cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Файзбоғ (ТемурМалик)

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ) Алоқа: @SivasgaXat_bot Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6

Show more
Uzbekistan4 365The language is not specifiedNews & Media8 283
Advertising posts
18 643
Subscribers
-1224 hours
+147 days
-60530 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Тошкентда блогер 7,5 йилга қамалди Унга қарши Жиноят кодексининг қайси моддаси билан иш очилганини хабарни ўқимасдан биттада топинг. 4 июн куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Яшнобод туман суди 42 ёшли блогер Мурод Махсудовни 7,5 йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилди. Пойтахт судлари матбуот хизмати хабарига кўра, у Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисмининг «а» ва «г» бандлари (Оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинган туҳмат), 165-моддаси 2-қисмининг «б» банди (Кўп миқдорда товламачилик) ва 167-моддаси 2-қисмининг «б» ва «г» бандлари (Такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) бўйича айбдор деб топилди. Шу билан бирга, суд Мурод Махсудовни Жиноят кодексининг 168-моддаси 1 ва 2-қисмлари (Анча миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган фирибгарлик) бўйича айбсиз деб топди ва реабилитация қилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди. 🔥@fayzboguz
9 0797Loading...
02
Молдова бош штабининг собиқ бошлиғи Россияга жосуслик қилиб келган — The Insider Молдова бош штабининг собиқ бошлиғи Игор Горган кўп йиллар мобайнида Россия Бош разведка бошқармаси (ГРУ)нинг ахборот етказиб турувчи информатори бўлган. Бу ҳақда Молдовадаги «Маленкая страна» нашри билан бирга Горганнинг ГРУдаги куратори, полковник Алексей Макаров билан телеграмдаги ёзишмаларини ўрганишга муваффақ бўлган The Insider нашри хабар берди. Журналистларнинг маълумотига кўра, молдовалик ҳарбий мунтазам равишда россиялик разведкачиларга республикадаги ички сиёсий ҳолат ҳақида ҳисобот бериб турган, шунингдек, Молдовадан Россияга қарши урушда фойдаланиш учун ҳарбий техникалар ва снарядлар сотиб олган Украина мудофаа вазирлиги вакиллари ташрифлари ҳақида гапириб берган. 2019 йилдан буён Горган полковник Алексей Макаров билан алоқа қилиб келган, у Россиянинг Кишинёвдаги элчихонасида ҳарбий атташе бўлиб ишлаган. Молдовалик журналистлар бир неча марта Горганни Россиянинг Кишинёвдаги элчихонасида учратишган, шунингдек бир марта Макаров билан махфий учрашганини кўришган. Шунингдек, The Insider нашри ёзишича, Горган «Макаровга тинимсиз хабар юбориб, Молдовада барча Россия қўшини киришига тайёрлиги»ни билдирган. «Биз зудлик билан мамлакатни барча фашистик чиқиндилардан тозалашимиз даркон!!! Кўпчилик тайёр. Етказинг… Вақти келди. Мен армиядаги бутун вазиятни назоратда ушлаб тураман… Бу ерда, бахтимизга “Азов” ва бошқа миллатчи тузилмалар йўқ, сиёсатчиларни эса тезда бирёқлик қиламиз», — дея Горганнинг ўз кураторига хабарларидан бирини келтиради журналистлар. Нашрнинг қайд этишича, Горган Молдова мудофаа вазирлигидан 2021 йилдаёқ бўшатилганига қарамай, унинг вазирликда етарлича одамлари бўлиб, айнан улар махфий маълумотларни етказиб туришган. 2023 йил июлида, россиялик дипломатлар Молдовадан ёппасига чиқариб юборилиши бошланиши арафасида, Горган ГРУдаги кураторига алоқага чиқишни бас қилган ва БМТнинг Кишинёвдаги қочқинлар масалалари бўйича ваколатхонасига (UNHCR-Moldova) ишга жойлашган. 🔥@fayzboguz
13 99318Loading...
03
Қозоғистон «Толибон» ҳаракатини террорчилар рўйхатидан чиқарди Қозоғистон «Толибон» ҳаракатини террорчилар рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) мамлакатлари парламентлари раҳбарлари билан учрашувда маълум қилди. "Мамлакат масалага замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ва бу режим узоқ муддатли омил эканини англаган ҳолда ёндошди", — деди Қосим-Жомарт Тоқаев. Шунингдек, давлат раҳбари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди. Эслатиб ўтамиз, «Толибон» ҳаракати 2021 йил августида АҚШ ва унинг иттифоқчилари мамлакатдан қўшинларини олиб чиқиб кетишини эълон қилганидан сўнг Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатган эди. 🔥@fayzboguz
12 82819Loading...
04
Ўзбекистонда қандай турдаги атом реакторлари қурилади? Сигма Подкаст АЭСлар мавзусидаги сон чиқарди. Унда айтилишича, Ўзбекистонда дастлаб кичик реактор қурилиши керак ва у янги авлод реактори ҳисобланади. Мутахассис реактор қандай ишлаши, РосАтом қурадиган реакторлар, реакторларнинг турлари ва уларнинг қувватлари ҳақида батафсил маълумот берган. Умуман қизиқ сон бўлган. Томоша қилишни ва фикр билдиришни тавсия қиламиз: https://youtu.be/oPbLVkRHe_I?si=0mjHKedz7yr-wJil
11 91744Loading...
05
Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар бир неча бараварга камайгани айтилмоқда "2016 йилдан буён Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони 4-6 миллион кишидан 1 миллион кишига камайди, бу республикада олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлиги билан боғлиқ", — деяпти Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов. Буни Россия томони ҳам тасдиқлабди. Россияда ишлаб юрган ўзбекистонликларнинг сони 6 миллиондан ошади, дея бўрттириб айтиладиган гаплар шунчаки миф эканлиги яна бир бор исботланди. Дарвоқе, Шимол юртида меҳнат муҳожирларимиз камайиб бораётгани Россиядан мустақилроқ сиёсат олиб боришимизга туртки бўлиши керак эди, вроде. Олдин доим шу факторни байроқ қилиб олишарди, энди нимани баҳона қилишаркин. 🔥@fayzboguz
13 08831Loading...
06
Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг қарорига кўра, ҳар йили ҳаж зиёратини Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра вазирлиги билан келишилган ҳолда, фақатгина Ўзбекистоннинг Дин ишлари қўмитаси ташкил этади. Бу жараён билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланиши тақиқланган. Бунинг устига ҳажга махсус ҳаж визаси эмас, бошқа виза билан борган одамлар отни калласидек жарима тўлаши керак. Ҳаж зиёратига юборамиз дейдиган сайёҳлик фирмалари нотўғри визаларни бериши оқибатида эса қанчадан-қанча ҳамюртларимиз Саудияда ёмон аҳволда қолиб кетди. Юқоридаги видеода айнан мана шу вазият батафсил тушунтирилган. 🔥@fayzboguz
19 34534Loading...
07
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз. Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин. Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади. 👉 https://t.me/addlist/jnuCN_2cjQw3M2Ni
5 2024Loading...
08
«Диққат, савол!» подкастининг янги сонида оиладаги зўравонлик ва гендер нотенглигига оид муҳим масалалар кўтарилди. Мутахассислар ушбу муаммолар болаларга қандай таъсир кўрсатиши, давлат томонидан қандай ўзгаришлар киритилгани ва курашиш учун қандай чоралар кўрилаётганини муҳокама қилишди. Ушбу подкастни Заковатнинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин: https://youtu.be/vxQX7ObuoRo
15 9439Loading...
