en
Feedback
Shahnoza Soatova blogi

Shahnoza Soatova blogi

Open in Telegram

Ki har ne olami sug‘roda mavjud, Bori ul olami kubroda mavjud. (Alisher Navoiy) Murojaat uchun: @shahnozchatbot

Show more
4 770
Subscribers
+124 hours
-107 days
-1630 days
Posts Archive
Repost from Kainbek
Шифокор тавсияси

Repost from Shokirjonov news
Senat lotin alifbosini tuzatish to‘g‘risidagi qonun loyihasini ma’qulladi Hozircha yangi alifbo tasdiqlangani ham, uni joriy etish haqida qonun yakuniy qabul qilingani yo‘q. Qonun Prezident imzolagach, 6 oydan so‘ng kuchga kiradi. 2027-yil 2-sentabrdan 1-sinflar shu alifboda öqiy boshlashadi. 2031-yilga borib maktablar töliq takomillashgan imloga ötadi. Vazirlar Mahkamasining Davlat tilini rivojlantirish departamenti rahbari Nodir Jonuzoqning aytishicha, alifboni takomillashtirishga doir qonun loyihasi ustidagi ishlar boshlanganiga 10 yil bo‘lgan. Rejaga ko‘ra, yangi variant qabul qilinsa, kirill va lotin yozuvining parallel qo‘llanishiga bosqichma-bosqich chek qo‘yilishi mumkin. Shuningdek, qonun qabul qilingan taqdirda OAV va rasmiy ish yuritishni tasdiqlangan yagona alifboga o‘tkazish ko‘zda tutilmoqda. Boshqa yozuvlardagi matnlarni yangi alifboga avtomatik o‘girish uchun dasturlar ham tayyorlangani aytilmoqda. Qisqasi, chorak asrdan beri davom etayotgan alifbo masalasi nihoyat o‘z yechimini topish mumkin. ➡️ @shokirjonov

Lotin alifbosiga o‘zgartirish kiritiladigan bo‘lyapti Senat “Lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosini joriy etish to‘g‘ris
Lotin alifbosiga o‘zgartirish kiritiladigan bo‘lyapti Senat “Lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosini joriy etish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuniga o‘zgartirish kiritish haqida”gi qonunni ma’qulladi. @shahnozxon

Бу масала бўйича ифомайдонда ҳамма ўз версиясини айтиб чиқмоқда. Расмийлар нимадир дейиши керак. Кимдир болалар 1 ёшгача юқтирилган қизамиқ асоратидан азоблаяпти деяпти. Яна биров вакцина асорати демоқда. Яна кимдир аксинча, эмланмасликдан кўряпти. Бу вазиятдан энг кўп шовқин қилиб "кўрпани ўзига тортаётганлар" – ҳар қандай эмлашга қарши қатлам. Бунинг оқибатида жиддий муаммолар, хусусан, юқумли касалликларнинг кўпайиши тўлқини хавфи борлигини ҳамма яхши тушунади. Ҳозир икки ишни қилиш жуда керак. 1. Вазиятга ойдинлик киритувчи тўлиқ ва расмий ахборот (тезкор). 2. Эмлашга тарғибот (мунтазам). Учинчи иш ҳам бор: эмлаш асоратлари хавфини олувчи чораларни кучайтириш. Хуллас, жиддий чоралар керак. @shahnozxon

