en
Feedback
''Адолат'' СДП | Сурхондарё вилояти⚖️

''Адолат'' СДП | Сурхондарё вилояти⚖️

Open in Telegram
6 951
Subscribers
-224 hours
+1 8097 days
+1 80930 days

Data loading in progress...

Similar Channels
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+1 817
in 0 channels
August '26
+4 998
in 7 channels
Get PRO
July '260
in 0 channels
Get PRO
June '260
in 2 channels
Get PRO
May '260
in 0 channels
Get PRO
April '26
+1
in 0 channels
Get PRO
March '26
+3
in 1 channels
Get PRO
February '26
+4
in 0 channels
Get PRO
January '26
+2
in 0 channels
Get PRO
December '25
+1 014
in 2 channels
Get PRO
November '25
+3
in 0 channels
Get PRO
October '25
+19
in 1 channels
Get PRO
September '25
+27
in 4 channels
Get PRO
August '25
+1
in 0 channels
Get PRO
July '25
+3 050
in 1 channels
Get PRO
June '25
+5
in 1 channels
Get PRO
May '25
+2 054
in 1 channels
Get PRO
April '25
+12
in 5 channels
Get PRO
March '25
+27
in 1 channels
Get PRO
February '25
+5
in 2 channels
Get PRO
January '25
+17
in 13 channels
Get PRO
December '24
+3
in 0 channels
Get PRO
November '24
+3
in 0 channels
Get PRO
October '24
+4
in 0 channels
Get PRO
September '24
+12
in 1 channels
Get PRO
August '24
+3
in 0 channels
Get PRO
July '240
in 0 channels
Get PRO
June '24
+1 012
in 0 channels
Get PRO
May '24
+4
in 0 channels
Get PRO
April '24
+4
in 1 channels
Get PRO
March '24
+4 056
in 40 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
10 September0
09 September0
08 September+1 812
07 September0
06 September+1
05 September0
04 September+2
03 September+2
02 September0
01 September0
Channel Posts
🟦🟦🟦🚫 🔴 ⚖️Ташкилий ва мафкуравий ишларни самарали ташкил этиш — муҳим вазифа🔴 🔴 ⚖️Бугун “Адолат” социал-демократик парт
+3
🟦🟦🟦🚫       🔴 ⚖️Ташкилий ва мафкуравий ишларни самарали ташкил этиш — муҳим вазифа🔴 🔴 ⚖️Бугун “Адолат” социал-демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгашида ташкилий ва мафкуравий ишларни самарали ташкил этиш, амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва келгусидаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган 9 ойлик якуний йиғилиш онлайн форматда, Zoom платформаси орқали ўтказилди. Йиғилишда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари масъул ходимлари ҳамда тегишли йўналишлар учун масъул фаоллар иштирок этдилар.
⚖️   ➡️Йиғилиш давомида жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида ташкилий ва мафкуравий йўналишларда амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳамда мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасида партиянинг Шўрчи, Жарқўрғон ва Узун туманлари Кенгаши раислари маъруза қилдилар. Йиғилишда партия ташкилотларининг жойлардаги фаолияти, аҳоли, айниқса, ёшлар билан ишлаш самарадорлиги, партиявий тарғибот-ташвиқот тадбирларини мазмунли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мулоқот давомида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш борасидаги ишларни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга, туман ва шаҳар Кенгашларида ташкилий ишларни тизимли равишда олиб бориш, партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаоллигини ошириш ҳамда мафкуравий тадбирларни замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди. Йиғилиш якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилиниб, масъулларга аниқ топшириқ ва тавсиялар берилди. Белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши партия ташкилотларининг самарали фаолиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.
“Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 Телеграм | Инстаграм | Фейсбук

2
🟦🟦🟦🚫 🔴 ⚖️Миллий мадҳия — миллий ғурур🔴 🔴 ⚖️Юртимизда ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат ва+1
🟦🟦🟦🚫       🔴 ⚖️Миллий мадҳия — миллий ғурур🔴 🔴 ⚖️Юртимизда ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат ва миллий ғурур туйғуларини юксалтириш мақсадида “Миллий мадҳия — миллий ғурур” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. ⚖️   ➡️Шу муносабат билан Шўрчи туман Кенгаши томонидан тумандаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳамда Қумқўрғон туман Кенгаши томонидан тумандаги 3-сонли техникумда мазкур шиор остида тадбирлар ташкил этилди. Шўрчи туманидаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда “Адолат” социал-демократик партияси Шўрчи тумани Кенгаши раиси Ўрол Шерхонов иштирок этиб, битирувчи синф ўқувчилари билан самимий мулоқот қилди. Учрашув давомида ўқувчиларга партиянинг мақсад ва вазифалари, жамият ҳаётидаги ўрни ҳамда ёшлар билан ишлаш йўналишлари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, учрашувда АҚШнинг нуфузли Ball State University университетига муддатидан олдин ўқишга қабул қилиниб, 64 000 АҚШ доллари миқдоридаги грантни қўлга киритган 11-“Б” синф ўқувчиси Раҳимова Шодия алоҳида эътироф этилди. Унинг бу ютуғи мактаб жамоаси ва тенгдошлари учун муносиб намуна экани таъкидланиб, Шодияга келгуси ўқиш ва ҳаётида улкан муваффақиятлар тилади. Қумқўрғон туманидаги 3-сонли техникумда ташкил этилган тадбирда ҳам ёшларга Давлат мадҳиясининг мазмун-моҳияти, унинг халқимиз ҳаётидаги ўрни ва юксак маънавий аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди. Тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижро этилди. Бундай маънавий-маърифий тадбирлар ёш авлодни ватанпарварлик, юртга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат ва дахлдорлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Миллий мадҳия — халқимизнинг миллий ғурури, Ватанга муҳаббати ва истиқлол туйғуларининг юксак ифодасидир. “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 Телеграм | Инстаграм | Фейсбук
28
3
#ИҚТИБОС Инсон фақат илм ва ҳақиқат орқали адолатга эришиши мумкин. Абу Райҳон Беруний ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
#ИҚТИБОС Инсон фақат илм ва ҳақиқат орқали адолатга эришиши мумкин. Абу Райҳон Беруний ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
16
4
🟦🟦🟦🚫 "Адолат" СДП Музработ туман Кенгаши томонидан 51-сонли мактабда "Миллий мадҳия - миллий ғурур" шиори остида ташкил э
🟦🟦🟦🚫 "Адолат" СДП Музработ туман Кенгаши томонидан 51-сонли мактабда "Миллий мадҳия - миллий ғурур" шиори остида ташкил этилган тадбирларда партиямизнинг туман Кенгаши депутати В.Сидгенко иштирок этди.Унда ўқувчиларга Давлат мадҳиясининг тарихий ва маънавий аҳамияти, унинг юртдошларимиз қалбидаги ўрни ҳақида маълумотлар берилди. Бундай тадбирлар ёшларни миллий ўзликни англаш, Ватанга садоқат ва фахр туйғусида тарбиялаш, давлат рамзларига ҳурмат руҳини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 Телеграм | Инстаграм | Фейсбук
26
5
🟦🟦🟦🚫 🔴 ⚖️Миллий мадҳия — миллий ғурур🔴 🔴 ⚖️Юртимизда ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимиз ва давла+4
🟦🟦🟦🚫       🔴 ⚖️Миллий мадҳия — миллий ғурур🔴 🔴 ⚖️Юртимизда ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимиз ва давлат рамзларига ҳурмат туйғусини янада юксалтиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар изчил давом этмоқда. ⚖️   ➡️Шу мақсадда Ангор тумани Кенгаши томонидан 11-сонли умумтаълим мактабида «Миллий мадҳия — миллий ғурур» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда туман Кенгаши депутати А. Қулиева иштирок этиб, ёшларга давлат рамзларининг мазмун-моҳияти, уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишнинг аҳамияти ҳақида тушунчалар берди. Шунингдек, Олтинсой тумани Кенгаши ташаббуси билан 1-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчилари иштирокида «Миллий мадҳия — миллий ғурур» мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — ўқувчиларнинг