09
Hurmatli obunachilar, agar siz Rossiyada yashasangiz va ishlasangiz, u holda sizga Tinkoff Black debet kartasini olishni maslahat beraman. U sizga MDH davlatlariga tez va qulay pul o‘tkazish imkonini beradi. Tinkoff Black kartasini bepul rasmiylashtirish uchun siz Rossiya fuqaroligiga ega bo'lishingiz shart emas. Kartaning afzalliklari: • Quyida keltirilgan havoladan o'tib karta rasmiylashtirilgandan so'ng birinchi oy MDH davlatlariga bepul 100 000 ₽ gacha pul o'tkazing. Keyin oyiga obunasiz — 20 000 ₽ gacha, Tinkoff Pro obunasi bilan esa 50 000 ₽ gacha. Undan ko‘piga — telefon raqami bo‘yicha o‘tkazmada o'tkazma summasining 1% miqdorida komissiya; • Tinkoff hisobidan chet eldagi kartaga bir zumda pul o'tkazish. Puldan bankka bormasdan darhol foydalanish mumkin. Tavsifdagi havoladan o‘ting va Tinkoff Black debet kartasini rasmiylashtiring: https://l.tinkoff.ru/fayzboguzz Реклама. АО "Тинькофф Банк", ИНН 7710140679, лицензия ЦБ РФ № 2673, erid:2VtzqxKgd9w
13 7413Loading...
10
Давлат мулкини хусусийлаштириш Жорий йилнинг феврал ойида давлат мулкини хусусийлаштириш тартиби тасдиқланган эди. Унга кўра, давлат мулкини аукцион, танлов савдолари, музокарага оммавий таклиф қилиш, биржа ва бошқа йўл билан хусусийлаштириш мумкин. Хусусийлаштирилиши мумкин бўлган мулклар сифатида кўчмас мулк объектлари, давлат улушлари, ДУК ва давлат муассасалари этиб белгиланди. Айтиш керакки, ушбу қонунга узоқ йиллардан буён талаб сезилаётган эди. Давлат раҳбари 16 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистонда хусусийлаштириш дастурининг кечикаётганини танқид қилганди. Ўшанда 2024 йилда хусусийлаштириш ҳисобига давлат бюджетига 20 триллион сўм тушум келиши кутилаётгани ҳақида сўз борган. Хусусийлаштириш жараёни давомида коррупцияга йўл қўйилмаслиги учун нима қилинади? Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида коррупцияга йўл қўймаслик қуйидагиларни таъминлаш орқали амалга оширилади: - манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган асосларни бартараф этиш; - давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида давлат органлари, жисмоний ва нодавлат юридик шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг масофавий шаклларини кенг жорий этиш; - давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида талабгорлар учун тенг шарт-шароитлар яратиш; - давлат мулкини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини ушбу Қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бажариш. Очиқлик ва шаффофлик принциплари Қонунда очиқлик ва шаффофлик принципларига амал қилиниши шартлиги айтилмоқда. Жумладан, қонунннинг 6-моддасида шундай дейилган: “Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёни, шу жумладан хусусийлаштирилаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар очиқ ва шаффоф бўлиши керак. Давлат органлари хусусийлаштирилаётган давлат мулки ҳақидаги маълумотлардан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган усулларда эркин фойдаланиш имкониятини яратиши шарт”. Янги Қонунни ишлаб чиқишда ушбу соҳага оид халқаро тажриба, хусусан, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, “Indecon Consulting” компанияси, “KPMG” компанияси, польшалик экспертлар ҳамда ва бошқа бир қатор малакали маслаҳатчилар таклифлари инобатга олинди.
12 32514Loading...
11
Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 35 млрд долларга етди 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи бир йил давомида 5,7 млрд долларга ўсиб (режа қилинган 2,9 млрд доллар ўрнига), 34,9 млрд долларга етди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботида айтилади. Таққослаш учун: 2017 йилда давлат қарзи 11,5 миллиард долларни ташкил этганди (олти йил ичида бу кўрсаткич 3 баравар ошди). Иқтисодиёт тармоқлари бўйича давлат ташқи қарзи 2023 йил охирида қуйидагича кўринади: - Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш — 11,6 миллиард доллар, умумий қарзнинг 33,2 фоизи (2022 йил охирида 8,6 миллиард долларни ташкил этган); - Энергетика — 5,8 миллиард доллар ёки умумий қарзнинг 16,6 фоизи (3 миллиард доллар); - Қишлоқ ва сув хўжалиги — 2,8 миллиард доллар (2,54 миллиард доллар); - Транспорт ва транспорт инфратузилмаси — 2,8 миллиард доллар (2,84 миллиард доллар); - Уй-жой коммунал хўжалиги — 2,6 миллиард доллар (2,3 миллиард доллар); - Тадбиркорлик ва саноат ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлаш — 1,1 миллиард доллар (1,1 миллиард доллар); - Кимё саноати — тахминан 900 миллион доллар (1 миллиард); - Таълим, соғлиқни сақлаш, телекоммуникация — 2 миллиард доллар (1,1 миллиард); - Бошқа тармоқлар — 897 миллион доллар (0,91 миллиард). Қарзнинг деярли 50 фоизи бюджетни қўллаб-қувватлаш ва энергия учун кетган. 🔥@fayzboguz
14 62960Loading...
12
Мазлумларни кулдирадиган, Муштумзўрларни куйдирадиган канални биласизми? Бу – эл севган “Муштум” журналининг телеграм канали! Шахсан ўзим “Муштум” журнали расмий каналига обуна бўлиб, маза қилаяпман! Сизни ҳам ушбу каналга обуна бўлишга чақираман! “Муштум”, барибир – МУШТУМ-да!  👉 @mushtumjurnali ➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali
14 64611Loading...
13
Ўзбекистон 2026 йилгача ташкилотга аъзо бўлишни режа қилмоқда Ўзбекистоннинг аъзо бўлиш жараёни 2020 йил июль ойида бўлиб ўтган ишчи гуруҳнинг тўртинчи йиғилиши билан расман қайта тикланган, шундан сўнг 2022 йил июнь, 2023 йил март ва 2023 йил ноябрь ойларида яна учта учрашув бўлиб ўтган. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия раиси Жамшид Ходжаев маълум қилди. «Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ўз мажбуриятларида собит қолмоқда ва биз мазмунли тараққиётга эришиш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Мамлакат 2026 йилда Камерунда бўлиб ўтадиган 14-вазирлар конференциясигача ЖСТга аъзо бўлиш ниятида», — деган Жамшид Ходжаев. Бош вазир ўринбосари ўз баёнотида делегатларни қўшилиш жараёнига «инвестиция киритиш ва қўллаб-қувватлаш»га чақириб, уларнинг «ҳамкорлиги, тажриба ва ёрдами» қўшилиш бўйича музокараларнинг муваффақиятли якунланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаган. Ўзбекистон, шунингдек, Доминикан Республикаси, Исроил, Япония ва Уругвай билан тўртта икки томонлама шартнома имзолагани, ишчи гуруҳнинг еттинчи йиғилишидан буён 33 нафар аъзо билан икки томонлама музокаралар олиб борилгани қайд этиб ўтилди. 🔥@fayzboguz
18 46812Loading...
