ar
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

الذهاب إلى القناة على Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

تُعد قناة 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 20 919 مشتركاً، محتلاً المرتبة 3 789 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 3 839 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 20 919 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 28 يونيو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -567، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -36، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 12.10‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 8.93‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 2 533 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 1 870 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 21.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 29 يونيو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

20 919
المشتركون
-3624 ساعات
-2207 أيام
-56730 أيام
أرشيف المشاركات
- Бугун севган йигитим иккимизни тўйимиз бўлди. Аммо у бошқага уйланди. Мен эса уни укасига турмушга чиқдим. Юрагим рашкдан ё
- Бугун севган йигитим иккимизни тўйимиз бўлди. Аммо у бошқага уйланди. Мен эса уни укасига турмушга чиқдим. Юрагим рашкдан ёниб кетаяпти. Аммо чидашга мажбурман. Энг қиззиғи овсиним билан бўй бастимиз ва ташқи кўринишимиз ўхшаш эди. Фақат юзларимиз бироз фарқ қилади. -Ошхонада эрталабдан чой тайёрлар эканман кимдир ортимдан келиб қучиб олди. Не кўз билан кўрайки қайни акам мени овсиним деб ўйлаб адашиб кетибди. Бир зум ўзимни уни қучоғида кўриб нима қилишни билмай довдираб қолдим. У эса менга ўзгача термулиб турарди. Қўлида чойнак кўтариб кириб келган овсиним бизни мана шу ахволда кўриб қолди.... У жахл билан чойнакни менга қарата улоқтириб юборди.. Қайниакам эса мени….

Ботир овчиларга хос эхтиёткорлик билан сездирмай жондорларга якин борди. Хали хам буриваччалар хеч кандай хафт- хатарни хис килмай, бир-бирлари билан сакрашиб уйнашарди. Чупон икки дакика чамаси, катта тош ёнидан пойлаб, томоша килди. Сунг....... й икки ук билан икки буриваччани бир зумда отиб йикитди. Она бури эса овчига караб бир ириллади-да, бир сакраб узини панага олди. Тонг сахар куйлардан хабар олиб келган чупон вахима аралаш Ботирни уйготди. - Туринг,тез туринг Ботир ака, куйлар йук. - Вахима килма, кандай йук булади, - деди Ботир. Бирок унинг хам кунглига гулгула тушиб, кандайдир вахм билан урнидан турди. Икковлари югуришиб, куйлар камаб куйилган курага боришди. Дарахтларнинг йугонрок шохларлидан тайёрланган ходачаларни ерга сукиб, бир-бирига боглаб, сунъий тусик хосил килинган жой бу чупонлар учун кура булиб, кечаси куйларни шу ерга камаб, узлари дам олишарди. Гуё кимдир тусикни атайлаб очиб, куйларни кун ботишдаги катта жарлик томон бошлаб кетган эди. Чупонлар тезда йурга эшакларини миниб, куй изларини коралаб илгарилаб боришди. Уч юзга якин куй-кузи изсиз кетиб колиши мумкин эмас-ку, ахир. Уч чакиримча йул босишгач, тонг хам окариб излар янада якколрок кузга ташлана бошлади. Сел аригидан утишгач, излар иккига булинди. Сурувнинг катта кисми унг томонга бурилган. Бир кисми эса тугрига, катта жар томонга кетган эди. - Сен бу томондан бор, - деди Ботир шеригига ва узи тугри катта жар томонга илдамлади. Катта жар ёкасига етиб келган Ботир хайратдан ёка ушлаб колди. Бир туда куйлар пастда устма-уст булиб ётар, юкоридан кимдир уларни ушлаб, бир жойга иргитганга ухшарди. Танаси буталаб кетган кекса тол тагида эса иккита бури ёнбошлаб, кузларини чупонга тикиб турар эди. Ботирнинг буриларга кузи тушди-ю, вокеани англагандек кунгли алланечук булиб кетди. Бурилар чупондан уч олиш максадида катта сурувни хайдаб чикишган. Карийб саксонга якин куйни ажратиб, жар томонга сикиб олиб келиб, уларни баландликдан сакрашга мажбур килишган эди... Роппа-роса бир хафта тогли кишлокчада нафакат Найим овчи хонадонида, балки кишлокнинг барча уйларида халоват булмади. Найим овчи бу учун узини асосий айбдор хисоблар, касдма-касдига олиб бури хам хар куни кок ярим кечаси кишлокка сукунат тушганда овчининг уйи рупарасидаги тепаликка чикволиб, улишни бошларди. Кишлок оксоколлари тажрибали овчилар узаро маслахатла-шиб, канчалик хушёр турмасинлар, бурини ота олмадилар. Найимнинг эса шу бир хафтада на ичганида, на еганида, на юрганида халоват булмади. Аёлининг назарида эри бир хафтада анча чукиб, соч-соколида ок купайиб, юзининг ажинлари янада чукуррок тортиб, кексайиб колгандек куринди. Етти кундан сунг бури кайтиб кишлокни хам, Найимнинг хонадонини хам бошка безовта килмади. Овчининг узига келиши учун эса бир ойдан зиёдрок вакт кетди. Бугун эрталабдан хаво илик эди. Найим овчи водийга, кишлокдан анча олисда булган туман марказига тушишга ахд килди. Куйларга арпа олиб келиши, рузгорга хам ул-бул харид килиши лозим эди. Кишлокда бор-йуги биттагина машина - Газ-51 булиб, бир хафта, баъзан бир ойда марказга тушиб келарди. Овчи хам ана шу машина билан барвакт шахарга тушди. Шахар бир кадам узок эмасми, бозорликни килиб, хар доимгидек шофёр билан бозор ичидаги олди ойнавандли ошхонадан овкатланиб йулга чикаётганларида кеч булиб колган эди. Кишлокка олиб борадиган охирги тепалик-калта довонга чикканларида уфкдаги кизил шафак буткул йуколди. Атрофни гира-шира коронгилик боса бошлади. Автоулов довондан ошиб, кишлок томонга туша бошлади. Йул бир машина аранг сигадиган, шагал тукилган, бир чеккаси паст-баланд тепалик, бир томони эса турт метрча пастдан окадиган сой билан чегараланган. Тугридаги катта кайрилишдан утсалар кишлокнинг дастлабки хонадони кузга ташланади. Шу пайт бури билан содир булган дахшатли кунлар лоп этиб овчининг эсига тушди. ​​Уни эсламасли-кка харакат килиб, машина йулига тикилди. Шу лахзада машина олдига - торгина кум тукилган йулга ён томондан каттакон бури сакраб тушди. Шофёрнинг эсхонаси чикиб кетди, тормоз босиш хаёлига хам келмай, рулни ён томонга буриб юборди........

