cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ANDIJONHANAFIYLARI

Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
632
المشتركون
-324 ساعات
-117 أيام
-730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

02:55
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 СЎНГГИ НАФАСИНГИЗДА ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ ДЕЯ ОЛСАНГИЗ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
إظهار الكل...
XOLID IBN VALID+.mp47.85 MB
00:26
Video unavailableShow in Telegram
#дуо #Ҳадис: Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида: حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ «Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари. MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
إظهار الكل...
Tong otganida o'qiladigan duo 2.mov7.82 MB
Repost from Muslim.uz
00:08
Video unavailableShow in Telegram
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.
🌙 Муҳаррам ойи қандай ой?   Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга. ❓Ашуро қандай кун?   Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). 🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.   Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти). 🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. 🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин. ✍️ Даврон НУРМУҲАММАД Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
HIJRIY _YANGI YILINGIZ2.mov5.30 KB
Repost from Muslim.uz
56:00
Video unavailableShow in Telegram
#Жума_суҳбати ▶️ Мавзу: ТИЛ ОФАТЛАРИ 🎙 Мирзаниёз домла Ражабий – Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Абу Бакр Қаффол Шоший” масжиди имом-хатиби ❔ Инсонни бошқа мавжудотлардан ажратиб турадиган тилнинг шукри қандай адо этилади? 🗣 Бир оғиз сўз қанчалик кучга эга? 😄 Динимизда ростгўйларга қандай мукофотлар берилади? 🤐 Эшитган ҳар бир сўзини сўзлайверадиган одам - ёлғончи ҳисобланадими? 📰 Уламоларга туҳмат қилиш, уларни ғийбат қилишнинг гуноҳи ва оқибатлари қандай? 📝Китобат (яъни ёзиш)нинг ҳукми хитобат (сўзлаш) билан бир хилми? MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
إظهار الكل...
1.TAYYOR.TG.mp464.32 MB
ШУНДАЙ ҲАДИС БОРМИ #ҳадис ❓1312-CАВОЛ: Ҳадиси қудсийда: “Ким қабр устидаги шохни синдирса, каъбам эшигини қўли билан бузгандек бўлибди”, деган лафз борми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу сўз баъзи заиф қудсий ҳадисларда бошқачароқ лафзда келган: مَنْ كَسَرَ عُوْداً عَلى قَبْرِ مَيِّتٍ فَكَأَنَّما هَدَم كَعْبَتي بِيَدِهِ. Яъни: “Ким бир маййит устидаги шохни синдирса, гўё Каъбамни қўли билан бузгандек бўлади”. Уламолар ушбу ҳадиси қудсийнинг даражасини заиф дейишган. Ҳа, албатта қабр устида ўсиб турган гиёҳлар агар кўкариб турган бўлса, уларни бесабаб узмаслик ҳақида тавсиялар келган. Жумладан: و كره قلع الحشيش الرطب و كذا الشجر من المقبرة لأنه ما دام رطبا يسبح الله تعالى فيؤنس الميت وتنزل بذكر الله تعالى الرحمة ولا بأس بقلع اليابس منهما أي الحشيش والشجر لزوال المقصود “Қабристондаги хўл ўт-ўланлар ва дарахтларни кесиш, узиб ташлаш макруҳ саналади. Чунки булар модомики хўл ҳолатда тураркан, Аллоҳ таолога тасбиҳ айтади, маййитга далда бўлади, Аллоҳ таоло зикр қилингани туфайли раҳмат нозил бўлади. Қуриб қолган ўт-ўлан ва дарахтларни, мақсад йўқ бўлгани учун (қуриганда тасбиҳ айтмагани учун) узиб ташлашнинг зарари йўқ” (“Мароқил фалаҳ” китоби). Шунга кўра, қабр устидаги гиёҳ ёки ўсиб турган шох-шаббаларни кўкариб турган ҳолатида узиб бўлмайди дейилган. Аммо қуриб қолган бўлса, уларни узиб ташлаб қабр тепасини тозалаб қўйишда ҳеч бир кароҳият йўқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
إظهار الكل...
Muslimun.uz at Taplink

03:03
Video unavailableShow in Telegram
إظهار الكل...
FARZAND FITRATI tg.mp46.62 MB
Repost from Muslim.uz
07:07
Video unavailableShow in Telegram
#Янгиликлар 📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (05.07.2024) 🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #Жумадан_жумагача 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
05.07.2024tg.mp420.74 MB
🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса... Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар. ——— ▶️ Каҳф сураси 📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ #Қуръон #Каҳф MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
إظهار الكل...
018-Kahf.mp331.80 MB
018-Kahf.mp331.80 MB
Photo unavailableShow in Telegram
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.