en
Feedback
Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘

Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘

Open in Telegram

Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz! Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular; YouTube kanalimizga qo'shiling👇 https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w

Show more
2 604
Subscribers
-124 hours
-57 days
-3630 days
Posts Archive
Repost from Mehnat huquqi
#test Nodirbek farzandli bo’lganligi uchun har yilgi mehnat ta’tilini ta’tillar jadvalida belgilangan vaqtdan oldin olishni so’rab ariza yozdi. Ish beruvchi arizani rad qildi. Shu to’g’rimi?
Anonymous voting

💳 Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг! Пластик картангизга тааллуқли махфий кодни ҳеч кимга берманг! 💻 Facebook 🖥 Instagram 📲 Telegram 💻 VK 📱 OK 📹 YouTube 🎥 Mover 🐤 Twitter 📲 Threads

Ўзбекистонда фаолият курсатаётган корхонада чет эл фуқароси ишлайди шу фукарога 1% ИНПС хисобланадими? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 6 октябрда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган "ИШ БЕРУВЧИЛАР ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАРНИНГ ШАХСИЙ ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ ҲИСОБВАРАҚЛАРИГА МАЖБУРИЙ БАДАЛЛАРНИ ҚЎШИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА" ги Низомнинг 6-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимо яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва халқаро шартномаларида бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳолатда жамғариб бориладиган пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқдан фойдаланадилар. Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси худудида доимий яшаётган чет эл фукаросига ШЖБПХВ ажратма хисобласа бўлади. https://t.me/accounting_stuff

Тўлиқ амортизация қилиб бўлинган Асосий воситаларни реализация қилишда ҚҚС қандай ҳисобланиши зарур? 2020 йилдан бошлаб асосий воситаларни реализация қилишда ҚҚС бўйича солиқ базаси товарларни реализация қилишдаги каби аниқланади. ҚҚС киритилмаган ҳолдаги шартнома қиймати солиқ базаси ҳисобланади (СКнинг 248-моддаси 1-қисми). Асосий воситанинг қолдиқ қиймати аҳамият касб этмайди. @avantaj_buxgalteriya

Repost from YURIST MASLAHATI
#Бизнес_солиқ Солиқ солишда солиқчилар томонидан хатоликка йўл қўйилаётган ҳолат бўйича. Мурожаатчи ёзмоқда: Bizning korxona yil boshidan qat'iy belgilangan aylanmadan soliq-yillik 20 millon turini tanlagan edi. Keyin misol uchun iyun oyiga kelib korxona aylanmasi 500 million so'mdan oshdi. Bunda soliqchilar tomonidan qatiy belgilangan soliq hisoblashda yilning boshidan boshlab 500 milliondan oshgan holatdagi soliq hisoblanmoqda nima qilsak bo'ladi? Ҳақиқатдан ҳам мазкур ҳолатда солиқ ҳисоблашда солиқ органи ходими томнидан хатоликка йўл қўйилган. Солиқ кодексининг 470-1-моддасига мувоффиқ Агар солиқ даври давомида қатъий белгиланган суммадаги солиқ тўловчининг жами даромади беш юз миллион сўмдан ошса, у ҳолда қатъий белгиланган суммадаги солиқ суммаси бундай ошиш рўй берган ойдан бошлаб жорий солиқ даврининг охирига қадар жами даромади беш юз миллион сўмдан ортиқ бўлган солиқ тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилиши белгиланган. Яъни бу ерда солиқ йилнинг бошидан эмас балки, сизнинг корхонангизнинг айланма маблағи 500 миллиондан ошган ой дан (июндан) қайта ҳисобланиши керак. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

"e-ijara" гувоҳномаси ижара шартномаси дегани эмас! Айрим ҳолатларда ҳалигача ижара шартномасини тузмасдан "e-ijara" сайтида рўйхатдан ўтказишни етарли ҳисоблаётганлар топилмоқда. Ижарага берувчи ва олувчи муносабатларини ижара шартномаси тартибга солади. Шартнома тузиш ҳали ҳам амалда бўлиб, ҳозирча бекор қилинмаган. Унда ижарага берувчи ва олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тўлов шартлари, шартнома шартларини бузганлик учун томонларнинг жавобгарликлари ва бошқа маълумотлар батафсил ёзилган бўлади. "e-ijara" эса тузилган ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказувчи платформа холос. Рўйхатдан ўтказилганлик ҳақида гувоҳнома ижара шартномасининг ўрнини босмайди. Дастлаб ижара шартнома тузилиши, кейин эса тузилган шартнома "e-ijara"да рўйхатдан ўтказилиши керак. Ижара шартномаси албатта бўлиши шарт! @avantaj_buxgalteriya

