en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe

Navoiy viloyati statistika boshqarmasi

Navoiy viloyati statistika boshqarmasi

Open in Telegram

🏢 Navoiy viloyati statistika boshqarmasi Axborot xizmati 📍Manzil: 210100, Navoiy sh, A. Temur ko'chasi, 4-uy 📲Facebook: https://www.facebook.com/navstat.uz 📲Instagram: https://www.instagram.com/navstat.uz 📞+998792233470

Show more
731
Subscribers
+124 hours
-27 days
+26330 days
Posts Archive
📊📊📊📊📊📊📊📊📊📊 📈 Номинал ва реал ўсиш: уларнинг фарқи нимада? Статистик маълумотларда номинал ўсиш ва реал ўсиш тушунч
📊📊📊📊📊📊📊📊📊📊 📈 Номинал ва реал ўсиш: уларнинг фарқи нимада? Статистик маълумотларда номинал ўсиш ва реал ўсиш тушунчалари кўп учрайди. Улар ўртасидаги асосий фарқ — нархлар ўзгариши қандай ҳисобга олинишида. ➡️ Шартли мисол: Ўтган йили корхона бир хил моделдаги 1 000 дона музлатгич ишлаб чиқарган. Ҳар бирининг нархи 4 млн сўм бўлиб, жами ишлаб чиқариш қиймати 4 млрд сўмни ташкил этган.
Жорий йилда ҳам худди шундай модел ва сифатдаги 1 000 дона музлатгич ишлаб чиқарилган. Аммо ҳар бирининг нархи 5 млн сўмга кўтарилгани учун жами ишлаб чиқариш қиймати 5 млрд сўмга етган.
🧮 Номинал ўсишни ҳисоблаймиз: (5 − 4) ÷ 4 × 100 = 25 фоиз. Демак, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг пулда ифодаланган қиймати 25 фоизга ошган.
Аммо музлатгичларнинг сони ҳам, модели ва сифати ҳам ўзгармаган. Қиймат фақат нарх ошгани ҳисобига кўпайган. Шунинг учун мазкур мисолда реал ўсиш 0 фоизни ташкил этади.
💡Фарқи нимада? — Номинал ўсиш кўрсаткичнинг жорий нархларда қанча ошганини ифодалайди. Бунга маҳсулот ёки хизматлар ҳажмининг кўпайиши ҳам, нархларнинг ошиши ҳам таъсир қилиши мумкин. — Реал ўсиш нархлар ўзгариши таъсирини чиқариб ташлаган ҳолда ҳисобланади. Масалан, ишлаб чиқаришда бу маҳсулот ҳажмининг, аҳоли даромадларида эса харид қобилиятининг қанчалик ўзгарганини кўрсатади.
Номинал ва реал кўрсаткичлар ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, савдо, саноат, қурилиш, хизматлар ва бошқа йўналишлардаги ўзгаришларни баҳолашда қўлланилади.
#Статистик_саводхонлик 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube

🎞🎞🎞🎞🎞🎞🎞 ❓Бизнесни рўйхатга олиш сифати қандай текширилади? ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

🎞🎞🎞🎞🎞🎞🎞 ❓Бизнесни рўйхатга олиш натижалари қачон эълон қилинади? ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

🛒 Савдо хизматлари ҳажми 9 ойда 235 трлн сўмдан ошди 🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–
🛒 Савдо хизматлари ҳажми 9 ойда 235 трлн сўмдан ошди 🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми 235,3 трлн сўмни ташкил этган.
📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,4 фоизга ошган.
🇺🇿 Ҳудудлар кесимида савдо хизматлари ҳажми: Тошкент шаҳри — 95,2 трлн сўм; Тошкент вилояти — 20,7 трлн сўм; Самарқанд вилояти — 17,8 трлн сўм; Фарғона вилояти — 17 трлн сўм; Андижон вилояти — 13 трлн сўм; Бухоро вилояти — 12 трлн сўм; Наманган вилояти — 11,8 трлн сўм; Қашқадарё вилояти — 10,4 трлн сўм; Сурхондарё вилояти — 9,3 трлн сўм; Қорақалпоғистон Республикаси — 6,6 трлн сўм; Хоразм вилояти — 6,4 трлн сўм; Жиззах вилояти — 6 трлн сўм; Навоий вилояти — 5,6 трлн сўм; Сирдарё вилояти — 3,3 трлн сўм.