миллий рамзларимизга бўлган ҳурматини юксалтириш, улар қалбида ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтиришдан иборат бўлди. Шўрчи тумани Кенгаши томонидан 41-сонли умумтаълим мактабида ҳам мазкур мавзуда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда умумтаълим мактабларида миллий рамзларимизга ҳурмат туйғусини янада кучайтириш, хусусан, Давлат мадҳиясини ёшлар ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тушунтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир қизиқарли савол-жавоблар билан якунланди. Қумқўрғон тумани Кенгаши томонидан эса тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабида «Миллий мадҳия — миллий ғурур» мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларга Давлат мадҳиясининг тарихий ва маънавий аҳамияти, унинг юртдошларимиз қалбидаги ўрни ҳақида маълумотлар берилди. Бундай тадбирлар ёшларни миллий ўзликни англаш, Ватанга садоқат ва фахр туйғусида тарбиялаш, давлат рамзларига ҳурмат руҳини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Миллий мадҳия — халқимизнинг ғурури, Ватанимиз мустақиллиги ва миллий бирлигимизнинг ёрқин тимсолидир. “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 Телеграм | Инстаграм | Фейсбук
47
6
#ТАБРИК 🔴 ⚖️«Адолат» СДП фаоллари кўкрак нишони билан тақдирландилар🔴 🔴 ⚖️ ➡️Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини+3
#ТАБРИК 🔴 ⚖️«Адолат» СДП фаоллари кўкрак нишони билан тақдирландилар🔴 🔴 ⚖️   ➡️Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда юксак натижаларга эришиб, самарали меҳнат қилаётган фидойи юртдошларни муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши томонидан партия фаолиятини ривожлантириш, жамоатчилик билан ишлаш, мафкуравий ва ташкилий йўналишларда самарали меҳнат қилиб келаётган бир қатор фаоллар «Адолат» СДП кўкрак нишони билан тақдирландилар. Жумладан, партия вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассиси Дилафрўз Раҳматова, партия Термиз шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Абдуқодир Мустафақулов ҳамда партия Сариосиё туман Кенгаши раиси Муродулло Сангиновлар партия ва жамоатчилик ҳаётидаги фаол иштироки, самарали хизматлари ҳамда партия мақсад ва вазифаларини амалга оширишдаги муносиб ҳиссалари учун ушбу юксак эътирофга сазовор бўлдилар. Тақдирланганларга келгуси фаолиятида муваффақият, эл-юрт манфаати йўлидаги масъулиятли ва шарафли ишларида улкан зафарлар тилаймиз. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 Телеграм | Инстаграм | Фейсбук
118
7
🟦🟦🟦🟦 Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари бор. Назорат ҳам бор. Аммо шунга қарамай, йўлларда хавфли вази
🟦🟦🟦🟦 Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари бор. Назорат ҳам бор. Аммо шунга қарамай, йўлларда хавфли вазиятлар ва қоидабузарликлар учрамоқда. Унда муаммо қаерда? "Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатилган "Муносабат" кўрсатувида йўл ҳаракати хавфсизлигига доир долзарб масалалар "Адолат" СДП масъуллари, ЙПХ ходимлари, соҳа мутахассислари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида очиқ муҳокама қилинди. Баҳс давомида фақат қоидабузарликнинг оқибатлари эмас, балки унинг сабаблари, ҳайдовчи ва пиёданинг масъулияти, назоратнинг самарадорлиги ҳамда йўл ҳаракати маданиятини шакллантириш каби муҳим жиҳатларга эътибор қаратилди. "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев мазкур масалалар юзасидан ўз фикрларини билдирди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
18
8
#ИҚТИБОС Энг кичик адолатсизлик ҳам катта фожиаларга йўл очади. Ўткир Ҳошимов ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
#ИҚТИБОС Энг кичик адолатсизлик ҳам катта фожиаларга йўл очади. Ўткир Ҳошимов ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
16
9
🟦🟦🟦🚫 🔴 ⚖️«Миллий мадҳия — миллий ғурур» — юксак ватанпарварлик тимсоли🔴 🔴 ⚖️Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик парт+3
