ar
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

الذهاب إلى القناة على Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

تُعد قناة 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 20 959 مشتركاً، محتلاً المرتبة 3 784 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 3 841 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 20 959 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 27 يونيو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -554، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -31، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 12.28‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 8.99‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 2 575 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 1 885 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 20.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 28 يونيو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

20 959
المشتركون
-3124 ساعات
-1927 أيام
-55430 أيام
أرشيف المشاركات
дамлар билан тўла эди: кимдир фарзандлари қуршовида кетяпти, яна кимдир севгани билан қўлтиқлашиб, дунё билан иши йўқдай беғам-бепарво қадам ташлаб боряпти. Уларни доимо ҳавас билан кузатадиган Зумрад кўтаринки руҳда эканлигини бирдан сезиб қолди, кейин ўз-ўзига кулиб қўйди – сабаби маълум… Уйи ҳам кўзига доимгидан кўра шинам ва файзлидай туюлди. Кийимларини дарров алмаштириб, компьютерда мусиқани баландлатиб қўйди-да, уй тозалашга тутинди. Ҳамма ёқни ёғ тушса ялагудек қилиб, тозалади. Ўзи сезмаган ҳолда дам-бадам жилмайиб қўяр, кулча юзлари ёришиб, бир зум нималарнидир ўйлаб хона ўртасида туриб қоларди. Чангларни артди, мижозларидан бири бериб кетган бир даста чиннигулни идишга солиб, стол устига қўйди. Овқатлангач, ўтириб, бафуржа тирноқларини бўяди, кейин кўнгли хотиржам тортиб, компьютер ёнига чўкди-да, илмий ишини ёзишга киришди… * * * Эрталаб хуш кайфиятда уйғонди. Ювиниб-тараниб, енгилгина нонушта қилгач, ишга отланди. Бир-икки кун аввал сотиб олинган, лекин ҳали ки­йилмаган кўйлагини кийди. Тақинчоқларини қутичадан олиб, тақ­ди. Сочлари кеча яхшилаб оро берилгани учун айтганидай турарди. “Типратикан” тароғи билан бир-икки таради-да, кўзгудаги аксига диққат билан тикилди. Ўзидан бирор камчилик тополмагач, хотиржам уйдан чиқди. Бугун мижозлари сал кўпроқ. “Ишқилиб, У келган вақтда тиқилинч бўлмасин-да”, – ўйлаб қўйди жувон… * * * Бугун, яхшиси, савдога чиқмайди. Бемалол тайёрланиб, кейин уйдан чиққани маъқул. Зумраднинг иши кўп, то у боргунича, мижозларининг аксариятини қабул қилиб бўлган бўлса, яхши бўлади – бемалол гаплашиб олишади. Шу боис Ўктам учрашув учун тушга яқин пайтни танлади. Юраги бесаранжом ҳолда соқолини қиртишлади, кийинди, уйдан чиқаётиб, шошганидан калитни тополмай, анча овора бўлди. Доим стол устига қўядиган калитни бу сафар шимининг чўнтагидан топди. Амаллаб уйни қулфлаб, кўчага чиқди-ю, муюлишда ҳамқишлоқ дўстлари – Омон ва Адҳамга дуч келди. – Ие, ие, ана ўзи! Қалайсан, жўра, биз сеникига бораётган эдик, – қучоқ очиб келаётган Адҳам билан кўришар экан, йигитнинг юраги яна безовта тепа бошлади. “Эҳ, сал аввалроқ чиқсам бўларкан, майли энди, бироз кечроқ борарман, бешгача ишлайди-ку”, – деди ўзига-ўзи, сўнг дўстларини уйга бошлади… * * * Соат 5. Эрталабдан бери дам эшикка, дам телефонига қараб-қараб қўяётган жувон умидини узиб, кетишга чоғланди. Хонасини қулфлаб, кўчага чиқаркан, кечаги кайфиятидан асар ҳам қолмаганди. Маъюс хаёллар оғушида уйига етиб келди. Ичкарига кириши биланоқ, бир нима ёдига тушгандек, дарров сумкасидан телефонини олди. Қабул қилинган қўнғироқлар орасидан таниш — учта уч, иккита олти ва иккита саккиздан иборат рақамларни топди. Бироз тараддудланиб, бош бармоғини яшил тугмага қўйди, аммо босишга журъат қилолмади. Телефонни жаҳл билан ёстиқ устига ирғитиб, битта-битта босганича кўзгу қаршисига келди. Тақинчоқларини ечиб, бирин-кетин пардоз столига қўя бошлади. Маъюс, ранги хиёл оқарган чеҳрасига ойнадан бироз қараб турди-да, сочтўғноғични қўлига олди. Нозик елкалар узра шаршарадай қуйилиб турган сумбулларнинг эркинлигига путур етди — бир зумда йиғиштирилиб, турмакландилар. Яна кўзгуга қараркан, ўз-ўзига деди: – Ўл-а, дарров ишона қолдингми? Бир оғиз гапга-я! Бироз туриб, яна ўйлади: “Балки у рўйхуш бермаганимга фикридан қайтгандир, эҳтимол, у тасаввур қилганидек эмасдирман…” Жувон оғир хўрсинди. Қулоқлари остида таниш овоз янграб кетгандай бўлди: – Ўв, билиб қўй, мендан бошқаси билан бахтли бўлиб бўпсан! Худди ҳаво етишмаётгандай, тез бориб, деразани очиб юборди. Кўзларининг қирғоғидан тошган бир томчи ёш киприкларига илинди… * * * “Ношуд, лапашанг, ландовур! Энди У нима деб ўйлайди? Нега бир иложини тополмадим? Оғай­ниларимга зарур ишим бор, дарров келаман, ўтириб туринглар, десам, осмон узилиб, ерга тушмасди-ку!” Йигит хона ичида у ёқдан бу ёққа юрганича жи­ғибийрон бўларди. Радиодан берилган ўша суҳ­батни эслади: “– Зумрадхон, айтинг-чи, атрофингиздагиларнинг қайси жиҳатлари сизга ёқмайди? – Баъзида учраб турадиган лафзсизликни сира ҳазм қилолмайман. Биласизми, ҳар бир одам, у ким бўлишидан қатъий назар, аввало, лафзида турадиган бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Ваъ

Жувон ишдан чиқиб, гўзаллик салонига бурилди. Анчадан бери кирмаган эди бу ерга. Сочларини чиройли қилиб тараттирди, қош тердирди. Негадир, ўзига эътибор билан қарагиси келиб қолганига ҳайрон бўлибгина уйига жўнади. Кўча, унинг ибораси билан айтганда, бир-биридан бахтли о Давоми 16:30 да

