uz
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kanalga Telegram’da o‘tish

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 analitikasi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 20 935 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 3 784-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 3 841-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 20 935 obunachiga ega bo‘ldi.

27 Iyun, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -554 ga, so‘nggi 24 soatda esa -31 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 12.28% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 8.99% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 2 575 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 1 885 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 20 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 28 Iyun, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

20 935
Obunachilar
-3124 soatlar
-1927 kunlar
-55430 kunlar
Postlar arxiv
Минглаб юракларни ларзага солган хикоя 😢 ...Гулноранинг отаси юрак хуружи туфайли тўсатдан ҳаётдан кўз юмди-ю, у учун дунё т
Минглаб юракларни ларзага солган хикоя 😢 ...Гулноранинг отаси юрак хуружи туфайли тўсатдан ҳаётдан кўз юмди-ю, у учун дунё тор бўлиб қолди. У ўзини ҳимоясиз ҳис қила бошлаганди. Ўша пайтлар Комил Гулнорага янада яқин бўлиб қолди. Шундай кунларнинг бирида улар ёлғиз учрашдилар. Гулнора ўзини руҳан жуда ёлғиз ҳис қилаётган эди. Отасини соғиниб Комилнинг кўксига бошини қўйиб роса йиғлади. Комил севгилисини маҳкам бағрига босиб, юз-кўзларидан ўпар, ширин сўзлар айтиб эркалар, умрбод ёнида бўлишга ишонтирарди. Гулнорага ҳам Комилнинг эркалашлари, аҳлоқ чегараларидан ўтган қиттақ қўллари, бўсалари жуда ёқарди. Гулнора харқанча ўзини тўхтатишга уримасин, кучи етмас, кўзларини юмганчи жим ётарди. Камол қизни узоқ авраб-эркалаб сўнг бирдан қўллари билан қизни кўйлагини шартта йиртиб ташладида...

❤️ 。*✿∵。 。∵ ✿*。 。💜*゚゚*💜∵💜* ゚゚*💜。 ✿゚ ✿ ゚ ✿ *💜 Ж У М А 💜* °✿。 М У Б О Р А К ✿° *💜。 。💜* ∵✿ ✿∵ ° 💜° 🥀🍃🕋Ассалому алайк
❤️ 。*✿∵。 。∵ ✿*。 。💜*゚゚*💜∵💜* ゚゚*💜。 ✿゚ ✿ ゚ ✿ *💜 Ж У М А 💜* °✿。 М У Б О Р А К ✿° *💜。 。💜* ∵✿ ✿∵ ° 💜° 🥀🍃🕋Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃🥀 🕋ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹 🤲Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!🌹 🌸➖➖➖🌸➖➖➖🌸 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хайрли тун!✨🌙 Эрта тонгда яна бир бор дийдор кўришиш бахти барчамизга насиб қилсин... Аллоҳга омонатсиз азиз инсоним! Энг ширин тушлар уйқунгизни безаги бўлсин🌱

Дақиқа қадри... Ҳаво анча исиб кетди. Мўмина эрталаб ҳаво булутлигини кўриб сал қалинроқ кийинган экан, энди шу кийимини кўтариш ҳам оғирлик қилаётганди. Ҳафтанинг охири бўлгани учунми, дарс ўтаётганида руҳиятида ҳам, жисмонан ҳам қаттиқ чарчоқни ҳис қилди, ёки баҳор ҳавосининг таъсиримикан, ўз-ўзидан ҳаво етишмай юраги яна пала -партиш ура бошлади. Анча бўлганди эски дарди -юрак аритмияси қўзғамай қўйганди. У уйига етиб келгунча қора терга тушди.Болаларининг саломига ҳам бош ирғаб алик олди-ю, юзини муздек сувда ювиб, меҳмонхонадаги диванга ястаниб, сал тин олмоқчи бўлди. Бироз ётсам ўтиб кетар, деб ўйлаганди, лекин юраги худди сувда сузиб юргандек нотекис ва оғир урарди, бирдан ваҳима босиб ҳовлига чиқди. Шу пайт бахтига катта ўғли ўқишдан келиб қолди. Гап нимадалигини тушунди-ю, дарҳол отасига қўнғироқ қилди. Унга боласининг овози ҳам олисдан эшитилаётгандек туюлди. Ўғли шошилиб Яндекс иловасидан такси чақирди. Ишдан келиб ҳали кийимларини алмаштирмаган Мўмина ўғлининг етовида машинага ўтирди. Кордиология бўлимига кириб борганларида ишдан рухсат теккан чоғи, таниш йўлакда турмуш ўртоғи уларни кутиб олди ва ховлиқиб: --Хайрият, докторинг кетиб қолмапти, бироз кутиб туринг дегандим, бирйўла ЭКГ қилдириб киринглар деди, қани қўлингни бер, юрақол, ҳозир ўтиб кетади,--деб, бир оғиз ҳам гапирмаётган аёлига қараб--сув ичасанми бор ўғлим, сув олиб кел, -дея чўнтак кавлаётганди, ўғли пулга қарамай югуриб кетди. ЭКГ хонасининг ёнида доим навбат кутувчилар бўлар эди, негадир ҳеч ким йўқ. Ичкарида оқ халат кийган аёллар қизғин суҳбатга берилган. Бирдан кўтарилган гуррос кулгу анча давомли бўлди. Ҳаво етишмаётганидан Мўминага уларнинг овози момоқалдироқдай таъсир қилди. Чуқур -чуқур нафас олиб кўзларини юмди. Юраги нотекис ураётган шу паллада хаёлидан нималар кечгани ўзига аён... Турмуш ўртоғи эшикни тақиллатиши билан кула -кула сумкаларига нималардир жойлаб, шиппакларини алмаштираётган аёллардан бири : --Иш вақти тугади, соат иккидан ошди, -деди. --Биламан, аммо аёлимнинг юрагини мазаси йўқ, илтимос, ёрдам қилинг... --дея гапини тугатмаган ҳам эди, афтидан, каттаси шекилли, қора қош аёл жеркиб: --Бу ерда ҳамманинг юраги касал, бўлди вақтимизни олманг, шундоқ ҳам шанба куни бўлсаям соат 3 гача қолиб кетамиз, бизда ҳам тирикчилик бор, --деб хонани шарақ -шуруқ қулфлаб, йўл- йўлакай шеригига қараб жавраб кетарди --тавба, одамларгаям ҳайронсан, сал воҳлироқ келсин эди. Хўжайини табиатан оғир -босиқ инсон, аммо бугунги вазиятда қони қайнаб кетди, шунда ҳам ўзини тезгина қўлга олиб, доктордан шу яқин атрофда хусусий шифохона бор йўқлигини сўради ва бор кучини тўплаб нафас олаётган аёлига яна битта волидол таблеткасини очиб бериб, ўғлига қараб: --Машинани шу ерга олиб келаман,сен онангга ёрдамлаш, -деди-ю, отилиб чиқиб кетди. Доктор берган манзил йўлнинг шундоқ нариги бетида экан. Клиника эшигининг тагигача машинада кириш мумкин, зиналари ҳам юраги хаста одам учун мўлжаллангандек қулай экан. Ичкарида ҳар қадамда куллерда сув, Мўминани аҳволини пайқаб, иккита ҳамшира югуриб ёрдамга ошиқди. Рўйхатга олиб тўлов қилишга ҳам бир неча дақиқагина кетди. Бу ердаги муҳитми,ёки ёруғлик ва шинамликми, балки эътибор сабабми Мўмина ҳам сал ўзига келгандек бўлди. Ҳаворанг ихчам халат кийган очиқчеҳра қиз Мўминани етаклаб, ЭКГ хонасига бошлади ва кушеткага ётишига ёрдамлаша туриб, орқа ўгириб халат ёқаларини тўғирлаётган шифокорга қараб : --Дилором опа,чарчамай етиб келдингизми,-деб, сўрашган бўлди. --Раҳмат, келдик. Қани, опажон, аҳволингиз яхшими, нима бўлди сизга, ҳозир бир зумда кўриб қўяман--деб, аппаратларни улаётган хушмуомала шифокорга қараб, Мўмина анграйиб қолди. Унинг қаршисида салгина олдин важоҳатидан чўчигани, ўша қора қош аёл киприкларини пирпиратиб жилмайиб турарди. Маҳбуба Баҳодир қизи.

