ar
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

الذهاب إلى القناة على Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

تُعد قناة 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 21 029 مشتركاً، محتلاً المرتبة 3 777 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 3 860 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 21 029 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 24 يونيو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -513، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -32، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 12.63‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 8.72‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 2 662 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 1 837 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 20.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 25 يونيو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

21 029
المشتركون
-3224 ساعات
-1237 أيام
-51330 أيام
أرشيف المشاركات
— Сиз «Сайёра опани кўчада кўргандим, келинглар, деб роса тайинлади», денг. Хуллас, улар билан маслаҳатни бир жойга қўйиб, Арофатни уйимга кўчириб олиб келдим. Аммо у: «Ўқишга бормайман», деб туриб олди. Баъзан ўз болангнинг ташвишиўзингга ортиқчалик қилади. Шундай кезларда кўчага чиқиб кетгим келади. Энди бу ташвишларга Арофат ҳам қўшилди. У институтга боришга борди-ю, лекин «Ичимдагини топ» бўлиб қолганди. Кўпинча нонушта қилмай, институтга кетиб қоларди. — Ойи, у баъзан бир пиёла қатиқ ичиб, уззукун оч юради. «Сизларнинг овқатларингга шерик бўляпман, текин томоқ, деб ёмон кўрасизлар», дейди, — дерди болаларим сабабини сўраганимда. — Вой, одамнинг қорни бир бурда нон, ярим пиёла сувга ҳам тўяди. Ҳеч қачон унақа эмас, демадингларми?! — уришардим болаларимни. — Э, ўзи унингиз ғалати. Болаларимнинг бундай гапларидан бошим гаранг бўлиб юрган пайтлари бир куни кўчада Фирдавсни кўриб қолдим. Хаёлимга бир фикр келди. — Фирдавс, ўғлим, юр, анави кафеда бир пиёла чой ичайлик, — дедим уни йўл четидаги емакхоналардан бирига бошлаб. Фирдавс ҳамқишлоғимизнинг ўғли. Ҳуқуқшунослик факультетини битиряпти. Яна қаердадир ишлайди. Яхши оиланинг фарзанди. Чой ичиш баҳонасида унга Арофат ҳақида гапириб бердим. — Одамлар етимлар учун иморат қуриб, уларга тўйлар қилиб беришади. Бу жуда катта савоб. Аммо бир етим қиз тақдирига ёруғлик олиб кириш, уни ўз кучига ишонтириш, ҳаётга боғлаш икки ҳисса савоб бўлса керак. Фирдавсжон, шу қиз билан дўстлашсанг, — дедим сўнг гапимни якунлаб. — Дўстлик дегани ҳам илоҳий бир туйғу. Сайёра опа, нон-тузингизни еганман, «йўқ» десам, ғалати бўлади. Лекин у қиз менга ёқмаса-чи? — Аввало, ёқсин. Агар ёқмаса ҳам, унга дўстона муносабатда бўлсанг, ўзингга яқин олсанг, қалбида бир илиқлик пайдо бўлармиди? Ўзим ҳам бу таклифимнинг ғайриоддийлигини билиб турардим. Лекин ўйлаб топган ягона йўлим ҳозирча шу эди. — Фирдавс, яхши йигитсан, бир уриниб кўр, балки… Фирдавсни ростдан кўра ҳазилга ўхшаб кўринган бу таклиф бироз қизиқтириб қўйди. Мен у келадиган кунга Арофатни тайёрладим, кийинтирдим. «Ҳамқишлоқларимиз келишади. Арофат бир аҳволда юрган экан, деган гап қишлоққа етмасин, очилиб ўтир», дедим. Фирдавс бир-иккита ўртоғи билан келди. Чиройини очса, бинойидай кўринадиган Арофат ҳам шу оқшом ҳар кунги тундлигини қилмади. Аслида, битта одамнинг бахти минг-минглаб кишиларнинг орасида ҳеч гап эмас, Фирдавсни уйга бошлаб келганим ҳам оддий бир воқеадир. Аммо ўша пайтда уларнинг бир-бирига сирли қараб қўйишларидан теримга сиғмай қувонардим. Улар учраша бошлашди. Тунд, одамови қиз ўзгарди-қолди. Ойна олдидан кетмайдиган, кундалик ишларга жон-жаҳди билан қарашадиган, қизларимдан пишириқларни ўрганадиган бўлди. Ҳатто кечалари ярим тунгача дарс қилса-да, кўзлари порлаб турарди. Унинг бахтиёрлигини кўриб, баъзан кўнглимда: «Шу ишни тўғри қилдиммикан ўзи? Фирдавс уни охиригача ҳимоя қила оладими? Ота-оналарининг яшаш тарзи орасида ҳам катта фарқ бор», деган шубҳалар уйғонар, ўзимни ўзим еб қўяй дердим. — Сайёра опа, ўз онасининг тарбиясини олмаган қизда нуқсон кўпроқ бўлади. Арофат ўзгарди, одамларга ишона бошлади. «Дунё фақат ёмонликдан иборат эмас», деб ўйлайдиган бўлди. Аммо кўнглида: «Биз тенг эмасмиз», деган оғриғи бор, — деб қолди бир куни Фирдавс. — Фирдавс, унга уйланиш ниятинг жиддийми ўзи? Агар уни ташлаб кетсанг… — Ҳали бир қарорга келолганим йўқ. Мен унга севги изҳор қилмаганман, ваъда ҳам бермаганман. Аммо Арофатни жуда эҳтиёт қиламан, хафа бўлиб қолмасин, дейман. Бошқалар ҳам бизни дўст деб ўйлашади… — Фирдавс, баъзан муҳаббат деб ўйлаганинг сароб бўлиб чиқади. Баъзан бу ҳис чимилдиқда уйғонади. Дунёда ҳамма ҳам бир-бирини Лайли-Мажнун бўлиб севиб, турмуш қурмайди-ку. Агар кўнглингда шу қизга нисбатан озгина меҳринг бўлса, уйлан! Мен бу гапларни айтар эдим-у, аммо ўзим иккиланардим. «Агар бир нарса бўлса, Фирдавснинг икки қўли ёқамда кетади», деб ўйлардим….....

ТАҚДИРНИ ЎЗГАРТИРГАН ТАКЛИФ... Ишдан таътилга чиқиб, қишлоққа йўл олдим. Туғилиб ўсган юртимга келмаганимга ҳам анча бўлганди. Бироз дам олиб, йўлнинг чарчоғи чиққач, янгам билан у ёқ-бу ёқдан гурунглаша бошладик. Негадир кўнглимда ҳадик билан янгамнинг оғзини пойлардим. «Бу… Арофат деганингиз жуда бўлмағур чиқди-да», деб қолармикан?» деган хавотир бор эди кўнглимда. Дунёда ўзинг яхши билмайдиган одамга кафолат беришдан ҳам қийини йўқ экан. Шу беш-олти ой хаёлимнинг бир четида доим Арофат турди. «Ишқилиб, уни шайтон адаштирмасин», дея тилак тиламаган куним бўлмади. Янгам нуқул менга у қадар қизиқ бўлмаган янгиликлар ҳақида гапирарди. Ахийри сабрим чидамади:— Янга, Арофат тинчми? — деб сўрадим. — Қайси Арофат? — деди янгам. — Арофат-да, Султонхон опанинг келини… — Ҳа, уми? Юрибди… Дарсим жуда кўп эди ўша куни. Саккиз соат тик оёқда туриб жаврашнинг ўзи бўлмайди. Уйга келиб, ечингани ҳам ҳолим бўлмай, диванга ястаниб, мудраётган эдим, эшик қўнғироғи жиринглади. Очсам, Арофат билан уйимизга бир-икки марта келган талаба қиз Шириной экан. Ёнида мен тенги бир аёл ҳам бор. Уйга таклиф қилдим. — Арофатнинг ҳамқишлоғи экансиз, — дея гап бошлади ўзини институт хотин-қизлар кенгаши раиси деб таништирган аёл. — Ҳа, шундай-шундай, — дедим ҳеч нимага тушунмай. — Шу… Отасига қўнғироқ қилиб чақиртирмоқчи бўлдик. Кейин Шириной қизимиз сизни айтиб қолди, педагог, деди. Шунинг учун сиз билан маслаҳатлашгани келдик. — Тинчликми? Арофатга нима бўлди? Аёл бироз қизишиб гапириб берган воқеадан билдимки, Арофат ноқулай аҳволда қолибди. Ётоқхонанинг кирхонасидан аввал ҳам қизларнинг кийими йўқолар экан. Кимнингдир ювиб қўйган кофтаси ғойиб бўлса, бошқа бировнинг шарфи. Ахийри тоқати тоқ бўлган қизлар ўғрини пойлашибди. Бир куни Арофатни ўғрилик устида ушлаб олишибди. Хонасига кириб, сумка ва жомадонларини титкилашса, ўғирланган буюмлар чиқибди. — Ўзи салга асабийлашиб, ловуллаб кетадиган қиз. Ҳозир ётоғида қизлар пойлаб ўтирибди. Кечаси ўзини деразадан ташлаётганида, ўртоқлари зўрға ушлаб қолишибди. Бошимиз қотиб қолди. Отасини чақиртириб, уйига жўнатиб юборамиз, дегандим. Шириной айтди. Ўгай онанинг қўлида қийналиб катта бўлган экан. Икки йил ўқишга киролмай, учинчи йили кирган, деди. Одамнинг ичи ачийди. Аммо бу аҳволда уни ушлаб туриб бўлмайди… Аёлнинг гапидан бошим қотди. Унга нима дейишни билмасдим. Арофатнинг отаси қизини ўқишга олиб келганида мени қора тортиб келиб: «Онаси… Иккинчи аёлим ёмон эмас, уйим-жойим дейдиган хотин. Шу… Арофат уни қабул қила олмади… Иккови ҳеч чиқишолмайди. Йўлини топиб кетар, деб ўқишга олиб келдим. Аввалги йиллари киролмади. Сизникида туриб турса. Кейин ўқишга кирсаям, кўз-қулоқ бўлиб турсангиз», деганди. «Уйимда қанча қизлар туриб, ўқиб, битириб кетишган. Арофат ҳам шуларнинг бири-да», деган хаёлда рози бўлгандим. Аммо бу қиз жиззаки, сиркаси сув кўтармайдиганлардан экан. Етим ўсгани, икки йил ўқишга киролмагани учун бошқалар айбдордай эди гўё. Болаларимга ҳам Арофат унча ёқмади. Ўқишга киргач, ётоқхонага жойлашди. Мана энди уни «ўғри» деб келиб туришибди… Нима қилишни билмай, мендан маслаҳат сўраб келган устозига: «Ўзи шунақароқ қиз, уйига жўнатиб юбораверинг», дейиш осон. Аммо кейин у нима қилади? Қандай яшайди? — Ҳозир бирга олиб келавермабсизлар-да, — дедим жўялироқ гап тополмай. — Уйингизга олиб келсак бўладими? Қизлар жуда қийналиб кетди, — деди раиса аёл. — Сайёра опа, Арофат ўзи унақа ёмон қиз эмас. Кимнинг нарсасини олган бўлсаям, ўшалар унинг ғашини келтиргани учун шундай қилган. «Кампиршо» дейишадими-ей, биздан катта-ку, шунга. Кейин йиғди-йиғдиларга қийналади, «қурумсоқ», дейишади… Шириннинг шу тарздаги гапларидан сўнг нима бўлсаям, Арофатни уйга олиб келмоқчи бўлдим. — Шириной, сиз унинг ўртоғисиз. Ҳозир мен ёнига борсам, бу воқеадан хабардорлигим сезилиб қолади. Ўзингиз олиб келасизми?...... — Қўрқаман, Сайёра опа, йўлда ўзини бир нарса қилиб қўйса-чи?

Тўйим куни дахшатли манзарага гувоҳ бўлдим... Тўй куним эри бошқа бир инсонга мени сотиб юбориши ҳақида билиб қолдим, эрим ав
Тўйим куни дахшатли манзарага гувоҳ бўлдим... Тўй куним эри бошқа бир инсонга мени сотиб юбориши ҳақида билиб қолдим, эрим аввалдан шу иш билан шуғулланган экан, кейинги ўлжаси мен эдим, тўй ҳам тугади,умума ҳеч нарса гапирмай эримга жирканиш нигоҳи билан қарадим,Тўй тугагач ҳонага кирмоқчи бўлиб эшикни очмоқчи бўлдими, аввалига эшик очилмади, кейин эса дахшатли овозлар эшитилди,кейин эшикни очганимни биламан, қандай жирканчлик эрим ётоқда пичоқ билан...😰

​Бировнинг боласи уйимда ✍Марҳабо Каримова

#Ёмон_қариган_дада😢 Ўғил отасини хурсанд қилиш учун келаси ҳафта туғилган кунизни зўр қилиб ўтказамиз, сизам ўртоқлариззи таклиф қилинг дейди. Отаси эса ўғлим ўша пулни муҳтожларга берсак анча савоб бўларди деганида ўғли отасини жеркиб берадию, шошилиб машинасини учириб ишга ошиқади... 😔 Аммо унинг энг катта хатоси шу эди, йўлда кетаётиб унга тел келади ва.... Давомини ўзингиз кўринг, йиғлаб юборишингиз аниқ....

​​Бола тўрт ёшгача отасидан бегонасираб юрди. Гап уқадиган бўлгач, ҳар қалай аммаси таъсирида бўлса керак, отасини кутадиган, соғинадиган одат чиқарди. Бола табиатан тунд, индамас отасидан ўзи қизиқтирган барча саволларига жавоб беришини талаб қиларди, жавобидан қониқмагунча ҳоли-жонига қўймасди. Гап орасида эса тинмасдан онасини сўрар, ярасини баттар янгиларди. Аммаси бола кўнгли учун унинг онаси узоқда, фақат самолёт билан борадиган жойда, дўхтирда ётганлигини, тузалса ҳадемай келиб қолишини айтган, ёш гўдак юрагида ёқимли бир умид уйғотган, шунга ишонтирган эди. Бир куни ичиб келганида, ўғилчаси хархаша қилиб қолди. — Ойимни қачон олиб келасиз?.. Бунақа саволларига бирон нима важ қиладиган ота ортиқ дош беролмаслигини билиб, бақириб юборди. Қачонгача чидаш мумкин. Энди унинг гап англайдиган ёши. Майли билсин. Қайтангга ёлғонларга чек қўйилади. Умиди узилиб, ҳамма қийноқлар барҳам топади. — Онанг ўлган, тушундингми? Сени туққан пайт ўлган. Эвазига сен дунёга келгансан. Мен уни ўз қўлларим билан кўмганман, эшитдингми? Қаро ерга мана шу қўлларим билан ўзим кўмганман. Энди билгандирсан унинг қаердалигини… — алам билан стол устидаги чиройли вазани полга улоқтирди. — А-а-а!.. — боланинг кўзлари катта-катта очилганча ғужанак бўлиб олди, сўнг тиришиб, қалтирай бошлади. Отаси кайфи учиб телефонга чопди, қўшниларига югурди… Ўғли бир ой касалхонада ётди. Юрагида жиддий ўзгариш бор, тутқаноқ бўлиш хавфи яқин, қаттиқ қўрққан дейишди. Опаси тўқиган ёлғонда эркак киши ҳис этолмайдиган аллақандай нозик сир яширинганини тан олди: — Кечир, болажон, мен сени алдадим. Ароқ ичган эдим, маст эдим. Онанг узоқда даволанаяпти. Биласан-ку, ахир, мен ҳар доим уни кўргани бораман. Боланинг кўзлари чарақлаб кетди. Бахт уфурди. Ишонч ғолиб келди. Гўдак тез орада бу кўнгилсиз воқеани унутди. Беғубор тасаввурлари билан яна топишди. У энди ҳеч қачон отасидан она ҳақида сўрамасди. Нохуш гаплар эшитишидан, отасининг феъли ёмонлигидан, алдамчилигидан зада бўлиб қолган эди. Фақат сўзсиз, садосиз маъюсгина кўзлари билан сўрайди. Отасининг нигоҳлари эса бемаъно. Рассом уйланди… Ҳар қалай, ўғли тузалиб кетган бўлса-да, уни тез-тез дўхтирлар кўригидан ўтказиб турди. Соғлиғи ҳақида қайғурди. Вафот этган хотинини яна тушида кўра бошлади. Аллазамондан буён тушларига кирмай қўйганди. Боласига озор етганини сездимикан? Боласи камдан-кам одамларгагина насиб этадиган мўъжизавий, муҳаббатдан яралган эди-ку. Уни ноҳақ хафа қилди. Олдингидай касал бўп қолса-я! Энди нима қилиш керак?.. Рассом ўрнидан туриб айвонга чиқди. Тамакини бурқситиб ичига тортаркан, ён томондаги хонага совуқ, бепарво нигоҳ ташлади… У ерда қисматнинг энг азобли дамларига гирифтор бўлган меҳрибон, мунис бир АЎЛ, жафо билан лиммо-лим қадаҳларни ҳар куни симираётган сабр-тоқатли АЎЛ уч гўдаги билан қушдай ухлаб ётарди. Гоҳ совуқда болалари усти очилиб қолишидан қўрқиб, гоҳ… Рассом деразадан оқиб кираётган тунга нажот билан бир пас термулиб турди-да, сўнг ўғлининг ёнига қайтди. Эгилиб сочларидан ўпиб қўйди. Деразадан эса қоп-қора тун ичра бир нигоҳ уларга жуда маъюс, жуда ғамгин боқиб тургандай эди… хикоя тугади. Башорат Омонова.

