en
Feedback
Асанов формати

Асанов формати

Open in Telegram

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Асанов формати

Channel Асанов формати (@asanoveldar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 12 407 subscribers, ranking 16 030 in the Education category and 6 331 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 12 407 subscribers.

According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -46 over the last 30 days and by -6 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 38.45%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 19.16% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 4 771 views. Within the first day, a publication typically gains 2 377 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 45.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Education category.

12 407
Subscribers
-624 hours
-477 days
-4630 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+35
in 7 channels
August '26
+421
in 19 channels
Get PRO
July '26
+82
in 12 channels
Get PRO
June '26
+161
in 12 channels
Get PRO
May '26
+546
in 5 channels
Get PRO
April '26
+147
in 18 channels
Get PRO
March '26
+153
in 14 channels
Get PRO
February '26
+160
in 13 channels
Get PRO
January '26
+66
in 13 channels
Get PRO
December '25
+70
in 11 channels
Get PRO
November '25
+144
in 26 channels
Get PRO
October '25
+110
in 14 channels
Get PRO
September '25
+75
in 10 channels
Get PRO
August '25
+515
in 13 channels
Get PRO
July '25
+167
in 23 channels
Get PRO
June '25
+222
in 32 channels
Get PRO
May '25
+189
in 30 channels
Get PRO
April '25
+571
in 41 channels
Get PRO
March '25
+328
in 54 channels
Get PRO
February '25
+249
in 37 channels
Get PRO
January '25
+286
in 22 channels
Get PRO
December '24
+263
in 29 channels
Get PRO
November '24
+342
in 15 channels
Get PRO
October '24
+476
in 47 channels
Get PRO
September '24
+522
in 32 channels
Get PRO
August '24
+638
in 56 channels
Get PRO
July '24
+190
in 34 channels
Get PRO
June '24
+246
in 27 channels
Get PRO
May '24
+462
in 28 channels
Get PRO
April '24
+424
in 31 channels
Get PRO
March '24
+880
in 22 channels
Get PRO
February '24
+300
in 30 channels
Get PRO
January '24
+1 011
in 38 channels
Get PRO
December '23
+489
in 30 channels
Get PRO
November '23
+718
in 51 channels
Get PRO
October '23
+1 178
in 44 channels
Get PRO
September '23
+968
in 0 channels
Get PRO
August '23
+944
in 0 channels
Get PRO
July '23
+3 660
in 0 channels
Get PRO
June '23
+372
in 0 channels
Get PRO
May '23
+1 327
in 0 channels
Get PRO
April '23
+1 417
in 0 channels
Get PRO
March '23
+1 246
in 0 channels
Get PRO
February '23
+1 272
in 0 channels
Get PRO
January '23
+905
in 0 channels
Get PRO
December '22
+464
in 0 channels
Get PRO
November '22
+397
in 0 channels
Get PRO
October '22
+568
in 0 channels
Get PRO
September '22
+256
in 0 channels
Get PRO
August '22
+193
in 0 channels
Get PRO
July '22
+675
in 0 channels
Get PRO
June '22
+535
in 0 channels
Get PRO
May '22
+105
in 0 channels
Get PRO
April '22
+251
in 0 channels
Get PRO
March '22
+673
in 0 channels
Get PRO
February '22
+81
in 0 channels
Get PRO
January '22
+476
in 0 channels
Get PRO
December '21
+282
in 0 channels
Get PRO
November '21
+252
in 0 channels
Get PRO
October '21
+564
in 0 channels
Get PRO
September '21
+291
in 0 channels
Get PRO
August '21
+892
in 0 channels
Get PRO
July '21
+98
in 0 channels
Get PRO
June '21
+384
in 0 channels
Get PRO
May '21
+152
in 0 channels
Get PRO
April '21
+165
in 0 channels
Get PRO
March '21
+523
in 0 channels
Get PRO
February '21
+287
in 0 channels
Get PRO
January '21
+324
in 0 channels
Get PRO
December '20
+9 930
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
11 September0
10 September+10
09 September+3
08 September+7
07 September+1
06 September+3
05 September+2
04 September+3
03 September+2
02 September+3
01 September+1
Channel Posts