Repost from SAVOLJAVOB.UZ
Савол: Ассалому алайкум. Корхона банкдаги хисоб ракамига хисобракамни тулдириш (пополнение счета) учун деб топширилган суммага кандай солик окибатлари келиб чикади? Агар бу суммани карз деб туширса нима бўлади? Жавоб: Солиқ кодекси 304-моддасида солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар кўрсатилган бўлиб, ушбу даромадлардан фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ хисобланмайди. Лекин ушбу рўйхатда айланма маблагини тулдириш учун деб топширилган сумма киритилмаган. Шунинг учун ушбу сумма Солиқ кодекси 299-моддасига асосан текин олинган мол-мулк бўлиб фойда солиғи базасига қўшилади, агар айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлса 463-моддасига асосан айланмадан олинадиган солиқ объекти бўлиб солиқ хисобланади. Агар қарз деб пул туширилса, асос Фуқаролик кодекси 732-моддасига асосан тузилган қарз шартномаси хисобланади. Қарз шартномасига асосан пул туширилса, корхона учун даромад хисобланмайди. Қарз беғараз деб тан олинса ёки даъво муддати (3 йил) давомида қайтарилмаса корхона учун даромад деб тан олинади ва солиқ базасига қўшилади. @SJMASNAD

ссалому алайкум. Агар устав фондини шакиллантириш у/н хисоб ракамга топширилган пул микдори уставдаги белгиланган суммадан ошиб кетса нима килиш керак? Уставни янгилаш керакми, қанча муддатда? Ортиб кетган суммани уставни янгиламасдан таъсисчига қайтариб юборса бўладими? Солиқ чиқмайдими? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2017 йилдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 7-иловасига асосан устав фонди миқдоридаги ўзгаришлар тегишли ўзгаришлар ваколатли шахс томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган. Агар устав жамгармаси учун ортиқча топширилган суммалар таъсисчига қайтарилса, солиқ хисобланмайди.

Счет-фактура маҳсулот сотилган пайтда расмийлаштирилиши керак, кейинги ойнинг 10-санасигача эмас. Аксарият ҳолларда маҳсулот сотилган ёки хизматлар кўрсатилганда, счет-фактура ўша пайтда эмас, кейинги ойга ўтиб, лекин ўтган ой санаси билан расмийлаштирилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Кейинги ойнинг 10-санасигача фактура жўнатса бўлади деган фикр нотўғри фикрдир. БҲМС №2га асосан даромад харидор мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлганда тан олинади. ВМнинг 489-сонли қарорида ҳам ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этилади дейилган. Яъни, фактурани товар ёки хизмат сотилган пайтда расмийлаштириш керак. Қарорнинг 2-илова 6-бандида ойда бир марта фактура расмийлаштириладиган ҳолатлар келтириб ўтилган. Бухгалтерия қоидаси шундай. Тартибли бухгалтер фактурани ўз вақтида расмийлаштиради. Фактура юбориш саналарига чеклов ўрнатилганлиги аксарият бухгалтерларимиз ишини ўз вақтида қилмаслигини билдиради. @avantaj_buxgalteriya

Repost from Mehnat huquqi
# test Ish beruvchi qisqarishga tushgan mavsumiy xodimni qancha oldin yozma shaklda ogohlantirishi shart.
Anonymous voting

Бизнинг корхона текинга рагбатлантириш оркали ходимимизга корхонамиз балансидаги автомашинани бермокда. Бундай холатда кандай солик тулаш керак булади ва ким тарафдан? Жавоб: Корхонадаги автомобилни ходимга бепул берилиши: 1. Солиқ кодекси 239-моддасига асосан қўшилган қиймат солиғига тортилади. 2. Солиқ кодекси 317-моддаси 3-бандига асосан автомобилни ходимга бепул берилишидан зарарлар фойда солиғи базасидан чегирилмайди. 3. Солиқ кодекси 376-моддаси 1-қисми, 2-бандига асосан (бепул берилган автомобиль) жисмоний шахснинг моддий наф кўринишидаги даромад бўлиб, жисмоний шахслар даромад солиғи хисобланади ва Солиқ кодекси 387-моддасига асосан корхона жисмоний шахслар даромад солиғини бюджетга тўлаб беради. Ўзи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи солиқ агенти жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида солиқни ушлаб қолмасликка ҳақли. Бунда солиқ тўловчи (жисмоний шахс) моддий наф тарзидаги даромад бўйича жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни тўлаши шарт. 4. Бу жисмоний шахснинг моддий наф кўринишидаги даромади бўлганлиги учун ижтимоий солиқ хисобланмайди. https://t.me/accounting_stuff

Repost from YURIST MASLAHATI
#Кадровик Ишдан бўшаётганда ходимга қандай пуллар тўалаб берилиши керак? Кўпчилик ходимлар ишдан бўшаётганда менга ишхана томонидан пул тўлаб берилиши керакми? деган саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Меҳнат кодексида ходим ишдан бўшаётганда унга ходимнинг иш фаолияти билан боғлиқ тўловларни тўлаб бериш белгилаб қўйилган. Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак. Ҳисоб-китоб ходимга: 👉 охиригача олинмаган иш ҳақини; 👉 ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни; 👉 агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олишини белгиланган. Яъни ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи томонидан унга юқоридаги 3 турдаги пуллар тўлаб берилиши керак. Бу пуллар қачон тўланиши керак? Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади. Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Алимент миқдори қанча? Алимент суд томонидан белгиланганда отанинг (онанинг) ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг қ
Алимент миқдори қанча? Алимент суд томонидан белгиланганда отанинг (онанинг) ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги қисмича ундирилади: бир бола учун — 25 %; икки бола учун — 33 %; уч ва ундан ортиқ бола учун - 50 %; Лекин ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак. (Оила кодекси, 99-модда). Демак, ҳозирги кунда бир бола учун алиментнинг ЭНГ КАМ миқдори, 980 000 сўм х 26.5% = 259 700 сўм. @avantaj_buxgalteriya

Repost from Mehnat huquqi
#test Bosh buxgalter bilan 1 yilga muddatli mehnat shartnomasi tuzilib, 6 oylik dastlabki sinov belgilandi. Shartnomada MK 159-moddasiga rioya qilinib, neustoyka to'lash sharti belgilandi. Xodim shartnomani o'z tashabbusi bilan sinov davrida bekor qildi.
Anonymous voting

Repost from Mehnat huquqi
#test Korxonaga bosh buxgalter 6 oyga dastlabki sinov bilan ishga olindi. Oradan 3 oy o'tgach u o'z tashabbusi bilan mehnat shartnomasini bekor qilishni so'rab ariza yozdi. Bu holatda xodim qancha oldin yozma ravishda ogohlantirishi lozim?
Anonymous voting

Repost from AUDITOR
Ўрмон аудити... #масал Бир пайтлар тез қарор қабул қилиш қобилияти билан танилган бир гуруҳ тажрибали бўрилардан ташкил топга
Ўрмон аудити... #масал Бир пайтлар тез қарор қабул қилиш қобилияти билан танилган бир гуруҳ тажрибали бўрилардан ташкил топган ўрмон аудити жамоаси бор экан. Улар ҳар доим ўз ишларини тезда бажаришга интилар эканлар. Кунларнинг бирида айиқнинг кичик бизнесини ўрмон аудитидан ўтказиш учун ўша бўрилар жамоаси ташриф буюрибди. Улар бизнеснинг ҳисоботларида шубҳали деб ҳисобланган бир қанча аслида чегирилмайдиган харажатларни пайқашибди. Қўшимча текширувларсиз, ўз қарашларига асосланиб бизнесни ўрмон ғазнасига катта миқдорда жарима тўлашга қарор чиқаришибди. Бундан айиқвой асло ташвишланмас, чунки у харажатларни иқтисодий асосланган ва қонуний эканини билар эди. Бироқ ўрмон аудити ходимлари фикрига қарши суд орқали курашишга вақти ва маблағи йўқ эди. Шунда у ўзининг тажрибали ва камтар ҳисобчиси – чумолига мурожаат қилади. Чумоли ҳисоботларни ва ўрмон аудити актини солиштириб кўрди ва тезда бўрилар хатоларини аниқлади. Кейин чумоли айиқнинг бизнеси номидан ўрмон аудити ходимлари билан музокаралар олиб борди. У бўриларнинг қарори асоссиз экани ва бизнес ҳисоботлари тўғри тузилганига ишонтира олади. Айиқ чумолининг ёрдами учун миннатдорчилик билдиради. У ўрмон аудити масалаларида албатта малакали бухгалтернинг вакил бўлиши муҳимлиги ҳақида қимматли сабоқ олган эди. Масалнинг ахлоқий томони: Кўпинча компанияга келган аудит ёки солиқ текширувчилари ўз ишларини тезда якунлаш учун босим остида бўлишади. Бу уларнинг хато қилишига олиб келиши мумкин. Бундай масалаларда сизнинг бизнесингиз номидан вакиллик қиладиган малакали бухгалтер ёки солиқ маслаҳатчисига эга бўлиш жуда муҳим. @auditor_team

Repost from Mehnat huquqi
#test Xodim homiladorlik va tug'ish ta'tiliga chiqdi. Mana shu ijtimoiy ta'til muddatiga uning o'rniga boshqa xodim bilan muddatli mehnat shartnomasi tuzildi. Shu to'g'rimi?
Anonymous voting

Тасисчи Устав капиталига ўз мулкини олиб кирса мулк нархини қандай қилиб баҳолайди асос борми? Жавоб: Ўзбекистон Републикасининг МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ҲАМДА ҚЎШИМЧА МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАМИЯТЛАР ТЎҒРИСИДА ги Қонуннинг 15-моддасига асосан жамиятнинг иштирокчилари ва жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахслар томонидан жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.2022 йилдаги "КОРПОРАТИВ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ги ПҚ-415-сонли қарорининг 4-бандига асосан масъулияти чекланган жамият устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас. https://t.me/accounting_stuff

Қуёш панеллари ўрнатган юридик ва жисмоний шахсларга қандай солиқ имтиёзлари мавжуд? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2023 йилдаги "2023 ЙИЛДА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ВА ЭНЕРГИЯ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ги ПҚ-57-сонли қарорининг 9-бандига асосан 2023 йил 1 апрелдан бошлаб умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғи ҳамда юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини тўлашдан улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан уч йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса — ўн йил муддатга озод этилган. Қўшимча: Ўзбекистон Республикаси "ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА" ги Қонунининг 3-моддасидан кўчирма: қайта тикланувчи энергия манбалари — атроф-муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биомасса энергияси. https://t.me/accounting_stuff

Repost from YURIST MASLAHATI
#Кадровик ХОДИМ ИШДАН БЎШАЁТГАНДА У БИЛАН ҲИСОБ КИТОБ ҚИЛМАСЛИК БУ ҚОНУНБУЗАРЛИК Men 2019 Durabile biton Mshj ga ishka kirganedim 2023. 26.07 ishdan boshadim men shu oraliqda men mexnat tatili va yordam puli olmaganman menga rashotni xali bermadi qatka murojat qilsam boladi va qancha chiqishini qanaqa qilip bilsam boladi oyligimiz 3250000 som edi 📍ЖАВОБ: Сўнги вақтларда бизга шу шаклдаги мурожаатлар салмоғи ошгандек, иш берувчиларнинг бундай ҳаракатлари маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси билан жавобгарликка сабаб бўлади Ишдан бўшаётганда ходимга қандай пуллар тўалаб берилиши керак? Кўпчилик ходимлар ишдан бўшаётганда менга ишхана томонидан пул тўлаб берилиши керакми? деган саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Меҳнат кодексида ходим ишдан бўшаётганда унга ходимнинг иш фаолияти билан боғлиқ тўловларни тўлаб бериш белгилаб қўйилган. Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак. Ҳисоб-китоб ходимга: 👉 охиригача олинмаган иш ҳақини; 👉 ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни; 👉 агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олишини белгиланган. Яъни ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи томонидан унга юқоридаги 3 турдаги пуллар тўлаб берилиши керак. Бу пуллар қачон тўланиши керак? Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади. Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