Мен ноилождан отни қўйвориб, ундан нари юрдим. У яна кишнаб юборди. Мен ўксиниб, яна йиғладим. Қайтиб бориб яна отнинг бўйнидан қучоқладим. Ўнг елкамдан авайлаб тишлаб турди-да, бир оздан сўнг қўйиб юборди. Устимда отамдан қолган чопон бор эди. Ҳаҳ жонивор-а! Ҳаҳ отажонимнинг оти-я! Отамнинг чопонидан ҳидини сезди. Оҳ, отажонимнинг оти! Оҳ, отажо-он! Ота! Сизни отингиз унутмаган экан. Сизни сўраяпти. Ота, отажон! Отам раҳматли урушдан қайтганда Германиядан бир қоп-қора палто опкелган экан. Уёқ-буёққа борар бўлса, шуни кийиб юрарди. Сўнг онам палтони менга берди. Совуқ пайтларда доим кийиб юраман. Бир оз оғирроқ туюлса ҳам асл экан, ҳозиргача ранги ўчмаган, қоп-қора. Жонивор шуни таниди-я. Ҳе тавба-ей! От ҳам шундай эсли бўладими-я… Отам раҳматли отни сотаётганда ҳам у анча тархашовлик қилиб, кишнаб-кишнаб ажралишни истамай, йиғлаб қолган экан. Бозордан қайтгач онамга айтиб, роса ўксиган экан. Ўшанда отам анчагача ўзига келолмай юрди. “Замондан орқада қолмайлик”, деб отни соттирган биз фарзандлар ўшанда буни сезмаганмиз, тушунмаганмиз. Ҳай аттанг! Отам ёшлигидан от билан катта бўлган. Урушга борганда ҳам отлиқ кавалерияда хизмат қилган. “Пирон деган ақлли отим бор эди”, дегич эди. Тўриқни ҳам ёш, қулунлигидан асраб, от қилган эди. Ўн беш йил минди. Узоқ-узоқ жойларга беш-ўн кунлаб, кўпкариларга кетишарди. Жуда кўп совринлар айирган бу от. Бир кўпкарига борганда ўша ернинг бековули миниб юрган яп-янги “Волга”сига алмаштирайлик, деганда отам кўнмаган экан. Кейин эса… фарзандларнинг кўнглидан ўтолмай… Эҳ-ҳ, отажонимнинг оти-я! Сенда барака кўп экан. Буни кеч билдик, афсус. Отам кўзи тириклигида бир дастурхон бошида нон еб юрган биз фарзандлар отам ўтгач, баримиз ўзимиз билан ўзимиз бўлиб кетдик. Онам кенжа укам билан қолган. Энди эса бир-биримизни бирон тадбир ёки тўй баҳона кўрмасак, ўзимиздан ортиб йўқлашга вақт тополмаймиз. Ҳе, қани энди отам тирилиб келса… Ҳа-ҳ отажонимнинг оти-я! Эганг йўқ энди! Йўқ, йўқ!.. Анчадан сўнг от эгаси елкамга қоқиб: — Ука, от сизни таниди. Шуни олинг. Арзон бераман. Ҳали даёв. Миниб юрса бўлади, — деди. — Ололмайман! — дедим зарда билан. — Ҳай аттанг! Яхши от эди-я. Кўп ақлли. Қаранг. Шунча йил ўтса ҳам сизни унутмаган экан-а. — Афсус… Мен от билан хайрлашиб, изимга қарай-қарай узоқлашдим. У ҳам мени тушунди… бошини эгиб, жим бўлиб қолди. Ҳаҳ, отамнинг оти-я. Тақдирга тан берди, жонивор. Унинг пишқиргани, депсинганини ҳис қилиб, узоқлашар эканман, бирдан кишнаб юборди. Мен эса изимга қарамай, бозордан чиқиб кетдим. Чиқдим-у, тўғри мозорга — отамнинг бошига кетдим. Оҳ отажон! Ота, мен отингизни кўрдим! У сизни сўради! Отажон! Отажоним, мени эшитяпсизми? У сизни эсидан чиқармаган экан! Отажо-он! У сизни сўраб қолди, отажон! Сафар Кокилов. 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Отамнинг оти. (ҳикоя) Қачон бозор борсам молбозор, қўйбозор, отбозорни бир айланиб келаман. Отам раҳматли: “Бозор кунлари бир нарса олмасанг ҳам мол бозорни би-ир айлан, хосияти кўп”, деб айтгич эди. Молбозор доим гавжум, моллар, қўй-эчкилар орасини ёриб ўтиш қийин. Одамларнинг бақир-чақиридан қулоқ битай дейди. Менга ўхшаган шунчаки томошаталаблар, нарх-навони билгани келганлар ҳам кўп. Ҳеч ким молим ёмон демайди. Олувдор эса арзон олай деб молни ерга уради, “пайчалайди”. Даллоллар ким кўпроқ пул берса, ўшанинг тарафини олиб бақиради. Сотувдорнинг қўлини узиб олгудек бўлиб силтайди. Дидига ўтирмагунча сотувдор ҳам оёқ тираб тураверади. Келишганлар эса даврадан четга чиқиб, пул санашади. Отбозор бир мунча тинчроқ. Отларнинг салобатими-ей, ёки бошқами, бу ерда одамлар узоқроқдан айланиб кузатишади. Ҳар замон-ҳар замон бир-бири билан талашиб, кишнашиб қолган отларнинг дупури эътиборни жалб қилади ва шунда улар гур-р этиб ўша томон юришади. Отларни ажратиб қўйишгач, яна бир мунча пайт олдинги сокинлик ҳукм суради. Бозорни айланиб юрганимда ўртароқдаги от бирдан тайсалланиб, сакраб, безовталаниб кишнаб юборди. — Ҳа-а, жомоллагур, тек, тек дейман, — деб бақирди жиловини тутиб турган гавдали, қорачадан келган, мўйловли одам. От эса тинмай ўйноқлар, кишнаб ҳамманинг эътиборини ўзига тортарди. Мен ҳам шу томон юрдим. Отга қараб туриб, бирдан юрагим ҳапқириб, баданим жимирлашиб кетди. - Ие… Ё алҳазар! Эй худойим! Кўзларимга ишонмай қотиб турардим. Ахир… Ахир бу… Бу отамнинг оти-ку! Шу пайт от ҳам мен томон талпиниб, депсиниб, кишнаб юборди. Жонивор мени таниди. Йўқ, йўқ, энди тушундим. У мени аввалроқ кўрган. Ҳа, ҳа. Менинг эътиборимни тортмоқчи бўлган, жонивор. Ҳаҳ, отамнинг оти-я! Отнинг бўйнидан қучоқлаб олдим. Атрофда одам тўпланган, ҳамма бизга қараб турарди. Кўзларим ёшга тўлди. От ҳам худди ем еяётгандек ҳадеб лаблари билан елкамни ялар, худди нималардир деяётгандек. Ҳа-а, у отамни сўраяпти. Ҳўнграб юбордим. Оҳ, отажонимнинг оти-я! Эганг чин дунёга кетганига уч йил бўлди. Сени сотганидан сўнг атиги бир йилгина яшади. Оҳ, отамнинг оти-я! Негалар сени сотибмиз-а! Нега сотдик-а! Биз хом сут эмган бандалар сени сотиб “Жигули” олдик. Отажоним бирор ерга борар бўлса доим сени миниб, ўзи кетаверар эди-я. Машина олгач “ўғилларим қачон ишдан келар экан, қачон вақти бўлиб мени айтган жойимга обориб келаркан”, — деб интиқ бўлиб ўтирарди. Охири тоқати тоқ бўлиб, ўзи поё-пиёда кетадиган бўлди. Лекин вақт ўтиши билан қарилик, уруш асоратлари, кўпкариларда от уравериб заҳм бўлган жойлар билиниб, оёғи оғриб қолаверди. Бир куни юраги тошиб қон босими кўтарилиб, миясига қон қуйилиб йиқилди. Шу-шу турмай… кетди. Оҳ, отажонимнинг оти-я. Сени бекорлар сотган эканмиз-а! Ҳай аттанг, аттанг! Отни қучоқлаб, шўрқ-шўрқ йиғлайман . Отнинг йиғлаганини кўрганмисиз? Мен кўриб турардим. Унинг кўзларидан ҳам мўлт-мўлт ёш оқар, бошини сарак-сарак қилиб, пишқириб-пишқириб, оёғи билан ерни тепиб-тепиб, мени искаб-искаб йиғларди. Шу кўйи биз узоқ қучоқлашиб турдик. Отнинг эгаси: — Ука, отни сотишим керак. Қўйворинг-эй, — дер эди ҳадеб. Мен эса: — Пича шошманг, ака, — дейман йиғлай-йиғлай. — Бу… отамнинг оти. — Чиниминанами? Ахир… сиз… сиз… — Отнинг эгаси ҳам бирдан эловраниб, ҳадеб елкамни силайди. — Сиз ўша… Раис бобонинг… — Ҳа, ҳа, мен ўша кишининг ўғлиман… — Наҳотки?! Э-э, буни қаранг-а. Ё қудратингдан. — Отнинг эгаси атрофдагиларга маъни бера бошлади. — Мен бу отни уч йил бурун раис бободан сотиб олган эдим. Оббо, хоназод-эй. Эгасини таниди-я.Ҳе, қойил-э! Томоша қилиб турганлар ҳам бири қўйиб бири:“Ҳе қойил-э, эгасини таниди-я” деганича, ҳайратланиб туришарди. — Ука, сиз ҳам танидингиз-а? Жонивор сизга жуда меҳр қўйган экан.Қаранг,қаранг, кўзидаги ёшга қаранг-эй.Ё тавба-я! — Ҳа-а,отам ётиб қолгач, кўпинча ўзим қарардим. Сувлаб, емини бериб, дарё бўйларига чоптириб-чоптириб келардим-да. — Э-э, от жонивор жуда ақлли бўлади-да. Қаранг, меҳрни эсдан чиқармайди булар. Сизни таниди-я — Йўқ, бу отамни эслади. Мендан отамни сўраяпти,— дедим йиғлаб. Ҳали ҳам қучоқлаб бир қўлим билан ёлини силаб турардим. — Ука, мен сотгани опчиққан эдим. Давоми 19:00 да