Вакцина олмасликнинг ёмон оқибатини шахсан кўрганман: ўз фарзандимда. Қизимга 2 ойликда қилинадиган АКДС врач кўрсатмасига кў
Вакцина олмасликнинг ёмон оқибатини шахсан кўрганман: ўз фарзандимда. Қизимга 2 ойликда қилинадиган АКДС врач кўрсатмасига кўра кечиктирилган. Бўлмаса, ўзим ҳамма вакциналарни олиш тарафдориман, катта фарзандимда битта қўймай олганмиз. Лекин қизимга доктор айтди-ку деб АКДС олмадик. 4 ойлигида касалхонага тушдик. Оддий шамоллаш билан бориб кўкйўтал юқтириб олдик. Даҳшатли касаллик экан, бола йўталиб туриб бирдан нафас олмай кўкара бошлайди. Қий-чув, ҳар томонга югурасан, ҳеч ким ёрдам беролмайди... Доктор "Боланинг иммунитети енгса енгди, енгмаса, пешонангдан кўрасан". Иззиллаб йиғлаганларим эсимда. Вакцина олмай фарзандини қандай катта хавфга қўйишини ота-оналар билмайди ҳам. Мен ҳам билмаганман. Аслида юқумли касалликлар жуда кўп, уларнинг асоратлари жуда-жуда ёмон. Буни кўрсатишмайди, статистикани айтишмайди. Мен ҳам кўкйўтал узоқ ўтмишда қолиб кетган дард деб ўйлардим. Худога шукр, қизим бу дардни енгди. Кейин ҳама вакциналарни вақтида олдик. Вируслар ҳеч қандай ёрқин либос киймайди, овоз чиқармайди, тош босмайди, сезилмайди. Секин ўлдиради. Болаларни эмлатмасликка даъват қилаётганлар – тараққиёт душманлари. Уларга қулоқ солманг. Вакциналар туфайли болалар ўлими неча карра камайди, касалликлар чекинди. Болажонларга ачиндим. Албатта, ота-оналари уларга ёмонликни раво кўришмаган. Шунчаки "антиваксер" конспирологларга ишонишган. Оқибати эса ўта аянчли😢😢😢 Худо шифо берсин! Ота-оналарга эса ақл берсин. @shahnozxon

Buncha arzon bo‘lding, arzanda jonim...😭 Internetni portlatgan, internet ne, hali ijtimoiy tarmoqlar ommalashmagan davrlarda ham har bir yurakka kirib borgan qo'shiq ijrochisi Surayyo Qosimova og‘ir xasta ekan. Xayriya e'lon qilinibdi. Men ham videoni ulashyapman. Faqat e'lon qilingan karta raqamida familiya Qosimova bo'lmagani uchun uni olib tashladim (o'zim ehsonimni qildim). Qaniydi bizda mualliflik huquqiga to'liq rioya qilinganida, hozir bu ayol ehson so'rab yurmas edi. Biz bu qo'shiqni shuncha yillar bepul eshitib lazzatlandik, hislarimizni u orqali izhor qildik. Shuning haqqi, Surayyoxonni qo'llashimiz kerak (Balki karta masalasi ham oydinlashar). Tegishli davlat tuzilmalari va puldor saxovatpesha insonlarni ham befarq bo'lmaslikka chaqiraman. Chunki hozir Surayyo Qosimovaga bir martalik emas, uzoq muddatli tizimli ijtimoiy yordam kerak. Sababi videoda aytilganidek, nogironligi bor xonandani kasal holida turmush o'rtog'i ham tashlab ketibdi. Qaramog'ida voyaga yetmagan farzandlari bor, o'zi 19 yildan beri ijarada turar ekan. Ayanchli! Shunchaki dahshat! Shifo bersin🤲 @shahnozxon

Ҳурматли мутасаддилар, бундай мурожаатлар энди кўпаяверади. Қаттиқ туравериш керак. Бу баллик жарималарни кўрмай "бемалол" улғайган ҳайдовчилар авлоди. Бир авлод алмашса, жойига келиб қолади. 66 га балл бермасангиз нимага 66 га бермай 67 га бериляпти, деб чиқилади. Бунинг охири йўқ. Шартли чегара бўлиши керак ва бу чегарани қаттиқ ҳимоя қилиш лозим! Қонунлар ўйинчоқ эмас. 60 чекловда 65 юрманглар, тамом! @shahnozxon