— Ўзимни қийнаган аллақандай, номлаб бўлмас дардларни, ҳаётнинг энг мураккаб пайтларини ўз-ўзимча таҳлил этаман, маъносини англагач қоғозга тушираман, дерди. У ёзарди, мен эса чизардим, у менга ранглар танлаб берарди. Биз қанчалар бахтли эдик. Гўё иккимиз бир одамдек эдик. Бундай бир хил табиатли одамларнинг топишиши, озод, ҳеч озорсиз муҳаббат дунёсини қуриши, биласанми, ер юзидаги жуда кам инсонларгагина насиб этган. Сен уни мендан жудо қилдинг. Сен менга умуман керакмассан! Рассом вужудига аллақандай даҳшатли куч қуйилиб, кўзлари олайиб кетди. Ўғлига девонавор тикилди. — Сен уни икки маротаба ўлдирдинг, биринчисида кечирувдим, бу сафар бу қотиллигингга яраша жазо оласан. Мен сени ўлдираман! У телбаларча кела солиб ўғлини бўға бошлади. Итоаткорона, ҳайратли кўзлар билан бу дунё аллақачон ўзи учун барибирга айланган, сабр косаси тўлган ваҳший нигоҳлар учрашдилар. Шунда… Кутилмаганда рассомнинг қўллари шалвираб тушди. Шарт бурилди-ю, тўсатдан дераза томон интилди. — Ув-в-в… У энди одам эмас эди. Инсон қиёфасидаги шер эди. Шер бўлгандаям сайёд томонидан энг нозик жойидан яраланган шер эди. У энди бу тор хоналарга сиғмасди… Алламаҳал, ярим тунда қайтган рассом ҳар доимгидан ҳам баттар тунд, ўжар қиёфада эди. У секин, шарпадек юриб ўғлининг хонасига кирди. Хона ёруғ эди. Каравот тепасига келди. Рассом эгилиб унинг юзларига тикилди. Ухлаганда ҳам чеҳраси ўкинчли, норози эди. «Йиғлабди, болам бечора, қовоқлари шишиб кетибди». Рассом неча йилдан буён ўғли иккаласи орасида ёқимли яқинликни ҳис этди. Бола қадрдон, азиз туюлди. Беихтиёр уни қучоқлагиси, сочларидан силаб, эркалагиси келди. Лекин уйғотиб қўйишдан чўчиди. Кўз-кўзга тушса яна қандай ҳолат юз беришидан хавотирланди. Энди эътибор қилди, бола сурат парчаларини шундай ёпиштириб чиқибдики, узоқдан қаралса ҳечам билинмайди. Ёнига бориб синчиклаган кишигина сезиши мумкин, ғижимлариниям текислабди! Кулимсиради. Четларига ялтироқ қоғоз қилиб, деворга осиб қўйди. Сўнг, ўғлининг ёстиғи тагидан учи чиқиб қолган қоғозни қизиқсиниб тортиб кўрди. Худди шундай қиёфа чизишга ҳаракат қилибди. Аламми, ўкинчми, алланимадир халақит қилган. Йўқса, ўхшатарди. Рассом бу ишни ўғли эплай олишига астойдил ишонди. Чироқни ўчириб, тунчироқни ёқди. Стулни ўғлининг каравотига яқинлаштириб ўтираркан, миясига хотиралар қуйила бошлади… Эслади. Оппоқ палата. Ёлғиз каравот. Хотинининг сўнгги кунлари… Олдинига кўп гаплашишга рухсат этишмади. Сўнг, сочларига оқ оралаган ўрта ёшли дўхтир: — Майли, қанча мумкин бўлса шунча гаплашаверинг, — деб шарт бурилиб жўнаб қолди. Рассом сезди. Унинг кўзларида ёш бор эди. Отилиб кириб, хотинини бағрига босди. — Келдингизми? Худога шукур, — хотини дардли пичирлади. Сўнг у негадир равон гапира бошлади: Тузалишим қийин… — Ундай дема. Ўтинаман, ёлвораман, унақа демагин… — Ўлсам кўп йиғламанг, сўз беринг менга, касал бўп қоласиз. Кейин… Сиз уйланинг, хўпми? — Гапирма… керакмас, — ингради эри, — агар сенга бирон нима бўлса, мен ҳам яшай олмайман. — Йўқ, гапимни бўлманг. Дўсту душманларингиз олдида хор бўлишингизни, ҳовлимизда фақат сукунат билан ғам яшашини хоҳламайман. Болаларингизнинг қийқириб кулишларини истайман… У оғир-оғир нафас ола бошлади. Гапириш қийин бўлаётганди. Кейин тўсатдан эсига тушиб: —Ўғлимни кўргим келяпти. Уни авайланг, исмини Анвар қўйинг. Нур дегани. Маъюс отларни ёмон кўраман… мен энди борай… Қўллари шалвираб тушди… — Йўқ, — рассом ўкирганча унга ташланди, — кетма! Шундан сўнг, у уч йил уйдан ташқарига чиқмади. Уй ишхонага айланди. Қоғоз, қалам, бўёқ, ранглар унинг дардларга, изтиробларга тўлган ҳаётининг овунчи бўлди. Чақалоқни катта опаси ўраб-чирмаб етти боласи устига олиб кетди. Шу кунларда опасидан яқин суянчиғи, сирдоши, кўмакчиси йўқ эди. Бор топган-тутганини унинг уйига ташиди. Машинасиниям янглигича поччасига бериб қўйди. Қаерга бормасин жомадонини кийим-кечакларга тўлғазиб келарди.....

