en
Feedback
Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal

Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal

Open in Telegram

Косонсойдаги энг катта расмий ОАВ телеграм канали! Реклама: @kosonsoy_agent +998332224040 (08:00 - 21:00) Мурожаатлар учун: @KosonsoyliklarBot reklama.kosonsoyliklar.uz

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal

Channel Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal (@kosonsoy) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 53 469 subscribers, ranking 4 883 in the News & Media category and 1 389 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 53 469 subscribers.

According to the latest data from 11 July, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 215 over the last 30 days and by 66 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 32.67%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 28.22% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 17 467 views. Within the first day, a publication typically gains 15 090 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 56.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Косонсойдаги энг катта расмий ОАВ телеграм канали! Реклама: @kosonsoy_agent +998332224040 (08:00 - 21:00) Мурожаатлар учун: @KosonsoyliklarBot reklama.kosonsoyliklar.uz

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 12 July, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

53 469
Subscribers
+6624 hours
+687 days
+21530 days
Posts Archive
📅 Бугун тарихда — 12-июл ⚔️ 1943 — Прохоровка жанги. Иккинчи жаҳон уруши тарихидаги энг йирик танк жангларидан бири бошланди
📅 Бугун тарихда — 12-июл ⚔️ 1943 — Прохоровка жанги. Иккинчи жаҳон уруши тарихидаги энг йирик танк жангларидан бири бошланди. Немис ва совет қўшинлари ўртасидаги бу тўқнашув Курск жангининг ҳал қилувчи нуқтасига айланди. 🎸 1962 — Лондонда The Rolling Stones гуруҳининг илк концерти бўлиб ўтди. Бугун жаҳон мусиқаси тарихига кирган машҳур рок гуруҳи шу куни саҳнага биринчи маротаба чиқди. 📖 1580 — Инжилнинг тўлиқ шакли (тасвирда) нашр қилинди — бу китоб тарихидаги муҳим воқеалардан бири ҳисобланади. 🎯 1916 — Людмила Павличенко туғилган кун. Иккинчи жаҳон уруши давридаги энг аниқ нишончи аёл — у 309 нафар душманни йўқ қилган ва Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 💡 Қизиқарли факт: Людмила Павличенко тарихда "Леди Ўлим" лақабини олган ва у барча жангчи аёллар орасида энг кўп ҳисоб эга бўлган снайпер бўлиб қолган. @KOSONSOY

🌅 Хайрли тонг! Бугун - 12-июл - Халқаро Малала куни Бир бола, бир ўқитувчи, бир китоб ва бир қалам дунёни ўзгартира олади. (
🌅 Хайрли тонг! Бугун - 12-июл - Халқаро Малала куни Бир бола, бир ўқитувчи, бир китоб ва бир қалам дунёни ўзгартира олади. (Малала Юсуфзай) @KOSONSOY

✅ O'YIN BOSHLANDI! 🇳🇴 Norvegiya 0:0 Angliya 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 @KOSONSOY
✅ O'YIN BOSHLANDI! 🇳🇴 Norvegiya 0:0 Angliya 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 @KOSONSOY

⚽️ JCH-2026 | 1/4 final 🇳🇴 Norvegiya ⚡️ Angliya 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 ✔️ Asosiy tarkiblar ma'lum! ⌛️ Boshlanish vaqti - 02:00 @KOS
+1
⚽️ JCH-2026 | 1/4 final 🇳🇴 Norvegiya ⚡️ Angliya 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 ✔️ Asosiy tarkiblar ma'lum! ⌛️ Boshlanish vaqti - 02:00 @KOSONSOY

⚡️ Польша Францияның «ядровий шамсияси» бўйича музокараларни бошлади Польша Франциянинг Европа «ядровий шамсияси» ташаббусига
⚡️ Польша Францияның «ядровий шамсияси» бўйича музокараларни бошлади Польша Франциянинг Европа «ядровий шамсияси» ташаббусига қўшилиш бўйича музокаралар бошлади. Польша ТИВ маълумотларига кўра, дастлабки маслаҳатлашувлар 10 июль куни Парижда ўтказилди. Варшава уларни «истиқболли тийиб туриш бўйича стратегик диалог» деб атади. Макроннинг «ядровий шамсияси» ташаббусига кўра, Европа давлатлари Францияның ядро қуроли орқали «ҳимояланиши» керак. Макрон бу масала бўйича Европа раҳбарлари билан мулоқот бошлашни 2025 йил март ойида эълон қилган эди. @KOSONSOY

