Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal
前往频道在 Telegram
Косонсойдаги энг катта расмий ОАВ телеграм канали! Реклама: @kosonsoy_agent +998332224040 (08:00 - 21:00) Мурожаатлар учун: @KosonsoyliklarBot reklama.kosonsoyliklar.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal 的分析概览
频道 Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal (@kosonsoy) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 53 469 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 4 883,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 1 389 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 53 469 名订阅者。
根据 11 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 215,过去 24 小时变化为 66,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 32.67%。内容发布后 24 小时内通常能获得 28.22% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 17 467 次浏览,首日通常累积 15 090 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 56。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Косонсойдаги энг катта расмий ОАВ телеграм канали!
Реклама: @kosonsoy_agent
+998332224040 (08:00 - 21:00)
Мурожаатлар учун:
@KosonsoyliklarBot
reklama.kosonsoyliklar.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 12 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
53 469
订阅者
+6624 小时
+687 天
+21530 天
帖子存档
📅 Бугун тарихда — 12-июл
⚔️ 1943 — Прохоровка жанги. Иккинчи жаҳон уруши тарихидаги энг йирик танк жангларидан бири бошланди. Немис ва совет қўшинлари ўртасидаги бу тўқнашув Курск жангининг ҳал қилувчи нуқтасига айланди.
🎸 1962 — Лондонда The Rolling Stones гуруҳининг илк концерти бўлиб ўтди. Бугун жаҳон мусиқаси тарихига кирган машҳур рок гуруҳи шу куни саҳнага биринчи маротаба чиқди.
📖 1580 — Инжилнинг тўлиқ шакли (тасвирда) нашр қилинди — бу китоб тарихидаги муҳим воқеалардан бири ҳисобланади.
🎯 1916 — Людмила Павличенко туғилган кун. Иккинчи жаҳон уруши давридаги энг аниқ нишончи аёл — у 309 нафар душманни йўқ қилган ва Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.
💡 Қизиқарли факт: Людмила Павличенко тарихда "Леди Ўлим" лақабини олган ва у барча жангчи аёллар орасида энг кўп ҳисоб эга бўлган снайпер бўлиб қолган.
@KOSONSOY
🌅 Хайрли тонг!
Бугун - 12-июл - Халқаро Малала куни
Бир бола, бир ўқитувчи, бир китоб ва бир қалам дунёни ўзгартира олади. (Малала Юсуфзай)
@KOSONSOY
+1
⚽️ JCH-2026 | 1/4 final
🇳🇴 Norvegiya ⚡️ Angliya 🏴
✔️ Asosiy tarkiblar ma'lum!
⌛️ Boshlanish vaqti - 02:00
@KOSONSOY
⚡️ Польша Францияның «ядровий шамсияси» бўйича музокараларни бошлади
Польша Франциянинг Европа «ядровий шамсияси» ташаббусига қўшилиш бўйича музокаралар бошлади. Польша ТИВ маълумотларига кўра, дастлабки маслаҳатлашувлар 10 июль куни Парижда ўтказилди. Варшава уларни «истиқболли тийиб туриш бўйича стратегик диалог» деб атади.
Макроннинг «ядровий шамсияси» ташаббусига кўра, Европа давлатлари Францияның ядро қуроли орқали «ҳимояланиши» керак. Макрон бу масала бўйича Европа раҳбарлари билан мулоқот бошлашни 2025 йил март ойида эълон қилган эди.
@KOSONSOY
⚡️Лукашенко ўзбекларни Беларусга кўчиб келишга таклиф қилди
Беларусь президенти Александр Лукашенко ўзбекистонлик муҳожирларни оилалари билан Беларусга кўчиб келишга таклиф қилди.
«Ўзбек халқи оилалари билан Беларусга келиб, бу ерда яшаб қолишини, зарур бўлса тиббий ёрдам, таълим олишини ва ривожланишини орзу қиламиз. Бу биз учун жуда муҳим — белорус ери бўм-бўш қолиб кетмасин», — деди у.
@KOSONSOY
#Тунги_мутолаа
Бир-бирини «ўрисқул», «арабқул», «ғарбпараст» атаб тортишиб ётадиган ўзбекистонликларга ачинаман.
XVII–XVIII асрларда Англия ва Францияда майхоналар ҳамда қаҳвахоналар сиёсий баҳслар ва ижтимоий фикр марказига айланган. Одамлар бир-бири билан тортишишган, жанжал кўтариб «муштлашишган». Ҳатто бир-бирини ўлдиришган. Улар бир-бирини ўлтираётганда қироллар бир-бири билан қуда-анадалашиб, тўй қилиб тўйлашиб юришган.
Карл Маркс ва Юрген Хабермас каби немис файласуфлари уларга жуда тўғри баҳо берган.