💁‍♀Кимки бу дуони ўз фарзандига умри давомида бир маротаба бўлса ҳам ўқиса... 👉Фарзанди ёмон ахлоқдан 👉Ёмон дўстликдан 👉Ёвуз инсонларнинг ёвузлигидан  ҳимояланади Бало ва мусибатдан ҳимояланади.. 🧕Манимча бу барча ота-оналар орзуси бўлса керак.... Келинг унда чин ихлос билан бу дуони ўқиймиз 👇🏻👇🏻 https://t.me/+URBkL2jgEhIwYWJi

да бердингми, албатта, бажаришинг шарт…” “Ҳа, у шунақа, лафзсиз одамни кечира олмайди. Мениям…” Йигит деразани очиб, умидсиз нигоҳларини қоронғуликка тикди. Хотирасининг олис қаърида яна ўша овозни эшитгандай бўлди: – Сендақа ландовурга ким ҳам тегарди… Чуқур хўрсиниб, қўллари мушт бўлиб тугилди… Дам олиш куни. Бироз кечроқ уйғонган Зумрад шоирнинг мисраларини эслади: “Якшанбани яхши кўраман…” Жувон ишини яхши кўрганидан, ҳам илмий ишини тезроқ тугатиш умидида шанба кунлари ҳам мижозлари билан шуғулланарди. Якшанба эса, ўзининг таъбирича, унинг “хос куни”. Телефонини ўчириб қўйиб, ўзига истаганича китоб ўқиш, телевизор кўриш, мусиқа тинглаш ёки йиғилиб қолган баъзи уй ишлари билан шуғулланишга рухсат берарди шу куни. Компьютерни ҳам эркин ижод қилиш истаги туғилсагина ёқиши мумкин. Бугун ҳам худди шу қоидага кўра иш тутмоқчи бўлди. Деразаларни ланг очиб, хоналарни шамоллатди. Ташқарида кезиб юрган кузнинг сарин ҳавосини тўйиб симирди. Кейин компьютерни ёқди-да, ўзини эркин қўйиб, ёза бошлади: “Сенинг сариқ рангинг нега суйдим, Куз? Не учун заъфарон боғларинг аро, Хаёлчан кезаман ўйчан ва бесўз? Нечун сен қалбимга яқин ва ошно?…” Ўктам шошилиб, кўчага чиқди. Шу бугуноқ бориши шарт, бормаса бўлмайди. Бир амаллаб, жувоннинг уй манзилини билиб олган, бундан кўнгли тўқ. Боради-да, Зумрадни чақириб, унинг бир оғиз жавобини эшитади, керак бўлса, ялинади-ёлворади, ишқилиб, турмуш қуришга кўндириши шарт уни, акс ҳолда… Йигит то муюлишдан бурилгунича жуда тез, худди биров қуваётгандай юриб борди. Сўнг енгил нафас олди – бугун ҳеч ким унинг йўлини тўсмади. Марказий кўчадан ғизиллаб ўтаётган таксилардан бирини тўхтатди-да, манзилни айтди. Ўтган бир неча кун давомида Зумрадга қўнғироқ қилишга ҳам юраги бетламади. Ҳозир бўлса, ҳеч нарсани ўйламас, лабларини маҳкам қимтиганича, фақат жувонга айтадиган гапларини ичида такрорлаб борарди. Манзилга етди. Кўп қаватли уйнинг атрофида фақат “Сут, қатиқ, қаймоқ!” деб қичқириб юрган бир-иккита аёлдан бошқа зоғ кўринмасди. Эшикни тақиллатиб бориш ноқулай, энди нима қилсин? Ўктам бир-бир босиб, биринчи қаватдаги очиқ деразанинг тагига келди… Зумрад ёзишга берилиб кетган. Мисралар бир-бирига қўл бериб, равон жумлаларга, меъёрида қайнаган қиёмдек мағизли фикрларга айланиб борар, бунга сари, дилбар шоиранинг чеҳраси гул-гул яшнаб борарди… Ниҳоят, у ёзиб бўлди, энди овоз чиқариб ўқишга тутинганида, деразадан нимадир учиб, хонага кирди-ю, шундоққина столга келиб қўнди. Бу – қоғоздан ясалган қуш эди. Жувон жилмайганича уни қўлига олди. “Шумтакалар, эрталабдан шўхликни бошлашибди-я!” Танбеҳ бериш мақсадида ўрнидан тураркан, тўсатдан қоғоздаги катта-катта ҳарфлар билан ёзилган ёзувни кўриб қолди. Шоша-пиша ўқиди. Қоғоз қушнинг қанотларига шундай деб ёзилган эди: “ИЗЛАБ-ИЗЛАБ ТОПГАНИМ…” Зумрад деразага яқинлашиб, ташқарига қаради. Йигит унга қўл силкитиб, хижолат аралаш жилмайди: – Шу атрофда бир руҳшунос яшайди, деб эшитгандим, мабодо сиз эмасмисиз? Менга унинг ёрдами жуда-жуда керак… Жувон ташқарига отилди… Гульнора Саидова.

🙋🏻‍♀️ DIQQAT TELEGRAMDA MUHIM YANGILIK ‼️‼️‼️ ✨Bir oydan beri bu kanalga qo'shildimu uyimda changdan asar, qozon tovog'imda chirk qolmadi .. 🤷🏻‍♂️Erim hayron nega xojatxonaga tuz quyiladi ❓ 🧴Bolalar yog'ini nimaga oynaga surish kerak ❓ 👀Gugurt bilan dazmolni tozalasa bo'ladimi. ❓ 🛁 Rakvinadagi noxush hidga askarbinka ⁉️ ☝🏻Bularning barchasiga ushbu kanalda javob topasz. 🦸‍♀️Sizham bir kirib koʻring supper oyi boʻlib qaytasiz 👇👇