Даҳлизда икки жуфт кўзлар совуқ тўқнашишгач, сўзсиз ўтиб кетишди. Ўсмир сезди — отаси фақат онасини эмас, униям ёмон кўради… Бола ҳали олдинда ўзи учун бундан ҳам изтиробли, нохуш воқеалар борлигини тасаввур ҳам қилолмасди. Бу тўсатдан рўй берди. Мактабдан айни пешин вақти қайтди. Ҳар доимгидек тайёр овқатни еб, устидан шарбат ичди-да, жавондан «Сирли ҳодисалар антологияси» китобини олиб хонасига йўналди. Дадасининг хонаси очиқ эди, эшикдан секин мўралади. Онаси супуриб, сидириб хонани тозалаётган экан. Ажабо, онаси кутилмаганда ҳўл латтани полга ташлади-ю, қуруқ латта билан стулга чиқди. Сўнг, сўнг… анави..: аёл портрети четларини арта бошлади. Худди шундай бўлиши керакдек. Анварнинг ичидан бир ингроқ келиб, шарт ортига бурилди-ю, ташқарига отилди. Пайт пойлаб онаси хонадан чиқиб кетишини кутиб турди. Сўнгра… Қулоқлари шанғиллади… «Онасига ўхшайди, ўғлинг-а, худди онаси…». Ўсмирнинг кўзларига аламли бир ўкинч қалқиб чиқди. Карахт тортган миясига ана шу сўзлар ярқ этиб урилдию, шаҳд бурилиб хонага кирди. Сулув жувон суратига қаттиқ нафрат билан тикилди. Кўз олдида ҳозиргина бу сурат четлари чангларини бепарво, бетуйғу артаётган онаси кўринди. Йўқ, у онасига ўхшамайди. Умуман, ўхшамайди. Ўхшамаслигини ҳозир исбот этади. Биринчи ўчини олади бу аёлдан, фақат биринчисини. Оппоқ чойшаблар тўшалган каравотга иккиланмай шиппаги билан чиқди-ю, портретни девордан куч билан ажратиб олди. Мушти билан бир уриб рамкасидан чиқарди. Мана, у кулиб турган хушсурат жувонга жуда ҳам яқин келиб қолди, истеҳзоли илжайди. —Мана бўлмаса, — лаблари аламли бурилиб суратни узунасига шарт иккига йиртди. Сўнг, яна, яна… — Тўхта, ярамас… — тоғни титратгудек гулдурак овоздан чўчиб тушди. Отасининг юзлари даҳшатли эди. — Нима қилиб қўйдинг, ахмоқ, — полда ётган сурат парчаларини қўлига тутамлади, — уни нега йиртдинг, гапир! Кўзлари ола-кула бўлиб, ўғлига тармашди. — Гапир, ҳозир сени ўлдираман, ўлдираман… Ваҳший ҳайқириқни эшитган она ота-боланининг ёнига югуриб келди: — Вой, нима қилаяпсиз? Аёл ўғлини ажратиб олиш учун эрининг қўлига ёпишди. — Қўйиб юборинг дейман, сизга нима бўлди, эҳ худойим-эй… — Йўқол! — эри тирсаги билан шундай туртди-ки, аёл полга гурсиллаб тушди. Бола икки қўллаб бор кучи билан отасининг кўкрагидан итариб онасига отилди. Уни полдан турғизмоқчи бўлди. Рассомнинг овози бу сафар йиғлагудек инграниб чиқди: — Ахир у… ахир… у онангнинг расми эди-ку!!! Бола полга чўк тушганча қотиб қолди. Онаси эса: — Барибир айтдингиз-да шуни, — дедию йиғлаганча ташқарига чиқиб кетди. Рассом бошини қўллари билан чангалланганча стулга ўтирди. — Бу сурат энг ноёб нусха эди. Унинг қанчалар қимматли эканини билсайдинг-а, номард! — ўзига ўзи гапиргандай давом этди у, — уни ўзига қараб чизган эдим. Худди мана шундай қаршимда ўтирган эди. Ўшанда у қанчалар бахтли эди. Биз сенинг туғилишингни кутардик. У етим ўсган эди. Қисмат энг аччиқ синовларни кичкиналигиданоқ унинг бошида синаб кўрган эди… Яхши яшашга, яшагандаям жуда бахтли яшашга ҳаққи бор эди. Унинг учун кучимни аямадим. Пулдор одамларнинг буюртмаларини, портретларини кечаси билан чизиб чиқардим. Шундай кунларнинг бирида у секин ортимдан келиб ёнимга ўтирган. Фақат пул учунгина жон куйдираётган карахт кўзларимга, чарчоқ вужудимга гўё таскин, куч, ором бермоқчи каби сенинг туғилишинг яқинлигини эслатган. Кейин, кейин шундай чиройли табассум қилди-ки… Ҳамма нарсани йиғиштириб, онангнинг портретини чиза бошладим. Рассом полда ғужанак бўлиб ўтириб қолган ўғлига қаттиқ тикилди. — Мен энди ҳеч қачон бунақа сурат чизолмайман. Сен менинг ёлғиз қувончимдан жудо қилдинг! Яхшиси… сен туғилмаслигинг керак эди… У қанчалар қобилиятли эди. Агар ҳозир тирик бўлганда ажойиб ёзувчи бўларди. Шундай ҳикоялар ёзарди-ки, гўё шеърга ўхшарди, — рассом гўё аламли, ўта қайғули жудолик йиллари орасида зўр бериб, машаққат билан энг ёрқин дамларини териб олаётгандек тўхтаб-тўхтаб гапира бошлади:......

