en
Feedback
arabic.uz (hikmatlar)

arabic.uz (hikmatlar)

Open in Telegram

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel arabic.uz (hikmatlar)

Channel arabic.uz (hikmatlar) (@arabicuz) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 37 722 subscribers, ranking 1 675 in the Religion & Spirituality category and 2 049 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 37 722 subscribers.

According to the latest data from 06 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 121 over the last 30 days and by 2 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 24.20%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 15.16% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 9 127 views. Within the first day, a publication typically gains 5 716 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 213.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 07 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

37 722
Subscribers
+224 hours
+467 days
+12130 days
Posts Archive
Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ 📜"У: «Эй қавмим, нима учун яхшиликдан олдин ёмонликка ошиқасиз?! Аллоҳдан мағфират сўрасангиз
Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ 📜"У: «Эй қавмим, нима учун яхшиликдан олдин ёмонликка ошиқасиз?! Аллоҳдан мағфират сўрасангиз-чи! Шояд, раҳм қилинсангиз», – деди", Намл сураси, 46 - оят. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13988. Ризқ ва амалнинг кенг, мўллиги унинг кўплигида эмас, узун умр ҳам ойлар ва йилларнинг кўплигида эмас. Балки ризқ ва ум
13988. Ризқ ва амалнинг кенг, мўллиги унинг кўплигида эмас, узун умр ҳам ойлар ва йилларнинг кўплигида эмас. Балки ризқ ва умрнинг кенглиги ундаги барака биландир.

عندما يقول ربنا في محكم كتابه (بديع السموات والأرض) فاعلم يقينا ان الله يخبرنا بشيء عظيم وعظيم جدا. أحيانا أحاول (عبثا) تصور
عندما يقول ربنا في محكم كتابه (بديع السموات والأرض) فاعلم يقينا ان الله يخبرنا بشيء عظيم وعظيم جدا. أحيانا أحاول (عبثا) تصور حجم الكون فلا أستطيع، إنه كون كبير عظيم لا يمكن تصور حجمه، كونٌ يُقَدِّرُ علماء فيزياء الكون حجمه بنحو 93 مليار سنة ضوئية.. أو ما يعادل 880000 مليار مليار كيلومتر!! (8,8 × 10 أس23) وتوجد في الكون المرئي (أي الجزء من الكون الذي نستطيع رؤيته) نحو 2000 مليار مجرة أو أكثر، ونحن نعيش في مجرة اسمها درب التبانة، وأقرب مجرة إلينا اسمها أندروميدا وتوجد على مسافة 2 مليون سنة ضوئية عنا.. أي أننا إذا سافرنا إليها بسرعة الضوء (300000 كيلومتر في الثانية) وهذا مستحيل طبعا فإننا سنحتاج لـ 2 مليون سنة!! هذا فيما يخص أقرب مجرة إلينا.. فما بالكم بالبعيدة عنا!! فسبحان من خلق السموات والأرض بغير عمد.. نراها. Ҳатто ёруғлик тезлигида ҳам, бизга энг яқин галактикага етиб бориш тахминан 2 миллион йил вақт олади. 📜Аллоҳ таоло Ўзининг муҳкам Китобида: «У осмонлар ва ернинг беназир яратувчисидир», (Бақара сураси, 117) деб айтганда, билингки, Аллоҳ бизга жуда буюк, ниҳоятда улкан бир нарса ҳақида хабар бермоқда. Баъзан коинотнинг ҳажмини тасаввур қилишга ҳаракат қиламан — лекин беҳуда уринибман, тасаввур қила олмайман. Бу шунчалик катта ва улкан коинотки, унинг ҳажмини инсон ақлига сиғдириб тасаввур қилишнинг ўзи мумкин эмас.
Коинот физикаси олимлари кузатиш мумкин бўлган коинотнинг ҳажмини тахминан 93 миллиард ёруғлик йили, яъни 880 000 миллиард миллиард километрга тенг, деб баҳолайдилар! (8,8 × 10²³ км). (80 000. 000 000 000. 000 000 000. км)
Кузатиш мумкин бўлган коинотда (яъни биз коинотнинг биз кўра оладиган қисмида) тахминан 2 триллион ёки ундан ҳам кўпроқ галактика мавжуд. Биз «Сомон йўли» деб аталувчи галактикада яшаймиз. Бизга энг яқин галактика эса Андромеда деб аталади ва у биздан тахминан 2 миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган. (тарж. NASA маълумотига кўра, Андромеда (M31) галактикаси биздан тахминан 2,5 миллион ёруғлик йили узоқликда). Яъни, агар биз унга ёруғлик тезлигида — секундига 300 000 километр тезликда сафар қила олганимизда (албатта, бунинг имкони йўқ), унга етиб бориш учун 2 миллион йил керак бўлар эди! Бу — бизга энг яқин галактикага тааллуқли. У ҳолда биздан жуда узоқдаги галактикалар ҳақида нима дейсиз?! Бас, осмонлару Ерни устунларсиз яратган Зот покдир! Биз эса уларни кўриб турибмиз. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13987. Муҳаммад ибн Фузайл шундай дейди: «Абу Ҳанифадан бир масала ҳақида сўрашса, у киши: «Роббим, ўзинг асра, Роббим, ўзинг
13987. Муҳаммад ибн Фузайл шундай дейди: «Абу Ҳанифадан бир масала ҳақида сўрашса, у киши: «Роббим, ўзинг асра, Роббим, ўзинг асра», дер эдилар».    У киши фатво беришда Аллоҳ таолодан муваффақият ва тўғрилик сўраб дуо қилар эдилар. Чунки фатво бериш масъулиятдир ва Аллоҳ таоло олдида ҳисоб-китоби сўраладиган оғир омонатдир.