Давоми 17:30 да

дамлар билан тўла эди: кимдир фарзандлари қуршовида кетяпти, яна кимдир севгани билан қўлтиқлашиб, дунё билан иши йўқдай беғам-бепарво қадам ташлаб боряпти. Уларни доимо ҳавас билан кузатадиган Зумрад кўтаринки руҳда эканлигини бирдан сезиб қолди, кейин ўз-ўзига кулиб қўйди – сабаби маълум… Уйи ҳам кўзига доимгидан кўра шинам ва файзлидай туюлди. Кийимларини дарров алмаштириб, компьютерда мусиқани баландлатиб қўйди-да, уй тозалашга тутинди. Ҳамма ёқни ёғ тушса ялагудек қилиб, тозалади. Ўзи сезмаган ҳолда дам-бадам жилмайиб қўяр, кулча юзлари ёришиб, бир зум нималарнидир ўйлаб хона ўртасида туриб қоларди. Чангларни артди, мижозларидан бири бериб кетган бир даста чиннигулни идишга солиб, стол устига қўйди. Овқатлангач, ўтириб, бафуржа тирноқларини бўяди, кейин кўнгли хотиржам тортиб, компьютер ёнига чўкди-да, илмий ишини ёзишга киришди… * * * Эрталаб хуш кайфиятда уйғонди. Ювиниб-тараниб, енгилгина нонушта қилгач, ишга отланди. Бир-икки кун аввал сотиб олинган, лекин ҳали ки­йилмаган кўйлагини кийди. Тақинчоқларини қутичадан олиб, тақ­ди. Сочлари кеча яхшилаб оро берилгани учун айтганидай турарди. “Типратикан” тароғи билан бир-икки таради-да, кўзгудаги аксига диққат билан тикилди. Ўзидан бирор камчилик тополмагач, хотиржам уйдан чиқди. Бугун мижозлари сал кўпроқ. “Ишқилиб, У келган вақтда тиқилинч бўлмасин-да”, – ўйлаб қўйди жувон… * * * Бугун, яхшиси, савдога чиқмайди. Бемалол тайёрланиб, кейин уйдан чиққани маъқул. Зумраднинг иши кўп, то у боргунича, мижозларининг аксариятини қабул қилиб бўлган бўлса, яхши бўлади – бемалол гаплашиб олишади. Шу боис Ўктам учрашув учун тушга яқин пайтни танлади. Юраги бесаранжом ҳолда соқолини қиртишлади, кийинди, уйдан чиқаётиб, шошганидан калитни тополмай, анча овора бўлди. Доим стол устига қўядиган калитни бу сафар шимининг чўнтагидан топди. Амаллаб уйни қулфлаб, кўчага чиқди-ю, муюлишда ҳамқишлоқ дўстлари – Омон ва Адҳамга дуч келди. – Ие, ие, ана ўзи! Қалайсан, жўра, биз сеникига бораётган эдик, – қучоқ очиб келаётган Адҳам билан кўришар экан, йигитнинг юраги яна безовта тепа бошлади. “Эҳ, сал аввалроқ чиқсам бўларкан, майли энди, бироз кечроқ борарман, бешгача ишлайди-ку”, – деди ўзига-ўзи, сўнг дўстларини уйга бошлади… * * * Соат 5. Эрталабдан бери дам эшикка, дам телефонига қараб-қараб қўяётган жувон умидини узиб, кетишга чоғланди. Хонасини қулфлаб, кўчага чиқаркан, кечаги кайфиятидан асар ҳам қолмаганди. Маъюс хаёллар оғушида уйига етиб келди. Ичкарига кириши биланоқ, бир нима ёдига тушгандек, дарров сумкасидан телефонини олди. Қабул қилинган қўнғироқлар орасидан таниш — учта уч, иккита олти ва иккита саккиздан иборат рақамларни топди. Бироз тараддудланиб, бош бармоғини яшил тугмага қўйди, аммо босишга журъат қилолмади. Телефонни жаҳл билан ёстиқ устига ирғитиб, битта-битта босганича кўзгу қаршисига келди. Тақинчоқларини ечиб, бирин-кетин пардоз столига қўя бошлади. Маъюс, ранги хиёл оқарган чеҳрасига ойнадан бироз қараб турди-да, сочтўғноғични қўлига олди. Нозик елкалар узра шаршарадай қуйилиб турган сумбулларнинг эркинлигига путур етди — бир зумда йиғиштирилиб, турмакландилар. Яна кўзгуга қараркан, ўз-ўзига деди: – Ўл-а, дарров ишона қолдингми? Бир оғиз гапга-я! Бироз туриб, яна ўйлади: “Балки у рўйхуш бермаганимга фикридан қайтгандир, эҳтимол, у тасаввур қилганидек эмасдирман…” Жувон оғир хўрсинди. Қулоқлари остида таниш овоз янграб кетгандай бўлди: – Ўв, билиб қўй, мендан бошқаси билан бахтли бўлиб бўпсан! Худди ҳаво етишмаётгандай, тез бориб, деразани очиб юборди. Кўзларининг қирғоғидан тошган бир томчи ёш киприкларига илинди… * * * “Ношуд, лапашанг, ландовур! Энди У нима деб ўйлайди? Нега бир иложини тополмадим? Оғай­ниларимга зарур ишим бор, дарров келаман, ўтириб туринглар, десам, осмон узилиб, ерга тушмасди-ку!” Йигит хона ичида у ёқдан бу ёққа юрганича жи­ғибийрон бўларди. Радиодан берилган ўша суҳ­батни эслади: “– Зумрадхон, айтинг-чи, атрофингиздагиларнинг қайси жиҳатлари сизга ёқмайди? – Баъзида учраб турадиган лафзсизликни сира ҳазм қилолмайман. Биласизми, ҳар бир одам, у ким бўлишидан қатъий назар, аввало, лафзида турадиган бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Ваъ