Омадлари бор экан. Йулдан чикиб кетган машина сой киргогидаги буталаб кетган кари тут дарахтига бориб урилгани боис жарликка куламади. Кабинада утирган, куркканидан калтираётган кишлок одамлари катта хафдан кутулиб колишган эди. Сойнинг у бетидаги кукимтир бури машинага ва ичидаги карахт утирган одамларга ​караб турди-да, сунг сой ёкалаб тог томонга бир-бир кадам босиб кетди. ТАМОМ.

- Куйинг, куркитманг дадаси, - деди хотини Буритош. - Шунча йиллардан бери овчилик...... з. Куй-кузилари-мизни асраш учун канча буриларни улдирдиз, хеч кайсиси касос олгани йук-ку. Боши гувиллаб огриб, кайфияти тушган Найим эрталабгача хам бир чирим ухлолмади. Эртаси куни барча кишлок-дошлар йигилишиб, бурининг бу килигини мухокама килишди. Агар жондор хавф соладиган булса, биргалашиб курашамиз деб келишдилар. Тунги соат учлар чамаси. Худди кечагидек, кишлокка кечаги жойдан хам якинрок келиб, бури яна улий бошлади. Найим уйгониб кетиб, жон холатда кеча тайёрлаб куйган уклоглик милтикка кул чузди. Тезда кийиниб, супага чикди. Бугун кушни ховлининг супасидан туриб, бурига караб биринчи ук отилди. Бури яна сакраб, куздан гойиб булди. Найим куркувданми, совукданми калтираб уйига кирди. Керосин лампанинг хира ёгдусида вахимадан аллатовур тус олган овчининг юзига караб хотини чидаб туролмади. - Намунча, дадаси, - деди мулойимлик билан, - шунча йиллардан бери овчилик килиб, бунчалик куркувга тушмагандиз. Агар сиз шундай килсангиз, биз нима киламиз. - Эй, хотин, - деди Найим. Кейин хона бурчагидаги сандалга бориб утирди. Аёли хам бир бурчакни эггалаб, танча ичидаги чугни эски, занг босган капкир билан титкилади. Овчи калтираётган кул-оёкларини сандалнинг ичига тикиб, багрини хам курпага босди, сунг унга мултираб караб турган аёлига суз котди. - Кеча бурининг жуфтини бекор улдирдим. Узимнинг хам кунглим бошкача булди. Бури вахший хайвон булса хам, бу тог унинг хам макони-да. Уйнашга, эркин юришга уни хам хаки бор-да - Ха, нима бупти дадаси, битта бурини улдирганда шунча вахимага тушасизми - Хар бир жондорни хам овлашнинг вакти-соати булади-да онаси, - у бироз тин олди. - Мен ана шу илохий коидани буздим. Шунинг учун у мендан уч олмокчи. Аёл хам бошка хеч нарса демади, Найимнинг хам гапиришга холи йукдек жим булди, сандалнинг ичига кириб кетгудек тикилиб, чукур уйга ботди. Лоп этиб ёшлик пайтларидаги бир вокеа эсига тушди. Ушанда адашмаса бешинчи ёки олтинчи синфда укирди. Мактабдан кайтаётганда синфдоши Абрай билан тортишиб колди. Абрай буйчан, баккуват булгани учун жанжал-лашишга куркди. Лекин бир касдини олишни кунглига тугди. Абрайлар Найимларга кушни булиб, унинг каттакон олапар кучуги хар доим дарвоза олдида ётар, Найим канча утиб-кайтмасин угириб хам карамасди. Бир куни Найим кулига бир киррали тошни олди-да, итга якинлашиб бориб, тош билан бошига боплаб урди. Буни кутмаган кучук жон вахмида вангилланча кочди. Эртаси куни Найим яна кушнисининг уйи олдидан утди. Кечаги вокеани унутган, бепарво утиб борарди. Олапар хам хар доимгидек дарвоза олдида ётар эди. Найим кучукнинг тугрисига бориб колганда, олапар сакраб турди-ю, унинг болдиридан гарчиллатиб тишлаб олди. Ана шунда билган эди Найим хайвонларнинг уч олишини. Тенгкур журалар узаро сухбат курганларида Абрай чупон хам тогдаги бир вокеани сузлаб бергани кечагидек эсида. - Устозим Ботир чупон Ширдок яйловида утов тикиб, куй сурувини утлатар эканлар, - деди у бамайхотир. Сунг чойдан хуплаб, яна гапини давом эттирди. - Уша пайтлар тогларда бурилар бехисоб булган. Шу боис хар бир чупонда таёк урнида милтик булган экан. Ширдок яйловининг ён томонидаги жарликдаги чашмадан ичиш учун сув олиб келишар экан. Бир куни Ботир чупон сувга борибди. Тепаликдан энди чашмага тушаётган экан, бирдан такка тухтабди. Чашма буйида иккита буриваччаси билан кунгир тусли бури турарди. Она бури ёнбошлади. Буриваччалар эса бири бири билан олишиб уйнай бошлади. Ботир нима киларини билмай, анчагача буриваччаларнинг уйинини томоша килди. Сунг секин изига кайтиб, утовдан милтигини олиб, чашма томон кетаётганда шериги уни тухтатди. - Керак эмас, улдирманг, - деди шериги, - бури касос олиши мумкин. Барибир бизга зиён етказади. Бизнинг сурувимиз шу ерда, ахир. - Куркма, кулимизда милтигимиз бор, - деди менсимай. - Балким икки боласига кушиб онасини хам тинчитарман. Кайтанга, вахший жонзотлар бизлардан доим курксин. Шунда куйларимиз бехавотир утлайди. Давоми 9:00 да

