ch
Feedback
Эркин Абдулахатов

Эркин Абдулахатов

前往频道在 Telegram

Ҳаётда доим қийин йўлни танла, шунда сен рақобатга учрамайсан.

显示更多
1 217
订阅者
-124 小时
-57 天
-630 天
帖子存档
Ноябрнинг сўнгги кунларида қишлоқ хўжалиги секторида энг катта кўргазма бўлиши ойдинлашяпти. Қишлоқ хўжалиги тармоқ масъуллари билан ушбу кунни белгилаш бўйича бир пиёла чой устида суҳбат қурдик. 22.09.2026 й

Repost from Uzb_Meteo
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси "Раҳбар аёллар" тингловчиларига "Ўзбекистонда иқлим ўзгариши, келажак прогнозлари ва унинг тармоқларга таъсири" мавзусида маъруза билан қатнашдим.

Ўзбекистонда қор юки ва шамол босими. Шу каби тадқиқот натижалари билан Тошкентда 16-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтган "Марказий Осиё иқлим ўзгаришига қандай жавоб қайтаради?" мавзусидаги халқаро илмий конференцияда илмий маъруза билан қатнашдим. Илмий ишнинг тўлиқ матни мана бу ерда

69-том.ЎзГЖ-22.06Abdulahadov_Yarashev_Abdurahmonov.pdf7.97 KB

Эх.🥲

Муносабатлар давом этиши учун деярли ҳамма шу қоидага амал қилади.
Муносабатлар давом этиши учун деярли ҳамма шу қоидага амал қилади.

Район ҳокими бўлиш учун "ставка" 0.2 млн доллардан юқори экан. Ҳар ҳолда тармоқларда шундай хабар тарқалмоқда. Фарғона вилоят
Район ҳокими бўлиш учун "ставка" 0.2 млн доллардан юқори экан. Ҳар ҳолда тармоқларда шундай хабар тарқалмоқда. Фарғона вилояти туманларидан бирига ҳоким қилиб қўйиш учун "бўлғуси ҳокимдан" 210 минг АҚШ доллари олинаётган пайт пора талаб қилувчи (эҳтимол пора берувчи ҳам) қўлган олинган. Шу каби вазиятлардан ҳам билса бўлади, ҳоким ўтирган жой анча ёғли жой ҳисобланади. Ҳа айтмоқчи, мен 2 йилдан буён ижтимоий тармоқларда мунтазам об-ҳаво прогноз шархларини омма билан бўлишиб келяпман. Омманинг иқлимий онгини оширишда жуда катта ишлар қилиб келяпман. Кеча куни мен қатнашган шу каби биргина кўрсатувда кўришлар сони 1 млн дан ошди. Мавсум учун илк миллион кўрсатув. Сўнгги кунлар бироз чарчадим. Ана мени ўрним кимга керак бўлса, ўша жойни текинга бериб юбораман. Кўплаб тузилмаларни оваора қилиб ўтирамизми? Мени жойим ҳокимларни жойи каби миллион долларлик эмас. Шунчаки текин. Ким хохласа давом эттирсин.

Сояда турсанг шу даражада комфорт ҳавоки, бу ҳавода любой овқат ҳам зўр кетади. Қани энди шу каби танага, физиологияга хуш ёқувчи табиий ҳаво йилнинг кўп муддатларида кузатилиб турса! Маза қилиб ижод қилардинг!

Она юртга вақтинча қайтиш. Тошкентдан водий томон, тоғлар яъни Қамчиқ довони оралаб уйга қайтишни негадир жуда яхши кўраман. Ўйла кўрсам ҳеч бир олатда Тошкентга қайтиш моментларни архив учун видеога олмаган, суратга тушурмаган эканман. Балки бу туғилиб ўсган юрт соғинчидир. Шовқинли ва ҳавоси оғир Тошкентдан узоқлашган сари кайфият ҳам ўзгаради. Қамчиқ эса ҳар сафар янги манзара билан мени қарши олади. Ҳар сафар ундан бошқача роҳатланаман. Кеча водий томон ва пойтахтда куз боши нафаси сезилиб турган бўлса, довоннинг юқори қисмида куз якунлаётгани, яна бир қисмида баҳорни эслатувчи туманлар ва булутлар сузиб юрганини кўрдим. Тоғ учларига қор тушибди. Фақат ҳаво этни узадиган даражада ўта совуқ. Шунда яна бир бор англадим: Қамчиқ мен учун шунчаки довон эмас. У уйга олиб борадиган мўъжаз йўл.

Тўғри, АИ дан тўғри фойдаланиш учун фундаментал билим ўта зарур. Қандайдир ғоялар таъсиридаги инсонларга АИ мослашиб жавоб қайтаради

Repost from Otabek Akromov
Кўпчилик "Сунъий интеллект даврида таълим кераксиз бўлади" дейди, аслида эса фундаментал билимсиз AI’дан унумли фойдалана олмайсиз ва тўғри промпт ҳамда савол бера олмайсиз. Чунки AIда сизга мослашиш хусусияти бор: аҳмоқона саволизга, аҳмоқона жавоб оласиз! 👉🏿 https://t.me/otabek_akromov

Оламни сақланг дўстлар! Жамиятда ноҳақликлар, адолатсизликлар ортса тез-тез кўриб турадиган ноталгия қўшиғим. Оламни сақланг дўстлар!

Нега вақтларимиз тез ўтиб кетаётгандек туюлмоқда? Манба

Озуқа занжиримизнинг асоси асаларилари ҳаёти хавф остида Манба

Негадир европаликлар бу йилги қурғоқчиликни Эронликлар каби "Исроил бизни булутни ўғирлаб, қурғоқчилик қилди" деган позицияга содиқ қолиб, Марказий Осиёликлар Европани булутини ўғирлаб олди деган ахмоқона даъво билан чиқишмаяпти. Манба

Мактаб дарсликларини яхшиибилмаслик оқибатида йилларни йўқотяпмиз. Манба

Тут дарахти афзалликлари. Биз бу неъмат ўрнига дала четларини энди сим тўсиқлар билан ўраяпмиз. Ҳа кўплаб сим тўсиқларни ранги ҳам тут каби яшил. Манба

Ҳозирги бекатлар ва ўтмиш бекатлари фарқи. Ўтмиш бекатлар илмий ёндашувлар асосида инсон қадри учун қад кўтарган.

Мен ҳақимда кўпроқ нарса билиш учун яхши подкаст. Мудофаа вазири маслаҳатчиси Олимжон Ўсаровнинг "Қароргоҳ" подкасти навбатдаги меҳмони бўлиб, урушлар ва иқлим мавзусида суҳбат қурдик. Кўриб қўйишли материал: https://youtu.be/Zljf7Fcsnmo?si=UmmcWSyYX17JFi_P

Спорт - соғлом ҳаёт. Сўнгги пайтларда ақлий меҳнат кўпайиб, организмда турли хил ноқулайликлар кўпайиб бораётган эди. Ақлий меҳнат, кўп ўй, кўп ташвишланиш, бўлаётган ҳодисалардан қайғуга тушиш ҳисси - бу, инсонни еб битириб бориши турган гап. Бундай пайтда спорт билан овуниш зарур. Майдонда ҳаммасини чиқариб ташлаш керак. Кеча куни мини футбол бўйича Ўзгидромет директор кубоги ҳам шундай шароитни яратиб берди. 10 га яқин тизим жамоалари қатнашган турнирда институтимиз билан 2-ўринни олдик ва эсдалик совғалар билан тақдирландик.