Navoiy viloyati statistika boshqarmasi
رفتن به کانال در Telegram
🏢 Navoiy viloyati statistika boshqarmasi Axborot xizmati 📍Manzil: 210100, Navoiy sh, A. Temur ko'chasi, 4-uy 📲Facebook: https://www.facebook.com/navstat.uz 📲Instagram: https://www.instagram.com/navstat.uz 📞+998792233470
نمایش بیشتر1 477
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-37 روز
-1130 روز
آرشیو پست ها
#biznesni_roʼyxatga_olish_2026
➡️ Navoiy shahar hokimligida “Biznesni ro‘yxatga olish” tadbiriga tayyorgarlik doirasida mahalla hokim yordamchilari uchun o‘quv-seminarlar o‘tkazilmoqda.
📘 Mashg‘ulot davomida ro‘yxatga olish jarayoniga oid amaliy tavsiyalar hamda mutaxassis ko‘rsatmalari berildi.
Rasmiy sahifalar👇
| Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
+3
📊 Biznesni ro‘yxatga olish tadbiriga tayyorgarlik jarayonlari
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 10-sentabrdagi PF–190-son Farmoniga muvofiq, mamlakatimizda 15-oktabrdan 30-noyabrga qadar mamlakatimizda biznesni ro‘yxatga olish tadbiri o‘tkaziladi.
Mazkur tadbirni sifatli va samarali tashkil etish maqsadida, joriy yilning 14-oktabr kuni Navoiy shahar hokimligida hokim yordamchilari ishtirokida o‘quv seminar tashkil etildi.
Seminar davomida biznesni ro‘yxatga olish tadbirining maqsad va vazifalari, respondentlardan yuzma-yuz so‘rov orqali ma’lumot olish va ularni planshet yordamida elektron savolnomaga kiritish masalalari tushuntirildi.
Shuningdek, elektron savolnomani to‘ldirish jarayonida korxona yoki tadbirkorlik subyektining faoliyat turi, xodimlar bandligi, shuningdek, iqtisodiy va moliyaviy ko‘rsatkichlariga oid ma’lumotlar so‘ralishi haqida ham tushunchalar berildi.
Rasmiy sahifalar👇
| Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Repost from Рўйхатга олиш – 2026
❓ Савол:
Тадбиркор интернет орқали маҳсулот сотса, бу ҳам бизнесни рўйхатга олишда ҳисобга олинадими?
✅ Жавоб:
Ҳа. Бизнесни рўйхатга олиш саволномасида интернет ва ижтимоий тармоқлардан тадбиркорлик фаолиятида қандай фойдаланилиши ҳам ўрганилади.
Бунда ижтимоий тармоқлар орқали мижозлар билан мулоқот қилиш, маҳсулот сотиш, веб-сайт ёки интернет-дўкондан фойдаланиш каби йўналишлар аниқланади.Бу мамлакатда электрон тижорат ва рақамли бизнеснинг ривожланишини статистик баҳолашга хизмат қилади. #саволим_бор ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook
Repost from Рўйхатга олиш – 2026
#эксперт_жавоби #интервью
🔺Маъмурий маълумотлар ва рақамли ечимлар бизнесни рўйхатга олишда қанчалик муҳим?
