cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бошқа саҳифалар: Facebook: fb.com/andpress Telegram: t.me/andpress YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw Instagram: instagram.com/andpressa Web-site: www.andijan.uz

Больше
Рекламные посты
21 958
Подписчики
-1124 часа
+87 дней
+2530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Кулгу дарғаси Сойиб Хўжаевнинг 114 йиллиги нишонланди •••••••••• Андижонда ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Хонобод таровати” фестивали ҳамда кулгу дарғаси Сойиб Хўжаевнинг таваллудига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Хонобод шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида эрта тонгдан бошланган байрам дастурлари кун якунига қадар шукуҳ сурди. Шаҳар марказидаги шоҳсупа ёнида “Баҳодирлар ўйини”, тош кўтариш спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати, шунингдек, ўзларининг улкан хизматлари билан эл эҳтиромини қозонган устоз ва мураббийлар ҳотирасига бағишланган турнир ўтказилди. Истироҳат боғига киришда дорбозлар ўзининг томошалари ва чиқишлари билан кун давомида йиғилганларга юқори руҳият улашди. Истироҳат боғида эса «Келинг кулгу сайлига, дилдан кулинг майлига» деб номланган аския ва кулгу кўрик-танлови ўтказилди. Тадбир якунида машҳур санъаткорлар, ҳушовоз ҳонандалар иштирокида гала концертдастури бўлиб ўтди. Саҳифа: @andpress
Показать все...
#Ҳафта_давомида Андижондаги умумфойдаланув автомобиль йўлларининг техник ҳолати таҳлил қилинмоқда ••••••••••••• Автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан "Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази давлат муассасаси" ҳамкорлигида умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида диагностика ишлари ўтказилмоқда. Андижон ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А—373 автомобиль йўлининг техник ҳолати замонавий қурилмалар ёрдамида таҳлил қилинмоқда. Таҳлил жараёнида йўлларнинг юк кўтариш қобилияти ва мустаҳкамлик даражасини ўлчаш, қоплама ҳолати ҳамда бўйлама ва кўндаланг кесими равонлиги, шу билан бирга, қоплама юзасидаги ёриқларни аниқлаш натижасида нуқсонлар қайдномаси шакллантирилиб, ягона электрон маълумотлар базасига интеграция қилинади. Саҳифа: @andpress
Показать все...
#IELTS “Андижон билимдонлари” (Матбуот хизмати лойиҳаси ) •••••••••••••• Қўрғонтепа туманидаги 65-ИДУМ ўқувчилари халқаро IELTS сертификатларини қўлга киритдилар. Ушбу лойиҳа вилоятимиздаги барча мактаблар бўйлаб давом этади. Матбуот хизмати билимдон ёшларимизни ҳамкорликка чақиради. Саҳифа:@andpress
Показать все...
Ўқувчилар хавфсизлиги таъминланмоқда ••••••••••••••• Болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларни олдини олиш мақсадида таълим муассасалари олдида ўқувчилар учун хавфсиз ҳаракатни ташкил этиш чоралари қўрилмоқда. Саҳифа: @andpress
Показать все...
#Ҳафта_давомида Вилоят ҳокими 31-умумтаълим мактаби фаолият билан танишди •••••••••• Вилоят ҳокими бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламдаги иш жараёнлари Балиқчи туманини ҳам қамраб олди. Куни кеча мазкур жараёнларни яқиндан ўрганиш давомида "Сиза" маҳалласида ҳудудидаги 31-умумтаълим мактаби фаолиятига эътибор қаратилди. Устозлар билан бўлган суҳбатда таълим сифатини ошириш ва ёш авлод учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида сўз борди. Саҳифа: @andpress
Показать все...
#Ҳафта_давомида Вилоят ҳокими Маданият қишлоғига борди •••••••••• Шуҳратбек Абдураҳмонов Маданият қишлоғида ташкил этилган иш жараёнлари натижасини ўрганди. Хабарингиз бор апрель ойининг биринчи кунида вилоятимиз раҳбари қишлоқдаги 7 та маҳалла фаоллари билан учрашиб, инфратузилмани яхшилаш ва аҳоли хонадонлари даромадини ошириш бўйича кўплаб ишлар ташкил этилиши ҳақида маълумот берганди. Бугунга келиб, ҳар икки режа бўйича натижалар анчайин бўй чўзган. Янада самарали натижалар учун ҳаракатлар давом этмоқда. Саҳифа: @andpress
Показать все...
Перейти в архив постов