❓❓❓❓❓❓❓ 📊 Рақамдан таҳлилгача: статистик маълумотлардан фойдаланишда қандай қулайликлар бор? Очиқ маълумотнинг аҳамияти унин
❓❓❓❓❓❓❓ 📊 Рақамдан таҳлилгача: статистик маълумотлардан фойдаланишда қандай қулайликлар бор? Очиқ маълумотнинг аҳамияти унинг эълон қилингани билангина эмас, балки фойдаланувчи учун қанчалик тушунарли, қулай ва қайта ишлашга тайёр экани билан белгиланади. Бугунги кунда Миллий статистика қўмитасининг SIAT — Статистика интеграллашган ахборот тизимида расмий статистик маълумотлар турли кўринишларда тақдим этилмоқда. ☑️ Хусусан, фойдаланувчилар маълумотларни: — жадвалда кўриш; — график ва диаграммаларда таҳлил қилиш; — ҳудудлар рейтингини шакллантириш; — картограммада акс эттириш; — даврлар ва ҳудудлар бўйича солиштириш; — кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш; — зарур ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятига эга.
🥧 Шунингдек, маълумотларни Excel, PDF ва CSV форматларида юклаб олиш, JSON ва XML веб-хизматлари орқали ахборот тизимларига интеграция қилиш мумкин.
Ҳар бир кўрсаткич билан бирга унинг даврийлиги, ўлчов бирлиги, ҳисоблаш услубияти, бирламчи манбаси ва расмий статистикани тайёрловчи ташкилот ҳақидаги метамаълумотлар ҳам берилади.
"Статистикани ривожлантириш — 2030" миллий стратегиясида ҳам очиқ маълумотларни нафақат эълон қилиш, балки уларни машинада ўқиладиган, қайта фойдаланишга қулай, тушунарли ва ишончли шаклда тақдим этишга алоҳида эътибор қаратилган.
🧑 Бу тадқиқотчилар, журналистлар, тадбиркорлар, давлат органлари ва кенг жамоатчиликка статистик маълумотлардан таҳлил, режалаштириш ва қарор қабул қилишда самарали фойдаланиш имконини беради. 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube❓❓❓❓❓❓❓ 📊 Рақамдан таҳлилгача: статистик маълумотлардан фойдаланишда қандай қулайликлар бор? Очиқ маълумотнинг аҳамияти унинг эълон қилингани билангина эмас, балки фойдаланувчи учун қанчалик тушунарли, қулай ва қайта ишлашга тайёр экани билан белгиланади. Бугунги кунда Миллий статистика қўмитасининг SIAT — Статистика интеграллашган ахборот тизимида расмий статистик маълумотлар турли кўринишларда тақдим этилмоқда. ☑️ Хусусан, фойдаланувчилар маълумотларни: — жадвалда кўриш; — график ва диаграммаларда таҳлил қилиш; — ҳудудлар рейтингини шакллантириш; — картограммада акс эттириш; — даврлар ва ҳудудлар бўйича солиштириш; — кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш; — зарур ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятига эга.
🥧 Шунингдек, маълумотларни Excel, PDF ва CSV форматларида юклаб олиш, JSON ва XML веб-хизматлари орқали ахборот тизимларига интеграция қилиш мумкин.
Ҳар бир кўрсаткич билан бирга унинг даврийлиги, ўлчов бирлиги, ҳисоблаш услубияти, бирламчи манбаси ва расмий статистикани тайёрловчи ташкилот ҳақидаги метамаълумотлар ҳам берилади.
"Статистикани ривожлантириш — 2030" миллий стратегиясида ҳам очиқ маълумотларни нафақат эълон қилиш, балки уларни машинада ўқиладиган, қайта фойдаланишга қулай, тушунарли ва ишончли шаклда тақдим этишга алоҳида эътибор қаратилган.
🧑 Бу тадқиқотчилар, журналистлар, тадбиркорлар, давлат органлари ва кенг жамоатчиликка статистик маълумотлардан таҳлил, режалаштириш ва қарор қабул қилишда самарали фойдаланиш имконини беради. 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube

❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Алоҳида сайтим йўқ. Telegram ёки Instagram орқали буюртма олиб сотган маҳсулотларим ҳам электрон тижоратга
❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Алоҳида сайтим йўқ. Telegram ёки Instagram орқали буюртма олиб сотган маҳсулотларим ҳам электрон тижоратга кирадими? ✅Жавоб: Ҳа. Иқтисодий саволномада электрон тижорат фақат шахсий веб-сайт орқали савдо қилиш билан чекланмайди.
Ижтимоий тармоқлар, мобил иловалар ва онлайн маркетплейслар орқали буюртма олиб сотилган товарлар ҳам ҳисобга олинади.
#саволим_бор ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

🇰🇷 Бизнесни рўйхатга олишда халқаро тажриба: Корея Республикаси Корея Республикасида иқтисодий рўйхатга олиш ҳар беш йилда
🇰🇷 Бизнесни рўйхатга олишда халқаро тажриба: Корея Республикаси Корея Республикасида иқтисодий рўйхатга олиш ҳар беш йилда ўтказилади. Унда иқтисодиёт тармоқлари, фаолият юритаётган корхоналар, иш ўринлари ва бизнес фаолиятига оид маълумотлар тўпланади.
2025 йил якунларига оид навбатдаги иқтисодий рўйхатга олиш 2026 йил 1 июндан 22 июлга қадар ўтказилган. Маълумотлар онлайн саволномалар ҳамда рўйхатга олувчиларнинг корхоналарга ташриф буюриб, юзма-юз сўров ўтказиши орқали йиғилган.
Саволномаларда корхонанинг фаолият тури, ходимлар сони, савдо тушуми ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар билан бирга, сунъий интеллект, роботлар ва «ақлли» ишлаб чиқариш технологияларидан фойдаланиш ҳолати ҳам ўрганилган.
📊 2020 йилги иқтисодий рўйхатга олиш натижаларига кўра: — 6,03 млн та иқтисодий фаолият объекти қайд этилган; — уларда 24,8 млн нафар ходим меҳнат қилган; — йиллик савдо тушуми 6 711 трлн вонни ташкил этган.
Шунингдек, айрим фаолият турлари бўйича рақамли платформалар орқали савдо қилиш, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминалларидан фойдаланиш ҳамда маҳсулотларни етказиб бериш орқали сотиш ҳолати ўрганилган.
Ушбу маълумотлар иқтисодиётдаги ўзгаришларни таҳлил қилиш, ҳудудларни ривожлантириш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш чораларини белгилаш, шунингдек, иқтисодий статистика кўрсаткичларини ҳисоблаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
#Халқаро_тажриба

🎞🎞🎞🎞🎞🎞🎞 ❓ 2026 йилда янги ташкил этилган корхоналар саволномани қандай тўлдиради? ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

📰 OAV larida biz haqimizda 📣"DÖSTLIK BAYROĞI" gazetasining 2026-yil 29-oktabr kungi № 43 (4307)-sonida Viloyat statistika b
+1
📰 OAV larida biz haqimizda 📣"DÖSTLIK BAYROĞI" gazetasining 2026-yil 29-oktabr kungi № 43 (4307)-sonida Viloyat statistika boşqarmasi bölim boşliği M. Yuldaşevaning "BIZNESNI RÖYXATGA OLIŞ SAMARALI IQTISODIY QARORLAR ASOSI" nomli maqolasi çop etildi. Rasmiy sahifalar👇 | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube

❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Бизнесни рўйхатга олиш натижалари қачон эълон қилинади? ✅Жавоб: Бизнесни рўйхатга олиш жараёнида тўпланган
❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Бизнесни рўйхатга олиш натижалари қачон эълон қилинади? ✅Жавоб: Бизнесни рўйхатга олиш жараёнида тўпланган маълумотлар қайта ишланади, текширилади ва умумлаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига мувофиқ, дастлабки маълумотлар 2027 йил 1 июнга қадар шакллантирилади. Бизнесни рўйхатга олишнинг якуний натижалари эса 2027 йил 1 сентябрга қадар эълон қилинади.
#саволим_бор ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