13986. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дўзах Олам боласининг сажда изидан бошқа ҳамма ёғини ейди. Аллоҳ дўзахга Одам
13986.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дўзах Олам боласининг сажда изидан бошқа ҳамма ёғини ейди. Аллоҳ дўзахга Одам боласидаги сажда изини ейишни ҳаром қилган”.   Имом Бухорий ривояти.

Андалус 📜Вольтер Андалусиянинг мусулмонлар томонидан забт этилиши ҳақида шундай дейди: «Ғолиблар ўз қуролларининг муваффақия
Андалус 📜Вольтер Андалусиянинг мусулмонлар томонидан забт этилиши ҳақида шундай дейди: «Ғолиблар ўз қуролларининг муваффақиятини суиистеъмол қилмадилар, аксинча, мағлуб бўлганларга ўз мол-мулклари, қонунлари ва эътиқодларини қолдириб, фақат жизя ҳамда бошқарув шарафи билан кифояландилар... Ўшандан бери ўз динларига маҳкам боғланиб қолган испанлар катта сонларда динни тарк этдилар, ҳатто уларга "мустаъраблар" деган ном берилди, бу "ярим араб" деганини англатарди ва бу ном илгари уларнинг қироллиги аталган "вестготлар" номи ўрнини эгаллади. Бу ном ҳақоратли эмас эди, чунки араб(мусулмон)лар Ер юзидаги энг раҳмдил фатиҳлар эди ва улар Испанияга янги фанлар ва янги санъатларни олиб келдилар». Бу мусулмонлар тарихини бўрттириб кўрсатувчи мусулмон тарихчининг эътирофи эмас.. Бу Европанинг энг машҳур дин танқидчиларидан бири бўлган Вольтердир. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13985. Умар ибн Абдулазиз қабрлар орасида юрганида, ғойибдан бир овоз (ҳотиф): “Эй Умар, сен ўзингга зинҳор чиримайдиган кафа
13985. Умар ибн Абдулазиз қабрлар орасида юрганида, ғойибдан бир овоз (ҳотиф): “Эй Умар, сен ўзингга зинҳор чиримайдиган кафанларни лозим тут!”, деди. Умар: “Чиримайдиган кафанлар нима у?!” деди. Шунда унга: “Аллоҳдан қўрқиш (тақво) ва солиҳ амал”, дейилди.   “Ҳилятул авлиё” асаридан.