⚡️Лукашенко ўзбекларни Беларусга кўчиб келишга таклиф қилди Беларусь президенти Александр Лукашенко ўзбекистонлик муҳожирларни оилалари билан Беларусга кўчиб келишга таклиф қилди. «Ўзбек халқи оилалари билан Беларусга келиб, бу ерда яшаб қолишини, зарур бўлса тиббий ёрдам, таълим олишини ва ривожланишини орзу қиламиз. Бу биз учун жуда муҳим — белорус ери бўм-бўш қолиб кетмасин», — деди у. @KOSONSOY

#Тунги_мутолаа Бир-бирини «ўрисқул», «арабқул», «ғарбпараст» атаб тортишиб ётадиган ўзбекистонликларга ачинаман. XVII–XVIII а
#Тунги_мутолаа Бир-бирини «ўрисқул», «арабқул», «ғарбпараст» атаб тортишиб ётадиган ўзбекистонликларга ачинаман. XVII–XVIII асрларда Англия ва Францияда майхоналар ҳамда қаҳвахоналар сиёсий баҳслар ва ижтимоий фикр марказига айланган. Одамлар бир-бири билан тортишишган, жанжал кўтариб «муштлашишган». Ҳатто бир-бирини ўлдиришган. Улар бир-бирини ўлтираётганда қироллар бир-бири билан қуда-анадалашиб, тўй қилиб тўйлашиб юришган. Карл Маркс ва Юрген Хабермас каби немис файласуфлари уларга жуда тўғри баҳо берган. Марксистик адабиётларда «қаҳвахона сиёсатдонлари» (нем. Kaffeehauspolitiker) ибораси истеҳзоли маънода — реал ҳаётдан узилган, фақат иссиққина қаҳвахонада ўтириб инқилоб ёки ислоҳотлар ҳақида қуруқ валдирайдиган буржуа зиёлиларини масхара қилиш учун ишлатилган. Юрген Хабермас эса, қаҳвахоналар одамлар тенг ҳуқуқлилик асосида сиёсат, санъат ва жамият муаммоларини эркин муҳокама қиладиган илк «жамоатчилик майдони» (public sphere) бўлганини таъкидласа-да, уларни тор фикрли, узоқни кўра олмайдиган, бугун гапириб, эртага ўз гапидан пушаймон бўладиган аҳмоқлар давраси дея таърифлаган. Бугунги кунда бу ибора амалий ишга ўтмасдан, фақат шинам жойларда сиёсий баҳс-мунозара қилишни яхши кўрадиган инсонларга нисбатан бироз киноя билан ишлатилади. Айтар гапим: биз миллат ўлароқ Украина—Россия, АҚШ—Эрон урушлари фонида беҳуда талашиб, душманлашишимиз — бу ғирт аҳмоқлик. Кимдир диндор, кимдир атеист, кимдир ҳанафий, кимдир шиа, кимдир Совет даврини қўмсайди, кимдир Ленини ёмон кўради. Умуман олганда, биз кўп миллатли, кўп элатли ва кўп маданиятли дунёда яшаяпмиз. Кенгроқ айтсак, турк олами азалдан мультикультуралистик дунёқараш тимсоли бўлиб келган. Ва шу жиҳат бизнинг нозик нуқтамиз бўлган. Душманлар доим бизнинг шу нозик нуқтамиздан тутган: бир-биримиз билан уруштириб, бўлиб ташлаб, кейин ҳукмронлик қилган. Буни ёзишимга Путиннинг Трампга йўллаган табриги туртки бўлди. Сиз ижтимоий тармоқда «путинқул» — «трампқул» бўлиб жанжаллашаётганингизда, улар бир-бирига «дорогой» бўлиб турибди. Эртага Путин Зеленский билан қуда бўлиши ҳам мумкин. Путиннинг болалари Америка фуқаролигини олиши мумкин. Украинлар ва руслар бир-бирига худди ўзбек ва қозоқдай яқин халқлар. Улар бир-бири билан урушишни истамайди. Урушаётган — сиёсат. Қирилаётганлар эса — оддий одамлар. Шундай экан, сиёсатни файласуфлар, социологлар ва политологларга қўйиб беринг. Айтганча, Германия маърифатпарварлари Франция ва Англиянинг хатоларини таҳлил қилиб, ўз йўлларини яратишди. Улар мантиқий тафаккурни математикалаштириб, аниқ мақсадларга йўналтиришди ҳамда логика, этика ва эстетиканинг аниқ тамойилларини ишлаб чиқишди. Натижада «немис классик фалсафаси» юксак чўққига кўтарилди. Прагматизм АҚШда дунё юзини кўрди, аммо ундан немислар жуда унумли фойдаланишди. Немис прагматизми — немис халқининг ҳаётга, ишга ва кундалик муаммоларни ҳал қилишга бўлган ўта амалий, пунктуал ва мантиқий ёндашуви билан юксалди. Муаммоларни вазиятга қараб эмас, балки олдиндан тузилган РЕЖА асосида ҳал этиш, ВАҚТни қадрлаш, фикрлаётганда фактларга таяниш ва қуруқ тортишувлардан қочиш немис ахлоқининг устунига айланди. PS: Менинг дипломимга "Файласуф, фалсафа ўқитувчиси" деб ёзилган. Университетда фалсафа, дин, миллий ғоя, демократик жамият қуриш, фуқоролик жамия фанларидан дарс бериб келдим. Тадқиқотларим туркологи ва алтаистикага қаратилгани учун постларимда фақат шу соҳага эътибор қаратаман. Сиёсий баҳсларга эмас. Менинг айтганларим ҳеч кимга тегиб кетмасин. Сиёсат билан шуғулланманг ҳам демоқчи эмасман. Сиёсатни ўрганинг, сиёсий жараёнларни кузатиб боринг. Бунинг учун жаҳон матбуотидаги аналитик мақолалаларни ўқиб бориш етарли. Украина ёки Россия тараф бўлиб жанжаллашиш шарт эмас. Доим Ўзбекистон тараф бўлишимиз керак. @KOSONSOY

