uk
Feedback
arabic.uz (hikmatlar)

arabic.uz (hikmatlar)

Відкрити в Telegram

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу arabic.uz (hikmatlar)

Канал arabic.uz (hikmatlar) (@arabicuz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 37 975 підписників, посідаючи 1 657 місце в категорії Релігія і духовність та 2 039 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 37 975 підписників.

За останніми даними від 29 вересня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 318, а за останні 24 години на 9, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 23.67%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 15.93% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 8 991 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 6 050 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 193.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 30 вересня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

37 975
Підписники
+924 години
+1787 днів
+31830 днів
Архів дописів
14050. Имом Бухорий ривоят қилган ушбу ҳадисда севикли Пайғамбаримиз Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва алайҳи васалламнинг олийжан
14050. Имом Бухорий ривоят қилган ушбу ҳадисда севикли Пайғамбаримиз Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва алайҳи васалламнинг олийжанобликлари ва саховатлари акс этган: “Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир гуруҳ ансорлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нарса сўрашган эди, у зот уларга бердилар. Кейин яна сўрашди. Уларга яна бердилар. Ниҳоят, у зотнинг ҳузурларидаги нарсалар тугади. Шунда у зот: «Ҳузуримда бирор яхшилик бўлса, уни сизларга бермай, сақлаб қолмайман”. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

من العوائل العلمية المعاصرة التي توارثت فيها أنوارُ الهدى والعلم: ١- الوالد: فضيلة الشيخ عبد الرزاق بن إبراهيم الغوثاني (ت ١٤
من العوائل العلمية المعاصرة التي توارثت فيها أنوارُ الهدى والعلم: ١- الوالد: فضيلة الشيخ عبد الرزاق بن إبراهيم الغوثاني (ت ١٤٠٢)، رحمه الله تعالى. قال الدكتور يحيى: حضر والدي دروس الشيخ عبد الصمد إسماعيل القاري، وحضر دروس الشيخ حسن حبنكة الميداني، وحضر خُطَب الشيخ عبد الله الغلاييني، مفتي قطنا، وحضر خُطَب ودروس الشيخ عبد العزيز أبازيد، مفتي درعا. ٢- الابن: فضيلة الشيخ الدكتور يحيى عبد الرزاق الغوثاني، حفظه الله تعالى. ٣- الحفيد: الأستاذ عاصم بن يحيى الغوثاني، حفظه الله تعالى. Ибрат (29) 📜Ҳидоят ва илм нурларини авлоддан-авлодга мерос қолдираётган замондош илмий оила(сулола)лардан 1. Ота: Фазилатли шайх Абдурраззоқ ибн Иброҳим Ғавсоний (вафоти 1402 ҳижрий) раҳимаҳуллоҳ. Доктор Яҳё айтадилар: «Отам шайх Абдуссамад Исмоил Қорининг дарсларида, шайх Ҳасан Ҳабаннака ал-Майдонийнинг дарсларида, Қатна муфтийси шайх Абдуллоҳ Ғалайинийнинг хутбаларида ҳамда Дера муфтийси шайх Абдулазиз Абозиднинг хутба ва дарсларида қатнашганлар». 2. Ўғил: Фазилатли шайх, доктор Яҳё Абдурраззоқ Ғавсоний, ҳафизаҳуллоҳ. Шайх таниқли ислом олими, қироат ва тажвид илми мутахассиси ҳамда тадқиқотчи. У Қуръони Каримни ёдлаш, ўргатиш ва тажвид қоидаларини осонлаштирилган услубда тақдим этиш бўйича кўплаб илмий ишлар ва китоблар муаллифи ҳисобланади. 3. Набира: Устоз Осим ибн Яҳё Ғавсоний, ҳафизаҳуллоҳ. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

14049. Мутакаббир инсон тушунишдан маҳрум этилади. Агар тушунса ҳам, қайсарлик қилиб ҳаққа эргашмайди. “Энди ер юзида ноҳақ м
14049. Мутакаббир инсон тушунишдан маҳрум этилади. Агар тушунса ҳам, қайсарлик қилиб ҳаққа эргашмайди. “Энди ер юзида ноҳақ мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзлари учун йўл тутмаётганларни, агар эгрилик йўлини кўрсалар, уни ўзлари учун йўл тутаётганларни тезда Ўз оятларимдан бураман”, Аъроф сураси, 146 – оят. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

14048. Ким Аллоҳ наздидаги мақомини билмоқчи бўлса, бомдод намози вақтида нима қилаётганига назар солсин. Раҳмон сизларни жан
14048. Ким Аллоҳ наздидаги мақомини билмоқчи бўлса, бомдод намози вақтида нима қилаётганига назар солсин. Раҳмон сизларни жаннат ва унинг неъматлари билан мукофотласин. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

