Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар
Open in Telegram
🚩 Channel was restricted by Telegram
Show more5 746
Subscribers
-824 hours
-567 days
-24330 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+25
in 15 channels
August '26
+237
in 128 channels
Get PRO
July '26
+363
in 191 channels
Get PRO
June '26
+1 072
in 245 channels
Get PRO
May '26
+110
in 250 channels
Get PRO
April '26
+223
in 265 channels
Get PRO
March '26
+342
in 133 channels
Get PRO
February '26
+236
in 63 channels
Get PRO
January '26
+237
in 211 channels
Get PRO
December '25
+261
in 142 channels
Get PRO
November '25
+159
in 61 channels
Get PRO
October '25
+206
in 101 channels
Get PRO
September '25
+182
in 105 channels
Get PRO
August '25
+204
in 151 channels
Get PRO
July '25
+228
in 124 channels
Get PRO
June '25
+141
in 147 channels
Get PRO
May '25
+154
in 91 channels
Get PRO
April '25
+122
in 106 channels
Get PRO
March '25
+118
in 134 channels
Get PRO
February '25
+286
in 115 channels
Get PRO
January '25
+1 460
in 235 channels
Get PRO
December '24
+261
in 64 channels
Get PRO
November '24
+193
in 71 channels
Get PRO
October '24
+239
in 74 channels
Get PRO
September '24
+243
in 118 channels
Get PRO
August '24
+203
in 98 channels
Get PRO
July '24
+253
in 102 channels
Get PRO
June '24
+647
in 97 channels
Get PRO
May '24
+531
in 119 channels
Get PRO
April '24
+600
in 229 channels
Get PRO
March '24
+412
in 84 channels
Get PRO
February '24
+540
in 361 channels
Get PRO
January '24
+740
in 500 channels
Get PRO
December '23
+967
in 367 channels
Get PRO
November '23
+676
in 149 channels
Get PRO
October '23
+403
in 145 channels
Get PRO
September '23
+245
in 0 channels
Get PRO
August '23
+309
in 0 channels
Get PRO
July '23
+273
in 0 channels
Get PRO
June '23
+437
in 0 channels
Get PRO
May '23
+225
in 0 channels
Get PRO
April '23
+386
in 0 channels
Get PRO
March '23
+1 562
in 0 channels
Get PRO
February '23
+977
in 0 channels
Get PRO
January '23
+664
in 0 channels
Get PRO
December '22
+649
in 0 channels
Get PRO
November '22
+826
in 0 channels
Get PRO
October '22
+513
in 0 channels
Get PRO
September '22
+725
in 0 channels
Get PRO
August '22
+501
in 0 channels
Get PRO
July '22
+756
in 0 channels
Get PRO
June '22
+581
in 0 channels
Get PRO
May '22
+299
in 0 channels
Get PRO
April '22
+534
in 0 channels
Get PRO
March '22
+501
in 0 channels
Get PRO
February '22
+227
in 0 channels
Get PRO
January '22
+629
in 0 channels
Get PRO
December '21
+163
in 0 channels
Get PRO
November '21
+172
in 0 channels
Get PRO
October '21
+190
in 0 channels
Get PRO
September '21
+267
in 0 channels
Get PRO
August '21
+256
in 0 channels
Get PRO
July '21
+344
in 0 channels
Get PRO
June '21
+197
in 0 channels
Get PRO
May '21
+92
in 0 channels
Get PRO
April '21
+2 117
in 0 channels
Get PRO
March '21
+2 390
in 0 channels
Get PRO
February '21
+124
in 0 channels
Get PRO
January '21
+154
in 0 channels
Get PRO
December '20
+1 102
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 07 September | +6 | |||
| 06 September | +2 | |||
| 05 September | +4 | |||
| 04 September | +3 | |||
| 03 September | +10 | |||
| 02 September | 0 | |||
| 01 September | 0 |
Channel Posts
🔶 Тошкентда Н. Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг филиали очилди
Бу "Бауманка"нинг хориждаги ягона филиалидир.
Ҳозирда ушбу олийгоҳда дастлабки 30 нафар талаба ўқишни бошлайди. Университет корпуси Олмазор туманида жойлашган, бироқ қурилиш ишлари якунлангач, Янги Тошкентдаги кампусга кўчиб ўтади ва у ерда 800 ўринли ётоқхона ҳам барпо этилади.
