cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Шош ҳанафийлари

USHBU RASMIY KANALDA XANAFIY MAZHABIGA OID MASALALAR BERIB BORILADI

Show more
Advertising posts
528
Subscribers
-224 hours
+27 days
-1730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

МАЙЙИТНИНГ ТИЛЛА ТИШЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИМИ? #маййит #тилла_тиш ❓1266-CАВОЛ: Вафот этган инсоннинг тишлари тилладан бўлса, дафндан олдин уларни чиқариб олиш жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар вафот топган инсоннинг тишлари тилла ва шунга ўхшаш қимматбаҳо нарсадан ясалган бўлиб, протез шаклида бўлса ва уларни олиб қўйишда маййитга озор етмайдиган бўлса, зоеъ ва исроф бўлмаслиги учун протез тишларни олиб қўйиш лозимдир. Чунки Аллоҳ таоло мол-дунёни исроф ва зое қилишдан қайтарган. Аммо маййитнинг тишлари мустаҳкам ўрнатилган тишлар бўлса, уларни олинмайди. Чунки бу ишда маййитга озор беришлик бор. Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: عن عائشةَ رَضِيَ اللهُ عنها قالت: قال رسولُ اللهِ صلَّى الله عليه وسلَّم كَسْرُ عَظْمِ المَيِّت ككَسْرِه حيًّا Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “Ўлган инсоннинг суягини синдириш худди ҳаёт (тирик) инсонни суягини синдириш кабидир”. Ушбу ҳадисга уламолар изоҳ бериб, гуноҳкорликда ҳар иккиси бир ҳукмдадир, деганлар. Динимиз ҳукмларига кўра ўлган инсоннинг ҳурмати тирик инсоннинг ҳурмати билан бир хилдир. Ҳанафий мазҳабининг фиқҳий мўътабар манбаларидан бири “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади: والآدمي مكرم شرعا وإن كان كافرا، فإيراد العقد عليه وابتذاله به وإلحاقه بالجمادات إذلال له أي وهو غير جائز وبعضه في حكمه، “ Одамзот шаръан мукаррамдир. Гарчи у ғайридин бўлса ҳам. Унинг устида битим тузиш, уни ҳурматсиз қилиш, унга нисбатан жонсиз нарсаларнинг муомаласини қилиш уни таҳқирлаш ҳисобланади. Бу иш жоиз эмас. Унинг бир қисми ҳам ўзининг ҳукмидадир”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/shoshhanafiy
Show all...
Шош ҳанафийлари

USHBU RASMIY KANALDA XANAFIY MAZHABIGA OID MASALALAR BERIB BORILADI

Repost from Muslim.uz
🌙 Ўзбекистон зиёратчилари Мадина шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди
Бугун, 23 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи раҳбарлари Содиқжон Тошбоев, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ҳамкор ширкат масъул вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.
✅Ҳамюртларимиз муҳташам 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди. 🕌 Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришмоқда. Хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар. 🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
Repost from MuslimShosh.uz
#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! 🕋 Бугун, 23 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи қалбда қувонч, тилда шукроналик билан муқаддас замин томон йўлга чиқишди.
🗣 Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.
🤲 Муборак сафар олди Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб хайрли дуолар қилдилар. ✈️ Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж – 2024” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар. 🟢Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар шу йилнинг 23 майидан то 7 июнга қадар ҳаж сафарига кузатилади. ✈️Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан зиёратчиларимиз тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига ҳаж сафарига ҳар куни юборилади. ✈️ Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. 🤲 Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 @fitratuz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм #Намоз_вақтлари 🗓 🌙   1445 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА 23 МАЙ  2024 м. ПАЙШАНБА куни тақвими⌚️ ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️ ⏰ ТОНГ -     03:19 ⏰ ҚУЁШ -    04:57 ⏰ ПЕШИН - 12:25 ⏰ АСР -        17:29 ⏰ ШОМ -      19:45 ⏰ ХУФТОН -21:19 📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят). ✅ https://t.me/shoshhanafiy
Show all...
Repost from MuslimShosh.uz
01:54
Video unavailableShow in Telegram
#Долзарб ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ! БУЗҒУНЧИ ОҚИМЛАРНИНГ ХАТО ДАЪВОСИ: АЛЛОҲ ҚАЕРДА? Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ✅  Улашинг | @MuslimShosh
Show all...
​​КОМА ҲОЛАТИДАГИ ИНСОНДАН МАХСУС ЖИҲОЗНИ УЗИШНИНГ ҲУКМИ #кома ❓1264-CАВОЛ: Комага тушиб қолган инсондан сунъий ҳаёт бериб турадиган мосламани қачон узишга шаръан рухсат этилади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволга жавоб бироз тафсилотга эга. Халқаро Ислом Фиқҳи Академияси ҳижрий 1407 йил, 8-13 сафар/милодий 1986 йил, 11-16 октябр кунлари бўлиб ўтган учинчи мажлисида инсон жисмидан ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, бу масала бўйича мутахассисларнинг баёнотларини диққат билан ўрганиб чиққан ва муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилинган: يعتبر شرعًا أن الشخص قد مات وتترتب جميع الأحكام المقررة شرعًا للوفاة عند ذلك إذا تبينت فيه إحدى العلامتين التاليتين: - إذا توقف قلبه وتنفسه توقفا تامًا وحكم الأطباء بأن هذا التوقف لا رجعة فيه. - إذا تعطلت جميع وظائف دماغه تعطلًا نهائيًا، وحكم الأطباء الاختصاصيون الخبراء بأن هذا التعطل لا رجعة فيه. وأخذ دماغه في التحلل، وفي هذه الحالة يسوغ رفع أجهزة الإنعاش المركبة على الشخص وإن كان بعض الأعضاء كالقلب مثلا لا يزال يعمل آليًا بفعل الأجهزة المركبة " والله أعلم. Яъни: “Қуйидаги икки аломатдан бири аниқ бўлса, шаръий жиҳатдан бемор ўлган деб эътиборга олинади ва унга вафотга оид ҳукмлар жорий бўлади: 1. Беморнинг юраги ва нафаси батамом тўхтаса ва шифокорлар юрак уриш ва нафас олиши қайта ишга тушмайди деб қатъий таъкидлашса. 2. Бемор миясининг барча вазифаларининг фаолияти бутунлай тўхтаса ва мутахассис шифокорлар унинг мия фаолияти қайта ишга тушмаслигини қатъий таъкидлашса ва миянинг емирилиши бошланган бўлса. Мана шу ҳолатда беморга уланган ҳаётни тутиб турувчи жиҳозни олишга рухсат берилади. Бунда гарчи юрак каби айрим аъзолар жиҳоз ёрдамида ишлаб турган бўлса ҳам ҳукм шундай”. Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, мия фаолияти тўлиқ тўхтагани билан, агар жиҳозни олгандан кейин юрак ва нафас олиш табиий равишда амалга ошаётган бўлса, мазкур одам ўлганга ҳукм қилинмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/shoshhanafiy
Show all...

