uz
Feedback
arabic.uz (hikmatlar)

arabic.uz (hikmatlar)

Kanalga Telegram’da o‘tish

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali arabic.uz (hikmatlar) analitikasi

arabic.uz (hikmatlar) (@arabicuz) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 37 074 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 1 766-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 2 157-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 37 074 obunachiga ega bo‘ldi.

25 Iyun, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni 265 ga, so‘nggi 24 soatda esa 16 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 22.65% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 16.24% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 8 402 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 6 025 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 176 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 26 Iyun, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

37 074
Obunachilar
+1624 soatlar
+1617 kunlar
+26530 kunlar
Postlar arxiv
Ибрат (15) 📜Ҳидоят ва илм нурларини авлоддан-авлодга мерос қилиб қолдираётган замондош илмий оила(сулола)лардан ▫️Катта бобо
Ибрат (15) 📜Ҳидоят ва илм нурларини авлоддан-авлодга мерос қилиб қолдираётган замондош илмий оила(сулола)лардан ▫️Катта бобо: шайх, фақиҳ Иброҳим Жазба Ҳалабий (вафоти ҳижрий 1325 йил) раҳимаҳуллоҳ. Ҳалабдаги Катта Умавий жоме масжиди имом хатиби бўлган. ▫️Ота: шайх, фақиҳ Муҳаммад Зайнулобидин Жазба (вафоти ҳижрий 1426 йил) раҳимаҳуллоҳ. Ҳалабдаги Катта Умавий жоме масжиди имом хатиби бўлган. ▫️Ўғил: устоз, адиб Аҳмад Мунир ибн Муҳаммад Зайнулобидин Жазба ҳафизаҳуллоҳ. 🔖Ҳалабдаги Катта Умавий масжиди (Жоме ал-Кабир) Ислом оламидаги энг қадимий ва муҳим масжидлардан биридир. Ушбу масжидда хатиб бўлиш фақат энг юқори илм ва обрўга эга бўлган олимларгагина насиб этган. Бу оиланинг икки авлоди ушбу шарафли вазифани бажарган. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13820. Бадр ғазотида мушрикларнинг сони мусулмонлар сонидан икки баравар кўп эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббиларига нусрат беришини сўраб дуо қилдилар. Шунда Аллоҳ таоло мусулмонлар қўшинини қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам бўлиши учун Жаброил алайҳиссалом қўмондонлигида фаришталардан иборат қўшин юборди. Ҳассон ибн Собит ушбу жангни таърифлаб шундай дейди: «Бадр кунида Жаброил байроғимиз остида уларнинг юзларини тўсар эдилар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам биз билан эдилар». @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13820. Бадр ғазотида мушрикларнинг сони мусулмонлар сонидан икки баравар кўп эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббилариг
13820. Бадр ғазотида мушрикларнинг сони мусулмонлар сонидан икки баравар кўп эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббиларига у зотга нусрат беришини сўраб дуо қилдилар. Шунда Аллоҳ таоло мусулмонлар қўшинини қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам бўлиши учун Жаброил алайҳиссалом қўмондонлигида фаришталардан иборат қўшин юборди. Ҳассон ибн Собит ушбу жангни таърифлаб шундай дейди: «Бадр кунида Жаброил байроғимиз остида уларнинг юзларини тўсар эдилар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам биз билан эдилар». @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Нажот денгизи 📜Ашуро кунида денгиз (Мусо алайҳиссалом учун) йўлга айланди, золим (Фиръавн ва унинг қўшини) эса унда ғарқ бўл
Нажот денгизи 📜Ашуро кунида денгиз (Мусо алайҳиссалом учун) йўлга айланди, золим (Фиръавн ва унинг қўшини) эса унда ғарқ бўлди. Мана шундай аниқ яқийн ила аён бўлдики, агар Аллоҳ бирор бандасига нажот беришни ирода қилса, унга имконсизлик, чорасизликнинг қоқ марказидан ҳам йўл очиб қўяди. Шундай экан, агарчи сени тўлқинлар қуршаб олган бўлса ҳам асло умид узма! Чунки Аллоҳнинг амри келганда, ўша имконсизлик ёрилади ва денгиз (нажот) йўлига айланади. Аллоҳим, ҳар бир балоланган (қийинчиликда қолган мўмин) банданг учун ғам-ташвишлар денгизини ёриб бергин ва унга яқин нажот битиб қўйгин. Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13819. Маймун ибн Меҳрон раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Бирор (номаҳрам) аёлнинг ҳузурига ҳатто «унга Аллоҳнинг Китобини ўргатаман»,
13819. Маймун ибн Меҳрон раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Бирор (номаҳрам) аёлнинг ҳузурига ҳатто «унга Аллоҳнинг Китобини ўргатаман», дея ҳам кирмагин», деди.   «Анзарул ҳиля» асаридан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13818. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Қуръонни ёд олиш (фақатгина) ҳарфларини ёдлаш билан эмас, балки унинг ҳукмларига
13818. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Қуръонни ёд олиш (фақатгина) ҳарфларини ёдлаш билан эмас, балки унинг ҳукмларига амал қилиш билан бўлади”, деди.   Ибн Муборакнинг “Зуҳд” асаридан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Жаннат 📜Агар бир куни Роббингизни ўз кўзингиз билан аниқ кўришингизни билсангиз, Аллоҳга қасамки, дунё сиз учун ҳеч қандай қ
Жаннат 📜Агар бир куни Роббингизни ўз кўзингиз билан аниқ кўришингизни билсангиз, Аллоҳга қасамки, дунё сиз учун ҳеч қандай қийматга эга бўлмай қолади... ▫️Изоҳ: "Яхшилик қилганлар учун яхшилик ва зиёдалик бордир. Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хор-зорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннат соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар", Юнус сураси, 26 - оят. «Яхшилик» жаннатдир, «зиёдалик» эса Аллоҳнинг юзига назар солишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг ортларидан саҳобалар худди шундай тафсир қилганлар. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Ибрат (14) 📜Ҳидоят ва илм нурларини авлоддан-авлодга мерос қилиб қолдираётган замондош илмий оила(сулола)лардан من العوائل ا
Ибрат (14) 📜Ҳидоят ва илм нурларини авлоддан-авлодга мерос қилиб қолдираётган замондош илмий оила(сулола)лардан من العوائل العلمية المعاصرة التي توارثت فيها أنوار الهدى والعلم: ١- (الوالد) الشيخ العلامة المحقق: عبد الفتاح أبو غدة (ت١٤١٧) رحمه الله. ٢- (الابن) الشيخ المحقق: سلمان بن عبد الفتاح أبو غدة حفظه الله. ٣- (الحفيد) الشيخ الأستاذ: أمير بن أيمن بن عبد الفتاح أبو غدة حفظه الله. ▫️Ота: Шайх, аллома, муҳаққиқ Абдулфаттоҳ Абу Ғудда (вафоти: ҳижрий 1417 йил) раҳимаҳуллоҳ. ▫️Ўғил: Шайх, муҳаққиқ Салмон ибн Абдулфаттоҳ Абу Ғудда ҳафизаҳуллоҳ. ▫️Набира: Шайх, устоз Амир ибн Айман ибн Абдулфаттоҳ Абу Ғудда ҳафизаҳуллоҳ. 🔖Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ ҳадис, фиқҳ ва усул илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган аллома, муҳаққиқдир. Алломадан 80 га яқин юксак қийматли асарлар қолди. Уларнинг бир қисми шахсий таълифлар бўлса, катта қисми ислом оламидаги нодир қўлёзмаларнинг чуқур таҳқиқ қилинган нашрларидир. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13817. Аксам ибн Сайфий айтди: «Уй-жой, маскан жиҳатидан бир-бирингиздан узоқроқ бўлинг, лекин меҳр-оқибат (дўстлик) борасида
13817. Аксам ибн Сайфий айтди: «Уй-жой, маскан жиҳатидан бир-бирингиздан узоқроқ бўлинг, лекин меҳр-оқибат (дўстлик) борасида бир-бирингизга яқин бўлинг».   Жоҳизнинг «ал-Баён ват Тибён» асаридан.   Изоҳ: «Вақти-вақти билан зиёрат қилиб тур, муҳаббатинг зиёда бўлади». Яна мисол: «Узоқлик соғинчни туғдиради». @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Саховат 📜Эҳсон, мурувват ила (устингизга) Аллоҳнинг раҳмати ёғилишига ҳаракат қилинг ҳамда садақалар билан бало-мусибатларин
Саховат 📜Эҳсон, мурувват ила (устингизга) Аллоҳнинг раҳмати ёғилишига ҳаракат қилинг ҳамда садақалар билан бало-мусибатларини ўзингиздан даф қилинг. Али Тантовий. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13816. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва: «Сизл
13816. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва: «Сизлар болаларни ўпасизларми? Биз ўпмаймиз», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қалбингдан раҳм-шафқатни суғуриб олган бўлса, мен сенга нима ҳам қилиб бера олардим», дедилар». Имом Бухорий ривояти. Болаларга меҳрибонлик қилиш ва уларга раҳм-шафқат кўрсатиш — жаннатга кириш ва дўзахдан нажот топиш сабабларидандир».   “Риёзус солиҳийн” шарҳидан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13815. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Олти нарса гўзалдир, лекин у одамларнинг ичидаги олти тоифасида янада
13815. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Олти нарса гўзалдир, лекин у одамларнинг ичидаги олти тоифасида янада гўзалроқдир: Адолат гўзалдир, лекин у амирларда янада гўзалроқдир. Саховат гўзалдир, лекин у бойларда янада гўзалроқдир. Тақво гўзалдир, лекин у олимларда янада гўзалроқдир. Сабр гўзалдир, лекин у фақирларда янада гўзалроқдир. Тавба гўзалдир, лекин у ёшларда янада гўзалроқдир. Ҳаё гўзалдир, лекин у аёлларда янада гўзалроқдир». Имом Байҳақий ва Дайламий ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Ҳаловат 📜Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ: «Эллик йил давомида Аллоҳга ибодат қилдим, бироқ то уч нарсадан кечмагунимча, и
Ҳаловат 📜Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ: «Эллик йил давомида Аллоҳга ибодат қилдим, бироқ то уч нарсадан кечмагунимча, ибодатнинг ҳаловатини туймадим: ▫️Одамларнинг розилигини излашни тарк этдим — ниҳоят Ҳақни баралла айтмоқликка куч-қувват топдим. ▫️Фосиқ ва гуноҳкорлар билан ҳамсуҳбат бўлишдан кечдим — оқибатда солиҳларнинг суҳбатига муяссар бўлдим. ▫️Бу дунёнинг лаззатларидан юз ўгирдим — ниҳоят охират ҳаловатига эришдим», дедилар. «Сияру аъламин нубало»дан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Ашуро кунининг фазилати عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: "مَنْ وَسَّعَ عَ
Ашуро кунининг фазилати عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ وَأَهْلِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ". (رواه البيهقى في شعب الإيمان) 🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар». Имом Байҳақий «Шуабул иймон» китобида ривоят қилган. Изоҳ: Изоҳ: Кимки Аллоҳ розилигини истаб муҳаррам ойининг ўнинчи куни аҳли ва фарзандларига нафақа ва рўзғорда очиқ қўл бўлса, йилнинг ҳар бир кунида ўзининг ҳам ризқи кенг бўлиши умид қилинади. 🔳Муҳаррам ойининг 10- куни, яъни Ашуро куни 25 июн, пайшанба кунига тўғри келмоқда. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13814. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: «Маъсиятлардан узоқлашиш ва ўзига алоқаси бўлмаган (беҳуда) нарсаларни тарк этиш қалбни нурл
13814. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: «Маъсиятлардан узоқлашиш ва ўзига алоқаси бўлмаган (беҳуда) нарсаларни тарк этиш қалбни нурлантиради», дедилар. “Сияру аъламин нубало”дан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13813. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтади: «Билгинки, инсон билан феъл-атворнинг бир хил бўлиши бирга ҳамсуҳбатлик орқали шакллан
13813. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтади: «Билгинки, инсон билан феъл-атворнинг бир хил бўлиши бирга ҳамсуҳбатлик орқали шаклланади. - Агар масрур, хурсанд инсон билан ўтирсанг, дилинг равшан бўлиб, шодланасан. - Агар ғофиллар билан ҳамроҳ бўлсанг, ўзинг ҳам ғофил бўлиб қоласан. - Агар зокирлар билан ўтирсанг, сен ҳам Аллоҳни зикр қиласан. - Агар уйқудагиларга шерик бўлсанг, сен ҳам ухлаб қоласан. - Ва агар дини ўликларга ҳамроҳ бўлсанг, қалбингдаги иймонинг ўлиб қолади. Зеро улар: «Ўликлардир, тирик эмаслар». Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Марямга: «..рукуъ қилувчилар билан рукуъ қил!», (Оли Имрон сураси, 43-оят) деб буюрди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