Хўп, унда Беруний қайси маданият вакили? Олдин бир нарсани тушуниб олиш керак: Беруний замонида ҳали Маршалл Ҳожсон Persianate World деб атаган форс тилли маданий муҳит энди шаклланаётган эди ва устувор мавқега эга эмас эди. Илмий китоблар, диний адабиёт, вақф ҳужжатлари асосан араб тилида эди; форс тили асосан бадиий адабиёт, шеъриятда шуҳрат топиб келаётган эди; шунингдек, Сомонийлар давридан бошлаб Қуръон таржималари амалга оширилган эди, давлат ҳужжатлари қисман форсчага ўтган эди, тарихий-географик асарлар ёзиш бошланган эди. Беруний замонига келиб арабча илмий китобларни форсчага ўгириш ёки кичикроқ форсча илмий китоблар ёзиш тажриба ўлароқ амалга оширилаётган эди. Масалан, Ибн Синонинг "Донишнома"си форс тилида ёзилган, у "Китоб аш-шифо" номли улкан арабча китобининг форсча қисқартма талқини деса ҳам бўлади. Берунийнинг "Китоб ат-тафҳим ли-авоъил синоат ат-танжим" номли китоби араб ва форс тилларида етиб келган. Баъзи тадқиқотчилар форсча таржимани Берунийнинг ўзи амалга оширган деб ҳисоблайди, лекин бундай дейишга асос йўқ, буни қуйироқда Берунийнинг ўз сўзларидан кўрамиз. Лекин китоб анча эрта, балки Беруний тириклигида форсчага таржима қилинган бўлиши мумкин. Бу китоб, шунингдек, "Донишнома" форс тилидаги илк илмий адабиёт намуналари қаторига киради. Беруний "Китоб ас-Сайдана фит-тиб"нинг муқаддимасида форс тилига муносабати ёзади: "Арабчада ҳам, форсчада ҳам бегонаман ва қийналиб (куч-ғайрат сарфлаб) улардан фойдаланаман. Лекин арабча ҳақорат форсча мақтовдан ёқимлироқдир". Беруний форс тилида оригинал илмий китоблар эмас, айнан таржималар борлигига ишора қилади ва уларнинг сифатини паст баҳолайди: "Форс тилига таржима қилинган илмий китобни кўрганлар мени тушунади: у аниқлигини ва манфаатини йўқотади". Форс тили "фақат хусравоний ҳикоятлар ва тунги эртакларга ярайди", деб хулоса қилади Беруний. Форс тилига, ундаги илмий таржималарга бу каби муносабатда бўлган одам ўз китобини форсчага таржима қилганига ва умуман форсча каттароқ бирор нима ёзганига ишониш қийин. Берунийнинг она тили шарқий эроний хоразм тили эди. Бу тил XIV асрга қадар Хоразмда кенг тарқалганини Ғазминийнинг "Кунят ал-муня" китобидан биламиз. Хоразмда форс тили ҳеч қачон сўзлашув тили сифатида тарқалмаган, шарқий эроний хоразм тилининг ўрнини тўғридан-тўғри туркий тиллар эгаллаган (сўзлашувда ўғуз ва қипчоқ, ёзмада қарлуқ). Шундай қилиб, Беруний этник жиҳатдан, тил жиҳатдан, маданий муҳит жиҳатдан форс дунёсига алоқадор эмас, ўзини унга мансуб деб кўрмаган ҳам. Уни хоразмлик эроний халқ, Марказий Осиё маданияти ва араб-ислом фани вакили деб ҳисоблаш мумкин. Форс маданий муҳитининг вужудга келиши эса кейинроқ рўй берди. Мўғул истилосидан сўнг араб тили кўп соҳалардан сиқиб чиқарилди, форс тили унинг ўрнини эгаллаб борди. Унгача араб тили маданиятда, илм-фанда, динда устуворлик қилибгина қолмай, ҳатто Эроннинг айрим ҳудудларида сўзлашув тилига айланиб бораётган эди. Қайсидир маънода дастлаб Салжуқийлар, сўнг мўғуллар форс тилини қутқариб, унинг кенг тарқалишига ёрдам берди. @AsanovEldar

2
Qurultoy'нинг охирги сони Беруний ҳақида икки оғиз фикр билдиргандим. Эшитишимча, бу фикрларим Instagram'да баҳс келтириб чиқарибди; миллатчилар мени бўралатиб сўкибди ҳам. Аслида мен реал фактларга асосланган гапларни айтгандим. Ўша гапларни шу ерда такрорлайман, ҳақиқатни қабул қилолмайдиганлар ўқиб баттар жазавага тушсин, менга нисбатан ҳақорат ва босим билан тарихий ҳақиқат ўзгариб қолмаслигини кўрсин, холис инсонлар эса мулоҳаза қилсин. Менинг асосий тезисим: Берунийни форс олими дейишга ҳеч қандай асос йўқ. У форс олими эмас. Нега унда жаҳон фанида уни бемалол Persian scholar/scientist/polymath деб атайверишади? Фақатгина илмий-оммабоп контентда эмас, илмий мақолалар, дарсликлар, қўлланмаларда ҳам. Энциклопедияларда ҳам. Чунки бу бир шаблон бўлиб қолган. Марказий Осиёнинг IX—XVI асрлар тарихини асосан эроншунослар, форс тилли манбалар асосида ўрганган. Туркологлар одатда исломгача бўлган даврни ва қисман Қорахонийлар даврини ўрганади. Шундай анъана шаклланиб қолган. Эроншунослар Марказий Осиёни маданий жиҳатдан