Жувон ишдан чиқиб, гўзаллик салонига бурилди. Анчадан бери кирмаган эди бу ерга. Сочларини чиройли қилиб тараттирди, қош тердирди. Негадир, ўзига эътибор билан қарагиси келиб қолганига ҳайрон бўлибгина уйига жўнади. Кўча, унинг ибораси билан айтганда, бир-биридан бахтли о Давоми 16:30 да

Хуршида Абдуллаева. Излаб-излаб топганим. (ҳикоя) Дераза рахида турган қўл телефони эгасининг бепарволигидан нолигандек ҳазин куй таратди. Деразадан бир қадамча беридаги столда компьютерда алланималарни ёзиб ўтирган жувон чўчиб, ўгирилди. Жим бўлармикин, дегандек бирпас норизо нигоҳ билан қараб тургач, истамайгина ўрнидан турди-да, телефонни олди. – Алло! – деди матоҳни қулоғига тутаркан, оғ­ринибгина. – Алло, ассалому алайкум! – деган овоз эшитилди. – Кечирасиз, безовта қилганим учун, бу Зумрадхон Алиеванинг телефонларими? Бу қадар хуштавозелик билан берилган саволдан жувоннинг бироз чеҳраси ёришди ва жавоб берди: – Ҳа, менман, эшитаман сизни. – Мен – Ўктамбек Ғаниевман, – овоз эгаси сў­рамаслариданоқ ўзини таништирди. – Сиз билан та­нишмоқчи эдим, мумкин бўлса агар… “Руҳшуноснинг янги мижози…”, деб ўйлади жувон, кейин одати бўйича, анчайин бепарво оҳангда деди: – Майли, розиман! Ҳар куни эрталаб тўққиздан ке­йин ишда бўламан. Айтганча, нима учун танишмоқчи­сиз, сир бўлмаса? – у доим суҳбатдошининг гаплашиш услубига тез мослашарди, ҳозир ҳам шундай қилди, хуштавозе кишига такаллуф билан жавоб қайтара бошлади ва буни ўзи сезиб, ичида кулиб қўйди. Овоз эгаси энди бироз тараддудлангандек туюлди: – Ҳалиги, ўзим, шунчаки, танишмоқчиман. Сиз ҳақингизда радио орқали билгандим, бунга уч-тўрт ойча бўлиб қолди. Сиз билан бўлган суҳбатни эшиттиришганди, шеърларингизни, мулоҳазаларингизни тинглаб, кўнглимга яқин одамни топгандек бўлдим. Шу сабабли, бир кўриб, гаплашсам, дегандим, баъзи бир саволларим бор эди сизга берадиган. – Ҳа, шунақа денг, – деди жувон, – нимаям дердим, унда ишхонамни ҳам биларсиз, истаган вақтингизда келаверинг, суҳбатлашамиз… – Раҳмат сизга! Кўришгунча хайр! Жувон телефонни жойига қўйди-да, яна ўтириб, ёзишга тушиб кетди… * * * – Турмуш қуриш ҳақида шу пайтгача ҳеч ўйлаб кўрмадингизми? Қизиқ, одатда мижозларига саволни у берарди. Рўпарасидаги йигитга ҳайрон бўлиб қаради. “Мижоз” бўлса, очиқдан-очиқ берган саволидан бироз хижолат тортгандек, унга айбдорона термулиб турарди. – Келинг, яхшиси, сиз ҳақингизда гаплашамиз, — деди руҳшунос. – Нима безовта қиляпти сизни? Йигит энди ўзи ҳақида гапира бошлади. Унинг гап­ларини диққат билан тинглаган Зумрад қаршисида ўз муаммоларига замонавий ечим қидириб, руҳ­шунос ҳузурига келган шунчаки оддийгина мижоз ўтир­ма­ганини тушунди. – Телефон рақамингизни топиш жуда қийин бўлди, аслида бундан уч-тўрт ой илгари ёнингизга келмоқчи эдим. Радиодан сўрасам, биз билмаймиз, дейишди. Қайта-қайта қўнғироқ қилаверганимдан сўнггина илтимосимга кўра, топиб беришди. Сиз билан, назаримда, аввалдан танишдайман, эшиттиришда айтган гапларингиз, айниқса, шеърларингиз жуда кўнглимга яқин. Шундан бери танишиш истагида эдим. Илтимос, Зумрад, менга ўзингиз ҳақингизда сўзлаб берсангиз. – Агар бошида берган саволингизга келсак, – деди Зумрад ҳамон ҳайратини яшира олмай, – мен турмуш қурганман, лекин… муваффақиятсиз никоҳ эди бу.., қисқаси, ишимдан бошқа ютуғим йўқ ҳаётда. Шуни билмоқчимидингиз? Йигит бироз жим қолди, кейин яна дадилланди: – Яна оила қурармидингиз? Масалан, мен билан? Буниси энди ошиб тушди. Зумрад, касби нуқтаи назаридан ҳамма билан очиқ гаплашишга ўрганган бўлса-да, бундай қовушмаган, боз устига мутлақо кутилмаган таклифга нима дейишни билмай тараддудланиб қолди. – Ғалати экансиз-ку, – деди кейин, – қандай қилиб бундай осонгина айтяпсиз бу гапни? Мени ҳозиргина танидингиз-ку! Йигит унга қараб, мулойим жилмайди. “Табассуми чиройли экан!” – беихтиёр хаёлидан ўтказди руҳшунос. – Биласизми, одамни билиш учун кўп вақт керак эмас. Мен сизни биламан ва қарорим қатъий, – деди Ўктам, – яхшилаб ўйлаб кўринг, мен яна келаман. Бир ҳафта етадими ўйлашингиз учун? Зумрад ҳамон нима дейишини билолмай бу ғалати одамга қараб турарди. Ўктам гапини давом эттирди: – Демак, бир ҳафтадан кейин, худди мана шу куни келаман…

"Болам, мен оч эмасман..." Биз таомланганимизда онам ўз насибаларини хам менга берар эдилар. Гуручли овқат тановул қилаётган бўлсак, ўзларини товоқларни менинг бўшаб қолган товоғимга алиштириб: "Ол болам, мана шу гуручни хам еб ол. Мен оч эмасман... Мана бу балиқни хам ол. Мени балиқни ёқтирмаслигимни билмайсанми?.. Мана буни ичиб ол, мен чанқаган эмасман...", дедилар. Отам вафот этганларидан сўнг, турмуш қуришни истамадилар,"Мен буёғига бировнинг мехр-мухаббатига мухтож эмасман...", дедилар. Рўзғор учун ташвиш қилиб, мехнат қилмасинлар деб эхтиёжлари учун нафақа ажратдим. Онам эса уни олмасдан: "Ма, бу пулингни олиб қўй. Ўзинга керак бўлади. Мен пулга мухтож эмасман...", дедилар. Мен ўзимни тутиб олиб, турмуш шароитимни яхшилаб олгач, онамдан биз билан бирга туришларини сўрадим. Онам эса мени ташвишга қўйгилари келмасдан: "Қўявер ўғлим, мени шу ўзимни жойим тинч, бошқа жойга мухтож эмасман...", дедилар. Ёшлари қариб, кексалик гаштини сурадиган пайтлари саратон касаллигига чалиндилар. Онамнинг зиёратларига бордим. Ахволларини кўриб, кўзимдан ёш тўхтамас эди. Шунда волидам: "Йиғлама болам, хеч қаерим оғримаяпти...", дедилар. Шу гапни менга айтганларидан сўнг, мунис кўзлари юмилиб, қайтиб бошқа очилмади... Волидаси хали хаётлик неъмати билан сийланган хар бир инсонга шуни айтамизки, бу неъматни асраб-авайланг. Токи жудолик сизни ундан махрум қилиб, қалбингизни махзун қилмасин. Бордию, ўлим сизни суюкли волидангиздан айирган бўлса, дуойингизда хеч қачон уни унутманг...

Шунчаки нордон мева деб ўйламанг… Довча — ўрикнинг “болалиги”, лекин фойдаси жуда катта! Ҳазмни тезлаштиради Овқатдан кейин озгина истеъмол қилсангиз, овқат енгил ҳазм бўлади Витаминларга бой Витамин C ва А манбаи — терингизни табиий равишда янгилашга ёрдам беради Қабзиятга қарши Ичак фаолиятини яхшилайди, ҳожат билан муаммо камаяди Қонни қўллаб-қувватлайди Иштаҳани очади ва организмни мустаҳкамлайди

Эй худойим,ўзинг инсоф бергин ёлғизимга.” Саида опа бу гапни беихтиёр овоз чиқариб айтиб юборди-ю,хотиралар бағридан яна бугунига қайтди. Сокин ҳаракатлар билан қозонга шўрва солиштирди-да,у йга қараб йўналаркан, ўзини қандайдир беҳол ҳис қилди..Худди шу пайт дарвоза тарақлаб очилиб, ҳовлига Анвар кириб келди.Унинг кайфияти яхшилиги юз-кўзидан билиниб турарди. ―Ойижон,биласизми мен кимни учратдим бугун…―тўлиб-тошиб гап бошлади Анвар.Акаларимни кўрдим. Улар менга иш таклиф қилишди,коғоз қути ишлаб чиқарадиган янги корхона очишибди. ―Ие, сен уларни эслайсанми? ―сўради Саида опа, ҳайрон қолиб. ―Нега эсламас эканман акаларим-ку, улар ахир. Бувимларникида биз кўп бора кришганмиз. Фақат охирги 3 йилда кўришолмадик.Чунки акаларим бу ерда эмас эди-да. Фирдавс акам “Ҳайитда янги кийим олиб кийгин”,―деб менга пул ҳам берди.―Анвар сўзларкан, кўзлари қувончдан алланечук порлаб тутарди.―Худога шукур,акаларим соғ-омон қайтиб келишибди,ойижон. У “акаларим” деб оғзини тўлдириб гапирганда, бутун вужудида меҳрга қоришган аллақандай бир фахр билиниб турарди. ―Ҳа,ўғлим,этни тирноқдан ажратиб бўлмас экан-да,―деди Саида опа секингина.―Унинг негадир дийдаси юмшаб,кўзига ёш келаётганди. ―Фарруҳ акам ҳайитдан кейин ёнига боришимни тайинлади. Юринг ойи, эртага бозорга борамиз..Улар берган пулдан сизга ҳам ҳайитга кийим-бош оламиз.Қаранг, бу ерда анчагина пул бор.Иккимизга ҳам етади. ―Шу сўзларни айтаркан, Анвар чўнтагидан икки боғлам пул чиқариб кўрсатди. ― Йўқ,ўғлим бозорга ўзинг боравер.Акаларинг менга ҳам ҳайитлик олиб келишди.―Саида опа шу сўзларни айтиш асносида ўз хаёллари билан бўлиб, ўгай ўғиллари келтирган елим халтани ҳалиям очиб кўрмаганини эслади. Ошхонадаги стол устида турган халтани олиб секин ичидагиларини бўшатди.Чиройли қимматбахо мато, нафис гулли рўмол, ширинликлар ва яна аллақанча пул стол устига тушиб, сочилиб кетди…. Моҳигул Назарова

ЧИМИЛДИҚҚА КИРМАЙ ЎЗИНИ ОСГАН КУЁВ ...Тўйдан уч кун олдин... Жамшидни қўл телефони жиринглади - Алло. - Жамшид мен Бобурман.
ЧИМИЛДИҚҚА КИРМАЙ ЎЗИНИ ОСГАН КУЁВ ...Тўйдан уч кун олдин... Жамшидни қўл телефони жиринглади - Алло. - Жамшид мен Бобурман. Сенга айтадиган жуда муҳим гапим бор… - Тинчликми нима бўлди… - Тез етиб кела оласанми…? - Қаердасан ? - "Мерси” кафесида. - Ҳозир бораман. Жамшид кафега кирганда Бобур чеккадаги столда ўзи ёлғиз ғамгин ҳолда ўтирарди. — Ўртоқ бир гапни билишинг керак, бу жудаям даҳшатли хабар, фақат ўзингни қўлга олишинг керак😢😰..... ТЎЛИҚ ХОЛДА ЎҚИШ✅

чиндан севиб қолган эдими, унинг хоҳиши амалга ошишига қаршилик қилмади. .....Аммо Саиданинг уйдагилари унинг бу ишини умуман маъқуллашмади. Катта акаси ҳатто бир шапалок туширди ҳам. Қиз бўлса севган йигити билан гапни бир ёққа қўйиб, бошқа вилоятдаги қариндошининг уйига бирга қочиб кетди. Фарҳоднинг хотини Мубина уларнинг бу қилмишини худога солиб, ўғилчаларини олди-да,юртига жўнади. У аслида тожикистонлик бўлиб,ришталар узилмаслиги учун аммасига келин бўлган эди. .....Кейин Фарҳоднинг ҳовлисида ўттиз-қирқ кишига дастурхон ёзиб,тўй қилган бўлишди.Қайнонаси катта тўй қилишга рўйхушлик бермади.Рашки кучли бўлган эри тўйдан кейин Саидани севимли соҳасида ишлашига рухсат бермади. Бу хонадонда янги келинни ҳеч ким ёқтирмас,Фарҳоднинг онаси “укамнинг қизини бахтсиз қилдинг”, ―деб унга кўз очирмасди. Саида қайнонасининг таҳқирлари-ю, қайнсингил, қайнукаларининг кесатиқларига зўрға бардош берар, яқиндагина туғилган ўғилчаси Анвар билан овунарди. Уйдагилари бошида тегирмон тоши айлантиришса ҳам Саида чидашга мажбур, чунки ота-онаси номусга чидолмай, уни “оқ” қилишган, қудалар ўртасида умуман борди-келди йўқ эди. Охири алоҳида уй қилиб, кўчиб чиқишди.Бу уйда Саидага ёқмайдиган бир нарса бор эди.Фарҳоднинг ўғилчалари қўшни республикада яшашса-да,эри уларни тез-тез кўришга борар, улар ҳам келиб туришарди. Эри уларга қимматбаҳо кийим-бош,ўйинчоклар олиб берар, бу эса Саиданинг жуда асабига тегарди. Бир куни Фарҳод уйда йўқ пайтида Мубинанинг укаси келиб, жиянларини қолдириб кетди.Бири саккиз, иккинчиси олти ёшда бўлган болаларни қайтиб келмаслиги учун минг йўлни ўйлаган Саида охири уларни пичоқ олиб қўрқитди. “Агар яна келсанглар,мана шу пичоқ билан қулоқларингни кесиб ташлайман”,―деди у Фарруҳ билан Фирдавсга. Қўрқувдан дир-дир қалтираган болачалар зўрға қочиб қолишди. Шу-шу қайтиб келишмади ҳам.Саида бўлса эрига ўғилчаларининг келиб-кетганини айтиб ҳам ўтирмади. Шу воқеадан бир ҳафта ўтар-ўтмас,Фарҳод кутилмаган автоҳалокат туфайли дунёдан ўтди.Қайнонаси ўғлининг жанозаси куни Саидани юмма талади. “Сен шумқадам аввал ўғлимнинг оиласини,кейин эса бошини единг”, ―деди у.Бу фожеа ота-онасининг юрагини эритиб,улар Саидани кечириб, борди-келди қиладиган бўлишди.Кексайиб анчагина кучдан колган отаси, акалари унинг рўзғорига қарашиб туришар,онаси-ку ёлғиз қизининг ёнидан кетмай қолган эди. Худди шу кунларда унинг ҳаётида иккинчи ачинарли воқеа юз берди.Кутилмаганда севимли эрини йўқотиш, унинг асабларига кучли таъсир қилиб, бирданига Саиданинг оёқлари ишламай қолди.Анча йиллик даволанишлар,яқинларининг кўмаги билан бироз ўзига келди-ю, аммо касаллиги туфайли ҳеч ерда ишлолмай,ногиронлик нафақасига чиқди. Бу орада Фарруҳ ва Фирдавс анчагина улғайиб қолишган,Фарҳоднинг яқинлари улардан ўз ёрдамларини аямай,ота юртларига қайтишлари учун қўлларидан келган ҳамма ишни килишганини Саида орқаворотдан эшитиб юрарди. Чунки Мубина ҳам турмушга чиқиб,яна бошқа фарзандлар кўрган,ўгай оталари йигитчаларни сиғдирмаган эди. Саиданинг ўғли Анвар бўлса онасини роса куйдирди. У бебош,тарбиясиз бўлиб улғайди.Ўз дарди ўзига етарли бўлган Саида унга яхши тарбия беролмаганиданмикан, ёки кўпинча назоратсиз қолиб кетгани йигитчага салбий таъсир кўрсатганиданми, у жиззакироқ,жанжалкаш бўлиб ўсди.Бу орада бир йилнинг ичида Саиданинг ота-онаси ўтиб кетишди. Анвар бу орада бир жўраси билан кўчада жанжаллашиб,унга енгил тан жароҳати етказди. Натижада ахлоқ тузатиш колониясига ҳам тушиб чиқди.. Давоми 12:25 да

