Эркин Абдулахатов
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ҳаётда доим қийин йўлни танла, шунда сен рақобатга учрамайсан.
إظهار المزيد1 219
المشتركون
-124 ساعات
-57 أيام
-630 أيام
أرشيف المشاركات
1 219
Ноябрнинг сўнгги кунларида қишлоқ хўжалиги секторида энг катта кўргазма бўлиши ойдинлашяпти.
Қишлоқ хўжалиги тармоқ масъуллари билан ушбу кунни белгилаш бўйича бир пиёла чой устида суҳбат қурдик.
22.09.2026 й
1 219
Ўзбекистонда қор юки ва шамол босими.
Шу каби тадқиқот натижалари билан Тошкентда 16-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтган "Марказий Осиё иқлим ўзгаришига қандай жавоб қайтаради?" мавзусидаги халқаро илмий конференцияда илмий маъруза билан қатнашдим.
Илмий ишнинг тўлиқ матни мана бу ерда
1 219
Repost from Эркин Абдулахатов
Муносабатлар давом этиши учун деярли ҳамма шу қоидага амал қилади.
1 219
Район ҳокими бўлиш учун "ставка" 0.2 млн доллардан юқори экан.
Ҳар ҳолда тармоқларда шундай хабар тарқалмоқда. Фарғона вилояти туманларидан бирига ҳоким қилиб қўйиш учун "бўлғуси ҳокимдан" 210 минг АҚШ доллари олинаётган пайт пора талаб қилувчи (эҳтимол пора берувчи ҳам) қўлган олинган.
Шу каби вазиятлардан ҳам билса бўлади, ҳоким ўтирган жой анча ёғли жой ҳисобланади.
Ҳа айтмоқчи, мен 2 йилдан буён ижтимоий тармоқларда мунтазам об-ҳаво прогноз шархларини омма билан бўлишиб келяпман. Омманинг иқлимий онгини оширишда жуда катта ишлар қилиб келяпман. Кеча куни мен қатнашган шу каби биргина кўрсатувда кўришлар сони 1 млн дан ошди. Мавсум учун илк миллион кўрсатув.
Сўнгги кунлар бироз чарчадим. Ана мени ўрним кимга керак бўлса, ўша жойни текинга бериб юбораман. Кўплаб тузилмаларни оваора қилиб ўтирамизми? Мени жойим ҳокимларни жойи каби миллион долларлик эмас. Шунчаки текин. Ким хохласа давом эттирсин.
1 219
Сояда турсанг шу даражада комфорт ҳавоки, бу ҳавода любой овқат ҳам зўр кетади.
Қани энди шу каби танага, физиологияга хуш ёқувчи табиий ҳаво йилнинг кўп муддатларида кузатилиб турса! Маза қилиб ижод қилардинг!
1 219
Она юртга вақтинча қайтиш.
Тошкентдан водий томон, тоғлар яъни Қамчиқ довони оралаб уйга қайтишни негадир жуда яхши кўраман. Ўйла кўрсам ҳеч бир олатда Тошкентга қайтиш моментларни архив учун видеога олмаган, суратга тушурмаган эканман. Балки бу туғилиб ўсган юрт соғинчидир. Шовқинли ва ҳавоси оғир Тошкентдан узоқлашган сари кайфият ҳам ўзгаради.
Қамчиқ эса ҳар сафар янги манзара билан мени қарши олади. Ҳар сафар ундан бошқача роҳатланаман. Кеча водий томон ва пойтахтда куз боши нафаси сезилиб турган бўлса, довоннинг юқори қисмида куз якунлаётгани, яна бир қисмида баҳорни эслатувчи туманлар ва булутлар сузиб юрганини кўрдим. Тоғ учларига қор тушибди. Фақат ҳаво этни узадиган даражада ўта совуқ.
Шунда яна бир бор англадим: Қамчиқ мен учун шунчаки довон эмас. У уйга олиб борадиган мўъжаз йўл.
1 219
Тўғри, АИ дан тўғри фойдаланиш учун фундаментал билим ўта зарур. Қандайдир ғоялар таъсиридаги инсонларга АИ мослашиб жавоб қайтаради
1 219
Repost from Otabek Akromov
Кўпчилик "Сунъий интеллект даврида таълим кераксиз бўлади" дейди, аслида эса фундаментал билимсиз AI’дан унумли фойдалана олмайсиз ва тўғри промпт ҳамда савол бера олмайсиз. Чунки AIда сизга мослашиш хусусияти бор: аҳмоқона саволизга, аҳмоқона жавоб оласиз!
👉🏿 https://t.me/otabek_akromov
1 219
Оламни сақланг дўстлар!
Жамиятда ноҳақликлар, адолатсизликлар ортса тез-тез кўриб турадиган ноталгия қўшиғим.
Оламни сақланг дўстлар!
1 219
Негадир европаликлар бу йилги қурғоқчиликни Эронликлар каби "Исроил бизни булутни ўғирлаб, қурғоқчилик қилди" деган позицияга содиқ қолиб, Марказий Осиёликлар Европани булутини ўғирлаб олди деган ахмоқона даъво билан чиқишмаяпти.
Манба
1 219
Тут дарахти афзалликлари.
Биз бу неъмат ўрнига дала четларини энди сим тўсиқлар билан ўраяпмиз. Ҳа кўплаб сим тўсиқларни ранги ҳам тут каби яшил.
Манба
1 219
Ҳозирги бекатлар ва ўтмиш бекатлари фарқи.
Ўтмиш бекатлар илмий ёндашувлар асосида инсон қадри учун қад кўтарган.
1 219
Мен ҳақимда кўпроқ нарса билиш учун яхши подкаст.
Мудофаа вазири маслаҳатчиси Олимжон Ўсаровнинг "Қароргоҳ" подкасти навбатдаги меҳмони бўлиб, урушлар ва иқлим мавзусида суҳбат қурдик.
Кўриб қўйишли материал: https://youtu.be/Zljf7Fcsnmo?si=UmmcWSyYX17JFi_P
1 219
Спорт - соғлом ҳаёт.
Сўнгги пайтларда ақлий меҳнат кўпайиб, организмда турли хил ноқулайликлар кўпайиб бораётган эди.
Ақлий меҳнат, кўп ўй, кўп ташвишланиш, бўлаётган ҳодисалардан қайғуга тушиш ҳисси - бу, инсонни еб битириб бориши турган гап. Бундай пайтда спорт билан овуниш зарур.
Майдонда ҳаммасини чиқариб ташлаш керак. Кеча куни мини футбол бўйича Ўзгидромет директор кубоги ҳам шундай шароитни яратиб берди.
10 га яқин тизим жамоалари қатнашган турнирда институтимиз билан 2-ўринни олдик ва эсдалик совғалар билан тақдирландик.