Олимлар олам устунлари 📜Илм аҳлининг вафотлари Бир куни имом Суфён ибн Уяйна бир туш кўрди. Унда, унинг барча тишлари тушиб
Олимлар олам устунлари 📜Илм аҳлининг вафотлари Бир куни имом Суфён ибн Уяйна бир туш кўрди. Унда, унинг барча тишлари тушиб кетибди экан. Шундан сўнг у устози, буюк имом Зуҳрий ҳузурига бориб, кўрган тушини унга айтиб берди. Зуҳрий тушни таъбир қилиб: «Сенинг тишларинг вафот этади, аммо сен қоласан», деди. (Яъни, тишларинг — сенинг тенгдошларинг, замондошларинг ва яқин кишиларинг рамзи. Улар вафот этадилар, сен эса улардан кейин яшаб қоласан") Орадан бир муддат, вақтлар ўтгач, Ибн Уяйна шогирдлари билан ўтирганида, улардан: «Орангизда Мисрликлар борми?» деб сўради. «Ҳа», деб жавоб беришди. Шунда у: «Сизларда Лайс ибн Саъднинг аҳволи қандай?» деб сўради. Улар: «Вафот этди», деб жавоб беришди. Ибн Уяйна яна: «Орангизда Рамла аҳлидан бирор киши борми?» деб сўради. (Рамла — Фаластиндаги шаҳарлардан бири.) «Ҳа», дейишди. «Зумра ибн Рабиа Рамлийнинг аҳволи қандай?» «Вафот этди», деб жавоб беришди. Сўнг: «Орангизда Ҳимс аҳлидан бирор киши борми?» «Ҳа», дейишди. «Бақия ибн Валиднинг аҳволи қандай?» «Вафот этди», деб жавоб беришди. Яна сўради: «Орангизда Дамашқ аҳлидан бирор киши борми?» «Ҳа», дейишди. «Валид ибн Муслимнинг аҳволи қандай?» «Вафот этди», деб жавоб беришди. Шундан кейин: «Орангизда Қайсария аҳлидан бирор киши борми?» (Қайсария ҳам Фаластиндаги шаҳарлардан бири.) «Ҳа», дейишди. «Муҳаммад ибн Юсуф Фирёбийнинг аҳволи қандай?» «Вафот этди», деб жавоб беришди. Шунда Ибн Уяйна устози Зуҳрийнинг туш таъбирида айтган сўзларини эслади. У узоқ вақт йиғлади ва қуйидаги байтларни ўқиди: خلت الديار فسدت غير مُسَوَّدِ ومن الشقاء تفَرُّدي بالسودَدِ «Бўшаб қолди ҳовлилар, саййид бўлдим бенасиб, Сарварликда яккалик — пешонамга шўр насиб». Сўнг: «Тишларим (дўст-биродарларим) вафот этди, мен эса қолдим», — деди. Раббоний уламоларни Аллоҳ раҳматига олсин ва уларнинг биз учун қилган барча хизматларини Ўз даргоҳида гўзал мукофотлар билан тақдирласин! ◽️Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ - Ислом тарихидаги энг буюк муҳаддислардан бири, табаа тобеинлардан. У зот Макка шаҳрининг энг йирик муҳаддиси ва "имомул Ҳарамайн" унвонига сазовор бўлган забардаст олим. Суфён ибн Уяйна ҳадис ривоятида ишончли (сиқа), ҳофиз ва ҳужжат сифатида тан олинган. Унинг ривоятлари "Саҳиҳи Бухорий", "Саҳиҳи Муслим" ва бошқа асосий ҳадис тўпламларида келган. Унинг Амр ибн Динордан қилган ривоятлари айниқса машҳур. У ҳаётининг охиригача ҳадис илми билан машғул бўлган. Унга илм талабида турли мамлакатлардан одамлар келган; унинг ҳадисдаги санади шу қадар олий бўлганки, кейинги авлод муҳаддислари унинг ҳузурига етиб бориш учун Маккага сафар қилганлар. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13984. “(Эй) Довуд хонадони, (Аллоҳ сизларга ато этган бу неъматларнинг) шукронаси учун амал-ибодат қилинглар!”, Сабаъ сураси
13984.   “(Эй) Довуд хонадони, (Аллоҳ сизларга ато этган бу неъматларнинг) шукронаси учун амал-ибодат қилинглар!”, Сабаъ сураси, 13-оят. Аллоҳ таоло «шукр қилинглар» демади, балки «амал-ибодат қилинглар» деди. Бунинг боиси — шукр шунчаки тилда такрорланадиган қуруқ сўзлар эмас, балки бажариладиган амаллар эканини бизга ўргатишдир. Бас, (ибодатдаги) ҳар бир ракат — шукрдир, ҳар бир сажда — шукрдир, Қуръонни ҳар бир хатм қилиш — шукрдир, ота-онага қилинган ҳар бир яхшилик — шукрдир, берилган ҳар бир садақа — шукрдир ва Аллоҳ учун тарк қилинган ҳар бир маъсият — шукрдир... Тоат-ибодатинг қанчалик зиёда бўлса, шукринг ҳам шунчалик ортибди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

#rabiul_avval 📜 Уламолар томонидан «Солату шайх Бадруддин Ҳасаний" деб номи берилган шайх Бадруддин Ҳасаний раҳимаҳуллоҳ ўрг
#rabiul_avval 📜 Уламолар томонидан «Солату шайх Бадруддин Ҳасаний" деб номи берилган шайх Бадруддин Ҳасаний раҳимаҳуллоҳ ўргатган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишда ушбу шаклни ҳар куни етти марта, ҳар жума куни эса ўн марта ўқишни тавсия қилган салавот қуйидагича: اللهم صل على سيدنا محمد صلاة تحسن بها الأخلاق، وتيسر بها الأرزاق، وتدفع بها المشاق، وتمنع بها الآفات، وعلى آله وصحبه وسلم، من يوم خلقت الدنيا إلى يوم التلاق، واسترنا بين يديك يا عزيز يا غفار.
Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадин солаатан туҳассину биҳал-ахлаақ, ва туйассиру биҳал-арзаақ, ва тадфаъу биҳал-машаақ, ва тамнаъу биҳал-аафаат. Ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ва саллим, мин йавми холақтад-дунйа илаа йавмит-талаақ, вастурнаа байна йадайка йаа Ъазийзу йаа Ғоффаар.
«Эй Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммадга шундай бир салавот йўллагинки, у сабабли хулқларимизни гўзал қилгин, ризқларимизни осон этгин, машаққатларни даф қилгин ва офат-балоларнинг олдини олгин. Ҳамда у зотнинг оила аъзолари ва асҳобларига дунёни яратган кунингдан то (қиёматдаги) Учрашув кунигача тинчлик ва омонлик ато этгин. Эй Азиз ва Ғаффор бўлган Зот, бизни Ўз ҳузурингда (айбларимизни ёпиб) сатр қилгин. 🔖Бадруддин Ҳасан Ҳусайний Шомий (1850–1935) XX аср бошларида Дамашқда танилган муҳаддис ва олим. У киши «Муҳаддиси Шом» — «Шом муҳаддиси» сифатида машҳур. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13983. Гуноҳларнинг оқибатларидан: Аллоҳнинг сиздан тавфиқни олиб қўйишидир; Бефойда бедор бўласиз (вақтни беҳуда ўтказасиз)
13983. Гуноҳларнинг оқибатларидан: Аллоҳнинг сиздан тавфиқни олиб қўйишидир; Бефойда бедор бўласиз (вақтни беҳуда ўтказасиз) ; Гуноҳ билан ухлайсиз; Бомдод намозини ўтказиб юборасиз; Кеч уйғонасиз. Сўнг муаммоларга тўла, ғамгин кунни кутиб оласиз. Гуноҳлар бўйинга солинган кишанлар кабидир. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