Отасининг яқин дўсти Юсуф амакининг бир гапи эсига тушди: «Катта ўғлинг онасига ўхшайди, худди онаси-а, қўйиб қўйгандай, ё тавба». — Ҳим, — отасининг ёқимсиз овози эшитилади. — Ўхшамай қаёққа борарди… Қўй… шуни эслатма ҳозир… Боланинг алами келди. Каравотга ғужанак бўлиб ётиб олди. — Анвар… Каттакон гулли товоқда қовурдоқ кўтарган онаси кириб келди. Овқатни столга қўйиб, ўғли ёнига ўтирди. Ҳозиргина сузилган овқатдан хонага ёқимли ҳид тараларди. — Ҳалиям ётибсанми, болам, — кафтини ўғлининг пешонасига босди, — ҳеч қаеринг оғримаяптими? — Йўқ, ҳеч жойим оғригани йўқ. — Ҳозир ўсадиган, суягинг қотадиган пайт, яхши овқатланиб, ўзингга қараш ўрнига, кундан-кунга озиб кетаяпсан… Бола онасининг қўлларидан тутиб кўзларига термулди. — Онажон! Сиз бирам яхши, бирам яхшисизки… — Ростдан-а? — онанинг юзлари қувончдан ёришиб кетди.— Биз жуда бахтлимиз. Ҳамма нарсамиз етарли. Соғмиз. Қорнимиз тўқ. Истаган нарсангни олиб беришга қурбимиз етади. Ўғлим, сен ҳали ёшсан. Фақат яхши ўқишни ўйла. Овқатингни евол, совиб қолади, — кетишга чоғланди у. Онажоним… — маъюс термулиб қолди бола. Юраги ғашлангани боис беихтиёр тезроқ кеч тушишини, тун бўлишини истаб қолди. Жимлик, сукунат, қоронғу тун ва тушлар унинг ёлғиз овунчи эди. Фақат тушларидагина бир чиройли, фариштамисол гўзал нигоҳ уни авайлаб олиб юради, бир меҳрибон қўл силаб-сийпаб, суйиб-суйиб эркалайди. Сўнг, ширали овозда эртаклар айтиб беради. Шунақанги ажойиб эртакларки!.. То эсини таниганидан буён бу шарпа унинг севимли ҳамроҳи. Унинг эртаклари тонг ёришгач, уйқудан туриши биланоқ бутунлай ёдидан кўтарилади, ҳарчанд урингани билан ҳеч эслолмайди. Гўёки қуёшнинг бешафқат нурлари унинг жозибадор мўъжизакорлигини кўмиб ташлайди. Гўёки уларни ёлғонга айлантиради. Худди ҳеч қачон улар бўлмагандек… Тўғри, онаси тушидаги ўша меҳрибон аёлдек яхши эртак айтолмайди. Шундоқ бўлса ҳам онасини жуда яхши кўради. У ёзувчи бўлади. Ёзганларини эса ҳеч кимга кўрсатмайди. У фақат ўзи учун ёзади. Бу дунёнинг зиддиятларини ўзича ечгандан сўнг, уларни қоғозга туширади. Муҳаббат, севги ҳақида эса ҳеч қачон ёзмайди. Замон яралгандан буён муҳаббат энг олий туйғу деб қаралган. Уни бошидан ўтказгандан кўра, ҳис эта билмаган одамлар тўлиб-тошиб ётибди дунёда. Модомики, севги телбалик, девоналик, оиласига нисбатан бефарқликни келтириб чиқарар экан, яхшиси бу туйғудан бегона бўлган маъқул. Ундан қочиш керак. Унинг қаҳрамонлари шижоатли одамлар бўлади… Эртаси куни кутилмаган воқеа юз берди. Отаси хона эшигини очиқ қолдириб, қўшниларникига чиқиб кетди. Анвар югуриб ичкарига кирди-ю, каравот тепасида илинган аёлнинг суратига қаради. Жуда гўзал аёл. Илҳом билан чизилган. Сурат ёнига эса катта картина илинган. Пастида ёзув «Ой. Ярим тун». Диққат билан тикилди. Манзара жуда табиий чиққан. Қараши биланоқ, киши ўзини гўёки ўша жойда тургандай ҳис қилади. Ғамгин дарахтлар. Катта-катта, шапалоқдек барглар оралаб ойнинг ёғдуси зўрға ерга интилади. Ой нурлари бирам кучсиз, бирам ожиз. Боланинг юраги увишди: бунча оғир манзара. Барглар ой ёғдуларини заминдан қизғаниб тутиб олишга ҳаракат қилаётгандай. Дарахт шохлари эса ўзига итоат қилмаётган бебош япроқларидан озорланиб, бошларини айбдорона қуйи эгганди. Ажойиб чизилган. Уф-ф… Нимадир бор… Нимадир… Нигоҳи беихтиёр аёл суратига қадаларкан, хаёлан гаплаша бошлади «Нимага куласан? Бизнинг устимиздан кулаяпсанми? Ё отамни телба, девонавор қилганингдан мамнунмисан? Айт, уни биздан бегоналаштириб нимага эришмоқчисан?!… Сен… Сен гўзал эмассан. Энг хунук аёлсан дунёда. Минг лаънат сенга. Мен барибир ўч оламан сендан, тинч қўймайман, — бола қачон, қай тарзда қасос олишини ўзи ҳам билмай ўжарона қайта-қайта такрорларди, — барибир ўч оламан»… Қадам шарпасидан хавотирга тушган бола тезгина эшикка йўналаркан, сўнгги марта тун манзараси чизилган картинага қаради — «Ой. Ярим тун…». Барибир бу ерда нимадир бор. Нима у?........

Сурат (ҳикоя) Ўсмир ўн олтига қадам қўйди. Беқарор ҳаёт, мўъжизакор табиат бошқача кўрина бошлади. Ўзини тушунадиган одамнинг суҳбатига интиқ бўла бошлади. Ким бўлса ҳам майли… Лекин ким у? Ўнидаги одамларми? Улар бепарво, лоқайд. Тириклик ташвишларига кўмилиб қолишган. Тенгқур ўртоқлари, синфдошларими? Йўқ… Кундан-кунга ўжарлашиб, одамовига ўхшаб қолди. Фақатгина китоблар унинг содиқ сирдоши, ажралмас ҳамроҳи эди. У стол устида турган «Физика»га қараб қўйди. Ўта мураккаб, қора ҳарфларга бурканган физика қонунлари у ўқиган ажойиб фантастика оламига кўпам яқинлашавермасди. Эйнштейн… «Табиатдаги ҳамма нарсалар нисбийдир. Борлиқ нисбий…». У қачон буни сезиб қолган, қай ҳолатда иқрор бўлган? У ўзи кашф этган оламда танҳо эди… У стол устига кафтларини тираганча ҳовлига назар ташлади. Бу уй тўсатдан кириб қолган одамга сирли қасрдай кўриниши шубҳасиз. Отаси рассом эди. Рассом бўлгандаям донғи кетган, таниқли рассом эди. Ўғли отаси чизган рангтасвирларни яхши кўрар, отаси билан фахрланарди. Энди у пайқаган воқеалар шундай ҳашаматли хонадонлариниям кўзига ғамгин ва ғариб кўрсатарди. Отаси бошқа бир аёлни севиб қолганди. Ўғли унинг феълини яхши билса-да, одамови бўлиб қолганининг сабабини ана шу севгига боғлади. Отасининг қизиқ одатлари бор. Ўзи ётадиган хонани доимо қулфлаб юради. Ҳеч кимни киритмайди. Гоҳида онаси ётоқхона чангларини артиб чиқади холос, укалари бўлса эшик яқинига йўлашмайди ҳам. Отаси ётадиган ўриннинг бош томонига чиройли аёлнинг сурати илинган. Аввалига, бола уни шунчаки яхши ишланган санъат асарларидан бири деб қаради. Отасининг тунги юришлари, ичиб жазавага тушганда ҳамма нарсадан камчилик топиб онасига ўдағайлашлари, ҳали гўдак укаларини зириллатишлари, сўнг эса ўша сурат қаршисига бориб қадалиб қолишлари, шундан кейин ювош тортиб ухлашларини ўзича кузатган ўсмир аниқ хулосага келди. Отаси худди шу суратдаги аёлни севиб қолганди. — Бечора онамнинг айби нимада? — деб ўйлади у. — Гуноҳи ўқимаганлигими? Кеча-ю кундуз отамнинг инжиқликларини кўтариб, келди-кетдисига қараганими? Ҳаттоки, аёллар ҳам уйга келиб машқларини кўрсатиб кетишади. Онаси бечора уларниям бетаъма, малол келмай кутиб олади, кузатиб қўяди. Бу аёл ҳам иккита расм чизиб: «Илтимос, шуни қараб беринг», — деган. Отаси эса у чизган суратдан ҳам кўра, унинг чиройига маҳлиё бўлиб қолган. — Ҳайвонлар суратини чизишни яхши кўраман, — деган аёл расмларини узата туриб, — манави тулки билан хўроз. Икковиям овга чиққан. — Боплабсиз, — телбаларча тикилган отаси, — жуда чиройли чиқибди. Икковиям емиш илинжида йўлга чиққан. Ва кутилмаганда учрашиб қолишган. Тулки хурсанд, хўроз эса… Ҳм..: Яхши… — Ўтиринг, сизнинг суратингизни чизаман, — деган отаси. Омади келган жувон оромкурсига ялпайиб ўтирақолган. Чиройли кулиб берган. Таниқли рассом болаларига, хотинига меҳрсиз эканини мана шу девонавор қилиғиданоқ билиб олган… Бола ўрнидан туриб, каравот суянчиғига тиралганча ингранди. Бу олифта хотин олдида ўзларининг нечоғли таҳқирланганини, отасининг қанчалар ожизлигини кўз олдига келтириб беихтиёр йиғлагиси келди… Эҳҳ, ҳамманинг назарида фаровон, тўкис туюлган ҳаётга минг лаънат. Онаси эса бунча содда, бунча гўл бўлмаса. «Ҳеч нарсани сезмайдиям, — ғазаби келди, — балки, сезар… Болалари учунгина эрининг хиёнатига кўниб яшар». Бу — даҳшат. Боланинг кўзлари катта-катта очилганча девордаги бир нуқтага тикилиб қолди. Отасига нисбатан тенгсиз нафрат дилини ўртади. Қанийди, мактабни тезроқ тугалласа-ю, бир чоғроққина кулба бўлсаям топиб, онасини, укаларини олиб бу уйдан кўчиб кетса. Бироқ ҳозир ўзининг иложсизлигини, онаси сингари ожиз эканлигини тан олиб баттар сиқила бошлади. Эсини таниганидан буён отаси улар билан бир дастурхонда овқатланмайди, очилиб гаплашмайди. Ота бўлиб болаларини суймайди, эркаламайди. Отаси ҳовлига кириши биланоқ укалари ўйинларини йиғиштириб қочиб қолишади. Яхши еб-ичиш, кийинишу мол-дунё деб онаси отасига қарши ҳеч нарса деёлмаслигини ҳис этиб, бола қийналади........