14047. Қайси йўл, қайси қалб ва қайси қарор биз учун яхшироқ эканини билмаймиз. Аммо яхшилик Аллоҳ биз учун танлаган нарсада
14047. Қайси йўл, қайси қалб ва қайси қарор биз учун яхшироқ эканини билмаймиз. Аммо яхшилик Аллоҳ биз учун танлаган нарсада эканлигига ишонамиз. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Repost from Hilol Nashr
📣 Устоз Анвар Аҳмад билан «Руҳий тарбия» китоби ҳақидаги суҳбат бошланди
🌐 YouTube орқали томоша қилинг @hilolnashr

14046. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат куни мутакаббир
14046. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат куни мутакаббирлар инсон суратидаги майда зарралар каби қилиб маҳшарга тўпланадилар. Уларни ҳар томондан хорлик қамраб олади. Улар жаҳаннамдаги “булус” деб аталадиган зиндонга ҳайдаладилар. Уларни олов қоплаб олади. Улар дўзах аҳлининг чиқиндиси ва сиқиндисидан ичириладилар».   Имом Термизий ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

ألقاب ملوك الأمم: 1- ملك الرومَ.. يُقَال لَهُ.. قيصر. 2- ملك الفرسَ.. يُقَال لَهُ.. كسْرَى. 3- ملك التّرْك.. يُقَال لَهُ.. خاقَان. 4- ملك الحبشة.. يُقَال لَهُ.. النَّجَاشِيّ. 5- ملك القبط.. يُقَال لَهُ.. فِرْعَوْن. 6- ملك مصر .. يُقَال لَهُ.. العزيز. 7- ملك حمير.. يُقَال لَهُ.. تبع. 8- ملك الهند.. يُقَال لَهُ.. دهمى. 9- ملك الصين.. يُقَال لَهُ.. فغفور. 10- ملك الزنج.. يُقَال لَهُ.. غانة. 11- ملك اليونان.. يُقَال لَهُ.. بطلميوس. 12- ملك الْيَهُود.. يُقَال لَهُ.. قيطون أَو ماتح. 13- ملك البربر.. يُقَال لَهُ.. جالوت. 14- ملك الصابئة.. يُقَال لَهُ.. نمْرُود. 15- ملك اليمن.. يُقَال لَهُ.. تبعا. 16- ملك فرعانة.. يُقَال لَهُ.. إخشيد. 17- ملك الْعرب من قبل الْعَجم.. يُقَال لَهُ.. النُّعْمَان. 18- ملك أفريقية.. يُقَال لَهُ.. جرجير. 19- ملك خلاط شهرمان، والسندفور ، والحزز.. يُقَال لَهُ.. رتبيل. 20- ملك النوبة.. يُقَال لَهُ.. كابل. 21- ملك الصقالبة.. يُقَال لَهُ.. ماجدا. 22- ملك الأرمن.. يُقَال لَهُ.. تقفور. 23- ملك الأجات.. يُقَال لَهُ.. خدواند كار. 24- ملك أشروشنه.. يُقَال لَهُ.. أفشين. 25- ملك خوارزم.. يُقَال لَهُ.. خوارزم شاه. 26- ملك جرجان.. يُقَال لَهُ.. صول. 27- ملك آذربيجان.. يُقَال لَهُ.. أصبهيذ. 28- ملك طبرستان.. يُقَال لَهُ.. سالار. 29- ملك إقليم خلاط.. يُقَال لَهُ.. شهرمان. 30- نيابة ملك الرّوم.. يُقَال لَهُ.. مشق. 31- ملك الإسكندرية.. يُقَال لَهُ.. المقوقس. عمدة القاري شرح صحيح البخاري (79/1). 📜Тарихдаги турли миллат ва халқлар ҳукмдорларининг унвонлари (лақаблари) рўйхати -Рум подшоҳи — Қайсар (Цезарь). -Форс подшоҳи — Кисро (Хосров). -Турк подшоҳи — Хоқон. -Ҳабашистон подшоҳи — Нажоший. -Қибтийлар подшоҳи — Фиръавн. -Миср подшоҳи — Азиз. -Ҳимёр подшоҳи — Туббаъ. -Ҳиндистон подшоҳи — Даҳмо (ёки Батҳар/Деҳмий). -Хитой подшоҳи — Фағфур. -Занж (Занзибар/Шарқий Африка) подшоҳи — Ғона. -Юнон подшоҳи — Батламиус (Птолемей). -Яҳудийлар подшоҳи — Қайтун ёки Матиҳ. -Берберлар подшоҳи — Жолут (Голиаф). -Собиийлар подшоҳи — Намруд. -Яман подшоҳи — Туббаъ. -Фарғона подшоҳи — Ихшид. -Ажамлар томонидан тайинланган араблар подшоҳи — Нўъмон. -Ифриқия (Шимолий Африка) подшоҳи — Журжир (Григорий). -Хилот, Синд ва Ҳазаз подшоҳи — Рўтбил (Ратбил). -Нубия подшоҳи — Кабил. -Славянлар подшоҳи — Можда (ёки Можак). -Арманистон подшоҳи — Тақфур (Текфор). -Ожат подшоҳи — Худовандгор. -Уструшона подшоҳи — Афшин. -Хоразм подшоҳи — Хоразмшоҳ. -Журжон подшоҳи — Сул. -Озарбайжон подшоҳи — Испаҳбед. -Табаристон подшоҳи — Солор. -Хилот ҳудуди подшоҳи — Шаҳармон. -Рум подшоҳининг ноиби (ўринбосари) — Машқ. -Александрия (Искандария) подшоҳи — Муқовқис. «Умдатул қорий шарҳи саҳиҳил Бухорий» китобидан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Repost from Hilol Nashr
#устозлар_билан_мутолаа ✨ «Руҳий тарбия» китоби ҳақидаги суҳбатга ташриф буюринг! (16-суҳбат) 📖 Китоб ҳақида устоз Анвар Аҳм
#устозлар_билан_мутолаа ✨ «Руҳий тарбия» китоби ҳақидаги суҳбатга ташриф буюринг! (16-суҳбат) 📖 Китоб ҳақида устоз Анвар Аҳмад суҳбат қилиб берадилар. ✅ Одатдаги савол-жавоб учун «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 14-15-жузининг бошидан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинган. Тўғри жавоб топганларга китоб ҳадя қилинади. 🎁 📆 Тадбир эртага 14:00 да «Hilol-Nashr» нашриётининг суҳбатгоҳида бошланади.
Марҳамат, илмий суҳбатга ташриф буюринг. 😊
📍 «Hilol-Nashr» бош дўкони @hilolnashr