#quron 📜Қуръони каримдаги етти хумосият – бешталиклар Улар суралар у ила бошланувчи етти ўрин бўлиб, уларнинг ҳар бири Қуръо
#quron 📜Қуръони каримдаги етти хумосият – бешталиклар Улар суралар у ила бошланувчи етти ўрин бўлиб, уларнинг ҳар бири Қуръонда бештадан жойда такрор келади. ◽️1. Таҳмид, Аллоҳга ҳамд сўзлари билан бошланувчи суралар: Фотиҳа, Анъом, Каҳф, Саба ва Фотир суралари. (Масалан: “Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн”) ◽️2. Тасбеҳ, Аллоҳни поклаш сўзлари билан бошланувчи суралар: Ҳадид, Ҳашр, Саф, Жумуъа ва Тағобун суралари. (Масалан: “Саббаҳа лиллаҳи маа фис самавати вамаа фил арз...”) ◽️3. “Алиф лаам ро” – хуруфи муқаттоъат билан бошланувчи суралар: Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим ва Ҳижр суралари. (Масалан: “Алиф лаам ро. Китаабун анзалнаҳу илайка линухрижан нааса...”) ◽️4. Инсонларга ва мўминларга нидо билан бошланувчи суралар: Нисо, Ҳаж, Моида, Ҳужурот ва Мумтаҳана суралари. (Масалан: “Йа аййуҳан наасу” ёки “Йа аййуҳаллазийна амануу...”) ◽️5. Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламга нидо билан бошланувчи суралар: Аҳзоб, Талоқ, Таҳрим, Музаммил ва Муддассир суралари. (Масалан: “Я аййуҳан набиййу лима туҳарриму..”) ◽️6. Истифҳом - савол билан бошланувчи суралар: Инсон, Ғошия, Шарҳ, Фил ва Маъуун суралари. (Масалан: “Алам нашроҳ лака содрок”) ◽️7. “Қул”- “айт” феъли амр билан бошланувчи суралар: Жин, Кафируун, Ихлос, Фалақ ва Нос суралари. (Масалан: “Қул ҳуваллоҳу аҳад”). 🔖Тасбеҳ ёки нидо билан бошланган ҳар бир сура маданий сурадир. Ундай бошланмагани эса, маккий суралардир. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Ҳаёт 📜Сиз (кўриб турган) суратнинг ярмига қараб ҳеч кимга ҳасад қила кўрманг ◽️Сиз (қулай ва чиройли) автомашинани кўрасиз,
Ҳаёт 📜Сиз (кўриб турган) суратнинг ярмига қараб ҳеч кимга ҳасад қила кўрманг ◽️Сиз (қулай ва чиройли) автомашинани кўрасиз, аммо унинг бўлиб-бўлиб тўланадиган тўловларини кўрмайсиз. ◽️Сиз уйни, ҳовли-жойни кўрасиз, аммо уни барпо этишга кетган йилларни кўрмайсиз. ◽️Сиз муваффақият, ютуқ, мавқени кўрасиз, аммо унга эришиш йўлидаги неча бор қулагани(қанча маҳрумликлар ва оғриқлар)ни кўрмайсиз. ◽️Сиз кулгини, табассумни кўрасиз, аммо эшик ёпилгандан кейин унинг ортида нима ташвишлар (қандай йиғи ва фарёдлар) бор эканини кўрмайсиз. ◽️Сиз мол-дунёни кўрасиз, аммо унинг ортидаги (у мол-мулкни тасарруф қилишдаги, омонатларни адо этишдаги) масъулиятларни кўрмайсиз. ◽️Сиз сафар, саёҳатни кўрасиз, аммо ғурбатни (айрилиқ ва мусофирчилик хорликлари) кўрмайсиз. ◽️Сиз осойишталикни кўрасиз, аммо унинг соҳиби (ушбу саодатли ҳаётга эришиш учун) енгиб чиққан курашларни кўрмайсиз. 🔖Сиз ҳаёт сизга намоён қилган нарсаларни кўрасиз, аммо унинг соҳиби бунинг учун тўлаган (босиб ўтилган умр, машаққатли меҳнат, турли синовлар ва йўқотилган соғлиқ каби) қийматни кўрмайсиз. Шунинг учун ҳеч кимга ҳасад қилманг. Сиз кўраётган нарса бутун, яхлит ҳаёт эмас, балки унинг фақат бир қисми, бўлагигина холос... @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13982. Тасаввур қилинг, сиз бирор жойда пиёда кетаяпсиз ва тўсатдан шундай ёзувли тахтага дуч келдингиз: «Олдинга ҳаракатлани
13982. Тасаввур қилинг, сиз бирор жойда пиёда кетаяпсиз ва тўсатдан шундай ёзувли тахтага дуч келдингиз: «Олдинга ҳаракатланиш тақиқланади — мина майдони»   Бу ерда сиз ўша тахтани ўрнатиб қўйган одамга ташаккур айтасиз. Унинг эркинлигингизни чеклагани ҳақида ўйламайсиз, аксинча, бу хавфсизлигингиз кафолати эканини тушунасиз. Аллоҳнинг чегаралари ва ҳаром қилган нарсалари ҳам худди шундай. Улар сизнинг эркинлигингизни чекламайди, балки хавфсизлигингизни таъминлайди. Аллоҳ таоло айтади: «Ким Аллоҳнинг чегараларидан чиқса, ҳақиқатан, ўзига ўзи зулм қилибди”, Талоқ сураси, 1 -оят.