Бугун кечқурун иккита Жаҳон чемпионати чорак финал ўйини, шунингдек, UFC турнири бўлиб ўтади. Афсонавий жангчи Конор Макгрего
+1
Бугун кечқурун иккита Жаҳон чемпионати чорак финал ўйини, шунингдек, UFC турнири бўлиб ўтади. Афсонавий жангчи Конор Макгрегор Макс Холлоуэйга қарши жанг қилиш учун рингга қайтади. 📌 Тадбирлар жадвали: ⚽️ Англия - Норвегия (соат 2:00) ⚽️ Аргентина - Швейцария (соат 6:00) 👊 UFC асосий картаси (соат 6:00) 👊 UFC асосий тадбири (соат 8:00) @KOSONSOY

🌙 Ризқ — ёмғир томчиси Мўминнинг ризқи буғдой донасининг устида турган ёмғир томчисига ўхшайди. Буғдой донасининг устида тур
🌙 Ризқ — ёмғир томчиси Мўминнинг ризқи буғдой донасининг устида турган ёмғир томчисига ўхшайди. Буғдой донасининг устида турган ёмғир томчиси жуда омонат, лекин у ўша дона учун мўлжалланган. Мўминнинг ризқи ҳам худди шундай — у қанчалик кичик ёки етиб келиши қийиндек туюлмасин, барибир ўша бандага тегади. У ерга ҳам тушиб кетмайди, бошқасига ҳам ўтмайди. ✨ Ризқингиз ҳеч қачон узилмасин — у сизга мўлжалланган, унга ишонинг. Хайрли тун! @KOSONSOY

Орқа кўзгуда ёнаётган ўтмиш, олдинда эса — тонг. Кўпчилик ўтмишга тикилиб, ҳозирни қўлдан бой беради. Сен қайси томонга қарая
Орқа кўзгуда ёнаётган ўтмиш, олдинда эса — тонг. Кўпчилик ўтмишга тикилиб, ҳозирни қўлдан бой беради. Сен қайси томонга қараяпсан? @KOSONSOY