🟦🟦🟦🚫       🔴 ⚖️«Миллий мадҳия — миллий ғурур» — юксак ватанпарварлик тимсоли🔴 🔴 ⚖️Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан ёш авлод қалбида миллий қадриятларимиз ва давлат рамзларига бўлган ҳурмат туйғусини янада юксалтириш, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ташкил этилмоқда. ⚖️   ➡️Шу мақсадда Сурхондарё вилоятидаги партиянинг туман Кенгашлари ташаббуси билан умумий ўрта таълим мактабларида «Миллий мадҳия — миллий ғурур» мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Хусусан, Олтинсой туман Кенгаши ташаббуси билан 44-умумий ўрта таълим мактабида 9-синф ўқувчилари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси халқимизнинг миллий ғурури, Ватанга садоқати ва юртга бўлган меҳр-муҳаббатини ифодаловчи муқаддас рамзлардан бири экани ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, Шўрчи тумани 1-сектори ҳудудидаги Алишер Навоий маҳалласида жойлашган 9-умумий ўрта таълим мактабида ҳам «Миллий мадҳия — миллий ғурур» мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир давомида ёшларга Давлат мадҳиясининг яратилиш тарихи, мазмун-моҳияти, унда мужассам бўлган Ватан, халқ ва миллий ғурур ғоялари ҳақида тушунчалар берилди. Жарқўрғон туман Кенгаши томонидан тумандаги 5-умумий ўрта таълим мактабида, Бандихон туман Кенгаши томонидан эса 36-умумий ўрта таълим мактабида мазкур мавзуда маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Тадбирларда ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат ва юрт тақдирига дахлдорлик руҳида тарбиялаш, давлат рамзларига, хусусан, миллий мадҳиямизга юксак эҳтиром билан муносабатда бўлиш муҳимлиги таъкидланди. Мулоқотлар давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Тадбирлар қизиқарли савол-жавоблар ва фаол мулоқотлар билан якунланди. «Миллий мадҳия — миллий ғурур» каби маънавий-маърифий тадбирлар ёш авлод онгида миллий ўзликни англаш, Ватанга садоқат ва фахр туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 Телеграм | Инстаграм | Фейсбук🟦🟦🟦🚫
53
10
🟦🟦🟦🚫 🔴 ⚖️«Миллий мадҳия — миллий ғурур» — юксак ватанпарварлик тимсоли🔴 🔴 ⚖️Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик парт+2
🟦🟦🟦🚫       🔴 ⚖️«Миллий мадҳия — миллий ғурур» — юксак ватанпарварлик тимсоли🔴 🔴 ⚖️Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан ёш авлод қалбида миллий қадриятларимиз ва давлат рамзларига бўлган ҳурмат туйғусини янада юксалтириш, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ташкил этилмоқда. ⚖️   ➡️Шу мақсадда Сурхондарё вилоятидаги партиянинг туман Кенгашлари ташаббуси билан умумий ўрта таълим мактабларида «Миллий мадҳия — миллий ғурур» мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Хусусан, Олтинсой туман Кенгаши ташаббуси билан 44-умумий ўрта таълим мактабида 9-синф ўқувчилари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси халқимизнинг миллий ғурури, Ватанга садоқати ва юртга бўлган меҳр-муҳаббатини ифодаловчи муқаддас рамзлардан бири экани ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, Шўрчи тумани 1-сектори ҳудудидаги Алишер Навоий маҳалласида жойлашган 9-умумий ўрта таълим мактабида ҳам «Миллий мадҳия — миллий ғурур» мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир давомида ёшларга Давлат мадҳиясининг яратилиш тарихи, мазмун-моҳияти, унда мужассам бўлган Ватан, халқ ва миллий ғурур ғоялари ҳақида тушунчалар берилди. Жарқўрғон туман Кенгаши томонидан тумандаги 5-умумий ўрта таълим мактабида, Бандихон туман Кенгаши томонидан эса 36-умумий ўрта таълим мактабида мазкур мавзуда маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Тадбирларда ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат ва юрт тақдирига дахлдорлик руҳида тарбиялаш, давлат рамзларига, хусусан, миллий мадҳиямизга юксак эҳтиром билан муносабатда бўлиш муҳимлиги таъкидланди. Мулоқотлар давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Тадбирлар қизиқарли савол-жавоблар ва фаол мулоқотлар билан якунланди. «Миллий мадҳия — миллий ғурур» каби маънавий-маърифий тадбирлар ёш авлод онгида миллий ўзликни англаш, Ватанга садоқат ва фахр туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 Телеграм | Инстаграм | Фейсбук