Эроннинг бир қисми деб кўради; бу ҳудудда ҳамиша форс маданияти устувор бўлган деб ҳисоблаб, бутун минтақа маданиятини ҳам форс маданиятининг бир қисми деб ҳисоблайди. Форс маданиятига у ёки бу шахсларни киритиш учун улар ҳар сафар ҳар хил критерийлардан фойдаланади: - Имом ал-Бухорий — форсча ёзмаган бўлса ҳам, лекин келиб чиқиши Эрондан, Бухорода у пайтда асосий тил форс тили бўлган, унинг она тили ҳам шу бўлса керак, демак, форс маданияти вакили; - Хусрав Деҳлавий — келиб чиқиши турк бўлган, лекин форс тилида ёзган, демак, форс маданияти вакили; - Маҳмуд Ғазнавий — турк, лекин форс тилидаги адабиётни ривожлантирган, форс шоирларига ҳомийлик қилган, демак, форс маданияти вакили; - Беруний — ўзи ҳам форс бўлмаган, форс тилида ҳам ёзмаган, лекин Марказий Осиёда, форс маданияти устувор ҳудудда туғилган ва яшаган, демак, форс маданияти вакили. Хуллас, бу қарашлар қандайдир реал, объектив тарихий ҳақиқат эмас, балки маълум фан соҳасининг маълум бир мактабида шаклланиб қолган қарашлардир. Марказий Осиёни ўрганувчи эроншунослар биринчи ўринга маданий критерийни қўяди ва шу асосда минтақа тарихини форс маданий тарихининг бир қисми деб ҳисоблайди. Беруний, Деҳлавий каби мураккаб ҳолатларни тушунтириш учун эса Persianate атамаси ўйлаб топилган. Яъни Темурийлар ўзи турк бўлса ҳам, бемалол Persianate — "форс маданиятига мансуб" деб кетаверишади. Бунда маълум асос бор, аммо, масалан, бирламчи ўлчов қилиб маданиятни эмас, сиёсатни олсак, унда Марказий Осиё VI асрдан бошлаб форс эмас, турк тарихининг бир қисми бўлади ва бу ҳам етарли даражада илмий асосланган қарашдир. Бунга ҳеч қандай жиддий эътироз билдириб бўлмайди. Шундай экан, минтақа тарихини ўрганишда ва ёритишда, бу борадаги тадқиқотлар билан танишишда албатта тадқиқотчининг фан йўналишини, мактабини, ёндашувини инобатга олинг. У бераётган талқин мутлақ ва ягона объектив ҳақиқат эмас, балки тарихга қараш оптикаларидан бири эканини эсдан чиқарманг. Гуманитар фанларда оптика шунинг учун керак — бир феноменга ҳар хил нуқтаи назарлардан қараб, ҳар хил қирраларини кашф қилиш учун. Марказий Осиёни форс тарихига боғлаш уни турк тарихига боғлашни инкор қилмайди, иккиси тарихнинг икки қиррасини акс эттираверади. Буни тушунмаган дилетантларгина "йўқ, Беруний форс бўлган, форс маданияти бўлган, мана фалон америкалик олим ёзган!" деб талашиб ўтиради. @AsanovEldar
1 771
3
Мана бу мақолани ўқиш пайтида бир нарсага эътибор беринг. Авеста (ёки Авесто, иккиси ҳам тўғри) Ўзбекистон тарихи дарсларида минтақа тарихи бўйича энг қадимги манба ҳамда маҳаллий халқларнинг ёзма мероси сифатида ўргатилади. Лекин нафақат дарсликларда, балки ўзбек тилидаги бошқа манбаларда ҳам бериладиган маълумотлар ичида кўпинча милоддан аввалги VII—VI асрлар датировкаси учрайди: XX аср фанида зардуштий анъанасига таянилган ҳолда айнан ўша асрларда пайғамбар Зардушт яшаган деб ҳисобланган; ҳатто баъзилар уни илк Аҳамонийларнинг замондоши замондоши санаган. Бугунги тадқиқотларни кўрсангиз, қарашлар анча ўзгарган. Ҳозирги кунда Авестанинг энг қадимги қисмлари (шартли равишда Зардушт қаламига мансуб деб ҳисобланадиган қисмлари) олдин ўйлаганимиздан (ва зардуштий анъанасидан) қадимийроқ экани айтилади — тахминан 3 минг йил муқаддам. Кимдир милоддан аввалги XII аср деса, кимдир милоддан аввалги IX аср дейди. Бунинг сабаби — авеста тили эски, ҳали эроний тиллар бўлинмаган замонга хос хусусиятларга эга: бу тилни на шарқий, на ғарбий эроний деб бўлмайди. Шунингдек, у веда санскритига анча яқин, Ведаларнинг эски қисмлари эса милоддан аввали XV—XII асрларга оид. Энг қизиғи эса, Авестага кўра, ҳали бу халқлар эроний ва ҳинд бўлиб алоҳида ажралиб кетмаган — бу китоб ҳали ҳам ҳинд орийларини ўз дунёсининг бир қисми деб билади, уларни алоҳида халқ сифатида кўрсатмайди, ҳатто кейинчалик юзага келган деб тахмин қилинадиган ҳолат — бир томон деваларга (даеваларга), бир томон асураларга (аҳураларга) сиғиниши билан боғлиқ бўлиниш ҳам акс этмайди; Ҳапта Ҳинду орий дунёсининг бир қисми сифатида санаб ўтилади. Яна бир томони — Авеста бизга таниш бўлган, бизнинг тарихчиликда энг эски "ўзбек давлатчилиги" замони деб юритиладиган даврдан олдинги даврни кўрсатади. Мен айтаётган давр — милоддан аввалги VIII—VI асрлар: илк шаҳарлар, илк давлатлар, Хоразм, Сўғд, Бақтрия каби давлатлар, шимолда — кўчманчи сак-скиф дунёси, уларнинг ўзига хос маданияти. Хуллас, Авестада ҳали бу дунё йўқ: у шимол даштларини билмайди, Хоразмни, Сўғдни узоқ шимолий периферия сифатида тилга олади. Авестада бошқа ҳудудлар, бошқа халқлар асосий роль ўйнайди. Бу китобнинг марказий ҳудудлари — Кобул, унинг атрофидаги ва жанубидаги ерлар; унинг жўғрофияси ғарбда Сеистон, Марвгача, шимолда Сўғд, Хоразмгача боради. Бир сўз билан айтганда, Авестага бўлган қарашлар ўзгарган ва бу аслида унинг ноёблигини оширади: у ўша пайтдаги эроний тилли дунё бўлиниб кетиши арафасидаги Марказий Осиёни акс эттиради. Унинг энг қадимий қисмлари яратилганидан бир неча аср ўтиб, баъзи гуруҳлар ғарбга кўчиб, Мидияга, кейинчалик Эламга ўрнашади (ва бу ерда илк форс давлатини яратади), баъзилари шимолга силжиб, отлиқ мобилликка асосланган кўчманчи маданиятни яратади ва аста-секинлик билан бутун Евросиё даштларини эгаллаб, бир томони Қримгача, бир томони Сибиргача етиб боради. Шуни ҳам эътиборга олиш муҳим — сак-скиф кўчманчилиги, яъни биз билган классик кўчманчилик нисбатан кеч пайдо бўлган ва ўз даври учун анча мураккаб технологик ўтиш бўлган, унгача бу ҳудудларда мобилликнинг бошқа, чекланган турлари мавжуд бўлган ва уларда отнинг роли у қадар юқори бўлмаган. Яъни Авестада Турон деб шимолдаги сак-скифлар айтилган бўлиши мумкин эмас — у пайти ҳали бу қадар шимолда эронийларнинг, классик кўчманчиликнинг ўзи бўлмаган. Афсуски, бу янгича қарашлар ҳозирча ўзбек тилидаги тарих нарративларида акс этмайди: дарсликларда, бошқа турдаги матнларда, ҳатто тадқиқотларда ҳам совет давридан қолган саналар ва қарашлар бемалол, текширишсиз такрорлаб келинади. @AsanovEldar
2 268
4
Oyina.uz сайти анчадан буён (аслида очилганидан буён) ҳамкорлик таклиф қилиб келарди. Ë вақт бўлмасди, ё хоҳиш, ё мавзу. Ниҳо
Oyina.uz сайти анчадан буён (аслида очилганидан буён) ҳамкорлик таклиф қилиб келарди. Ë вақт бўлмасди, ё хоҳиш, ё мавзу. Ниҳоят вақт бўлди. Биринчи мақолам чиқди. Мавзу — Турон тушунчаси. У ўтмишда қандай тушунилган, нимани ифодалаган, бугун қандай тушуниляпти; бугунги сиёсат, маданият ва ўзликни шакллантириш муҳокамаларида ўрни қандай. Бу мавзу ўзимнинг тор мутахассислигим эмас, лекин энг охирги ва ишончли тадқиқотлардан фойдаланиб, ўз компетенциям доирасида хулоса қилишга уриндим. Турон: жўғрофия, мифология ва сиёсат
2 403
5
Qurultoy'нинг навбатдаги сонида турколог олима Мунира Ҳотамова билан "Девону луғотит-турк" ҳақида гаплашдик. Суҳбат давомида, жумладан, Ўзбекистонда Маҳмуд Кошғарий меросига қизиқиш етарли эмаслиги ҳақида фикрлар айтилди. Бу сон ҳам анча яхши кўрилди. Сиз ҳам албатта кўринг. @AsanovEldar
2 612
6
Gazeta.uz Lektorium лойиҳаси доирасидаги маърузамнинг видеоси ва матни эълон қилинди. Тадбирга кела олмаганлар танишиб чиқиши мумкин. Эслатиб ўтаман, мавзу тиллар тарихи, компаративистика усуллари ва тилларнинг ўзаро қариндошлиги борасидаги фаразларга бағишланган. Видео. Матн. @AsanovEldar
3 330
7
Ғайбулла Бобоёров билан ўғузлар билан гаплашгач, бир куни Феруза Жуманиёзова билан кўришиб қолдим. "Менинг мавзуим ўғузлар эди, кўп айтадиган гапларим бор эди" деди. Такрор бўлиб қолмас эканми деган хаёлда барибир шу мавзуга қайтишга қарор қилдик. Натижа кутганимдан аъло бўлди. Биринчидан, ўғузлар ҳақида маълумот ҳали кўп экан. Такрор бўлмади, жуда кўп янги нарса билиб олдик. Иккинчидан, кўришлар сони бир кунда 40 мингдан ошди. Ҳозир 76 минг бўлиб турибди. Демак, мавзуга қизиқиш жуда юқори. Кўриб, баҳо беринг. @AsanovEldar
4 948
8