_حياء النّساء قالت فاطمة رضي الله عنها لأسماء حين أدركتها الوفاة : إني لأستحي أن أخرج غداً على الرجال من خلاله جسمي، قالت : أ
_حياء النّساء قالت فاطمة رضي الله عنها لأسماء حين أدركتها الوفاة : إني لأستحي أن أخرج غداً على الرجال من خلاله جسمي، قالت : أوَلا نصنع لكِ شيئاً رأيته بالحبشة؟ فصنعت النعش ، فقالت : سترك الله كما سترتني . 📚 سير أعلام النبلاء، للذهبي رحمه الله 📜Аёлларнинг ҳаёси Фотима розияллоҳу анҳо вафоти яқинлашганда Асмога (бинти Умайсга): «Эртага (жанозамда) жасадимнинг шакли эркакларга кўриниб қолишидан жуда ҳам уяляпман» деди. Асмо айтди: «Сизга Ҳабашистонда кўрганим бир нарсани ясаб берайми?» ва у зотга (тобут устига ёпиладиган гумбазсимон) кажава ясаб берди. Шунда Фотима: «Мени беркитганингдек, Аллоҳ сени ҳам беркитсин (сатр қилсин)», деди. 📚 Имом Заҳабийнинг «Сияру аъламин нубало» асаридан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13981. Кўпчилик билмайдиган аср намозининг фазилатларидан бири уни муҳофаза қилган (ўз вақтида адо этган) кишига икки ҳисса а
13981. Кўпчилик билмайдиган аср намозининг фазилатларидан бири уни муҳофаза қилган (ўз вақтида адо этган) кишига икки ҳисса ажр берилишидир. Абу Басра Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мухаммасда* бизга аср намозини ўқиб бергач, шундай дедилар: «Бу намоз сизлардан олдингиларга ҳам таклиф қилинган, лекин улар уни зое қилишди. Ким уни муҳофаза қилса, унга икки марта ажр бўлади. Ундан кейин юлдуз чиққунча намоз йўқ».   * Мухаммас – Маккага кетаверишда Ийр тоғидаги йўл шундай номланган.   Имом Муслим ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13980. Макҳул раҳимаҳуллоҳ: «Қайси бир банда қирқ кун ихлос билан амал қилса, албатта, унинг қалбидаги ҳикмат булоқлари тилид
13980. Макҳул раҳимаҳуллоҳ: «Қайси бир банда қирқ кун ихлос билан амал қилса, албатта, унинг қалбидаги ҳикмат булоқлари тилида зоҳир бўлади”, деди. @arabicuz