Хуршида Абдуллаева. Излаб-излаб топганим. (ҳикоя) Дераза рахида турган қўл телефони эгасининг бепарволигидан нолигандек ҳазин куй таратди. Деразадан бир қадамча беридаги столда компьютерда алланималарни ёзиб ўтирган жувон чўчиб, ўгирилди. Жим бўлармикин, дегандек бирпас норизо нигоҳ билан қараб тургач, истамайгина ўрнидан турди-да, телефонни олди. – Алло! – деди матоҳни қулоғига тутаркан, оғ­ринибгина. – Алло, ассалому алайкум! – деган овоз эшитилди. – Кечирасиз, безовта қилганим учун, бу Зумрадхон Алиеванинг телефонларими? Бу қадар хуштавозелик билан берилган саволдан жувоннинг бироз чеҳраси ёришди ва жавоб берди: – Ҳа, менман, эшитаман сизни. – Мен – Ўктамбек Ғаниевман, – овоз эгаси сў­рамаслариданоқ ўзини таништирди. – Сиз билан та­нишмоқчи эдим, мумкин бўлса агар… “Руҳшуноснинг янги мижози…”, деб ўйлади жувон, кейин одати бўйича, анчайин бепарво оҳангда деди: – Майли, розиман! Ҳар куни эрталаб тўққиздан ке­йин ишда бўламан. Айтганча, нима учун танишмоқчи­сиз, сир бўлмаса? – у доим суҳбатдошининг гаплашиш услубига тез мослашарди, ҳозир ҳам шундай қилди, хуштавозе кишига такаллуф билан жавоб қайтара бошлади ва буни ўзи сезиб, ичида кулиб қўйди. Овоз эгаси энди бироз тараддудлангандек туюлди: – Ҳалиги, ўзим, шунчаки, танишмоқчиман. Сиз ҳақингизда радио орқали билгандим, бунга уч-тўрт ойча бўлиб қолди. Сиз билан бўлган суҳбатни эшиттиришганди, шеърларингизни, мулоҳазаларингизни тинглаб, кўнглимга яқин одамни топгандек бўлдим. Шу сабабли, бир кўриб, гаплашсам, дегандим, баъзи бир саволларим бор эди сизга берадиган. – Ҳа, шунақа денг, – деди жувон, – нимаям дердим, унда ишхонамни ҳам биларсиз, истаган вақтингизда келаверинг, суҳбатлашамиз… – Раҳмат сизга! Кўришгунча хайр! Жувон телефонни жойига қўйди-да, яна ўтириб, ёзишга тушиб кетди… * * * – Турмуш қуриш ҳақида шу пайтгача ҳеч ўйлаб кўрмадингизми? Қизиқ, одатда мижозларига саволни у берарди. Рўпарасидаги йигитга ҳайрон бўлиб қаради. “Мижоз” бўлса, очиқдан-очиқ берган саволидан бироз хижолат тортгандек, унга айбдорона термулиб турарди. – Келинг, яхшиси, сиз ҳақингизда гаплашамиз, — деди руҳшунос. – Нима безовта қиляпти сизни? Йигит энди ўзи ҳақида гапира бошлади. Унинг гап­ларини диққат билан тинглаган Зумрад қаршисида ўз муаммоларига замонавий ечим қидириб, руҳ­шунос ҳузурига келган шунчаки оддийгина мижоз ўтир­ма­ганини тушунди. – Телефон рақамингизни топиш жуда қийин бўлди, аслида бундан уч-тўрт ой илгари ёнингизга келмоқчи эдим. Радиодан сўрасам, биз билмаймиз, дейишди. Қайта-қайта қўнғироқ қилаверганимдан сўнггина илтимосимга кўра, топиб беришди. Сиз билан, назаримда, аввалдан танишдайман, эшиттиришда айтган гапларингиз, айниқса, шеърларингиз жуда кўнглимга яқин. Шундан бери танишиш истагида эдим. Илтимос, Зумрад, менга ўзингиз ҳақингизда сўзлаб берсангиз. – Агар бошида берган саволингизга келсак, – деди Зумрад ҳамон ҳайратини яшира олмай, – мен турмуш қурганман, лекин… муваффақиятсиз никоҳ эди бу.., қисқаси, ишимдан бошқа ютуғим йўқ ҳаётда. Шуни билмоқчимидингиз? Йигит бироз жим қолди, кейин яна дадилланди: – Яна оила қурармидингиз? Масалан, мен билан? Буниси энди ошиб тушди. Зумрад, касби нуқтаи назаридан ҳамма билан очиқ гаплашишга ўрганган бўлса-да, бундай қовушмаган, боз устига мутлақо кутилмаган таклифга нима дейишни билмай тараддудланиб қолди. – Ғалати экансиз-ку, – деди кейин, – қандай қилиб бундай осонгина айтяпсиз бу гапни? Мени ҳозиргина танидингиз-ку! Йигит унга қараб, мулойим жилмайди. “Табассуми чиройли экан!” – беихтиёр хаёлидан ўтказди руҳшунос. – Биласизми, одамни билиш учун кўп вақт керак эмас. Мен сизни биламан ва қарорим қатъий, – деди Ўктам, – яхшилаб ўйлаб кўринг, мен яна келаман. Бир ҳафта етадими ўйлашингиз учун? Зумрад ҳамон нима дейишини билолмай бу ғалати одамга қараб турарди. Ўктам гапини давом эттирди: – Демак, бир ҳафтадан кейин, худди мана шу куни келаман…

"Болам, мен оч эмасман..." Биз таомланганимизда онам ўз насибаларини хам менга берар эдилар. Гуручли овқат тановул қилаётган бўлсак, ўзларини товоқларни менинг бўшаб қолган товоғимга алиштириб: "Ол болам, мана шу гуручни хам еб ол. Мен оч эмасман... Мана бу балиқни хам ол. Мени балиқни ёқтирмаслигимни билмайсанми?.. Мана буни ичиб ол, мен чанқаган эмасман...", дедилар. Отам вафот этганларидан сўнг, турмуш қуришни истамадилар,"Мен буёғига бировнинг мехр-мухаббатига мухтож эмасман...", дедилар. Рўзғор учун ташвиш қилиб, мехнат қилмасинлар деб эхтиёжлари учун нафақа ажратдим. Онам эса уни олмасдан: "Ма, бу пулингни олиб қўй. Ўзинга керак бўлади. Мен пулга мухтож эмасман...", дедилар. Мен ўзимни тутиб олиб, турмуш шароитимни яхшилаб олгач, онамдан биз билан бирга туришларини сўрадим. Онам эса мени ташвишга қўйгилари келмасдан: "Қўявер ўғлим, мени шу ўзимни жойим тинч, бошқа жойга мухтож эмасман...", дедилар. Ёшлари қариб, кексалик гаштини сурадиган пайтлари саратон касаллигига чалиндилар. Онамнинг зиёратларига бордим. Ахволларини кўриб, кўзимдан ёш тўхтамас эди. Шунда волидам: "Йиғлама болам, хеч қаерим оғримаяпти...", дедилар. Шу гапни менга айтганларидан сўнг, мунис кўзлари юмилиб, қайтиб бошқа очилмади... Волидаси хали хаётлик неъмати билан сийланган хар бир инсонга шуни айтамизки, бу неъматни асраб-авайланг. Токи жудолик сизни ундан махрум қилиб, қалбингизни махзун қилмасин. Бордию, ўлим сизни суюкли волидангиздан айирган бўлса, дуойингизда хеч қачон уни унутманг...

Шунчаки нордон мева деб ўйламанг… Довча — ўрикнинг “болалиги”, лекин фойдаси жуда катта! Ҳазмни тезлаштиради Овқатдан кейин озгина истеъмол қилсангиз, овқат енгил ҳазм бўлади Витаминларга бой Витамин C ва А манбаи — терингизни табиий равишда янгилашга ёрдам беради Қабзиятга қарши Ичак фаолиятини яхшилайди, ҳожат билан муаммо камаяди Қонни қўллаб-қувватлайди Иштаҳани очади ва организмни мустаҳкамлайди

Эй худойим,ўзинг инсоф бергин ёлғизимга.” Саида опа бу гапни беихтиёр овоз чиқариб айтиб юборди-ю,хотиралар бағридан яна бугунига қайтди. Сокин ҳаракатлар билан қозонга шўрва солиштирди-да,у йга қараб йўналаркан, ўзини қандайдир беҳол ҳис қилди..Худди шу пайт дарвоза тарақлаб очилиб, ҳовлига Анвар кириб келди.Унинг кайфияти яхшилиги юз-кўзидан билиниб турарди. ―Ойижон,биласизми мен кимни учратдим бугун…―тўлиб-тошиб гап бошлади Анвар.Акаларимни кўрдим. Улар менга иш таклиф қилишди,коғоз қути ишлаб чиқарадиган янги корхона очишибди. ―Ие, сен уларни эслайсанми? ―сўради Саида опа, ҳайрон қолиб. ―Нега эсламас эканман акаларим-ку, улар ахир. Бувимларникида биз кўп бора кришганмиз. Фақат охирги 3 йилда кўришолмадик.Чунки акаларим бу ерда эмас эди-да. Фирдавс акам “Ҳайитда янги кийим олиб кийгин”,―деб менга пул ҳам берди.―Анвар сўзларкан, кўзлари қувончдан алланечук порлаб тутарди.―Худога шукур,акаларим соғ-омон қайтиб келишибди,ойижон. У “акаларим” деб оғзини тўлдириб гапирганда, бутун вужудида меҳрга қоришган аллақандай бир фахр билиниб турарди. ―Ҳа,ўғлим,этни тирноқдан ажратиб бўлмас экан-да,―деди Саида опа секингина.―Унинг негадир дийдаси юмшаб,кўзига ёш келаётганди. ―Фарруҳ акам ҳайитдан кейин ёнига боришимни тайинлади. Юринг ойи, эртага бозорга борамиз..Улар берган пулдан сизга ҳам ҳайитга кийим-бош оламиз.Қаранг, бу ерда анчагина пул бор.Иккимизга ҳам етади. ―Шу сўзларни айтаркан, Анвар чўнтагидан икки боғлам пул чиқариб кўрсатди. ― Йўқ,ўғлим бозорга ўзинг боравер.Акаларинг менга ҳам ҳайитлик олиб келишди.―Саида опа шу сўзларни айтиш асносида ўз хаёллари билан бўлиб, ўгай ўғиллари келтирган елим халтани ҳалиям очиб кўрмаганини эслади. Ошхонадаги стол устида турган халтани олиб секин ичидагиларини бўшатди.Чиройли қимматбахо мато, нафис гулли рўмол, ширинликлар ва яна аллақанча пул стол устига тушиб, сочилиб кетди…. Моҳигул Назарова

ЧИМИЛДИҚҚА КИРМАЙ ЎЗИНИ ОСГАН КУЁВ ...Тўйдан уч кун олдин... Жамшидни қўл телефони жиринглади - Алло. - Жамшид мен Бобурман.
ЧИМИЛДИҚҚА КИРМАЙ ЎЗИНИ ОСГАН КУЁВ ...Тўйдан уч кун олдин... Жамшидни қўл телефони жиринглади - Алло. - Жамшид мен Бобурман. Сенга айтадиган жуда муҳим гапим бор… - Тинчликми нима бўлди… - Тез етиб кела оласанми…? - Қаердасан ? - "Мерси” кафесида. - Ҳозир бораман. Жамшид кафега кирганда Бобур чеккадаги столда ўзи ёлғиз ғамгин ҳолда ўтирарди. — Ўртоқ бир гапни билишинг керак, бу жудаям даҳшатли хабар, фақат ўзингни қўлга олишинг керак😢😰..... ТЎЛИҚ ХОЛДА ЎҚИШ✅