13
11
🟦🟦🟦🟦 “Халқчил суд” ўзи нима? “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Муносабат” кўрсатувида Олий Мажлис Қонунчилик па
🟦🟦🟦🟦 “Халқчил суд” ўзи нима? “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Муносабат” кўрсатувида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Зуҳриддин Мавлонов суд тизимидаги очиқлик ва аҳоли учун яратилаётган янги қулайликлар ҳақида сўз юритди. Олдинлари оддий маъмурий ҳуқуқбузарликлар (масалан, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, қизил чироқдан ўтиб кетиш) учун ҳам фуқаролар судга қатнашга, судлар эса кичик ишлар билан вақт йўқотишга мажбур эди. Эндиликда бу тизим енгиллаштирилди, — дейди депутат. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
25
12
БУГУН ПАРЛАМЕНТДА - МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАДА Бугун Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Кун тарти
БУГУН ПАРЛАМЕНТДА - МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАДА Бугун Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Кун тартибида жамият ва давлат ҳаёти учун муҳим бўлган қатор масалалар бор. Депутатлар саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, судьяларнинг мақоми, шунингдек, давлат харидлари тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилмоқда. Шу билан бирга, болалар мусиқа, санъат ва ихтисослаштирилган мактабларида таълим сифати ва уларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш бўйича парламент сўровига Маданият вазирининг жавоби ҳам эшитилади. Мажлис тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилмоқда. @zuhriddinmavlonov
29
13
🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР 🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР 🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
21
14
🟦🟦🟦🚫 🔴 ⚖️🔴 🔴 Bugun Shoʻrchi tumanidagi 21-umumiy oʻrta ta'lim maktabida Adolat sotsial demokratik partiyasi Shoʻrchi t+1
🟦🟦🟦🚫   🔴 ⚖️🔴 🔴 Bugun Shoʻrchi tumanidagi 21-umumiy oʻrta ta'lim maktabida Adolat sotsial demokratik partiyasi Shoʻrchi tumani kengash raisi Oʻrol Sherxonov mehmon boʻldi, Оʻquvchilar bilan suhbatlashib bitiruvchi sinflariga omad tilab "Adolat" sotsial demokratik partiyasi haqida ma'lumot berib oʻtdi. Shuningdek Hindistondan tashrif buyurgan mehmon-oʻqituvchi Riyaz Ahmad Perray janoblariga sovgʻalarini topshirib, ushbu oʻquv yilida muvaffaqiyatlar tilab, samimiy fikrlar bildirdi. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 Телеграм | Инстаграм | Фейсбук
54
15
🟦🟦🟦🚫 🔴 ⚖️🔴 🔴 Bugun Shoʻrchi tumanidagi 21-umumiy oʻrta ta'lim maktabida Adolat sotsial demokratik partiyasi Shoʻrchi t+1
🟦🟦🟦🚫   🔴 ⚖️🔴 🔴 Bugun Shoʻrchi tumanidagi 21-umumiy oʻrta ta'lim maktabida Adolat sotsial demokratik partiyasi Shoʻrchi tumani kengash raisi Oʻrol Sherxonov mehmon boʻldi, oʻquvchilar bilan suhbatlashib bitiruvchi sinflarimizga omad tilab "Adolat" sotsial demokratik partiyasi haqida ma'lumot berib oʻtdi. Shuningdek Hindistondan tashrif buyurgan mehmon-oʻqituvchimiz Riyaz Ahmad Perray janoblariga sovgʻalarini topshirib, ushbu oʻquv yilida muvaffaqiyatlar tilab, samimiy fikrlar bildirdi. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 Телеграм | Инстаграм | Фейсбук
1
16
🟦🟦🟦🚫 🔴 ⚖️Миллий мадҳия — миллий ғурур🔴 🔴 ⚖️Миллий рамзлар ҳар бир халқнинг тарихи, миллий ўзлиги, орзу-интилишлари ва+5
🟦🟦🟦🚫       🔴 ⚖️Миллий мадҳия — миллий ғурур🔴 🔴 ⚖️Миллий рамзлар ҳар бир халқнинг тарихи, миллий ўзлиги, орзу-интилишлари ва Ватанга бўлган садоқатини ифода этувчи муқаддас тимсоллардир. Давлат байроғи, герби ва мадҳияси юртимизнинг мустақиллиги, халқимизнинг миллий ғурури ва Ватанга дахлдорлик туйғусини намоён этади. Шу боис ёш авлод қалбида миллий рамзларга ҳурмат руҳини шакллантириш муҳим маънавий-тарбиявий вазифалардан биридир. ⚖️   ➡️“Адолат” социал-демократик партиясии Шўрчи туман Кенгаши томонидан тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида “Миллий мадҳия — миллий ғурур” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Мазкур