cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Адолат Сдп Сурхондарё вилояти

Каналимиз максади Адолат СДП вилоят кенгаши фаолиятини ёритишдан иборат.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 548
مشترکین
-2124 ساعت
-1717 روز
+48730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

#Сирдарё_вилоят_Кенгаши #Фоторепортаж 📸 "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Гулистон шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар марказида ўқиётган истеъдодли ёшлар билан учрашувидан фоторепортаж. Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
نمایش همه...
Халқ депутатлари Шӯрчи туман Кенгаши депутатларидан тузилган ишчи гуруҳи томонидан  туман 2-сектор Ёшғайрат маҳалла чорраҳасидаги светофор муаммоси ӯрганилиб чиқилди. Депутатлар саъй-ҳаракати билан туман автойӯл ҳамда  туман электр тармоқлари корхонаси ӯртасида  шартнома тузилиб, базага киритилди. Муаммо бартараф бӯлди. Каналга уланиш: https://t.me/surxon_adolat
نمایش همه...
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши #Фоторепортаж 📸 "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Cирдарё вилоятига сафари давомида «Doktor Abdumalik» хусусий клиникаси ҳамда 4-оилавий поликлиникасини ўрганиш жараёнидан фоторепортаж. Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
نمایش همه...
00:29
Video unavailableShow in Telegram
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши Партия етакчиси Сирдарёдаги хизмат сафари давомида Гулистон шаҳридаги «Doktor Abdumalik» хусусий клиникаси ҳамда 4-оилавий поликлиникада ҳам бўлди.
Хусусий клиника 2023 йилда фаолият бошлаган. Ушбу шифо маскани клиник лаборатория, ултра товуш текшируви, кардиология, неврология ва бошқа ўттиздан ортиқ йўналишда беморларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Робахон Махмудова клиникада беморларга яратилган шароитларни яқиндан кузатиб, бу ерда даволанаётган беморлар билан суҳбатлашди. Шунингдек, партия раҳбари 13 682 та фуқарога хизмат кўрсатувчи 4-оилавий поликлиникадаги кафолатланган пакет доирасида бепул тиббий ёрдам олиш ҳамда бепул бериладиган дорилар рўйхатини ўрганди. Маълумот ўрнида поликлиникада "Ақлли тиббиёт", электрон рўйхат, электрон поликлиника ва электрон суғурта тизимлари жорий қилинган бўлиб, партия етакчиси ушбу тизимлар фаолиятини юқори баҳолоди.
Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
نمایش همه...
Абдумалик.mp429.04 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Депутат_муносабати Ёшлар — Янги Ўзбекистоннинг таянчи ва бунёдкорлари Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар соҳасидаги ишлар сарҳисоб қилиниб, янги вазифа ва таклифлар муҳокама этилди. ✅ Сўнгги етти йилда мамлакатимизда ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарорлар қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёзлар берилди. ✅ 2022 йилда Бухоро шаҳри – Туркий дунё ёшлари пойтахти, ✅ 2024 йилда эса Тошкент шаҳри – МДҲ минтақасида биринчи ёшлар пойтахти деб эълон қилинди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
نمایش همه...
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши Робахон Махмудова Сирдарё вилоятидаги хизмат сафари давомида Гулистон шаҳридаги 4 оилавий поликлиникада бўлиб, тиббиёт ходимлари билан давра суҳбати ўтказди. Шунингдек, поликлиника фаолияти билан танишиб, тиббиёт масканида яратилган шарт-шароитлар, амалга оширилаётган ишлар ҳамда "Ақлли тиббиёт" тизими фаолияти билан қизиқди. Робахон Махмудова оилавий поликлиникадаги кафолатланган пакет доирасида бепул тиббий ёрдам олиш, бепул бериладиган дорилар рўйхатини ўрганди. Партия етакчиси «Адолат» СДП электоратининг салмоқли қисмини ташкил этадиган тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза этиш хусусида сўз юритиб, бу борада давлатимиз, қолаверса, партия томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди. Маълумот ўрнида, мазкур оилавий поликлиника 4 та МФЙдаги жами 13 682 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Поликлиникада электрон рўйхат ва электрон поликлиника тизими жорий қилинган. Партия етакчисининг Сирдарёдаги сафари давом этмоқда. Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
نمایش همه...
02:02
Video unavailableShow in Telegram
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган байрам табриги уларга янада куч, шижоат, ижодий фаоллик бағишламоқда.
Ўтказилган байрам тадбирида "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Ислом Ҳамроев иштирок этиб, ўз муносабатини билдриди. Журналистика соҳасига кейинги етти йилда катта эътибор қаратилгани, сўз эркинлиги имкониятлари яратилганлигини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, сана муносабати билан барча соҳа вакилларини байрам билан қутлади.
Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
نمایش همه...
Bayram tabrigi Islom aka .mp4209.71 MB
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши Хизмат сафари билан Сирдарё вилоятида бўлиб турган Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Гулистон шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар марказида болаларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Партия етакчиси «Баркамол авлод» болалар марказидаги тўгараклар фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, иқтидорли, истеъдодли ёшлар билан учрашув ўтказди. Шунингдек, марказдаги кутубхонада бўлиб, китобхон ёшлар билан суҳбатлашди. Суҳбат якунида партия раҳбари адабий-бадиий асарлар, ва Бош қомусимизнинг партия томонидан яратилган аудио китобини кутубхона фондига топширди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
نمایش همه...
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши Робахон Махмудова Гулистон шаҳридаги «Doktor Abdumalik» хусусий клиникаси фаолияти билан танишди Хусусий клиника 2023 йилда фаолият бошлаган. Ушбу шифо маскани клиник лабаратория, ултра товуш текшируви, кардиология, неврология ва бошқа ўттиздан ортиқ йўналишда беморларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Партия раҳбари клиникада даволанаётган беморларга яратилган шароитлар билан танишди ва беморлар ҳолидан хабар олди.
Шунингдек, Робахон Махмудова «Doktor Abdumalik» хусусий клиникаси ходимлари билан учрашув ўтказди. Унда Сиёсий Кенгаш раиси партиямиз электоратининг кўпчилик қисмини ташкил этадиган тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза этиш, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳани халққа янада яқинлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тушунча берди. Самимий суҳбат, савол-жавоб тарзида ўтган учрашув сўнгида «Doktor Abdumalik» хусусий клиникасида БПТ ташкил этилиб, «Адолат» СДП ғояларига хайрихоҳлик билдирган бир гуруҳ саломатлик посбонларига Робахон Махмудова томонидан партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
نمایش همه...
آرشیو پست ها
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.