PISA reytingida 48-o‘ringa chiqdik. Bu xabarni qanday talqin qilish kerak? Bu yaxshi xabar. Lekin 48-o‘rindan ham muhimroq ko‘rsatkich bor. PISA-2025 natijalariga ko‘ra O‘zbekistonda o‘quvchilarning tabiiy fanlar bo‘yicha ko‘rsatkichi 355 balldan 438 ballga ko‘tarilib, mamlakatimiz reytingda 80-o‘rindan 48-o‘ringa chiqdi. Birdaniga 32 pog‘ona o‘sish juda yaxshi natija, kuchli dinamika degani. Ammo eng muhimi bu raqam emas.
PISA o‘zi nima? PISA — OECD (Iqtisodiy hamkorlik va taraqqiyot tashkiloti) har uch yilda o‘tkazadigan, dunyodagi 15 yoshli o‘quvchilarni baholaydigan xalqaro tadqiqot. 2025-yilgi tadqiqotda 91 mamlakat va ta’lim tizimidan 760 mingdan ortiq o‘quvchi qatnashdi. PISA boladan “formulani bilasanmi?” yoki “darslikda nima yozilgan?” deb so‘ramaydi. U bilimni hayotiy vaziyatda ishlata olishni tekshiradi. PISAda biz erishgan 2-daraja bazaviy savodxonlik chegarasi hisoblanadi (jami 6 daraja bor). Bu darajadagi bola faqat formulani yoddan aytib berish bilan cheklanmaydi. U oddiy hayotiy vaziyatda qaysi ilmiy tushuncha ishlashini anglaydi, jadval yoki tajriba natijasidan ma’lumotni o‘qiydi, sabab va oqibatni bog‘lab, oddiy xulosa chiqara oladi. Masalan, unga “suv 100 darajada qaynaydi” degan qoidani qaytarish emas, nega tog‘da suv boshqacha haroratda qaynashi mumkinligini tushunish, tajriba natijalaridan qaysi xulosa asosli ekanini ajratish talab qilinadi.
O‘zbekistonda mana shu bazaviy darajaga yetgan bolalar ulushi 19 foizdan 65 foizga ko‘tarildi. OECD mamlakatlarida bu ko‘rsatkich o‘rtacha 74 foiz. Uch yil oldin har besh boladan atigi biri shu chegaradan o‘tgan bo‘lsa, bugun deyarli har uch boladan ikkitasi o‘tyapti. Bu katta natijami? Ochig'i, hali manzilga yetib kelganimiz yo‘q – ancha ishimiz bor. Eng yuqori – 5–6-darajaga chiqqan, murakkab va notanish vaziyatlarda mustaqil fikrlab, ilmiy bilimidan foydalana oladigan o‘quvchilar O‘zbekistonda hali 1 foiz, OECDda esa o‘rtacha 7 foiz. Demak, birinchi katta to‘siqdan o‘tyapmiz: bolalarning katta qismini bazaviy savodxonlik darajasiga olib chiqishda jiddiy siljish bor. Endi keyingi vazifa – shunchaki biladigan emas, bilimini ishlata oladigan, tahlil qiladigan, savol beradigan va notanish muammoga mustaqil yechim topa oladigan avlodni ko‘paytirishimiz kerak. Ya'ni funksional savodli bolalarni. Chunki PISA aslida bola darslikni qanchalik yaxshi yodlaganini emas, maktab unga fikrlashni qanchalik o‘rgatganini tekshiradi. Bu ko‘rsatkichni oshirish yo‘lida hali ko‘p ishlashimiz kerak. PISA natijalarini shunday talqin qilgan ma’qul, menimcha. @shahnozxon

Кеча бу постни эълон қилганимда "Марра" нима экани ва унга қўшилгач нима бўлиши ҳақида сўраганлар кўпайди. Тушунтираман. Постда берилган ҳаволани телефонингиздан кириб боссангиз, "Mutolaa" иловасининг Марра саҳифасига ўтасиз (гаджетингизда илова юкланган ва рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак). Маррага қўшилинг. Китобни биргаликда ўқишни 13 сентябрда (4 кун кейин) бошлаймиз ва 12 октябргача давом этамиз (ундан аввалроқ ўқиб ёки эшитиб тугатиш ҳам мумкин). Шарти шуки, ҳар куни албатта ўқишингиз керак, 5 дақиқа бўлса ҳам! Марра якунида белгиланган тестларни ечиб билимингизни синанг. Юқори натижа кўрсатган 20 нафар иштирокчига бир йиллик Mutolaa Premium совға қилинади. Марра бошлангунича 4 кун вақт бор: иловани кўчириб, маррага қўшилиб, бошқа китобларни ҳам кўриб, илова қандай ишлашини синаб кўринг. Аминманки, мазза қиласиз! Менинг ҳар тонгим шу билан бошланмоқда🔥 Омад тилайман! @shahnozxon