Май ойида туғилган инсонлар ҳақида маълумот! Шу ойда тўғилганларга юбориб қўйинг!

Савол нега берилгани яна ўша биз аёллар туғилганимиздаги хислатдан далолат эди. Йўўўқ, онамга. Ажрашганман, сиздака жахлдор қиз чиққанди деди хазил аралаш. Мана шу домда турамиз, махаллангиздан атиги бир километр экан. Хар пайшанба тушлик пайти ишдан уйга овқатлангани келаётганимда онамга газеталар оламан деди.... Илк ва неча йиллик мухаббатим ўзгармаган. Кўзларимиз каби тақдирларимиз хам бирдай. Яна айтолмадим... Илк бора сухбатлашиб аввал унчалик гаплашмаганимиз боис тезда хайрлашиб уйга кетдим. Йўл бўйи газетани бағримга босиб келдим. Кўз ёшлар тинмайдиям ... Уйга келиб газетани ўқий олмадим, ярим кун бағримга босиб йиғлаб ётдим. Хаёт иккинчи бора имкон бериб яна учратгандир. Нега яна менга биринчи бўлиб бераркин сўзни? Ўша пайтлар орият ва халқдаги тушунчамга салгина қарши чиққанимда хозир у хам мен хам бахтсиз бўлмай балки жажжигина кўм-кўк кўзлик болача билан газета олгани чиққан бўлармидик... Буни хам айтолмадим... Кейинги ва сўнгги саволимни хам айтишга хожат йўқ...тушунгандирсизлар... Тўғриси, менга бўлган илиқ фикрдан эмас, воқеадан қаттиқ таъсирландим. Менимча буёғига оз қолган, гарчан хикояларим хозирча у газетада чоп қилинмасада... Келаси пайшанба тушлик пайтида яна кўришарсиз... Эййй манга ўша матбуот дўкони қаёқда эканини айтинг ўзим бориб иккингизни кутиб ўша болага ўзим айтиб бераман, эзилиб кетдим манам шу воқеадан тўғриси. Саволларингизга эса сахих жавоб бера олмайман деб қўрқаман. Билмадим қиз бола биринчи севги изхор қилиши мумкинми йўқми, хозир ўз фикримни айтсам гунох қилишдан қўрқаман тўғриси.

Электр токидаги плакатни қўлларим ўз ўзидан олиб ташлади...кунлар унга термулиш билан ўтарди. Деворнинг хар бир уриши юрагимни уриши билан тенглашиб, қани тезроқ тонг отсаю мени девор уриши уйғотса дердим.. Ховлига чиқиб томга чиқадиган нарвонда ўтириб у ховлига қараб уни ховлида ишлашини хам кузатардим. Бир куни қўшнимникига чиқдим хам. Уларнинг қизи мендан анча кичик энди мактабни битирган, ошхонасида ўтириб у билан гаплашиб кўзимни ховлидан узмай ўзимча энсамни қотиргандек мардикорлардан гап очдим. Қўшни қиз улардан бири айнан кўк-кўзлиги Тошкентлик зиёли оиладан бўлиб ота-онаси билан уришиб атайин мардикор бозорга чиқиб ишлашини айтганида яна орзиқиб юрагим тез ура бошлади. Қўшнимни қизи азалдан пишириқ пиширишни сўрарди, хеч вақтим бўлмасди, дарров ўшани эслатиб эртасидан чиқа бошладим. Қиз боланинг тарбияси қандай бўлмасин макри билан туғилиши рост экан. Қўшни қиз улар билан албатта яхши гаплашиб овқатини олиб кириб берарди. Бахром хар ховлидан ўтганида менга қараса уялиб ерга қарарди. Бир куни қўшни қизга хам шу қиздан жуда қўрқаман, уни севиб қолган йигитларга қийин бўлса керак, умуман етиб бўлмас қиз шекил деса қўшни қиз хам хаааа шу кунгача хамма совчиларни додини берган, хеч кимни йўлатмайдиларам, хеч кимни севмайдиларам дебди-да ярамас қиз. Менга шуни гапириб бераётиб шу жойига етганида, лабимни тишлаб инграб юбордим. Қўлимдаги това билан шу қизни бошига бир солиб юборай дедим ўзиям. Ичимдан ўтаётганини ўзим билардимда. Мана шу зайлда кунлар ўтди. Нима учун қизлар севишини айтиши мумкин эмас деб кечалари йиғлаб чиқардим. Бахромга айтишдан ўзга йўл хам йўқ эди-да. Дугонамга бир кун ёрилсам кўнглида мухаббати бор инсон айтмаса гунох бўлади, айтмайсанми ўзи хам қизиқибди, қўшнинг чўчитворган, бориб шама қил хеч бўлмаса дейди. Қанақа шама тарбиям жуда бир бошқача бўлса. Ўргатди. Эртаси чиройлик кийиниб, атирлар сепиб, пишириқ пишириб тушликка уларни бир қўлимдан мехмон қилсам тушунар деб чиқдим. Қўшни қиз кутиб оларкан тезда ўша хонага чорлади. Юринг-юринг дейди худди билгандек, эх Худо ўзи шу пишириқ билан чиққанимни сезмасин деб тургандим ўзи билгандек олиб боряпти балки тақдирдир деб суюнаман. -Мана қаранг хонам битди қалай? -Вой зўр усталар қани? -Бўлди кетишди мана тайёр бўлди.... 3 ой азобим энди етишарман деганимда... Қўлимдаги пишириқ билан яна бир солгим келди шумхабар қўшни қизни. Мана табриклайман, билувдим бугун битишини шунга пишириқ қилдим деб қўлига тутқазиб тез уйимга чиқиб кетдим. Мана шу ерида сизларга илк саволим: Ўша пайт андишани устун тутиб айтмаганим тўғримиди? Қиз бола биринчи бўлиб севги изхор этса гунохми? Шунча йил кутгани ва ўз бахтини топдим деб сезсаю лекин илк сўз қизга берилса бу адолатданми? Ярим йил азобда ўтиб келган совчидан сочлари Бахромга ўхшаш йигитга турмушга чиқиб кетдим... Бахтим бўлмади. Билгани ичиб келиб урарди. Сен фохишасан деяверарди. Шундоқ чиройли қиз юрмаганми, шу ёшгача нега ўтириб қолгансан, бузулиб тиктириб манга теккансан айт кимлар бўлган жазманларинг дерди. Ғалати а? Қани сўз тополсам? Шунақанги тақдирларни ўқирдим, билардим ва кўрардим, шу калтаклар остида мен ахмоқ ғирт фохиша бўлиб кейин сенга тегсам бўлмасмиди дердим. Хеч бўлмаса ўша Бахромга севгимни айтиб ундан рад жавоби олиб шунинг гунохига, юзсизлигим жавобига шу калтаклар бўлса рози эдим дердим. Ажрашдим... Хозир 36даман... Бошқа турмушга чиқмадим. Яна ўша махалламда уй қизи бўлиб ўтирибман. Куни кеча матбуот дўконига газетага чиқиб, мана шу сайтни мухлиси бўлишимга сабабчи, мени ром этган Сайёдни хикоялари чоп қилинадиган "Парвона” газетасини сўрар эканман, шундоқ мендан аввал шу газетани охиргисини олган йигитни пул тўлаётиб мени бехос туртиб юбориб, ўзимга қарамай узр деган сўзидан энтикиб кетдим....... ​​Менга хам... шу.....Парв...о..нннаа... Менга кўзи тушиб чехраси очилиб кетди. Таниди. Охиргиси экан мана олинг деб ўзимга тутқазди, пулини олмадиям. Бироз гаплашиб кўринишидан мардикорга ўхшамаслигини айтганимда қисқача тарихини айтиб хозир бир компанияда директор эканлигини айтди. Турмуш ўртоғингиз "Парвона”ни ўқир экан-да дедим.