Хулқ-одоб 📜161-қораланган ёмон сифатлар 1. Бидъат пайдо қилиш, динда янги нарса жорий этиш. 2. Ҳавойи нафсга эргашиш. 3. Ўзини, ўз манфаатини бошқаларникидан устун қўйиш. 4. Ижром - жиноятчилик, гуноҳкорлик. 5. Иҳбот- савобларни йўққа чиқариш. 6. Иҳтикор - монополия, молни сунъий равишда ушлаб туриш. 7. Озор етказиш, азият бериш 8. Ирҳаб - қўрқитиш, ваҳима солиш, террор. 9. Ёмонлик қилиш, ёмон муомалада бўлиш. 10. Истеҳзо қилиш, масхаралаш. 11. Исроф. 12. Гуноҳда давом этиш ва ўжарлик. 13. Кўзни ҳаромдан тиймаслик. 14. Юз ўгириш, бепарволик билан четланиш. 15. Эгрилик, тўғри йўлдан оғиш. 16. Ифтиро - уйдирма тўқиш, туҳмат қилиш. 17. Сирни ошкор қилиш. 18. Ифк, бўҳтон қилиш. 19. Ҳаром ейиш. 20. Илҳод - ҳақдан оғиш, даҳрийлик. 21. Мункарга буюриш ва маъруфдан қайтариш 22. Ҳар кимга кўр-кўрона эргашиш 23. Аллоҳнинг макри(жазоси)дан хотиржам бўлиш. 24. Интиқом, қасосга ўчлик. 25. Муқаддасотларни поймол қилиш. 26. Иҳмол - эътиборсизлик, ташлаб қўйиш. 27. Бахиллик. 28. Беҳаёлик ва хунук, қўпол сўзларни ишлатиш 29. Базоза - нопоклик, тартибсиз ва паришон ҳолатда бўлиш 30. Батар - неъмат сабабли кибрга берилиш 31. Буғзу адоват, нафрат қилиш. 32. Тажовузкорлик, ҳаддан ошиш 33. Калтафаҳмлик, англамаслик. 34. Бўҳтон, асоссиз айблов. 35. Табзир - мол-мулкни беҳуда ва меъёрсиз сарфлаш 36. Табарруж - номаҳрамлар олдида зийнатларини кўз-кўз қилиш (аёллар). 37. Тажассус - бошқаларни пойлаш, жосуслик. 38. Таҳқир, бошқаларга жирканиш билан муносабатда бўлиш. 39. Таҳазул - ёрдам бермаслик, бировни ёрдамсиз ташлаб қўйиш. 40. Урушдан узрсиз қолиш. 41. Намозни тарк этиш. 42. Тиланчилик (узрли сабабларсиз) қилиш. 43. Ташамул - бир-бирига душманлик билан муносабатда бўлиш. 44. Ўлчов ва тарозида камайтириш. 45. Ёмон фолга ишониш, ирим-сирим қилиш. 46. Гуноҳ ва тажовузда ҳамкорлик қилиш. 47. Таъсийр - ишни қийинини танлаш, осонликни тарк этиш 48. Тарқоқлик, бўлиниш,. 49. Тафрит ва ифрот - сусткашлик ва ҳаддан ошиш. 50. Такосур - дунё ва мол-мулкнинг кўплиги билан ўзаро мақтаниш, мусобақалашиш. 51. Такаллуф - ўзини зўраки қийнаш ва сохталик. 52. Танажуш - савдода нархни атайлаб ошириш орқали бошқаларни алдаш 53. Танозуъ - низолашиш, ўзаро тортишув. 54. Масъулиятдан ўзини олиб қочиш ва ундан бўйин товлаш 55. Одамларни бездириш, нафратлантириш, диндан ёки яхшиликдан узоқлаштириш 56. Бепарволик, ишга жиддий қарамаслик 57. Юз ўгириш, орқа ўгириб кетиш 58. Қўрқоқлик 59. Неъматни ёки ҳақни инкор қилиш, қадрсизлантириш 60. Баҳслашиш ва ҳақни қабул қилмасдан тортишиш 61. Мусибат ва қийинчилик олдида тоқатсизлик қилиш 62. Қўполлик, меҳрсизлик, муомалада қаттиққўллик 63. Жаҳолат, илмсизлик 64. Уруш ва душманлик қилиш 65. Ғам-андуҳга берилиш 66. Ҳасад, бошқадаги неъматнинг заволини исташ 67. Кек ва адоватни қалбда сақлаш 68. Аллоҳ нозил қилган ҳукмдан бошқаси билан ҳукм қилиш 69. Аҳмоқлик, ақлсизлик 70. Ёвузлик, нопоклик, ёмон ниятлилик 71. Алдаш, ҳийла-найранг ишлатиш 72. Эркак кишининг аёлларга хос қилиқ ва ҳаракатларга тақлид қилиши 73. Хиёнат, ишончни суиистеъмол қилиш 74. Аҳлига нисбатан шаръий ғайратнинг йўқлиги 75. Хорлик, тубанлик, қадрсиз ҳолат 76. Рибо, судхўрлик 77. Диндан қайтиш 78. Пора бериш ёки олиш 79. Риёкорлик, амални одамларга кўрсатиш учун қилиш 80. Зино 81. Зиндиқлик, динни ботинан инкор қилиш ёки унга қарши яширин эътиқодда бўлиш 82. Сеҳргарлик, сеҳр билан шуғулланиш 83. Масхаралаш, мазах қилиш 84. Норозилик, тақдирдан ғазабланиб норози бўлиш 85. Ўғирлик, ўзганинг молини яширинча ўзлаштириш 86. Енгилтаклик, ақлсизлик, бемаъни иш тутиш 87. Ёмон хулқ, хулқ-атворнинг бузуқлиги 88. Ёмон гумон, асоссиз равишда салбий гумонда бўлиш 89. Ёмон муомала, бошқалар билан нохуш муносабатда бўлиш 90. Ўта хасислик, молга қаттиқ очкўзлик қилиш 91. Хамр ичиш, маст қилувчи ичимлик истеъмол қилиш 92. Ширк, Аллоҳга шерик келтириш 93. Шак - шубҳа, ишончсизлик 94. Шамотат - бировнинг мусибатидан хурсанд бўлиш. 