Бигаликда китоб ўқишга нима дейсиз?   Лидерлар дунё тақдирини ҳал қилар экан, улар ҳақида кўпроқ билишимиз керак. Чунки истаймизми-йўқми, сиёсатчиларнинг қарорлари миллионларнинг тақдирига таъсир қилади. Ўша миллионлар ичида биз ҳам бормиз. 2003 йилда Ироққа қўшин киритиш ҳақидаги энг баҳсли қарорни қабул қилган сиёсатчилардан бири Буюк Британия бош вазири Тони Блэр эди. Йиллар ўтиб у хатоларини ва урушнинг фожиали оқибатлари учун зиммасидаги масъулиятни тан олди. Аммо барибир “ўшанда тўғри қарор қабул қилганман” деди. Бу жуда қизиқ ҳолат. Сабабини билиш учун “Мутолаа” иловаси орқали “Марра” очиб Тони Блэрнинг “Етакчилик санъати” китобини ўқишни бошладим. Марра – бу китобни биргаликда ўқиш учун “Мутолаа”да яратилган имконият. Сиз обуначиларим билан биргаликда шу китобни ўқиш ва муҳокама қилишни истадим. Истагимни қўллашингизга ишончим комил. Биргаликда мутолаа қизиқроқ бўлади. Бир ой бирга ўқиймиз. Нафақат Тони Блэрни тушуниш учун, балки сиёсат қандай ишлайди, дунёни қандай бошқаришади, биз бунга қандай таъсир кўрасата оламиз — шуларни билиш учун ҳам “Етакчилик санъати” китобини ўқишимиз керак. “Mutolaa”да марра очдим. Қўшилинг: https://mutolaa.com/davra/post/473634 Кетдик! @shahnozxon

Даҳшатли мантиқ! Асосан давлат хизматчилари ўқийдиган каналда бундай мизоген постлар биринчи марта чиқаётгани йўқ. Кўпчиликка
Даҳшатли мантиқ! Асосан давлат хизматчилари ўқийдиган каналда бундай мизоген постлар биринчи марта чиқаётгани йўқ. Кўпчиликка ёқса ҳам, юристга ярашмайдиган асоссиз гап. Ҳеч ким алиментга бирга яшаётган боласига ва аёлига берганчалик кўп пул бермайди. Гап фақат пулда ҳам эмас. Бола ўн саккиз ёшга етганида тугайди бу пул барибир. Ажрашиш ортидан келадиган ноаниқлик, беқарорлик алимент пулига арзимайди. Аёл "бой эрга тегиб олиш"ни эплаганида ҳам, ҳеч ким алимент ундириш учун ажрашиб кетмайди. Бой одам билан бирга оила бўлиб яшагани ҳар томонлама яхши, агар у оилада жиддий муаммо бўлмаса. Ҳатто бу абсурд мантиқни даво эттириб, фаразан алимент олишни бизнес деб баҳоласак ҳам, бу энг катта рискли бизнес бўлар эди. Чунки боланинг харажати кўп, 18 йил мунтазам бу харажатлар ортиғи билан ундирилишига кафолат йўқ. Бўлиши мумкин бўлган нарса шуки, аёллар ўз фарзандларига яхши ота танлашни исташади, бўлажак турмуш ўртоғини шу нуқтаи назардан танлайди, шунинг учун ҳаётида пайдо бўлган энг омадли ва даромадли инсондан фарзанд кўргиси келади .Бу таъминотнинг энг катта кафолати оилани бузмай, эр билан бирга яшаш (агар эр бошқа чора қолдирмаса, ажрашади). Бунақа постлар оилаларга путур етказади, болаларнинг нормал ҳаёти учун зарур таъминотдан маҳрум қилинишига ҳисса бўлиб қўшилади. Никоҳни расман қайд этиш хоҳишини камайтиради. Боласига алимент бераётган оталар ўзини алданган ва "соғилаётган" ҳисоблаб алиментдан қочишга уриниш кўпаяди, давлат тузилмаларига юкламалар ортади. Юз минглаб одамларга гапираётганда, фикрининг жамиятга, айниқса униг энг ожиз қатлами манфаатига қандай таъсир қилишини ўйлаш керак, сўз масъулияти, оддий инсонийлик бу. Давлат алиментни болага белгилайди. Бола манфаати ҳамма нарсадан устун. Шундай фикрлайдиган эркакларни тўққиз ой қорнига юк бойлаб юргизиб, 16 соат тўлғоқ азобини торттириб, 3 йил тунда ухлатмаслик, кейин бир умр боласига ҳам ота, ҳам она бўлиб, барча инжиқликлари ва муаммоларини ёлғиз кўтаришга мажбурлаш керак. Шунда "бола туғишни бизнес қилиб олиш" деган мантиқсиз фикрни ўйлашга ҳам ҳоли бўлмайди. @shahnozxon