Ёмонликка қайтган яхшилик.(ҳикоя) Саида опа оғриётган оёқларини базўр судраб босганча, дўкондан рўзғорга майда-чуйда харид қилиб,ортига қайтаётганди. Аста-секин юриб уйига олиб борадиган кўчага қайрилди.Дарвозасининг олдида турган “Ласетти” автомобилининг ёнидаги бир-бирига жуда ўхшаш хушсурат икки йигитга кўзи тушди. “Ким бўлди экан булар?-ўйлади у.―Ё Анварнинг дўстларимикан?” Йигитларнинг нимасидир унга жуда таниш туюлди. ―Ассалому алайкум,―деди уни яқинлашиб келаётганини кўрган йигитлардан бири. ―Яхшимисиз,хола? Иккинчи йигит ҳам салом бериб,сўрашган бўлди. ―Яхшимисизлар ўғилларим, ―деди опа.―Анваржоннинг дўстларимисизлар дейман? Тўғриси, танимадим сизларни. Унинг саволидан йигитлар бир-бирига қараб, кўз уриштириб олишди. ―Шундай деса ҳам бўлади,―деди йигитлардан бири секингина.―Бизни танимадингизми? Мен Фирдавсман.Бу эса акам Фарруҳ. Саида опанинг ичидан бир нарса узилиб кетгандай бўлди. ―Хуш келибсизлар,-деди у хижолат бўлганча, ҳаяжонланганини билдирмасликка уриниб. ―Қани уйга марҳамат килинглар.Узр, анча улғайиб қолибсизлар,танимабман. ―Йўқ, хола биз кетамиз. Эртанги ҳайит байрами билан сизни табриклаб кетайлик, деб келгандик. ―Деди Фарруҳ машинасининг ичидан каттагина елим халтани олаётиб. ―Рамазон ҳайити муборак бўлсин. ―Болаларим роса овора бўлибсизлар-да. ―Саида опанинг назарида елим халтанинг ичига тош солингандай оғир туюлди. ―Ундай деманг,ҳайитларни яхши ўтказинг.Укамга салом деб кўйинг, ―шу сўзларни айтаётганда Фирдавс чиройли жилмайиб қўйди. ―Айтинг,бизни ёнимизга бир айланиб борсин. Унинг бир текисдаги оппок тишлари,кўзларининг порлаб туриши Саида учун жуда қадрли бўлган одамникига шу қадар ўхшаш эдики, бундан аёлнинг юраги беихтиёр орқага тортиб кетди. Саида опа ошхонага кириб, дўкондан харид килган маҳсулотларини музлатгичга жойлаштираркан,хаёли ҳалиям йигитларда эди. “Улар нега келишдийкан? Қайсидир чет давлатга ишлашга кетишган эди-ку.Менга ҳайитлик олиб келишибди. Буни кандай тушуниш мумкин? Ахир мен бир пайтлар уларга қанча азоб берганим,ёдларида йўқмикан?”Шу саволларни ўз-ўзига бериш асносида, беихтиёр хаёли олис ёшлик йилларига қараб учди. ...Саида оиласида кенжа ва ягона киз эди.Савдо базасида ишлайдиган отаси, уй бекаси бўлган онаси,акалари учун унинг айтгани - айтган,дегани - деган эди.Ўрта мактабни тугатгач, “ҳуқуқшунос бўламан” деб туриб олган Саидани катта акаси Cамарқандга олиб борди. Омади келдими, ёки мактабда яхши ўқигани фойда бердими, у ўша йилнинг ўзидаёқ талабалик бахтига эришди. Кўкиш кўзлари кулиб турадиган, оппоқ юзлари, расо,баланд қомати ўзига ярашган, қалин сочлари узун бу қизнинг институтда ошиқлари кўп эди.Аммо у ҳеч қайси йигитга рўйхушлик бермас,ўз ҳусну-малоҳатига ишончи баланд, ғурурли эди.Талабалик йиллари бир зумда ўтиб, у туманларидаги паспорт столида иш бошлади.Унга совчилар кела бошлади.Аммо Саидага уларнинг ҳеч қайсиси маъқул келмади. Орадан ўтиб кетган беш-олти йил уни дарров ўттиз ёш остонасига яқинлаштириб қўйди. Бу орада айрим дугоналарининг фарзандлари мактабга борадиган бўлиб қолган,айримлари эса ўғилчаларига суннат туйи қилаётган эди. Бир куни у синфдош дугонаси Назокатнинг ўғилчасига қилинаётган суннат тўйига майда-чуйда ишларига қарашиш мақсадида бориб, асли савдо ходими бўлган Фарҳод деган йигит билан танишиб колди. У Назокатнинг эри билан бирга ишлар экан.Чамаси Саидадан 5-6 ёшлар чамаси ёшроқ, хушсурат,келишган бу йигит қизга жуда ёқиб колди.Ўша куни Фарҳод унга нисбатан жуда хуштакаллуфлик кўрсатиб, эътибор билан муомалада бўлди. Қисқаси,иккисининг ўртасида муҳаббатга ўхшаш нимадир пайдо бўлди. Аммо бу муносабатнинг охири бахайр эмас,чунки Фарҳод уйланган ,иккита ўғилчаси, гулдай хотини бор эди. ....Саиданинг кўзига эса ҳеч нарса кўринмади.Кўнгилга буйруқ бериб бўлмаслиги рост эканми,ёки бу тақдир эдими, у кечирилмас хатога йўл қўйди…Қизнинг хаёли нима қилиб бўлса-да, Фарҳодга турмушга чиқишда бўлиб колди Ва тез орада бунга эришди ҳам.Фарҳодни оиласидан ажратиш ниятида қўлидан келган барча ишни қилди.Ҳатто унинг ёшгина хотинининг ёнига бориб,жанжаллашиб келишдан ҳам тоймади. Фарҳод ҳам ёшлик қилдими, ёки уни Давоми 11:30 да

Муваффақиятга эришиш учун ўғил бола бўлиш шарт эмас!