📊📊📊📊📊📊📊📊📊📊 💸 Фоиз ва фоиз пункт: уларнинг фарқи нимада? Статистик маълумотларда фоиз ва фоиз пункт атамалари кўп у
📊📊📊📊📊📊📊📊📊📊 💸 Фоиз ва фоиз пункт: уларнинг фарқи нимада? Статистик маълумотларда фоиз ва фоиз пункт атамалари кўп учрайди. Улар бир-бирига ўхшаш кўринса-да, турли маънони англатади. ➡️ Шартли мисол: 10 йил аввал мобил телефондан фойдаланувчи аҳоли улуши 60 фоиз бўлган, ҳозир эса бу кўрсаткич 90 фоизга етган, деб ҳисоблайлик. 🧮 Икки кўрсаткич ўртасидаги фарқ: 90 − 60 = 30 фоиз пункт. Демак, мобил телефондан фойдаланувчи аҳоли улуши 30 фоиз пунктга ошган.
Буни соддароқ тушунтирсак, 10 йил аввал ҳар 100 нафар аҳолининг 60 нафари телефондан фойдаланган бўлса, ҳозир уларнинг сони 90 нафарга етган бўлади.
🧮 Аммо ўсиш аввалги 60 фоизга нисбатан ҳисобланса: (90 − 60) ÷ 60 × 100 = 50 фоиз.
Демак, кўрсаткич 30 фоиз пунктга, нисбий ҳисобда эса 50 фоизга ошган.
💡 Қисқача айтганда: — фоиз пункт икки фоиз кўрсаткичи ўртасидаги оддий фарқни кўрсатади; — фоиз эса ўзгариш аввалги кўрсаткичга нисбатан қанча бўлганини англатади.
❗ Шунинг учун 60 фоиздан 90 фоизга кўтарилишни 30 фоизга ўсди деб эмас, 30 фоиз пунктга ўсди деб ифодалаш тўғри бўлади.
#Статистик_саводхонлик

🎞🎞🎞🎞🎞🎞🎞 🇺🇿 Бизнесни рўйхатга олиш саволномаси онлайн шаклда қандай тартибда тўлдирилишини биласизми? ✅Юридик шахслар hisobot.stat.uz тизимига кириб, бизнесни рўйхатга олиш доирасидаги иқтисодий саволномани тўлдиради. Бунда саволларда кўрсатилган давр учун фаолият, ходимлар, айланма, харажатлар ва бошқа тегишли маълумотлар киритилади.
🎞 Саволномани тўлдириш тартиби билан видеоқўлланма орқали танишиш мумкин. Қийинчилик туғилса, 1851 рақамига мурожаат қилинг.

🇺🇿 Бизнесни рўйхатга олиш сифати қандай текширилади? Бизнесни рўйхатга олиш жараёнида маълумотларнинг тўлиқлиги, аниқлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун бир нечта назорат механизми қўлланилади.
💙 Аввало, тўлдирилаётган саволномалар ахборот тизимида жараён давомида дастлабки мантиқий назоратдан ўтказилади. Бунда ўзаро мос келмайдиган, тўлиқ киритилмаган ёки эҳтимолий хатолар мавжуд маълумотлар автоматик равишда аниқланади.
❕ Саволнома одатдагидан тезроқ тўлдирилса ёки маълумотларда хатоликлар аниқланса, тизим рўйхатга олувчига огоҳлантириш юборади ва маълумотларни қайта текшириш талаб этилади.
📍 Шунингдек, GIS ва геолокация назорати орқали сўров ўтказилган жой ҳамда рўйхатга олувчининг белгиланган ҳудудда фаолият олиб бораётгани назорат қилинади.
🔵 Сифат назорати асосий рўйхатга олиш якунланганидан кейин ҳам давом этади. Юзма-юз сўров орқали рўйхатга олинган иқтисодий бирликларнинг 5 фоизигача бўлган қисми танланма асосида қайта ўрганилиб, маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги текширилади.
✅ Шу тариқа, бизнесни рўйхатга олишнинг ҳар бир босқичида мантиқий, технологик, геолокацион ва танланма назорат механизмлари орқали маълумотлар сифати таъминланади.