тадбирларнинг асосий мақсади ёшлар ва кенг жамоатчилик ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини ёш авлодга тушунтириш, шунингдек, миллий рамзларимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиром туйғусини янада юксалтиришдан иборат. Тадбирлар доирасида партиянинг ҳудудий ва туман Кенгашлари депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, “Адолат” СДП Термиз туман Кенгаши депутати Насиба Рўзиева ўзи сайланган “Халқобод” сайлов округидаги учинчи сонли умумий ўрта таълим мактабида “Миллий мадҳия — миллий ғурур” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказди. Унда ўқувчиларга Давлат мадҳиясининг яратилиш тарихи, унинг мазмун-моҳияти, инсон қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат ва миллий ғурур туйғуларини шакллантиришдаги ўрни ҳақида атрофлича тушунчалар берилди. Ўқувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан иштирок этиб, миллий рамзларимизга оид билимларини намоён этдилар. Қизириқ туманида ҳам бу борадаги маънавий-маърифий ишлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, туман Кенгашининг 39-сонли умумий ўрта таълим мактабида депутат Жамила Худойқулова ташаббуси билан “Миллий мадҳия — миллий ғуруримиз” мавзусида тадбир ташкил этилди. Мулоқот жараёнида ёшларга давлат мадҳиясининг ҳар бир сўзи ва оҳангида Ватан тимсоли мужассам экани, уни ижро этишда юксак эҳтиром ва масъулият ҳисси бўлиши лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, миллий рамзларга ҳурмат Ватанга бўлган муҳаббатнинг муҳим кўринишларидан бири экани ҳақида фикрлар билдирилди. Қизириқ туманидаги Зартепа маҳалласида жойлашган 44-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам ёшлар иштирокида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди. Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгаши депутати Бўронов Янгибой томонидан ташкил этилган тадбир “Мустақил Ўзбекистон — ғурурим, ифтихорим” мавзусига бағишланди. Учрашувда мустақиллик йилларида мамлакатимиз ҳаётида юз берган улкан ўзгаришлар, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, Ватан равнақи ва юрт келажагида ёш авлоднинг ўрни ҳақида фикр юритилди. Депутат томонидан ёшларни она Ватанга садоқатли, миллий қадриятларга ҳурматли ва юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшайдиган баркамол инсонлар этиб тарбиялаш муҳим вазифа экани қайд этилди. Тадбирлардаги очиқ мулоқот ва савол-жавоблар ёшларнинг мавзуга қизиқиши юқори эканини кўрсатди. Ўқувчилар миллий рамзлар, Давлат мадҳияси ва мустақилликнинг қадр-қиммати ҳақида ўз фикрларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Бундай маънавий-маърифий тадбирларнинг аҳамияти шундаки, миллий рамзларга ҳурмат туйғуси ёшларда фақат дарс жараёнида эмас, балки бевосита мулоқот, тушунтириш ва тарбиявий тадбирлар орқали ҳам шаклланади. Айниқса, Давлат мадҳиясининг мазмун-моҳиятини англаш ёшларнинг Ватанга бўлган муносабатини янада мустаҳкамлайди. Миллий мадҳия — шунчаки мусиқий асар эмас. Унда халқимизнинг орзу-умидлари, юртнинг бугуни ва келажагига ишонч, миллий ғурур ва Ватанга муҳаббат мужассам. Шунинг учун уни чуқур англаш ва ҳурмат билан ижро этиш ҳар бир фуқаронинг юртга бўлган муносабатини намоён этади. Тадбирларнинг қизиқарли савол-жавоблар билан якунланди. “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 Телеграм | Инстаграм | Фейсбук
35
17
🟦🟦🟦🚫 🔴 ⚖️Доимий комиссия йиғилишида муҳим масалалар муҳокама қилинди🔴 🔴 ⚖️Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг Ма+3