Ўқинг...фақат йиғламанг!: ҚАСОС... Найим босинкираб уйгонди. Шундокки-на деразасининг тагида бури улиди. Уттиз йилдирки овчилик билан шугулланиб, тумшуги остига бурининг келиб улишини нафакат шохиди булган, хатто, эшитмаган хам эди. Тогнинг энг куркинчли жонзоти хисобланган бури увиллашда давом этарди. Ота-боболардан колган удумларга кура жонзотларнинг, айникса, бурининг узок увиллаши яхшилик аломати эмас. Шу боис Найимнинг хонадонида бирпасда нотинчлик пайдо булди. Хотини Буритош хам аллакачон тушакдан чикиб, уй уртасида тик туриб олган. Овчи тезда узини босиб олди-да, дераза ёнидаги михга илинган овчи бобосидан колган милтикни кулга олди Кушни хонада хам нотинчлик пайдо булди. Угли, келини ва набираси хам аллакачон уйгонган эди. Юраги увушиб, негадир куркиб, милтикни кутариб, ховлига чикди. Кушниси Салим мерган хам аллакачон ов милтиги билан супасининг устида эди. Кичкина тог кишлогида атиги 8-10 чогли хонадон булиб, айрим кушнилар уртасида, хатто, девор хам йук эди. Кояли дарага жойлашган бу кишлокча водийдан анча юкорида булиб, тошдан-тошга урилиб, тез окадиган Оксувнинг киргогида жойлашган, кишлок рупарасида баланд чакил тог сой буйлаб чузилиб кетган эди. Бури чакил тогнинг устида, Найим овчи уйининг рупарасида чункайиб утириб, шу хонадонга караб улиётган эди. Кизик холат. Чупонлар хонадонларида икки-учтадан бурибосар итлар булишига карамай, бирортаси вовуллагани йук. Хаммаси писиб, куркканидан каерларгадир беркиниб, ётган жойидан чикмай турарди. Февралнинг хаво очик кечаларидан бири. Анчагина тулишиб колган ой хам айни шу Найимнинг ховлиси устида тухтаб колгандай. Тулин ойнинг ёгдуси улиётган бурини, кулида милтик булишига карамай, куркувдан даг-даг калтираётган Найимга аник-тиник курсатарди. Найим узининг овчиларга хос уткир кузлари билан кечаги бурини аник таниди. Вахшийларча улиётган бурининг кузларидан ут чакнарди. Овчининг куркуви босилмаган булса-да нимадир килиш кераклигини уйлаб, учи бурига каратилган милтикнинг тепкисини босди. Худди шуни кутиб тургандек, олдинма-кетин кушнининг хам милтиги гумбурлади. Бури урнидан сакраб турди-да, узини каккайиб турган тошнинг панасига олди. Калтироги босилмаган Найим кайтиб уйга кирар экан, кечаги вокеа куз олдидан бирма-бир ута бошлади. Кеча кундузи хаво очик, анча илик эди. Найим милтигини елкасига осиб, бир халтага хар доимгидек нон-понини солиб, овга чикди. Чакил тогдан бир амаллаб ошиб кейинги сойга хам тушди Лекин хеч нарса овлай олмади. Хотинига уч-туртта какликми ёки бирор кушми овлаб келаман деган эди. У канчалик синчков, сезгир, устомон булмасин, ови бароридан келмади. Унинг орияти кузиди-да, яна бир кир ошиб, бурижарни мулжаллаб борди. Кекса тол тагидан чикадиган чашма сувини ёкалаб, катта чакилтошнинг ёнидан доимий юрадиган сукмогидан утиб, куз олдида ястанган чукур жарликка каради-да, бирдан тухтаб, узини оркага, тошнинг панасига олди. Шундоккина катта ёнгок дарахти остида Найим овчидан атиги эллик метрча узокликда иккита бахайбат бури бир-бири билан уйнашарди. Улар бир-бирларини йикитишар, сунг яна ялаб-ялкашар, исканишар эди. Булар ургочи ва эркак бурилар булиб, жондорларнинг илакишган пайти эди. Одамзод хидини, шарпасини узокдан пайкатидиган жондорлар шу пайт хеч нарсани сезмадилар. Найим овчи пайтдан фойдаланиб колишни истади. Бу она табиатга бури каби мард, жасур жонзот хам кераклиги, яратган эгам уни бехосият яратмаганлиги хакида уйлаб хам утирмади. Куз олдидаги буриларга тайёр улжа деб караб, милтиги учини бурилардан бирига тугрилаб, тепкини босди. Гумбурлаган овоздан бурижарнинг хар бир тоши гуё кимирлаб, барча жонзотлар бир зум карахтланиб, колди, шекилли. Ук теккан она бури илкис сакрамокчи булди-ю, лекин бирпас муаллак колиб, унг томонга йикилди. Панадан чиккан овчи буни аник курди. Иккинчи жондор эса, гуё хозир гажиб ташлашга тайёрдек, овчига ёмон тикилди. Бурининг карашидан курккан овчи бирдан милтик учини унга тугрилади. Бирок отиб улгурмасдан, бури бир сакраб жарга тушиб кетди... - Ана шу кечаги бури, мен уни танидим, - деди Найим хотинига. - Демак, у мендан касос олмокчи. Давоми 8:00 да

ШУКРОНА КЕЛТИР Аста тонг отмоқда сокин, мусаффо, Қалбингни мунаввар нурларга тўлдир, Яшамоқ бахт эрур, тириклик сафо, Гузал к
ШУКРОНА КЕЛТИР Аста тонг отмоқда сокин, мусаффо, Қалбингни мунаввар нурларга тўлдир, Яшамоқ бахт эрур, тириклик сафо, Гузал кунларингга шукрона келтир. Умр ҳам ўтмоқда сойлардек шошиб, Гоҳ сокин,гоҳ мавжли тўлқиндай тошиб, Бош узра қуёш ҳам кулар нур сочиб, Гўзал кунларингга шукрона келтир. Ўткинчи ҳисларла яшама зинҳор Кенгга кенг дунёдир, торлар учун тор, Ғанимат ҳаммаси,ғанимат дийдор, Гўзал кунларингга шукрона келтир. Умрингни энг гўзал кўклами бу пайт, Нафс,кибр,разолат йўлларидан қайт, Аллоҳга минг бора ҳамду сано айт, Гўзал кунларингга шукрона келтир. Шунчаки яшама рўёлар ютиб, Боғритош диллардан муҳаббат кутиб, Азиз инсонларинг қўлидан тутиб, Гўзал кунларингга шукрона келтир. Яшамоқ бахт эрур,тириклик ҳилқат, Қара нур ёғмоқда осмондан қат,қат, Умрлар ўткинчи,кунлар ғанимат, Гўзал кунларингга шукрона келтир. ✍Хуршид Карим

❗️ПСИХОЛОГИК ТEСТ 🔵 Суратда биринчи бўлиб нимани кўрдингиз? Марҳамат жавоблардан бирини танланг ва батафсил ўзингиз ҳақингиз
❗️ПСИХОЛОГИК ТEСТ 🔵 Суратда биринчи бўлиб нимани кўрдингиз? Марҳамат жавоблардан бирини танланг ва батафсил ўзингиз ҳақингизда янги маълумотларни билиб олинг Жавоби

🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌷 Чоршанба тонгингиз хайрли бўлсин! ✨ АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон, 🤲 Кўнглингизни хотиржам, ✨ Юзингизни нурли қилсин, 🤲 Қалб дунёингиздаги орзуларингиз, ✨ Ниятлариз ижобат бўлсин! 🤲 Танангизни саломатлик, ✨ Юзингизни эса табассум безаб турсин!! 🤲 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!! 🤲 Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!!