14045. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: «Ўн олти йилда фақат бир мартагина қорним тўйиб таом едим, ўшанда ҳам (қаттиқ пушаймон бўлиб
14045. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: «Ўн олти йилда фақат бир мартагина қорним тўйиб таом едим, ўшанда ҳам (қаттиқ пушаймон бўлиб) оғзимга қўлимни тиқиб, қайт қилдим. Чунки тўйиб таом ейиш баданни оғирлаштиради, қалбни қаттиқлаштиради, зукколикни кетказади, уйқу чақиради ва ибодатга заифлаштириб, дангаса қилади», деди.   Имом Розийнинг «Адабуш шафиъий ва маноқибуҳу» асаридан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Танбеҳ 📜Аллоҳ золимни ҳисобга тутганида, фақат унинг ўзинигина ҳисобга олмайди, балки уни қўллаб-қувватлаган, куч-қувват бер
Танбеҳ 📜Аллоҳ золимни ҳисобга тутганида, фақат унинг ўзинигина ҳисобга олмайди, балки уни қўллаб-қувватлаган, куч-қувват берган, режа ва тадбир тузган, рағбатлантирган ҳамда қарсак чалганларни ҳам ҳисоб-китоб қилади. Шундай экан, ўзингни омонликда деб ўйлама! Золим томонида туриш ва унга зулм, ноҳақлик қилишда ёрдам бериш оддий, арзимас нарса эмас. Ҳар бир инсон қилган ишлари учун жавобгардир. Ўзингни жабру зулмдан йироқман деб ҳисобласанг-да, бирор кимсага зулм қилинишида ёрдамчи бўлиб қолишдан эҳтиёт бўл! ◽️"Бас, ўша Кунда зулм қилганларга маъзиратлари манфаат бермас ҳамда улардан рози қилишлари ҳам талаб қилинмас", Рум сураси, 57 - оят @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

14044. Жума куни саййидул айём - кунларнинг улуғи ва мусулмонларнинг ҳафталик байрамидир. У Аллоҳ таолога итоат, ибодат ва Ун
14044. Жума куни саййидул айём - кунларнинг улуғи ва мусулмонларнинг ҳафталик байрамидир. У Аллоҳ таолога итоат, ибодат ва Унга яқинлашиш куни бўлгани учун ҳам шундай рутбага ноил бўлди. Зеро, вақтнинг қадри унда Аллоҳ таолога яқинлашиш билан юксалади. Бу эса «Каҳф» сурасини ўқиш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаламга салавот айтиш, дуони кўпайтириш, жума намозида мусулмонларнинг жам бўлиши, қариндошларни зиёрат қилиш, ота-онага яхшилик қилиш, фарзандларни хурсанд қилиш ва мусулмон киши қилиши лозим бўлган бошқа эзгу амаллар билан амалга ошади. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Таваккул 📜"Қачонки азму қарор қилсанг, Аллоҳга таваккул қил. Албатта, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севадир", Оли Имрон сураси
Таваккул 📜"Қачонки азму қарор қилсанг, Аллоҳга таваккул қил. Албатта, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севадир", Оли Имрон сураси, 159 - оят. ◽️Изоҳ: "Таваккул дунё ва охират ишларида фойдани жалб ва зарарни даф қилиш бўйича Аллоҳ азза ва жаллага сидқидилдан суянишдир. Ишларнинг барчасини Унга ҳавола қилишдир. Ундан ўзгаси бирор нарсани бера олмаслигига, ман қила олмаслигига, зарар етказа олмаслигига ва фойда бера олмаслигига бўлган иймонни рўёбга чиқаришдир». Ибн Ражабнинг «Жомеъул улум вал ҳикам» асаридан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

14043. Беҳожатлик ҳақида: «Агар бутун уммат тўпланиб, бирон манфаат етказмоқчи бўлса ҳам, фақатгина Аллоҳ сенга ёзиб қўйган н
14043. Беҳожатлик ҳақида: «Агар бутун уммат тўпланиб, бирон манфаат етказмоқчи бўлса ҳам, фақатгина Аллоҳ сенга ёзиб қўйган нарсани етказа оладилар». Хотиржамлик ҳақида: «Агар бутун уммат тўпланиб, бирон зарар етказмоқчи бўлса ҳам, фақатгина Аллоҳ сенга ёзиб қўйган нарсани етказа оладилар». Аллоҳнинг қадарига таслимият ҳақида: «Қаламлар кўтарилган ва саҳифалар қуриган».   Адҳам Шарқовий. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

14042. Истиғфорнинг меваси Аҳмад ибн Ҳанбал бир шаҳарга сафар қилдилар ва масжидга бориб, у ерда тунаб қолмоқчи бўлдилар. Лек
14042. Истиғфорнинг меваси Аҳмад ибн Ҳанбал бир шаҳарга сафар қилдилар ва масжидга бориб, у ерда тунаб қолмоқчи бўлдилар. Лекин масжид қоровули бунга рухсат бермади. Шундоқ бўлса-да, имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: «Унда масжид ёнида, оёғим сиғадиган жойда ухлайман», деди. Шундан сўнг қоровул у зотни у ердан ҳам узоқлаштириш учун судраб кета бошлади. Шу пайт бу ҳолатни кўриб турган бир новвой имомни ўз уйида тунашга таклиф қилди. Имом Аҳмад уйга кирганида, новвой хамир қориб турганда ҳам тинмай истиғфор айтаётганини пайқадилар. Имом Аҳмад ундан: «Истиғфорнинг самарасини кўрдингизми?» деб сўради. Новвой шундай жавоб берди: «Нимаики дуо қилган бўлсам, ҳаммаси ижобат бўлди.  Фақат биргина дуоим ҳали ижобат бўлмади». Имом Аҳмад: «У қайси дуо?» деб сўради. Новвой: «Аҳмад ибн Ҳанбални кўриш» деди. Шунда имом Аҳмад: «Мана, мен ўша Аҳмад ибн Ҳанбалман. Аллоҳ мени сизнинг олдингизга судраб келтирди», деди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Поклик 📜"Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, зафар топди. Ва батаҳқиқ, ким уни булғаса, ноумид бўлди", Шамс сураси, 9,10 - оятл
Поклик 📜"Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, зафар топди. Ва батаҳқиқ, ким уни булғаса, ноумид бўлди", Шамс сураси, 9,10 - оятлар. ◽️Изоҳ: - Ким ўз нафсини куфрдан, ширкдан, нифоқдан, турли ёмонлик ва гуноҳлардан покласа, икки дунёда ютуққа эришади. - Ким ўз нафсини куфр, ширк, нифоқ, турли ёмонлик ва гуноҳлар ила ифлос қилса, икки дунёда ноумид бўлади, ҳасратга учрайди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Эслатма 📱Телефондан (умуман) фойдаланмаслик керак бўлган вақтлар ◽️Саҳар вақтлари ва Аллоҳга муножот қилиш пайтида (бомдодда
Эслатма 📱Телефондан (умуман) фойдаланмаслик керак бўлган вақтлар ◽️Саҳар вақтлари ва Аллоҳга муножот қилиш пайтида (бомдоддан кейин қуёш чиққунча ва умуман дуога эҳтимом қилган вақтларда); ◽️Дуолар ижобат бўладиган вақтларда (ёмғир вақти, жума куни, тунги намозда, азондан кейин ва ҳаказо); ◽️Ота-онангизнинг ҳузурида ўтирганингизда; (олдиларида одоб сақлаш, юзларига тикилиш ва қўлларидан тутиб суҳбатлашиш учун) ◽️ Бошқа инсонлар билан йиғилишда (ёки учрашувда) бўлганингизда (мажлис аҳли ҳурматсизлик бўлмаслиги учун); ◽️Бирор нарса (хат, китоб, газета ёки журнал) ўқиётганингизда; ◽️Бирор масала устида изланаётганингизда (диққатингиз чалғимаслиги ва фикрингизни муаммо ечимига қаратиш учун); ◽️ Кимдир сизга ўз ташвишларини сўзлаётганда (муаммолари билан маслаҳат сўраётган ёки ёрдам сўраётганда); ◽️Оилангиз даврасида (аёлингиз, фарзандларингиз билан) бўлганингизда; ◽️Автомобил бошқараётганингизда (йўлдан чалғимаслик, хавфсизлик учун ва бошқаларнинг ҳаракатига ҳалақит қилмаслик учун). Телефон сизга хизмат қилсин, сизга зарар бермасин. Доктор Али Шубайлий. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