— Маъмурий маълумотлардан, албатта, назорат ва сифатни таъминлаш воситаси сифатида фойдаланилади. Масалан, солиқ органларида корхоналар ва уларнинг фаолиятига оид маълумотлар мавжуд. Миллий статистика қўмитаси тегишли тартибда ушбу маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга. Юқорида айтганимдек, рўйхатдан ўтган ва амалда фаолият юритаётган корхоналарни маъмурий маълумотлар билан солиштириш орқали қамров даражасини назорат қилиш мумкин. Бундан ташқари, Миллий статистика қўмитасида якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга оид катта ҳажмдаги маълумотлар мавжуд. Аҳолини рўйхатга олиш натижалари ҳам ушбу маълумотларни сезиларли даражада бойитди. Бу маълумотлардан ким рўйхатга олишда иштирок этгани ва ким ҳали қамраб олинмаганини аниқлашда фойдаланилади. Рўйхатга олиш бошланишидан аввал эса мавжуд барча маъмурий манбалардан фойдаланиб, қамраб олиниши лозим бўлган корхоналар ва шахсларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади. Қисқача айтганда, Миллий статистика қўмитаси маъмурий маълумотлардан барча тегишли респондентларнинг рўйхатга олишда иштирокини таъминлаш, шунингдек, улар тақдим этган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш учун фойдаланади. Имконият мавжуд бўлган ҳолларда онлайн сўровномалардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бироқ мазкур бизнесни рўйхатга олишнинг асосий усули юзма-юз интервью ҳисобланади. Яъни рўйхатга олувчилар тадбиркорлик субъектлари, корхоналар ва тегишли жисмоний шахсларнинг олдига бевосита бориб, юзма-юз суҳбат орқали зарур маълумотларни тўплайди. Ҳозирги методологик ёндашув айнан шундан иборат.Ҳакан Демирбукен халқаро эксперт
БИЗНЕСНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ САВОЛНОМАСИНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ВИДЕОҚЎЛЛАНМА
00:00 | Норасмий фаолият юритадиган тадбиркорлар учун бизнесни рўйхатга олиш видеоқўлланмаси
06:25 | Юридик шахслар учун бизнесни рўйхатга олиш видеоқўлланмаси
12:23 | Филиаллари мавжуд корхоналар учун бизнесни рўйхатга олиш видеоқўлланмаси
19:58 | ЯТТлар учун бизнесни рўйхатга олиш видеоқўлланмаси
https://youtu.be/OkMbPicw2p4
Repost from Рўйхатга олиш – 2026
❓ Савол:
Корхона 2026 йил 1 октябрдан кейин ташкил этилган бўлса, бизнесни рўйхатга олишда иштирок этадими?
✅ Жавоб:
Йўқ. Белгиланган тартибга кўра, бизнесни рўйхатга олиш 2026 йил 1 октябрь ҳолатига амалга оширилади.
Шу сабабли ушбу санадан кейин ташкил этилган иқтисодий бирликлар бўйича рўйхатга олиш саволномаси тўлдирилмайди.Бундай тартиб маълумотларни ягона ҳисобга олиш санаси асосида шакллантиришга хизмат қилади. #саволим_бор
БИЗНЕСНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ САВОЛНОМАСИНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ВИДЕОҚЎЛЛАНМА
00:00 | Норасмий фаолият юритадиган тадбиркорлар учун бизнесни рўйхатга олиш видеоқўлланмаси
06:25 | Юридик шахслар учун бизнесни рўйхатга олиш видеоқўлланмаси
12:23 | Филиаллари мавжуд корхоналар учун бизнесни рўйхатга олиш видеоқўлланмаси
19:58 | ЯТТлар учун бизнесни рўйхатга олиш видеоқўлланмаси
https://youtu.be/OkMbPicw2p4
Repost from Roʻyxatga olish – 2026
❓ Savol:
Tadbirkorning savdo nomi korxonaning rasmiy nomidan farq qilsa, bu ham hisobga olinadimi?
✅ Javob:
Ha. Biznesni ro‘yxatga olish jarayonida korxonaning rasmiy nomi bilan bir qatorda, agar mavjud bo‘lsa, uning savdo yoki brend nomi ham qayd etiladi.
Masalan, korxona rasmiy hujjatlarda bir nom bilan ro‘yxatdan o‘tgan, lekin mijozlarga boshqa savdo nomi ostida xizmat ko‘rsatayotgan bo‘lishi mumkin.Bunday ma’lumotlar iqtisodiy birliklarni aniq identifikatsiya qilishga xizmat qiladi. #savolim_bor
Repost from Рўйхатга олиш – 2026
❓ Савол:
Бизнесни рўйхатга олишда фақат доимий ходимлар сони ҳисобга олинадими?
✅ Жавоб:
Йўқ. Саволномада доимий ходимлар билан бир қаторда мавсумий, кунбай, ўриндошлик ва шартнома асосида ишловчи шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳам назарда тутилган.
Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятида амалда меҳнат қилаётган мулкдорлар ва оила аъзолари ҳам тегишли тартибда ҳисобга олинади.Бунда бир шахснинг икки марта ҳисобга олинишига йўл қўйилмайди. #саволим_бор
Repost from Рўйхатга олиш – 2026
❓ Савол:
Бизнесни рўйхатга олиш жараёнида тадбиркорлардан қандай маълумотлар сўралади?