Қиз бола биринчи изхор қил(ма)са... "Учинчи узр." Кўнглида мухаббати бор инсон изхор этмаса гунох бўларкан деб эшитгандим. Билмасам қанчалар тўғри ёки нотуўғри. Балки қаттиқ севиб мухаббатини изхор қила олмаяптганлар ўйлаб топгандир? Исмим Нодира, хозир ёшим 36да. Хеч нарсамни яширмай ёзаман, энди ниманиям йўқотардим? Бир армоним бор, шу билан бўлишиш истагим бор. Балки ўша армонни ўшанда бартараф қилганимда хозир бу сатрларни ёзишдан хожат қолмасмиди? 25 ёшимгача турмушга чиқмадим. Сабаби хозир ўзим хам тушунмайман. Жуда кўп китоб ва газета ўқиб хаддан зиёд билимдон бўлиб кетганманми, бошқа қизлардан ўзгачароқ бўлганимгами, қуюлиб келадиган совчиларни униси ўпоқ буниси сўпоқ деб қайтараверганман. Ўзгачароқ деганим нокамтар бўлишни истамасдиму лекин борини айтаманда, бўйим баланд ўзим оппоқ, сочларим қалин , бир тутам ўриб тиззамгача тушиб турар ва кўзларим мовий рангда бўлгани учун доим ажралиб тураверардим. Учрашувларга чиққанимда энди биттаси ёқиб қолганида оғзини очиши билан мияси кўринган захоти вой-дод деб қочгим келарди. Эссиз хусн деб шартта ўгирилиб кетардим. Турмуш қурганимдан кейин билими меникидек бўлмаса ниманиям гаплашардим деб ўйлардим-да.... Эх мана шу кезларда ёшим 24га чиққанда ота онам қариқиз бўлиб қолдинг деб турмушга чиқишга зўрлай бошлашди. Қизиғи совчилар шу ёшимда хам тинмасди, тавба мендан анча кичикларидан хам келарди. Махалламдан хаттоки дўконга хам бир гала жиянларим билан чиқишимни хамма биларди, умуман уй қизи бўлганман. Бир куни шундоқ ён қўшнимиз уйини нариги тарафини бузиб қайта қура бошлади-ю тинчим бузилди. Айнан ўша тарафда мени хонам эди. На уйқу бор ва на бирон нарса ўқий оламан. Бир куни бир деворга урса борми, шундоқ ўша деворга суяниб ўтиргандим, юрагим чиқиб кетиб "Ха қўлинг синсин!” деб бақириб юбордим. Шундоқ девордаги электр токидан "Узр!” деган товуш эштилдию хаётим умуман ўзгариб кетди. Уялиб кетдим, чунки шаддодгина қиз бўлганим билан қаттиқ гапирмасдим. Шу куни тақара туқур бўлмади, вақт хам кечки томон эдида. Икки кун шу овоз мени таъқиб қилаверди. Вахоланки биргина узр сўзи... Одамнинг бир сўзи ва охангидан хам ақлини сезса бўлармикан ё менда қобилиятмикан? Негадир ўша инсон зиёли деб тасаввур қила бошладим. Бир бошқача айтилганди-да.. Ёки мухаббат хамма нарсани кўр қилади деганлари рост бўлиб илк қалбимга киришни бошлаётганидан дарак бўлиб мен билмаган яхши тарафларини хам онгимда ясай бошлагандир? Бекор ўйламабман. Эртаси куни кундузи сал тақир-туқур тинчигач қизиқиб электр токи тешигидан мўраладим. Ўнг деворга суяниб ўтирган бир йигит китоб ўқиб ўтирарди. Юзини кўра олмадим чунки бир қўли билан юзига тираниб олганди. Сочлари жингалаксимонлиги билинди холос. Иккинчи йигит эса овқатланаётганди. Негадир шу узр айтган йигит шу китоб ўқиётган деб тахмин қилдим. Қиз бола бўлмай ўл деб шартта ўзимни йиғиб электр токини устидан плакат ёпиштириб қўйдим. Тезроқ оловланмасдан унутиш керак, биркам мардикорга термулиш қолувди деб уч-тўрт кунда хаёлимдан чиқардим. Бир хафта ўтар ўтмас кечки томон яна деворни ура бошлашди. Газетадаги кутган нарсамни энди мазза қилиб ўқиётгандим, вақтга қарасам соат 20-00, бу вақтда бало борми деб асабларим таранг бўлиб шартта қўшнимникига чиқдим. Уй эгаларини чақирсам индашмади. Тўғри таъмирланаётган хонага бордим, икки мардикор йигит деворни зўр бериб таъмирлашаётганди. Хей соат неччи бўлди?! Тинчлик борми?!-дедим бақириб. Иккиси шартта ўгирилди...бири.. ўша жингалаксимон сочлик, тавба..кўзлари кўм-кўк, алп қомат, бирам чиройлик йигит эди-ки... юрагим орзиқиб кетди. -Узр! -деди.... Ўша овоз! Иккинчи йигит бугун тугатиб қўймоқчийдик, майли эртага қилармиз кеттик Бахром деди. Бахром... Исми хам чиройлик. Кўзимни зўрға узиб қочиб уйга чиқиб кетдим....... Фикрим хаёлим газета, китоб, телевизор ва бутун оламдан ажралиб яшай бошладим. Нигохи ўткир ва қатъий, чиройлик бола китоб хам ўқийди...

01-05-2026 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ ✨Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар. Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар. ✨Эшитилмасалар ҳа
🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ ✨Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар. Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар. ✨Эшитилмасалар ҳам, сизни тарк этмайдилар. Сезилмас, аммо сизни ҳимоя қиладилар. Ўзлари ҳақида бирор нарса демасалар ҳам, сизни дуоларида унутмайдилар. Нажоткор фариштадек, айни керакли дамларда ҳозир бўладилар. ✨Роббим, садоқатли дўст бўлиб, вафодорлар билан дўстлашишни насиб қил! ✨Хайрли тун олисдаги яқинларим! 🌙Аллоҳдан тунингиз хайрли ва осуда ўтишини тилаб қоламиз.✨

