cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Адолат Сдп Сурхондарё вилояти

Каналимиз максади Адолат СДП вилоят кенгаши фаолиятини ёритишдан иборат.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
3 776
المشتركون
-724 ساعات
-127 أيام
-6330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ангор туман Кенгашининг ташаббуси билан “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида туманда партия фаоллари томонидан хайрли тадбирлар бошлаб юборилди. Тумандаги “Гулистон” маҳалласида “Атроф-муҳит тозалигига барчамиз масъулмиз” шиори остида ободонлаштириш акцияси ташкил этилди. Кўчалар ва хиёбонлар чиройига путур етказаётган чиқиндилардан тозаланди, ён-атроф ободонлаштирилди. Каналга уланиш: https://t.me/surxon_adolat
إظهار الكل...
Партиянинг Олтинсой туман Кенгаши томонидан туман Қишлоқ хўжалиги бошқармасида “Жамоатчилик назорати-қонун устуворлигининг гарови” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия туман Кенгаши фаоллари, депутатлар, бошқарма ходимлари ва БПТ аъзолари иштирок этишди. Каналга уланиш: https://t.me/surxon_adolat Партиянинг Олтинсой туман Кенгаши томонидан туман Қишлоқ хўжалиги бошқармасида “Жамоатчилик назорати-қонун устуворлигининг гарови” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия туман Кенгаши фаоллари, депутатлар, бошқарма ходимлари ва БПТ аъзолари иштирок этишди. Каналга уланиш: https://t.me/surxon_adolat
إظهار الكل...
«Адолат» СДП Музработ туман Кенгаши томонидан тумандаги «Жанубгазтаьминот» АЖ Музработ туман филиалида “Коррупция тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия туман Кенгаши вакиллари, депутатлар, соҳа етакчилари ва БПТ аъзолари ва ёшлар қатнашди. Давра суҳбатида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари, қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, коррупцияга қарши курашиш хусусида батафсил маълумот берилди. Мавзу доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди. Каналга уланиш: https://t.me/surxon_adolat Каналга уланиш: https://t.me/surxon_adolat
إظهار الكل...
Ўзбекистон “Адолат” СДП Музработ туман Кенгаши томонидан Музработ тумани мактабларида ёзги таътил вақтида болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишида тадбирларнинг бориши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Айни вақтда болаларнинг бўш вақтини унумли ўтказиш юзасидан “Беш ташаббус” лойиҳаси доирасида тадбирлар ташкил қилиняпти. Асосан, китобхонлик, рассомчилик, мусиқа ва санъат йўналишларида мактаблар ўқувчилари ўртасида кўрик-танловлар олиб борилиб, ғолиблар аниқланяпти. Бундан ташқари “Моҳир қўллар” тўгараклари ҳам фаолият кўрсатаётганлиги маълум бўлди. Каналга уланиш: https://t.me/surxon_adolat
إظهار الكل...
إظهار الكل...
Адолат-инсон қадри учун

Repost from Robaxon Maxmudova
01:04
Video unavailableShow in Telegram
#ВИДEОРEПОРТАЖ ⚖️Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан, Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппаратида ўтказилган «Эркин ва очиқ ОАВ – адолатли фуқаролик жамиятининг муҳим шарти» мавзусидаги маданий-маърифий тадбир жараёнидан видеорепортаж. Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
إظهار الكل...
IMG_8654.MP446.21 MB
01:13
Video unavailableShow in Telegram
#Табрик ⚖️27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Марказий аппарати жамоаси барча журналистлар, телерадио, нашриёт ва матбаа соҳаси вакилларини самимий муборакбод этиб, келгуси фаолиятларида зафарлар тилайди. Ватанимиз равнақи, халқимиз манфаати йўлидаги масъулиятли ва шу билан бирга, шарафли фаолиятингизда Сизни илҳом ва  ижод завқи ҳеч қачон тарк этмасин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
إظهار الكل...
IMG_8568.MOV55.19 MB
Photo unavailableShow in Telegram
СИЗ ЖАМИЯТ КЎЗГУСИСИЗ! Қадрли оммавий ахборот воситалари ходимлари! Сиз инсон манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, демократиянинг муҳим йўналишлари ҳисобланмиш сайлов ва суд соҳасида одилликни таъминлаш борасидаги ишларни аҳолига ёритишдек шарафли вазифани адо этиб келмоқдасиз. Бугун мамлакатимизда сўз ва фикр эркинлигини таъминлаш борасидаги ролингиз, жамият ҳаётидаги иштирокингиз ҳар қачонгидан-да, долзарб аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Чунки жаҳон ахборот майдони ҳозирда маълумот, ахборот тарқатиш билан бирга турли ёт ғоялар, мафкураларнинг кураш ўчоғига айланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Шиддатли давримизда кечаётган воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва хабарларни тўғридан-тўғри, манфаатлар мувозанатини сақлаган ҳолда етказиш замон талабига айланган. Шу нуқтаи назардан, соҳа вакилларининг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш, жойларда фуқароларимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммо ва камчиликларни холис, тезкор ёритиш орқали мутасаддиларнинг масъулиятини оширишдаги ўрни нечоғлиқ муҳим эканлигини яхши биламиз. Қадрли журналист ва блогерлар! Ахборот технологиялари замонавий медиамаконда кун сайин янги қиёфа касб этаётган матбуот ва интернет соҳасидаги таҳлилий-танқидий материалларингиз давлат, шу жумладан, депутатларнинг аҳоли билан тизимли ишлашига йўл очмоқда. Натижада аҳолининг турмуш фаровонлиги юксалмоқда, халқнинг давлатга бўлган ишончи тобора ортмоқда. Албатта, масъулият, самимийлик, ҳамиша фаол фуқаролик позициясига таянадиган касбингиз, тезкорлик, холислик ва аниқлик принципи асосида фаолият юритишингиз халқ ва давлат ўртасида ишончли вакил бўлишингизни таъминламоқда. Сизнинг ҳар бир ижодий ишингиз халқ фикрини шакллантиради, фуқароларимизга юртга дахлдорлик туйғуси билан яшашни ўргатади. Сўзнинг залвори ва қалам ортидан қадр топиб, эъзоз ва эҳтиромга сазовор бўлиш оммавий ахборот воситаларининг ҳар бир вакили учун чинакам бахт ва эътирофдир. Шу ўринда яна бир бор алоҳида қайд этиб ўтмоқчиманки, мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларини тўлақонли қўллаб-қувватлаш ва янада ривожланишига ҳисса қўшиш бундан буён ҳам Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолаверади. Ватанимизнинг демократик қиёфасини шакллантириш, уни дунёга тараннум этишга беқиёс ҳисса қўшиб келаётган сиз, азиз журналист ва муҳаррирлар, режиссёр ва операторлар, блогерлар, теле-радио каналлар, газета ва журналлар, нашриёт ва босмахона ходимлари – барча-барчангизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни, касб байрамингиз билан чин қалбимдан табриклайман! Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, ижодий ва касбий баркамоллик тилайман! Ҳамиша қаламингиз ўткир, сўзингиз кескир, объективингиз чақноқ бўлсин! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
إظهار الكل...
Ўзбекистон "Адолат" СДП Қизириқ туман Кенгаши томонидан Қизириқ тумани ахборот кутубхона марказида “Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” лойиҳаси доирасида “Адолат – инсон қадри учун” мавзусида тадбир ўтказилди. Маърузачилар йиғилганларга инсон қадрини улуғлаш, ҳар бир фуқаронинг манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида атрофлича тушунча бердилар. Шунингдек,бугунги кунда гендер тенгликни таъминлаш борасида эришилаётган ижобий натижалар, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб, партиянинг ушбу йўналишдаги лойиҳалари ва саъй-ҳаракатлари хусусда ҳам таъкидланиб ўтилди. Каналга уланиш: https://t.me/surxon_adolat
إظهار الكل...
Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгаши депутатларидан ташкил этилган ишчи гуруҳи тумандаги 3-сектор “Яккабоғ” маҳалласидаги 20-ДМТТ фаолиятини ўрганишди. Мазкур боғча қуввати 150 ўринли ва айни пайтда 150 нафар болажонларни ўз бағрига қамраб олган. Овқатлантириш аутсорсинг усулида олиб бориляпти. Ўрганишларда боғчада навбатчилик яхши ташкил этилганлиги, ҳовлилар тоза, гуллар экилганлиги, дарахтлар оҳакланган, заллар тоза ва ёруғ, болалар учун 2 хил сифатли овқатлар тайёрланаётганлиги, дори-дармонлар тартибли жойлаштирилганлиги маълум бўлди. Фуқаролар билан суҳбат жараёнида қишлоқ шароитида ҳам 2 каватли боғча яратиб берганлиги учун шукроналик билдиришиб, Президентимизга миннатдорлик билдиришди. Каналга уланиш: https://t.me/surxon_adolat
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.