"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv
Відкрити в Telegram
Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.
Показати більше6 198
Підписники
-424 години
-107 днів
-3630 день
Триває завантаження даних...
Схожі канали
Хмара тегів
Немає даних
Виникли проблеми? Будь ласка, оновіть сторінку або зверніться до нашого support-менеджера.
Вхідні та вихідні згадування
---
---
---
---
---
---
Залучення підписників
серпень '26
серпень '26
+8
в 0 каналах
липень '26
+169
в 2 каналах
Get PRO
червень '26
+197
в 1 каналах
Get PRO
травень '26
+230
в 2 каналах
Get PRO
квітень '26
+167
в 3 каналах
Get PRO
березень '26
+327
в 3 каналах
Get PRO
лютий '26
+565
в 3 каналах
Get PRO
січень '26
+303
в 2 каналах
Get PRO
грудень '25
+325
в 2 каналах
Get PRO
листопад '25
+276
в 2 каналах
Get PRO
жовтень '25
+222
в 3 каналах
Get PRO
вересень '25
+215
в 3 каналах
Get PRO
серпень '25
+240
в 3 каналах
Get PRO
липень '25
+179
в 3 каналах
Get PRO
червень '25
+199
в 4 каналах
Get PRO
травень '25
+189
в 3 каналах
Get PRO
квітень '25
+211
в 2 каналах
Get PRO
березень '25
+660
в 4 каналах
Get PRO
лютий '25
+352
в 4 каналах
Get PRO
січень '25
+367
в 4 каналах
Get PRO
грудень '24
+205
в 3 каналах
Get PRO
листопад '24
+216
в 5 каналах
Get PRO
жовтень '24
+203
в 4 каналах
Get PRO
вересень '24
+186
в 4 каналах
Get PRO
серпень '24
+193
в 3 каналах
Get PRO
липень '24
+181
в 4 каналах
Get PRO
червень '24
+171
в 3 каналах
Get PRO
травень '24
+180
в 5 каналах
Get PRO
квітень '24
+255
в 4 каналах
Get PRO
березень '24
+397
в 5 каналах
Get PRO
лютий '24
+259
в 3 каналах
Get PRO
січень '24
+312
в 3 каналах
Get PRO
грудень '23
+230
в 2 каналах
Get PRO
листопад '23
+256
в 5 каналах
Get PRO
жовтень '23
+247
в 4 каналах
Get PRO
вересень '23
+230
в 0 каналах
Get PRO
серпень '23
+185
в 0 каналах
Get PRO
липень '23
+183
в 0 каналах
Get PRO
червень '23
+188
в 0 каналах
Get PRO
травень '23
+183
в 0 каналах
Get PRO
квітень '23
+326
в 0 каналах
Get PRO
березень '23
+379
в 0 каналах
Get PRO
лютий '23
+220
в 0 каналах
Get PRO
січень '23
+276
в 0 каналах
Get PRO
грудень '22
+245
в 0 каналах
Get PRO
листопад '22
+209
в 0 каналах
Get PRO
жовтень '22
+175
в 0 каналах
Get PRO
вересень '22
+191
в 0 каналах
Get PRO
серпень '22
+157
в 0 каналах
Get PRO
липень '22
+183
в 0 каналах
Get PRO
червень '22
+134
в 0 каналах
Get PRO
травень '22
+171
в 0 каналах
Get PRO
квітень '22
+700
в 0 каналах
Get PRO
березень '22
+215
в 0 каналах
Get PRO
лютий '22
+184
в 0 каналах
Get PRO
січень '22
+402
в 0 каналах
Get PRO
грудень '21
+186
в 0 каналах
Get PRO
листопад '21
+144
в 0 каналах
Get PRO
жовтень '21
+135
в 0 каналах
Get PRO
вересень '21
+175
в 0 каналах
Get PRO
серпень '21
+154
в 0 каналах
Get PRO
липень '21
+139
в 0 каналах
Get PRO
червень '21
+105
в 0 каналах
Get PRO
травень '21
+129
в 0 каналах
Get PRO
квітень '21
+309
в 0 каналах
Get PRO
березень '21
+177
в 0 каналах
Get PRO
лютий '21
+255
в 0 каналах
Get PRO
січень '21
+195
в 0 каналах
Get PRO
грудень '20
+1 837
в 0 каналах
| Дата | Залучення підписників | Згадування | Канали | |
| 03 серпня | 0 | |||
| 02 серпня | +4 | |||
| 01 серпня | +4 |
Дописи каналу
Мўъжиза
📜"Инсон Бизни унинг суякларини жамлаб олмас, деб ўйларми? Аксинча, унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга қодирмиз", Қиёмат сураси, 3, 4 - оятлар.
▫️Шу ерда мулоҳаза қилинади: хўш, нима учун инсоннинг бошқа аъзолари эмас, айнан бармоқ учи? Бунинг сабаби шуки, инсоннинг бошқа аъзолари – кўзми, бурунми ёки бошқа аъзоларми, иккинчи бир инсонникига ўхшаши мумкин. Бармоқ учлари эса такрорланмас, ҳеч кимники бошқа бировникига ўхшамас экан.
Демак, Аллоҳ дунёда ўтган барча инсонларнинг сон-саноқсиз бармоқларини ҳам қиёмат куни дунёда қандай бўлса, шундай ҳолга келтира олишини таъкидламоқда. “Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар” китобидан.
@yunusalioxund
| 2 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун 3 август, 2026 йил.
Ҳафтанинг Душанба куни.
Ҳижрий сана: 1448, Сафар ойининг 20 куни!!! https://t.me/yunusalioxund | 903 |
| 3 | Моҳият
📜"Албатта, қайтиш Роббинггадир", Алақ сураси, 8 - оят.
▫️Изоҳ: "Дарҳақиқат, инсон бойлик туйғуси билан мағрур бўлса, Аллоҳ белгилаган чегаралардан ошиб кетади. Бас, ҳар бир туғёнга кетган кимса билсинки, албатта, қайтиш Аллоҳнинг ҳузуригадир. У зот ҳар бир инсонни қилган амалига яраша мукофотлайди ёки жазолайди".
"Эй инсон! Албатта, Қиёмат куни қайтишинг Роббинг ҳузуригадир. Ўшанда У ҳар бир кишига лойиқ бўлган мукофот ёки жазони беради". (Тафсир китобларидан)
@yunusalioxund | 850 |
| 4 | Яҳё ибн Муоз айтади: Аллоҳ кечириб юборади, деб гуноҳларга ботиб бемалол яшамоқ, тоат-ибодат қилмасдан Аллоҳга яқин бўлмоқни орзу қилмоқ, жаҳаннам уруғини экиб, жаннат ҳосилини кутмоқ, маъсиятлар билан умр кечириб ибодатли инсонларнинг ёнидан жой тама қилмоқ, амал қилмасдан мукофот кутиб, ҳаддан ошиб тағин умидвор турмоқ энг улкан нодонликдир! @yunusalioxund | 1 116 |
| 5 | Бало
📝"Ўзингизни ҳалокатга ташламанг", Бақара сураси, 195 - оят.
▫️Изоҳ: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) маълумотларига кўра, сигарета чекиш инсоният олдини олиши мумкин бўлган энг катта ўлим сабабларидан биридир.
-Ҳар йили 7 миллиондан ортиқ инсон тамаки чекиш оқибатида вафот этади.
-1,6 миллионга яқин одам ўзи чекмаса ҳам, бошқаларнинг сигарета тутуни (пассив чекиш) таъсирида вафот қилади.
-Дунёда 1,2–1,3 миллиард нафар тамаки истеъмол қилувчи бор.
-Уларнинг 80% дан кўпроғи кам ва ўрта даромадли давлатларда яшайди.
-Тамаки 20 дан ортиқ турдаги саратон касалликлари хавфини оширади;
-ўпка саратонининг асосий сабаби ҳисобланади;
-юрак хуружи ва инсулт хавфини кескин оширади;
-сурункали ўпка касалликлари (COPD), бронхит ва эмфиземага олиб келади;
-иммунитетни сусайтиради;
-эркак ва аёлларда бепуштлик хавфини оширади.
Тамаки чекишнинг жаҳон иқтисодиётига зарари
йилига тахминан 1,4 триллион АҚШ долларидан иборат.
@yunusalioxund | 1 219 |
| 6 | НАФСНИНГ 7 ТУРИНИ БИЛАСИЗМИ?
Динимизда инсоннинг ички дунёсини поклаш энг олий мақсадлардандир. Уламоларимиз Қуръони Карим оятларига таянган ҳолда, нафснинг 7 та турини баён қилганлар:
1. Нафси аммора (Ёмонликка буюрувчи нафс)
Энг қуйи даража бўлиб, инсонни фақат гуноҳ, шаҳват ва Аллоҳга осийлик қилишга ундайди.
2. Нафси лаввома (Маломат қилувчи нафс)
Гуноҳ иш қилиб қўйганда эгасини виждон азобига солувчи, қилмишидан пушаймон бўлиб, ўзини маломат қилувчи нафс.
3. Нафси мулҳима (Илҳомланувчи нафс)
Яхшилик ва ёмонликни ажрата оладиган, қалбига Аллоҳ томонидан тақво ва чиройли амаллар илҳом қилинадиган нафс.
5. Нафси мутмаинна (Осуда нафс)
Иймон ва Аллоҳнинг зикри билан бутунлай хотиржамлик топган, шубҳа ва қўрқувлардан қутилган олий нафс даражаси.
5. Нафси розия (Рози бўлган нафс)
Бошига келган ҳар бир синов ва тақдирга чиройли сабр қилиб, Аллоҳнинг ҳукмидан тўла рози бўлган нафс.
6. Нафси марзия (Розилик топган нафс)
Ўзи Аллоҳдан рози бўлгани каби, Аллоҳ таоло ҳам ундан ва қилган амалларидан рози бўлган нафс мақоми.
7. Нафси комила (Мукаммал нафс)
Инсоний қусурлардан бутунлай пок бўлган, пайғамбарлар ва авлиёларга хос энг олий ва мукаммал нафс даражаси.
🤲 Аллоҳ таоло барчамизнинг нафсимизни пок ва хотиржам нафслардан қилсин!
@yunusalioxund | 1 142 |
| 7 | 📜Бомдодга тура олмаяпсизми?
▫️Саодатинг ва Аллоҳнинг сенга муҳаббатининг аломатларидан бири шулки, ухлаб ётган ва мудраётган миллионлаб бандалари ичидан сени бомдод намозида Унинг ҳузурида қоим бўлишинг учун танлаб олганидир.
▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг кафиллигидадир», дедилар. Имом Муслим ривояти.
▫️Бомдод намозини ўз вақтида адо этиш жаннатда Аллоҳ азза ва жаллани кўришга сабаб бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдод ва аср намозларини адо этса, жаннатга киради”, дедилар. Бошқа бир ҳадисда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдоднинг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир”, дедилар.
▫️Ўқиган бир нарсамдан сўнг бомдод намозини ўз вақтида адо этишга киришдим. У: “Ризқ топиш (тирикчилик) учун уйқунгдан турасан-у, ўша ризқни ато этувчи Розиқинг учун (буюрган фарзини адо этишга) турмайсанми?” деган сўзлар эди...
▫️Умар: “Бомдод намози жамоатида ҳозир бўлишим тунда (нафл намозда) қоим бўлишдан кўра менга суюклироқдир”, деди. Имом Молик ривояти.
▫️ Ундан қўрққанидан, Унинг ҳузуридаги нарса(афв, мағфират ва жаннат)дан умид қилганидан ва Аллоҳга муҳаббати сабаб бомдод намозини ўқиш учун кўрпасидан турган бандани Аллоҳ раҳм қилсин!
У бандани уйқу лаззати ҳам, кўрпанинг юмшоқлиги ҳам (намозни адо этишдан) тўса олмайди.
Эй жаннатга рағбат қилувчилар, бомдодга эътиборли бўлинглар!
▫️Маъсиятлар сабаб етадиган уқубатлар
Аллоҳ таоло сени тавфиқдан маҳрум қилса, унинг кўринишлари қуйидагича бўлади:
1. Бефойда ишлар билан машғул ҳолда тунлари бедор бўласан.
2. Гуноҳ ишларни амалга оширган ҳолда уйқуга ётасан.
3. Бомдод намозини ўқимасдан ўтказиб юборасан.
4. Уйқудан кеч уйғонасан.
Сўнгра сени, тушкун ва муммоларга тўла кун қаршилайди. Гуноҳ-маъсиятлар буйиндаги кишанлар кабидир.
▫️Ундан аҳволини сўрадим. У: «Хотиржамман, кўнглим тўқ ва кунимда барака бор», деди.
Мен унга: «Нима учун бундай?» дедим. У: «Ҳар куни бомдод намозини мунтазам, канда қилмай ўқийман, уни ҳеч қачон тарк қилмайман (сусткашлик қилмайман)», деб жавоб берди.
Ҳақиқатан, ким барака, саодат ва қалб хотиржамлигини хоҳласа, бомдод намозини доим ўқисин ва уни асло зое қилмасин. Уни тарк қилган кимса (кўп яхшиликлардан) маҳрумдир ва маҳзулдир, хордир.
▫️Ҳотам Асом раҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Бомдод намозини(ўқимасдан) ўтказиб юбориш аза тутиш ва бир-бирига ҳамдардлик билдиришга арзигулик улкан ҳодиса(мусибат)дир". «Солаҳул умма» китобидан.
@yunusalioxund | 1 051 |
| 8 | — Дада, паркдан кейин дўконга борамизми?
— Борамиз, ўғлим.
— Дўкондан музқаймоқ ҳам оласиз-а?
— Аввал энг зарур нарсани оламиз кейин бошқасини.
— Энг зарур нарса нима, дада?
— Ойинга нарса оламиз!
— Лекин энг зарур нарса менга эмасми? Ахир мен кичкинаман-ку!
Ота ўтиририб, ўғлининг икки қўлидан тутиб, унинг кўзларига қаради ва: Ўғлим, — деди — эрталаб вахли туриб дастурхон бошига келганингда турфа таомларнинг хушбўй ҳиди димоғинга уради, тўғрими? Кейин кўчадан кирсанг уйлар тозаланган, озода бўлади. Кечаси ухлашга ётсанг ойинг сенга қизиқ ҳикоялар айтиб беради. Тўғрими? Шунинг учун биз эркаклар ҳам аёлларни қадрлаб, бизга қилган хизматларини муносиб тақдирлашимиз керак. Демак оладиган нарсамизнинг энг зарури ойижонинга бўлади.
Бола бироз хаёл суриб қолди. Кейин отасининг кўзига боқиб, сўради:
— Унда ойижонимга энг яхши нарса олишимиз керак. Нима оламиз?
Ота табассум қилиб:
— Юр, ойижонинг энг ёқтирган совғани кўрсатаман, сен эса танлайсан деб, — гуллар сотадиган раста сари етаклади...
@yunusalioxund | 1 088 |
| 9 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун 2 август, 2026 йил.
Ҳафтанинг Якшанба куни.
Ҳижрий сана: 1448, Сафар ойининг 19 куни!!! https://t.me/yunusalioxund | 2 131 |
| 10 | Ҳаёт
📜Кимки қимматли нарсасини қадрламай сотиб юборса, қўлдан чиқарса, охир-оқибат арзимас нарсани ҳам жуда қиммат эвазига сотиб олишга мажбур бўлади.
Жуброн Халил Жуброн.
▫️Инсон баъзан:
- вақтини беҳуда ишларга сарфлаб юборади;
- соғлиғини арзимас лаззатлар учун қурбон қилади;
- виждони ёки динини дунё манфаатига алмаштиради;
- самимий дўстлик ёки оиласининг қадрига етмайди.
Кейин эса ўша йўқотган нарсаларни қайтариш учун жуда катта куч, вақт ва маблағ сарфлашига тўғри келади. Аммо баъзи нарсаларни умуман ортга қайтариб бўлмайди.
@yunusalioxund | 1 276 |
| 11 | • Ҳеч қачон ўзингиздан қаноатланманг!
• Қачонки ўзингиздан қаноатланишни бошлар экансиз, ривожланишдан қола бошлайсиз.
• Катта цивилизацияларнинг таназзули ҳам айни шу нуқтада бошланган.
• Инсон бутун умр ўзини танқид қилиб, ишларидан кўнгли тўлмай яшаши керак.
• Бугунги кунингиз кечадиган яхши бўлмаса, демак сиз ютқазяпсиз.
• Ҳеч қачон ўзингиздан қаноатланманг!
Вафо Мўмин. @yunusalioxund | 1 403 |
| 12 | Киборлар ҳиммати
📜Устоз шайх Муҳаммад Ваил Ҳанбалий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Устозимиз, улуғ аллома ва муҳаддис Муҳаммад Юнус Жонфурий (вафоти 1438 ҳ. / 2017 м. йил) раҳимаҳуллоҳнинг ажабтовур ва ҳайратланарли одатларидан бири шу эдики, у зот биргина ҳадиснинг тахрижи (манбасини аниқлаш) жараёнида фақатгина биргина калимани излаб топиш учун имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг «Муснад»ини тўлиқ тўрт марта ўқиб чиққан эдилар!"
▫️Изоҳ: Имом Аҳмаднинг «Муснад» китоби— энг йирик ҳадис тўпламларидан бири бўлиб, унда такрорлари билан 40 000, такрорсиз 30 000 дан зиёд ҳадис жамланган ва у бир неча ўн жилддан иборат улкан асардир. Биргина сўз учун уни тўрт бор варақлаб чиқиш илмий матонат ва юксак ҳиммат намунасидир.
@yunusalioxund | 1 364 |
| 13 | Имом ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Ҳар бир ўтиришга ярайдиган киши ҳам улфатчиликка ярайвермайди. Ҳар бир улфатчиликка ярайдиган кишига ҳам сирлар ишониб топширилмайди. Сирларга фақат омонатдор кишиларгина ишонилади».
“Ал-Бидоя ван ниҳоя” асаридан. @yunusalioxund | 1 540 |
| 14 | Ибрат(17)
📜Ҳидоят ва илм нурларини авлоддан-авлодга мерос қилиб қолдираётган замондош илмий оила(сулола)лардан
▫️Бобо: Фазилатли шайх, қироат олими (муқриъ): Абдулфаттоҳ Дурубий Ҳимсий (вафоти ҳижрий 1388 йил), раҳимаҳуллоҳ.
▫️Ота: Фазилатли шайх, қироат олими (муқриъ): Абдулғаффор Дурубий (вафоти ҳижрий 1430 йил) раҳимаҳуллоҳ.,
▫️Ўғил: Фазилатли шайх, қироат олими (муқриъ): Файсал Дурубий, ҳафизаҳуллоҳ.
▫️Невара: Фазилатли шайх Абдулғаффор Файсал Абдулғаффор Дурубий ҳафизаҳуллоҳ.
Доктор Муҳаммад Дамаҳлий
🔖Бобо - Абдулфаттоҳ Дурубий Ҳимсий Суриянинг Ҳимс шаҳрида туғилиб ўсган, ўз даврининг энг машҳур ва йирик қироат олимларидан бўлган. Шариат илмлари ва Қуръоннинг ўнта қироати бўйича юксак даражадаги олим бўлиб, кўплаб шогирдларга устозлик қилган.
▫️Муқриъ — Қуръон каримни Расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача етиб борадиган узлуксиз иснод орқали устоздан устозга ўтиб келган турли қироатларни қоидалари билан мукаммал ўргата оладиган олимдир. Муқриъ - қироат илмини мукаммал эгаллаган ва бошқаларга бу илмдан дарс бериш, ижоза бериш ҳуқуқига эга бўлган устоз демакдир.
@yunusalioxund | 1 531 |
| 15 | Нопок қалб эгасидан нопокликлар тили ва бутун аъзоларига тўлиб тошиб чиқади.
Покиза қалб эгасидан пок нарсалар тили ва бутун аъзоларига тўлиб тошиб чиқади.
“Зодул маод”дан. @yunusalioxund | 1 346 |
| 16 | слатма
📜Аллоҳдан сўраган ҳар бир нарсангиз амалга ошадими? Албатта, йўқ.
Кичик бола онаси ёки отасидан сўраган ҳар бир нарсасига хўп, дея рози бўлишадими, амалга оширишадими? Албатта йўқ. Нима учун?
Чунки улар фарзандларининг манфаатини, яъни нима унга фойдали эканини унинг ўзидан кўра яхшироқ билишади.
Аллоҳдан ҳар бир нарсани сўранг ва Унга қалбингиз тусаган барча нарса билан дуо қилинг. Лекин аниқ ишонингки, агар ўша нарса сиз учун хайрли бўлса, У Зот сизга албатта ижобат қилади.
Кўп ўйлайвериб ўзингизни толиқтириб қўйманг.
🔖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики бирортангиз «Дуо қилдим-у, ижобат бўлмаяпти» (ёки бўлмади) деб шошмаса, ижобат қилинади», дедилар». Имом Муслим ривояти.
@yunusalioxund | 1 499 |
| 17 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун 1 август, 2026 йил.
Ҳафтанинг Шанба куни.
Ҳижрий сана: 1448, Сафар ойининг 18 куни!!! https://t.me/yunusalioxund | 2 409 |
| 18 | Тақво
📜Зоҳид - бирор кимсани кўрса, у мендан кўра яхшироқ, дейдиган кишидир.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ, «Жомеъул улуми вал ҳикам»дан.
@yunusalioxund | 1 446 |
| 19 | ЯХШИЛИККА ЙИҒЛАЯПМАН, ЎҒЛИМ
Саъид ибн Абу Аруба айтади: «Умар ибн Абдулазиз ўғлига «Қуръон ўқиб бер», деди. Ўғли «Қайси сурани ўқий?» деб сўради. Умар ибн Абдулазиз «Қоф сурасини», деди. Ўғли ўқишни бошлаб, «Мана, ўлим мастлиги етиб келди. (Эй инсон!) Сен қочиб юрган нарса (ўлим) мана шудир» оятига етиб келганида Умар йиғлаб юборди. Кейин яна ўқишни буюрди. Ўғли «Қайси сурани ўқий?» деган эди, яна Қоф сурасини айтди. Ўғли яна ўқишни бошлагач, ўлимнинг зикрига келганда янада қаттиқ йиғлаб юборди. Бу ҳолат бир неча марта такрорланди».
Абу Мавлуд айтади: «Бир куни Умар ибн Абдулазиз «Қайси бир машғулотда бўлманг, ундан (Қуръондан) бирор (оят) тиловат қилманг, (умуман) қандай иш қилманг, унга киришганингиздаёқ Биз сизларга шоҳид бўлурмиз» оятини қироат қилиб, қаттиқ йиғлади. Уйидагилар буни эшитиб, югуриб чиқишди. Аёли Фотима унинг йиғлаганини кўриб, қўшилиб йиғлашга тушди. Уларнинг йиғисини эшитиб, уйдагиларнинг барчаси йиғлади. Абдулмалик келганида улар шундай ҳолда йиғлаб ўтирар эдилар. У «Отажон, нимага йиғлаяпсиз?» деб сўради. «Яхшиликка, ўғлим. Отанг дунёни танимасликни, дунё ҳам уни танимаслигини хоҳлади. Аллоҳга қасамки, ҳалок бўлишдан - дўзах аҳлидан бўлиб қолишдан қўрқдим, ўғлим», деди Умар».
("Солиҳлар гулшани")
@yunusalioxund | 1 654 |
| 20 | Муомала
🔖Ота-онага яхшилик қилиш - биррул волидайннинг моҳияти
Аллома, муҳаддис Шариф Ҳотим ибн Ориф Авний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Фарзанд уни таниган ва ўзаро муомалада юрган барча одамларнинг назарида ота-онасига улкан яхшилик қилувчи деб билинмагунча, ҳақиқий вафодор фарзанд бўла олмайди.
Лекин энг муҳими — фарзанднинг ўзи қилган ишларини ҳеч қачон бундай санамаслиги лозим. Ҳатто одамлар унинг ота-онасига қилаётган хизматларини мақташса, у бундан ҳайрон бўлиши лозим. Чунки у қалбининг туб-тубида ота-онасининг олдидаги бурчларидан бирортасини ҳали тўла-тўкис адо эта олдим, деб ҳис қилмаган бўлади.
❗️Фарзанд ота-онасига нимаики тақдим қилмасин, «мен уларнинг мендаги ҳақларини ёки қарзларининг бир қисмини узяпман» деган фикр билан берса, у ҳақиқий вафодор бўлолмайди. Балки у буни фақатгина чексиз муҳаббат ва таъзим билан, «қарз узиш» деган фикрдан умуман йироқ ҳолда адо этиши керак.
Агар унинг хаёлига ота-онасининг қарзидан озгина бўлса ҳам узяпман, деган фикр тўсатдан келиб қолса, бунинг учун нафсини қаттиқ маломат қилиши, буни оқ бўлиб қолишдай билиши ва бу нонкўрлиги учун ўз қалбига нафрат билан тарсаки тортиши лозим!
Чунки фарзанд билан ота-она ўртасидаги алоқа «қарз-ҳавола» эшиги эмас, балки «муҳаббат» эшигидир; у «вафодорлик мажбурияти» эмас, балки «мутлақ фидоийлик ва ҳадя» эшигидир.
Сиз бирор кишининг ўз-ўзига бирор нарса бераётиб, «мен ўзимга вафодорлик қиляпман» деб айтганини кўрганмисиз?! Фарзанднинг ота-онасига берадиган нарсаси ҳам худди шундай.
Зеро, ота-она сизнинг бу дунёга келишингизга сабабчи бўлишдан ҳам юқорироқ мақомдадир. Улар бу дунёда фақатгина сизни деб, фақат сизни яхши кўрганлари учунгина борлиғини берувчи, сизни ўзларидан устун кўриб, ийсор қилувчи ва сиз учун фақат муҳаббат билан заҳмат чекувчи ягона инсонлардир. Улар бунинг эвазига сиздан бирор мукофот ёки ташаккур кутишмайди.
Сиз гўдаклик чоғингизда уларга ҳеч қандай мукофот беролмайдиган ёки раҳмат айтолмайдиган ожиз эдингиз, уларнинг кўзида эса сиз барибир ҳеч нарса кутилмайдиган, ўша беғубор кичкинтой бўлиб қолаверасиз. Улар сизга ўз борлиқларини инъом этаётганда ва сизни ўзларидан устун қўяётганда, ҳеч қачон «унга қарз беряпмиз» деб ўйлашмаган. Аксинча, улар бунда сизни ўзларига миннатдорчилик қилишга лойиқ деб билишган!
Чунки сиз уларнинг кўзларини қувончга тўлдиргансиз, сиз уларнинг икки дунёдаги руҳисиз, улар сиз билан яшашади.
Сизсиз уларнинг ҳаёти гўёки қуруқ саҳро ва ўлимга маҳкумликдир. Улар сизни Аллоҳнинг уларга берган неъмати деб билишади. Сиз кулсангиз кулишади, сизнинг ўйин-кулгиларингизда дунёдаги энг гўзал завқни, энг ширин лаҳзани ва энг гўзал манзарани кўришади. Улар сизнинг айтган илк сўзингизни ва ташлаган илк қадамингизни ҳеч қачон унутишмайди.
Улар шундай зотларки, сизнинг оғриғингиздан сизнинг сиздан ҳам кўра қаттиқроқ азоб чекишади. Ўзлари соғ-саломат бўла туриб, чин қалбдан куйишади.
Аллоҳга қасамки, сизга бирор бало (касаллик ёки бошқа мусибат) етганда, улардан бошқа «қани эди, шу дард ўғлим(қизим)га эмас, менга етса-ю, у соғайиб кетса» деб чин дилдан орзу қиладиган инсон бу дунёда топилмайди!
Сизнинг оғриғингиз учун йиғлайдиган қалбни фақат ота-онангиздан топасиз. Касал бўлиб ётганингизда сизни парвариш қилиш учун тунларни бедор ўтказадиган бошқа ҳеч кимни тополмайсиз...
Сиз бемор бўлганингизда уларнинг қўлидан олган ҳар бир дори ҳали оғзингизга етмай туриб, уларнинг қалбидан отилиб чиққан ва само эшикларини қоқаётган шифо дуоларига йўғрилган бўлади...
Уларнинг қўлидан ичган ҳар бир ҳўплам сувингиз лабингизга тегмасдан туриб, осмон ва ернинг баракоти бўлган «бисмиллаҳ» билан баракали бўлади.
Уларнинг қўлидан ютаётган ҳар бир луқма таомингиз ичингизга кирмасдан туриб, уларнинг вужудидан сизиб чиққан меҳр мазаси, меҳр-муҳаббат ширинлиги ва беғубор яхшилик билан қопланган бўлади!
Шундай экан, ота-онасига ҳақиқий яхшилик қилувчи инсон, қандай қилиб «мен ота-онамга яхшилик қиляпман» деб даъво қилиши мумкин?!".
▫️Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин!
@yunusalioxund | 1 649 |