✅ Жавоб:
Бизнесни рўйхатга олиш жараёнида иқтисодий бирликларнинг фаолияти ҳақида тўлиқ ва ишончли статистик маълумотларни шакллантириш мақсадида саволнома тўлдирилади.
Саволномада қуйидаги асосий маълумотлар назарда тутилган:
— корхона ёки тадбиркорнинг номи, фаолият манзили ва алоқа маълумотлари;
— ташкилий-ҳуқуқий шакли, асосий ва қўшимча фаолият йўналишлари;
— фаолият бошланган йил ва интернетдан бизнес мақсадида фойдаланиш ҳолати;
— экспорт ва импорт фаолияти;
— 2025 йилдаги этган ишчиларнинг ўртача сони;
— 2025 йилдаги жами айланма ва харажатлар;
— мулкдорлик ва бухгалтерия ҳисобига оид маълумотлар.
Бунда саволлар иқтисодий бирликнинг тоифаси ва фаолият хусусиятларига қараб фарқланиши мумкин.Тўпланган маълумотлар статистик мақсадларда фойдаланилади ва уларнинг махфийлиги қонунчиликда белгиланган тартибда таъминланади. #саволим_бор
Repost from Рўйхатга олиш – 2026
🔺 Бизнесни рўйхатга олиш Ўзбекистон иқтисодиётини янада аниқ баҳолашга хизмат қилади
— Бизнесни рўйхатга олишнинг асосий мақсади мамлакатнинг умумий иқтисодий статистикаси ва асосий иқтисодий кўрсаткичлари сифатини ошириш. Бу кўрсаткичларга бандлик, молиявий кўрсаткичлар, ишлаб чиқариш ҳажми, захиралар, инвестициялар ва бошқа кўплаб иқтисодий параметрлар киради. Ушбу маълумотларнинг барчаси биргаликда иқтисодиётнинг кўлами, ҳолати ва ўсиш суратларини тўғри баҳолаш имконини беради. Агар иқтисодиётни тўғри ўлчай олмасангиз, у қайси йўналишда ривожланаётганини ҳам тўлиқ англай олмайсиз. Мамлакат белгиланган мақсадлар сари тўғри йўналишда кетяптими ёки йўқми, буни ҳам аниқ баҳолаш қийин бўлади. Шунинг учун иқтисодий жараёнларни сифатли ўлчаш ва эришилаётган натижаларни белгиланган мақсадлар билан мунтазам солиштириб бориш зарур. Масалан, Ўзбекистон келгуси йилларда миллий даромад ёки бошқа асосий иқтисодий кўрсаткичлар бўйича муайян марраларга эришишни мақсад қилган бўлса, бизнесни рўйхатга олиш натижалари ушбу мақсадларга эришиш йўлини аниқроқ белгилаш учун зарур бўлган таянч базани яратади. Мазкур база Миллий статистика қўмитасига кейинчалик иқтисодиётни янада аниқ ўлчаш имконини берувчи бошқа ишончли статистик кузатувлар ва маълумот йиғиш воситаларини шакллантиришга ҳам ёрдам беради. Менимча, бизнесни рўйхатга олишдан кутилаётган энг муҳим натижа ҳам айнан шундан иборат.Ҳакан Демирбукен халқаро эксперт
Repost from Рўйхатга олиш – 2026
💼🌍 Бизнесни рўйхатга олиш: дунё тажрибаси қандай?
Дунё мамлакатларида иқтисодий фаолият юритаётган субъектларни ялпи рўйхатга олиш амалиёти турли номларда учрайди. АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва Индонезияда у асосан иқтисодий рўйхатга олиш, Филиппин ва Таиландда эса бизнес ва саноатни рўйхатга олиш шаклида ташкил этилади.