🇺🇿 Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тадбири давом этмоқда Президент Фармонига мувофиқ, 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга
🇺🇿 Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тадбири давом этмоқда Президент Фармонига мувофиқ, 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга қадар мамлакатимизда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилмоқда.
Тадбирда юртимизда фаолият юритаётган йирик, ўрта ва кичик корхоналар, микрофирмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хорижий корхоналарнинг филиал ва ваколатхоналари, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, деҳқон ва оилавий хўжаликлар, ҳунармандлар ҳамда тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган иқтисодий бирликларни қамраб олади.
Маълумотлар асосан юзма-юз сўров орқали йиғилади. Юридик шахслар иқтисодий саволномани hisobot.stat.uz, ўзини ўзи банд қилган шахслар эса census.stat.uz орқали мустақил тўлдириши мумкин.
Саволномаларда субъектнинг жойлашуви, фаолият турлари, бандлик, интернет ва электрон тижоратдан фойдаланиш, экспорт-импорт ҳамда бошқа иқтисодий кўрсаткичлар қамраб олинади.
Рўйхатга олиш натижалари иқтисодиётнинг ҳақиқий кўламини аниқроқ баҳолаш, ҳудудлар ва тармоқлар кесимида тадбиркорлик фаоллигини таҳлил қилиш, статистик бизнес-регистрларни янгилаш ҳамда келгусидаги иқтисодий қарорлар учун ишончли маълумотлар базасини шакллантиришга хизмат қилади.
Респондентлар тақдим этган индивидуал маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда фойдаланилади.
📞 Call-center: 1851

🌐 Бизнесни рўйхатга олиш бўйича халқаро тажриба: Япония ➡️Японияда иқтисодий рўйхатга олиш мамлакатдаги корхона ва ташкилотл
🌐 Бизнесни рўйхатга олиш бўйича халқаро тажриба: Япония ➡️Японияда иқтисодий рўйхатга олиш мамлакатдаги корхона ва ташкилотлар фаолияти ҳамда иқтисодиётнинг тармоқ ва ҳудудлар кесимидаги тузилишини ўрганишнинг муҳим статистик манбаларидан бири ҳисобланади. 🇯🇵 Японияда замонавий иқтисодий рўйхатга олиш тизими 2009 йилда биринчи Economic Census for Business Frame ўтказилиши билан бошланган. 2012 йилда эса биринчи Economic Census for Business Activity ташкил этилган.
Бундай тизимни жорий этишгача мамлакатда йирик статистик кузатувлар турли тармоқлар бўйича турли йил ва даврийликда ўтказилган. Шу сабабли иқтисодиётнинг барча тармоқларини бир вақтнинг ўзида қамраб олувчи ягона манзарани шакллантириш қийин бўлган.
📊 Economic Census икки асосий йўналишни қамраб олади: — Business Frame — корхона ва ташкилотларнинг асосий тузилиши, фаолият тури ва бандлик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда статистик бизнес-регистрни шакллантиришга хизмат қилади; — Business Activity — корхоналарнинг иқтисодий фаолияти, жумладан тушумлари, харажатлари ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларни ўрганади.
🗓 Economic Census for Business Activity ҳар беш йилда ўтказилади. Рўйхатга олиш ўтказилмайдиган оралиқ йилларда эса 2019 йилдан буён Annual Business Survey — йиллик бизнес кузатуви амалга оширилади.
📈 Иқтисодий рўйхатга олиш натижаларидан миллий ҳисоблар ва тармоқлараро балансларни шакллантириш, ҳудудлар иқтисодиётини таҳлил қилиш, давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш чораларини белгилашда фойдаланилади.
🏪 Натижалар хусусий сектор учун ҳам аҳамиятли бўлиб, корхоналар улардан бошқарув ва бизнес-режаларни ишлаб чиқишда ахборот манбаи сифатида фойдаланиши мумкин.
🔒 Респондентлар тақдим этган маълумотлар Япониянинг Статистика тўғрисидаги қонуни билан ҳимоя қилинади. Улардан статистикани тайёрлаш ва таҳлил қилишдан ташқари мақсадларда, жумладан солиқ ундириш учун фойдаланиш тақиқланган.
👍 Япония тажрибаси иқтисодий рўйхатга олиш, статистик бизнес-регистр ва йиллик бизнес кузатувлари ўзаро боғланган ҳолда иқтисодиёт ҳақида изчил маълумот шакллантиришини кўрсатади.
#Халқаро_тажриба

❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Бизнесни рўйхатга олишда мен ҳақимда тўлдирилган маълумотлар билан танишишим мумкинми? ✅Жавоб: Ҳа. Респонд
❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Бизнесни рўйхатга олишда мен ҳақимда тўлдирилган маълумотлар билан танишишим мумкинми? ✅Жавоб: Ҳа. Респондент ўз талаби бўйича у ҳақида тўлдирилган рўйхатга олиш маълумотлари билан танишиши мумкин.
Яъни, саволномага киритилган маълумотларни кўриб чиқишни рўйхатга олувчидан сўраш ҳуқуқига эгасиз.
#саволим_бор ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

👶🏻 Ўзбекистонда 9 ойда 638,6 минг нафар чақалоқ туғилди 🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг янв
👶🏻 Ўзбекистонда 9 ойда 638,6 минг нафар чақалоқ туғилди 🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган.
👇 Туғилишлар сони 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 26 мингтага камайган.
🇺🇿 Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони: Самарқанд вилояти — 77 537 та; Қашқадарё вилояти — 72 508 та; Фарғона вилояти — 71 437 та; Сурхондарё вилояти — 59 890 та; Андижон вилояти — 57 937 та; Наманган вилояти — 55 143 та; Тошкент вилояти — 52 917 та; Тошкент шаҳри — 41 127 та; Бухоро вилояти — 31 218 та; Хоразм вилояти — 30 848 та; Жиззах вилояти — 27 883 та; Қорақалпоғистон Республикаси — 27 273 та; Навоий вилояти — 17 533 та; Сирдарё вилояти — 15 377 та. ✅ @statistika_rasmiy

❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Корхонанинг филиал ва бўлинмалари ҳам бизнесни рўйхатга олишда қамраб олинадими? ✅Жавоб: Ҳа. Саволномада с
❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Корхонанинг филиал ва бўлинмалари ҳам бизнесни рўйхатга олишда қамраб олинадими? ✅Жавоб: Ҳа. Саволномада субъектнинг бош офис, филиал ёки бўлинма экани, корхона Ўзбекистонда нечта манзилда фаолият юритаётгани ҳамда уларнинг амалдаги манзиллари кўрсатилади.
Агар бош офиснинг филиал ва бўлинмалари сони 10 тадан ортиқ бўлса, уларнинг рўйхати ва манзиллари рўйхатга олувчига тақдим этилади.
Бу маълумотлар бизнес фаолиятининг ҳудудлар бўйича жойлашувини тўғри баҳолаш учун зарур. #саволим_бор ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Мавсумий ва кунбай ишловчилар ҳам бизнесни рўйхатга олиш саволномасида кўрсатиладими? ✅Жавоб: Ҳа. Саволном
❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Мавсумий ва кунбай ишловчилар ҳам бизнесни рўйхатга олиш саволномасида кўрсатиладими? ✅Жавоб: Ҳа. Саволноманинг бандликка оид бўлимида доимий ходимлар билан бир қаторда мавсумий ва кунбай ишловчилар ҳам алоҳида кўрсатилади.
Шунингдек, ташқи ўриндошлар ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишловчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳам қайд этилади.
Бу иқтисодиёт тармоқларидаги ҳақиқий бандлик ҳолатини тўлиқроқ баҳолаш имконини беради. #саволим_бор ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

Biznes subyektining faoliyat manzili yuridik manzildan farq qilsa, u qayerda röyxatga olinadi? Telegram | Instagram | Facebook