Photo unavailableShow in Telegram
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм #Намоз_вақтлари 🗓 🌙   1445 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА 22 МАЙ  2024 м. ЧОРШАНБА куни тақвими⌚️ ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️ ⏰ ТОНГ -     03:20 ⏰ ҚУЁШ -    04:58 ⏰ ПЕШИН - 12:25 ⏰ АСР -        17:29 ⏰ ШОМ -      19:44 ⏰ ХУФТОН -21:18 📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят). ✅ https://t.me/shoshhanafiy
Show all...
Repost from Muslim.uz
🗣 МАСЪУЛИЯТ ОСТОНАСИ ВА ДИН ХИЗМАТИДАГИ УЛАМО ЭҲТИРОМИ 😄Бугун, 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг 47-битирув хатмонаси ва Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Файзли маросимда диний соҳа раҳбарлари, таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, имом-хатиблар, талаба-ёшлар, отинойилар, ота-оналар ва ОАВ вакиллари иштирок этди... 🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
​​ҚАБР УСТИГА СУВ СЕПИШ #қабр ❓1265-CАВОЛ: Қабр зиёратига борганда қабр устидаги тупроқларни юмшатиб, сув сепса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабрга сув сепишни уламолар мустаҳаб дейишган. Сув сепишнинг фойдаларидан бири қабрдаги тупроқларни шамол учириб кетишини олди олинади. Бу борада фиқҳий китобларимизда иборалар келган: وَلَا بَأْسَ بِرَشِّ الْمَاءِ عَلَيْهِ بَلْ يَنْبَغِي أَنْ يُنْدَبَ لِأَنَّهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَعَلَهُ بِقَبْرِ سَعْدٍ كَمَا رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَبِقَبْرِ وَلَدِهِ إبْرَاهِيمَ كَمَا رَوَاهُ أَبُو دَاوُد فِي مَرَاسِيلِهِ وَأَمَرَ بِهِ فِي قَبْرِ عُثْمَانَ بْنِ مَظْعُونٍ كَمَا رَوَاهُ الْبَزَّارُ “Қабрга сув сепишнинг зарари йўқ. Балки мустаҳабдир. Чунки Ибн Можа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъднинг қабрига сув сепганларини ривоят қилган. Абу Довуд қилган ривоятда У зот алайҳиссалом ўғиллари Иброҳимнинг қабрига шундай қилганлар. Баззор қилган ривоятда У зот алайҳиссалом Усмон ибн Мазъуннинг қабрига шундай қилишни буюрганлар”. (“Раддул муҳтор” китоби). Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қабр устига сепиладиган сув ҳаддан зиёд кўп бўлиб, унинг чўкишига олиб келмаслиги керак. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/shoshhanafiy
Show all...

Photo unavailableShow in Telegram
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм #Намоз_вақтлари 🗓 🌙   1445 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА 21 МАЙ  2024 м. СЕШАНБА куни тақвими⌚️ ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️ ⏰ ТОНГ -     03:21 ⏰ ҚУЁШ -    04:59 ⏰ ПЕШИН - 12:24 ⏰ АСР -        17:28 ⏰ ШОМ -      19:43 ⏰ ХУФТОН -21:16 📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят). ✅ https://t.me/shoshhanafiy
Show all...