Марксистик адабиётларда «қаҳвахона сиёсатдонлари» (нем. Kaffeehauspolitiker) ибораси истеҳзоли маънода — реал ҳаётдан узилган, фақат иссиққина қаҳвахонада ўтириб инқилоб ёки ислоҳотлар ҳақида қуруқ валдирайдиган буржуа зиёлиларини масхара қилиш учун ишлатилган.
Юрген Хабермас эса, қаҳвахоналар одамлар тенг ҳуқуқлилик асосида сиёсат, санъат ва жамият муаммоларини эркин муҳокама қиладиган илк «жамоатчилик майдони» (public sphere) бўлганини таъкидласа-да, уларни тор фикрли, узоқни кўра олмайдиган, бугун гапириб, эртага ўз гапидан пушаймон бўладиган аҳмоқлар давраси дея таърифлаган.
Бугунги кунда бу ибора амалий ишга ўтмасдан, фақат шинам жойларда сиёсий баҳс-мунозара қилишни яхши кўрадиган инсонларга нисбатан бироз киноя билан ишлатилади.
Айтар гапим: биз миллат ўлароқ Украина—Россия, АҚШ—Эрон урушлари фонида беҳуда талашиб, душманлашишимиз — бу ғирт аҳмоқлик.
Кимдир диндор, кимдир атеист, кимдир ҳанафий, кимдир шиа, кимдир Совет даврини қўмсайди, кимдир Ленини ёмон кўради. Умуман олганда, биз кўп миллатли, кўп элатли ва кўп маданиятли дунёда яшаяпмиз. Кенгроқ айтсак, турк олами азалдан мультикультуралистик дунёқараш тимсоли бўлиб келган. Ва шу жиҳат бизнинг нозик нуқтамиз бўлган. Душманлар доим бизнинг шу нозик нуқтамиздан тутган: бир-биримиз билан уруштириб, бўлиб ташлаб, кейин ҳукмронлик қилган.
Буни ёзишимга Путиннинг Трампга йўллаган табриги туртки бўлди. Сиз ижтимоий тармоқда «путинқул» — «трампқул» бўлиб жанжаллашаётганингизда, улар бир-бирига «дорогой» бўлиб турибди. Эртага Путин Зеленский билан қуда бўлиши ҳам мумкин. Путиннинг болалари Америка фуқаролигини олиши мумкин. Украинлар ва руслар бир-бирига худди ўзбек ва қозоқдай яқин халқлар. Улар бир-бири билан урушишни истамайди. Урушаётган — сиёсат. Қирилаётганлар эса — оддий одамлар.
Шундай экан, сиёсатни файласуфлар, социологлар ва политологларга қўйиб беринг.
Айтганча, Германия маърифатпарварлари Франция ва Англиянинг хатоларини таҳлил қилиб, ўз йўлларини яратишди. Улар мантиқий тафаккурни математикалаштириб, аниқ мақсадларга йўналтиришди ҳамда логика, этика ва эстетиканинг аниқ тамойилларини ишлаб чиқишди. Натижада «немис классик фалсафаси» юксак чўққига кўтарилди.
Прагматизм АҚШда дунё юзини кўрди, аммо ундан немислар жуда унумли фойдаланишди. Немис прагматизми — немис халқининг ҳаётга, ишга ва кундалик муаммоларни ҳал қилишга бўлган ўта амалий, пунктуал ва мантиқий ёндашуви билан юксалди. Муаммоларни вазиятга қараб эмас, балки олдиндан тузилган РЕЖА асосида ҳал этиш, ВАҚТни қадрлаш, фикрлаётганда фактларга таяниш ва қуруқ тортишувлардан қочиш немис ахлоқининг устунига айланди.
PS: Менинг дипломимга "Файласуф, фалсафа ўқитувчиси" деб ёзилган. Университетда фалсафа, дин, миллий ғоя, демократик жамият қуриш, фуқоролик жамия фанларидан дарс бериб келдим. Тадқиқотларим туркологи ва алтаистикага қаратилгани учун постларимда фақат шу соҳага эътибор қаратаман. Сиёсий баҳсларга эмас.
Менинг айтганларим ҳеч кимга тегиб кетмасин. Сиёсат билан шуғулланманг ҳам демоқчи эмасман. Сиёсатни ўрганинг, сиёсий жараёнларни кузатиб боринг. Бунинг учун жаҳон матбуотидаги аналитик мақолалаларни ўқиб бориш етарли.
Украина ёки Россия тараф бўлиб жанжаллашиш шарт эмас. Доим Ўзбекистон тараф бўлишимиз керак.
@KOSONSOY
+1
Бугун кечқурун иккита Жаҳон чемпионати чорак финал ўйини, шунингдек, UFC турнири бўлиб ўтади. Афсонавий жангчи Конор Макгрегор Макс Холлоуэйга қарши жанг қилиш учун рингга қайтади.
📌 Тадбирлар жадвали:
⚽️ Англия - Норвегия (соат 2:00)
⚽️ Аргентина - Швейцария (соат 6:00)
👊 UFC асосий картаси (соат 6:00)
👊 UFC асосий тадбири (соат 8:00)
@KOSONSOY
🌙 Ризқ — ёмғир томчиси
Мўминнинг ризқи буғдой донасининг устида турган ёмғир томчисига ўхшайди.