✨🌙Ҳ А Й Р Л И Т У Н!🌙✨ 🌙✨Чиройли сўзларни фақат эшитиш эмас, уни кимларгадур айтиш кераклигини ҳам унутманг! Зеро ширин сў
✨🌙Ҳ А Й Р Л И Т У Н!🌙✨ 🌙✨Чиройли сўзларни фақат эшитиш эмас, уни кимларгадур айтиш кераклигини ҳам унутманг! Зеро ширин сўзга арзийдигон қанча яқин инсонларимиз бор. 🌙✨Бир-бирига керакли инсонлар доим Бир-биридан узоқда яшаркан. Шундай бўлса ҳам борига шукр!🤗🥰 ✨🌙ҲАЙРЛИ ТУН УЗОКДАГИ ЯҚИНЛАРИМ!🌙✨

Ҳар бир эркакнинг хаётида фақатгина бир марта мана шундай аёл берилади...

Улар етиб келишганида Роҳила опа сўнгги нафасларини олаётганди. Аёл Соҳибжонни ёнига чорлади, нафаси бўғзига тиқилиб базўр пичирлади: — Мени кечир ўғлим! Онасини сўнгги йўлга кузатаркан, Соҳибжон куюниб йиғлади. Бу куюнчакликни ҳамма ўзича мушоҳада қилди, ўзича тушунди. Қабр бошидан қайтганларида домла Соҳибжонга уйдаги сандиқдан пул олиб чиқишни буюрди. Йигит сандиқни очди...... ​​​​​​Бир четида турган қутичани кўрди. Қўлига олиб қопқоғини кўтарди. Қутичанинг ичида уюм хатлар бор эди. Энди қутичанинг оғзини ёпишга шайланган эди, бир мактубнинг устидаги ёзув эътиборини тортди. Афтидан у яқиндагина келганди. Хатни очиб ўқиди: —... 01 — сонли «Меҳрибонлик уйи» маъмуриятидан... Шуҳрат Солиҳовга. Йигит қайнотасининг «меҳрибонлик уйи» билан қандай боғлиқлиги борлигига қизиқиб номага кўз югиртирди: —... Сизлар шарифингизга расмийлаштириб, фарзандликка олган Нигина Солиҳовага яхши тарбия берганларингиз учун ташаккур билдирамиз... Тамом.

Қариндош-уруғ, қўни-қўшни, маҳалла — кўй дегандек... Бир қарорга келдим: Болани бозор девори ёнида қолдираман....... Сал туриб одамлар ғимирлаб қолишади. Бирор яхши инсон чиқиб олибкетар дедим-у ўйлаганимни амалга оширишга киришдим. Болани йўргаклаб, орасига мана шу суратнинг иккинчисини жойладим, — дея Роҳила опа расмга турмилиб йиғлаб юборди. Соҳибжоннинг аҳволи уникидан бир оз тузук эди, холос. — Болани девор ёнига қўйиб ўзим нарироқда пойлаб турдим. Кимдир ўша томонга юрди. Болани кўриб қўлига олди. Кейин уни кўтариб чироқ нурларидан ўтди-ю қоронғуликка сингиб кетди. Юзини кўролмадим. Лекин эгнидаги кийим милиция формаси эканлигини пайқадим. Домлангиз билан тошкентга қайтганимиздан кейин у киши мендан анчагача хафа бўлиб юрди. Лекин ғишт қолипдан кўчган, ўн жойимни ўймайин бефойда... Соҳибжон бошқа тинглолмади. Унинг бошини ўзининг ўй-хаёллари чулғаб олди. Роҳила опанинг ўғлини бошқа кўрмагани, умрининг охирида лоақал бир марта дийдорлашгиси келаётгани ҳақида айтганлари умуман аҳамиятсиздек туюлди. У онасининг «суратдаги чақалоқ сенсан» деганидан тортиб, қайнонасининг «эгнида милиция формаси бор эди» деган сўзларини кўнглидаги шубҳа билан бир келмаслигини чин дилдан истарди. — Роҳила опа ташлаб кетган гўдак менман. Менинг отам офицер, демак мен бу аёлнинг ўғлиман. Унинг хаёллари қатъий ҳукм чиқарди. Бутун оламга изтиробли боқди кўзлари. Куёвининг аҳволини кўрган қайнона айтганларимдан кучли таъсирланди деб чой қуйиб узатди. Соҳибжон эса ўрнидан турди-да машинасига ўтириб жўнаб кетди. Уйдаги сандиқларни титкиларкан ниҳоят излаганини топди. Расмга тикилиб қўшни хонада гурунглашиб ўтирган ота-онасидан сўради: — Ойи, дада суратдаги болакай менман-а? — Ҳа, — деди улар баравар. — Ҳа-да, ким ҳам бўларди, — такрорлади отаси. Йигит уларни бошқа безовта қилмади. Тун. Ҳаммалари уйқуга ётаркан, ота-онасининг суҳбати бехос қулоғига чалинди. Онаси зорланди: — Дадаси, неча марта айтдим зорманда суратни йўқотайлик деб. Ана, ўғлим ниманидир сезган... Бир умр ота-онаси келиб олиб кетишидан чўчиб яшадим. — Қўй, онаси, ҳеч нарса бўлгани йўқ-ку. Уни ҳеч ким олиб кетмайди. Шунчаки сўради-да. Соҳибжонни биз катта қилдик. Вояга етказдик. У бизнинг ўғлимиз, бировга бериб қўймаймиз. Ўша тунни яхши эслайман. Вокзал ёнидаги бозорча олдидан топгандим уни. Кимлардир боладан безор бўлганда, биз тирноққа зор эдик. Уни ҳеч кимга бермаймиз, ҳеч кимга, — ҳар сўзини дона-дона қилиб гапирарди Шерзод ака хотинига. Энди Соҳибжонда ҳеч қандай шубҳа қолмади. Шерзод Тўраев ва Латофат опа уни асраб олган ота-онаси, Шуҳрат Солиҳов ҳамда Роҳила опалар туққан аммо воз кечган ота-онаси эканлигига у амин бўлди. Соҳибжон ҳозир бу нарсалар ҳақида ўйламасди. Унинг қалбини бундан минг чандон ортиқроқ ғам кемирарди. — Наҳот Нигина менга сингил... Наҳот ўз синглим билан... Бу савол бир неча кунда уни адо қилаёзди. Кимдан қандай қилиб, нимани сўрашни билмади. Бироқ ўша кундан бошлаб Соҳибжон ҳеч кимга чурқ этмасдан Францияга ҳужжат тўғрилай бошлади. Ва тез муддатда оиласи билан жўнаб кетди. Унинг бу ишига ҳамма ҳайрон эди. Эрининг уйига қўнғироқ қилишга ҳам рухсат бермагани Нигинани қаттиқ ранжитди. Соҳибжон аёлига яқинлашмай қўйди. Аламини ишдан олди. Сўнг миясига келган фикрни амалга оширишга киришди. У тақдири ҳақида китоб ёза бошлади. Азоб ва изтиробларга, жавобсиз саволларга тўлиб бир неча ой ўтди. Ёзганлари «Хазонларда қолган кунларим» номи билан нашрдан чиқди. Соҳибжон китобга ўзининг ҳаётини туширди. Ўша хазонли тунда ташлаб кетилганидан тортиб, бугунги кунигача ёзди. Йигит китобнинг илк нусхасига уч ойлик Бекзоднинг суратини солиб ота-онаси, қайнота-қайнонасига юборди. Шерзод ака билан Латофат опа тушунмади. Бироқ домла билан Роҳила опа ҳангу-манг эди. Китобни олган кундан домланинг аёли тўшакка михланди. Шуҳрат ака куёви билан қизига телеграмма жўнатди.

Соҳибжоннинг сўз айтишга тили лол эди. Шуҳрат Солиҳов талабасидан жавоб бўлавермагач сукут аломати ризо деб тушунди. —Юкларингизга машина юборайми?...... — Йўқ.Ўзим... — Унда кечқурун сизни уйда кутаман. — Албатта. — Хайр. Кун шомга яқинлашганда амаллаб домланинг уйини топди. Эшик қўнғироғи чалинди. Дарвозани домланинг хотини Роҳила опа очиб, самимий кутиб олди. Қизи ҳам боғоят мафтункор, худди арман қизларидек кўзлари қувлик билан боқувчи, яноқлари сержило бўлиб — исми Нигина эди. Соҳибжон тўртинчи босқичда давлат имтиҳонлари ўтаётган маҳал Шуҳрат Солиҳовнинг саъи-ҳаракатлари билан грант асосида Соҳибжон Францияга бир ойлик малака оширувчи ўқишга жўнатилди. Йигит ўзга юрт ҳавосидан баҳра оларкан ватанини, ота-онасини айниқса Нигинани бениҳоя соғинди. Юртига қайтадиган куни ҳаммага совға олди. Нигинага эса алоҳида энг яхши, энг қимматбаҳосини... Аэропортдан тўғри Шуҳрат Солиҳовнинг уйига келган йигит эртаси куни Самарқандга ота-онасининг бағрига шошилди. Оилавий суҳбат асносида йигит онасига Нигинада кўнгли борлигини эътироф этди. Онаси Соҳибжонга деди: — Нигина домлангни ёлғиз қизи бўлса, узоққа қиз бермас-ов. — Ойи, сиз бориб кўринг. Биламан, Нигинанинг ҳам менда кўнгли бор. Шундай қилиб совчилик кўнгилдагидек ўтиб, ҳар икки томон келишиб тўй қилинди. Шуҳрат Солиҳов куёвига машина совға қилди. Сўнг Соҳибжоннинг топган-тутганларига дадаси ҳамда қайнотаси кўмаклашиб уй олиб берди. Орадан ўтаётган фурсат оилани бахт дарахтига махкамроқ ва мустаҳкамроқ боғлади. Нигина ўғил кўрди. Вақт тўфондек учади. Ана шу тўфон Роҳила опани дардга чалинтириб кетди. Тез-тез соғлиги ёмонлашадиган бўлди. Одатий кунларнинг бирида Соҳибжон ишдан қайтаркан, рафиқаси қўнғироқ қилиб онасининг ҳолидан хабар олиб келишини сўради. У ашинасини қайнотасининг ҳовлиси томон бурди. Манзилга етиб келганида дарвоза қия очиқ эди. Ичкари одимларкан уйнинг пешайвонида қайнонасининг ухлаб ётганига кўзи тушди. Олдига бориб ўтирди. Пича вақт ўтиб одам нафасидан уйғонган аёл шошиб ўрнидан турди. Лаҳзалик шошилиш вақтида қўлида қучоқлаб уйқуга кетган сурат пастга тушиб кетганини сезмади. Ҳол-аҳвол сўралиб, Соҳибжон ердаги расмни қўлига олиб деди: — Ҳали келсам қўлингизда экан. Пастга тушиб кетди. Қайнонасига узатишдан олдин суратга кўз югиртирди. Қўлидаги расм уйидаги сурат билан бир хил эди. Ортидаги ёзув ҳам ўша — «Бекзоджон уч ойлик». Кейин қайнонасини сўроққа тутди: — Бу кимнинг ёшлиги? — Ўғлим, дардманлигимнинг давоси шу суратда! Соҳибжоннинг юраги музлаб кетди. Ахир онаси Латофат опа расмни кўрсатиб «Ўғлим бу сенсан» демаганмиди! «Нега Бекзод деб ёзилган» деб сўраганида «Дадангга кўпроқ Соҳибжон исми ёқарди, шунинг учун ўзгартирганмиз» деганди-ку. Йигит узоқ хаёл сурди, кейин майингина шивирлади: — Тушунмадим. Бу суратнинг сизга нима алоқаси бор? — Ўғлим, орадан шунча йиллар ўтди. Бошимиздан ўтган воқеаларни ҳеч кимга айтмадик. Нигина ҳам билмайди. Сабр билан эшитсангиз сизга кўнглимни ёрай. Зора енгил тортсам! Соҳибжон «эшитаман» дегандек бош чайқади. — Домлангиз билан институтда бирга ўқирдик. Бир-биримизни ёқтирардик. У кишига жуда ишонардим. Ана шундай кучли ишонч билан баъзида у кишининг ижара уйида тунаб қолардим. Кунларнинг бирида ҳомиладор эканлигимни билиб қолдим. Мен тўй қиламиз дедим. Уйига қўнғироқ қилган экан отаси «Бу йил уйлантира олмаймиз» дебди. Бу гапдан кейин Шуҳрат ака бошқа ижара уй топди. Бирга яшай бошладик. Курсдошларимиз ҳам сезмади. Кўзим ёришига яқин қолган ойларда дарсларга қатнамадим. Фарзандимиз туғилди — Бекзоджон. У уч ойлик бўлганда раҳматли қайнотам қўнғироқ қилиб «Ўша самарқандлик қизга уйланасанми» дебди. Тўй кунига икки кун қолганда болани нима қилишни ўйлаб қолдик. Шуҳрат ака «Меҳрибонлик уйи»га топширамиз, тўйдан кейин келиб қайтариб оламиз деди.Мен аҳмоқ кўнмадим. Уйга олиб кетаман, ойимга бераман деб туриб олдим.Кечги поеъздга чипта олиб йўлга тушдим. Самарқанд вокзалига тушганимда вақт ярим тундан оғиб, тонг отишига икки-уч соатлар қолган эди. Вокзалнинг ёнгинасидаги бозорчани кўриб ўйланиб қолдим. Бекзоджонни уйга олиб борсам ота-онам нима дейди. Акаларим нақ ўлдириб қўя қолар. Давоми 19:10 да