14
АЭСлар истеъмоли дунё бўйлаб тушяпти, лекин харажатлари ошиб боряпти. Қайта тикланувчи инфратизилмага қараганда у каррасига қиммат. Кеча Президент Мирзиёев “уранимиз кўп” деди, лекин уни қазиб чиқариш харажатлари ҳам катта. Туркияда Росатом қурган Аққую АЭС 22 миллиард долларга тушди (мамлакатдаги атиги 10% энергияни етказиб бериш учун). Февралда хавфсизликдан хавотир уйғонди, унда ИШИДга аъзоликда айбланган қофқозлик киши сохта исм билан кириб ишлаётгани аниқланди. Дунёда АЭСлар хавфсизлик ва иқтисодий сабаблар туфайли ёпиляпти. Янгилари эса харажатнинг ошиши туфайли кўп кечиккан. Уни қуришга халқаро банклар, масалан Жаҳон банки принципиал тарзда қарз бермайди — менга Европа Хавфсизлик ва Тараққиёт Банки бунга қарз бермаслигини айтганди. Ўзбекистон миллиардлаб долларни қаердан олмоқчи? Ўзбекистондек ривожланмаган ва ядровий тажрибаси бўлмаган давлатлар АЭС қуриши уларни бошқа давлатларга қарам қилиб қўйиши хавфи катта. Ядровий қувватни ривожлантиришга ўз сармояси бўлмаган давлатлар технология жиҳатидан ривожланган ва бой давлатлар қўлига қараб қолади. У тажрибали давлатлар ўзида тез-тез янгиланаётган қонун-қоидалар ва технология билан ўз атом соҳасини назорат қилади, лекин бизда-чи? АҚШ Атомни бошқариш комиссиясининг собиқ аъзоси Доктор Питер Брадфордга кўра, хавфсизлик соҳасида тажрибаси йўқ ва коррупция гуллаган давлатларда бу янаям хавфли. Ундан ташқари, бахтсиз ҳодисалар, ҳужумлар, атрофдаги аҳоли саломатлигидаги саратон хавфи, ядровий чиқиндиларни сақлаш каби жиҳатлар бор. Булар қанчалар шаффоф бўлади? Чунки ҳозирча УзАтом ва РосАтом шаффоф эмас. Жой тайёр бўлганини Путин келгач эшитдик. Ибрат Сафо 🔥@fayzboguz
13 41859Loading...
15
Дунё ва ривожланган Ғарб учун Марказий Осиё эшиги барибир Қозоғистон бўлиб қоляпти. Ўзбекистон қанчалик ҳаракат қилмасин, ўзини Қозоғистондан яхшироқ намоён қила олгани йўқ. Мана, масалан, яқинда Ўзбекистонга Россия президенти Путин ташриф буюрди, Қозоғистонга эса Нидерландия бош вазири Марк Рютте келди ва Тўқаев билан учрашув ўтказди. Нидерландия ҳукумати раҳбарлари (расман бошлиқ қирол, ҳақиқий раҳбар бош вазир) мустақил Ўзбекистонга бирон марта келмаган, Қозоғистонга эса Рюттенинг ўзи учинчи марта келяпти. Буюк Британия, Германия, Франция ва Италия етакчилари ҳам Қозоғистонга кўп марта ташриф буюришган, Ўзбекистонга эса Европа сиёсатини белгилаб берувчи ушбу тўрт мамлакатдан фақатгина Франция президентлари келган: 1994 йилда Франсуа Миттеран ва ўтган йили Эммануэл Макрон. Бўлди. Мамлакатдаги меҳмонларнинг кимлиги ҳам икки давлатнинг ривожланиш даражасига мутаносиб. 🔥@fayzboguz
13 73542Loading...
16
🏦InfinBANK мижозлари сони 4 миллион нафарга етди 4 миллион ўзбекистонлик InfinBANK'ни танлади. Банкка бўлган ишонч ортиб боришида банк жамоасининг юқори сифатдаги хизмат кўрсатишини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Юқори даражадаги сервис банкни Ўзбекистонда рақобатбардош банклардан бирига айлантира олди. Ҳозирда банкнинг Ўзбекистондаги энг паст бошланғич тўловлардан бири ҳисобланган автокредити, фоизсиз InfinBLACK кредит картаси, InFin-Sharqona-23% ва InFin-Premium-7,5% омонатлари айниқса мижозлар орасида машҳур. Шунингдек, банк ижтимоий йўналишларда ҳам анча фаол. Мисол учун, банк бир нечта марафонларига ҳомийлик қилди, банк жамоаси уларда мунтазам қатнашиб келмоқда. Шунингдек, банкнинг ўз киберспорт ва футбол жамоалари ҳам мавжуд бўлиб. Реклама
12 3204Loading...
17
Оиладаги зўравонлик Ўтган йили апрель ойида Ўзбекистонда оиладаги зўравонликка қарши жиноий жавобгарлик кучайтирилган эди. Ўзбекистондаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маълумотларига кўра, аёлларга нисбатан қайд этилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг 18 минг 526 таси ёки 84,7 фоизи оилаларда содир этилган. Ушбу ҳолатлар юзасидан, 2023 йилда Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ билан боғлиқ 2638 та жиноят иши ҳамда 10 091 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган. Уларнинг ичида Жиноят кодексининг 126−1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 134 нафар шахс судланиб, уларнинг 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 83 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. ЖССТ маълумотига кўра, дунёдаги ҳар учинчи аёлга ҳаёти давомида ўз умр йўлдоши томонидан жисмоний тазйиқ ўтказилади. Кўриб турганингиздек, оиладаги зўравонлик нафақат бизда, балки бутун дунёда учраб туради. Ўзбекистон бу муаммога йиллар давомида кўз юмиб келди, бугун эса унга қарши тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу орқали жамиятда мустаҳкам оилавий иммунитет шаклланишига умид билдириб қоламиз. 🔥@fayzboguz
13 34912Loading...
18
Қозоғистонда атом электр станцияларини қуриш АҚШ ва Японияга ишониб топширилиши мумкин Атом электр станциясини танловда ғолиб чиққан хорижий компания қуради. Бу ҳақда энергетика вазири Алмасадам Саткалиев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, айни дамда келажакдаги танловда иштирок этиши мумкин бўлган хорижий мамлакатлар рўйхати шаклланмоқда. "Буни тендер ҳал қилади. Ҳозирда дастлабки саралаш жараёни давом этмоқда. Барча аризаларни кўриб чиққач, ҳукумкт унинг натижалари бўйича якуний қарорни қабул қилади. Жанубий Корея, Россия, Хитой, Франция дастлабки саралашдан ўтди. Ушбу рўйхат тўлиқ эмас, биз бошқа имкониятларни ҳам кўриб чиқамиз. Хусусан, АҚШ ҳам потенциал иштирокчилар қаторида, шунингдек япониялик ишлаб чиқарувчилар билан ҳам қўшма лойиҳалар бор”, — дейди вазир. Аввалроқ Қозоғистонда атом электр станцияси қуриш масаласи умумхалқ референдумга қўйилиши маълум қилинган эди. 🔥@fayzboguz
13 89040Loading...
19
Ўзбекча блокбастернинг премьераси бўлиб ўтди Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Баҳодир Ялангтўш” фильми Самарқандда 4 мингта одамни бир жойга йиғибди. Фильм «Регистон» ансамбли асосчиси, Самарқанд ҳокими Баҳодир Ялангтўш ҳақида экан. Фильмни суратга олишда Голливудлик меҳмонлар ҳам иштирок этишган экан, айнан улар жанг саҳналарига жавобгар қилиб белгиланган. Бундан ташқари фильм тўлиқ павильонда суратга олинибди, тизердаги графикалар эса фильмни катта бюджетли блокбастердек намоён қилган.
12 43549Loading...
20
2024 йилнинг 4 ойида Қозоғистонда Chevrolet бренди остидаги автомобиллар сотуви 3 баробарга камайди. Қозоғистон UzAuto Motors’нинг энг катта экспорт бозори ҳисобланади Жорий йил апрел ойида Қозоғистонда Chevrolet бренди остида 1477 дона автомобил сотилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 баробарга кам. 2024 йилнинг январ-апрел ойларидаги умумий кўрсаткич эса 4 814 донани ташкил этган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг дастлабки 4 ойи давомида қўшни республикада 14 336 та Chevrolet автомобили харид қилинган. Маълумот учун, Қозоғистон UzAuto Motors’нинг энг катта экспорт бозори ҳисобланади. Ўтган йил давомида ўзбекистонликлар учун ҳамёнбоп автомобилларга контрактация ёпиқ бўлган пайтда ҳам, қозоғистонликларга чегирмалар билан ёки бўлиб тўлаб олиб чиқиб кетиш шартлари асосида ҳам машина етказиб берилган эди. Компания ўз расмий саҳифаларида “Chevrolet Қозоғистон бозорида лидерликда давом этади” сарлавҳаси билан хабарлар ҳам жойлаштирганди. Жорий йилда ушбу лидерлик Hyundai ва Kia’га бой берилган. 🔥@fayzboguz
19 34039Loading...
21
2023 йилда уй-жой нархлари аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 2,1 марта тезроқ ўсган – Марказий банк 2023 йил давомида кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг ўртача бозор нархи фундаментал нархидан 24 фоизгача юқори баҳоланиши кузатилган. «Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кўчмас мулкни харид қилиш хусусияти бирламчи эҳтиёжни қондиришдан инвестицияга ўзгарди. Уй-жой нархларининг миллий ва хорижий валютадаги индексларида кузатилган юқори ўсиш суръатлари уларга бўлган талабни янада оширмоқда. 2023 йилда миллий ва хорижий валютадаги уй-жой нархлари индекслари мос равишда 43 ҳамда 23 бирликка ошди. Бундан ташқари, мамлакатда капитал бозорининг етарли даражада шаклланмагани, молия инструментларининг оммалашмагани, шунингдек, кўчмас мулк бозорида уй-жой нархларининг ўсиш суръати банк депозитлари даромадлилигига (2023 йил давомида, 1 йилдан юқори бўлган жами муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари миллий валютада 20 фоиз, хорижий валютада 5 фоиз) нисбатан ҳам юқори бўлиши аҳоли томонидан кўчмас мулк бозорига сармоя киритишнинг юқори рентабелли актив сифатида қаралишига сабаб бўлди», дейилади Марказий банк шарҳида. Шунингдек, кўчмас мулк бозоридаги уй-жой нархлари шаклланишига аҳолининг расмий даромадига боғлиқ бўлмаган бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистонда уй-жой нархларининг аҳоли даромадларига нисбатан юқори суръатларда ўсиши давом этган. 2023 йилда уй-жой нархларининг бозор қиймати йиллик 36 фоизга, аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақи эса 17 фоизга ўсган. Натижада, уй-жой нархларининг бозор қиймати аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан йиллик ҳисобда қарийб 2,1 марта тезроқ ўсган. 2023 йилда Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич айрим Марказий Осиё, Кавказ ва бошқа давлатлар кўрсаткичларига нисбатан юқори шаклланган. 🔥@fayzboguz
15 63640Loading...
22
Yuridik shaxslar uchun Kapitalbankdan masofaviy xizmat ko’rsatish – bankning o’zi oldingizga tashrif buyuradi. 1 kun ichida ofisingiz yoki uyingizdan chiqmagan holda joriy hisob raqamini oching. Sayor menejerlari barcha kerakli hujjatlarni o’zlari bilan olib keladilar va 1 kun ichida bank hisobingizni rasmiylashtirishga yordam beradilar. Ortiqcha ovoragarchiliklarsiz, navbatlarsiz – faqatgina qulaylik va vaqt tejamkorligi! Hoziroq (+998) 78-148-11-33 raqamiga soʻrov qoldiring va biznesingizni Kapitalbankning qulay shartlari bilan boshqarishni boshlang.
20 5443Loading...
23
Бағрикенг бўлиш бу ривожланган давлат ва жамият белгиси Жамият қанча бағрикенг бўлса ва бир-бирини сиқувга олишни тўхтатса шунча ривожланади. Бизда тинмай инсонларни фикридан бошқа ҳамма нарсасини танқид қиладиган инсонлар кўп. Илмга, фикрларга эътибор берсак ривожланамиз. Кимнингдир кийими, иштони, шахсий ҳаётига эмас. Дилсора Фозилова кучли олима ва профессионал фаолиятида кўрганидан келиб чиқиб сўзламоқда. Умуман Қурултойнинг шу сони жуда яхши чиққанди. Яна бир бор тавсия қиламан: https://youtu.be/tjWSDUAT95Q?si=uc_GQeMXGiR-yDW8
16 03439Loading...
24
“Овоз” лойиҳасига давлатнинг нима алоқаси бор? Маданият вазири Озодбек Назарбеков бюджет тақчиллиги шароитида The Voice of Uzbekistan («Овоз») телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм, «Боболарим» кино-клипига эса 2,7 млрд сўм ажратилганига муносабат билдирибди. «Биринчидан, мана шундай муҳокамалар кимгадир керак бўляпти, бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ, яъни бунинг буюртмачиси бор. Чунки Маданият вазирлиги "Овоз" лойиҳаси учун 2 млрд [сўм] ишлатаётгани… "Овоз" лойиҳасининг [франшизасини сотиб олиш] неча сўм туришини ўрганинглар олдин. Ўзи у неча пул туради, қайси давлат неча пул сарфлаб, уни [мамлакатга] олиб кирган?» - деган у. Қайси давлат? Қаерда? Нега ўзи давлат бунга пул сарфлаяпти? “Овоз” кўрсатуви ҳеч қаерда давлат даражасидаги стратегик лойиҳа эмас. У аввалига Голландияда чиққан, сўнг 60дан ошиқ бошқа давлатлардаги каналлар ўз чўнтакларидан пул сарфлаб сотиб олишган. Британияда олдин ITV канали сотиб олди, сўнг BBC. Америкада NBC, Испанияда Antena 3, сўнг Telecinco. Қанақа давлат? Каналларнинг ЎЗЛАРИ уни сотиб олади - бу бозор иқтисоди дейилади. Масалан, Испанияда, тасаввур қилинг Хулио Иглесиас — маданият вазири ва бир канал “Сеньор Иглесиас, 2 млдр евро билан шуни оберинг” деб боряпти. Буни тасаввур ҳам қилиш қийин. Давлат жунига каналлар жуни аралашмайди. Нега Ўзбекистонда давлат, яъни шундоқ ҳам дефицит бюджетдан қайсидир хусусий канал лойиҳаси учун пул сарфланяпти? Зўр ТВ зўр бўлса, ўз пулидан сотиб олиши керакмасми? Ибрат Сафо 🔥@fayzboguz
15 74742Loading...
25
АNОR BUSINESS’дан юридик шахсларга янги «Бонус» депозити 21% даромад ва йиллик 15% гача бонуслар кейинги ҳисоб бўйича: Миллий валютада: 21% + йиллик 15% бонус, хорижийда 8% + йиллик 10% бонус. 61 кун ва ундан кўп муддатга фоизларни йўқотмасдан муддатидан аввал ечиш: миллий валютада – 21%, хорижий валютада – 8%. Фоиз ставкаси депозит суммасига боғлиқ, бонус ойнинг охирги кунида ҳисобланади. Бaтaфсил | 📞1290 | Реклама
13 1271Loading...
26
Ирландия, Испания ва Норвегия Фаластин давлатини келаси ҳафта (28 май)дан тан олишларини эълон қилишди. Бунга жавобан, Исроил ҳукумати уч давлат элчиларини “7 октябрь ҳужумлари видеосини” кўрсатиш учун ташқи ишлар вазирлигига чақирди ва шу уч давлатдаги ўз элчиларини қайтариб олди. Европада бошқа давлатлар, хусусан, Швеция, Польша, Чехия ва қатор шарқий ва жанубий Европа давлатлари аллақачон Фаластинни тан олишган, лекин Испания, Норвегия ва Ирландиядек ривожланган учовлоннинг қарори катта аҳамиятга эга. Бу дегани уларнинг ортидан қолганлар ҳам эргашиши мумкин. Умумийла, Фаластинни БМТнинг 140дан ошиқ аъзоси, жумладан Ўзбекистон ҳам 1994 йилда тан олган ва дипломатик алоқалар ўрнатган. Лекин, АҚШ, Британия, Канада, Австралия, Япония, Жанубий Корея каби қудратли иқтисодлар ҳануз тан олишмади. Катта эҳтимол билан Исроил Ғазони ер билан яксон қилмагунча тўхтамайди, у буни яширмаяпти — ундаги инфратизилма ва нормал турмуш шароитлари аллақачон барбод қилинди. Чамаси, Европа Ҳамас ҳаракати алал-оқибат барибир йўқ қилиниши, Ғазо эса Фаластиннинг Ғарбий Соҳилдаги “мўътадил” ҳукумати назоратига ўтиб, давлат тузишга лойиқ кучга айланишини кутишяпти. Ибрат Сафо 🔥@fayzboguz
14 68213Loading...
27
Никол Пашинян КХШТга аъзо икки давлатни 2020 йилда Арманистонга қарши урушга тайёргарлик кўрганликда айблади Арманистон ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу давлатлар Арманистонга қарши яширин иш тутган, бироқ Пашинян бу давлатлар номини очиқламади. "2020 йилги Қорабоғдаги можарода бизнинг иттифоқчиларимиз душман томонда иштирок этдилар. Мен бизга қарши урушга тайёргарлик кўрган КХШТга аъзо камида иккита давлатни биламан", — дея таъкидлади Пашинян парламентдаги чиқишида. Гап қайси давлатлар ҳақида кетаётганини биттада топинг) 🔥@fayzboguz
16 1335Loading...
28
Маданият вазири нима учун «Овоз» лойиҳасига 2 млрд сўм, «Боболарим» кино-клипига эса 2,7 млрд сўм ажратилганини тушунтириб берди Маданият вазири Озодбек Назарбеков бюджет тақчиллиги шароитида The Voice of Uzbekistan («Овоз») телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм, «Боболарим» кино-клипига эса 2,7 млрд сўм ажратилганига муносабат билдирди. «Биринчидан, мана шундай муҳокамалар кимгадир керак бўляпти, бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ, яъни бунинг буюртмачиси бор. Чунки Маданият вазирлиги "Овоз" лойиҳаси учун 2 млрд [сўм] ишлатаётгани… "Овоз" лойиҳасининг [франшизасини сотиб олиш] неча сўм туришини ўрганинглар олдин. Ўзи у неча пул туради, қайси давлат неча пул сарфлаб, уни [мамлакатга] олиб кирган? Тарихини ҳам бир ўрганинглар. Бошқа давлатларда бу лойиҳа учун кетаётган харажатнинг ўндан бири ҳам эмас биз ишлатаётган харажат. Нима учун [маблағ] тикяпмиз? Чунки шунақа имкон бўлиб қолди. Тез бу [лойиҳа]ни олиб келиш ва ўша пул эвазига Ўзбекистонга кириш имкони бўлиб қолди, лекин бундай имконият кейинги йил бўлмаслиги мумкин эди», — деди Назарбеков. Ҳукумат вакилининг сўзларига кўра, «Овоз» лойиҳасига Маданият вазирлигининг 2 млрд сўм тиккани ҳамманинг эътиборига тушган. «Вазирликнинг 2 млрд сўм тиккани ҳамманинг кўзига кўриняпти. Бугунги кунда бизнес нуқтаи назаридан тадбиркорларга қанча-қанча субсидиялар, имтиёзли кредитлар бериляпти. Бизнинг ҳам санъат йўналишидаги тадбиркорларни, санъаткорларни қўллаб-қувватлашимиз мана шу нормага тушадими ё тушмайдими? Бошқа йўналишларда давлат тадбиркорларга елка тутяпти. Маданият соҳасида ҳам елка тутиш мумкинми? Фақат бизники кўриняпти [оммага], бошқа ҳамма соҳага давлат ёрдам берса, у ҳеч нарса эмас. Лекин санъаткорга ёрдам берса, унга берма дейди [жамоатчилик]. Бу гапда қанчалик адолат бор?» — деди маданият вазири. Озодбек Назарбеков 10 дақиқали «Боболарим» кино-клипи ҳақида ҳам гапираркан, ушбу лойиҳанинг ғоявий аҳамияти бебаҳо экани, унинг нархини белгилаб бўлмаслигини қайд этди. Унинг айтишича, «Боболарим» клипи 2024 йилда премьера қилинади. 🔥@fayzboguz
14 70221Loading...
29
Бишкекдаги тартибсизликлар минтақадаги янги можарони келтириб чиқарди(ми?) Покистон ҳукумати Бишкекдаги тартибсизликлардан сўнг ўз фуқароларини Қирғизистондан олиб чиқмоқда. 18 май оқшомида Покистоннинг 180 фуқароси олиб чиқилди, улардан 140 нафари талабалар, қолганлари Қирғизистонда ишлаб келаётган покистонлик муҳожирлар экани маълум қилинди. 19 май куни махсус самолёт яна 130 нафар талабани Покистонга етказишни режалаштирган. Можаро сабаблари 17 май куни Бишкекдаги чет элликлар учун мўлжалланган ётоқхонада бир гуруҳ хорижликлар 4 нафар қирғизистонлик билан муштлашув содир этишаётгани акс этган видеолавҳа интернетда кенг тарқалди. Бу ҳолат маҳаллий тартибсизликларга олиб келди: чет элликларнинг ҳаракатларидан норози бўлган 700 га яқин одам ўша ётоқхона олдида тўпланди. Улар йўлларни тўсиб қўйиб, хорижлик талабалар ётоқхонаси дераза ва эшиклари ойналарини синдирган, уларнинг хоналарига бостириб кирган ва талон-торож қилган. Қирғизистон расмийларининг хабар беришича, тартибсизликлар натижасида 29 киши жароҳатланган, улардан уч нафари шифохонага ётқизилган. Қирғизистон ИИВ баёноти Қирғизистон ИИВ мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиб, ушбу тартибсизликларга сабаб бўлган ҳолатни очиқлади. ИИВ маълумотига кўра, тартибсизликларга сабаб бўлган муштлашув 13 майга ўтар кечаси содир бўлган. Тўрт нафар қирғизистонлик номаълум шахс кўчада бир гуруҳ чет эл фуқароларига ҳужум қилган, шундан сўнг улар ўз ётоқхоналарига қочишга мажбур бўлган. Тўрт нафар кўча безорилари эса чет элликларнинг ортидан боришган, уларга куч ишлатиб, пул ва нарсаларини тортиб олишган. “Кейин ўша тўрт нафар номаълум шахс бостириб кириб, [ётоқхонанинг] турли хоналари эшикларини тақиллата бошлаган, шовқин-сўрон кўтарган. Улар қизлар яшайдиган хоналарга киришганда эса, ётоқхонада яшовчи бошқа чет эл фуқаролари шовқин ва қичқириқларни эшитиб чиқишган ва уларга қаршилик кўрсатишни бошлаган”, — дейилади вазирлик баёнотида. Ётоқхона ҳовлисида жанжал келиб чиққач, ҳужум қилганлардан уч нафари қочиб кетган, қолган биттасига эса чет элликлар тез ёрдам чақириб беришган. Муштлашув факти асосида безорилик (Жиноят кодексининг 280-моддаси) моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тўрт нафар хорижлик қўлга олинган. Улардан уч нафари Миср фуқаролари эканлиги айтилмоқда. Ички ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, ҳужум қилган тўрт нафар маҳаллий фуқаролардан иккитаси қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (“Оммавий тартибсизликлар”) ва 330-моддалари (“Ирқий, этник, миллий, диний ҳудудлараро адоватни қўзғатиш”) билан иш қўзғатилган. Икки мамлакат расмийлари нима дейди? Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Қулубоев покистонлик ҳамкасби Муҳаммад Исҳоқ Дар билан телефон орқали суҳбатда ҳозирда жамоат тартиби тўлиқ таъминлангани ва вазият назорат остида эканини айтди. 21 май куни улар Остонада ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши доирасида учрашишга келишишди. Покистоннинг Бишкекдаги элчихонаси вакилининг Озодлик радиоси қирғиз хизматига маълум қилишича, покистонлик талабаларни ватанига қайтариш учун 19-21 май кунлари Покистонга чартер рейслар ташкил этилади. Унинг сўзларига кўра, уларнинг аксарияти Қирғизистонга қайтади, талабаларни олиб кетиш уларнинг хавфсизлиги учун кўзланган вақтинчалик чорадир. 🔥@fayzboguz
15 56821Loading...
30
2010 йили Рейкявик шаҳар кенгаши сайловларида ғалаба қозониб, шаҳар мэри лавозимида ишлаган исландиялик юморист Жон Гнарр ҳақида эшитганмисиз? Исландияда машҳур қизиқчи Жон Гнарр томонидан асос солинган "The Best Party" партияси 2010 йили Рейкявик шаҳар кенгаши сайловларида қатнашади. Партия дастурида бир қатор популистик шиорлар, турли имтиёзлар ваъда қилинади, аммо унда битта кичик нюанс бўлади: партия сайловларда ғалаба қозонган тақдирда бу ваъдаларнинг биронтасини бажармаслигини таъкидлайди. "Бошқа барча партиялар сизларга осмондаги ойни олиб беришини айтади, аммо амалда ҳеч бири ўз ваъдалари устидан чиқолмайди. Биз эса, улардан фарқли равишда, қўлимиздан ҳеч вақо келмаслигини очиқчасига айтамиз!", — дейилади партия шиорида. Натижада, ўша йилги сайловда “'Энг яхши партия” 34,7% овоз билан биринчи ўринни эгаллайди, Жон Гнарр эса Рейкявик мэри лавозимида иш бошлайди. 🔥@fayzboguz
13 25033Loading...
31
Ғарб санкцияларига қарамай, Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо ҳажми ортиб бормоқда Бу ҳақда Россия ТИВнинг МДҲ давлатлари учинчи департаменти директори ўринбосари Сергей Оверченко “Валдай” халқаро мунозара клубида бўлиб ўтган суҳбат чоғида айтиб ўтди. "Ғарбнинг ноқонуний санкцияларига қарамай, [Марказий Осиё мамлакатлари билан] ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мумкин. Минтақада Россия инвестициялари ҳам ортиб бормоқда, савдонинг таркибий базаси ресурс бўлмаган компонент туфайли кенгаймоқда", дея қўшимча қилган Оверченко.  Дипломат, шунингдек, Россия минтақа иқтисодиётида юқори улушга эга бўлган Марказий Осиё давлатларининг асосий савдо-иқтисодий шерикларидан ва минтақада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг асосий истеъмолчиларидан бири эканини қайд этган. 🔥@fayzboguz
14 9339Loading...
32
Хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилишни мақсад қилган мураббий Бугунги қаҳрамонимиз — фаолиятини банкда амалиётчи сифатида бошлаган, ҳозирда эса етакчи халқаро технология компанияларидан бирида лойиҳалар устида иш олиб бораётган Дарья Цой. Дарья тажрибали мутахассис сифатида хотин-қизларга ўз лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиб, соҳани ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Дарья Цой, Яндекс Go киберхавфсизлик лойиҳалари менеджери ва Technovation Girls дастурининг ментори сифатида ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. У аёлларнинг IT соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш қанчалик муҳим эканлиги ҳақида гапирди.
14 24919Loading...
33
InfinBANK акциясида қатнашиб, iPhone 15 Pro ёки пул мукофотларини ютиб олишингиз мумкин! Худди шундай имкониятни сизга InfinBANK тақдим этади. Гап шундаки, банк жамоаси уч ой давом этадиган акцияда ҳар ҳафта мижозларни қимматбаҳо совғалар билан хурсанд қилишни ният қилган. Совринлар — 3 та iPhone 15 Pro ва ҳар бири 1 000 000 сўмдан бўлган ўнта пул мукофоти. Акцияда қатнашиш шарти оддий: InfinBANK мобил иловасини юклаб оласиз ва 20 000 сўмдан ортиқ миқдордаги исталган операцияни амалга оширасиз. Масалан, телефон ва коммунал хизматлар учун тўлов ёки пул ўтказмасини юбориш. Акция 2024 йилнинг 22 апрелидан 22 июлига қадар давом этади. Эслатма! Бир иштирокчи бутун акция давомида фақат битта совринни ютиши мумкин. Ғолиблар эса ҳар душанба куни банкнинг Инстаграм саҳифасида, жонли эфирда рандомайзер ёрдамида аниқланади. Банк иловасини юклаб олиш учун ҳавола
13 73111Loading...
34
Битта хабарни ўқиб, ҳайрон қолдим... Душанбеда 18 май куни 68 ёшида мамлакат президентининг собиқ маслаҳатчиси, мухолифатдаги Тожикистон Социал-демократик партияси (ТСДП) собиқ раҳбари Раҳматилло Зоиров вафот этибди. Лекин мени ҳайрон қолдиргани унинг ўлими эмас, балки Тожикистонда бетакрор лидер ҳисобланувчи — Пешвои Миллат, подшоҳи одил, тожик Олий раҳнамоси Эмомали Раҳмоннинг даврида мухолифат борлиги бўлди. Ажиб... Социал-демократик партияси Тожикистонда фаолият юритаётган етти партия ичида ягона мухолиф сиёсий блок ҳисобланади. У 1999 йилда тожик адлияси томонидан расман рўйхатга олинган. Социал-демократлар мамлакатдаги барча парламент сайловларида қатнашган, бироқ ҳеч қачон беш фоизлик тўсиқдан ўта олмаган ва бир мандатли сайлов округларида ғалаба қозона олмаган. Партия раҳбарияти ҳокимиятни овоз бериш натижаларини сохталаштиришда айблаб келади. Ва буларнинг ҳаммаси Тожикистон ичида содир бўляпти. Тожикистон Ўзбекистонга қараб: "А чего добился ты?" 🔥@fayzboguz
15 96617Loading...
35
Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев собиқ Панорамага ташриф буюрган эди. Киночилар билан учрашувда бир қатор масалалар кўриб чиқилди, муаммолар эшитилди, ечимлар таклиф этилди. Хабар берилишича, учрашув якунлангач, киносаройнинг номи "Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи"га ўзгартирилган. Иш бу билан тугагани йўқ. Эртаси куни “Янги Ўзбекистон кино санъатининг уфқлари” форуми ташкил этилди. Форумда Президентнинг киноижодкорлар билан самимий учрашуви, кинотеатрнинг 60 йиллиги ҳамда унда ташкил этилган "Янги Ўзбекистон — янги кино санъати" номли кўргазма ва ундаги экспонатлар, кино тарихи ҳақида сўз борган. Ушбу видеода Президентнинг кино соҳаси вакиллари билан учрашувидан кадрларни томоша қилишингиз мумкин. Дарҳақиқат, соҳада тарихий ишлар амалга оширилаётгани кўриниб турибди. 🔥@fayzboguz
17 02010Loading...
36
Бедарак кетгани айтилаётган Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг бу каби дабдала тикучарда парвоз қилганини кўплар савол остига оляпти. Жуда кўплаб эронликлар кўз ёшини тўкиши даргумон, чунки охирги йиллардаги намойишларда минглаб одамлар қамалди ва юзлаб одам ўлдирилди. Эронда ҳукуматдан норозилик ҳисси жуда кучли. Раисий ўлган тақдирда ҳам Эрон сиёсатида катта ўзгариш бўлмайди, чунки амалда давлатни ўзини Оллоҳнинг Ердаги вакили дея эълон қилган 85 яшар Оятуллоҳ Али Ҳоманаи бошқариб келади. Айтилишича, президентнинг қуюқ туманда ғойиб бўлиши Оятуллоҳ учун бир синов — яъни, ўзи вафот этган тақдирда ҳам ҳукумат қанчалар силлиқлик ва босиқлик билан меросхўри — унинг ўғли Можтаба Ҳоманаини “тахт”га қўйиши мумкин ё мумкин эмаслигини кўра олади. Ҳозир эса Раисий йўқолганидан кейин ҳукумат саросимага тушган ва ўзини йўқотиб қўйган. Эрон таҳлилчиларига кўра, бу катта синов — у ўзи ўлгач, қудрат ваҳимасиз ва силлиқ ўтишини истайди, аксинча, бутун тузум қулашидан хавотирда. Ибрат Сафо 🔥@fayzboguz
19 64135Loading...
37
Ходимларини сўккан Фарғона вилояти кадастр бошлиғига ҳайфсан берилди Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машрапов ходимлари билан ўтказган йиғилишда куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди. Видеода амалдор аллақандай шахсларни назарда тутиб, агар улар “ўйин қилган” ёки босим ўтказган бўлса, ходимларидан бу ҳақда унга айтишини талаб қилган. “Анави ҳезалак қилмаган бўлса, *анини суғуриб олиб ҳайдайман. Агар анави …лабдек ўйин қилган бўлса. Ҳей, республикадан одам келиб ўтирибди бу ерда. Бир деганда қилиб беряпти ҳамма нарсани. Манави …донлар [нимадир] сенларни …тараётган бўлса, *анини суғуриб оламан, …дораслар! Айт менга, одамга ўхшаб! Блят! Ҳамманг ўликка ўхшайсан”, дея дағдаға қилган Машрапов. Кадастр агентлигининг изоҳ беришича, бошқарма бошлиғига ножўя сўзларни ишлатгани учун ҳайфсан интизомий жазоси қўлланган ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилган. «Ушбу ҳолат жорий йил 3 май куни Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда бўлим бошлиқлари иштирокида ҳудудда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси бажарилиши ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан юборилган мурожаатларни ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш бўйича ўтказилган таҳлилий, танқидий йиғилиш жараёнида содир бўлган. Бошқарма бошлиғи йиғилиш давомида ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш вақтида асабларини жиловлай олмаган», дейилади расмий муносабатда. 🔥@fayzboguz
16 17427Loading...
38
Саида Мирзиёева Самарқандда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи расмий саммити ўтказилиши юзасидан ўз фикрини билдириб, ҳамкорлик учун яна бир майдон яратиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Бугунги халқаро муносабатларни ҳисобга олган ҳолда, ҳукуматнинг кўп векторли сиёсат олиб бориши, илғор Европа мамлакатлари билан ҳамкорликни янада кучайтиришга интилиши яхши сигнал, албатта. Ўтган 30 йил ичида Европа Иттифоқи билан ўрнатилган алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш вақти келди. 🔥@fayzboguz
16 1779Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда блогер 7,5 йилга қамалди Унга қарши Жиноят кодексининг қайси моддаси билан иш очилганини хабарни ўқимасдан биттада топинг. 4 июн куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Яшнобод туман суди 42 ёшли блогер Мурод Махсудовни 7,5 йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилди. Пойтахт судлари матбуот хизмати хабарига кўра, у Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисмининг «а» ва «г» бандлари (Оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинган туҳмат), 165-моддаси 2-қисмининг «б» банди (Кўп миқдорда товламачилик) ва 167-моддаси 2-қисмининг «б» ва «г» бандлари (Такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) бўйича айбдор деб топилди. Шу билан бирга, суд Мурод Махсудовни Жиноят кодексининг 168-моддаси 1 ва 2-қисмлари (Анча миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган фирибгарлик) бўйича айбсиз деб топди ва реабилитация қилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди. 🔥@fayzboguz
Show all...
😁 35🤬 26👍 8😱 3🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Молдова бош штабининг собиқ бошлиғи Россияга жосуслик қилиб келган — The Insider Молдова бош штабининг собиқ бошлиғи Игор Горган кўп йиллар мобайнида Россия Бош разведка бошқармаси (ГРУ)нинг ахборот етказиб турувчи информатори бўлган. Бу ҳақда Молдовадаги «Маленкая страна» нашри билан бирга Горганнинг ГРУдаги куратори, полковник Алексей Макаров билан телеграмдаги ёзишмаларини ўрганишга муваффақ бўлган The Insider нашри хабар берди. Журналистларнинг маълумотига кўра, молдовалик ҳарбий мунтазам равишда россиялик разведкачиларга республикадаги ички сиёсий ҳолат ҳақида ҳисобот бериб турган, шунингдек, Молдовадан Россияга қарши урушда фойдаланиш учун ҳарбий техникалар ва снарядлар сотиб олган Украина мудофаа вазирлиги вакиллари ташрифлари ҳақида гапириб берган. 2019 йилдан буён Горган полковник Алексей Макаров билан алоқа қилиб келган, у Россиянинг Кишинёвдаги элчихонасида ҳарбий атташе бўлиб ишлаган. Молдовалик журналистлар бир неча марта Горганни Россиянинг Кишинёвдаги элчихонасида учратишган, шунингдек бир марта Макаров билан махфий учрашганини кўришган. Шунингдек, The Insider нашри ёзишича, Горган «Макаровга тинимсиз хабар юбориб, Молдовада барча Россия қўшини киришига тайёрлиги»ни билдирган. «Биз зудлик билан мамлакатни барча фашистик чиқиндилардан тозалашимиз даркон!!! Кўпчилик тайёр. Етказинг… Вақти келди. Мен армиядаги бутун вазиятни назоратда ушлаб тураман… Бу ерда, бахтимизга “Азов” ва бошқа миллатчи тузилмалар йўқ, сиёсатчиларни эса тезда бирёқлик қиламиз», — дея Горганнинг ўз кураторига хабарларидан бирини келтиради журналистлар. Нашрнинг қайд этишича, Горган Молдова мудофаа вазирлигидан 2021 йилдаёқ бўшатилганига қарамай, унинг вазирликда етарлича одамлари бўлиб, айнан улар махфий маълумотларни етказиб туришган. 2023 йил июлида, россиялик дипломатлар Молдовадан ёппасига чиқариб юборилиши бошланиши арафасида, Горган ГРУдаги кураторига алоқага чиқишни бас қилган ва БМТнинг Кишинёвдаги қочқинлар масалалари бўйича ваколатхонасига (UNHCR-Moldova) ишга жойлашган. 🔥@fayzboguz
Show all...
😁 43🤬 24👍 12 2🤯 1😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
Қозоғистон «Толибон» ҳаракатини террорчилар рўйхатидан чиқарди Қозоғистон «Толибон» ҳаракатини террорчилар рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) мамлакатлари парламентлари раҳбарлари билан учрашувда маълум қилди. "Мамлакат масалага замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ва бу режим узоқ муддатли омил эканини англаган ҳолда ёндошди", — деди Қосим-Жомарт Тоқаев. Шунингдек, давлат раҳбари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди. Эслатиб ўтамиз, «Толибон» ҳаракати 2021 йил августида АҚШ ва унинг иттифоқчилари мамлакатдан қўшинларини олиб чиқиб кетишини эълон қилганидан сўнг Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатган эди. 🔥@fayzboguz
Show all...
🤣 46👍 27🤯 3😁 2😱 2🤬 2
02:13
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда қандай турдаги атом реакторлари қурилади? Сигма Подкаст АЭСлар мавзусидаги сон чиқарди. Унда айтилишича, Ўзбекистонда дастлаб кичик реактор қурилиши керак ва у янги авлод реактори ҳисобланади. Мутахассис реактор қандай ишлаши, РосАтом қурадиган реакторлар, реакторларнинг турлари ва уларнинг қувватлари ҳақида батафсил маълумот берган. Умуман қизиқ сон бўлган. Томоша қилишни ва фикр билдиришни тавсия қиламиз: https://youtu.be/oPbLVkRHe_I?si=0mjHKedz7yr-wJil
Show all...
IMG_7787.MP411.61 MB
👍 35🤬 12🤔 3🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар бир неча бараварга камайгани айтилмоқда "2016 йилдан буён Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони 4-6 миллион кишидан 1 миллион кишига камайди, бу республикада олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлиги билан боғлиқ", — деяпти Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов. Буни Россия томони ҳам тасдиқлабди. Россияда ишлаб юрган ўзбекистонликларнинг сони 6 миллиондан ошади, дея бўрттириб айтиладиган гаплар шунчаки миф эканлиги яна бир бор исботланди. Дарвоқе, Шимол юртида меҳнат муҳожирларимиз камайиб бораётгани Россиядан мустақилроқ сиёсат олиб боришимизга туртки бўлиши керак эди, вроде. Олдин доим шу факторни байроқ қилиб олишарди, энди нимани баҳона қилишаркин. 🔥@fayzboguz
Show all...
🤣 126👍 33😁 6💯 4 2
01:42
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг қарорига кўра, ҳар йили ҳаж зиёратини Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра вазирлиги билан келишилган ҳолда, фақатгина Ўзбекистоннинг Дин ишлари қўмитаси ташкил этади. Бу жараён билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланиши тақиқланган. Бунинг устига ҳажга махсус ҳаж визаси эмас, бошқа виза билан борган одамлар отни калласидек жарима тўлаши керак. Ҳаж зиёратига юборамиз дейдиган сайёҳлик фирмалари нотўғри визаларни бериши оқибатида эса қанчадан-қанча ҳамюртларимиз Саудияда ёмон аҳволда қолиб кетди. Юқоридаги видеода айнан мана шу вазият батафсил тушунтирилган. 🔥@fayzboguz
Show all...
3382330689165896061.mp418.54 MB
👍 36🤬 7 2😢 2🤣 2😱 1
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз. Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин. Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади. 👉 https://t.me/addlist/jnuCN_2cjQw3M2Ni
Show all...
👍 16🤬 7🤔 2😐 1
00:39
Video unavailableShow in Telegram
«Диққат, савол!» подкастининг янги сонида оиладаги зўравонлик ва гендер нотенглигига оид муҳим масалалар кўтарилди. Мутахассислар ушбу муаммолар болаларга қандай таъсир кўрсатиши, давлат томонидан қандай ўзгаришлар киритилгани ва курашиш учун қандай чоралар кўрилаётганини муҳокама қилишди. Ушбу подкастни Заковатнинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин: https://youtu.be/vxQX7ObuoRo
Show all...
1 без.mp464.66 MB
👍 17😁 6🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Hurmatli obunachilar, agar siz Rossiyada yashasangiz va ishlasangiz, u holda sizga Tinkoff Black debet kartasini olishni maslahat beraman. U sizga MDH davlatlariga tez va qulay pul o‘tkazish imkonini beradi. Tinkoff Black kartasini bepul rasmiylashtirish uchun siz Rossiya fuqaroligiga ega bo'lishingiz shart emas. Kartaning afzalliklari: • Quyida keltirilgan havoladan o'tib karta rasmiylashtirilgandan so'ng birinchi oy MDH davlatlariga bepul 100 000 ₽ gacha pul o'tkazing. Keyin oyiga obunasiz — 20 000 ₽ gacha, Tinkoff Pro obunasi bilan esa 50 000 ₽ gacha. Undan ko‘piga — telefon raqami bo‘yicha o‘tkazmada o'tkazma summasining 1% miqdorida komissiya; • Tinkoff hisobidan chet eldagi kartaga bir zumda pul o'tkazish. Puldan bankka bormasdan darhol foydalanish mumkin. Tavsifdagi havoladan o‘ting va Tinkoff Black debet kartasini rasmiylashtiring: https://l.tinkoff.ru/fayzboguzz Реклама. АО "Тинькофф Банк", ИНН 7710140679, лицензия ЦБ РФ № 2673, erid:2VtzqxKgd9w
Show all...
👍 15😁 5🤯 3🤬 3

😁 26👍 14🤔 2