Номланиши ва ўтказиш даврийлиги турлича бўлса-да, асосий мақсад ўхшаш: мамлакатда фаолият юритаётган корхона ва иқтисодий бирликлар ҳақида тўлиқроқ маълумот шакллантириш, иқтисодиёт таркибини баҳолаш ва кейинги статистик кузатувлар учун ишончли асос яратиш.🇺🇸 АҚШ АҚШда Иқтисодий рўйхатга олиш ҳар 5 йилда, йили “2” ва “7” рақамлари билан тугайдиган даврларда ўтказилади. Сўнгги цикл 2022 йилга тўғри келган. Унда корхоналар сони, ходимлар, иш ҳақи фонди, тушум ва ишлаб чиқарилган товар ҳамда хизматлар каби кўрсаткичлар қамраб олинади. Ушбу маълумотлар мамлакат иқтисодиётини баҳолаш, жумладан ЯИМ каби макроиқтисодий кўрсаткичлар учун муҳим статистик мезон ҳисобланади. 🇯🇵 Япония Японияда иқтисодий рўйхатга олиш бир-бирини тўлдирувчи икки йўналишда ташкил этилган. 2024 йилда корхоналар базасини янгилашга қаратилган Economic Census for Business Frame, 2026 йил 1 июнь ҳолатига эса корхона ва муассасаларнинг 2025 йилдаги иқтисодий фаолиятини ўрганувчи Economic Census for Business Activity ўтказилди. Унда жойлашув, ходимлар сони, асосий фаолият тури, тушум ва харажатлар каби маълумотлар йиғилади. 🇨🇳 Хитой Хитойда миллий иқтисодий рўйхатга олиш ҳар 5 йилда ўтказилади. Бешинчи миллий иқтисодий рўйхатга олишнинг ҳисобот даври 2023 йил бўлиб, у иккинчи ва учинчи секторларда фаолият юритувчи юридик шахслар, иқтисодий фаолият бирликлари ва якка тартибдаги фаолият юритувчиларни қамраб олган. Натижалар корхоналар таркиби, бандлик, молиявий ҳолат, тушум, инвестициялар, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва бошқа йўналишлар бўйича кенг маълумот беради. 🇮🇳 Ҳиндистон Ҳиндистонда иқтисодий рўйхатга олиш мамлакат ҳудудидаги иқтисодий фаолият юритувчи корхона ва хўжалик бирликлари ҳақида маълумот шакллантиришга хизмат қилади. Илк олтита иқтисодий рўйхатга олиш 1977, 1980, 1990, 1998, 2005 ва 2013 йилларда ўтказилган. Еттинчи иқтисодий рўйхатга олиш бўйича маълумот йиғиш ишлари 2019–2021 йилларда амалга оширилган. Ҳиндистон Статистика ва дастурларни амалга ошириш вазирлигининг амалдаги маълумотига кўра, унинг умуммиллий натижаларини якуний шакллантириш ишлари ҳудудлар билан мувофиқлаштирилмоқда. 🇮🇩 Индонезия Индонезияда иқтисодий рўйхатга олиш ҳар 10 йилда, йили “6” рақами билан тугайдиган даврларда ўтказилади. Мамлакатда бу тадбир 1986, 1996, 2006, 2016 ва 2026 йилларда ташкил этилган. 2026 йилги иқтисодий рўйхатга олиш май–август ойларида ўтказилиб, турли кўламдаги бизнес субъектларини қамраб олди. Унинг вазифаларидан бири иқтисодий фаолиятнинг ҳудудий ва тармоқ таркибини аниқлаш ҳамда кейинги статистик кузатувлар учун маълумотлар базасини янгилашдир. 🇲🇽 Мексика Мексикада иқтисодий рўйхатга олиш тарихи 1930 йилдан бошланади ва у асосан ҳар 5 йилда ўтказиб келинади. 2024 йилги иқтисодий рўйхатга олишда 2023 йил давомида иқтисодий фаолият юритган товар ишлаб чиқарувчи, савдо ва хизмат кўрсатувчи иқтисодий бирликлар ҳақида маълумотлар йиғилган. Ушбу тадбир Мексикада иқтисодий статистика тизимининг асосий манбаларидан бири ҳисобланади. 🇵🇭 Филиппин Филиппинда Бизнес ва саноатни рўйхатга олиш ҳар 5 йилда ўтказилади. Сўнгги цикл 2023 йил маълумотларини қамраб олган. Унда корхоналарнинг бандлик, тушум, харажатлар, капитал харажатлари, активлари ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлари ўрганилади. 2023 йилги тадбир формал ва норасмий корхоналарни ҳам қамраб олган. 🇹🇭 Таиланд Таиландда бизнес, савдо ва хизматлар ҳамда саноат бўйича рўйхатга олишлар аввал алоҳида ташкил этилган. 2012 йилдан улар Business and Industrial Census доирасида бирлаштирилган. 2022 йилги тадбирда дастлаб барча иқтисодий фаолият юритувчи муассасалар бўйича асосий маълумотлар шакллантирилиб, кейин савдо, хизматлар ва ишлаб чиқариш субъектлари ҳақида батафсил маълумотлар йиғилган. 🇰🇷 Корея Республикаси Корея Республикасида иқтисодий рўйхатга олиш 5 йилда бир марта, йили “0” ёки “5” рақами билан тугайдиган давр маълумотлари асосида ўтказилади. 2020 йилги натижаларда корхоналар сони, ходимлар ва йиллик тушум каби кўрсаткичлар шакллантирилган. 2025 йил маълумотларига асосланган навбатдаги иқтисодий рўйхатга олиш эса 2026 йилда ўтказилди. Унинг асосий босқичларида онлайн сўров июнь ойида, бевосита сўровлар эса июнь–июль ойларида ташкил этилди. 🇺🇿 Ўзбекистон Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш илк бор 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга қадар амалга оширилади.