95. Ёлғон гувоҳлик бериш 96. Ҳимматнинг пастлиги, юксак мақсадларга интилишнинг сустлиги 97. Заифлик, кучсизлик 98. Залолат, ҳақ йўлдан адашиш 99. Туғён, ҳаддан ошиш, чегарадан чиқиш 100. Тамагирлик, ўзганинг молига кўз олайтириш 101. Узоқ орзу-умидларга берилиш, дунёда узоқ яшашга ортиқча умид боғлаш 102. Енгилтаклик, беқарорлик, ўйламай иш қилиш 103. Зулм, ҳақни поймол қилиш. 104. Қовоқ уйиш, юз билан юриш.. 105. Ҳаддан ташқари кибр, бўйсунмаслик ва ҳаддан ошган қайсарлик. 106. Ъажала - шошқалоқлик, ишни ўйламасдан тезлаштириш. 107. Удвон, тажовузкорлик, бошқаларга душманлик. 108. Осийлик, итоатсизлик, исён. 109. Ота-онага оқ бўлиш, уларнинг ҳақларини поймол қилиш. 110. Ъанф ва икроҳ - зўравонлик ва мажбурлаш. 111. Ғадр, аҳдга вафо қилмаслик, хиёнаткорлик. 112. Ғурурга кетиш, алданиш, ўзидан ёки мавжуд ҳолатидан мағрурланиш 113. Алдаш, фирибгарлик. 114. Ғазаб, ноўрин жаҳл. 115. Ғафлат - ҳақиқат ва муҳим вазифалардан бехабар ёки бепарво бўлиш. 116. Қалбда (бошқага нисбатан) ғилли ғашлик, кек ва адоват сақлаш 117. Ғулув - меъёрдан ва чегарадан ҳаддан ташқари ошиш 118. Ғулул - омонат ёки умумий молдан хиёнаткорона яширинча ўзлаштириш. 119. Ғай ва иғво - адашиш ва бошқаларни адаштириш 120. Ғийбат, кишининг ортидан унда мавжуд бўлган ёқимсиз сифатни айтиш. 121. Фитна, одамлар ўртасида бузғунчилик қилиш. 122. Фужур, бузуқлик ва гуноҳкорликда ҳаддан ошиш 123. Фаҳш, беҳаёлик ва одобдан ташқари сўз ёки ишларни қилиш 124. Фасод, бузғунчилик қилиш. 125. Фосиқлик, Аллоҳнинг итоатидан чиқиш 126. Айбни фош қилиш, шарманда қилиш 127. Қотиллик, ноҳақ одам ўлдириш. 128. Ёмон ўрнак, бошқаларга ёмон намуна бўлиш. 129. Қазф иффатли, пок кишини зинода айблаш 130. Қасват - қалб қаттиқлиги, раҳм-шафқатнинг сустлиги. 131. Қариндошлик ришталарини узиш. 132. Безовталик, қалб нотинчлиги. 133. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш 134. Кибр ва ужб, ўзини юқори санаш. 135. Кизб, ёлғончилик. 136. Ғам-кулфат, қаттиқ қайғуга берилиш. 137. Дангасалик, танбаллик. 138. Куфр, иймонни рад қилиш. 139. Мол-дунёни кўп тўплаш, жамғари ва унинг ҳаққини адо этмаслик. 140. Беҳуда сўз ва ишлар, фойдасиз машғулот 141. Лаҳв, беҳуда ўйин-кулгига берилиш 142. Пасткашлик, олижанобликнинг зидди. 143. Мужоҳара - ошкора гуноҳ қилиш. 144. Макр ва ҳийла-найранг қилиш. 145. Миннат қилиш 146. Динсиз, кофирларни дўст-иттифоқчи, тарафдор тутиш 147. Майсир, қимор ўйнаш. 148. Нажосат, нопоклик. 149. Нажва - бекитиқча пичирлашиб гаплашиш 150. Мунофиқлик (ички эътиқод ва ташқи даъвонинг бир-бирига зидлиги). 151. Аҳдни бузиш, ваъдага вафо қилмаслик 152. Ниқмат - нафрат, қаҳр ва жазолаш истаги. 153. Қилинган яхшиликни тан олмаслик, қадрламаслик. 154. Чақимчилик, одамлар ўртасида гап ташиш. 155. Ҳажв қилиш, ҳақоратомуз сўз ёки шеър билан мазахлаш 156. Ҳажр - алоқани узиш, муносабатни тарк этиш 157. Қуръонни ҳажр қилиш, ташлаб қўйиш. 158. Васваса, қалбга безовта қилувчи фикрларни солиш. 159. Ваҳм - асоссиз гумон, нотўғри тасаввур. 160. Ваҳн - заифлик, кучсизлик. 161. Ноумидлик (Аллоҳнинг раҳматидан). 🔖Бир гуруҳ мутахассислар нашрга тайёрлаган 12 жилдли “نضرة النعيم في مكارم أخلاق الرسول الكريم صلى الله عليه وسلم "Надратун наъими фи макорими ахлақир расулил карими соллаллоҳу алайҳи васаллам” энциклопедияси асосида тайёрланди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

"نضرة النعيم في مكارم أخلاق الرسول الكريم" صفات المذمومة» — 161 .1 الابتداع 2. اتباع الهوى 3. الأثرة 4. الإجرام 5. الإحباط 6. الاحتكار 7. الأذى 8. الإرهاب 9. الإساءة 10. الاستهزاء 11. الإسراف 12. الإصرار على الذنب والعناد 13. إطلاق البصر 14. الإعراض 15. الاعوجاج 16. الافتراء 17. إفشاء السر 18. الإفك 19. أكل الحرام 20. الإلحاد 21. الأمر بالمنكر والنهي عن المعروف 22. الإمعة 23. الأمن من المكر 24. الانتقام 25. انتهاك الحرمات 26. الإهمال 27. البخل 28. البذاءة 29. البذاذة 30. البطر 31. البغض 32. البغي 33. البلادة (عدم الفقه) 34. البهتان 35. التبذير 36. التبرج 37. التجسس 38. التحقير والاشمئزاز 39. التخاذل 40. التخلف عن الجهاد 41. ترك الصلاة 42. التسول 43. التشامل 44. التطفيف 45. التطير 46. التعاون على الإثم والعدوان 47. التعسير 48. التفرق 49. التفريط والإفراط 50. التكاثر 51. التكلف 52. التناجش 53. التنازع 54. التنصل من المسؤولية والتهرب منها 55. التنفير 56. التهاون 57. التولي 58. الجبن 59. الجحود 60. الجدال والمراء 61. الجزع 62. الجفاء 63. الجهل 64. الحرب والمحاربة 65. الحزن 66. الحسد 67. الحقد 68. الحكم بغير ما أنزل الله 69. الحمق 70. الخبث 71. الخداع 72. الخنوثة والتخنث 73. الخيانة 74. الدياثة 75. الذل 76. الربا 77. الردة 78. الرشوة 79. الرياء 80. الزنا 81. الزندقة 82. السحر 83. السخرية 84. السخط 85. السرقة 86. السفاهة 87. سوء الخلق 88. سوء الظن 89. سوء المعاملة 90. الشح 91. شرب الخمر 92. الشرك 93. الشك 94. الشماتة 95. شهادة الزور 96. صغر الهمة 97. الضعف 98. الضلال 99. الطغيان 100. الطمع 101. طول الأمل 102. الطيش 103. الظلم 104. العبوس 105. العتو 106. العجلة 107. العدوان 108. العصيان 109. عقوق الوالدين 110. العنف والإكراه 111. الغدر 112. الغرور 113. الغش 114. الغضب 115. الغفلة 116. الغل 117. الغلو 118. الغلول 119. الغي والإغواء 120. الغيبة 121. الفتنة 122. الفجور 123. الفحش 124. الفساد 125. الفسوق 126. الفضح 127. القتل 128. القدوة السيئة 129. القذف 130. القسوة 131. قطيعة الرحم 132. القلق 133. القنوط 134. الكبر والعجب 135. الكذب 136. الكرب 137. الكسل 138. الكفر 139. الكنز 140. اللغو 141. اللهو واللعب 142. اللؤم 143. المجاهرة بالمعصية 144. المكر والكيد 145. المن 146. موالاة الكفار 147. الميسر 148. النجاسة 149. النجوى 150. النفاق 151. نقض العهد 152. النقمة 153. نكران الجميل 154. النميمة 155. الهجاء 156. الهجر 157. هجر القرآن 158. الوسوسة 159. الوهم 160. الوهن 161. اليأس @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13979. Фақирга (садақа, эҳсон) бермаган хонадон аҳли тез орада (бирор дард, хасталик етса) шифокорга беришга мажбур бўлади. Б
13979.  Фақирга (садақа, эҳсон) бермаган хонадон аҳли тез орада (бирор дард, хасталик етса) шифокорга беришга мажбур бўлади. Бу ҳақда фикр юритинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беморларингизни садақа билан даволанглар», дедилар. Изоҳ: Садақа нафақат охират учун, балки дунёда ҳам инсоннинг молини, соғлиғини ва хонадонини турли бало-офатлардан ҳимоя қилувчи қалқондир. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube