ar
Feedback
Rayyon.uz

Rayyon.uz

الذهاب إلى القناة على Telegram

O'zbekiston Musulmonlari Idorasi Farg‘ona viloyati Buvayda tumani "Mansurxon to‘ra" jome' masjidi imom hatibi Ne‘matulloh domla Mahmudovning rasmiy telegram sahifasi.

إظهار المزيد
495
المشتركون
-224 ساعات
-17 أيام
+830 أيام
أرشيف المشاركات
Аёл кишининг энг афзал намозгоҳи Муслима аёлларнинг уй-рўзғор ва фарзанд тарбияси билан банд бўлиши улкан ибодатдир. Аллоҳ таоло уларнинг уйда қилган ибодатларини, ҳатто ниятга кўра уйда ўтказган ҳар бир дақиқасини юксак савобга шерик қилган. Имом Аҳмад «Муснад»да ривоят қилган ҳадисда Умму Ҳумайд ал-Ансорийя розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: — Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сиз билан бирга намоз ўқишни яхши кўраман, — деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга шундай жавоб бердилар: «Мен билан намоз ўқишни яхши кўришингни биламан. Лекин сенинг ичкари уйингда намоз ўқишинг даҳлизингда ўқишингдан яхшироқ. Даҳлизингда ўқишинг ҳовлингда ўқишингдан яхшироқ. Ҳовлингда ўқишинг маҳалланг масжидида ўқишингдан яхшироқ. Маҳалланг масжидида ўқишинг эса менинг масжидимда ўқишингдан яхшироқдир». Бу хушхабарни эшитган Умму Ҳумайд розияллоҳу анҳо уйининг энг ичкари ва кўздан пана жойига намозгоҳ қилдирди ва умрининг охиригача ўша ерда намоз ўқиди. Уламолар ушбу ҳадисни шарҳлаб, муслима аёл номаҳрам кўзлардан қанчалик узоқ ва панада бўлса, унинг ибодатига шунчалик кўп савоб берилишини таъкидлайдилар. Аллоҳ таоло опа-сингилларимизни ва қизларимизни паноҳида асраб, иффату ҳаёдан айирмасин. Омин! ✅@rayyonuz

Нима учун Қиёмат кунини "Пастлаш ва маҳрум бўлиш куни" деб аталади? Чунки ҳисоб китобда энг кўп маҳрум бўлинадиган кундир. Ҳатто ота онангиз ва фарзандларингизга ҳам яхшилик улашишга имконингиз бўлмай қолади. Ғийбат қилганингиз сабабли ёқтирмаган кишингизга яхшиликларингизни беришга мажбур бўласиз. Шу сабабли Қиёмат кунини "Явмут тағобун", яъни "Пастлаш ва маҳрум бўлиш куни" деб аталган. @rayyonuz

✅ Доно аёл. Доно аёл — уйни безайдиган эмас, қалбларни бирлаштирадиган аёлдир. У ҳақ бўлса ҳам, оиласи тинчлиги учун керак жойда сукут сақлайди. Ғазаб билан эмас, ҳикмат билан гапиради. Эрининг ҳурматини, қайнона-қайнотасининг иззатини, фарзандларининг тарбиясини асрайди. Оқила аёл ҳар бир гапни онасига етказавермайди, ҳар бир можарони ажримга айлантирмайди. У оилани сақлашнинг энг катта ғалаба эканини яхши билади. Ҳикмат: Доно аёл уй қурмайди, балки оила бунёд қилади. Оила деворини эр кўтаради, меҳрни эса доно аёл тиклайди. Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/rayyonuz

#муфтий_минбари Дунё синов майдонидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

✅ Кун ҳадиси: رَوَينَا فِي «صَحِيحِ مُسْلِمٍ» عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى الل
✅ Кун ҳадиси:  رَوَينَا فِي «صَحِيحِ مُسْلِمٍ» عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ حَتَّى تُؤْمِنُوا، وَلَا تُؤْمِنُوا حَتَّى تَحَابُّوا، أَوَلَا أَدُلُّكُمْ عَلَى شَيْءٍ إِذَا فَعَلْتُمُوهُ تَحَابَبْتُمْ؟ أَفْشُوا السَّلَامَ بَيْنَكُمْ» [م 54]. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Бир-бирингизни яхши кўрмагунингизча иймон келтирмайсиз. Сизларга бир нарсани ўргатайми? Агар уни қилсангиз, ўзаро муҳаббатли бўласиз: ораларингизда саломни ёйинглар» (Имом Муслим ривояти) Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/rayyonuz

✅ Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: إِنَّ اللَّهَ يُدْخِلُ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ جَنَّ
✅ Кун ояти:    Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: إِنَّ اللَّهَ يُدْخِلُ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۚ إِنَّ اللَّهَ يَفْعَلُ مَا يُرِيدُ. "Албатта, иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни Аллоҳ остиларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритадир. Албатта, Аллоҳ ирода этган нарсани қиладир" (Ҳаж сураси, 14-оят). Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/rayyonuz

#⏳намоз_вақтлари 📆28.07.2026 | 14 Сафар. 1448 йил | сешанба. ⏰02: 38. Таҳажжуд* ⏰03: 38. БОМДОД (Саҳарлик тугаши) ⏰05:09. ҚУ
#⏳намоз_вақтлари 📆28.07.2026 |  14 Сафар. 1448 йил |  сешанба. ⏰02: 38.  Таҳажжуд* ⏰03: 38.  БОМДОД (Саҳарлик тугаши) ⏰05:09.  ҚУЁШ ⏰05:24.  Ишроқ* ⏰10:00.  Зуҳо* ⏰12:35.  ПЕШИН ⏰17:35.  АСР 19:49.  ШОМ (Ифторлик вақти) ⏰20:04.  Аввобийн* ⏰21:16.  ХУФТОН __ *Нафл намозлари афзал вақтига кўра, Тошкент вақти билан берилган. 📚Кун вазифаси: اللهُ أَكْبَرُ  «Аллоҳу  акбар»  (100 марта).               Каналга уланиш @rayyonuz .

✅ Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Дунё уч кундан иборатдир: 1. Кечаги кун — у ўтиб кетди, ундаги амалларингиз муҳрланди. 2
✅ Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:   «Дунё уч кундан иборатдир: 1. Кечаги кун — у ўтиб кетди, ундаги амалларингиз муҳрланди. 2. Эртанги кун — балки сиз унга ета олмассиз. 3. Бугунги кун — мана шу сизникидир, унда ғанимат билиб амал қилиб қолинг!» Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/rayyonuz

​​🧎‍♂️ НАМОЗ БАНДАНИ ЁМОН СИФАТЛАРДАН ПОКЛАЙДИ Аллоҳ таоло: «Инсон чидамсиз, сабрсиз қилиб яратилган. Унга ёмонлик етса, чидамсизлик қилади, аммо яхшилик етса, қизғанчиқлик қилади. Фақат намозларида бардавом бўлган намозхонларгина бундан мустаснодир», деб марҳамат қилган (Маъориж сураси, 19-23-оятлар). Бир кимсага Аллоҳ таолодан бирор қийинчилик, машаққат етса, у бунга сабрсизлик қилади. Аммо Аллоҳ таолодан яхшилик (мол-дунё ёки хурсандчилик) етса, бахиллик қилиб, Аллоҳнинг ҳаққини адо қилгиси келмай қолади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишидаги энг ёмон сифат – бахиллик ва қўрқоқликдир», деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Бу иллатдан фақатгина намозларида қоим бўлган, уни ўз вақтида адо этадиган мўмин-мусулмонларгина омонда бўлади, чунки намоз уларнинг феълини ёмон сифатлардан яхши сифатларга ўзгартириб қўяди, уларни гўзал фазилатлар ва комиллик билан сийлайди. “Энг шарафли уммат” китобидан. ⏩ Каналимизга уланиш @rayyonuz

ТАҲОРАТ САБОҚЛАРИ (1-қисм) 1. “ТАҲОРАТ” сўзи ЛУҒАТда қайси маънони билдиради? -“Таҳорат” сўзи луғатда “тозалик”, “озодалик” деган маъноларни билдиради. 2. “ТАҲОРАТ” сўзи ШАРИАТда қайси маънода ишлатилади? -Шариатда эса Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ниятида баъзи аъзоларни ювишга; таҳорат, ғусл, таяммум каби намоз ўқиш учун керак бўладиган покланишларга айтилади. 3. “ТАҲОРАТ” деганда ИСТИЛОҲда нимани тушунамиз? -“Таҳорат” деганда истилоҳда муайян аъзоларни ювиш тушунилади. 4. Таҳорат нима учун қилинади? Аллоҳ таоло: “Унда покланишни яхши кўрадиган одамлар бор. Аллоҳ покланувчиларни яхши кўради”, деган. (Тавба сураси, 108 – оят) Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада покликни ва пок одамларни мақтаб, пок кишиларни яхши кўришини билдирмоқда. Битта мана шу ояти кариманинг ўзи биз инсонларни доимо покликка интилиб яшашимиз учун етарлидир. (Давоми бор...) ⏩ Каналимизга уланиш @rayyonuz

