cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Umar Odil Jome' Masjidi

🌙 Ҳазрати Умар Одил Жомеъ масжиди расмил телеграм канали. ✨ ҳадислар ✨ илмий суҳбатлар ✨ хикматлар Имом Ҳатиб: Музаффаржон домла

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
230
المشتركون
-124 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
-730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

03:54
Video unavailableShow in Telegram
#СубҳонАллоҳ Қозоғистон, Туркистон областида мана шундай шаршара бор экан, Қуръон тиловат қилинса шаршара ишга тушаркан😳 Батафсил маълумот берамиз, кузатинг👇 @VODIYBOZOR
إظهار الكل...
👍 3
Repost from Mehrob.uz
Расулуллоҳ совчи бўлган аёл Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари орасида Жулайбиб исмли хунук бир киши бор эди. Пайғамбар алайҳиссалом унга уйланишни маслаҳат бердилар. У: “Менга турмушга чиқадиган аёл топилмаса керак”, деди. Набий алайҳиссалом: “Аммо сен Аллоҳнинг ҳузурида қадрлисан”, дедилар. Сўнгра Жулайбибни уйлантириш учун қулай фурсат бўлишини кутдилар. Кунларнинг бирида ансорийлардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга у зот уйланишлари учун ўз қизини таклиф қилиб келди. Шунда у зот: “Мен уни ўзим учун эмас, балки Жулайбибга сўрайман”, дедилар. “Ундай бўлса, аёлим билан маслаҳатлашиб олай”, деди ансорий. Кейин хотинининг олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизимизни Жулайбибга сўраяптилар”, деди. Хотинининг жаҳли чиқиб: “Аллоҳга қасам, қизимни Жулайбибга бермайман. Уни казо-казолар сўраганида ҳам бермадик-ку!” деди. Ота ташвишга тушди. Ноилож қизини Жулайбибга узата олмаслигини айтгани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига отланди. Шунда қизи парда ортидан: “Менга ким совчилик қилди?” деб сўраб қолди. Улар: “Расулуллоҳ”, дейишди. Қизи: “Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг илтимосларини рад этмоқчимисиз? Мени Расулуллоҳ сўраган кишига узатинглар. Чунки у зот мени номуносиб жойга бермайдилар”, деди. Отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, бўлган гапларни айтиб берди. Пайғамбар алайҳиссалом мамнун бўлдилар ва қизни Жулайбибга никоҳлаб: “Аллоҳим, уларга яхшиликларингни мўл-кўл қил, ҳаётларини оғир қилмагин”, дея дуо қилдилар. Уларнинг тўйига эндигина бир неча кун тўлганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазотга чиқадиган бўлдилар. Жулайбиб ҳам у зот билан бирга жангга йўл олди. Жанг ниҳоясига етганда саҳобалар орада йўқ кишиларни қидира бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Орангиздан бирор кишини йўқотиб қўймадиларингми?" деб сўраган эдилар, саҳобалар: “Фалончи фалончилар йўқ”, дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Мен эса Жулайбибни йўқотиб қўйдим”, дедилар. Саҳобалар Жулайбибни жанг майдонига яқин жойдан, етти мушрик жасади ёнидан топишди. Жулайбиб уларни ўлдиргач, уни ҳам бошқалар ўлдирган эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг жасадига қараб: “Жулайбиб етти мушрикни ўлдирди, кейин уни ўлдиришди. У мендандир, мен унданман”, дедилар. Сўнг унинг жасадини поклаб, қабр кавлаб, ўзлари лаҳадга қўйдилар». Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Аллоҳга қасамки, ансорлар орасида ўша аёлдан кўра совчиси кўпи бўлмаган. Жулайбибдан кейин барча эркаклар унга совчи қўйишга мусобақалашиб қолишган эди”. @mehrob_uz
إظهار الكل...
👍 3😢 2
Repost from AHLISUNNA.UZ
умматни парчалаш, бирдамлигига путур етказиш ишларида жонбоз тоифалардан бири – ҳизбут-таҳрирнинг Китоб ва суннат таълимотига терс қарашларидан “борлиқда Аллоҳдан бошқа яратувчи бор, Аллоҳ ҳамма нарсани билмайди ва Аллоҳнинг иродаси мутлақ ғолиб ирода эмас” деган даъволаридир. Мақолани тўлиқ ўқиш учун👇 http://ahlisunna.uz/hizbchilarning-3-ta-botil-aqidasi/
إظهار الكل...
ҲИЗБЧИЛАРНИНГ УЧТА БОТИЛ АҚИДАСИ ВА УНГА РАДДИЯ — ahlisunna.uz

Photo unavailableShow in Telegram
🕋 “Ҳаж-2024” мавсумида Ўзбекистонга 15000 та квота берилди Бу ҳақида Дин ишлари бўйича қўмита маълум қилди. Бу йилги Ҳаж мавсуми 23 майдан – 12 июлга қадар давом этади. 🔸Парвозлар 10та шаҳар аэропортлардан амалга оширилади: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус. 🔸 Мадина шаҳрида зиёратчилар “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида, 🔸 Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” меҳмонхоналарида жойлаштирилади. 🔸 Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт. Бошқа турдаги визалар билан ҳаж тадбири амалга оширишга йўл қўйилмайди. Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун, одатдагидек, юқори малакали ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади.
إظهار الكل...
👍 2👏 1
ЯХШИ ДЎСТ - ДАРДИНГИЗНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАЛҲАМИДИР "Кишининг ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаб юрмоғи ҳалол эмас. Иккаласи дуч келганида, бири у ёққа, иккинчиси бу ёққа юз ўгириб кетмасин. Уларнинг яхшироғи аввал салом берганидир". Нақл қилишларича, донишманд ҳузурига бир киши келиб, дўстидан шикоят қилибди. Дўсти билан алоқасини узиб, ундан қасд олишни ният қилганини айтибди. Донишманд унга: - Сенга насиҳат қилсам, унга амал қиласанми ё ғазаб отига минганингча қолаверасанми? - деди. - Йўқ, насиҳатингизга амал қиламан! - Дўстинг билан иноқлигингизда хурсандчилигингиз кўп бўлганми ёки унинг хатолари туфайли ғам-ташвишингиз кўп бўлганми? - Қувончли куним кўп бўлган. - У сенга яхшилик кўп қилдими ё ёмонлик? - Яхшиликлари кўпроқ бўлган. - У ҳолда, ана шу яхши кунларинг ҳурмати уни кечириб юбор. Ўрталарингда дўстлик ҳурмати учун ўч олишн бас қил. Агар иккингиз душманликни давом эттирсангиз, сен хоҳламаган ишлар содир бўлади. Азизим, шуни унутмангки, киши учун иймондан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар тоат-ибодатда ёрдам берадиган дўстингиз бўлса, унинг қўлини маҳкам тутинг. Зеро, дўст бўлиш осон, дўстликни сақлаш қийин. Дўстларимиз биз учун аҳлимиз ва фарзандимиздан ҳам яқинроқ бўлади. Чунки аҳлимиз бизни дунё сабабли ёдга оладилар. Дўстларимиз эса охират сабабли ёдга олишади. Дўстнинг сифатларидан бири - унинг ўзидан ҳам дўстларини устун қўйишидир. Кишининг иймондан сўнг биринчи қиладиган иши содиқ дўст топишдир. У сизга бойлигингиз учун эмас, иймонингиз учун дўст бўлсин. Дўстлик риштаси туфайли фақат икки инсон бирлашмайди, балки кишилар орасидаги ишонч, ахлоқ ва донолик сингари улуғ фазилатлар мустаҳкамланиб боради. Чунки бугунги кунда ишониш мумкин бўлган кишини топиш машаққатга айланиб бормоқда. Дўстига "Сенинг еганинг - менинг тўйганим!" - дейдиган мардлар саноқли қоляптимикан? Бир дастурхон атрофида ўтириб, бир-бирининг қўлидаги нонни тортиб олаётган нафс бандалари ҳайвондан нимаси билан фарқ қилади?! Ўзида борини дўсти билан баҳам кўриш ҳам нафсини жиловлай олишдир, аслида. Гўзал ахлоқни дўстига ўргатиш, Аллоҳга ибодат қилишда ўрнак бўлиш, шубҳасиз, сизни солиҳ амаллар сари етаклайди. Яхши дўст адашмаслигингизни, савоб амалларингиз кўп бўлишини истайди. Яхши дўст яхши кунингизда доим ҳам ёнингизда турмаслиги мумкин. Аммо бошингизга кулфат тушганида у ёнингиздан асло кетмайди.Сизни ёлғизлатиб қўймайди. Ёлғизлик фақат Аллоҳга хос! Бандаси дардни ёлғиз ўзи кўтара олмайди. Шунинг учун одам тафтини одам олади, дейишади. Яхши дўст сиз учун ўзини қанча фидо қилса ҳам, миннат қилмайди. "Роббим рози бўлсин! Менга шу етади", дейди. Қилган яхшилигини пешонангизга тақ этиб уриб, миннат қилувчилардан Аллоҳ асрасин! "Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
إظهار الكل...
👍 4
00:17
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бу хаётда... Гоҳида сизни хафа қилишади. Гоҳида хавфга солишади. Гоҳида туҳмат қилишади. Гоҳида холатингизни тушунишмайди. Гоҳида зулм қилишади. Гоҳида қаҳр қилишади. Гоҳида касал бўласиз. Гоҳида фақир бўласиз...     Бу хаёт сўқмоқларидир... Лекин  сиз махзун бўлманг. Чунки қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам - аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлари албатта келади... Муҳими иймон, ишонч қалбларимизни тарк этмасин. Тонгга етдик, Алҳамдулиллаҳ... Кун давомидаги ишларингизда Аллох мададкор бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️ Улашинг https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
إظهار الكل...
👍 1
Repost from ANDIJONHANAFIYLARI
00:34
Video unavailableShow in Telegram
#МУТОЛАА_ВАҚТИ ҲАР БИР МЎМИН БИЛИШИ КЕРАК! (2 қисм) Аллоҳ сенга раво кўрганига рози бўл! Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Аллоҳ сенга тақсимлаб қўйганига рози бўл, одамларнинг энг бойи бўласан. Аллоҳ сенга ҳаром қилган нарсалардан четлан, одамларнинг энг тақводори бўласан. Аллоҳ сенга фарз қилган нарсаларни тўкис адо эт, одамларнинг энг обиди бўласан”. Сенга энг меҳрибон бўлган Зот устидан сенга раҳм қилмайдиганларга шикоят қилма! Аллоҳдан ёрдам сўра, Аллоҳга таян, шунда Унинг хос бандаларидан бўласан! Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу айтадилар: “Одамларнинг қўлидаги нарсадан умидингни бутунлай уз, зотан шу ҳақиқий бойликдир. Таъмагирликдан, ҳожатларингни одамлардан сўрашдан сақлан, зеро, бу айни фақирликдир. Намоз ўқисанг охирги намозингни ўқиётгандек ўқи!”... 🖥 БАТАФСИЛ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
#muftiy_minbari 🌐 ҚИЗ ФАРЗАНДЛАР ДЎЗАХДАН ПАРДА 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
إظهار الكل...
Repost from ANDIJONHANAFIYLARI
​​ҚАРЗНИ БЕРИШДА ДОЛЛАР КУРСИ ЎЗГАРИШИ #қарз ❓1263-CАВОЛ: Агар мен бирор инсонга 100 доллар қарз берсам, мен қарз берган пайтда доллар курси бир миллион сўм бўлиб, қарзни қайтариб олганимда курс бир миллион 50 минг бўлиб қолган бўлса, шу 50 минг рибо бўлиб, менга ҳаром булиб колмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пулда қарз олди-берди қилишда қанча сумма берилса, шунча сумма қайтиб олинади. Сиз юз доллар қарз берсангиз, юз доллар қайтариб оласиз. Унинг сўмга нисбатан қийматининг тушиши ёки ошишининг аҳамияти йўқ. Демак, сиз айтган ҳолатда гуноҳкор бўлиб қолмайсиз. Чунки шариат қоидасига кўра қарз учун нима ва қанча миқдорда олинса, шундай шаклда қайтарилади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган: أما حكم القرض فهو ثبوت الملك للمستقرض في المقرض للحال، وثبوت مثله في ذمة المستقرض للمقرض للحال “Қарзга оид ҳукмга келсак, у олиниши билан қарздорнинг мулкига айланади ва шу заҳоти олинган қарзнинг мислича қарздорнинг зиммасига вожиб бўлади”. Яъни қарзнинг олиниши ва берилишида бир хил бўлиши лозим. “Раддул муҳтор” китобида қуйидаги иборалар келади: إن ‌الديون ‌تقضى بأمثالها “Қарзлар ўз мислича адо этилади”. Қарз борасида билиб қўйиш керак бўлган яна бир нарса бор. Сўмда қарз бераётиб, ўша кунги доллар курси билан қийматлаб бериб, олиш вақтида шу вақтдаги доллар курсидаги сўмни олиш жоиз эмас. Масалан, бир киши қарздорга 100 долларнинг сўмга нисбатан қиймати бир миллион бўлган вақтда 100 долларга ҳисоблаб, бир миллион сўм қарз берди. Бир ойдан кейин доллар курси ошиб, 100 доллар бир миллион 50 минг сўм бўлиб қолди. Бу ҳолатда ҳақдор фақатгина берган суммасини, яъни бир миллионни олади холос. Долларга ҳисоблаб, бир миллион 50 минг сўм олиши сиз айтгандек, рибо бўлиб қолади. Чунки бу шаклдаги қарз олди-берди амалиёти “Қарзлар ўз мислича адо этилади”, деган қоидага зид бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
إظهار الكل...
Muslimun.uz at Taplink

00:16
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху. Дунёдаги ғам-қайғу Аллоҳ зикрини унутиш миқдорича бўлади. Ким ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик ва саодатнинг бардавом бўлишини хоҳласа, Аллоҳ зикрини кўпайтириб, шу йўлда давом этсин. Кимга ғам ва ташвиш пешма-пеш келаётган бўлса, қул фақат ўз нафсини айбласин, бу унинг Аллоҳ зикрини унутганининг бир жазосидир. Бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунича ухламай, зикр ва ибодат билан машғул бўлиб, улкан савобни қўлга киритиш учун вақтдан унумли фойдаланганларга ажрлар бўлсин! Кунингиз хайрли ўтсин... ♻️ Улашинг https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
إظهار الكل...
👍 7