Xitoyning kambag‘allikni qisqartirish tajribasi bizda qanday ishlaydi? Samarqandda Markaziy Osiyo va Xitoy yetakchi siyosiy p
+9
Xitoyning kambag‘allikni qisqartirish tajribasi bizda qanday ishlaydi? Samarqandda Markaziy Osiyo va Xitoy yetakchi siyosiy partiyalarining katta konferensiyasi bo‘lib o‘tdi. Diqqat markazidagi asosiy masalalardan biri - aholi daromadlarini oshirish. O‘zbekiston Xitoyning kambag‘allikka qarshi kurash, yangi ish o‘rinlari yaratish va tadbirkorlikni qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha tajribasini faol o‘rganyapti. Konferensiyada shu kabi ijtimoiy loyihalarni amaliyotga joriy etish va hududlarni rivojlantirish bo‘yicha aniq qadamlar muhokama qilindi. @shahnozxon

Repost from Xushnudbek.uz
TalabaPay (tp.uz) sayti ishga tushdi — saxiylikda bellashing ✅ Loyiha haqida qisqacha: kompaniyalar va tadbirkorlar, shuningd
TalabaPay (tp.uz) sayti ishga tushdi — saxiylikda bellashingLoyiha haqida qisqacha: kompaniyalar va tadbirkorlar, shuningdek, blogerlar va media vakillari tp.uz saytidagi reytingda yuqorida turish uchun badal to‘laydi, tushgan 100% mablag‘ ehtiyojmand talabalarning kontraktini to‘lash uchun sarflanadi (soliqlardan tashqari). 📝 Loyiha haqida batafsil: Meni uzoq vaqtdan buyon kuzatadigan insonlar biladiki, imkonim bo‘ldi deguncha, talabalarni har tomonlama, xususan, moddiy qo‘llab-quvvatlashga harakat qilaman. TalabaPay loyihasi ham shu yo‘ldagi navbatdagi qadam. Yaqinda outbid.lol manzilida bir platforma ishga tushdi. Unda kompaniyalar shunchaki reytingda o‘rin egallash uchun badal to‘lashni boshladi. Hozirgacha loyiha 255 ming AQSh dollari mablag‘ yig‘di. Keyinroq shunday loyiha bizda ham sindr.uz manzilida ishga tushdi. Qisqa vaqtda 30 mln so‘mdan ko‘proq mablag‘ yig‘ildi. Bu kabi loyihalarni ko‘rishim bilan xayolimga birinchi kelgan fikr shunda bo‘ldi: eh, shu pullarni kontrakt to‘lashga ishlatsak zo‘r bo‘lardi-da! Maqsad bor ekan, tayyor g‘oya turgan ekan, nega unda urinib ko‘rmaslik kerak, dedim o‘zimga. Shunday qilib, hozir siz ko‘rib turgan tp.uz platformasi dunyoga keldi. Siz qancha istasangiz, xohlang 50 ming so‘m, xohlang 1 mln so‘m, farqi yo‘q, shuncha to‘lang. Gap reytingda nechanchi o‘rinda turganingizda ham emas, gap kompaniyangiz katta-kichikligida ham emas, gap o‘zi sizda kompaniya bor yoki yo‘qligida ham emas. Gap sizning ta’limga befarq emasligingizda! Gap sizning bag‘rikeng va saxiy inson ekanligingizda! Ushbu loyiha orqali mablag‘ yuborgan barcha kompaniyalar va barcha insonlarga katta rahmat! Sizlar bilan faxrlanaman. 👉 @xushnudbek 👈