Repost from Kosonsoy Dacha bor
🏠 Косонсойда яна бир элит дача— Амир Гарден фаолиятини бошлади! 12-15 кишини ўз бағрига бемалол сиғдира оладигон бу дачамизда: 🏊 Бассейн 🎮 PlayStation ва кўнгилочар зона 📺 Кинотеатр 🎤 Караоке 🛏 12 кишилик ётоқхона 🌳 Яшил чим, манзарали боғ ва саҳна Оилавий дам олиш, дўстлар билан мазали вақт ёки болалар учун қулай шароит — буларнинг барчаси бир жойда! 📞 Боғланиш: 93-705-22-02 📍Локация @Kosonsoydacha_bor

«Укам!» 🥹 Укажонларга юбориб қўйинг . @KOSONSOY

Хонадонингиз учун замонавий ва сифатли Дарвоза ясаш хизматини таклиф этамиз! ▪️ Уйингиз фасадига мос тартибда тайёрлаймиз ▪️ Юздан ортиқ дизайн ▪️ Тўловлар нақд ёки карта орқали ▪️ Ўлчаш, етказиш ва ўрнатиш хизматлари бепул. ☎️ +998885747766 @KOSONSOY

photo content

Ҳозиргина Косонсойнинг Бомраҳа қишлоғида қаровсиз мол топиб олинган. Эгаси +998972515151 рақамига қўнғироқ қилиб рангини, ҳолатини айтиб бера олса қайтариб берилади. @KOSONSOY

⚡️Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарадиган микротўлқинли қурол яратди Хитой 100 гигаваттгача қувватга эга микротў
⚡️Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарадиган микротўлқинли қурол яратди Хитой 100 гигаваттгача қувватга эга микротўлқинли қуролларни тақдим этди. Хитой ҳарбий олимларининг маълумотларига кўра, бундай тизимлар паст орбитадаги сунъий йўлдошларга кучли халақит бериши ва уларни шикастлаши мумкин. Хусусан, мазкур қуроллар Starlink сунъий йўлдошларини орбитадаёқ ишдан чиқаришга қодир экани таъкидланмоқда — деб хабар берди SCMP нашри. @KOSONSOY

Дўстларим 1-2 кун танамизга дам бериб табиат қўйнида дам олсак ризқимиз камайиб қолмайди Ҳулоса учун тиниб билмайдиган дўстларингизга юбориб қўйинг! @KOSONSOY

⚡️Вьетнамда сайёҳлар миниб кетаётган қайиқ ҳалокатга учради — 15 киши ҳалок бўлди Вьетнамда 32 сайёҳ ва 3 экипаж аъзосини ташиган сайр қайиғи ағдарилди. VnExpress порталининг хабарига кўра, ҳалокат натижасида 15 киши ҳаётини йўқотди. Қутқарувчилар 23 кишини қирғоққа олиб чиқишга муваффақ бўлди. Воқеа Фукуок ороли яқинида юз берган. Қолган одамларни излаш ишлари давом этмоқда. @KOSONSOY

⚠️ Косонсой чорраҳасида кичик муаммо. Косонсой марказий чорраҳасидаги «Ҳаммага йўл бериб, ўнгга бурилиш мумкин» белгиси дарах
+1
⚠️ Косонсой чорраҳасида кичик муаммо. Косонсой марказий чорраҳасидаги «Ҳаммага йўл бериб, ўнгга бурилиш мумкин» белгиси дарахт билан тўсилиб қолган. Шу сабаб кўплаб ҳайдовчилар, айниқса меҳмонлар, бу белги мавжудлигини билмайди. Дарахтни ўзбошимчалик билан кесиш мумкин эмас, лекин белги кўринмаслиги йўлда ноқулайлик ва хавф туғдиради. Кичик муаммо бўлсада, катта оқибатларга олиб келиши мумкин. 📢 Мурожаат Масъул ташкилотлардан белгини кўринар ҳолатга келтириш чораларини кўришларини сўраймиз. Бу — ҳайдовчилар қулайлиги ва хавфсизлиги учун зарур. Ҳайдовчилар учун қулайлик яратиш — бу нафақат тартиб, балки хавфсизлик масаласидир. Эътиборли бўлайлик, чунки йўлдаги ҳар бир белги инсон ҳаёти билан боғлиқ. @KOSONSOY I М.Дарвишов