ch
Feedback
81-MAKTAB | Rasmiy kanal

81-MAKTAB | Rasmiy kanal

前往频道在 Telegram

Kanalda maktab hayotiga oid yangiliklar, e'lonlar, ma'naviy-ma'rifiy tadbirlar, ijodiy ishlar, ochiq darslar, to'garaklar yoritiladi Murojaat: (dir) @OloviddinSaloxiddinovich Murojaat: @NematovAsliddin https://www.facebook.com/groups/532386137864402

显示更多
2 203
订阅者
+824 小时
+837 天
+13630 天
帖子存档
#Диққат #Абитуриент ❗️Қабул бошланишига 6 кун қолди Қабул жараёнлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ қуйидаги ик
#Диққат #Абитуриент ❗️Қабул бошланишига 6 кун қолди Қабул жараёнлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ қуйидаги икки босқичда амалга оширилади: 1️⃣ Биринчи босқич: Абитуриентлар 5-июндан 25-июнга қадар (25-июн куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади. Бунда абитуриентлар фақат тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган олийгоҳни танлайди. Яъни биринчи босқичда университет ёки институт танланмайди. Абитуриентлар фақат қайси фандан, қайси тилда, қайси ҳудудда тест топширишини белгилайди, холос. «Мен Юридик университетга топширдим, мен Тиббиёт университетига топширдим» деган гаплар биринчи босқичда бўлмайди. ✔️ Имтиҳонлар июль–август ойларида ўтказилади. 2️⃣ Иккинчи босқич: Абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди. Яъни ўзининг олган балига қараб, тестлар ўтиб бўлгандан кейин, қайси олийгоҳнинг қайси йўналишига топширишини танлайди. Ўйлаб олиш, таҳлил қилиш учун 15 кун вақт бўлади. ❓ Ўқишга кира олмаганлар нима қилади? Мабодо абитуриентлар олийгоҳларга кира олмаса, ўтган йилдан бошлаб олтинчи йўналишни танлаш имкони ҳам берилади. Бунда танлаган бешта йўналишига ўқишга тавсия этилмаган ёки тестга кириб, йўналиш танлаш эсидан чиққан абитуриентлар фанлар мажмуаси тўғри келадиган ва бали етадиган олтинчи йўналишни ҳам танлаши мумкин бўлади. Шунингдек, ўқишга кира олмаган абитуриентлар тестда тўплаган бали билан коллеж ва (ёки) техникумни танлаши мумкин. Ўқишга кира олмаганлар учун коллеж ёки техникум танлашга ОТМларга қабулнинг якуний натижаси (мандат) эълон қилинганидан сўнг яна 10 кун муддат берилади. ➥ @Kunvideolari24 - Кун давомида Барча Янгиликлар

Samarqand shahar 81-maktabning 4-F sinf o'quvchisi Komiljonova Shabnam sportning Badiiy gimnastika turi bo'yicha Toshkent vil
+2
Samarqand shahar 81-maktabning 4-F sinf o'quvchisi Komiljonova Shabnam sportning Badiiy gimnastika turi bo'yicha Toshkent viloyati Yunusobod shahrida 15 ta eng kuchli Davlatlar o'rtasida o'tkazilgan Xalqaro musobaqada, jumladan Rossiya, Azarbayjon, Germaniya, Koreya, AQSH, Rossiya, Turkiya, Dubai, Hindiston, Qozog'iston,Turkmaniston, Qirg'iziston va boshqa ko'plab Davlatlararo Xalqaro musobaqada eng yuqori "A" kategoriyada bellashib faxrli oliy 1-o'rinni egalladi. 📲 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring🔎 🏞Telegram |  🏙Facebook 📡Web-sayt | 🎞YouTube

🔷Samarqand shahar 81-maktabning 2 nafar 4-sinf o'quvchilari Nemo national olimpiadasidan saralash bosqichidan o'tdi. 🔰Ushbu
🔷Samarqand shahar 81-maktabning 2 nafar 4-sinf o'quvchilari Nemo national olimpiadasidan saralash bosqichidan o'tdi. 🔰Ushbu o'quvchilar 4-I sinf Bektoshev Ikromjon va 4-F sinf Kenjayev Azizbeklardir. 📌Nasib bo‘lsa ushbu bosqichdan o‘tsa o'quvchilarimiz avtomobil yutib olishadi! O'quvchilarimizga omadlar tilab qolamiz... 📲 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring🔎 🏞Telegram |  🏙Facebook 📡Web-sayt | 🎞YouTube

Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар, бутун хал
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар, бутун халқимизни бугунги улуғ айём – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Тинчлик, меҳр-оқибат ва саховат байрами – Ийд ал-Адҳа муқаддас динимиз моҳиятида мужассам бўлган эзгу ғоя ва амалларни яққол ифода этган ҳолда, ҳозирги кунда мамлакатимизда инсонпарварлик руҳида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларимизнинг маъно-мазмунига уйғун ва ҳамоҳанг экани билан барчамиз учун янада азиз ва қадрли бўлиб бормоқда. Бу ҳақда сўз юритганда, кўпмиллатли юртимизда осойишталик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёрдамга муҳтож инсонлар, муҳтарам нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маҳалла ва хонадонларни обод қилишга қаратилган ишларимизда Қурбон ҳайитининг эзгу анъаналари куч-ғайрат ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлаш лозим. Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг қадимий тарихи ва бой маданий қадриятларини, буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг илмий-маърифий меросини, ислом динининг асл моҳиятини ўрганиш ва тарғиб этиш борасидаги ишларимиз янги босқичга кўтарилмоқда. Буни яқинда халқимиз ва юртимиз меҳмонлари учун ўз эшикларини очган азим пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Марғилон шаҳридаги Бурҳониддин Марғиноний илмий-маърифий ва туризм мажмуаси каби Янги Ўзбекистон мўъжизалари бўлган ноёб обидалар мисолида яққол кўриш мумкин. Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар бўлиб, улар бизни янада катта сафарбарлик билан ҳаракат қилишга даъват этади. Ҳурматли дўстлар! Юртимизда диний эътиқод эркинлигини таъминлаш учун яратиб берилаётган қулай шароитлар туфайли ушбу мунаввар кунларда 15 мингдан зиёд ватандошларимиз муқаддас ҳаж амалларини адо этмоқда. Бу йил тарихимизда илк марта “Президент ҳожилари” дастури жорий этилганидан хабарингиз бор. Ушбу дастурга мувофиқ, эл-юртимизга сидқидилдан хизмат қилган 100 нафар юртдошимиз – уламолар, нуронийлар, маҳалла фахрийлари ҳамда уларнинг оила аъзолари муборак ҳаж сафарига бориш имкониятига эга бўлдилар. Мана шу саодатли онларда барча ҳожиларимизни Қурбон ҳайити билан қутлаб, ибодатлари қабул бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз. Муқаддас зиёратдан қайтиб келадиган бу ҳурматли юртдошларимиз эзгулик ва маърифат тарғиботчилари сифатида оила ва маҳаллаларимизда, бутун жамиятимизда олиб бориладиган маънавий-тарбиявий ишларда фаол иштирок этадилар, деб умид қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб, дунёнинг турли мамлакатларидаги мусулмон дўстларимиз ва ҳамкорларимизга ҳам қизғин қутловларимизни йўллаб, уларга тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилаб қоламиз. Азиз ватандошлар! Қурбон ҳайити муносабати билан бу йил ҳам бир неча кундан иборат дам олиш кунлари белгиланди. Байрам кунларида ҳам элимиз хизматида, Ватан сарҳадларида ўз вазифасини масъулият билан адо этаётган юртдошларимизга алоҳида миннатдорлик билдирамиз. Чет элларда таҳсил олаётган ва ишлаётган ватандошларимизни ҳам самимий табриклаб, уларнинг барчасига эзгу тилакларимизни изҳор этамиз. Эл-юртимизни шундай қутлуғ айёмга тинчлик-омонликда ва ҳамжиҳатликда етказгани учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Илоҳим, Яратган парвардигор эл-юртимизни ўз паноҳида асрасин! Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!   Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

🔴 DIQQAT, EʼLON! Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi Prezident maktablariga 2026/2027-o‘quv yili uc
🔴 DIQQAT, EʼLON!   Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi Prezident maktablariga 2026/2027-o‘quv yili uchun hujjatlar qabuli boshlanganligini maʼlum qilamiz.   Hujjatlar qabuli 14-iyunga qadar ONLAYN shaklda my.gov.uz hamda ariza.piima.uz sayti orqali amalga oshiriladi.   ☎️ Qo‘shimcha ma’lumotlar uchun -  Call-markazning 1206 qisqa raqamiga murojaat qilishingiz mumkin
Bizni kuzating
💻web 🌐Telegram ▶️YouTube 🌐Instagram 🌐Facebook ⚙️Portal ✨Direktor

#PrezidentIqtidorliFarzandlari #MilliyDastur #Qabul2026 🇺🇿 "Prezident iqtidorli farzandlari" milliy dasturiga 2026–2027-o'q
#PrezidentIqtidorliFarzandlari #MilliyDastur #Qabul2026 🇺🇿 "Prezident iqtidorli farzandlari" milliy dasturiga 2026–2027-o'quv yili uchun qabul kvotasi va imtihon sanasi rasman tasdiqlandi. 🇺🇿 14 hudud bo'yicha jami — 1500 ta o'rin: ➡️ Qoraqalpog'iston Respublikasi — 140 ➡️ Andijon viloyati — 120 ➡️ Buxoro viloyati — 110 ➡️ Farg'ona viloyati — 150 ➡️ Jizzax viloyati — 100 ➡️ Namangan viloyati — 98 ➡️ Navoiy viloyati — 60 ➡️ Qashqadaryo viloyati — 120 ➡️ Samarqand viloyati — 140 ➡️ Sirdaryo viloyati — 80 ➡️ Surxondaryo viloyati — 106 ➡️ Toshkent viloyati — 120 ➡️ Xorazm viloyati — 100 ➡️ Toshkent shahri — 56 🖌 Ariza qabul qilish muddati: 2026-yil 15-maydan 4-iyungacha. Ariza onlayn shaklda my.gov.uz hamda ariza.piima.uz saytlari orqali qabul qilinadi. 🔴 Eslatib o'tamiz: dasturga qabul imtihonlari bo'yicha spetsifikatsiya avvalroq e'lon qilingan edi. 🔴 Saralash imtihoni — 2026-yil 2-iyul. ☎️ Qo‘shimcha ma’lumotlar uchun Call-markazning 1206 qisqa raqamiga murojaat qilishingiz yoki savolingizni @piftuzbot botiga yo'llashingiz mumkin.
Bizni kuzating:
Telegram 🌐 Facebook 🌐 Youtube 🌐 Instagram 🔎 Veb-sayt 😄 Linkedin

#Infografika “Jasorat maktablari”ga qabul jarayoni davom etmoqda! 📝 Hozirga qadar my.gov.uz hamda ariza.piima.uz platformasi
#Infografika “Jasorat maktablari”ga qabul jarayoni davom etmoqda! 📝 Hozirga qadar my.gov.uz hamda ariza.piima.uz platformasi orqali 8 229 ta ariza qabul qilindi. 👉 2026–2027-oʻquv yili uchun hujjatlar qabuli joriy yilning 4-iyuniga qadar amalga oshiriladi. 🌍🌍🌍🌍🌍🌍
Bizni kuzating
Telegram 🌐 Facebook 🌐 Youtube 🌐 Instagram 🔎 Veb-sayt 😄 Linkedin

⚡️KIBER XAVFSIZLIK BO‘YICHA TARG‘IBOT TADBIRI 🔷Samarqand shahar 81-umumiy o'rta ta'lim maktabida “Kiber xavfsizlik: onlayn f
+5
⚡️KIBER XAVFSIZLIK BO‘YICHA TARG‘IBOT TADBIRI   🔷Samarqand shahar  81-umumiy o'rta ta'lim maktabida “Kiber xavfsizlik: onlayn firibgarlikka qarshi kurash” mavzusida targ'ibot tadbiri o'tkazildi.
Tadbir davomida internet tarmog‘ida uchraydigan firibgarlik holatlari, shaxsiy ma’lumotlarni himoya qilish, zararli havolalar va soxta akkauntlardan ehtiyot bo‘lish haqida foydali ma’lumotlar berildi.
🔰O‘quvchilar va pedagoglar uchun: • kuchli parol yaratish • begona havolalarga kirmaslik • ijtimoiy tarmoqlarda xavfsizlik qoidalariga amal qilish • shaxsiy ma’lumotlarni himoya qilish bo‘yicha tavsiyalar taqdim etildi. 📌Tadbir qiziqarli savol-javoblar va taqdimotlar asosida o‘tkazilib, ishtirokchilarda axborot xavfsizligi madaniyatini shakllantirishga xizmat qildi. 📲 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring🔎 🏞Telegram |  🏙Facebook 📡Web-sayt | 🎞YouTube

Repost from Hudud Inform
❗️“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, “погонлилар” бор, Президентимиз бор: Мирзо Улуғбек туманидаги мактабда содир бўлган воқеа адолатли якун топди 19 май куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 275-мактабда информатика фани ўқитувчиси ва 9-синф ўқувчилари ўртасидаги низо жамоатчиликда қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди. Аввалига ўқитувчига нисбатан жиноий иш очилганди, аммо кейинроқ ушбу иш тугатилди. Расмий текширув натижалари воқеанинг тўлиқ манзарасини очиб берди: ўқитувчи ўқув жараёнини ва ўз шаънини ҳимоя қилиш доирасида ҳаракат қилган. Воқеа дарс жараёнида содир бўлган. Ўқувчилар ўқитувчининг талабларига риоя қилмаган, дарс жараёнига халал берган ва ҳурматсизлик қилган. Маълум қилинишича, фарзанд тарбиясида камчиликка йўл қўйган ота-оналарга нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилади. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам масъулият масаласи кўтарилди. Текширув давомида болаларнинг мактабдаги хулқ-атвори, ўқитувчига бўлган муносабати ва уларнинг тарбиясидаги камчиликлар аниқланди. Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Жўраев ўқитувчиларга уларнинг ортида армия турганини, “погонлилар” борлигини ва улар Президент ҳимоясида эканини қатъий таъкидлади. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султанходжаев эса бундан кейин ўқитувчига нисбатан кўтарилган қўл ва ҳақорат жавобсиз қолмаслигини билдирди. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrma | Facebook

KIBER XAVFSIZLIK BO‘YICHA TARG‘IBOT TADBIRI Samarqand shahar 81-umumiy o'rta ta'lim maktabida “Kiber xavfsizlik: onlayn firib
+5
KIBER XAVFSIZLIK BO‘YICHA TARG‘IBOT TADBIRI   Samarqand shahar  81-umumiy o'rta ta'lim maktabida “Kiber xavfsizlik: onlayn firibgarlikka qarshi kurash” mavzusida ma’naviy-ma’rifiy tadbir o'tkazildi. Tadbir davomida internet tarmog‘ida uchraydigan firibgarlik holatlari, shaxsiy ma’lumotlarni himoya qilish, zararli havolalar va soxta akkauntlardan ehtiyot bo‘lish haqida foydali ma’lumotlar berildi. O‘quvchilar va pedagoglar uchun: • kuchli parol yaratish • begona havolalarga kirmaslik • ijtimoiy tarmoqlarda xavfsizlik qoidalariga amal qilish • shaxsiy ma’lumotlarni himoya qilish bo‘yicha tavsiyalar taqdim etildi. Tadbir qiziqarli savol-javoblar va taqdimotlar asosida o‘tkazilib, ishtirokchilarda axborot xavfsizligi madaniyatini shakllantirishga xizmat qildi.

#NO_COMMENT Samarqand shahar 81-maktabda “Yuksak ma’rifatli avlod — Uchinchi Renessans poydevori!” shiori ostida “So‘nggi qo‘ng‘iroq” tadbiri bo'lib o'tdi. 📲 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring🔎 🏞Telegram |  🏙Facebook 📡Web-sayt | 🎞YouTube

🔰 25-may - So'nggi qo'ng'iroq emas, katta hayotning birinchi qadami...
🔷Samarqand shahar 81-maktabda “Yuksak ma’rifatli avlod — Uchinchi Renessans poydevori!” shiori ostida “So‘nggi qo‘ng‘iroq” tadbiri bo'lib o'tdi.
📲 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring🔎 🏞Telegram |  🏙Facebook 📡Web-sayt | 🎞YouTube

#Сўнгги_қўнғироқ “Siz uchun imkoniyatlar eshigi ochiq” – E’zoza Karimovadan bitiruvchilarga eksklyuziv tabrik
Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri E’zoza Karimova maktab bitiruvchilariga oʻz tabrigini yoʻlladi va katta hayot oldidan muhim tavsiyalarini bildirdi.
Videoning sifatli variantini mana bu yerda koʻrishingiz mumkin. Kelajak soati
Bizni kuzating
Telegram 🌐 Facebook 🌐 Youtube 🌐 Instagram 🔎 Veb-sayt 😄 Linkedin

#diqqat_eʼlon #QABUL2026 ✅ “PREZIDENT IQTIDORLI FARZANDLARI” MILLIY DASTURIGA 2026/2027-OʻQUV YILI UCHUN QABUL EʼLON QILINADI
#diqqat_eʼlon #QABUL2026 ✅ “PREZIDENT IQTIDORLI FARZANDLARI” MILLIY DASTURIGA 2026/2027-OʻQUV YILI UCHUN QABUL EʼLON QILINADI! 🇺🇿 “Prezident iqtidorli farzandlari” Milliy dasturiga 2026/2027-o‘quv yili uchun hujjatlar qabuli 15-maydan 4-iyungacha ONLAYN shaklda my.gov.uz hamda ariza.piima.uz saytlari orqali amalga oshiriladi. ❓“Prezident iqtidorli farzandlari” Milliy dasturiga qanday hujjatlar talab etiladi? ⚫️oxirgi 2 oy davomida tushirilgan fotosurat; ⚫️tug‘ilganlik haqida guvohnoma (metrika); ⚫️ota-onasi (qonuniy vakili)ning fuqarolik pasporti (ID-kartasi) ma’lumotlari; ⚫️bog‘lanish uchun telefon raqamlari. ❓“Prezident iqtidorli farzandlari” Milliy dasturiga nechanchi sinfdan qabul qilinadi? ⚫️9-sinfni tamomlab, 10-sinfga o‘tgan iqtidorli o‘quvchilar. ☎️ Call-markaz: 1206
Bizni kuzating
💻web 🌐Telegram ▶️YouTube 🌐Instagram 🌐Facebook ⚙️Portal

📅 Boshlanishi: 3-iyun 📍 Darslar 81-maktabda bo‘lib o‘tadi 👩‍🏫 O‘qituvchi darajasi: C1 🎯 Multilevel imtihoniga tayyorlash
📅 Boshlanishi: 3-iyun 📍 Darslar 81-maktabda bo‘lib o‘tadi 👩‍🏫 O‘qituvchi darajasi: C1 🎯 Multilevel imtihoniga tayyorlash 📚 0 dan o‘rganuvchilar uchun ham guruhlar mavjud 📩 Joylar cheklangan — hoziroq yozing @msmuborak +998-50-170-53-76 📢 Открыт набор на курсы английского языка! 🤔 Не знаете, чем заняться во время летних каникул? 📅 Старт: 3 июня 📍 Занятия будут проходить в 81 школе 👩‍🏫 Преподаватель с уровнем C1 🎯 Подготовка к Multilevel 📚 Есть группы для начинающих с нуля 📩 Места ограничены — успейте записаться @msmuborak +998-50-170-53-76

⚡️ Samarqand shahar 81-maktabda “Yuksak ma’rifatli avlod — Uchinchi Renessans poydevori!” shiori ostida “So‘nggi qo‘ng‘iroq”
+9
⚡️ Samarqand shahar 81-maktabda “Yuksak ma’rifatli avlod — Uchinchi Renessans poydevori!” shiori ostida “So‘nggi qo‘ng‘iroq” tadbiri bo'lib o'tdi.
Tadbir davomida maktab ma'muryati tomonidan tadbir va tanlovlarda yaxshi natija ko'rsatgan pedagog xodimlar hamda namunali o'quvchilarning ota-onalari ya'ni "Eng faol ota", "Jonkuyar ona", "Mas'ulyatli ota-ona", "A'lochi o'quvchi otasi", "Bilimli qiz onasi" nominatsiyalari bo'yicha tashakkurnomalar topshirildi.
📲 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring🔎 🏞Telegram |  🏙Facebook 📡Web-sayt | 🎞YouTube

‼️ Бугун соат 14:00 ҳолатига кўра, республика бўйича ўқувчилар транспорт бошқарган 238 та ҳолат қайд этилди. @Militsiya_Uzb👈🏽

Shavkat Mirziyoyev maktab bitiruvchilariga tabrik yo’lladi: “Siz bugun maktabni tugatdingiz, lekin katta hayot maktabi endi b
Shavkat Mirziyoyev maktab bitiruvchilariga tabrik yo’lladi:
“Siz bugun maktabni tugatdingiz, lekin katta hayot maktabi endi boshlanmoqda. Men sizlarga ana shunday tengsiz baxt, yuksak saodat egasi boʻlishlaringizni tilayman. Oldingizga katta maqsadlar qoʻyishdan hech qachon qoʻrqmang! Oʻzingizga ishonib, hamisha olgʻa boring! Doimo oʻzgarishlar, islohotlar ruhi bilan yashaydigan avlod boʻling! Shu yoʻldagi ilk qadamlaringiz qutlugʻ va barakali boʻlsin! Barchangizga baxt va omad hamisha yor boʻlsin, aziz farzandlarim!”, - deyiladi tabrikda.
ℹ️ Ma’lumot uchun, bu yil 472 ming nafar o’g’il-qiz 11-sinfni tamomlamoqda. Joriy yilda ilk bor ulardan 11 mingdan ortig’i maktabni oltin va kumush medallar bilan bitiryapti. 171 nafar yoshlar esa hali maktabni tugatmasdan, dunyoning yetakchi universitetlariga o’qishga qabul qilindi. ✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

photo content
+4

⚡️Bugun 25 may yurtimizda So‘nggi qo‘ng‘iroq kuni. Barcha bitiruvchilarni tabriklaymiz. Bugungi bayram muborak aziz bitiruvchilar 🕊 Qo‘shiqni eshitib yoshlikni eslaymiz... Yaqinlarga ham ulashing. 📲 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring🔎 🏞Telegram |  🏙Facebook 📡Web-sayt | 🎞YouTube