Қиз бола номусига нисбатан эҳтиёт бўлиши керак, икки елкасида ота-онасининг ор-номусини кўтариб юради дейишса, жиддий қарамаб
Қиз бола номусига нисбатан эҳтиёт бўлиши керак, икки елкасида ота-онасининг ор-номусини кўтариб юради дейишса, жиддий қарамабман. Мактабда бир йигитни севиб қолдим. Бой оиланинг арзанда ўғли эди. Мулойим гапларига ишониб, суратимни ташлагандим. Оддий оиланинг фарзанди бўлганим учун қўлидан ҳечнима келмайди деб таҳдид қила бошлади. Ноилож манзили ташланган меҳмонхонага бордим. Алам қилгани у ёлғиз эмас, ҳамтовоқлари борлигида эди... АЛДАНГАН КИЗ ТАРИХИ😱❗️

Ўқинг...фақат йиғламанг!: БОЗОРДАН ТОПИЛГАН ЧАҚАЛОҚ. Латофат билан Шерзоднинг турмуш қурганларига ўн йилдан ошди. Бироқ фарзанд кўришмади. Ҳаётдан нолишмайди. Ҳамма нарсалари бор. Лекин боланинг ўрни бошқа. Улар худодан эрта-ю кеч фарзанд тилашади. Хонадон соҳиби Шерзод ички ишлар ходими, капитан. Унинг кўп вақти кўчада — ишда ўтади. Латофат уй бекаси — уззу-кун эрини кутишдан ўзга иложи йўқ. Ҳар доимгидек Шерзод ишда навбатчи бўлиб қолди. Тун ярмидан оққанда, майор офицерлар ўтирган хона эшигидан бошини тиқиб деди: — Капитан Тўраев, участка нозирлари билан атрофни кўздан кечириб чиқинглар-да, кейин уйга кетаверинглар. Шерзод ўрнидан турди. Командирининг Тўраев дегани, айниқса олдига капитан деб қўшиб қўйгани унга мойдек ёқиб тушди. Икки сержант билан ҳовлига чиқди. — Сизларга жавоб, — деди Шерзод Тўраев. — Ўртоқ капитан, биз... — Буйруқ муҳокама қилинмасин, — қатъий талаб қўйди капитан. Нозирлар кетди. Шерзоднинг бир ўзи сукунат ҳукмронлиги поёнига етаётган тун бағрида теваракка зийрак боқиб, бозорча олдига келди. Ён-верини кўздан кечирди. Ўзидан сал нарироқда, бозор деворлари тубида оппоқ тугунга нигоҳи тушди. Фақат эътиборини тортгани шу бўлдики, мато қимирларди. Капитан яқинроқ бориб қаради. «Мушукнинг ёки итнинг боласидир-да» ўйлади Тўраев. Ваҳоланки, бундай бўлмади. Йўргакда тахминан икки, уч ойлик бўлиб қолган чақалоқ ётарди. Шерзод бир муддат каловланиб туриб қолди, сўнг болани қўлига олди. Узоқ ўйлагандан кейин «болакайни уйга олиб кетиш керак» деган хулосага келди. Унинг шу маҳалда бошқа чораси ҳам, яна ўйлашга ҳафсаласи ҳам йўқ эди. Латофат ҳали уйқудан турмаган эди. Дарвоза қўнғироғининг товуши уни бир оз чўчитиб, ваҳимага солди. Қувлик билан боқувчи кўзларини ишқалаб остонада пайдо бўлиб, самимият ила сўради: — Ким у? — Менман, — деди Шерзод ҳаяжонли оҳангда. — Эшикни оч! Йўргакдаги болани кўрган жувон ёқа ушлади. — Ким бу? — деди беихтиёр. Эри бир неча сония жим бўлиб қолди. — Бозор девори ёнидан топдим. — Орадаги сониялик сукут ўтиб гапида давом этди. — Кимлардир тирноққа зор-у кимлардир безор... — Яратганга шукр, оҳларимиз етиб борди, бизга ҳам фарзанд ато қилди, — деди Латофат кўз ёшларини яширолмай. Йўргакнинг ичидан боланинг шу кунларда олинган сурати чиқди. Орқа томонида «Бекзоджон уч ойлик» деган ёзуви бор эди. Эр — хотин гапни бир жойга қўйиб, агар боланинг ота — онаси топилмаса ўзлари асраб олишга қарор қилди. Шерзод Тўраев ўйлаган иш амалга ошадиган бўлди. Чақалоқнинг бирор қариндоши даъво билан чиқмади. Улар болани ўз шарифларига ўтказиб исмини «Соҳибжон» деб ўзгартиришди ҳамда Шерзоднинг хизмат сафари боис тез фурсатда бошқа туманга кўчиб кетишди. Вақт ўтиши билан Соҳибжон улғайиб борар, эсини таниб тили чиққандан буён рассомчиликка қизиқарди. Ўзи ҳам расмлар чизиб, турли болалар кўрик танловларида иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритди. Мактаб қучоғидан учирма бўлган тенгдошлари каби Соҳибжон ҳам хужжатларини олий ўқув юртига топшириб талаба бўлди. Талабаликнинг илк босқичини самарали якунлади. У бетиним ўқиди, изланди, ўз устида ишлади. Университетда Шуҳрат Солиҳов деган кўпчиликка маълум ва машҳур домла бор эди. Шу домла шогирдлари орасида рассомликка бўлган истеъдоди учун Соҳибжонни бошқача хушларди. Йигитча ҳам бу эътиборни сезиб ва билиб юрарди. Одатий ўқиш кунларининг бирида гуруҳ сардори: — Соҳибжон, сизни Шуҳрат домла чақираяпти, — деди. У эшикдан чиқиб узун йўлка бўйлаб юраркан, Шуҳрат Солиҳовдай домла нега чақирганлигига ҳеч ақли етмади. Оҳиста эшик қоқди. «Киринг» деди ичкаридан келган овоз. Кейин оҳиста ўтиришга ундади. — Ўқишларингиз яхшими? — Раҳмат. — Сизни чизган суратларингизни кўрдим. Менга ёқди. Шу боис шогирдим бўлсангиз деб чақиртиргандим. Йигит устозини жимгина тинглади. Унинг бесас ўтирганини кўриб домла сўради: — Қаерда турибсиз? — Ижарада. — Соҳибжон сизга бир таклифим бор. Келинг, бизникига кўчиб ўтинг. Бирга яшаймиз, бирга ишлаймиз. Уйда ийманадиган ҳеч ким йўқ. Келинойингиз ва ёлғиз қизим бор. Давоми 18:15 да