🟦🟦🟦🚫       🔴 ⚖️Доимий комиссия йиғилишида муҳим масалалар муҳокама қилинди🔴 🔴 ⚖️Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. ⚖️   ➡️Унда доимий комиссия раиси М. Юлдошев, комиссия аъзолари Г. Шерматова, Н. Эшқобилова, А. Абдуқаюмов ҳамда туман Кенгаши котибияти ходимлари иштирок этди. Йиғилишда Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилган, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи ва аҳоли манфаатлари билан бевосита боғлиқ бўлган қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 декабрдаги «Сурхондарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-438-сон қарори ижросининг тумандаги ҳолати таҳлил этилди. Мазкур қарорда белгиланган вазифаларнинг амалда қай даражада таъминланаётгани, белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси ва бу борада мавжуд масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари ўрганилди. Шунингдек, аҳолига маиший газ баллонларини етказиб бериш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Аҳолининг маиший эҳтиёжларини узлуксиз ва сифатли таъминлаш, газ баллонларини белгиланган тартибда етказиб бериш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Йиғилишда аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи ҳам долзарб вазифалардан бири сифатида кўриб чиқилди. «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сон Қонуннинг тумандаги ижроси, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларни доимий ва мавсумий иш ўринларига жалб этиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали янги даромад манбаларини яратиш борасидаги ишларга баҳо берилди. Муҳокамалар давомида ҳар бир йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, ечимини кутаётган муаммолар ҳам очиқ-ойдин кўриб чиқилди. Масъул ташкилотлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, ижрони янада кучайтириш ва аҳоли мурожаатларига амалий ечим топиш бўйича таклифлар билдирилди. Доимий комиссия йиғилишининг муҳим жиҳати шунда бўлдики, масалалар фақат муҳокама билан чекланиб қолмасдан, уларни сессияга пухта тайёрлаш ва ҳар бир йўналиш бўйича аниқ хулосалар шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Комиссия раиси ва аъзолари томонидан кун тартибидаги масалаларни чуқур ўрганиш, мавжуд камчиликларни аниқлаш ҳамда уларнинг амалий ечимини белгилаш юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди. Зеро, доимий комиссиялар фаолияти маҳаллий Кенгашларнинг самарали ишлашини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Масалаларни сессияга олиб чиқишдан олдин уларни чуқур ўрганиш, масъулларнинг ахборотларини таҳлил қилиш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш депутатлик назоратининг муҳим шаклларидан бири ҳисобланади. Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. Кун тартибидаги масалаларни янада такомиллаштириш ва мавжуд муаммоларнинг амалий ечимини таъминлашга қаратилган таклифлар шакллантирилиб, уларни Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқиш учун киритиш белгиланди. Ушбу каби доимий комиссия йиғилишлари ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни тизимли ўрганиш, депутатлик назоратини кучайтириш ва аҳоли манфаатларига дахлдор муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминлашда муҳим ўрин тутади. “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 Телеграм | Инстаграм | Фейсбук
76
18
🟦🟦🟦🟦 🔝 Келажак сиёсатининг истиқболли ривожи сари Очиғини айтиш керак, илгари глобал ва миллий сиёсатда, муҳим қарорлар+1
🟦🟦🟦🟦 🔝 Келажак сиёсатининг истиқболли ривожи сари Очиғини айтиш керак, илгари глобал ва миллий сиёсатда, муҳим қарорлар қабул қилиш жараёнида ёшларнинг ўрни ва овози бу қадар марказий ўринга олиб чиқилмаган эди. 🔽 Бугун эса Янги Ўзбекистонда масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган, теран фикрлайдиган келажак сиёсатчилари ва ёш парламентарийлар қатлами жадал шаклланмоқда. Хабарингиз бор, кўҳна Самарқанд бугун Парламентлараро Иттифоқнинг XII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференциясига мезбонлик қилмоқда. 🔽Нуфузли анжуман иштирокчиларига давлатимиз раҳбари йўллаган табрик дунё ёшлари, келажак лидерларига билдирилган юксак ишонч ва муҳим стратегик даъват бўлди. Давлатимиз раҳбари ўз табригида Самарқанддаги ушбу анжуман дунёда геосиёсий зиддиятлар чуқурлашиб, беқарорлик ва уруш ўчоқлари кўпаяётган, иқлим ўзгариши, иқтисодий тенгсизлик ва маънавий инқироз глобал муаммога айланган оғир бир паллада ўтаётганига алоҳида эътибор қаратди. 