14041. Ҳасан Басрий ўз шогирдларидан бир гуруҳини бир кишининг ҳожатини адо этиш мушкулини осон қилиш учун юборди ва уларга:
14041. Ҳасан Басрий ўз шогирдларидан бир гуруҳини бир кишининг ҳожатини адо этиш мушкулини осон қилиш учун юборди ва уларга: «Йўл-йўлакай Собит Бунонийнинг олдига ўтинглар ва уни ҳам ўзингиз билан бирга олинглар», деди. Улар Собитнинг ҳузурига келишганида, у: «Мен эътикоф ўтирибман (масжиддан чиқа олмайман)», деди. Улар Ҳасан Басрийнинг олдига қайтиб келиб, бу ҳақда хабар беришди. Шунда Ҳасан Басрий: “Бориб унга: «Эй ғафлатда қолган инсон... Мусулмон биродарингнинг ҳожатини раво қилиш йўлида юришинг сен учун ҳаж устига қилинган (нафл) ҳаждан кўра яхшироқ эканини билмайсанми?!», деб айтинглар”, деди. Улар Собитнинг ҳузурига қайтиб бориб, бу сўзларни етказишди. Шунда у эътикофини қолдириб, улар билан бирга кетди». «Жамиъул улум вал ҳикам»дан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

давоми... Иброҳим алайҳиссаломнинг сўзларига қулоқ тутинг, Аллоҳ таоло айтади: "У деди: «Нимага ибодат қилаётганингизни билдингизми… сиз ва қадимги оталарингиз?! Албатта, оламлар Роббидан бошқа уларнинг барчаси менга душмандир. У мени яратган. Бас, мени ҳидоят қиладиган ҳам Унинг Ўзи. Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи. Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи.. Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи”, Шуаро сураси, 75 -81 оятлар.    Аллоҳ яратади, ҳидоят қилади, ризқ беради, шифо беради, ўлдиради ва тирилтиради ҳамда мағфират қилади... Ана шу оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳдир! Шунинг учун мен бу аниқ сўзларни қайта-қайта таъкидлайман: «Роббинг Аллоҳ бўла туриб, ҳеч қандай ғам-ташвиш йўқдир!» Мўмин кишининг Аллоҳ ҳақида ёмон гумонда бўлиши ва ғамгин бўлиши дуруст эмас. Аллоҳга суянинг ва Унга чин дилдан ишонинг.    “Ва Аллоҳ айтди: «Албатта, Мен сизлар биланман. Агар намозни тўкис адо этсангиз, закот берсангиз, расулларимга иймон келтирсангиз, уларни қўллаб-қувватласангиз ва Аллоҳга яхши қарз берсангиз, албатта, сизнинг ёмонликларингизни ўчиражакман ҳамда сизни остларидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритажакман. Бас, шундан кейин ҳам сиздан ким куфр келтирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашибдир», Моида сураси, 12-оят. Мисол учун, жамиятда нисбатан нуфузли бир шахс бошқа бировга: «Мен сен биланман, қўрқма, мана менинг телефон рақамим», деса, у барибир сизни ҳимоя қила олиши ёки қила олмаслиги мумкин... Шундай бўлса-да, бу ваъдадан инсон бироз хотиржам бўлади. Аммо мўмин кишини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи хотиржам қилса-чи?! Демак, бу мутлақ ва муҳаққақ хавфсизликдир. Энди асосий мақсадга қайтсак: Сиз нима учун Аллоҳнинг гўзал исмлари ва олий сифатларини ўрганасиз? Улар билан бахт-саодатга эришиш учун! Аллоҳнинг Раҳим, ўта меҳрибон эканини билиш учун, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб туришини англаб, ўз нафсингизни назорат қилиш учун, шунингдек, Аллоҳнинг Қодир ва Ғаний эканини ва ҳоказоларни билиш учундир... Шундай экан, агар сиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хасталигингиздан шифо беришга қодир эканини билсангиз ва мўмин бўлсангиз, ҳеч қачон ноумид бўлмайсиз! Нима учун Ғарб мамлакатларида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари энг юқори даражада? Чунки улар Аллоҳни Унинг исмлари орқали танимайдилар. Аммо моддий маданият омиллари камтарона бўлган, ҳаёт оғир ва шароитлар мураккаб бўлган диёрларда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари жуда кам учрайди! Бунинг ягона сабаби – Буюк ва Қудратли Аллоҳга бўлган имондир. Ҳақиқатан ҳам, мўмин киши ўз ихтиёрини Аллоҳга топширади ва: “Аллоҳ шуни ирода қилди, бу Аллоҳнинг хоҳиши, Аллоҳ нимани хоҳласа – бўлади, хоҳламаса – бўлмайди”, дейди. Мана шу нарса инсон билан руҳий зўриқишлар, стресс орасини тўсиб туради». Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Абу Талҳанинг бир ўғли бетоб эди. Абу Талҳа йўқлигида у вафот этди. Аёли унинг вафот этганини кўргач, ниманидир тайёрлади ва уни уйнинг бир четига қўйиб қўйди. Абу Талҳа келиб: «Бола қандай?» деди. (Аёли): «Жони тинчиди, енгил тортди деб умид қиламан», деди. Абу Талҳа уни рост айтди деб ўйлади. У тунни ўтказиб, тонг оттиргач, ғусл қилди. Энди чиқиб кетмоқчи бўлганида аёли унга (боланинг) вафот этганини билдирди. Абу Талҳа Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиб, сўнг у зотга ораларида бўлиб ўтган ишнинг хабарини берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шояд, Аллоҳ бу кечангизга барака берса», дедилар». Суфён айтади: «Ансорлардан бир киши: «Уларнинг тўққизта фарзандини кўрдим, ҳаммалари Қуръонни ёдлаган эди», деган». Имом Бухорий ривояти. Имони суст бўлган оилада ёш боланинг вафоти чидаб бўлмас оғриқ ва қайғу келтиради. Мусулмон оилада ҳам фарзанднинг вафот этиши содир бўлди, аммо имонсиз оилада бундай ҳодиса юз берса, она кўпинча дарҳол ёки бироздан сўнг ақлдан озиши мумкин. Демак, Аллоҳнинг гўзал исмларини ўрганишимиздан мақсад — улар билан бахт-саодатга эришишдир. Сиз эса Аллоҳнинг паноҳидасиз. Агар Аллоҳни шу дунёдаёқ таниб олсангиз, бу ақлнинг айнан ўзидир. Вақт ўтмай туриб, бу дунё ҳаётида соғ-саломат ва хурсанд ҳолда Уни таниб олишингиз лозимдир. Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари» китоби асосида тайёрланди. @arabicuz

давоми «Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир. Мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар...»(Нур сураси, 30-31-оят). Маълумки, сиз хоҳламасдан тасодифан бир нарсага назарингиз тушиб қолиши ихтиёрсиз назар дейилади. Аммо ана шу тасодифан ва ихтиёрсиз тушган назарингизда давом этиб, қараб туришингиз ихтиёрий назарга айланади. Аллоҳ таоло бизларни ана шу ихтиёрий назаримиздаги гуноҳ амаллардан қайтармоқда. Лекин Аллоҳнинг борлиги, куч-қудрати ҳақидаги еру осмонга, денгизу дарёларга ва тоғу-тошларга ибрат ва тафаккур билан ихтиёрий назар солишимиз гуноҳ эмас, балки савобли амаллардандир. Демак Аллоҳ бизларга буюрган амалларида ҳам ва бизларни қайтарган амалларида ҳам адолатли Зот экан. Келинг, энди Аллоҳнинг феълларидаги адолатига тўхталиб ўтамиз. Ўн йил аввал бир ҳодиса содир рўй берди: икки киши Дамашқ бозорида ўзаро талашиб, уришиб кетдилар. Улардан бири рақибига қуролидан ўқ узган эди, ўқ нишонда хато кетди. Шу вақт буларнинг уришган овозини эшитган бир киши дўконидан бошини чиқариб турган эди, ўша отилган ўқ дўкондорнинг бўйнидан кириб, умуртқа суягига тегди ва у киши шу заҳоти шол бўлиб қолди. Ушбу воқеадан хабар топган бир киши мендан: «Сиз бизга Аллоҳнинг адолати ҳақида гапирасиз, аммо бу ҳодисани қандай изоҳлайсиз? Ўқ еган киши солиҳ киши эди. Оиласини боқиш учун ризқ талабида дўкон очиб, мато сотарди, гуноҳи йўқ эди. Жанжал овозини эшитиб, бошини кўтарган эди, дайди ўқ келиб бўйнидан кириб, умуртқа суягига тегиб, уни шол қилиб қўйди. Аллоҳнинг адолати қаерда қолди?» деб сўради. Мен эса унга: «Аллоҳ адолатли Зотдир. Бу ҳодисанинг биз билмайдиган, яъни мен ва сиз ҳам билмайдиган жиҳатлари бўлиши мумкин... Нима бўлганда ҳам, мен Аллоҳнинг адолатига таслимман», деб жавоб қайтардим.   Дарҳақиқат, йигирма кундан кейин бу ҳодисанинг ғаройиб ва ажойиб томонлари аён бўлди: Дамашқнинг Майдон номли маҳалласида яшовчи бир дўстимнинг айтишича, унинг бир қўшниси бор. У ўз укасининг етим фарзандлари мол-мулкига васий этиб тайинланган экан. Аммо вақти келиб, унинг қўлида етимларнинг маълум миқдордаги ҳақи, маблағни етимларга беришдан бош тортибди. Маблағнинг ҳақиқий эгалари, яъни етимлар ушбу ҳолат бўйича маҳалла уламоларидан бири – шайх Ҳусайн Хаттоб раҳимаҳуллоҳга шикоят қилибдилар. Шайх ўша киши ҳамда етимларни ҳузурига чақиртириб, васийдан маблағни болаларга беришни талаб қилибди. Васий эса қандайдир баҳоналарни келтириб, «жиянларимга ҳеч нарса бермайман» деб оёқ тираб олибди.   Шу вақт шайх Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ қисқагина қилиб: «Эй болаларим, бу амакингиз сизларга пулингизни бермоқчи эмас, шундай бўлса-да, сизлар у кишининг устидан қозига арз қилманг. Яхшиси, сиз ягона Аллоҳга шикоят қилинглар», дебди. Бу воқеа кечки пайт содир бўлганди. Эртаси куни васий киши ўз дўкони дарчасидан бошини чиқариб, ташқарига қараган экан, дайди ўқ унинг бўйнидан кириб, умуртқа суягига тегибди. Оқибатда дўкондор шол бўлиб қолибди. Бу ҳодиса Аллоҳнинг Ўз феълларидаги адолатли эканига далилдир. Қатода розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг: «Сенга нима ёмонлик етса, ўзингдандир» (Нисо сураси, 79-оят) оятига қилинган тафсирда: «Эй одам фарзанди, сенга етган ёмонлик қилган гуноҳинг сабабли сенга уқубатдир», дедилар. «Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У Зот кўпини афв қилур» (Шууро сураси, 30-оят). Юқоридаги оят ва ҳадисларда баён қилинганидек, банда гуноҳ амалларни қилганда унга мусибат етса, бунинг сабаби унинг гуноҳларидир. Шундай ҳолатларни содир бўлиши ҳам Аллоҳнинг бандалари ўртасидаги феълий адолатидандир. Университетимизда психология фани устози бўларди. Бир куни ўша устозимиз Европада асаб касалликлари бўйича ўтказилган конференцияда қилган маърузасининг қисқача баёнини айтиб берди. «Ислом диёрларида асаб касалликлари даражаси жуда камлигининг сабаби биз – мусулмонлар Аллоҳга иймон келтирамиз ва доим унинг қазои қадарига рози бўлиб юрамиз. Ҳақиқатан ҳам мўмин киши нафси жилови бошқарувини Аллоҳга топшириб, бирон бир ҳодиса рўй берганида «Аллоҳнинг иродаси, У шуни хоҳлади, Аллоҳ нимани хоҳласа шу нарса бўлади, нимани хоҳламаса ўша нарса бўлмайди» деб айтади. Айнан ана шундай муносабат, ҳаракатлар ҳисобига мусулмонлар асаб касалликларини келтириб чиқадиган омиллардан фориғ бўладилар» деган эди устозимиз.     Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумо сўзлаб берди:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари у зотга: «Ўғлим жон таслим қиляпти, бизникига келинг», деб одам юборди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам салом айтиб: «Албатта, олгани ҳам Аллоҳникидир, бергани ҳам Уникидир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида белгиланган ажали биландир. Сабр қилсин ва савоб умидида бўлсин», деб одам юбордилар. У эса қасам ичиб, «Албатта келсинлар», деб яна одам юборди. У зот турдилар. У зот билан бирга Саъд ибн Убода, Муъоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит ва бир қанча кишилар ҳам туришди. Бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўтариб олиб келинганда унинг жони пўк-пўк қилар эди. – Менимча, «худди эски мешга ўхшаб», деди – У зотнинг кўзларидан ёш қуйилди. Шунда Саъд: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу нима?» деди. У зот: «Бу Аллоҳнинг бандалари қалбига солган раҳматдир. Аллоҳ раҳмли бандаларигагина раҳм қилади», дедилар». Имом Бухорий ривояти.   Яъни Аллоҳ сиздан нимани қайтариб олса ўша нарса Унинг мулкидир, сизга нимани берса, у сизга фазилатидир. Агар сиз Аллоҳ нимани берса ва қайтариб олса, у нарса Ўз мулкидан эканига иймон келтирсангиз, сизда ҳеч қандай муаммо бўлмайди.    Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо бундай сўзлаб берди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абдуллоҳ! Айтишларича, сен кунни рўза билан, тунни ибодат билан ўтказар эмишсан?» дедилар. «Ҳа, шундай, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. У зот: «Ундай қилма. Рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Чунки сенда танангнинг ҳам хаққи бор, кўзингнинг ҳам хаққи бор, аёлингнинг ҳам ҳаққи бор, меҳмонингнинг ҳам хаққи бор. Сенга ҳар ойда уч кун рўза тутиш кифоя. Зеро, сен учун ҳар бир яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир”, дедилар. Имом Бухорий ривояти. Аёллар билан муомаладаги адолатли ҳолат шундай бўлса мақсадга мувофиқдир. Аммо болалар билан муомалада бироз бошқачароқ ёндашиш керак. Жумладан, болаларга бирон нарса берсангиз, уларни ахлоқан фасод қиладиган даражада кўп берманг ва, аксинча, сизга ҳасад қиладиган даражада оз бериб қўйманг. Яхшиси, уларга кифоя қиладиган, меъёрдаги маблағни беринг. Берсангиз ҳожатидан ташқари кўп берманг, кўп берсангиз сиз ҳаддан ошган бўласиз. Агар ҳожатидан оз берсангиз сиз ҳаддан оз берган бўласиз. Бу ҳам болалар орасидаги адолатли ишдир. Аллоҳ барча амалларимизнинг мўътадил бўлишини насиб қилсин.   «Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир, Унга ўша исмлар билан дуо қилинг». (Аъроф сураси, 180-оят)   Агар сиз: «Ё Латиф, ё Раҳим, ё Ғаний, ё Қодир», десангиз, «Қодир» исмининг маъносини билишингиз керак эмасми?!   Жуда кўп инсонлар хасталикка чалинадилар. Табиб улардан бирига: «Соғайиб кетишингиздан умид йўқ», деганида, унинг руҳан чўкиб, тушкунликка тушганини кўрасиз. Чунки у шифокорларнинг гапи қанчалик қатъий бўлмасин, касаллик қанчалик оғир бўлмасин, Аллоҳ уни шифолашга қодир эканини билмайди. Ваҳоланки, У Зот ожизликдан кейин қувват, торлик (қийинчилик)дан кейин кенглик (енгиллик) ва ноумидликдан кейин чиқиш йўлини яратади. Инсон: «Эй Қодир Зот!» деб турганида ноумид бўлса, демак, у «Қодир» исмини англамабди. Бизнинг айтмоқчи бўлган гапимиз шуки: Агар сиз «Қодир» бўлган Зотни англасангиз, сиздан ноумидлик йўқолади. Сизга шуни ишонч билан айтаманки, агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чин дилдан имон келтирсангиз, У Зот сизни энг хавфли касалликдан ҳам ҳеч бир сабабсиз шифолашга қодирдир. Имон бор жойда ноумидликка ўрин йўқ. Олимлар айтадилар: «Роббинг Аллоҳ бўла туриб, ҳеч қандай ғам-ташвиш йўқдир! Аллоҳ мавжуд бўла туриб, инсон алам чекадими?! Аллоҳ мавжуд бўла туриб, у қўрқадими?!» Чунки У Зот инсонга хотиржамлик беради, унга ёрдам беради ва қувватлантиради ҳамда шифо бағишлайди. давоми бор... @arabicuz