Mutolaa лойиҳасида «Марра» китобхонлик марафонимни ташкил этдим. Кузатувчиларим билади — икки-уч йил аввал китоб ўқишга вақт тополмай қолганимдан нолийвериб, ниҳоят ҳар куни китобга вақт ажратадиган бўлдим. Бугунги кунда мунтазам мутолаа қилиб, ўқилган китоблар ҳақида каналимда маълумот бериб бораман. Эришилган тартиб ва мунтазамликка қўшимча мотивация қилиб "Марра"да қатнашишга қарор қилдим. Бунинг учун иловадан атоқли турк тарихчиси, шу йил вафот этган Ильбер Ортайлининг "Келажак қандай яратилади?" (İnsan Geleceğini Nasıl Kurar) китобини танладим (шу баҳона бу китоб ўзбек тилида борлигини билиб олдим). Сизни ҳам "Марра"га қўшилишга ва Ортайли хожани биргаликда ўқишга таклиф қиламан. Жараённи янада мазмунли қилиш учун марафон якунида кичик синов тести бўлади. Вазифаларни мукаммал бажариб, энг юқори натижа кўрсатган 10 нафар китобхон бир йиллик Mutolaa Premium обунасини қўлга киритади. Қўшилиш учун ҳавола: https://mutolaa.com/davra/post/467949 @AsanovEldar
5 702
9
Qurultoy'нинг янги сонига яна Зайнобиддин Абдурашидовни таклиф қилдик. У киши Тошкентда экан, фурсатдан фойдаланиб, яна бир суҳбат қурдик. Мавзу жадидларнинг тилга муносабати бўлди. Анча янги, қизиқ фактларни ўргандик. Суҳбат ярмида кутилмаганда гендер масалаларига ўтиб кетдик. Оффтопик бўлса ҳам, жуда қизиқ маълумот берилди деб ўйлайман. Шунингдек, бугунги тил ва алифбо масалаларида фикр алмашдик. Албатта кўришни тавсия қиламан. @AsanovEldar
4 671
10
Тошкентда BYD, Chery, JAC каби компаниялар учун мутахассислар тайёрланади Тошкентда Хитой халқаро техникуми ташкил этилиши кутилмоқда. Техникумда йирик автомобилсозлик корхоналари учун ўрта бўғин кадрлар тайёрланади. Битирувчиларга диплом ва хорижда ҳам тан олинадиган сертификатлар берилиши кўзда тутилган. Хитой бу каби соҳаларда дунё етакчиларидан бири, бу каби ташаббуслар тажриба алмашиш учун яхши имконият. @AsanovEldar
4 872
11
Qurultoy'нинг навбатдаги сонида "Алпомиш" достони ҳақида гаплашдик. Меҳмонларимиз — фольклоршунос олимлар Шомирза Турдимов ва
Qurultoy'нинг навбатдаги сонида "Алпомиш" достони ҳақида гаплашдик. Меҳмонларимиз — фольклоршунос олимлар Шомирза Турдимов ва Фаррух Жабборбек достонни мутлақо бошқа томондан очиб берди, кутилмаган хулосалар қилди. Кристофер Ноланнинг "Одиссея" фильми жаҳон кинотеатрларида намойиш этилаётган бир пайтда мавзуимиз унга параллель келиб қолганидан фойдаланиб, уни ҳам эсга олдик. "Алпомиш" ва "Одиссея" ўртасидаги ўхшашликлар бизга мактабдан маълум. Умуман, бошқа эпослар билан боғлиқлик ҳақида кўп гапирилган, аммо унга аниқ тушунтириш доим ҳам берилмайди. Бизнинг суҳбатимизда бир қанча ишончли жавоб вариантлари янгради. @AsanovEldar
4 495
12
Жуда ёмон дежавю бўляпти менда. Каримовнинг охирги ўн йиллигидаги маънавият сиёсатини эслаяпман. Ўзи тақиқнинг бир хусусияти бор — у ёлғиз юрмайди. "Мана кичик нарсаларга тақиқ қўйиляпти, сиёсатга/динга/яна бир нарсага тақиқ йўқ" деб ўзингни тинчлантирасан, эртага энг майда нарсагача тақиқ етиб боради. Тақиқлаш имконини топган инсон ўзини тийиб тура олмайди — ҳар ердан камчилик топиб, тақиқлашади. Тақиқ деб фақат давлат томонидан расмий тақиқни айтмаяпман — у ҳам бор, лекин бизда жамиятнинг ўзи, жамиятга таъсир ўтказа оладиган зиёли, ижтимоий фаол қатламнинг каттагина қисми роса тақиқни яхши кўради: ТВда беҳаё кадрларни кўрсатма дейди, кейин кўчада калта юбка кийма дейди, эртасига тўйда рақс тушганларни қарғай бошлайди, охири уйингга бостириб келади. Давлат каби расман тақиқлолмайди, аммо хейт қилиб, оммани гижгижлаб, бир амаллаб ўзига ёқмаган одамнинг овозини ўчиради, фаоллигини чеклайди. 2008 йилдан сўнг шунақа ҳолат кузатилувди: рок мусиқага қарши ваҳимали ҳужжатли фильмлар олиб, рэпни тақиқлаб, фуқароларнинг шахсий ҳаётидан, либосидан тортиб мусиқий дидигача аралашишганди. Бунда биз фақат Каримовни айблаб ўрганганмиз, аслида бу жамоатчиликнинг сўрови эди — ўша кезларда ижтимоий тармоқларда фаол кишиларнинг ўзи шу тақиқларни қўллаб-қўлтиқларди. Ўзбек тилидаги ФБга илк кирганимда ўзим танийдиган, кап-катта зиёли одамлар қайси бир туғилган кунда ресторанда "шайтонламай", сакрамай, енгил рақс тушиб юрган талабаларни роса қарғаганини кўриб ҳайрон қолганман. "Ножўя ҳаракат қилишмаяпти ахир" десам, улардан