чиндан севиб қолган эдими, унинг хоҳиши амалга ошишига қаршилик қилмади. .....Аммо Саиданинг уйдагилари унинг бу ишини умуман маъқуллашмади. Катта акаси ҳатто бир шапалок туширди ҳам. Қиз бўлса севган йигити билан гапни бир ёққа қўйиб, бошқа вилоятдаги қариндошининг уйига бирга қочиб кетди. Фарҳоднинг хотини Мубина уларнинг бу қилмишини худога солиб, ўғилчаларини олди-да,юртига жўнади. У аслида тожикистонлик бўлиб,ришталар узилмаслиги учун аммасига келин бўлган эди. .....Кейин Фарҳоднинг ҳовлисида ўттиз-қирқ кишига дастурхон ёзиб,тўй қилган бўлишди.Қайнонаси катта тўй қилишга рўйхушлик бермади.Рашки кучли бўлган эри тўйдан кейин Саидани севимли соҳасида ишлашига рухсат бермади. Бу хонадонда янги келинни ҳеч ким ёқтирмас,Фарҳоднинг онаси “укамнинг қизини бахтсиз қилдинг”, ―деб унга кўз очирмасди. Саида қайнонасининг таҳқирлари-ю, қайнсингил, қайнукаларининг кесатиқларига зўрға бардош берар, яқиндагина туғилган ўғилчаси Анвар билан овунарди. Уйдагилари бошида тегирмон тоши айлантиришса ҳам Саида чидашга мажбур, чунки ота-онаси номусга чидолмай, уни “оқ” қилишган, қудалар ўртасида умуман борди-келди йўқ эди. Охири алоҳида уй қилиб, кўчиб чиқишди.Бу уйда Саидага ёқмайдиган бир нарса бор эди.Фарҳоднинг ўғилчалари қўшни республикада яшашса-да,эри уларни тез-тез кўришга борар, улар ҳам келиб туришарди. Эри уларга қимматбаҳо кийим-бош,ўйинчоклар олиб берар, бу эса Саиданинг жуда асабига тегарди. Бир куни Фарҳод уйда йўқ пайтида Мубинанинг укаси келиб, жиянларини қолдириб кетди.Бири саккиз, иккинчиси олти ёшда бўлган болаларни қайтиб келмаслиги учун минг йўлни ўйлаган Саида охири уларни пичоқ олиб қўрқитди. “Агар яна келсанглар,мана шу пичоқ билан қулоқларингни кесиб ташлайман”,―деди у Фарруҳ билан Фирдавсга. Қўрқувдан дир-дир қалтираган болачалар зўрға қочиб қолишди. Шу-шу қайтиб келишмади ҳам.Саида бўлса эрига ўғилчаларининг келиб-кетганини айтиб ҳам ўтирмади. Шу воқеадан бир ҳафта ўтар-ўтмас,Фарҳод кутилмаган автоҳалокат туфайли дунёдан ўтди.Қайнонаси ўғлининг жанозаси куни Саидани юмма талади. “Сен шумқадам аввал ўғлимнинг оиласини,кейин эса бошини единг”, ―деди у.Бу фожеа ота-онасининг юрагини эритиб,улар Саидани кечириб, борди-келди қиладиган бўлишди.Кексайиб анчагина кучдан колган отаси, акалари унинг рўзғорига қарашиб туришар,онаси-ку ёлғиз қизининг ёнидан кетмай қолган эди. Худди шу кунларда унинг ҳаётида иккинчи ачинарли воқеа юз берди.Кутилмаганда севимли эрини йўқотиш, унинг асабларига кучли таъсир қилиб, бирданига Саиданинг оёқлари ишламай қолди.Анча йиллик даволанишлар,яқинларининг кўмаги билан бироз ўзига келди-ю, аммо касаллиги туфайли ҳеч ерда ишлолмай,ногиронлик нафақасига чиқди. Бу орада Фарруҳ ва Фирдавс анчагина улғайиб қолишган,Фарҳоднинг яқинлари улардан ўз ёрдамларини аямай,ота юртларига қайтишлари учун қўлларидан келган ҳамма ишни килишганини Саида орқаворотдан эшитиб юрарди. Чунки Мубина ҳам турмушга чиқиб,яна бошқа фарзандлар кўрган,ўгай оталари йигитчаларни сиғдирмаган эди. Саиданинг ўғли Анвар бўлса онасини роса куйдирди. У бебош,тарбиясиз бўлиб улғайди.Ўз дарди ўзига етарли бўлган Саида унга яхши тарбия беролмаганиданмикан, ёки кўпинча назоратсиз қолиб кетгани йигитчага салбий таъсир кўрсатганиданми, у жиззакироқ,жанжалкаш бўлиб ўсди.Бу орада бир йилнинг ичида Саиданинг ота-онаси ўтиб кетишди. Анвар бу орада бир жўраси билан кўчада жанжаллашиб,унга енгил тан жароҳати етказди. Натижада ахлоқ тузатиш колониясига ҳам тушиб чиқди.. Давоми 12:25 да