Шу тариқа, Ўзбекистон ҳам бизнесни рўйхатга олиш амалиётини жорий этаётган давлатлар қаторига қўшилмоқда. Илк бизнесни рўйхатга олиш мамлакат иқтисодиётининг ҳақиқий манзарасини янада тўлиқ акс эттирувчи янги статистик маълумотлар базасини шакллантиришда муҳим босқич бўлади.
Repost from Рўйхатга олиш – 2026
❓ Савол:
Давлат рўйхатидан ўтмаган ҳолда фаолият юритаётган шахслар ҳам тадбир доирасида қамраб олинадими?
✅ Жавоб:
Ҳа, амалда иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган, аммо давлат рўйхатидан ўтмаган шахслар ҳам бизнесни рўйхатга олиш доирасида қамраб олинади.
Тадбирнинг мақсади — текширув ўтказиш ёки жазо чораларини қўллаш эмас. Асосий мақсад иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган барча субъектларни ҳисобга олиш ва уларнинг фаолияти тўғрисида статистик маълумотларни шакллантиришдан иборат.Ушбу маълумотлар иқтисодиётнинг ҳақиқий ҳолатини баҳолаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда асосланган ва манзилли қарорлар қабул қилиш учун муҳим ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади. #саволим_бор
Repost from Рўйхатга олиш – 2026
#эксперт_жавоби #интервью
Халқаро эксперт бизнесни рўйхатга олиш муваффақияти ҳақида нима дейди?
— Муваффақият мезонлари аниқ. Биринчи ва энг асосий мезон иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган ҳар бир шахс ва ҳар бир корхонани рўйхатга олиш билан қамраб олишдир. Бу жиҳатдан бизнесни рўйхатга олиш, аҳолини рўйхатга олиш каби катта аҳамиятга эга. Ҳеч ким ва ҳеч бир фаол бизнес субъекти эътибордан четда қолмаслиги керак. Иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган барча жисмоний шахслар ва корхоналарни қамраб олиш, бизнес субъектларини рўйхатга олиш муваффақиятининг энг асосий кўрсаткичидир. Иккинчи муҳим мезон тўпланадиган маълумотларнинг ишончлилиги ва сифати. Шу мақсадда Миллий статистика қўмитаси мутахассислари респондентлардан имкон қадар аниқ ва ишончли маълумот олиш, шу билан бирга уларнинг ортиқча вақтини олмаслик учун рўйхатга олиш саволномаларини ишлаб чиқмоқда. Бундан ташқари, рўйхатга олиш жараёнининг ўзида махсус мониторинг кўрсаткичларидан фойдаланилади. Келиб тушаётган жавоблар мунтазам кузатилиб, барча корхоналар ва жисмоний шахсларнинг қамраб олиниши таъминланади. Бунда Миллий статистика қўмитаси фақат респондентларнинг жавобларига таяниб қолмайди. Жараён реал вақт режимида кузатилиб, маълумотларнинг мантиқийлиги, сифати ва қамров даражаси доимий равишда текшириб борилади. Демак, якуний муваффақият иккита асосий натижа билан белгиланади: барча тегишли респондентларни тўлиқ қамраб олиш ва улардан ишончли маълумот олиш.Ҳакан Демирбукен халқаро эксперт