🔥 OʻTKINCHI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda! Hikoya narxi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 234 qismdan iborat TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#У‌ткинчи_дунё #No_51 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Бу уйда бир егани, овқат борми? Қорин пиёзни пўсти бўлиб кетдику. Садоқат, хонасидан чиқиб ошхонага кириб, музлатгизни очди —Бетинг йўқ қиз экансан. Бировни уйига кириб олиб, бу юриш нимаси? Садоқатни хўл сочига устидаги кийимига қараб, бурнини жийриб қаради. —Юришимга нима қилибди, кейин бу энди мени хам уйим. Бу уй эримни уйи. Садоқат памидор олиб тишлади. —Бу уй мени уйим. Муслимни хаққи йўқ бу уйларда. —Унисини кейин гаплашамиз, туринг бирорта овқат қилинг, қорин очди. Қўлингиздан бир есак ебмизда. Садоқат столга ўтириб, оёғини чалкаштирди. —Керак бўлса ўзинг қилиб е. Мен сени хизматкоринг эмасман. Латофат бас келмай бақирди —Яхши, ундай бўлса буюртма бераман. Садоқат тезда телефонини олиб, буюртма берди. Хеч қанча ўтмай буюртмаси етиб келди. Ошхонага олиб кириб, Латофатни олдига ўтириб, ея бошлади. Латофатни жахли чиқиб қараб турарди. Садоқат парво хам қилмай, поққос тушириб ўрнидан турди —Менга қайноналик қиламан, хукмимни ўтказаман деб ўйламанг. Мен латтавош қизларингиздан эмасман, ким нима деса кўниб кетадиган. Ўзингизда бўлинг, кўчада қолишни хохламасангиз. Садоқат, ўрнидан туриб қўшиқ хиргойи қилиб чиқиб кетди. —Вой шўрим, бу бола мени бошимга бало олиб келдими? Ювиндиси хам менга қолдими? Латофат гангираб қолди. 💫💫💫💫 —Гапимиз бир жойдан чиқса, хеч ким бизни хитламайди. Мана буни кунда, овқатига солиб берамиз. Фақат оз-оздан, шунда билинмайди. Гули, қўлидаги нарсани Камолага кўрсатди. —Майли, лекин бир гап бўлса мендан эмас. —Товба денг. Хеч нима бўлмайди, шунчаки иккимиз хам қўлимизни қовуштириб қолмайлик деяпмиз холос. —Майлию, бу нимага ўзи? Камола чўчиб гапирди —Чўчиманг, Ботирни йўқ қилсак, бизга хам улуш тегади. Бизни бир икки жойга айланишга юбориб қўйиб, алдаб қўймоқчи

#У‌ткинчи_дунё #No_50 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Бу онангиз одамни асабини еб битирадиганга ўхшайди. Хонага кирган Садоқат минғиллади. —Дийдиё қилишни бошлама, ойим билан муроса қилиб яшайсан, иложи йўқ. Муслим, диванга ўтирди —Шу уйда яшаймизми? Садоқат кичкинагина кўримсиз хонага назар солди. —Хозирча шу хонада ётиб турамиз, кўрдинг қурилиш бошлаб қўйганмиз, чала қолиб кетди. Ўшани битказиб, кўчиб кирамиз. —Шу ховли уйни хеч ёқтирмадимда, бу ерни сотиб зўр шароитли уй сотиб олсак нима дейсиз? Садоқат, Муслимни чиззасига ўтириб, бўйнидан қўлини ўтказди. —Йўқ, бу уйни сота олмаймиз, бу уй ойимни номида. Ойим эса, хеч қачон бунга йўл қўймайди —Ахир сиз ёлғиз ўғилсиз, сизни хаққингизку бу уй. Нега ойингизни гапига қулоқ солиб ўтирасиз? Садоқат лабини чўчайтирди. —Бошқа мавзу йўқми, бошқа ишларимиз хам бор ёдингда борми? Муслим Садоқатни ўзига тортди. 💫💫💫💫 —Етиб бориб қўнғироқ қил, мен хавотир бўлмай. Ботир, Назони кузатаркан, ичидан бир кучли соғинч хиссини туйди. —Албатта, ўзингизни эхтиёт қилинг. Шу ерга келганда, кетгим келмай қолди. Назо, Ботирни мехрини хис қилиб, фикридан қайтишни хохлади. —Бориб мазза қилиб дам олиб кел, Тимур сенга шерик, қаерга десанг ўзи олиб боради. ўзингни юборишни хохламайман. —Рахмат сизга. Тезроқ қайтишга харакат қиламан, кейинги гал бирга борамиз Назо Ботирни махкам қучоқлаб олди. 💫💫💫💫 —Энди бемалол ўйлаган режаларимизни амалга оширсак бўлади. Лақма хотинни жўнатиб юбордик, у ердан қайта олмайди. Икки кундош хурсандчиликдан кулиб ўтиришарди. Эшик очилиб Ботир кириб келди —Келдингизми? Иккиси пешвоз чиқишди. —Ха келдим, нега хурсандсизлар тинчликми? Ботир иккисига қараб қўйди. —Шунчаки. Опамни кузатдингизми? Камола, секин гапирди. —Ха, Тимурни хам қўшиб жўнатдим. Назо у ерларни билмайди, бегона юртда қийналишини хохламайман. Ботир, тепага чиқиш баробарида гапирди —Жин урсин. Гули ер тепиниб қўйди

#У‌ткинчи_дунё #No_49 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Ботир ака, мен кетяпман. Назо Ботирни келиши билан пешвоз чиқди —Қаёққа? Ботир, Назодан бундай гап эшитмагани учун хайрон бўлди. —Бундоқ ўйласам, бирор жойга дам олишга бормабман, умрим ўтиб хам кетибди Назо, дадил гапирди. —Сенга ким ўргатди бу ишни? Ботир кастюмини бемалол ечиб, столга ўтирди. —Мен ёш боламанми? Бировни гапи билан юргани? Назо хам Ботирни олдидан жой олди. —Ёш бола эмас, кап катта хотинсан, лекин ёш боладан баттар иш қиляпсан. Ботир жахли чиқганини яширмади. —Мени хам яшашга хаққим борми? Назо хам бўш келмади. —Хаққинг бор. Мен билан халқ талашма, билганингни қил. Ботир ўрнидан турди —Мени рашк қиляпсизми? Назо, Ботирни бўйнига осилди —Сени нега рашк қиламан. Шунчаки кимнидир қўлида ўйинчоқ бўлиб қолмай дейман холос. —Мени рашк қилмайсизми? Назони кўзлари ёшланди —Рашк нима ўзи? Ботир Назони кўзларига термулди. —Рашк бу севган инсонингни бошқа одамлардан, айниқса, унга эътибор бераётган ёки яқинлашаётганлардан қизғаниш ҳиссидир. Бу ҳолатда одам ўз жуфтини фақат ўзига тегишли деб ҳис қилади ва уни бошқалардан ҳимоя қилиш, бошқа ҳеч ким билан бўлишмаслик истаги пайдо бўлади. Сиз бу туйғуни қаердан хам билардингиз, мени неча йилларим шу азоб билан ўтган. Тун ботиб тонг отиши қанчалик азоб эдики, кечаси билан. Нима қилаётган экан? Савол билан тонг оттирардим, сиз бундай хисни туймагансиз, туйишимга эса, сиз сабаб бўлгансиз. Назо, Ботирни кўзларидан кўзини узмай гапирди. Кўзларидан эса, тинмай ёш оқарди. —Мени кечир, сени шунчалик азобга қўйганимни ўйлаб хам кўрмабман, айнан хозир ўзимни сени ўрнингга қўйиб кўрдим. Ботир, Назони махкам қучди 💫💫💫💫 —Кўчада қолиб кетган, қирчанғиларни еталаб келишга уялмайсанми? Латофат, Садоқатга қараб Муслимга гапирди. —Ойи, бу кўчада қолмаган, бу мени хотиним. Энди биз билан яшайди, шундай экан унга яхши муомила қилишингизни талаб қиламан. —Нима? Шуни деб менга қарши чиқяпсанми? Латофат бақирди. —Овозингизни баландлатманг, мени асабим чидамайди бундай овозга. Жон, хонамиз қайси, юринг озроқ дам олайлик. Садоқат, Муслимни қўлиган ушлаб тортқилади. —Юр, мен хам чарчаганман. Муслим ўзини хонасига олиб кириб кетди. Латофат асабийлашганча, ортларидан бақирганча қолди