КАРТАГА НОМАЪЛУМ КИШИДАН ПУЛ ТУШИШИ #пул ❓ 2182-САВОЛ: Менинг картамга номаълум одамдан пул тушди, карта номаълум, исм фамилияси йўқ. Банк ходимига боғландим, кимдан тушганини топиб беролмади. Шу пулни нима қилсам бўлади, пулни кимга ёки қаерга топширсам бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мазкур пулни эгаси излаб келмайди, деган гумон ғолиб бўлгунча кутилади. Эгаси чиқиб қолса, берилади. Агар эгаси чиқмаса, ушбу пулни эгасининг номидан садақа қилиб юборилади. Ўрни келганда айтиш жоизки, ҳозирда кибержиноятчилар ўзгалардан ўғирлаган пулларини бегона одамларнинг пластик картасига тушириб, кейин телефон орқали боғланиб, бошқа картага туширишни илтимос қилишмоқда. Кўп ҳолларда бу пулларга қўшиб уларнинг ҳам пулларини ечиб олишмоқда. Шундай ҳолатларга дуч келинса, мутасадди идораларга мурожаат қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @rayyonuz

#muftiy_minbari 📹 СИНОВЛИ ДУНЁ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! 📲ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️

✅ Кун ҳадиси: وَرَوَينَا فِي «صَحِيحَيْهِمَا» عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَمَرَنَا رَسُولُ ال
✅ Кун ҳадиси:  وَرَوَينَا فِي «صَحِيحَيْهِمَا» عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِسَبْعٍ: بِعِيَادَةِ الْمَرِيضِ، وَاتِّبَاعِ الْجَنَائِزِ، وَتَشْمِيتِ الْعَاطِسِ، وَنَصْرِ الضَّعِيفِ، وَعَوْنِ الْمَظْلُومِ، وَإِفْشَاءِ السَّلَامِ، وَإِبْرَارِ الْقَسَمِ، هَذَا لَفْظُ إحْدَى رَوَايَاتِ البُخَارِيِّ [خ 6235، م 2066]. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни етти нарсага: беморни бориб кўриш, жанозаларга қатнашиш, акса урганга ташмит айтиш, заифга ёрдам кўрсатиш, мазлумга кўмак бериш, саломни ёйиш ва қасамни оқлашга буюрдилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти) Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/rayyonuz

✅ Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: ٨٠. إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلْمُحْسِنِينَ "Албатта, Биз гўзал амал қи
✅ Кун ояти:    Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: ٨٠. إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلْمُحْسِنِينَ "Албатта, Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз" (Соффаат сураси, 80-оят) Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/rayyonuz

#⏳намоз_вақтлари 📆 27.07.2026 | 13. Сафар. 1448 йил | душанба. ⏰02: 37. Таҳажжуд* ⏰03: 37. БОМДОД (Саҳарлик тугаши) ⏰05:08.
#⏳намоз_вақтлари 📆 27.07.2026 | 13. Сафар. 1448 йил | душанба. ⏰02: 37.  Таҳажжуд* ⏰03: 37.   БОМДОД  (Саҳарлик тугаши) ⏰05:08. ҚУЁШ ⏰05:23. Ишроқ* ⏰10:00. Зуҳо* ⏰12:35. ПЕШИН ⏰17:35. АСР ⏰19:50.  ШОМ (Ифторлик вақти) ⏰20:05. Аввобийн* ⏰21:18. ХУФТОН __ *Нафл намозлари афзалш вақтига кўра, Тошкент вақти билан берилган. 📚Кун вазифаси: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ «Ла илаҳаиллаллоҳ»  (100марта).                                       Каналга уланиш @rayyonuz

Кўнглингизга қил сиғмай қолдими? Дунё ташвишлари, турли аламлар сизни ҳар томондан ўраб олдими? Ҳеч кимнинг сўзлари таскин бермаяптими? Телефонингизни ўчиринг. Қаерга кетаётганингизни ҳеч кимга айтманг. Тўғри қабристонга боринг. Бугун ҳатто кўплаб психологлар ҳам инсонга баъзан сокин жойда ўзи билан ёлғиз қолишни тавсия қилишмоқда. Қабристон эса инсонга ўлим ва охиратни эслатадиган энг ибратли масканлардан биридир. Аста кириб, ўтганларнинг ҳаққига Қуръон тиловат қилинг, улар учун истиғфор айтинг. Сўнг йўлаклар бўйлаб сокин юринг… У ерда жимлик ҳукмрон. На мусиқа бор, на шовқин-сурон. Бу ерда талашиш йўқ. Ғийбат йўқ, туҳмат йўқ, хиёнат йўқ. Ҳасадлар тўкилган, кибрлар синган. Маст-аластлар йўқ, яланғочлик ва беҳаёлик йўқ. Иккиюзламачилик йўқ. Фақат сокинлик… Бу ердагилар гапирмай туриб шундай насиҳат беришмоқдаки, бу насиҳатни баъзан энг кучли воизлар ҳам бера олмайди. Улар манзилларига етишди. Амалларининг самарасини кўришди. Яхшилар яхшиликка, ёмонлар ёмонликка етишди. Беҳуда талашганлари учун афсус қилишмоқда. Айтган баъзи сўзлари учун пушаймон бўлишмоқда. Гўё бизга шундай деяптилар: “Ҳар қандай бақир-чақир ва шовқиннинг охири сукут экан.” “Ҳар бир ғийбат, туҳмат, ҳасад ва кибрнинг жазоси муқаррар экан.” Бу ерда қанча амалдорлар, бойлар, чиройли юзлар, фақирлар ва хокисорлар бир жойда ётибди. Инсон эҳтиёт қилиб парвариш қилган танаси ҳам, гўзал қомати ҳам охир-оқибат тупроққа қайтар экан. Қабртошлардаги ёзувлар эса неча юз йиллар ўтиб кетганини сўзсиз айтиб турибди. Ҳа, уйқуни бироз камайтиринг. Қабрда яна қанча юз йиллар ётамиз — Аллоҳ билади. Улар битта тасбеҳга, битта садақага, битта дуога муҳтож. Сизда эса ҳали имконият бор. Истиғфор айтинг. Тасбеҳ айтинг. Садақа қилинг. Сажда қилинг. Жанозага чақирилсак, имконимиз бўлса, ишларимизни бир четга суриб қатнашамиз. Чунки ўлим ва қабрни эслаган инсоннинг дунё ташвишлари четга чикади . Ўлим — ҳақ. Қолган ҳамма нарса эса вақтинчалик. Хўш, ташвишларингиз бироз енгилладими? Ташвишлар ўтиб кетади. Жуда кўп қайғурманг. Озгина сабр қилинг. Беш йил олдинги ташвишларингиз қани? Ўтган йилги оғриқларингиз қани? Ўтиб кетди… Бу ташвишлар ҳам ўтиб кетади, иншааллоҳ. Ишларни эса Аллоҳ тақдир қилганидек бўлади. Насиб қилгани етади. Шукр қилишни унутманг. Қабристонга тез-тез боринг. Қабрларнинг сукутдаги насиҳатини тингланг. Ибрат олинг. Чунки инсонларнинг энг яхшилари — ибрат олувчиларидир. Абу Юсуф @rayyonuz

Ислом азиз қилган инсон Масжиди Набавийда бир қанча кишилар ўтирар эдилар. Улар орасида Салмони Форсий розияллоҳу анҳу ҳам бор эди. Ўша ердагилардан бири билан Салмони Форсий ўртасида озроқ тушунмовчилик ўтганди. Шу киши Салмони Форсийни оғирроқ вазиятга солиш учун: “Қани, ҳаммамиз ўз насабимизни айтиб чиқсак”, – деди. Ҳалқадаги кишилардан бири ўзининг Авс қабиласига мансублигини баён қилди. Бошқалар ҳам бирин-кетин “мен фалончиман, отам фалончи, бобом фадончи”, дея бошлади. Баҳсни атайлаб бошлаган киши Салмони Форсийга қараб: “Айт-чи, сенинг насабинг қандай?” – деди. Аввал гапирганларнинг барчалари мадиналик, оилалари, яқинлари, шажаралари ҳам шу ерга оид. Салмони Форсий эса Форс юртидан келган. Аввал мажусий бўлган, роҳиблардан ўргана-ўргана охирзамон пайғамбари ҳақларида хабар топган. Қанча машаққатлар тортиб Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг олдиларига келган. Буюк саҳоба савол берган кишига: “Мен Ислом ўғли Салмонман. Залолатда эдим, Аллоҳ таоло мени Муҳаммад алайҳиссалом туфайли ҳидоят билан шарафлантирди. Қул эдим, Аллоҳ мени у зот ила иззатга эриштирди. Фақир эдим, у зот сабабли бой қилди”, – деб жавоб берди. ✅ @rayyonuz

Омадли одамлар Омадли одамлар ҳеч қандай сеҳр-жоду ишлатмайди. Улар шунчаки тушкунликка асир бўлмайди, улар ўз ҳаётларини назорат қила олади ва эртанги куни бугунидан кўра яхши бўлиши учун интилади. Улар энг яхши, энг кучли бўлишга интилади, мақсадни аниқ қўйиб, меҳнатдан қочмайди. Муваффақиятларининг асоси ҳам шунда. Мутахассислар омадли инсонларни обдон ўрганиб, уларга хос қуйидаги қоидаларни қайд этишди.   1️⃣Омадли одамлар ёмон нарса ҳақида ўйлашмайди. Аслида, сизу биз тўқнаш келган ёмон нарсалар ўй-фикрларимиз маҳсули. Улар тез хулоса чиқариш тўғри эмаслигини ҳам яхши билишади. Улар одамлардан шубҳаланишмайди ("Бордию унга ёқмасам, мен ҳақимда нима деб ўйлайди”, деган фикрга бормайди).  Балки одамларнинг ишончини қозониш учун бор иқтидорини ишга солади.   2️⃣Омадли одамлар ҳеч қачон ёлғон гапиришмайди. Сароб саналмиш ёлғонлардан йироқ ва хотиржам яшашга интилишади. Агар инсон позитив бўлса, у одамнинг кўзига тик қараб, гаплашади. Муаммоларини ҳал қилиш учун ўзларини оқлашмайди. ✅@rayyonuz

МУҲАММАД ЯСИН ИСМИНИ ҚЎЙИШ #исм ❓ 2180-САВОЛ: Муҳаммад Ясин исмини қўйиш жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, Муҳаммад Ясин исмини ҳам, Ясин исмини ҳам қўйиш жоиз. Бир қанча уламолар “Ясин” Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмларидан бири эканини таъкидлаганлар. Ясин исмини қўйиш Ислом умматида қадимдан мавжуд бўлган. Ҳозирда ҳам Ислом диёрларидан Миср ва Шомда бу исм кенг тарқалган. Бир қатор олимларнинг исми ҳам Ясин бўлган. Шофеъий уламолардан Хатиб Ширбиний “Муғнил муҳтож” китобида айтадилар: “Фаришталар ва пайғамбарларнинг исмини, шунингдек, Ясин ва Тоҳа исмларини қўйиш макруҳ эмас”. Ҳанбалий уламолардан Аллома Буҳутий “Кашшофул қаноъ” китобида шундай дейдилар: “Жаброил исмини, бошқа фаришталарининг исмларини, шунингдек Ясин исмини қўйиш макруҳ эмас”. Имом Моликдан “Ясин” исмини қўйиш яхши эмаслиги ҳақида ривоят келган. Моликий олим, машҳур муфассир Ибн Арабий айтишларича, Имом Молик бундан Қуръони каримдаги кўринишда (“Йо” ва “син” (يس)дан иборат) ёзилган “Ясин”ни назарда тутганлар, ёйиб ёзилган ҳолатдаги “Ясин” (يسين)ни эмас. Маълумки, ўзбек тилида Ясин исми Қуръони каримдаги кўринишда ёзилмайди, шунинг учун ушбу исмни қўйишга ҳеч қандай монеълик йўқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @rayyonuz

#муфтий_минбари 📹 Насуҳ тавба фазилати 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar