Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Elektron pochta: qabulhona@andijan.uz • https://gov.uz/andijan/ • https://instagram.com/andijonpress • https://www.facebook.com/share17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr Мурожаат учун: @murojaat_andijon Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239 Ишонч телефони: 742258000
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Channel Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати (@andpress) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 21 140 subscribers, ranking 10 973 in the News & Media category and 3 762 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 21 140 subscribers.
According to the latest data from 01 October, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -1 599 over the last 30 days and by -25 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Not verified
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 12.99%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 11.58% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 2 746 views. Within the first day, a publication typically gains 2 448 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“Elektron pochta: qabulhona@andijan.uz
• https://gov.uz/andijan/
• https://instagram.com/andijonpress
• https://www.facebook.com/share17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239
Ишонч телефони: 7422...”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 02 October, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.
Data loading in progress...
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 02 October | +7 | |||
| 01 October | +8 |
| 2 | Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда инновацион агротехнологиялар ва чорвачиликнинг глобал интеграцияси” мавзусида халқаро илмий ва илмий-техник анжуман ўтказилди.
Қишлоқ хўжалиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари ҳамда институт ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда соҳа мутахассислари, аграр йўналишдаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, хорижий олимлар, тадқиқотчилар ва иқтидорли талабалар иштирок этди.
Анжуман доирасида Ўзбекистон, Латвия, Корея Республикаси, Қирғизистон ва Тожикистондан иштирок этган олим ва мутахассисларнинг илмий маърузалари тингланди. Уларда барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инновацион агротехнологияларни амалиётга жорий этиш, иқлим ўзгаришлари шароитида аграр соҳани такомиллаштириш, чорвачилик ва ветеринария ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, анжуман шўъба йиғилишларида селекция ва уруғчилик, экологик хавфсизлик, энергия самарадорлиги, инновацион агротехнологиялар ҳамда чорвачилик соҳасидаги замонавий ёндашувлар юзасидан илмий фикр ва таклифлар муҳокама қилинди.
Халқаро анжуман соҳа олимлари ўртасида тажриба алмашиш, илмий ҳамкорликни кенгайтириш ва аграр тармоқда замонавий ечимларни амалиётга татбиқ этиш учун муҳим мулоқот майдони бўлди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X | 3 192 |
| 3 | Бизнесни рўйхатга олиш: аниқ статистика — самарали қарорлар асоси
Андижон вилояти статистика бошқармаси тизими ходимлари бизнесни рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўрмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга қадар мамлакатимизда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад — мамлакатдаги тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг фаолияти ҳақидаги маълумотларни янгилаш, аниқлаштириш ҳамда иқтисодий жараёнларни янада тўлиқ акс эттирувчи статистик маълумотлар базасини шакллантиришдан иборат.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X | 2 685 |
| 4 | Эртага, 3 октябрь куни ўтказилиши режалаштирилган қабул жараёни аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ва масалаларни жойнинг ўзида ўрганишни кўзда тутиб, Андижон вилоятининг барча шаҳар ва туманлари ҳокимликларида бўлиб ўтади.
Мазкур қабул жараёнлари вилоят ҳокими ўринбосарлари, вакиллари ҳамда туман ва шаҳар ҳокимлари иштирокида ўтказилади.
Шунингдек, вилоят раҳбарига мурожаатини билдириш истагида бўлган фуқаролар эртанги жойларда ўтказиладиган қабуллар орқали ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин бўлади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X | 6 291 |
| 5 | Oʻzbekiston oʻqituvchi va murabbiylariga tabrik
—
Поздравление учителям и наставникам Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X | 3 654 |
| 6 | Устоз — қалбларга нур, авлодларга йўл кўрсатувчи улуғ зот.
Андижонда байрам тадбирлари кўтаринки руҳда, кенг нишонланди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X | 4 041 |
| 7 | Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida shu yilning sentabr oyida o‘tgan asosiy tadbir va voqealar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X | 6 720 |
| 8 | Prezident Shavkat Mirziyoyev:
"O‘qituvchining qadri ulug‘langan yurtda ilmga intilish, qonunga hurmat, mehnatga munosabat va Vatanga sadoqat hamisha yuksak bo‘ladi. Chunki ustozni e’zozlash butun bir millat kelajagini e’zozlash demakdir".
—
Президент Шавкат Мирзиёев:
«В стране, где высоко чтут учителя, всегда сильны стремление к знаниям, уважение к закону, отношение к труду и преданность Родине. Ибо ценить учителя – значит ценить будущее целого народа».
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X | 4 579 |
| 9 | #live
Устозга эҳтиром — миллатга эҳтиром!
Айни дамда Яккасарой тантаналар саройида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали тадбир кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқиб, таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, ёш авлод тарбияси ва камолотига муносиб ҳисса қўшаётган устозларни қутлуғ айём билан самимий муборакбод этди.
Тантанада таълим соҳасида кўп йиллик самарали меҳнати, ташаббускорлиги ва ибратли фаолияти билан ҳамкасбларига намуна бўлиб келаётган илғор устозларнинг меҳнати алоҳида эътироф этилди.
Фидойи ўқитувчиларга вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Байрам тадбирида устозлик касбининг шарафи, унинг жамият ва келажак авлод тақдиридаги беқиёс ўрни яна бир бор намоён бўлмоқда.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X | 10 320 |
| 10 | #live
Айни дамда Андижонда Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланмоқда.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X | 4 519 |
| 11 | Андижонда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони ижросига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Унда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда юртимизда устоз ва мураббийларнинг шарафли меҳнатини муносиб қадрлаш, таълим-тарбия соҳасида фидойилик кўрсатаётган педагогларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Президент Фармонига мувофиқ, давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланганлар орасида вилоятимизда самарали меҳнат қилиб келаётган устоз ва мураббийлар ҳам бор. Маросимда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов йиғилганларни байрам билан самимий муборакбод этиб, мукофотларни ўз эгаларига топширди.
Мукофот соҳиблари ўзларига кўрсатилган юксак эътибор учун давлатимиз раҳбарига ва халқимизга миннатдорлик билдириб, бундан буён ҳам таълим-тарбия соҳасида сидқидилдан меҳнат қилишларини таъкидладилар.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X | 11 429 |
| 12 | Азиз ва муҳтарам устоз ва мураббийлар!
Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз!
Инсон ҳаётида устознинг ўрни беқиёс. Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, юксак масъулиятингиз ва ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги саъй-ҳаракатларингиз юртимизнинг эртанги тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Сизларга машаққатли ва шарафли фаолиятингизда муваффақият, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, бахт ва фаровонлик тилаймиз. Шогирдларингиз камолидан доимо фахрланиб, уларнинг ютуқларидан куч ва илҳом олиб юриш насиб этсин!
Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!
Андижон вилояти ҳокимлиги. | 6 553 |
| 13 | Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга бағишланган семинар
Президентимизнинг 2026 йил 2 июлдаги “Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, соҳадаги долзарб вазифаларни муҳокама қилиш мақсадида Балиқчи туманида кўргазмали семинар ўтказилди.
Семинар “Чинобод реал бизнес” корхонасида балиқларни интенсив усулда парваришлаш тажрибаси мисолида ташкил этилди.
Унда балиқчилик тармоғини ривожлантириш, интенсив усулда балиқ етиштириш ҳажмини ошириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда соҳада илғор тажрибаларни оммалаштириш масалаларига эътибор қаратилди.
Семинар давомида иштирокчиларга “Чинобод реал бизнес” корхонасида йўлга қўйилган интенсив балиқ етиштириш жараёни бўйича амалий тажрибалар намойиш этилди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X | 3 197 |
| 14 | Bugun mamlakatimizda 32 ta xorijiy oliy ta’lim muassasasi faoliyat yuritmoqda. Prezidentimiz endi dunyoning eng kuchli 300 universiteti filiallarini tashkil etish asosiy vazifa bo‘lishini ta’kidladi.
Nufuzli universitetlar franshizasini olib kelgan xususiy oliygohlarning laboratoriya va jihozlarga sarflagan mablag‘i, shuningdek, brend uchun to‘lovining 50 foizigacha qismi qoplanadi. Kampus qurish xarajatining 30 foizigacha kompensatsiya qilinadi, sarmoya qaytishini ta’minlashga xizmat qiladigan davlat granti o‘rinlari ajratiladi.
Muhandislik, qishloq va suv xo‘jaligi, energetika, sun’iy intellekt hamda tibbiyot kabi iqtisodiyot uchun muhim sohalarga ustuvor ahamiyat beriladi.
Davlatimiz rahbari pedagoglar bilan muloqot qilib, ularning taklif va tashabbuslarni eshitdi.
Uchrashuv yakunida Prezidentimiz
“Ustozni e’zozlash – bir kasb egasini emas, butun bir millat kelajagini e’zozlashdir”,
– dedi hamda pedagoglarga shogirdlari yutug‘i, ota-onalar duosi va el-yurt hurmati hamisha hamroh bo‘lishini tilab, O‘qituvchi va murabbiylar kuni bilan yana bir bor tabrikladi.
Facebook|Instagram|X | 2 770 |
| 15 | Prezidentimiz oliygohlarda dual ta’limni yangicha yondashuv asosida yo‘lga qo‘yish to‘g‘risidagi qarorni imzoladi. Kelasi yildan “korxona – oliygoh – maqsadli kadr” tizimi 75 ta oliy ta’lim muassasasida, 2028-yildan barcha oliygohlarda amal qiladi.
Ish beruvchi o‘ziga kerak nomzodni o‘qitish bo‘yicha oliygohga buyurtma beradi; nomzod testsiz, suhbat asosida qabul qilinadi. Ishga olingan talabaga to‘langan maoshning yarmini davlat qoplaydi.
Korxona tomonidan biriktirilgan ustozga oliygoh pedagoglar oyligiga teng miqdorda qo‘shimcha haq to‘laydi. Korxona oliygoh yoki talaba yashaydigan joydan uzoq bo‘lsa, ijara xarajati qoplanadi. O‘qish va ishda yaxshi natija ko‘rsatgan talabalar ikkinchi kursdan davlat grantiga o‘tadi.
Rektorlar dual ta’lim bo‘limlarini ochadi, o‘quv ishlari bo‘yicha prorektorlar asosiy vaqtini shu yo‘nalishga ajratadi. Tizimni namunali tashkil qilgan uchta eng yaxshi oliy ta’lim muassasasi va hamkor korxonaning har biri 1 milliarddan 3 milliard so‘mgacha mukofot oladi. Oliygohga berilgan mukofotning yarmi bu ishga hissa qo‘shgan pedagoglarni rag‘batlantirishga sarflanadi.
Facebook|Instagram|X | 2 124 |
| 16 | Oliygohlar xalqaro tan olinadigan, ilg‘or standartlarga asoslangan milliy ta’lim dasturlarini ishlab chiqishga o‘tadi. INHA va Arxitektura universitetlari Britaniya standarti asosida shunday dasturlarni yo‘lga qo‘yib, talabalarga o‘qishni bir nechta xorijiy oliygohda davom ettirish imkonini yaratdi.
Mazkur tajriba yoshlarga xalqaro talabga javob beradigan bilim, malaka va diplom berayotgani ta’kidlandi. Kelasi yildan yana 20 ta oliygohda shunday yondashuv joriy etiladi.
Prezidentimiz ushbu universitetlar rektorlaridan dunyoqarashni o‘zgartirish, boshqaruv tizimini hozirdan moslashtirish va xalqaro dasturlar bilan ishlaydigan alohida tuzilmalar tashkil qilishni talab qildi.
Maqsad – xorijiy standartlarni milliy ta’lim mazmuni bilan uyg‘unlashtirib, talabaga jahonda tan olinadigan tayyorgarlik berish.
Facebook|Instagram|X | 1 647 |
| 17 | Prezidentimiz rektorlar oliy ta’lim sifati, mazmuni va natijasi uchun shaxsan mas’uliyat olishi shartligini ta’kidladi. Bundan buyon davlat universitetlari kuzatuv kengashlari a’zolarining uchdan ikki qismi xususiy sektor va xorijiy oliygohlar vakillaridan iborat bo‘ladi. Kengash a’zolari va jalb etilgan ekspertlarga haq to‘lash yo‘lga qo‘yiladi.
Kuzatuv kengashlari mutaxassisliklar va o‘quv dasturlarini mehnat bozori talabiga moslab, to‘liq qayta ko‘rib chiqadi. Xorijiy adabiyotlar mualliflari bilan hamkorlikda har yili kamida 50 ta darslik yaratadi.
Bitiruv ishlari va dissertatsiyalar iqtisodiyot tarmoqlaridagi amaliy muammolar yechimiga yo‘naltiriladi. Professor-o‘qituvchilar va iqtidorli talabalar ishtirokida kreativ klublar tuzilib, xususiy sektor ehtiyojiga mos ilmiy ishlanmalar ko‘paytiriladi.