Piyodalarni sevish kerak. Piyodalar insoniyatning aksari qismini tashkil etadi. Tashkil etganda ham, eng asil qismini tashkil etadi. Dunyoni piyodalar bunyod etishgan. Ular shaharlar qurganlar, ko‘p qavatli binolarni tiklaganlar, kanalizatsiya o‘tkazganlar, ko‘chalarga tosh yotqizganlar va elektr chiroqlari bilan yoritganlar. Xuddi shu piyodalar dunyoga madaniyat tarqatdilar, kitob bosishni ixtiro etdilar, poroxni o‘ylab topdilar, daryolar ustiga ko‘priklar qurdilar, Misr iyerogliflarini o‘qidilar. Soqol oladigan moslamani turmushga olib kirdilar, qul savdosini yo‘qotdilar va loviya bilan no‘xatdan bir yuz o‘n to‘rt xil xushxo‘r taom tayyorlash mumkinligini aniqladilar. Hamma narsa taxt bo‘lib, qadrdon kurramiz birmuncha ko‘rkam tus olgach, avtomobilchilar paydo bo‘lishdi. Nafsilamr, avtomobilni ham piyodalar ixtiro qilishdi. Biroq, afsuski, avtomobilchilar buni darrov unutdilar. Ular bo‘sh-bayov va dono piyodalarga kun bermay qo‘ydilar. Piyodalar qurgan ko‘chalar avtomobilchilar ixtiyoriga o‘tib ketdi. Tosh yo‘llar kengaydi, trotuarlar torayib, kambargina bo‘lib qoldi. Piyodalar yuraklarini hovuchlab devor tagidan yura boshladilar. Katta shaharda piyodalar hadik-xavotirda yashashadi. Ularni baloning og‘ziga ro‘para qiladilar. Ularga ko‘chadan faqat chorrahada o‘tishga ruxsat etishgan, odatda bunday joylar serqatnov bo‘ladi, piyodaning hayoti qil ustida turadi. Bizning bepoyon mamlakatimizda piyodalarning fikricha, yuk va odamlarni tinchgina tashishga mo‘ljallangan oddiy avtomobil ajal urug‘ini sochuvchi qurol sifatida dahshatli tus oldi. U ko‘plab kasaba uyushma a’zolari va ularning oilalarini mayib-majruh qilyapti. Bordiyu piyoda ahyon-ahyonda omon qolib, mashinaning kumush rang tumshug‘i tagidan soppa-sog‘ chiqqudek bo‘lsa, milisioner undan, ko‘cha harakati qoidasini buzding, deb jarima oladi. Umuman, piyodalarning obro‘siga qattiq putur yetdi. Dunyoga Gorasiy, Boyl, Mariott, Lobachevskiy, Gutenberg va Anatol Frans kabi ajoyib siymolarni yetkazib bergan piyodalar, hozir tuproqdan tashqari yuribmiz deb o‘zlarining hayot ekanliklarini eslatish uchun ming maqomga yo‘rg‘alaydilar... “Oltin buzoqcha” satirik romanidan Ilya Ilf va Yevgeniy Petrov, 1931-yil @shahnozxon

Yozuvchilar uyushmasida “Turkiy adabiyotning ma’naviy merosi: adabiyot — davrlar va avlodlar muloqoti” nomli O‘zbekiston — Qo
+7
Yozuvchilar uyushmasida “Turkiy adabiyotning ma’naviy merosi: adabiyot — davrlar va avlodlar muloqoti” nomli O‘zbekiston — Qozog‘iston yozuvchilar forumi bo‘lyapti. Hamma kazo-kazolar shu yerda. Prezident maslahatchisi Xayriddin Sultonov, madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekov, Qozog‘iston tomonidan prezidenti maslahatchisi Malik Otarbayev, favqulodda va muxtor elchi Yerali Tug‘janov, Yozuvchilar uyushmasi raisi Merkeke Qulkenovlar ishtirok etmoqda. Tadbirni O‘zbekiston yozuvchilar uyushmasi raisi, xalq shoiri Sirojiddin Said ochib berdi. Xalq shoiru shoiralari, yeng yetakchi adabiyotshunos olimlar shu yerda. Malik Otaboyev Qozog’iston prezidenti Qosim Jo’mart To’qayevning forum ishtirokchilariga tadbirini o’qib eshittirdi. Yana qiziq gaplar chiqishi bilan yozib boraman. @shahnozxon

Ахборот технологиялари ривожланиб, кўп "миф"лар тумтарақай бўлиб кетди. Лекин бир замонлар роса ишонардик эй шуларга. Мен 16-
Ахборот технологиялари ривожланиб, кўп "миф"лар тумтарақай бўлиб кетди. Лекин бир замонлар роса ишонардик эй шуларга. Мен 16-17 ёшларимда фантастик асарлар кўп ўқиганман: Айзек Азимов, Кир Буличев, Рей Бредбери... Яна телевизордан ҳам фантастик кинолар бериб туриларди, деярли ҳаммасида космос, ўзга сайёралар мавзуси. Бола онгим тасаввурлари эшиклари очилиб турганида "Сирли олам" деган журнал қўлимга тушиб қолди. Унда тасаввуримдаги нарсалар гўёки илмий изоҳлаб берилгандек эди. Турли гипотезалар чиқарди. Хуллас, ўзга сайёрлаликлар мени ўғирлаб кетишига деярли ишониб, кечаси ҳовлига чиқишга қўрқиб қолган эдим😂 Яқинда бир танишим "Сирли олам" унинг дунёқарашига жиддий таъсир қилгани, ҳамон эзотерика ва шунга ўхшаш назарияларга ишонишини тан олди. Менда-ку у босқич ўтиб кетган аллақачон. Ўзга сайёраликлар йўқ деб ўйлайман. Ёки бормикан?)) Саволни қаранг, бекарчиманми-е))) Бугундан мактаб бошланди, қизимни мактабига ташлаб ишга эртачи кевалган мен шунақа нарсалар ҳаида хаёл суриб бир соатни ўтказдим😜 @shahnozxon