Очилиш маросимига Н. Э. Бауман номидаги МДТУ ректори Михаил Гордин ҳам ташриф буюрди. Тантанали маросимда биринчи талабаларга талабалик гувоҳномалари топширилди.
Н. Э. Бауман номидаги МДТУнинг Тошкент кампуси талабалари олдида қандай имкониятлар очилмоқда — @Sputnikuzbek мухбири материалида танишинг: https://sputniknews.uz/20260907/tashkent-baumanka-filial-60278198.html
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
| 2 | 🇺🇸🇨🇦 Трамп яна ҳазилкашлик қиляпти
Бу гал у Truth Social тармоғида Канада бош вазирини ўзининг “губернатори” деб атаган суратни жойлаган ва ундан “ўрнидан туришини” сўраган.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 394 |
| 3 | 🛣 Кечанинг ўзида Тошкент йўлларида 64 та қоидабузарлик аниқланди
6 сентябрь куни пойтахт йўлларида 1 348 994 та транспорт воситаси ҳаракатланган. Бу 5 сентябрга нисбатан қарийб 121 минг тага кам.
Шу куни 1,3 мингдан ортиқ автобус 783 мингдан зиёд йўловчи, метрополитен эса 640,8 минг йўловчи ташиган.
Йўлларда тирбандлик даражаси 5 баллдан ошмаган. 64 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд этилган.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 444 |
| 4 | ❗️Эртага Учтепа туманидаги 418 та истеъмолчи газсиз қолади
8 сентябрь куни соат 11:00 дан 17:00 гача “Журжоний” МФЙ, Й. Саккокий кўчасида таъмирлаш ишлари сабаб табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шундан 380 таси аҳоли хонадони, 38 таси улгуржи истеъмолчи ҳисобланади. Ишлар якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 466 |
| 5 | 🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Уиткофф Украинадаги тинчлик музокараларида сезиларли силжиш бўлганини айтди
АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф Москвада ва Киевда ўтказган музокаралардан сўнг уч томонлама музокараларнинг муддатларини келишишда ҳам сезиларли силжиш бўлганини маълум қилди.
Унинг айтишича, Доналд Трамп Россия ва Украина ўртасида мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.
ABC телеканалига кўра, АҚШ можаро жорий йил қишигача якунланишига эришмоқчи.
Уиткофф ва Жаред Кушнер Россияга ташрифи чоғида Владимир Путинга тинчликка эришиш бўйича кейинги қадамлар юзасидан “мазмунли режалар”ни тақдим этгани ҳам айтилмоқда.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 490 |
| 6 | 🚉 Хива ва Бухоро ўртасида янги электропоездлар қатнай бошлайди
Ўзтемирйўл хабарига кўра, 9 сентябрдан Хива — Бухоро — Хива йўналишида янги “CRRC-Далиян” электропоездлари қатнови йўлга қўйилади. Поездлар 5 вагондан иборат бўлиб, 415 та эконом класс ўриндиғига эга.
▪️Хива — Бухоро: 707-сонли поезд — сешанбадан ташқари ҳар куни, 09:55–14:32.
▪️Бухоро — Хива: 706-сонли поезд — душанбадан ташқари ҳар куни, 15:45–20:25.
14 сентябрдан Бухоро — Тошкент, 15 сентябрдан эса Тошкент — Бухоро йўналишида ҳам янги электропоездлар қатнайди. 701-сонли поезд ҳар душанба, 702-сонли поезд эса ҳар сешанба ҳаракатланади.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 507 |
| 7 | 🪙 Ўзбекистонда HUMO токенидан тўловларда фойдаланиш синовдан ўтказилади
Лойиҳа доирасида 1 HUMO токени 1 сўмга тенглаштирилади, токенлар эса давлат қимматли қоғозлари билан таъминланади.
Синов 12 ой давомида махсус ҳуқуқий режим — регулятив “қумдон”да ўтказилади. Бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин, бироқ лойиҳанинг умумий муддати 3 йилдан ошмайди.
Пилот якунида токенни товар ва хизматлар учун тўловларда қўллаш имкониятлари, шунингдек, молиявий барқарорлик, киберхавфсизлик ва бошқа эҳтимолий хатарлар баҳоланади.
Лойиҳа Марказий банк ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан кузатиб борилади.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 566 |
| 8 | 📖 Ислом цивилизацияси марказида Деҳлавийнинг тил суви билан безатилган “Девон”и намойиш этилмоқда
Амир Хусрав Деҳлавийнинг 356 варақли қўлёзмаси 1490 йилда Эроннинг Шероз шаҳрида кўчирилган.
Унинг сарлавҳаларига тилла суви югуртирилган, айрим варақларида Сафавийлар услубидаги миниатюралар, қора чарм муқовасида эса зарҳал безаклар бор.
Қўлёзма марказнинг “Иккинчи Ренессанс” экспозициясидан ўрин олган.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 601 |
| 9 | 👨🏻⚖️ 18 нафар судья янги лавозимларга тайинланди: ким қаерга ўтди?
Судьялар олий кенгашининг 7 сентябрдаги қарори билан 4 нафар судья муддатсиз, 14 нафари судьялик ваколати муддати даврига тайинланди ёки қайта тайинланди.
🔶 Жиноят ишлари бўйича:
▪️Акмал Мирзаханов — Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди раиси;
▪️Зарифжон Рахимов — Олмазор туман суди тергов судьяси;
▪️Анжелика Шамсутдинова — Чилонзор туман суди судьяси;
▪️Шохдиёр Шерматов — Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судьяси;
▪️Рахмонберди Рахимжонов — Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси;
▪️Азиз Хонкелдиев — Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси;
▪️Фаррух Назаров — Тошкент туман суди жиноят ишлари бўйича судьяси;
▪️Низомидин Эрназаров — Самарқанд шаҳар суди раиси ўринбосари;
▪️Махмуд Махмудов — Урганч шаҳар суди раиси;
▪️Муроджон Хасанов — Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси;
▪️Акмал Жонқобилов — Денов туман суди тергов судьяси.
🔶 Фуқаролик ишлари бўйича:
▪️Бахтиёр Фармонов — Самарқанд вилоят суди судьяси;
▪️Мақсуд Хажиев — Хоразм вилоят суди судьяси.
🔶 Иқтисодий ишлар бўйича:
▪️Аъзам Арипов — Тошкент шаҳар суди судьяси;
▪️Мумин Астанов — Тошкент вилоят суди судьяси;
▪️Хушнуд Каримов — Хоразм вилоят суди судьяси.
Маъмурий ишлар бўйича:
▪️Бобуржон Пардаев — Андижон вилоят маъмурий суди судьяси;
▪️Мирзоҳид Хайдаров — Андижон туманлараро маъмурий суди судьяси.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 580 |
| 10 | 🏘 Тошкентда уйлар нархи қанча?
Тошкентда кўчмас мулкни бозор қийматига яқин баҳолаш бўйича тажриба лойиҳасининг дастлабки натижалари эълон қилинди.
Унга кўра, 600 мингдан ортиқ квартирада 1 кв. метр қиймати ҳудудига қараб 4,6 млн сўмдан 35,8 млн сўмгача баҳоланган. Квартираларнинг умумий кадастр қиймати эса 57,8 трлн сўмдан 426,7 трлн сўмгачани ташкил этган.
Шунингдек, 213 мингдан зиёд ҳовли-жойда 1 сотих ер нархи 115 млн сўмдан 890 млн сўмгачани ташкил этган. Уларнинг умумий қиймати эса 39,1 трлн сўмдан 548,4 трлн сўмгача баҳоланган.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 601 |
| 11 | 👩🏻🎓Олий таълим вазирлиги: Қизларнинг магистратурада текин ўқиши бу — президентнинг “оталарча ғамхўрлиги”
Олий таълим вазирлиги матбуот котиби ижтимоий тармоқларда қизларнинг магистратурада бепул ўқиши халқ пулини сарфлаш ва тенгсиз имконият яратиш экани ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди.
Унинг таъкидлашича, бу имтиёз бирор қатламга қарши қаратилмаган, балки аёлларнинг таълим ва илм-фандаги иштирокини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Назокат Абдуқундузова бу имкониятни президентнинг қизларга кўрсатаётган “оталарча ғамхўрлиги” ва уларнинг келажагига киритилаётган сармоя сифатида қабул қилиш кераклигини айтди.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 607 |
| 12 | 🚩 📦 ЕОИИ мамлакатлари учун ягона омборлар платформаси яратилади
Янги платформа бизнесга бўш омборларни онлайн топиш, уларнинг нархи ва ижара шартларини кўриш ҳамда брон қилиш имконини беради.
ЕОИИ Рақамли ташаббуслар жамғармаси раҳбари Севак Саруханяннинг айтишича, платформанинг синов версияси 2026 йил охири — 2027 йил бошида ишга туширилади.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 621 |
| 13 | Яшнободдаги мактабда 3-синф ўқувчиси оғзига номаълум жисм солингани аниқланди
Болалар омбудсманига кўра, 3-синфда ўқийдиган Т.М. юқори синф ўқувчилари томонидан таҳдид қилинган. Бола қаршилик кўрсатганига қарамай, унинг оғзига номаълум жисм солинган ва у жисмни ютиб юборган.
5 сентябрь куни боланинг соғлиғи ёмонлашиб, қорни қаттиқ оғригани сабаб шифохонага ётқизилган. Текширувда ички органларида ёт жисм аниқланиб, шошилинч операция орқали олиб ташланган.
Ҳозир боланинг аҳволи қониқарли, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Боланинг онаси эса ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фарзанди мактаб ҳожатхонаси ёнида икки ўқувчи томонидан қўрқитилгани ва оғзига темир магнитли билагузук тиқилганини ёзган.
Унинг айтишича, билагузук ичакка тушиб, бола кучли оғриқ билан шифохонага олиб борилган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани вазиятни жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 672 |
| 14 | ☀️ Ерда эртага ва индинга магнит бўронлари кузатилади
РФ ФА Қуёш институтига кўра, сешанба ва чоршанба кунлари Қуёш плазмасининг янги булутлари Ерга етиб келиши мумкин.
Бу кучли магнит бўронларига сабаб бўлмайди, аммо об-ҳавога таъсирчан одамлар саломатликларидаги ўзгаришларни сезишлари мумкин.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 646 |
| 15 | 🌋 Индонезияда вулқон отилиши 1,5 мингдан ортиқ авиарейс кечикишига сабаб бўлди
The Jakarta Post хабар беришича, вулқон кули ҳавога кўтарилиши сабабли 8 та аэропорт ўз ишини тўхтатган.
Ҳозирга қадар 1 558 та рейс кечиктирилган, натижада 170 мингдан ортиқ йўловчи зарар кўрган.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 649 |
| 16 | 🇺🇿📊 Ўзбекистонда август ойида инфляция 0,2%ни ташкил этди
Миллий статистика қўмитасига кўра, августда истеъмол нархлари бир ойда 0,2%, йиллик ҳисобда эса 6,2%га ошган.
Энг юқори ўсиш озиқ-овқат маҳсулотларида — 0,4% қайд этилган.
Батафсил – @Sputnikuzbek инфографикасида танишинг.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 642 |
| 17 | 1945 йил худди шу куни Берлинда Гитлер устидан қозонилган ғалаба муносабати билан парад бўлган
Унда СССР, АҚШ, Буюк Британия ва Франция ҳарбий бўлинмалари қатнашган.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 799 |
| 18 | 🇳🇵Непалда сув тошқинида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам эълон қилинди
7 сентябрь куни ҳукумат муассасаларида байроқлар туширилди, марҳумларнинг оилалари эса мотам маросимларини якунлади.
26 августдаги сув тошқини оқибатида Непал ва Тибетда 1 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, қарийб 5 минг киши, жумладан хорижликлар бедарак йўқолган.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 658 |
| 19 | 🛫 6 ойда 6 мингга яқин ўзбекистонлик хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетди
Миллий статистика қўмитасига кўра, январь–июнь ойларида 5 422 киши доимий яшаш учун хорижга кўчиб кетган.
Кўчиб кетганларнинг асосий қисми:
🔸Қозоғистон — 83%;
🔸Россия — 14,1%;
🔸Жанубий Корея — 0,8%;
🔸Қирғизистон — 0,6%;
🔸бошқа давлатлар — 1,5%.
Ҳудудлар орасида энг кўп кўчиб кетиш Қорақалпоғистон (1 899 киши), Тошкент (1 431) ва Навоий вилоятида (1 203) қайд этилган.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 677 |
| 20 | 🇺🇿🇷🇸 Шавкат Мирзиёев Сербияга расмий ташриф билан жўнаб кетди
Белград шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Шунингдек, икки мамлакат расмийлари ва ишбилармонлари иштирокида бизнес-форум ташкил этилади.
Ташриф давомида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади. Саммит якунида қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek | 646 |
