cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

AHLISUNNA.UZ

Сиз ahlisunna.uz веб сайтининг расмий каналидасиз. Каналда берилган материаллар муаллифларнинг мулки, фойдаланганда манбани аниқ кўрсатиб қўйишингиз сўралади.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
661
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-47 أيام
-1730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

إظهار الكل...
АКСА УРИЛГАНДА “ҲАҚҚИ РОСТ” ДЕЙИЛИШИ ҲАҚИДА — ahlisunna.uz

إظهار الكل...
МАСЖИДЛАРНИ ОБОД ҚИЛИШ ҲАҚИДА ҲАДИСЛАР — ahlisunna.uz

ЖИДОЛ – ТОРТИШУВ Жидол деб киши ўз қарашларини исбот қилиш мақсадида олиб борган илмий баҳсига айтилади. Ахлоқ одоб фанида қалам тебратган уламолар жидолнинг ҳукмни иккига бўлганлар. Ҳаром ва мандуб. Бу баҳс олиб борувчиларнинг ниятига қараб аниқланади. Агар тортишувчи рақибини мот қилишни қасд қилса унинг ҳукми ҳаром бўлади. Ҳатто баъзи олимлар эътиқодий мавзуларда баҳс олиб борувчининг мақсади шу бўлса у кофир бўлади, деб айтишгача борган. Абу умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жидол ҳақида шундай деганларини ривоят қилган: ما ضل قوم بعد هدى كانوا عليه الا اوتول الجدل Ҳидоятга муяссар бўлган қавмлардан бирортаси адашиб кетмайди. Илло, тортишувга берилиб кетганлар мустасно! (Имом Термизий ривояти). Яъни, китоб ва суннатга эргашиб ҳақни топган ва тўри йўлга тушиб олган жамоа асло йўлдан оғишмайди. Лекин ўзаро тортишув, таассубга берилсагина ҳидоят йўлидан залолат сўқмоғида сарсон бўлишлари мумкин. Бугунги кундаги тортишув ва баҳсларнинг аксаригу қўрқмасдан шу ҳукмни бериш мумкин. Ўз мазҳаби, эътиқоди, маслаги ва сулукини майдонга олиб чиқиш ва майдонда собит ушлаш мақсадида ҳеч нарсадан тап тортмасдан тортишувчилар кўпайиб кетди. Айниқса ижтимоий тармоқлар учун жуда қулай баҳс майдони бўлиб хизмат қилмоқда. Ундай мутаассибларнинг аломатлари шуки, фаолият олиб бораётган профилларида шахсий маълумотларини қаттиқ сир тутишади. Бировларнинг фотосуратлари ортига яширинишади, бегона исм шарифлар билан ниқобланишади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, маълумотлари маавҳум бу каби шубҳали “муллалар”нинг мақсади ҳеч қачон ҳақни изҳори эмас. Улар ўз фикр ва қарашларини бошқаларга сингдиришни, уларга қарши илмий раддия бера олувчи илм аҳлларини обрўсизлантириб мот қилишни мақсада қилишади. Улар ким билан баҳс олиб борса ҳеч қачон дўстона маданий муносабатда бўлишмайди. Қаршисидаги мусулмонни душман сифатида кўришади ва шу бўйича ёндошув билан иш олиб боришади. Улар танлаган услуб худди Расулуллоҳ билан тортишув қилган мушрикларнинг услубига ўхшайди. Юқоридаги ҳадисни ривоят қилган Абу умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳу шундай давом этади: ثم تلا "مَا ضَرَبُوهُ لَكَ إِلَّا جَدَلاً بَلْ هُمْ قَوْمٌ خَصِمُون" Кейин Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини тиловат қилди: “Улар уни сизга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро, улар хусуматчи қавмдирлар. (Тафсири ҳилол. Зухруф сураси / 58). Ояти каримада Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан тортишув олиб борган мушрикларни танқид қилмоқда. Мушриклар Расулимиз алайҳис-салом билан баҳс қилишса ҳеч қачон ҳақни рўёбга чиқариб унга амал қилишни қасд қилшмаган. Улар ҳамиша Расулуллоҳ билан илмий дўстона муносабатда эмас, аксинча душманона кайфиятда баҳслашишган. Агар илмий баҳс олиб борувчи одамнинг мақсади ҳақни аниқлаш, ҳидоят йўлини билиш, рост мазҳабни рўёбга чиқариш бўлса бу жоиз, балки савоблик ҳамдир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қуйидагича таълим берган: ادْعُ إِلِى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُم بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ Роббингиз йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қилинг. Ва улар билан гўзал услубда мунозара олиб боринг. (Нахл сураси 125). Тўғри ният билан баҳс қилувчининг ёрқин аломати шуки у баҳсида доим одоб-ахлоқ меъёридан четга чиқмайди. Рақибини ҳурмат қилади, фикрини қадрлайди. Мақсади рақбини ҳаққа чорлаш, агар унинг фикри ҳақлиги исбот топса ўз фикридан воз кечиб унга эргашиш бўлади. Саҳобаи киромлар, тобеинлар, фиқҳий мазҳаблар уламолари худди шу услубда баҳс олиб борган табаррук зотлар эди. Афсус хозирги замонда улар каби юқоридаги оят таълимига амал қилувчилар жуда ҳам камайиб кетди... https://t.me/ahlisunna_uz
إظهار الكل...
AHLISUNNA.UZ

Сиз ahlisunna.uz веб сайтининг расмий каналидасиз. Каналда берилган материаллар муаллифларнинг мулки, фойдаланганда манбани аниқ кўрсатиб қўйишингиз сўралади.

👍 5👎 2🔥 1
إظهار الكل...
АЗОН ТАКБИРЛАРИ ҚАНДАЙ АЙТИЛАДИ — ahlisunna.uz

👍 3
Repost from FATVO.UZ
#ДОЛЗАРБ #ФАТВО Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази уламолар ҳайъати фиқҳий манбаларни атрофлича ўрганган ҳолда азондаги икки такбирни қўшиб айтишга доир ўзининг навбатдаги фатвосини эълон қилди. Ушбу Фатвонинг хулосаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Фатво маркази директори, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонларидан тасдиқланди. Фатвонинг тўлиқ шакли билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА КЎРА АЗОНДАГИ ИККИ ТАКБИРНИ ҚЎШИБ АЙТИШГА ДОИР ФАТВО Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
إظهار الكل...
Imom Muhammad ibn Muhammad ibn Mahmud Moturidiy hijriy 240 yil atrofida Samarqandda tug‘ilganlar. 333 hijriyda vafot etganlar. Мақолани тўлиқ ўқиш учун: 👇 http://ahlisunna.uz/imom-moturidiy/
إظهار الكل...
IMOM MOTURIDIY — ahlisunna.uz

Ma’lumki, dunyodagi musulmonlarning aksariyati, jumladan O‘rta Osiyo musulmonlari va bizning yurtdoshlar ham Qur’on va hadisdagi aqidaviy masalalarni tushunishda Ahli sunna val jamoaning Moturidiy aqidasi va hanafiy mazhabidamiz. Мақолани тўлиқ ўқиш учун: 👇 http://ahlisunna.uz/ahli-sunna-val-jamoa-mazhabi/
إظهار الكل...
AHLI SUNNA VAL-JAMOA MAZHABI — ahlisunna.uz

Repost from .
ЎЛМАСАК КЎРАВЕРАР ЭКАНМИЗ Анас Ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин 80 йилдан ортиқ яшаган. Умри давомида жуда кўп илм тарқатган, динни ёйилишига катта ҳисса қўшган улуғ саҳоба. Бир куни шу зотнинг хузурига бир-бирлари билан тортишиб қолган бир гуруҳ одамлар келишибди. Улар қиёмат куни Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хавзи бўладими ё бўлмайдими, деган масалада иккига бўлинишган экан. Масалага Анас ибн Моликдан ечим беришини сўрашибди. Ҳазрати Анас розияллоҳу анҳу уларга тикилиб қараб туриб шундай дебди: "Расуллоҳдан кейин шунча яшаб, сенларга ўхшаган одамларни учратаман деб ўйламагандим, мени уйимдаги кампирларим ҳар намозидан кейин Аллоҳдан қиёматда Расуллуллоҳнинг хавзидан сув беришини сўраб дуо қилишади", деган экан. Биз ҳам етти ухлаб тушимизга кирмаган, ҳаёлимизга келмаган турли-туман диндан гапирадиган одамларни кўраверар эканмиз... ✍@Botirjon_Tojiboev
إظهار الكل...
Repost from .
ЭСЛАТМА Эътиқодни билмаган одамнинг амаллари бир тийин, деган маънода Сўфи Аллоҳёр ҳазратларининг бир байти бор эди. Хозир бир видеоролик кўриб шу байтни эслаб қолдим. Мусулмонмиз, алҳамдулиллаҳ. Мусулмон бўлиш осон экану аммо Ислом доирасида соғлом юриш масаласи жиддийроқ эканда. Бирорта эътиқодий масалада сал тойилдизми, исломдан ўзингиз ҳам сезмаган ҳолда чиқиб кетар экансиз. Бир қанча муҳим эътиқодий зарурий масалалар бор. Лекин хозир Қуръон ҳақидаги эътиқодимизни баён қилишни зарурроқ деб топдим. Қуръон бу Аллоҳнинг каломи. Бирорта шоир, адиб, қонунчи ё ёзувчининг ижод маҳсули эмас. Қуръонни улуғлаш, қадрини билиш ҳар бир мусулмонга вожиб. Қуръонни камситган, менсимаган, таҳқирлаган, кўзга илмаган, ҳурматини жойига қўймаган, унга ўзгартириш киритган, Қуръондан бўлмаган сўзларни Қуръондан деб айтган ва ё Қуръондан бўлган бирор оят ё калимани Қуръондан эмас деб валдираб қўйган одам исломдан, ўзи ҳам билмаган ҳолда чиқиб кетади. Қуръон ҳақида илмсизларча гапириб, Аллоҳга нисбатан уйдирма бўҳтон тўқиётган анқовларни тасдиқлаб ўтириш ҳам эътиқод юзасидан хатарли иш саналади. ✍@Botirjon_Tojiboev
إظهار الكل...
Repost from .
​​ҲАММА ЭРКАКЛАР САЛЛА КИЙИШИ КЕРАКМИ? #одоб ❓833-CАВОЛ: Салла ўрашга тарғиб қилинган бир маърузани эшитиб қолдим. Унда айтилишича Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Салла ўранглар, чунки шайтонлар салла ўрамайди”, деган эканлар. Шунда ўйлаб қолдим. Биз салла ўрамасдан гуноҳкор бўлиб қолмаяпмизми? Илтимос, шунга ойдинлик киритиб берисангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ҳолда салла кийиб юрганлар. Баъзи ривоятларда салла ўрамасдан оддий бош кийимида юрганлари ҳам нақл қилинган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Бадр ғазотида мусулмонларга ёрдам берган фаришталарнинг белгиси оқ салла бўлиб, пешини орқаларига тушириб олишган экан. عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ مَكَّةَ عَامَ الْفَتْحِ وَعَلَيْهِ عِمَامَةٌ سَوْدَاءُ. Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ йили Маккага кирганларида бошларида қора салла бор эди”, дейилган (Имом Муслим ривоятлари). Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا اعْتَمَّ سَدَلَ عِمَامَتَهُ بَيْنَ كَتِفَيْهِ (رَوَاهُ الإمَامُ التِّرْمِذِيُّ) “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салла ўрасалар, учини икки кураклари орасига тушириб олар эдилар”, дейилган (Имом Термизий ривоятлари). Шунинг учун ҳам ўтмишда аҳли илм ва фазилатли кишилар ва кўпчилик маърифатпарвар аждодларимиз саллада юришни одат қилганлар. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, Расули акрам алайҳиссаломнинг ушбу кийиниш одатлари шариат буйруғи сифатида қабул қилинмаган. Бирор бир олим салла киймаган киши гуноҳкор бўлишини айтмаган. Балки, Ислом келганида эркаклар саллада юришлари урф-одатлардан бири бўлиб, бу борада кофир ҳам мусулмон ҳам баробар бўлган. Бу ҳақда Иордания фатво ҳайъати уламолари шундай дейишади: وأما لبس النبي صلى الله عليه وسلم العمامة وحمله العصا فهو فعل عادي وقع على عادة العرب ذلك الزمن، وليس فعلا تشريعيا يدل على الاستحباب ولا يتأسى به الناس. яъни, “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг салла кийишлари ва ҳасса тутишлари одатий феълларидан бўлиб, ўша замон арабларининг урфларига биноан қилинар эди. Бу ишлар мустаҳабликка далолат қиладиган ва одамлар ўрнак оладиган шаръий ҳукм (феъл)лардан эмас”. Ҳозирда айрим кишилар салла кийишни ҳаммага, омматан тарғиб қилиб, салла киймаган кишини фосиқликда айблашлари воқеълик фиқҳини билмасликдандир. Чунки ҳозирги кун салласиз юриш деярли барча мўмин-мусулмонлар учун урфга кирган. Қолаверса, салла кийиш шариатда фарз ёки вожиб ҳатто суннат даражасидаги амал эмас. Бирор бир саҳиҳ ёки ҳасан даражасидаги ҳадисда салла кийиш шарт қилинмаган. Огоҳ бўлиш лозимки, салла кийишга тарғиб қилинган айримлар далил қилаётган ривоятлар тўқима ва ҳужжатга яроқсиз ривоятлардир. Хусусан, саволда сўралган “Салла ўранглар, чунки шайтонлар салла ўрамайди” жумласи ҳам аслида ҳадис эмас. Чунки унинг санади ҳам ва матни ҳам ҳадис китобларида зикр қилинмаган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. Fatvo.uz@Botirjon_Tojiboev
إظهار الكل...