Ёмонликка қайтган яхшилик.(ҳикоя) Саида опа оғриётган оёқларини базўр судраб босганча, дўкондан рўзғорга майда-чуйда харид қилиб,ортига қайтаётганди. Аста-секин юриб уйига олиб борадиган кўчага қайрилди.Дарвозасининг олдида турган “Ласетти” автомобилининг ёнидаги бир-бирига жуда ўхшаш хушсурат икки йигитга кўзи тушди. “Ким бўлди экан булар?-ўйлади у.―Ё Анварнинг дўстларимикан?” Йигитларнинг нимасидир унга жуда таниш туюлди. ―Ассалому алайкум,―деди уни яқинлашиб келаётганини кўрган йигитлардан бири. ―Яхшимисиз,хола? Иккинчи йигит ҳам салом бериб,сўрашган бўлди. ―Яхшимисизлар ўғилларим, ―деди опа.―Анваржоннинг дўстларимисизлар дейман? Тўғриси, танимадим сизларни. Унинг саволидан йигитлар бир-бирига қараб, кўз уриштириб олишди. ―Шундай деса ҳам бўлади,―деди йигитлардан бири секингина.―Бизни танимадингизми? Мен Фирдавсман.Бу эса акам Фарруҳ. Саида опанинг ичидан бир нарса узилиб кетгандай бўлди. ―Хуш келибсизлар,-деди у хижолат бўлганча, ҳаяжонланганини билдирмасликка уриниб. ―Қани уйга марҳамат килинглар.Узр, анча улғайиб қолибсизлар,танимабман. ―Йўқ, хола биз кетамиз. Эртанги ҳайит байрами билан сизни табриклаб кетайлик, деб келгандик. ―Деди Фарруҳ машинасининг ичидан каттагина елим халтани олаётиб. ―Рамазон ҳайити муборак бўлсин. ―Болаларим роса овора бўлибсизлар-да. ―Саида опанинг назарида елим халтанинг ичига тош солингандай оғир туюлди. ―Ундай деманг,ҳайитларни яхши ўтказинг.Укамга салом деб кўйинг, ―шу сўзларни айтаётганда Фирдавс чиройли жилмайиб қўйди. ―Айтинг,бизни ёнимизга бир айланиб борсин. Унинг бир текисдаги оппок тишлари,кўзларининг порлаб туриши Саида учун жуда қадрли бўлган одамникига шу қадар ўхшаш эдики, бундан аёлнинг юраги беихтиёр орқага тортиб кетди. Саида опа ошхонага кириб, дўкондан харид килган маҳсулотларини музлатгичга жойлаштираркан,хаёли ҳалиям йигитларда эди. “Улар нега келишдийкан? Қайсидир чет давлатга ишлашга кетишган эди-ку.Менга ҳайитлик олиб келишибди. Буни кандай тушуниш мумкин? Ахир мен бир пайтлар уларга қанча азоб берганим,ёдларида йўқмикан?”Шу саволларни ўз-ўзига бериш асносида, беихтиёр хаёли олис ёшлик йилларига қараб учди. ...Саида оиласида кенжа ва ягона киз эди.Савдо базасида ишлайдиган отаси, уй бекаси бўлган онаси,акалари учун унинг айтгани - айтган,дегани - деган эди.Ўрта мактабни тугатгач, “ҳуқуқшунос бўламан” деб туриб олган Саидани катта акаси Cамарқандга олиб борди. Омади келдими, ёки мактабда яхши ўқигани фойда бердими, у ўша йилнинг ўзидаёқ талабалик бахтига эришди. Кўкиш кўзлари кулиб турадиган, оппоқ юзлари, расо,баланд қомати ўзига ярашган, қалин сочлари узун бу қизнинг институтда ошиқлари кўп эди.Аммо у ҳеч қайси йигитга рўйхушлик бермас,ўз ҳусну-малоҳатига ишончи баланд, ғурурли эди.Талабалик йиллари бир зумда ўтиб, у туманларидаги паспорт столида иш бошлади.Унга совчилар кела бошлади.Аммо Саидага уларнинг ҳеч қайсиси маъқул келмади. Орадан ўтиб кетган беш-олти йил уни дарров ўттиз ёш остонасига яқинлаштириб қўйди. Бу орада айрим дугоналарининг фарзандлари мактабга борадиган бўлиб қолган,айримлари эса ўғилчаларига суннат туйи қилаётган эди. Бир куни у синфдош дугонаси Назокатнинг ўғилчасига қилинаётган суннат тўйига майда-чуйда ишларига қарашиш мақсадида бориб, асли савдо ходими бўлган Фарҳод деган йигит билан танишиб колди. У Назокатнинг эри билан бирга ишлар экан.Чамаси Саидадан 5-6 ёшлар чамаси ёшроқ, хушсурат,келишган бу йигит қизга жуда ёқиб колди.Ўша куни Фарҳод унга нисбатан жуда хуштакаллуфлик кўрсатиб, эътибор билан муомалада бўлди. Қисқаси,иккисининг ўртасида муҳаббатга ўхшаш нимадир пайдо бўлди. Аммо бу муносабатнинг охири бахайр эмас,чунки Фарҳод уйланган ,иккита ўғилчаси, гулдай хотини бор эди. ....Саиданинг кўзига эса ҳеч нарса кўринмади.Кўнгилга буйруқ бериб бўлмаслиги рост эканми,ёки бу тақдир эдими, у кечирилмас хатога йўл қўйди…Қизнинг хаёли нима қилиб бўлса-да, Фарҳодга турмушга чиқишда бўлиб колди Ва тез орада бунга эришди ҳам.Фарҳодни оиласидан ажратиш ниятида қўлидан келган барча ишни қилди.Ҳатто унинг ёшгина хотинининг ёнига бориб,жанжаллашиб келишдан ҳам тоймади. Фарҳод ҳам ёшлик қилдими, ёки уни Давоми 11:30 да

Муваффақиятга эришиш учун ўғил бола бўлиш шарт эмас!

Афсуски, эскичанинг умри қисқа экан.Шунинг билан бирга унинг гуноҳи оилага урар экан. Мен икки маротаба фарзанд кўрдим. Лекин соппа-соғ туғилган фарзандларим бир неча кундан кейин бесабаб ўлиб қолди.Ҳатто шифокорлар ҳам ҳайрон эди, чунки ҳеч қандай касаллиги йўқ гўдакнинг ўлими уларга жумбоқ эди. Мен эса гап нимада эканини билардим ва ич-этимни тимдилардим. Шундай қилиб ирим-сиримларим таъсир қилмай қўйдими, эрим билан муносабатларимиз кескин ёмонлаша бошлади. Мен уни ҳеч қачон болаларидан кечмаса керак дер эдим. Афсуски, унинг кўзига икки ўғли ҳам кўринмади ва мени жавобимни берди. Шунча қилган ирим-сиримларим вақтинчалик бўлиб чиқди. Агар уша ирим-сиримларга ишонмай тилимни ширин қилганимда бошимга шу куунлар тушмасмиди? Мана энди гулдай эрни қўлдан бой бериб, ёлғиз аёл бўлиб ўтирибман. Лекин уша эски қадрдоним фолбин аёл ёрдамида эримни қайтаришга кўп ҳаракат қилдим, барчаси бефойда кетди. Менинг пулларим, вақтим, асабларим кетгани қолди холос... Ҳозир собиқ турмуш ўртоғим бошқа аёлга уйланиб бола-чақали бўлиб кетди. Кўчадан мени кўзимни куйдириб машинасида хотини ва болаларини солиб ўтади. Мени эса юрагимни ит таталайди. Ҳа, эскича ирим-сиримларниг умри қисқалига амин бўлдим, кўзим очилди. Энди умрим давомида уша қилган ишларимни товонини тўлаб ўтишимни биламан. Ҳозир ўғилларимни отасиз қийналиб катта қилаяпман. Боз устига ота тарбиясини кўрмаган болалар ўта даққоқ, жаҳлдор ва меҳрсиз бўлиб қолган. Уларга гапимни ўтказолмай кечалари йиғлаб чиқаман. Уларнинг эса парвойи палак. Ёшликларида уларни қўрқитиб ўзимга бўйсундирар эдим, энди эса уларга кучим ҳам етмай қолди. Энг алам қиларлиси, ўғилларим мени хурмат қилмай, ҳақорат қилиб, ҳатто бир куни кўчага чиқариб ҳам қўйишди. Дардимни кимга айтишни билмайман, биламан менинг қилмишларимга бу Аллоҳнинг бераётган жазоси! Бошимни қайси тошга уришни билмайман. Бора-бора соғлигим ҳам ёмонлашиб бораяпти. Қаттиқ асабийлашганимдан қўлим қалтирайдиган бўлиб қолди. Тушларимда тез-тез қайнонамни кўраман. Кўпинча қўлларида қўғирчоқ ушлаб турган бўлади ва мени ёнига чорлайди. Афсус-надоматдан ўзимни тиёлмайман. Қани энди имконият бўлса-ю, барча гуноҳларимни ювсам дейман. Мен қилган хатоларимни ҳеч кимга раво кўрмайман. Бу хатоларим учун менга ҳали қанча азоблар берилишини ўйласам юрагим ёрилай дейди. Азиз опа-сингилларим! Илтимос, мен қилган хатони сизлар қилиб қўйманг. Ҳеч қачон ирим-сиримлар билан гўзал ҳаётингизни дўзаҳга айлантирманг. Барча эскича, иситма, совутма деган нарсалар вақтинчалик экан. Улар ҳеч қачон инсонни бахтли қила олмас экан. Аксинча, бахтсизлик кетидан бахтсизлик етаклаб келар экан. Бу гуноҳ ишга қўл урган одамни Аллоҳ икки дунёда ҳам хор қилар экан. Мен адашдим, тавба қилдим. Сизлар адашманг! Бир адашган аёлнинг оҳу зорини оққа кўчирувчи Ю. Алимова Тамом.

СУНГИ ПУШАЙМОН ёки... Аслида яхши бир хонадонга келин бўлиб тушган эдим. Бу оила бир пайтлар ибратли оилалардан бири ҳисобланарди.Шу хонадонга қадам босдиму, ҳаммаси ўзгача бўлиб кетди... Ёшим йигирма бешдан ўтиб борарди.Синфдош қизларимиз аллақачон оилали, бола-чақали бўлиб кетишаётгани, мен эса қариқиз бўлиб қолиб кетаётганим алам қиларди.Ўқувчилигимда бир йигитга меҳр қўйгандим. Лекин йигит мени назарига илмай бошқа қизга уйланиб кетди. Бир куни шу йигитни хотини билан ажрашганини эшитиб қолдим. Айб унинг хотинида эканини, энди қайтиб бошқа ярашмаслигини суриштириб билдим. Бу мен учун энг қулай фурсат эди, яъни бир пайтлар кўнгил қўййган инсонимга турмушга чиқиш. Лекин қандай қилиб?! Фикримга бир фолчи аёл келиб қолди. Кўпдан бери ўзи унинг хузурига бахтимни очиш учун боришга чоғланар эдим. Билишимча, у кўп йигит-қизларни бахтини очар, кимнидир совутиб, кимнидир иситиб берар экан. Шу нарсалар ёдимга тушиб уникига боришга шошдим. Фолбин аёл мени иссиқ қаршилади. “Йигитни суратини қаердан бўлса ҳам топиб келинг, кейин у сизники бўлади”-деди қатъий. Тез орада йигитни суратини топишга муваффақ бўлдим.У йигитни менга “иситиши” пайтида ўзим ҳам йигитга қўнғироқ қилиб, ўзим ҳақимда билдиришни истадим.Хотинидан бир йил яшамай ажрашиб тушкунликка тушиб турган йигитнинг кўнглини овлаш жуда қийин бўлмади. У ёқда фолбин аёлнинг ҳаракатлари... Ҳуллас, тез орада тўйимиз бўлди. Мен қиз бола бўлиб хотин қўйган йигитга текканим менинг тилимни анча бурро қилиб юборган эди. Оилада қандай муаммо чиқса доимо шуни рўкач қилиб, уларни енгиб олишга ҳаракат қилардим.Бирин-кетин икки ўғилли бўлдим. Энди турмуш ўртоғим ўғилларини еру-кўкка ишонмас, улар учун ҳар нарсага тайёр эди. Қайнонам кўп фарзандли аёл эди.Лекин ҳамма ўғил-қизларини уйли-жойли қилиб, қутулган эди. Менга унинг фарзандларини бири қўййиб, бошқасини онасини йўқлаб келавериши ёқмас эди, чунки ўзимизни оилада ака-опаларим жуда камнамо эдилар. Шундай қилиб, яна эски хунаримни ишга солиб , меҳрибон фолбин аёл ёрдамида ҳамма қайнопа ва қаййнакаларни уйга кам келадиган қилдим. Уйда хадеб жанжал чиқараверганим сабаб қайнонам ҳам бошқа ўғил-қизлариникида кўп-кўп туриб келадиган бўлди. Қайнонам йўқ кунлари мен учун байрамдай эди гўё.Бора-бора қайнонамнинг “оғзини бойлатиб” келадиган бўлдим. Ҳаётим текис, бахтли кечаётганга ўхшарди. Эскича ирим-сиримга шунчалар муккасига кетдимки, эримни доим “иситиб”, қайнонамни “оғзини боғлаш”одатий тусга кирди. Фолбин аёлнинг мен каби лақма клиентлари кўп эди. Бир куни уша аёлнинг уйига киришга навбат кутиб ўтирсам, бир келинчак келди. Унинг қўлида калтакдан ясалган қўғирчоқ бор эди. Буни кўриб ҳайрон бўлдим. Кейин билсам, фолбин аёл ҳатто ёмон кўрган одамингни ўлдириб беришга ҳам қодир экан. Шайтон мени ҳам йўлдан урди. Янаги сафар бу ерга мен ҳам фолбин аёлнинг кўрсатмаси билан “қўғирчоқ” ясаб олиб келдим. Ҳамма ўйлаган режаларим амалга ошаётганидан жуда хурсанд эдим.Қайнонамнинг овозини ўчириб, фарзандлари қадамини қийиб қўйиб энди тинч, осуда яшаётгандай эдим. Энди эса “қўғирчоқ”... Аввалига бироз чўчидим. Лекин бошқа аёллар ҳам шу ишни қўрқмай қилаётганларини кўриб, ҳаракатимни давом эттирдим. Бир йилга қолмай соппа-соғ юрган қайнонам оламдан кўз юмди. Кўпинча қайнонамнинг ўлимига сабабчи бўлганимни ўйлаб виждоним қийналарди. Фарзандлари шундай андишали эдики, мендан ҳеч қандай шубҳа-гумон ҳам қилмади. Аксинча, ҳамма таниш-билишлари қайнонамни “ўзи беозоргина эдилар, беозоргина бўлиб якун топдилар”дея хулоса қилишарди. Мен қабристонга қайнонам шаклида кўмиб келган қўғирчоқ ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган эди. Давоми 8:00 да

Қадрликларим табассумдан қўшилган , муҳаббатдан бир чимдим, кайфиятларнинг энг аълоларидан солинган қаҳвангизни совумасдан ичинг Ҳаёт аталмиш оламда энг гўзаллари Сизсиз...❤️❤️❤️

А Б О Р Т (🚷Туркияда бўлган реал воқеа📵) Мени исмим Нозима ёшим 23 да. Сизларга бошимдан ўтказганларимни айтиб бермоқчиман.
А Б О Р Т (🚷Туркияда бўлган реал воқеа📵) Мени исмим Нозима ёшим 23 да. Сизларга бошимдан ўтказганларимни айтиб бермоқчиман. Бу воқеа 2 йил олдин содир бўлган. Оилада катта қизман дадам билан ойим ажрашиб кетганлар. Жуда эрка шаддот қиз бўлиб ўсганман. Дугоналарим ойинга пул топишда ёрдам қилмайсанми деб кўп гапиришарди. Шуларни таъсиридан ойимни гапларига қарамасдан Туркияга кетадиган бўлдим. Ҳаммаси мана шундан бошланди. У ерда бир бойнинг уйига хизматкор бўлиб ишга жойлашдим. Бойнинг Дамир исмли ўғли бор эди, ишга жойлашган кунимданоқ менга чиройли қиз экансан деб ғалати қараш қилиб юрарди. Шунинг учун ундан жуда қўрқардим ва узоқроқ юрардим. Кунларни бирида Дамир менга хонасини йиғиштириб беришимни буюрди ва хонасига чақирди... 😳😕😰😭 ️Ушбу воқеа баъзи ёш қизларга ва йигитларга ибрат бўлин! Жуда Тасирли Хикоя😢 👇🏻👇🏻

Ассолому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳу... 🤝Саломлашишнинг 70 та савоби бор бўлиб, ундан олтмиш тўққизтаси, САЛОМ берганники, биттаси эса, АЛИК олганники, 🤲Кунингиз барокатли,🤲 🤲Умрингиз мазмунли,🤲 🤲Мушкулингиз осон,🤲 🤲Йўлингиз равон бўлсин 🤲 ❤️🌸ХАЙРЛИ ТОНГ🌸❤️

*** ✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙 Баъзи инсонлар қилган гуноҳларимизга каффоратдир. Баъзи инсонлар эса қилган савобларимизга мукофотдир.🌟 Хайрли тун ! ✨🌙 Тунингиз тинч ва осуда ўтсин ! Ширин тушлар кўринг ! Тонгги дийдор довур Аллоҳга омонатсиз!⭐️

НЕЪМАТ (Бўлган вокеа) Карантин баҳона хаммамиз уйда камалиб утирибмиз. Ўкитувчи бўлганим учун касбим такозоси билан мен ҳам фарзандларим билан уйдаман. Унда бунда магазинга ёки дорихонага чикмасам, деярли уйда рўзғор ташвишлари билан овораман. Ўзи табиатим нозикрок бўлгани учунми яқинда шундай кучли шамолладим, иссик- совуқданми, елвизакданми қаттиқ оғридим. Аммо фарзандларимни ўйлаб ўзимни зўрга уч кун деганда оёкка тургиздим. Худога беададшукур, дадамиз хам тушунадиганлардан, аҳволим оғиррок бўлгани учун "тез ёрдам чақирамиз"- дедилар, аммо унамадим. Охир окибат ўзимни ўзим даволаб оёкга турдим. "Мана яхшиман" -деганимда хид билиш, там билиш сезгиларим йўколганини билдим. Оллохни қудратини қаранг-ки, еган таомингизни лаззати, табиатдаги барча ҳид- ифорларни хис килиш туйиш бу Оллоҳнинг бизга берган неъмати экан. Еган ичганимни мазасини ҳис килмаганим учун анча кийналдим. Бу борада ҳар ким ҳар хил фикри билдирди: " Сен каронавирус касаллигини бошингдан ўтказибсан. Ҳали кўп қийналасан..." Бу қабилидаги гап-сўзлардан хафа бўлиб бироз тушкунликка тушгандай булдим. Аммо зудлик билан бир қарорга келдим : - Ахир мен оптимистман-ку, бундай яшан мен учун эмас,- дедим-у, курашишни бошладим ва ўзимни яхши парваришладим. Ҳар доимгидек озодаликка риоя қилганча, шифокор маслаҳатига амал қила бошладим. Бир куни доимгидек қўлимни сув билан чайиш учун гулзор томонга бордим ва ...не ажаб-ки, бурним райхон ифорини сезди... Во ажаб райхоннинг ҳиди шунчалик хуш бўй экан. Жаннат ҳидининг таровати, бўй, иси кандок экан-а... оний лахзада ўтган бу фикрлардан бошим айланди, кўзимларимдан ёш чиқиб кетди. Ё Оллоҳ, қудратингдан! Мени ахир таъм ва ҳид билиш сезгиларим яна қайтган эди. -Уррааааа ! Ҳаёт ҳам шунчалар гўзал буладими (бу орада ошхонада маззали таом ҳиди хам димоғимга урилган эди) ...Бирдан шууримни чақмоқ ургандек, фикрларим ёришиб кетди. Ичимда кимдир мени саволга тутиб кетди. - Хааа сенга бу неъматларни ким кайтариб берди?! -- Парвардигор... - Ундан олдин Оллоҳ берган неъматларни билармидинг? - Ха, албатта. Ахир кўраман, эшитаман, ушлайман, юраман... - Иш кўплиги, вакт йўклигини баҳона қилиб ўқимаган намозларинг, қазо қилиб ўқиган намозларинг... а лаббай ёдингга тушаяптими... Кўраяпсанми , ОЛЛОҲ рахмдил, Оллох меҳрибон, унинг карами кенг. Сендек осий бандасини шунча гуноҳларига қарамай яна бандам деб шунча неъматлар билан сийлаган... - Юзингизни юваяпсизми, йиғлаяпсизми? - овсинимни саволи мени узимга келтирди. - Ўзим шунчаки. Зудлик билан таҳоратимни янгиладиму, шукр намозини ўкишга киришдим. Ха, айтганча , одамларни гап сузидан қутилиш учун уч марта анализ таҳлил топширдим. Менда ҳеч қандай касаллик аломатлари йўк экан. Хулоса ўзингиздан, азизларим. Ўзингизни асранг ва Оллоҳ берган неъматларга шукрона келтиринг. МУАЗЗАМ НУР

🔥 OʻTKINCHI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda! Hikoya narxi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 234 qismdan iborat TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#У‌ткинчи_дунё #No_27 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Қизалоғим келибди. Мунира дарвозадан кириши билан, Латофат кутиб олди. —Ассалому алайкум Мунира бехол, уйни хар бир бурчагига қараб чиқди. —Ваалайкум ассалом. Латофат Мунирани қучоқлади. Мунира жим турарди. —Дадам қани? Мунира гап бошлади —Даданг кетган. Иши бор экан, келиб қолади. Унгача юр, она бола бир дардлашайлик. —Нима? Дардлашайлик? Она-бола? Мунира аламли кулди —Энди эсингизга келдими она-бола эканимиз? Мунирани кўзларидан ёш оқа бошлади —Қизим, нега мендан ўпкалайсан. Ахир сени бахтингни ўйлаб қилдимку, мендек қийналмасин деб қилдимку. Латофат маюс гапирди —Бахтимни дебми? Ўғлингизни чўнтагини дебми? Мунира йиғлаб гапирди —Мухими бахтлисанку қизим. —Ха бахтлиман, жудалар бахтлиман. Мана бахтлилигимни исботи Мунира, юзини яшириб олган, сочларини еғди. —Вой шўрим ким қилди буни? Латофат Мунирани юзини силади. —Ўша бахтли хонадонимда, мендан бошқа яна тўртта бахтлилар бор экан. Хали иккитасини кўрмадим, бу каттасини иши. Кеча сизлар ундирган пулни хаққини хам, мен калтак билан тўладим, сахий куёвингиздан. Мунира бор аламини сочди. —Қўлинг сингурлар, сен билан бирга бораман, кўрсатиб қўяман мени қизимга қўл кўтаришни. Латофат шанғиллаб гапирди. —Юр қизим, уйга кирайлик бафуржа гаплашиб оламиз. Хозир синглинг мактабдан келади, мазза қилиб ўтирамиз. Латофат Мунирани қўлидан ушлаб ичкарига етаклади. 💫💫💫💫 —Кичик хотинингизни эркалатиб юборяпсиз. Назо, Ботирни ортидан қучди. —Ха энди. Хамма нарсани янгиси ширинда. Ботир кулди —Мени хонамга кирмай қўйганингизга анча бўлди. Назо айланиб ўтиб, Ботирни бўйнидан қўлларини ўтказди —Ўзинг таклиф қилмаяпсанку Ботир, Назони белидан қучиб ўзига яқинлаштирди —Таклиф керакми? Назо нозланиб кулди —Хада, биласанку мени. Ботир кўзини қисиб қўйди —Ундай бўлса кетдик. —Соғиниб қолибсанку.. Ботир, Назони кўтариб хонасига кириб кетди.

#У‌ткинчи_дунё #No_26 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Келинг қайноғажон. Ботир Муслимни кўриб, пешвоз чиқди. —Ассалому алайкум. Муслим, сохта табассум билан ичкарига кирди —Нима шамоллар олиб келди сизни, бизни уйимизга? Ботир, диванга ёйилиб ўтирди. —Бир кўриб ўтай дегандим, шу ёққа йўлим тушганди. Синглим қани, сизни хафа қилмаяптими? Муслим атрофга қаради —Синглингиз, бир кўнгил олишни хам билмайди. Мен бундай эканини билганимда, кичик синглингизни олардим. Бу қиз жуда муз. Ботир, ўзича шикоят қилди —Хали ёшда, ўзингиз тарбия қилиб оласиз. —Ха бошидан тарбия қиламан шекили. Хозир чиқади, хонада эди. —Мунира... Ботир, ўтирган жойида бақирди. —Лаббай. Мунира, ошхонадан чиқиб келди. —Аканг келди, саломлашмайсанми? Ботир, Мунирага қаради —Ассалому алайкум. Мунира, турган жойида гапирди. —Ваалайкум ассалом. Синглим келиб саломлашмайсанми? Муслим, Мунирани олдига борди. Мунира кўзларида ёш билан Муслимга қаради, Муслим юзлари кўкарган синглисига қараб ичи ачишди. —Яхши юрибсанми? Муслим, Мунирани қучди —Зўр юрибди, кенг уйни келини бўлиб. Ботир, ўтирган жойида гапга қўшилди. —Ха яхши. Кўриниши яхши синглимни. Муслим жойига бориб ўтирди, Мунира бир сўз демай чиқиб кетди. —Бугун дадангизни кўришга бормоқчи эди. —Бугун бормасин. Эртага борсин, дадам билан гаплашиб оламан. Хозир борса жахли чиқади, кейин озроқ мазаси бўлмай қолди. Шунга. —Пул сўраб келгандингизми? Муслимни гапи тугамай оғзига урди —Шунақароқ. Муслим бошини қашлаб қўйди. —Ха яхши. Ботир ўрнидан турди. —Сиз ўтира туринг, мен пул олиб чиқай. Ботир хонасига чиқиб кетди. Хонага кирганда Мунира йиғлаб ўтирарди. —Яна нима кўз ёш қиляпсан? Ботир, сейфни очди —Сизга нима? Мунира жахл қилди —Акангга пул беряпман, буни сен тўлайсан. Тушундингга гапимни? Ботир, пулни санаркан Мунирага кўзини қисиб қўйди —Мен қаердан оламан бунча пулни? Мунира кўзидаги ёшни артиб, Ботирга қаради —Кўнглимни олсанг бўлгани. Бошқа нарса керакмас. Ботир хонадан чиқиб кетди. Мунира кечаги тунни эслаб, юраги орқага тортди. —Ё Аллоҳим. Қачон қутиламан булардан. Мунира секин пичирлади. 💫💫💫💫 —Ойи, энди секингина бу уйларни бузиб янгилаб олиш керак. Қизингиз Ботирбойни кўнглини ололмаётган экан. Хайдаб юборгунча биз хам фойдаланиб олишимиз лозим Муслим, қўлидаги пулни ярмини Латофатга узатди —Бу қиз жуда лаллайган бўлдида. Ўзим бир бориб келсаммикан. Латофат, Мунирани эслаб асабийлашди —Эртага ўзи келади. Сиз яхши гапириб йўлга солинг. Анави эрингиз хам, ха деб ноз қилмай Мунирага яхши гапирсин, биз пулини шилайлик Муслим, секингина гапирди —Йўқ, даданг яхши гапирса, келиб олади. Даданг билан ишинг бўлмасин.