#quron 📜Қуръонни ҳифз қилиш, ёдлашинг асносида мақсадинг «Қачон Қуръонни хатм қилар эканман?» деган фикр бўлмасин. Аксинча,
#quron 📜Қуръонни ҳифз қилиш, ёдлашинг асносида мақсадинг «Қачон Қуръонни хатм қилар эканман?» деган фикр бўлмасин. Аксинча, диққат-эътиборинг, мақсадинг «Қандай қилсам Қуръон аҳлидан бўламан?» деган фикр бўлсин. Шундай йўл тутгинки, одамлар сенда Қуръонни — гўзал сўзлашингда, ақлингнинг расолигида, аъзоларинг ва қалбингнинг поклиги, иффатида, муомалангнинг мулойимлигида, сакинатинг, хотиржамлигинг ва вазминлигингда кўрсинлар. Уринишинг «Қуръонни ёдлабди» деб айтилиши бўлмасин, балки «Қуръон аҳлидан бўлибди» деб айтилиши бўлсин. Аллоҳим, бизни ҳам Унинг (Қуръоннинг) аҳлидан қилгин! @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13812. Абдураҳмон ибн Маҳдий айтади: «Одамлар орасида Суфён ас-Саврийдан кўра қалби юмшоқ ва таъсирчанроқ бирор киши билан ҳа
13812. Абдураҳмон ибн Маҳдий айтади: «Одамлар орасида Суфён ас-Саврийдан кўра қалби юмшоқ ва таъсирчанроқ бирор киши билан ҳамнафас бўлмадим. Уни кечалар давомида кузатардим; у фақат туннинг аввалида озгина ухлар, сўнгра қаттиқ даҳшатга тушгандек сакраб уйғониб: «Дўзах! Дўзах! Дўзахнинг ёди мени уйқудан ва нафсий истаклардан тўсди!» деб ҳайқирарди. Кейин туриб таҳорат олар ва таҳоратдан сўнг: «Аллоҳим, Сен Ўзинг ўргатувчисиз менинг ҳожатимни билувчисан. Мен Сендан фақатгина бўйнимни дўзах ўтидан озод қилишингни сўрайман. Илоҳим, ушбу хавф-хавотир уйқумни қочирди, бу эса Сенинг менга инъом этган аввалги неъматларингдир...» деб дуо қиларди. Сўнг намозга киришарди. Йиғи қаттиқлик қилганидан қироат қилишга ҳам йўл қўймасди, ҳатто йиғисининг кўплигидан унинг нима ўқиётганини ажратиб бўлмасди». @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Ашуро рўзаси 📜Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашуро кунининг рўзаси ўзида
Ашуро рўзаси 📜Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йилнинг каффороти бўлса», деб Аллоҳдан умид қиламан», дедилар».  Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. 🔖Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўза тутиб, унинг рўзасини тутишга буюрган чоғлари: «Эй Аллоҳнинг Расули, у яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Келаси йил, иншааллоҳ, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз», дедилар. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келаси йил келмасдан вафот этдилар». Имом Муслим ривояти. ▫️Уламолар: “Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларини жамлаб рўза тутиш мустаҳаб бўлади”, дейишган. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнинчи куни рўза тутиб, кейинги йили тўққизинчи куни ҳам тутишни ният қилган эдилар. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

13811. Бошқаларнинг устунликларини (фазилатларини) эътироф этиш — пайғамбарларнинг сифатидир: (Мусо алайҳиссалом айтдилар): “
13811. Бошқаларнинг устунликларини (фазилатларини) эътироф этиш — пайғамбарларнинг сифатидир: (Мусо алайҳиссалом айтдилар): “Биродарим Ҳорун мендан кўра тили бурророқ...”, Қасас сураси, 34-оят. Бошқаларнинг устунликларини (фазилатларини) инкор қилиш эса — шайтоннинг сифатидир: (Иблис айтди): “Мен ундан яхшиман”, Аъроф сураси, 12-оят. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube