6 951
Subscribers
-224 hours
+1 8097 days
+1 80930 days
Posts Archive
+8
Сурхон воҳасидаги хизмат сафаримни Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳидан бошладим.
Аэропортдан тўғри шу табаррук масканга йўл олдим. Буюк аждодларимиз, хусусан, Ҳаким Термизий бобомиз ҳақига дуо қилиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва сафаримиз хайрли бўлишини тиладим.
Ал-Ҳаким ат-Термизий (тахминан 750-760 — 869) Термиз заминидан етишиб чиққан буюк мутасаввиф, муҳаддис ва мутафаккир. У ҳадис, тасаввуф, ахлоқ ва инсон маънавиятига оид бой илмий мерос қолдирган. Унинг «Наводир ал-усул», «Хатм ал-авлиё», «Илал аш-шариа», «Баён ал-фарқ байна-с-садр вал-қалб вал-фуод вал-лубб», «Адаб ан-нафс» каби асарлари асрлар давомида илм аҳли томонидан ўрганиб келинмоқда. Бундай буюк аждодлар мероси бизга бир ҳақиқатни эслатади: келажак сари қанчалик катта мақсадлар билан бормайлик, куч оладиган илдизимиз - ўз тарихимиз ва аждодларимиздир.
Сафаримиз хайрли, ишларимиз халқимизга манфаатли бўлсин!
@zuhriddinmavlonov
Repost from Adolat SDP | Rasmiy kanal
🟦🟦🟦🟦
Давлатимиз раҳбари фармони билан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 852 нафар шахс афв этилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Муҳаммаджон Валиев "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида фармоннинг жамият ҳаётидаги аҳамияти, афв этилган фуқароларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувига алоҳида тўхталди.Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
+1
🟦🟦🟦🚫
🔴 ⚖️«Мустақил Ўзбекистон — ғурурим, ифтихорим!»🔴 🔴
⚖️Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Қумқўрғон туман Кенгаши томонидан тумандаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида «Мустақил Ўзбекистон — ғурурим, ифтихорим!» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
⚖️ ➡️Тадбирда юртимиз мустақиллигининг тарихий аҳамияти, миллий қадриятларимиз, Ватан тараққиёти йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Давра суҳбати давомида иштирокчилар мустақиллик йилларида мамлакатимиз эришган ютуқлар, халқимиз ҳаётида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ғурур ва юртга садоқат руҳида тарбиялашнинг аҳамияти хусусида суҳбатлашдилар. Айниқса, бугунги тинч ва осуда ҳаёт, ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, таълим соҳасидаги янгиланишлар мустақилликнинг энг катта неъматларидан бири экани таъкидланди. Тадбирда сўзга чиққанлар мустақил Ўзбекистоннинг келажаги билимли, маънавияти юксак ва Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшайдиган ёш авлод қўлида эканини қайд этдилар. Шунингдек, давра суҳбатида истиқлол байрами муносабати билан юртимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам фикрлар билдирилди. Тадбир якунида иштирокчиларда Ватанимизга бўлган меҳр, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини янада мустаҳкамлашга қаратилган эзгу тилаклар билдирилди. Зеро, мустақиллик — халқимизнинг энг улуғ неъмати, эркин ва фаровон ҳаётимиз пойдеворидир. Уни асраб-авайлаш, қадрлаш ва келажак авлодларга муносиб тарзда етказиш ҳар биримиз учун юксак масъулиятдир.“Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 Телеграм | Инстаграм | Фейсбук
+3
🟦🟦🟦🚫
🔴Мустақил Ўзбекистон — ғурурим, ифтихорим! ⚖️🔴 🔴
⚖️Мустақиллик — халқнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, миллий қадриятлари ва асрий орзу-интилишларини эркин рўёбга чиқариши учун очилган улуғ имкониятдир. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён ўтган 35 йиллик давр мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида туб ўзгаришлар, янгиланиш ва тараққиёт йиллари бўлди.
⚖️ ➡️Ана шу тарихий санани муносиб кутиб олиш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва юрт тақдирига дахлдорлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Адолат” СДП Жарқўрғон туман Кенгаши ташаббуси билан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган “Мустақил Ўзбекистон — ғурурим, ифтихорим!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирнинг мазмун-моҳиятига назар ташлар эканмиз, уни оддий байрам тадбири сифатида эмас, балки мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни сарҳисоб қилиш, уларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, айниқса, ёш авлод онгида Ватанга дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган муҳим маънавий-маърифий ташаббус сифатида баҳолаш мумкин. Зеро, мустақиллик мамлакатимиз учун нафақат сиёсий ва ҳуқуқий эркинлик, балки миллий ўзликни англаш, давлат ва жамият тараққиётининг миллий йўлини белгилаш, халқ фаровонлигини таъминлаш ва инсон қадрини улуғлаш учун кенг имкониятлар яратди. Бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар ва жамият ҳаётидаги ўзгаришларнинг замирида ҳам ана шу мустақил тараққиёт тамойили мужассам. Айниқса, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мустақилликнинг амалий самараларини намоён этувчи муҳим йўналишлардан биридир. Мактабгача ва мактаб таълими тизимида замонавий ёндашувларни жорий этиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, педагогларнинг меҳнати ва касбий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, ёш авлод учун муносиб таълим муҳитини яратиш борасидаги ишлар мамлакат келажагига қаратилган муҳим сармоядир. Мазкур тадбирнинг яна бир муҳим жиҳати — миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини ёш авлод қалбига сингдиришга қаратилганидадир. Миллий ғурур фақат аждодларимиз билан фахрланиш, тарихий меросимизни ёд этиш ёки Ватан ҳақида илиқ сўзлар айтишдан иборат эмас. У, аввало, юрт тақдирига дахлдорликни ҳис қилиш, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга интилиш, қонунларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва жамият олдидаги масъулиятни англаш каби фазилатларда намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан қараганда, таълим муассасаларида мустақиллик мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирларнинг ташкил этилиши муҳим тарбиявий аҳамият касб этади. Чунки бугунги ўқувчи ва ёшлар — эртанги куннинг мутахассислари, фаол фуқаролари ва жамият тараққиётини белгилаб берувчи авлоддир. Уларнинг дунёқараши, Ватанга муносабати, фуқаролик позицияси ва ижтимоий фаоллиги таълим ва тарбия жараёнида шаклланади. “Мустақил Ўзбекистон — ғурурим, ифтихорим!” тадбири ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Унда мустақилликнинг мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётидаги ўрни, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим соҳасидаги янгиланишлар ҳамда ёш авлод тарбияси масалаларига эътибор қаратилиши тадбирнинг мазмунан бой ва тарбиявий жиҳатдан муҳим эканини кўрсатади. Бундай ташаббуслар жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, таълим муассасалари ва кенг жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга ҳам хизмат қилади. Айниқса, “Адолат” СДПнинг ҳудудларда аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, ижтимоий масалаларга эътибор қаратиш, ёшлар тарбияси ва маънавий-маърифий йўналишларда турли ташаббусларни илгари суриши жамиятда фуқаролик фаоллигини ошириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.“Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 Телеграм | Инстаграм | Фейсбук
🟦🟦🟦🚫
🔴 ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!⚖️🔴 🔴
⚖️"Адолат" СДП Қумқўрғон туман Кенгаши ва Қумқўрғон туман 3-сон техникуми раҳбарияти ташаббуси асосида 2-сентябрь — янги ўқув йилининг бошланиши, Билимлар куни ҳамда юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилди.
⚖️ ➡️Тадбирда техникум раҳбарияти, педагог-ходимлар, ўқувчилар ҳамда меҳмонлар иштирок этди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги ўқув йили бошланиши муносабати билан йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Байрам тадбирида сўзга чиққанлар юртимизда таълим ва ёшлар тарбиясига қаратилаётган улкан эътибор, касбий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги — халқимизнинг тинчлик, бунёдкорлик ва тараққиёт йўлидаги улкан ютуқларини ифодаловчи қутлуғ сана эканлиги қайд этилди.“Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 Телеграм | Инстаграм | Фейсбук
Repost from Adolat SDP | Rasmiy kanal
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Зуҳриддин Мавлонов "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида сўнгги йиллардаги ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.
🔴 Депутат таъкидлаганидек, коррупцияга қарши "ҳалоллик вакцинаси" сифатида давлат хизматлари рақамлаштирилди. Бугунги кунда 400 дан ортиқ давлат хизматлари онлайн йўлга қўйилгани ва 100 дан ортиқ ортиқча маълумотномалар талаби бекор қилингани қайд этилди.Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Repost from Adolat SDP | Rasmiy kanal
+1
🟦🟦
📢 Сурхондарёлик аёл сафдошларимиз мулоҳазалари
"Давр мезони" газетасида Олтинсой туман "Аёллар қаноти" раиси Малика Хидирова, Сурхондарё вилояти кенгаши мутахассиси Севара Хуррамованинг муносабат материаллари эълон қилинди.⚖️ Расмий саҳифаларимиз
+1
🟦🟦🟦🚫
🔴Мустақиллик — буюк ва муқаддас неъмат⚖️🔴 🔴
⚖️Юртимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан Сурхондарё вилояти Музработ туманида ҳам турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
⚖️ ➡️Жумладан, “Адолат” социал-демократик партияси Музработ туман Кенгаши ташаббуси билан 51-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда мактабнинг 50 нафарга яқин устоз ва мураббийлари иштирок этди. Тадбирни партия Музработ туман Кенгаши раиси олиб бориб, йиғилганларни юртимизнинг энг улуғ ва азиз байрами — Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этди. Таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилиб келаётган устоз ва мураббийларга эзгу тилаклар билдирилиб, уларнинг жамият тараққиётидаги муносиб ўрни алоҳида эътироф этилди. Тадбир давомида бир гуруҳ фаол ва жонкуяр устозлар фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу эътибор ва рағбат устозларга янада ғайрат билан меҳнат қилиш, ёш авлодга сифатли таълим-тарбия бериш йўлида куч ва ишонч бағишлади. Шунингдек, Музработ туманидаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам Мустақиллик байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда муассаса ходимлари иштирок этиб, юртимиз мустақиллигининг аҳамияти, тинчлик ва осойишталикнинг қадри ҳақида фикрлар билдирилди. Тадбирни партиянинг Музработ туман Кенгаши раиси олиб бориб, жамоа аъзоларини улуғ айём билан самимий табриклади. Байрам муносабати билан ўз вазифасини сидқидилдан бажариб келаётган ходимлар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан мукофотланди. Бундай маънавий-маърифий тадбирлар юртдошларимизнинг Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини янада юксалтириш, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳини кучайтириш ҳамда фидойи меҳнат эгаларини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Мустақиллик — халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаёт сари дадил қадам ташлаши, тинч ва осойишта юртда ўз орзу-интилишларини рўёбга чиқариши учун мустаҳкам пойдевордир. Бу улуғ неъматни асраб-авайлаш ва унинг қадрига етиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.“Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 Телеграм | Инстаграм | Фейсбук
+1
🟦🟦🟦🚫
🔴Мустақиллик — буюк ва муқаддас неъмат⚖️🔴 🔴
⚖️Юртимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан Сурхондарё вилояти Музработ туманида ҳам турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
⚖️ ➡️Жумладан, “Адолат” социал-демократик партияси Музработ туман Кенгаши ташаббуси билан 21-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда мактабнинг 50 нафарга яқин устоз ва мураббийлари иштирок этди. Тадбирни партия Музработ туман Кенгаши раиси олиб бориб, йиғилганларни юртимизнинг энг улуғ ва азиз байрами — Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этди. Таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилиб келаётган устоз ва мураббийларга эзгу тилаклар билдирилиб, уларнинг жамият тараққиётидаги муносиб ўрни алоҳида эътироф этилди. Тадбир давомида бир гуруҳ фаол ва жонкуяр устозлар фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу эътибор ва рағбат устозларга янада ғайрат билан меҳнат қилиш, ёш авлодга сифатли таълим-тарбия бериш йўлида куч ва ишонч бағишлади. Шунингдек, Музработ туманидаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам Мустақиллик байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда муассаса ходимлари иштирок этиб, юртимиз мустақиллигининг аҳамияти, тинчлик ва осойишталикнинг қадри ҳақида фикрлар билдирилди. Тадбирни партиянинг Музработ туман Кенгаши раиси олиб бориб, жамоа аъзоларини улуғ айём билан самимий табриклади. Байрам муносабати билан ўз вазифасини сидқидилдан бажариб келаётган ходимлар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан мукофотланди. Бундай маънавий-маърифий тадбирлар юртдошларимизнинг Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини янада юксалтириш, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳини кучайтириш ҳамда фидойи меҳнат эгаларини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Мустақиллик — халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаёт сари дадил қадам ташлаши, тинч ва осойишта юртда ўз орзу-интилишларини рўёбга чиқариши учун мустаҳкам пойдевордир. Бу улуғ неъматни асраб-авайлаш ва унинг қадрига етиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.“Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 Телеграм | Инстаграм | Фейсбук
Repost from Adolat SDP | Rasmiy kanal
🟦🟦🟦
🔔 Билимлар куни ва янги ўқув йили муборак бўлсин!
Бугун мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида Билимлар куни, олий таълим муассасаларида ўқув йилининг биринчи куни катта кўтаринкилик билан нишонланмоқда.
Айниқса, таълим даргоҳлари остонасига илк бор қадам қўяётган мурғак қалб эгаларидан тортиб, талабалик бахтига муяссар бўлган биринчи босқич ёшларимиз қалбидаги қувонч ва ҳаяжон байрам шукуҳини янада оширмоқда.Аҳамиятлиси, бу йилги тантаналар Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик қутлуғ ва шарафли тўйи билан ҳамнафас ўтаётганидир.
Давлатимиз раҳбарининг таълим аҳли, ўқувчи-талабалар ва ота-оналарга йўллаган байрам табриги эса соҳага қаратилаётган юксак эътиборнинг яна бир намунаси бўлди.Президентимиз янги ўқув йили бутун таълим тизими учун янги маърифий юксалиш йили бўлишини таъкидлади.
Зотан, сифатли таълим — порлоқ келажак, миллий тараққиётнинг мустаҳкам кафолатидир.Партиямиз ҳам замонавий ва юқори сифатли таълим тарафдори. Бу борада соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.
Шу билан бирга, таълим масканларида соғлом рақобат ва юқори стандартларни жорий этиш, педагогларнинг жамиятдаги мақомини ошириш ва ўқув жараёнининг мазмун-моҳиятини янада яхшилашни энг устувор вазифа, деб билади.Янги ўқув йили ва Билимлар куни барчага муборак бўлсин! ⚖️ Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши
Repost from Adolat SDP | Rasmiy kanal
#ИҚТИБОС
🔴 “Адолатли бўлсанг, нажот топасан"АМИР ТЕМУР ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🟦🟦🟦
🔔 Билимлар куни ва янги ўқув йили муборак бўлсин!
Бугун мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида Билимлар куни, олий таълим муассасаларида ўқув йилининг биринчи куни катта кўтаринкилик билан нишонланмоқда.
Айниқса, таълим даргоҳлари остонасига илк бор қадам қўяётган мурғак қалб эгаларидан тортиб, талабалик бахтига муяссар бўлган биринчи босқич ёшларимиз қалбидаги қувонч ва ҳаяжон байрам шукуҳини янада оширмоқда.Аҳамиятлиси, бу йилги тантаналар Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик қутлуғ ва шарафли тўйи билан ҳамнафас ўтаётганидир.
Давлатимиз раҳбарининг таълим аҳли, ўқувчи-талабалар ва ота-оналарга йўллаган байрам табриги эса соҳага қаратилаётган юксак эътиборнинг яна бир намунаси бўлди.Президентимиз янги ўқув йили бутун таълим тизими учун янги маърифий юксалиш йили бўлишини таъкидлади.
Зотан, сифатли таълим — порлоқ келажак, миллий тараққиётнинг мустаҳкам кафолатидир.Партиямиз ҳам замонавий ва юқори сифатли таълим тарафдори. Бу борада соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.
Шу билан бирга, таълим масканларида соғлом рақобат ва юқори стандартларни жорий этиш, педагогларнинг жамиятдаги мақомини ошириш ва ўқув жараёнининг мазмун-моҳиятини янада яхшилашни энг устувор вазифа, деб билади.Янги ўқув йили ва Билимлар куни барчага муборак бўлсин! ⚖️ Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши
#ИҚТИБОС
🔴 “Адолатли бўлсанг, нажот топасан"АМИР ТЕМУР ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Repost from Adolat SDP | Rasmiy kanal
#bayram_muborak
Nodira Rashidova:
Mustaqilligimiz — eng ulug‘ va bebaho ne’matimiz!
Barchangizni O‘zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 35 yilligi bilan chin qalbimizdan muborakbod etamiz! Yurtimiz tinch, osmonimiz musaffo, xalqimiz farovon, Mustaqilligimiz abadiy bo‘lsin!
⚖️Расмий саҳифаларимиз
Repost from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
#Mustaqilligimizning_35_yilligi
🏢MUSTAQILLIKNING YANGI MAZMUNI: DAVLAT SALOHIYATIDAN INSON SALOHIYATIGA
O‘zbekiston davlat mustaqilligining 35-yilligi arafasida bosib o‘tgan yo‘limizga nazar tashlash, erishilgan natijalarni sarhisob qilish barobarida kelgusi taraqqiyotning ustuvor vazifalari haqida fikr yuritish ham muhim. Tarix davlatlar va xalqlarning taraqqiyot yo‘lini baholar ekan, muayyan davrlarni faqat yillar bilan emas, balki ularda amalga oshirilgan o‘zgarishlarning inson va jamiyat hayotiga ta’siri bilan o‘lchaydi.🚨 BATAFSIL 🏢 Veb-sayt | 📱 Telegram | 📱 Facebook| 📱 YouTube | 📱 Instagram| 📱 X | 🔄 ParlamentTV_RADIO | ◽️ Yoshlar parlamenti
Repost from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
#bayram_muborak
Zuhriddin Mavlonov:
35 yil — tarix uchun qisqa fursat bo‘lsa-da, xalqimiz uchun sharafli va buyuk yo‘ldir. Mustaqillik bizga o‘z taqdirimizni o‘zimiz belgilash, milliy g‘ururimizni tiklash va dunyoda munosib o‘rin egallash imkonini berdi.
Millionlab qalblarni yagona Vatan tuyg‘usi atrofida birlashtirgan istiqlolimiz abadiy bo‘lsin!
🏢 Veb-sayt | 📱 Telegram | 📱 Facebook| 📱 YouTube | 📱 Instagram| 📱 X | 🔄 ParlamentTV_RADIO | ◽ Yoshlar parlamenti
Repost from Adolat SDP | Rasmiy kanal
🟦🟦🟦
МУСТАҚИЛЛИК – МИЛЛИЙ БИРЛИК, АДОЛАТ ВА ФАРОВОН КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ
Азиз ватандошлар!
Қадрли партиядошлар!
Сизларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг шонли 35 йиллиги билан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши номидан самимий муборакбод этамиз!Мустақиллик – халқимизнинг асрий орзу-интилишларини рўёбга чиқарган, миллий давлатчилигимизни қайта тиклаган, ўз тақдиримиз ва келажагимизни мустақил белгилаш имконини берган буюк тарихий неъматдир. У бизга нафақат сиёсий эркинлик, балки миллий ўзлигимизни англаш, она тилимиз, тарихимиз, маданиятимиз ва азалий қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш ҳуқуқини ҳам берди.
Ўтган ўттиз беш йил – халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, матонати ва юксак иродаси намоён бўлган шонли тараққиёт даври бўлди. Шу йиллар мобайнида мамлакатимизда давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, илм-фан ва маданият соҳаларида мустаҳкам пойдевор яратилди. Энг муҳими, инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат ва жамият ҳаётининг бош мезонига айланди.Бугунги мураккаб ва зиддиятли дунёда мустақилликнинг қадри, Ватан тинчлиги ва халқ ҳамжиҳатлигининг аҳамияти ҳар қачонгидан ҳам яққолроқ намоён бўлмоқда. Шу маънода, ушбу қутлуғ сананинг «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» деган эзгу шиор остида нишонланаётгани чуқур мазмунга эга. Зеро, миллати, тили, дини ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, барча фуқароларнинг муштарак мақсад йўлида бирлашуви – мамлакатимиз мустақиллиги ва барқарор тараққиётининг энг ишончли кафолатидир.
Янги таҳрирдаги Конституциямизда Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат сифатида эътироф этилиши халқпарвар ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратди. «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши, сифатли таълим ва тиббий хизматдан баҳраманд бўлиши, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг давлат кўмагини амалда ҳис этиши, хотин-қизлар ва ёшлар учун тенг имкониятлар яратилиши устувор вазифа даражасига кўтарилди.2026 йилнинг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» деб эълон қилиниши эса ислоҳотлар натижасини ҳар бир ҳудуд, ҳар бир маҳалла ва ҳар бир оила ҳаётида намоён этишга қаратилган муҳим қадам бўлди. Чунки маҳаллада адолат, ҳамжиҳатлик ва фаровонлик қарор топса, бутун жамият юксалади. Аҳоли муаммоларини қуйи бўғинда ҳал этиш, ижтимоий хизматларни инсонга яқинлаштириш, муносиб иш ўринлари яратиш ва ҳудудлар инфратузилмасини янгилаш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг амалий мезонидир.
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси учун мустақиллик, аввало, инсоннинг эркин ва фаровон яшаши, қонун олдида барчанинг тенглиги, кучли ижтимоий ҳимоя ҳамда ҳар бир фуқаро учун муносиб имконият демакдир. Биз меҳнати муносиб қадрланадиган, инсон ҳуқуқлари ишончли ҳимояланадиган, сифатли таълим ва тиббий хизмат барча учун бирдек очиқ бўлган адолатли жамият барпо этишни ўзимизнинг олий мақсадимиз деб биламиз.Мустақиллик бизга кенг ҳуқуқ ва имкониятлар бериш билан бирга, Ватан тақдири учун юксак масъулият ҳам юклайди. Эришилган натижаларни мустаҳкамлаш, тинчлик ва осойишталикни асраш, ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Ишончимиз комилки, ягона мақсад атрофида бирлашган, ўз кучи ва салоҳиятига таянган мард ва меҳнаткаш халқимиз Янги Ўзбекистонни янада обод, адолатли ва фаровон давлатга айлантириш йўлида улкан марраларни забт этади.
Ушбу улуғ айём муносабати билан барча юртдошларимизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларига файзу барака, оилавий бахт ва хотиржамлик тилаймиз. Она Ватанимиз тинч, халқимиз омон, мустақиллигимиз абадий бўлсин! Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!⚖️ Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши
+3
Мустақиллик — халқимизга бахт ва тараққиёт олиб келган буюк неъмат
Юртимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари кўтаринки руҳда давом этмоқда. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан таълим муассасаларида ҳам маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан Шўрчи тумани Кенгаши томонидан 65-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда устоз ва мураббийлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда фаоллар иштирок этиб, истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар ва ёш авлод тарбиясида таълимнинг муҳим ўрни ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, Музработ тумани Кенгаши томонидан 21-сонли умумтаълим мактабида Мустақиллик байрамининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Байрам тадбирида юртимиз мустақиллиги, тинчлик ва осойишталик, халқимиз фаровонлиги ҳамда Ватан тараққиёти йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар ҳақида фикрлар билдирилди.
Тадбирни олиб борган туман Кенгаши раиси йиғилган 50 нафарга яқин устоз ва мураббийларни Мустақиллик байрами билан самимий муборакбод этди. Уларнинг ёш авлодга таълим-тарбия бериш, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш борасидаги фидокорона меҳнати алоҳида эътироф этилди.
Тантана давомида фаол ва меҳнатсевар устоз ва мураббийларга эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди. Бу эътибор ва рағбат устозларнинг касбий фаолиятига янада куч ва ғайрат бағишлаши, уларни ёшлар таълими ва тарбияси йўлида янги марралар сари руҳлантириши таъкидланди.
Бундай тадбирлар халқимизнинг Мустақиллик байрамига бўлган юксак ҳурматини ифода этиш билан бирга, Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва фидойилик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мустақиллигимиз абадий, юртимиз тинч, халқимиз фаровон бўлсин!
Repost from Adolat gazetasi
🔴 «Adolat» газетасининг 2026 йил 28 август кунги 34 (1602)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.
➡️ Ушбу сонда:
📰 Мустақиллик – БИРЛИК, АДОЛАТ ВА ЁРҚИН КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ 📰 Юксак таълим – инсон камолоти ва жамият тараққиётининг бирламчи шарти 📰 Юксак таълим – инсон камолоти ва жамият тараққиётининг бирламчи шарти 📰 Қорақалпоғистон: ПАРТИЯВИЙ НАЗОРАТ ВА МУЛОҚОТ КЎЛАМИ КЕНГАЙМОҚДА 📰 Пировард мақсадимиз – аҳоли розилигига эришиш 📰 БУГУНГИ БИЛИМ – ЭРТАНГИ ҒАЛАБА 📰 Дўстликнинг назмона саҳифалари 📰 Жадидлар ва Янги Ўзбекистон: маърифатдан миллий уйғонишгача бўлган йўл каби қизиқарли материаллар эълон қилинган.©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
+1
🇺🇿 МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ: ДЕПУТАТЛАРИМИЗ ЮКСАК ЭЪТИРОФДА
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, жамоатчилик ва партиявий ишларида фаол иштирок этиб келаётган юртдошларимизнинг меҳнати юксак эътироф этилмоқда.
Шу муносабат билан Қизириқ туман Кенгаши депутати Бўронов Янгибой Жўраевич ҳамда Термиз туман Кенгаши депутати Шернаев Мансур Хусановичлар партиявий ва жамоатчилик ишларидаги фаол иштироки, масъулиятли меҳнати ҳамда Ватанимиз тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси учун «Мустақилликнинг 35 йиллиги» кўкрак нишони билан тақдирландилар.
🎉 «Адолат» СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши жамоаси номидан депутатларимизни ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этамиз!
Уларнинг келгуси фаолиятида муваффақият, мустаҳкам соғлик ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларида улкан зафарлар тилаймиз!
🇺🇿 Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