бири "ундан кўра фойдали иш билан шуғулланса бўлмайдими?" деган. Ҳозир ҳам кўп нарса ўргангани йўқ. Аҳолининг кенг қатламлари, уларга таъсир ўтказувчи зиёлилар, иложи бўлса, ҳамма нарсани тақиқлаб ташлайди. Бунинг сабабини антропология тушунтиради. Антропологияда идеал тип деган тушунча бор. Унинг моҳияти — бирор нарсанинг идеал кўриниши; айтайлик, жамиятнинг идеал кўриниши; ахлоқнинг идеал кўриниши. Аммо антропологияда идеал тип реаллик эмас, стереотип сифатида ўрганилади. Шу маънодаки, ҳеч қачон ҳеч нарса идеал бўлмайди; идеал оилалар йўқ; идеал одамлар йўқ; идеал жамият йўқ. Идеалнинг аниқ ўлчови ҳам йўқ. Ҳар бир киши идеал типни ўзича тасаввур, ана ўшани бошқалардан талаб қилади, жамиятда шуни кўришни хоҳлайди. Буни кўрмаса, агрессивлашади, атрофдагиларни ахлоқсизликда, масонликда, сотқинликда айблай бошлайди. Бир неча йиллар олдин бунинг зўр ўрнакларига гувоҳ бўлганман: адашмасам, Самарқанд вилоятида расмийлар аёллар мардикор бозорини ташкил қилиш ҳақида гапириб қўйганида, ФБда бир дунё одам "аёл бозорлари уят, ғурурим чидамаяпти, амалдорни ишдан олиш керак" деб чиққан; кимдир қариялар уйларини гапирганида, "бу биз учун уят, бизга ҳеч қандай қариялар уйи керакмас" деб чиқишган. Булар — ўша идеал тип доирасида фикрлашнинг ёрқин намуналари: танқид қилганларнинг идеал типига мувофиқ, жамиятда ҳамма ота-онасига ғамхўрлик қилиши керак, аёллар мардикорлигига эҳтиёж бўлмаслиги керак. Лекин идеал жамият ҳеч қачон бўлмайди: аёллар тирикчилик қилишга мажбур бўлади; кимдир ота-онасига ғамхўрлик қилмайди; кимдир ҳалок бўлади, ота-онаси ғамхўрсиз қолади. Бундай ҳолатлар аслида ҳозир ҳам бор, олдинам бўлган, кейинам бўлади, интернетдаги "ғурурли" фаоллар бу муаммони ҳал қила олмайди, кўчада қолган қарияларга ёрдам бера олмайди, пулсиз қолган аёлларга пул бера олмайди, фақат бу масала кўтарилганида "бундай бўлмаслиги керак" деб, муаммони кўтарганларни қоралаб ўтиради. Боя айтганимдек, тақиқ ёлғиз юрмайди. Бизда тақиқ икки томондан юради — ҳам давлат томонидан, ҳам жамият томонидан. Маълум нуқтада улар тўқнашади ва кеча бошқаларни тақиқлашни талаб қилганларнинг ўзи ҳам албатта тақиққа учрайди. Қизиғи, ресторанда рақс тушган талабаларни "бундан кўра фойдали иш билан шуғулланса бўлмайдими?" деган киши ҳам кўп ўтмай қамалиб кетувди, кейин уни сўз эркинлиги йўлидаги қурбон сифатида роса пиар қилишганди. Ҳеч кимга бундай ёмон кунларни тиламайман, лекин шуни эсласам, кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайман. @AsanovEldar
6 867
13
15 август — Археологлар куни билан ушбу касб эгаларини табриклайман. Бу байрам жаҳон миқёсида нишонланмайди, аммо собиқ совет
15 август — Археологлар куни билан ушбу касб эгаларини табриклайман. Бу байрам жаҳон миқёсида нишонланмайди, аммо собиқ совет муҳитида археологлар ўртасида ўзига хос кичик анъана ўлароқ эсга олинади. Беш-олти йилдан буён археологлар билан бирга ишлаб келаман. Бу давр ичида соҳа билан анча танишдим. Археологик топилмалар минтақа ҳақидаги тасаввурларимизни ўзгартириб юбораётганига гувоҳ бўлдим. Эски устозлар қаторида жуда кўп ёш ва истеъдодли, соҳасига қизиқадиган мутахассислар билан танишдим. Гуманитар билим соҳалари ичида археология Ўзбекистонда энг яхши ривожланаётганларидан биридир. Биринчидан, соҳанинг ўзи тинимсиз технологик ўсишни талаб қилади — бугунги археологияни замонавий технологияларсиз, таҳлил лабораторияларисиз, сканер, радар, лидар ва бошқа ускуналарсиз тасаввур қилиб бўлмайди; иккинчидан, соҳа конкрет топилмаларга асосланиб ишлайди, шу жиҳатдан унинг илмий ҳиссаси яхшироқ кўринади; ниҳоят, археологлар хорижлик ҳамкасблар билан яқиндан ҳамкорлик қилади, қўшма экспедициялар ўтказади, тадқиқотлари натижалари халқаро кўламда тақдим эта олади. Муаммолар ҳам кўп — кўпгина замонавий воситалар, лабораториялар ҳозирча Ўзбекистонда йўқ ёки жуда кам. Шунга қарамай, ҳаракатчан археологлар ҳар йил кўплаб топилмаларни, илмий янгиликларни тақдим этиб келмоқда. Археологларимизга касбий муваффақиятлар ва янги ютуқлар тилайман. @AsanovEldar
5 106
14
Аввалбошда сиёсий иммунитет аслида имтиёз эмас, ҳимоя бўлганини биласизми? Замонавий конституционализмнинг асосий тамойилларидан бири ҳокимият тармоқлари ўртасида ваколатларни тақсимлаш ва уларни ўзаро тийиб туришдир. Бу уч ҳокимият ўртасида мувозанатни сақловчи механизмлар бор. Ижро ҳокимияти одатда осон кучайиб кетади ва ваколатларини кенгайтира бошлайди — бевосита ижро билан шуғулланган органларда одатда реал куч, ресурслар, алоқалар шаклланиб боради. Бунга қарши чора ўлароқ қонун чиқарувчи орган вакиллари — депутатларга парламент иммунитети берилган. Бирор ёқмаган депутатни осонликча бирор нарсада айблаб, қамаб юбормасликлари учун. Кейинчалик иммунитет бериладиган институтлар кўпайиб борган. Биринчи галда давлат раҳбарига иммунитет берилиши кўп учрайди, аммо ҳамма давлатда ҳар хил даражада. Ижро ҳокимияти вакилларига ҳам иммунитет берилади, лекин иммунитетнинг турлари ҳам кўп: функционал, дипломатик ва ҳ.к. Хуллас, сиёсий иммунитетнинг дастлабки ва асосий маъноси турли ҳокимият тармоқларининг бир-бирига нисбатан сиёсий таъқиби ва босимига қарши ҳимоя бўлган. Иммунитетларнинг ҳар хил турлари ҳар хил мантиқ ва ҳуқуқий анъаналардан келиб чиққан. Аммо иммунитет ўзининг дастлабки вазифасидан узоқлашган сари ҳимоя механизмидан имтиёзга айланади. У органнинг мустақил фаолиятини қай даражада ҳимоя қилса, шу даражада ўзини оқлайди, акс ҳолда жавобгарликдан қочиш механизмига айланади. @AsanovEldar
4 445
15
No text...
5 442
16
Устоз Олимжон Давлатов Qurultoy мухлисларига етук навоийшунос олим, Шарқ мумтоз адабиёти бўйича мутахассис сифатида таниш. Ке
Устоз Олимжон Давлатов Qurultoy мухлисларига етук навоийшунос олим, Шарқ мумтоз адабиёти бўйича мутахассис сифатида таниш. Кеча у киши Ўзбекистон Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар чиқди. Олимжон акага янги масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилайман. У киши билан суҳбатларда узоқ истиқболда яна бир қанча мавзу юзасидан подкастлар қилишни ўйлаган эдик. Хусусан, Саъдий Шерозий ва Абдураҳмон Жомий ижоди бўйича суҳбатлар қилиш ниятимиз бор эди. Аммо яқин вақтлар ичида устознинг подкастга вақти бўладими, йўқми, билмадим. Шунинг учун ҳозирча эски сонларни қайта кўриб турамиз азизлар: - Навоийнинг феъл-атвори ва шахсий ҳаёти; - Навоий меросининг аҳамияти; - Жалолиддин Румий; - Ҳофиз Шерозий. @AsanovEldar
6 727
17
Сунъий интеллект соҳасидаги стартаплар учун President AI Award 2026 танловига аризалар қабул қилиш муддати 15 августгача узай
Сунъий интеллект соҳасидаги стартаплар учун President AI Award 2026 танловига аризалар қабул қилиш муддати 15 августгача узайтирилди. Танловнинг менга қизиқ туюлган жиҳати — унда шунчаки концепция эмас, камида ишлайдиган MVP талаб қилинади. Яъни жамоа маҳсулотни амалда кўрсата олиши керак. Дастлаб 25 та стартап акселерация дастурига сараланади. У ерда жамоалар менторлар билан ишлаб, маҳсулотини ривожлантиради ва инвесторлар олдида тақдимотга тайёрланади. Якунда 15 та ғолиб аниқланади. Танловнинг умумий инвестиция жамғармаси — 1 млн доллар. Ҳар бир йўналишда биринчи ўринга 100 минг, иккинчи ўринга 60 минг, учинчи ўринга 40 минг доллар инвестиция ажратилади. Назаримда, бундай дастурларнинг аҳамияти маблағнинг ўзида эмас. Стартап учун акселерациядан ўтиш, ташқи экспертиза олиш ва инвестор билан ишлаш тажрибаси ҳам маҳсулотнинг кейинги тақдирига жиддий таъсир қилиши мумкин. Ишлайдиган AI-маҳсулоти бор жамоалар 15 августгача 👉awards.gov.uz орқали ариза топшириши мумкин. Реклама @AsanovEldar
5 755
18
Илгари шу мавзуни фаол кузатардим, ҳозирам баъзан йўлимдан чиқиб қолади. Лекин олдингидай баҳс эмас, кўпроқ алоҳида-алоҳида оламларга дуч келаман: икки томон алоҳида видеолар қилади ва бу видеоларда ўз аргументларини бериб боради. Айниқса диний лагернинг видеоларини кўрсангиз, у ерда аргумент беришдан ҳам кўра масала ҳал қилинган каби, нуқта қўйилган каби гапиришни яхши кўришади: "Эволюцион таълимот ёлғонлиги узил-кесил исботланди", "Худонинг борлиги тўлиқ далилланди" каби категорик сарлавҳалар жуда кўп ишлатилади. Видеонинг ичига кириб қарсангиз, кўпинча эски гаплар такрорланади, ёки 30 йил олдин бирор олим айтган гап олиниб, янги кашфиётдай келтирилади. Масалан, бир видеода эволюциянинг ишламаслиги телефон экранининг коди мисолида келтириляпти: тўртта рақамни топиш учун барча вариантларни теришга неччидир млн йил кетади, демак, инсондай мураккаб мавжудот эволюция туфайли вужудга келишига коинотдаги бутун вақт етмайди, қабилида. Эволюция тўғри паролни топишга қаратилган жараён эмаслигини, ҳар бир ўзгариш маълум диапазондаги вариантларни беравериши ва ҳар бир вариант яшаб қолишга ҳаракат қилишини тушунмайдиганларга бундай аргумент ишонарли туюлса керак. Бундай видеолардаги яна бир машҳур мавзу — квант физикаси: ана квант физикаси моддият остида номоддий олам ётганини исботлади, деган мазмунда. Аслида квант физикаси креационизмга берилган энг оғир зарбалардан биридир. Квант олами номоддий эмас, моддийлиги майли; квант зарралари тинимсиз равишда одамдан одамга, бир жонзотдан бошқасига, бир нарсадан бошқасига кўчиб юради. Шундай экан, қиёмат куни ўликларни тирилтиришнинг имкони бўладими? Қайси зарра кимга тегишлилиги қандай белгиланади? Хуллас, бундай видеолар жуда кўп. Кўзим тушиб қолса, у ердаги аҳмоқлик ва манипуляциядан кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайман. Бундай видеоларга дуч келсангиз, ишониб кетмай, текширишингизни маслаҳат бераман.
4 491
19
Илмий нашрларни кўздан кечирар эканман, бир мақолага кўзим тушди. Ва бир баҳсни эсладим. Интернетда турли сиёсий, маданий, диний баҳсларда кўп айтиладиган аргумент бор: "200 нечтадир яҳудий Нобель олган. Нечта мусулмон Нобель олган?" Буни эслашимга сабаб — 2023 йилда Scientometrics журналида чоп этилган мақолага кўзим тушди. Унда физика, кимё ва тиббиёт бўйича Нобель "ишлаб чиқарувчи" институтлар таҳлил қилинган. Гап шундаки, Нобель мукофотини фақат мусулмонлар эмас, Жанубий Америка, Шарқий Европа ҳам кам олади; Африкани айтмаса ҳам бўлади. Нобелни олувчи илмий марказлар асосан АҚШда ва Ғарбий Европада жойлашган. Нобель беришда бу марказлар ишланмаларининг инобатга олиниш ҳолатлари сони: Шимолий Америка — 315, шундан 306 таси АҚШга тўғри келади; Британия — 92 та; Германия — 70 та; Франция — 37 та. Шунингдек, Япония (20), Австралия (7), Аргентина (2) ва ЖАР (1) бор. Гап шундаки, илм-фан алоҳида даҳоларнинг тасодифий ишланмалари натижасида ривожланмайди. Бу соҳа кумулятив эффект, яъни авлодлар давомида билим тўпланиб бориши ҳисобига ривожланади. Маълум давлатларда илм-фан инфраструктураси яратилган, етарлича маблағ ажратилади, таълим яхши йўлга қўйилган, янги авлод эски авлоднинг ишини давом эттиради, натижага тезроқ эришади. Чекка давлатларда бундай имконият йўқ: илм-фан янгиликлари кеч етиб келади, авлоддан авлодга ўтадиган мактаб йўқ, илм-фан етарли молиялаштирилмайди. Жуда истеъдодли олим ҳам бундай муҳитда ҳеч нарса қила олмайди: илғор техникага, замонавий лабораторияга эга эмас, грант берадиган жамғармалар йўқ. Билими жуда кучли бўлсаям, тилни етарли даражада билмайди, адабиётлар билан етарли даражада таниш эмас, лаборатор тажрибага шароит йўқ, кўпинча маоши ҳам етарли эмас. Замонавий фанда ютуққа эришиш учун инфратузилма, таълим, замонавий технологиялар, билим тўпланиб бориши учун шароит керак. Одатда олимлар беш-ўн кишилик жамоа тузиб, яхши грант олиб, барча шароитларни яратиб, узоқ йиллар давомида бир масала устида ишлайди. Дарс беришга, қўшимча ишга кучи кетиб қолмайди; тадқиқот намуналарини хорижлик ҳамкасбларга юбориб, лабораториясидан фойдаланишга рухсат сўраб ўтирмайди; грант чиқишини ва молиялаштиришни икки йиллаб кутмайди. Бу жиҳатдан Нобель, бир киши ё бир гуруҳга берилса ҳам, аслида илмий марказнинг тўплаган тажрибасини акс эттиради. Бундай марказлар эса дунёда саноқли. Lingche Zhang & Qiuju Zhang. Mapping the scientific and technological landscape: an analysis of Nobel Prize-producing institutions @AsanovEldar
5 404
20
No text...
4 910