Буғдой донасининг устида турган ёмғир томчиси жуда омонат, лекин у ўша дона учун мўлжалланган. Мўминнинг ризқи ҳам худди шундай — у қанчалик кичик ёки етиб келиши қийиндек туюлмасин, барибир ўша бандага тегади. У ерга ҳам тушиб кетмайди, бошқасига ҳам ўтмайди.
✨ Ризқингиз ҳеч қачон узилмасин — у сизга мўлжалланган, унга ишонинг. Хайрли тун!
@KOSONSOY
Орқа кўзгуда ёнаётган ўтмиш, олдинда эса — тонг. Кўпчилик ўтмишга тикилиб, ҳозирни қўлдан бой беради. Сен қайси томонга қараяпсан?
@KOSONSOY
Repost from Kosonsoy Dacha bor
🏠 Косонсойда яна бир элит дача— Амир Гарден фаолиятини бошлади!
12-15 кишини ўз бағрига бемалол сиғдира оладигон бу дачамизда:
🏊 Бассейн
🎮 PlayStation ва кўнгилочар зона
📺 Кинотеатр
🎤 Караоке
🛏 12 кишилик ётоқхона
🌳 Яшил чим, манзарали боғ ва саҳна
Оилавий дам олиш, дўстлар билан мазали вақт ёки болалар учун қулай шароит — буларнинг барчаси бир жойда!
📞 Боғланиш: 93-705-22-02
📍Локация
@Kosonsoydacha_bor
✅ Хонадонингиз учун замонавий ва сифатли Дарвоза ясаш хизматини таклиф этамиз!
▪️ Уйингиз фасадига мос тартибда тайёрлаймиз
▪️ Юздан ортиқ дизайн
▪️ Тўловлар нақд ёки карта орқали
▪️ Ўлчаш, етказиш ва ўрнатиш хизматлари бепул.
☎️ +998885747766
@KOSONSOY
Ҳозиргина Косонсойнинг Бомраҳа қишлоғида қаровсиз мол топиб олинган.
Эгаси +998972515151 рақамига қўнғироқ қилиб рангини, ҳолатини айтиб бера олса қайтариб берилади.
@KOSONSOY
⚡️Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарадиган микротўлқинли қурол яратди
Хитой 100 гигаваттгача қувватга эга микротўлқинли қуролларни тақдим этди. Хитой ҳарбий олимларининг маълумотларига кўра, бундай тизимлар паст орбитадаги сунъий йўлдошларга кучли халақит бериши ва уларни шикастлаши мумкин.
Хусусан, мазкур қуроллар Starlink сунъий йўлдошларини орбитадаёқ ишдан чиқаришга қодир экани таъкидланмоқда — деб хабар берди SCMP нашри.
@KOSONSOY
Дўстларим 1-2 кун танамизга дам бериб табиат қўйнида дам олсак ризқимиз камайиб қолмайди
Ҳулоса учун тиниб билмайдиган дўстларингизга юбориб қўйинг!
@KOSONSOY
⚡️Вьетнамда сайёҳлар миниб кетаётган қайиқ ҳалокатга учради — 15 киши ҳалок бўлди
Вьетнамда 32 сайёҳ ва 3 экипаж аъзосини ташиган сайр қайиғи ағдарилди. VnExpress порталининг хабарига кўра, ҳалокат натижасида 15 киши ҳаётини йўқотди.
Қутқарувчилар 23 кишини қирғоққа олиб чиқишга муваффақ бўлди. Воқеа Фукуок ороли яқинида юз берган. Қолган одамларни излаш ишлари давом этмоқда.
@KOSONSOY
+1
⚠️ Косонсой чорраҳасида кичик муаммо.
Косонсой марказий чорраҳасидаги «Ҳаммага йўл бериб, ўнгга бурилиш мумкин» белгиси дарахт билан тўсилиб қолган. Шу сабаб кўплаб ҳайдовчилар, айниқса меҳмонлар, бу белги мавжудлигини билмайди.
Дарахтни ўзбошимчалик билан кесиш мумкин эмас, лекин белги кўринмаслиги йўлда ноқулайлик ва хавф туғдиради. Кичик муаммо бўлсада, катта оқибатларга олиб келиши мумкин.
📢 Мурожаат
Масъул ташкилотлардан белгини кўринар ҳолатга келтириш чораларини кўришларини сўраймиз. Бу — ҳайдовчилар қулайлиги ва хавфсизлиги учун зарур.
Ҳайдовчилар учун қулайлик яратиш — бу нафақат тартиб, балки хавфсизлик масаласидир. Эътиборли бўлайлик, чунки йўлдаги ҳар бир белги инсон ҳаёти билан боғлиқ.
@KOSONSOY I М.Дарвишов