🔽 Шу нуқтаи назардан, конференция кун тартибига “Нотинч даврларда барча учун инсон ҳуқуқлари, адолат ва қадр-қимматни тиклаш” мавзуси киритилгани бежиз эмас. Табрикда ёшлар кўплаб ўткир муаммоларга адолатли ечим топиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ташаббускор куч бўлиши зарурлиги ва уларни сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масъулияти алоҳида таъкидланди. 🔽 Айниқса, Президентимиз томонидан илгари сурилган амалий ва стратегик ташаббуслар анжуманнинг тарихий аҳамиятини янада оширди. Эътиборлиси, ушбу анжуманда партиямиз вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. 🔽 Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган эзгу ғоялар ва анжуман доирасидаги тажрибалардан сўнг вакилларимиз янгича ташаббус ва таклифларни кенг тарғиб қилиш, уларни амалиётга жорий этиш ва ижросида ҳаракатлантирувчи куч бўлишига ишонамиз. Шубҳа йўқки, юқоридагилар партиямизнинг ёшлар сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, навқирон авлоднинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда юртимиз ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилувчи янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим дастуриламал бўлади. Озода ПАРПИБОЕВА, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
27
19
🟦🟦🟦 ✅Депутатлар ҳудудларда: Музработда овоз учун мақбул лойиҳалар кўриб чиқилди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З+2
🟦🟦🟦 ✅Депутатлар ҳудудларда: Музработда овоз учун мақбул лойиҳалар кўриб чиқилди  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳриддин Мавлоновнинг Сурхон воҳасига хизмат сафари Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳини зиёрат қилишдан бошланди. Депутат Музработ туманига бориб, ҳудуддаги долзарб масалаларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратди. Туман ҳокими, туман прокурори, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, иқтисодиёт ва молия соҳаси масъуллари иштирокида "Очиқ бюджет" ташаббуслари доирасида амалга оширилган ишлар ва келгусида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди. Мулоқотлар жараёнида овоз беришда ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳоли учун энг зарур ва долзарб ташаббусларни танлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Маълумки, амалдаги тартибга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига овоз беришда ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан ҳудуд учун энг зарур ва долзарб ташаббусларни танлаб, 1 миллиард 648 миллион сўмгача маблағ йўналтириш имконияти берилган. Аммо бу ерда энг қийин масала - маблағ ажратиш эмас, қайси лойиҳа одамларга кўпроқ наф келтиришини адолатли танлаш. Қаерда муаммо оғир? Қайси лойиҳани одамлар кўпроқ кутяпти? Бу жараёнда асосий мезон маблағ ажратиш эмас, балки уни халққа энг кўп наф келтирадиган йўналишга адолатли ва мақсадли равишда йўналтириш экани таъкидланди. ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
25
20
ОВОЗ ЕТМАДИ - ЛЕКИН МУАММО ЕЧИМСИЗ ҚОЛМАСЛИГИ КЕРАК Музработ туманидаман. Туман ҳокими, туман прокурори, Халқ депутатлари тум+5
ОВОЗ ЕТМАДИ - ЛЕКИН МУАММО ЕЧИМСИЗ ҚОЛМАСЛИГИ КЕРАК Музработ туманидаман. Туман ҳокими, туман прокурори, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, иқтисодиёт ва молия соҳаси масъуллари билан биргаликда «Очиқ бюджет» лойиҳалари натижасини муҳокама қиляпмиз. Маълумки, амалдаги тартибга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига овоз беришда ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан ҳудуд учун энг зарур ва долзарб ташаббусларни танлаб, 1 миллиард 648 миллион сўмгача маблағ йўналтириш имконияти берилган. Аммо бу ерда энг қийин масала - маблағ ажратиш эмас, қайси лойиҳа одамларга кўпроқ наф келтиришини адолатли танлаш. Қаерда муаммо оғир? Қайси лойиҳани одамлар кўпроқ кутяпти? Бир сўм маблағ қаерда кўпроқ натижа беради? Бугун ҳар бир таклифни айнан шу мезонлар асосида муҳокама қиляпмиз. Очиқ бюджет - шунчаки маблағ тақсимоти эмас. Бу халқнинг ташаббуси ва ҳудуднинг ҳақиқий эҳтиёжини қарорга айлантириш имконияти. @zuhriddinmavlonov
35