Davlatimiz rahbari universitet mustaqilligi ta’lim sifati, ilm-fan va ish beruvchilar bilan hamkorlikda aniq natija berishi kerakligini qayd etdi.
Facebook|Instagram|X | 1 449 |
| 18 | Oliy ta’lim imkoniyatlarining kengayishi natijasida talabalar soni 1 million 600 mingga yetdi. Yettita oliygohimiz 17 ta fan bo‘yicha nufuzli xalqaro reytinglarga kirdi. Universitetlarga akademik, tashkiliy va moliyaviy mustaqillik berildi.
Shu bilan birga, Prezidentimiz rektorlar oldiga keskin savol qo‘ydi:
“Oliygohdagi darsliklarning mazmuni bugungi kun talabiga qanchalik mos?”.
Davlatimiz rahbari bu savolga hozircha ijobiy javob yo‘qligini ta’kidladi.
Yigirma ikkita muhandislik oliygohi birlashib, mualliflar jamoalarini tuzishi, xorijlik hamkorlar bilan ishlashi, har yili 25-30 ta yangi o‘quv adabiyotini yaratishi yoki ilg‘or kitoblarni tarjima qilib, moslashtirishi mumkin.
Transplantologiya, robot xirurgiyasi, kam invaziv jarrohlik va biomuhandislik jadal rivojlanmoqda. O‘n bitta tibbiyot oliygohi ham shu yo‘nalishlar uchun zamonaviy adabiyotlar tayyorlashni kechiktirmasligi kerak. Oliygohlar ta’lim sifati va mutaxassislar malakasida hali keskin o‘zgarishi zarur.
Facebook|Instagram|X | 1 694 |
| 19 | Ilk bor o‘tkazilgan “Yangi O‘zbekiston bunyodkorlari” kasb tanlovida 170 ming o‘quvchi ishtirok etdi. G‘oliblarni tayyorlagan 120 nafar ustaga 40 million so‘mgacha mukofot berildi. Prezidentimiz tanlovni har yili o‘tkazish, eng munosib o‘quvchilar va ustalarni 2028-yili Tokiodagi kasblar bo‘yicha jahon chempionatiga tayyorlash vazifasini qo‘ydi.
Bundan buyon mintaqaviy va xalqaro kasb tanlovi g‘olibini tayyorlagan ustaga 100 million so‘m, jahon miqyosidagi nufuzli musobaqa g‘olibini tayyorlagan ustozga 200 million so‘m mukofot beriladi.
Xususiy texnikum tashkil etadigan tadbirkorlar soliq imtiyozi va yer narxidan chegirma oladi. Kelasi o‘quv yilidan sanoat, servis va infratuzilma kabi muhim sohalarga kadr tayyorlaydigan xususiy texnikum o‘quvchilarining 50 foiziga davlat granti ajratiladi.
Xalqaro dastur va franshiza olib kelish xarajatining 75 foizi qoplanadi. O‘quv laboratoriyalari va jihozlarini olib kirish bojxona to‘lovlaridan ozod qilinadi.
Facebook|Instagram|X | 1 252 |
| 20 | Prezidentimiz kasbiy ta’limga to‘xtalar ekan, “Hunar – hunardan rizqing unar”, degan naqlni keltirdi. So‘nggi ikki yilda 104 ta texnikumga Germaniya, Buyuk Britaniya, Shveytsariya va Xitoyning xalqaro dasturlari olib kirildi. 25 ming korxona bilan hamkorlik natijasida 100 mingdan ziyod yosh o‘qish barobarida daromad topish imkoniga ega bo‘ldi.
Shu yildan dual ta’limda kasb o‘rganayotgan yoshlarga 1 million 300 ming so‘mgacha stipendiya to‘lanmoqda. Bu yil 9-sinfni bitirgan 220 ming o‘quvchi texnikumga jalb qilindi.
Xalqaro dasturlar bosqichma-bosqich barcha texnikumlarga joriy etiladi. Buning uchun ustalarni tayyorlash va rag‘batlantirish ham kuchaytiriladi: kelasi yildan xalqaro kasb sertifikatiga ega ustaga 50 foiz ustama to‘lanib, sertifikat xarajati to‘liq qoplanadi.
Har yili 500 nafar texnikum ustasi Germaniya, Shveytsariya, Turkiya va Xitoy kabi davlatlarda stajirovka o‘taydi.
Facebook|Instagram|X | 1 278 |