13 ёшли қиз қичқирганча зинадан югурди. Унинг бўйнининг ҳолати шунчаки оғриқли ва дахшатли эди. Бир куни, телефон орқали суҳб
13 ёшли қиз қичқирганча зинадан югурди. Унинг бўйнининг ҳолати шунчаки оғриқли ва дахшатли эди. Бир куни, телефон орқали суҳбат пайтида, онаси қизининг қичқираётганини эшитди. Қиз зинадан қўлларини бўйнига босганча югуриб тушди. Онаси кўрган нарса уни ҳайратда қолдирди ...‌‌ Қизининг бўйнида эса...😱😳👇

#билиб_олинг Ҳар куни бу маҳсулотлардан истеъмол қилсангиз умуман шифокор кўригига бормайсиз...

ТЎРТ ХОТИНЛИЛАР ҚИССАСИ. -Бир подшохни тўрт нафар аёли булган экан..... »>--У ТЎРТИНЧИ аёлини жуда яхши кўрар ва уни хурсанд қилиш учун қўлидан келган барча яхшиликларни қиларди.... »>--УЧИНЧИСИни ҳам яхши кўрарди...лекин бир кун келиб уни ташлаб бошқа эркакга кетиб қолишини сезарди. --ИККИНЧИси бўлса унга фақат қийналиб қолганда қарар эди. У ҳам подшоҳни дардига қулоқ солиб тингларди. --Аммо БИРИНЧИ аёлига булса, унга кўнгил хам бурмас эди, ҳолидан ҳабар ҳам олмас эди ва хаққини адо этмасди. Лекин аёл булса подшохни яхши кўрар ва мамлакатини сақлашга тиришарди. --Бир куни подшох бетоб булди ва улимини яқинлашганини сезгач уз-узига... Мени туртта аёлим була туриб қабрга ёлгиз узим бораманми - деди -Кейин туртинчи аёлга: Мен сени бошқа аёлларимдан ортиқ яхши кўрдим ва ҳамма сўраган нарсаларингни бажо қилдим, энди мен билан бирга қабрга боришга розимисан-деди. Аёл уйланиб ўтирмасдан....бу амримаҳол - деб бурилиб кетди. --Учинчи аёлини чақиртириб.... Мен умрим буйи сени яхши курдим,энди мен билан қабрда шерик буласанми?-деди. Аёл: —Йуқ. Хаёт чиройлидир...сен ўлгандан кейин бошқага турмушга чиқаман - деди. ..Иккинчи аёлни чақириб: Сен қийналган вақтларимда бошпанам эдинг, энди қабрда хам рафиқам буласанми? ~ деди. Аёл: ...Мени қулимдан келадигани сизни қабргача элтиб қуйиш халос ~ деди. ....Подшох аёлларидан эшитган жавобдан қаттиқ қайғурди. ...У шундай бир ахволда турганида узоқдан.... ...Мен сиз билан бирга қабрда шерик булай ва қаерда булсангиз сиз билан биргаман деган овоз келди. ..Подшох бурилиб қараса қаровсиз ташлаб қуйган биринчи аёли озиб~тузган касал аҳволда кўз ўнгида турибди.Подшох даври~султон вақтида аёлни қаровсиз ташлаб қўйганига пушаймон булди, агар шу замонлар қайтиб келса энг куп кунгилни сенга берган булардим деб надомат чекди. ...ХАҚИҚАТНИ ОЛИБ ҚАРАГАНДА БАРЧАМИЗ ШУ 4 ХОТИНЛИ КИМСАМИЗ: ....Тўртинчиси ўз жасадимиздир. Қанчалик жасадимизга эътибор бериб, шаҳватимизни қондирмайлик ўлган захоти жасад бизни тарк этур. ...Учинчиси молу~дунё. У ҳам ўлган вақтимизда бизни тарк этиб бошқага кетур. ..Иккинчиси аҳл ва дустлар. Аҳлимиз ва дўстларимиз биз учун қанчалик фидокор булмасин улар фақат бизни қабргача элитур. ..Биринчиси эса солиҳ амалларимиздир...ҳа дўстларим, бу ўша бажарган яҳши амалларимиз ....Шахватимиз, мол~дунё ва дустларимиз билан оввора булиб солих амални тарк қилдик.... вахоланки у биз билан қабрда бирга бўлур. ....Ўйлаб курингчи, агар амалингиз ҳозир инсон шаклида олдингизда гавдаланса қандай шаклда булади? Озғин~қилтириқ ва заъиф~холсизми ёки кучли~бақуватми? АЛЛОҲИМ ОХИРИМИЗНИ ХАЙРЛИ ҚИЛ ЁМОН ХОТИМАДАН, ҚАБР АЗОБИДАН ЎЗИНГ САҚЛА ВА ИККИ ДУНЁ САОДАТИГА ЕТКАЗ...! А М И Й Н . . .