+1
Qirg’izistonda VI Butunjahon ko’chmanchi xalqlar o’yinlari ochilish marosimi yangi qurilgan Bishkek Arena majmuasida bo’lyapti. 31 avgust — 6-sentabr kunlari bo’ladigan musobaqalarga jami 100 mamlakatdan 3 mingga yaqin sportchi ko’pkari, ov sporti, ot poygalari, kurash, aqliy sport turlari kabi 43 yo’nalishda bahslashadi. Albatta, biz o’zbekistonlik sportchilarimizga muxlislik qilamiz. Ochilishini katta masshtabli shou qilishibdi — qoyil qilishibdi. Haqiqiy jangovar, ishtiyoqli, olovalb ko’chmanchilik madaniyatini ulug’lab ko’rsatilgan yuqoritexnoligiyali tantana! Bomba💥🔥 Bu yerda to’liq ko’rish mumkin: https://youtu.be/HtJLTZsyU5o?si=D1TsO_kD1UVCVOsO @shahnozxon

Эрксизликнинг оғриқли чегаралари: Инсон ҳуқуқлари синдирилган йиллар Дунёдаги энг катта фожиа бу эрксизлик, у қандай кўринишд
Эрксизликнинг оғриқли чегаралари: Инсон ҳуқуқлари синдирилган йиллар Дунёдаги энг катта фожиа бу эрксизлик, у қандай кўринишда бўлмасин, оғриқ беради. Маънавият ва маърифат марказининг “Фонус” лойиҳаси доирасида суратга олинган “Чегара” қисқа метражли фильми премьераси айнан шу оғриқли мавзуга бағишланган. Йиллар давомида ёпиқ турган чегаралар, инсон ҳуқуқларининг чекланиши оддий фуқаролар ҳаётини қандай остун-устун қилгани, айрилиқ ва иложсизликлар фильмда таъсирли очиб берилган. Бугун ўзгаришлар ва очиқлик қадрига етишимиз кераклигини бу каби асарлар яна бир бор эслатади. Томоша қилиш учун ҳавола. @shahnozxon

Mustaqillik bayrami muborak bo’lsin, aziz yurtdoshlar! Bu chin ma’noda hammamamiz uchun qadrli va ulug’ bayram. U bir necha a
Mustaqillik bayrami muborak bo’lsin, aziz yurtdoshlar! Bu chin ma’noda hammamamiz uchun qadrli va ulug’ bayram. U bir necha avlod ota-bobolarimizning orzusidir. Mustaqilligimiz abadiy bo’lsin. Yurtimiz tinch bo’lsin. @shahnozxon

“Biyigul” fojiasi Kecha Mustaqillik bayrami tantanasida yangragan Shomurod baxshining “Biyigul” termasi dahshatli fojia turtkisi bilan yaralganini bilasizmi? Terma muallifi Shomurod baxshining otasi Tog‘ay baxshi 1932-yilda Sibirga surgun qilinadi. Baxshining onasi 6 farzandi bilan erining ketidan poyezdga chiqib, Novosibirskkacha boradi. Shunda Shomurod ona qo‘lida 7 oylik chaqaloq edi. Qaqshatqich iqlimga issiq o‘lkadan birdan borib qolgan och-yupun vujudlar dosh berolmaydi. Novosibirskda −42 daraja sovuqda onasi vafot etadi. Shomurod baxshi 9 oylik chaqaloq — onadan yetim qoladi. Otasi lagerda, bolalar esa “detdom”larga tarqatib yuboriladi. U yerda Shomurodga Tumanov Aleksandr deb nom berishadi. Tili ruscha chiqadi. Onasi bilan birga sho‘rlik ona tilidan ham ayrilgan edi. 😢😢😢 Shomurodning otasi Tog‘ay baxshi urush payti jangga borib, qahramonlik ko‘rsatadi. 1945-yili ota urushdan qaytgach, oilasi bilan ko‘rishishga ruxsat beriladi. 1948-yilda Tog‘ay shoir oqlanadi va oila bir yerga jamlanadi. Shomurod Vatanga qaytadi. Va 17 yoshida ona tilini o‘rgana boshlaydi. 17 yoshida o‘zbek tilini, yana qipchoq shevasida o‘rgangan tug‘ma shoir shunaqangi go‘zal termalar yaratadi, dostonlar aytadiki, hamma lol. “Go‘ro‘g‘li”, “Ravshanxon” turkumlariga yangi jilo, hayot beradi. “Biyigul”, “Guldana” kabi go‘zal termalar ijod qiladi. Baxshichilik, bilasiz, asosan improvizatsiya bilan yaraladi. Deyarli voyaga yetganida o‘rgangan tilida bunday go‘zal san’at asarlari yaratish — bu fenomen! O‘zbekiston xalq baxshisi Shomurod Tog‘ayev ana shunday benazir daho edi, rahmatlik. Endi bevosita “Biyigul” termasiga qaytsak. Asarda bir nechta qiziq so‘z va obrazlar bor. Masalan: Jigit o‘lgur Mekkam chol, Retibamni sindirding. Otam olib berib edi, Nasibamdan ayirding — deyiladi. “Retiba” nima? Shoir G‘ulom Mirzo bu so‘zni arabcha rutba — martaba so‘zi bilan o‘zakdosh bo‘lib, “manzil” (Vatan), “nom”, “rizq” ma’nolarini anglatishini aytgan. Demak, shoir “Vatanimdan va nomimdan ayirding”, “rizqimni yurtimdan uzding” demoqda. Mekkam chol kim? Ayrimlar shoirning otasi Tog‘ay baxshini sovet ma’murlariga chaqib, tuhmat qilib, nohaq jazolanishiga sabab bo‘lgan insonning ismi Mahkam bo‘lgan, baxshi shu odamni Mekkam deb shevada aytyapti, deyishadi. Shoir G‘ulom Mirzo esa boshqa talqinni beradi. Makkam — mahkam, ya’ni po‘lat (stal) so‘ziga ishoradir, deydi. Ya’ni “Mekkam chol” deya baxshi Stalinni qarg‘aydi: Jigit o‘lgur Mekkam chol, Jashamagur Mekkam chol, Ko‘klamagin Mekkam chol… Bu millionlab qatag‘on qurbonlarining dili va tilidagi qarg‘ish edi. Tug‘ma shoir Shomurod baxshi yurt-el dilidagi dardni, xalqning hasrati va fojiasini ta’sirli kuylab, hammani yig‘latdi. Bugun, 31-avgust — Qatag‘on qurbonlarini yod etish kuni. “Biyigul” — qatag‘on qurboni haqidagi shoh asar. Biyigul deb shoir o‘z onasi haqida kuylaydi. Asarda qatag‘onning eng katta qurboni - ona. Ma’lumotlarga ko‘ra, 1930–40-yillar oralig‘ida SSSRda 4 milliondan ortiq odam hibsga olingan. Eng avjiga chiqqan Katta terror davrida (1937–38-yillar) 1,5 million inson hibs qilindi. Qariyb 700 mingi otib tashlandi. Bu kuniga 900–1000 kishi otilganini anglatadi. Qatag‘on yillari O‘zbekistonda 40 mingdan ortiq kishi hibsga olingan, 37 mingdan ortiq kishi hukm qilinib, qamoq va lagerlarga jo‘natilgan, qariyb 7 ming kishi otib tashlangan (1937–38-yillar atrofidagi Katta terror davrida — atigi bir necha yil ichida!) Keling, bugun ular haqiga, ular qatori Shomurod baxshining Sibir qahratonida, balki o‘zi yemay, o‘zi kiymay, nonu issiq kiyimini farzandlariga ilinib, shahid bo‘lgan onasi Tojihol Shukurova haqqiga duo qilaylik. Joylari jannatda bo‘lsin. “Biyigul” to’liq versiyasi bu yerda: https://youtu.be/mvt5Y3y7Bxs?si=Z_3sadGQEuMldmIM @shahnozxon