​​Ҳеч ким «Бу аёл одамларга қўшилмасди», демади. Маҳалла-кўй, ишхона барча урф-одатларни бекаму кўст бажариб, марҳумани сўнгги йўлга кузатишди. «Эҳ, Сапура опа, Сапура опа, ахир бир осмон ости, бирзамин устида яшаб, қанақа қилиб инсон инсонга муҳтож бўлмасин? Тириклигида,...... эҳтимол, жуда иродали, жуда кучли бўлса, ўзини-ўзи эплар, лекин жони чин дунёга равона бўлгач, ўзи-ўзига гўр қазиб, ўзини-ўзи кўма олмайди-ку. Гуноҳкор бандангни кечир, Аллоҳим!» Бу гапни ким айтди, ким нола қилди, билмадим-у, лекин бу гап «Мен ўзим…» тамойили билан яшаётганларга қарата отилган тош эди. Тамом.

Аслида, баъзи бир болалик феъл-атворлари, айниқса, ўсмирлик фазилатлари одам билан бирга узоқ вақт қолмайди. Ўзгаради. Лекин Сапура...... опанинг «мен»и йиллар ўтган сари ўзи билан бирга улғайди. Сапуранинг «Мен… Ўзим…»ини улканлаштириб юборган сабаблардан бири айнан муҳаббат ёши билан ҳам боғлиқ эди. У пайтда Сапура институтнинг биринчи курсида ўқирди. Сапура жуда тиришқоқ, бошқа ёшларга ўхшаб ўйин-кулгиларга аралашмади ҳам. Абитуриентлигидан буён ўрталарида илиқлик уйғонган, бир-бирини кўрганида юзи қизариб, юраги уриб кетадиган йигит — тўртинчи курс Толибжон исмли факультетдоши Сапурага: — Мен сизни жамоатчи, аълочи талаба сифатида юқори стипендияга тавсия қилдим. Ахир яқинда турмуш қурамиз, даромадимиз кўп бўлса, яхши эмасми? — деб қўшиб қўйди. — Кимга тавсия қилдингиз? Ким мени стипендиат қилиб берар экан? — Сапура бироз киноя билан сўради. — Яқин ўртоғим ёшлар ташкилотидаги раҳбарлардан бири. Шундай, шундай режамиз бор, ўзи аълочи қиз, деб тавсия қилсам «Жамоатчилик ишларида ҳам фаол қатнашиб турсин, қандайдир ташаббуслар билан ўзини кўрсатиши керак», деди. Ҳар қандай сохталик, ҳар қандай нотабииийликни мутлақо ёқтирмайдиган Сапура учун бу таклиф ўта ёқимсиздек туюлди. Шунинг учун Толибжон билан ади-бади айтишиб ўтирмади-да, у билан алоқани узиб қўя қолди. Аввал Сапуранинг тўнини тескари кийиб юрганининг сабабини тушунолмай олдига келиб-кетиб юрган Толибжон ҳам кимларгадир «Ўзи ғалатироқ қиз эди. Гулдай чиройли, феълига кўра эрсиз қолиб кетмасин, деб у билан гаплашиб юргандим. Энди нимага ноз қиляпти, билмадим. Ажралишсак ажралишаверамиз, ўзига қийин бўлади», деган экан. Айтилган гап айтилган жойда қолармиди? Сапуранинг қулоғига етди-ю, шу билан қиз Толибжон тарафга бошқа қайрилиб қарамади. Фақат Толибжондан эмас, барча эркак зотидан кўнгли қолди. «Нимага эришсам, ўзим эришаман, ҳеч ким менинг тақдиримга аралаша олмайди. Ҳеч қачон ҳеч қайси жиҳатдан бировга қарам бўлмайман», деган аҳди яна ҳам қатъийлашди. Йиллар ўтди, қийналган чоғларида ҳали ўз аҳдида собит эканидан, бировга ялинмай, бировга ялтоқланмай ўз ақли, шуури, куч-қуввати билан кун кўриб келаётганидан фахрланар, ўзига ҳурмати ошарди. Аммо бир гал… Ўшанда у хасталаниб касалхонага тушди. Биринчи бор юраги санчди. Оғриғи юрак соҳасига эмас, бутун вужудига сезилди. Шифохонада уни даволаган аёл — Гулнора Шерматовна: — Сиз ҳаёт тарзингизни ўзгартиришингиз керак. Ўзингизни-ўзингизга яшириб, қулфлаб яшар экансиз. Сизни безовта қилаётган оғриқ сарфланмаган аёллик ва оналик меҳри, — деди. Бу пайтга келиб у ёш жиҳатдан «опа»лик поғонасига қадам қўя бошлаган эди. Докторнинг гапларини ўз тамойилига қарама-қарши аста-секинлик билан «ҳазм» қилишга киришган кунларида ўша шифокорнинг ўзи кутилмаган бир таклиф айтди: — Менинг сиздан икки-уч ёш катта укам бор. Ўзи спорт мактабида мураббийлик қилади. Уч йил бўлди хотини вафот этди. Ўғилчаси билан қолди. Агар рози бўлсангиз, сизни укам билан таништириб қўярдим. Агар бир-бирингизга тўғри келиб, юлдузингиз юлдузингизга тушса, бир оила бўлиб кетармидингиз! Сапура опа келажакдаги ёлғизликни тасаввур қилиб кўрдими, ҳар ҳолда, Гулнора Шерматовнанинг бева укаси билан танишмоқчи бўлди. Аммо эркак илк танишувдаёқ Сапура опага «Жамиятда яшайсизми, унинг қонун-қоидаларига бўйсунишингиз керак. Бўлмаса, одамлар сизни телбага чиқаришади», деди. Сапура опага эркакнинг ўғилчаси ёқиб қолган эди. Сочлари қўнғироқ, кўзлари мовий бола… Йўқ, Сапура опа ўзининг ҳаётий тамойилларини ўша болага ҳам қурбон қила олмади. «Мен ҳеч кимга боғланиб яшамайман», деди. Гули бу хонага кириб келганидан сўнг эҳтимол, Сапура опа ўз кечмишини ўйламагандир. Кўксида ўқтин-ўқтин уйғонадиган оғриқ ўйлашга халақит бергандир. Бу оғриқнинг босилмагани, аксинча, баттар кучайгани Сапура опани ҳийлагина безовта қила бошлади. … Сапура опа ўрнидан туриб, сув ичмоқчи бўлди. Икки қадам юрди-да, бир-икки бор гандираклади. Аёллар «Сапура опага эътибор берманг», деб шунча уқтиришганига қарамай, Гули: — Сизга нима бўляпти? — дея бақириб юборди.