ru
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Открыть в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 20 551 подписчиков, занимая 3 855 место в категории Религия и духовность и 3 907 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 20 551 подписчиков.

Согласно последним данным от 12 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -769, а за последние 24 часа — -34, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 11.41%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 8.43% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 2 346 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 1 734 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 20.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 13 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

20 551
Подписчики
-3424 часа
-1677 дней
-76930 день
Архив постов
📣📣📣 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🩷 AYOL-QIZLAR UCHUN HAYOLI LIBOSLAR 👰‍♀️  KELINLAR OBRAZI 🪡 TIKUVCHILAR UCHUN ORIGINAL G'OYALAR 😍 HIJOBLI QIZLAR UCHUN BEJIRIM FASONLI KO'YLAKLAR 🧕 RO'MOL O'RASH VIDIOLARI 🪩 OQSHOM LIBOSLARI 🧕 ONA-BOLA LOOK 💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕 💕    KIRISH    KIRISH           💕 💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕 https://t.me/+pGRMjPqfvQQ1MzAy Homiy: 😎 BLOGERLAR YEG'ILGAN KANAL 😌

Эҳсоннинг мукофоти Эшитинг, ўтган йили кузрокда бир яшарлик неварам қизамиқ бўлди, қаттиқ оғриди, оғирлашиб қолди, ҳар куни кечки пайт хабар олгани борамиз. Бир куни қизим йиғлаб телефон қилди, "Уғлим кўзини очмай қўйди", - деб. Энди ошни солиб қизимдан хабар олгани кетаётгандик. Қўркиб кетдим. Шартта бир косага ош солдим, устига битта нонни босдим-да, хўжайиним билан машинага ўтирдик. "Аввал Холви холаникига хайданг",-  дедим. Холанинг ўзи ўтиб кетган.Уйида турмушга чиқмаган ёши катта кизи, ичкиликка муккасидан кетган ўғлили ва ногирон, ёши 40 -45 лардаги ўғли яшайди. Ногирон уғил одамларга қўшилмайди, ҳеч қачон кўчага чиқмаган, соатлаб индамай ўтиради, ҳеч нарсани билмайди, хуллас "хаёли ўзида эмас" , дейишади одамлар.   Кўпинча оч ўтиради. Кейин ҳалиги овқатни шундай қўлига тутқаздим-да,  тўғри касалхонага жўнаб кетдик . Борсак қизим кувониб чиқди ёнимизга: "Она , уғлим кўзини очди..." деди. Қаранг,  Аллоҳнинг қудратини! Мен етиб боргунимча неварам тузала бошлабди, кўзларини очибди! Ўшанда билганман, бир коса овқатнинг-эхсоннинг кучини! Қайта-қайта Аллоҳга ҳамду- санолар айтдим, шукроналар келтирдим. Зиявуддинова Жумагул Онажонларимиз, аёлларимизнинг таом тайёрлаб едирган қўллари дард кўрмасин. Умрлари барокатли бўлсин. Кечки таомтайёрлаш вақтида қанақа хуштам овқат қилсам экан деб турган қўли ширин уй бекаларига раҳматларимиз🤲

Har kuni qayta - qayta tozalashni to'xtating! Siz ham har kuni tozalash uchun 1-2 soat ajratasiz-mi? . Haftasiga esa 7-14 soat degani 🙄 Vaqtizni tejash uchun Telegram kanalini yaratdik, unda biz uyni tartibda saqlashni hiyla-nayranglari va sirlarini aytib beramiz 🤫 , ular bilan siz har kuni tozalashni unutasiz. Hoziroq ulanib oling👇 ❤️ https://t.me/+vfyUiD0vBhliODNi https://t.me/+vfyUiD0vBhliODNi

Бир куни Қашқадарёга кетгунимча таксида бир аёл тақдирини айтиб қолди. Энди турмуш қуриб, бир болали бўлганида эри бир бегона аёлни уйга олиб келганмуш, буни кўриб, чидай олмай боласини етаклаб уйдан кетиб қолганмуш, эри ҳар қанча ялинмасин аёл қайтиб бормабди. Кейин йиллар ўтиб эшитса у қиз ариқда оқиб кетаётганида эри қутқариб қолган экан, аммо, барибир ишонмабди, эри ҳар қанча уринмасин ярашмабди. Йиллар ўтибди, ўғли мактабга чиқибди, аёл Тошкентда бир эркакка бешинчиси бўлиб эрга тегибди. Ўғли у эркакни қабул қилмай асабий бўлиб ўсибди. Ижарама-ижара сарсон бўлибди. Теккан эри ҳам аста-секин келмай кетибди, бошқа хотинларини ташлаб биринчи аёли билан бўлиб кетибди. Аёл: -Ўшанда бир ақлли одам менга насиҳат қилмади, мен ҳам ғуруримга ишониб эримни кечирмадим, ўша қиз бошқа йигитга турмушга чиқиб кетди, эрим бўлса бир ногирон аёлга уйланди, табиатан жуда раҳмдил эди эрим. Афсус қиламану энди кеч, жуда аҳмоқ эканман, бу дунёда кечиримли одам бахтли яшаркан!-деди кўзида гилдир-гилдир ёш билан. Чамаси 60 ёшлардан ошган бу аёл ҳаётда кўп қийналгани сезилиб турар, қўллари кўп меҳнат қилганидан қариб кетганди. Аммо, ёшлигида жуда гўзал бўлгани барибир сезилиб турарди. Мен: -Мана, биттасига бешинчи бўлиб тегибсизку ғурур нима бўлди?-дедим. -Бемаъни кибрим туфайли бари, бир умр гўзал бўлиб қоламан деб ўйлаганман шекилли, ўғлим жуда қўпол муомулада бўлади, 30 ёш бўлаяпти, уйлангани йўқ, менинг эрга текканимни юзимга солаверади, бир-бир тақдирим шундай бўлганидан афсусланиб, йиғлаб оламан! Ғурур деб боламни етим қилдим!-деди маюс бўлиб. Таксимиз газ қўйиш учун тўхтади, шунда у аёлнинг мункиллаб юришини кўриб баттар тақдирига ачиндим. Руҳан эзилиш одамни тез қаритади шекилли, аранг қадам босиб скамейкага ўтириб олди. Мен, -Опа, сир бўлмаса неччи ёшсиз?-десам, мендан 8 ёш кичкина экан, уялиб қолдим опа деганимга. Ёши 50 да экан, аммо анча кексайиб қолган…😔 Йўлкира ҳаққини аёл учун ҳам тўламоқчи бўлдим, аммо ғурурига тегиб қўйишдан чўчиб индамадим. Манзилга етгач аёл Косон тарафга кетадиган бекатга ташлаб қўйишни айтди, шофёр, -Опани ташлай кейин сизни ташлайман!- деб мени манзилимга ташлаб қўйди. Мен аёлнинг исмини ҳам сўрамабман. Эҳҳ, аёллар, баъзан арзимас хатоларни кечирмай, тақдирнинг оғир зарбаларига уриламиз, болаларни етим қилиб, уларнинг кўз ёшлари касрига қоламиз! Менга ўша аёлнинг бир гапи жуда ёқди. КЕЧИРИМЛИЛАР БАХТЛИ ЯШАШАДИ! Кечиримли бўлайлик! Дилдора Ҳасанова, журналист.

ҚАЛБИМ ЙИҒЛАЯПТИ! Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Ўзбекистондан жуда кўпчилик ҳар-хил ёрдамлар сўраб хат ёзишади. “Кимнингдир фарзанди Японияда баланд қаватдан йиқилиб тушган”, “Кимнингдир кўзига арранинг парчаси кириб кетган”, “Кимнингдир фарзанди икки-уч ойдан бери алоқага чиқмаётган”, “Кимдир қамалиб қолган”… Хуллас, шунга ўхшаган ҳолатлар жуда кўп. Қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Ёрдам берган инсонларим ҳақида бирор марта ёритмаганман. Бундан кейин ҳам ёритиш ниятим йўқ. Чунки шахсларнинг шахсий муаммолари ҳақида контент қилиб, обрў орттиришни ўзимга ор деб биламан. Ёрдам берган инсонларим — шунчаки дуо қилиб қўйишса бас. Нафим тегмаганлардан узр сўрайман! Япониядаги ҳар бир Турон фарзанди қийналиб қолган пайтларида қўлимдан келганча ёрдам қилганман. Қўлимдан келмаган пайтлари тажрибали ака-опалардан маслаҳат сўрайман. Барака топишсин, элчихонамиз вакилларига ҳам илтимос қилиб, бир нечта ватандошларимизнинг оғирини енгил қилганмиз. Аммо бу галги ҳолат шундай ҳолатки, ёрдам бера олиш уёқда турсин, нима деб жавоб беришни ҳам билмаяпман. Икки ҳафтадан бери ҳаловатим йўқ. Уйқум қочган, қалбим йиғлайди. Нима деб жавоб ёзишни ҳам билмайман… Хуллас, ҳикоя шундай бўлган — ота-она фарзандни туғиб катта қилади, минг орзулар билан қийналиб ўқитади. Бола катта бўлиб, Япониядаги университетга киришни хоҳлаб қолади. Ва 2000 йилда Японияга ўқишга келади. Ўқишни тамомлаб, яхши компанияга ишга киради. Япон қизга уйланади. Фарзандли ҳам бўлади ва 2006 йилдан бошлаб ота-онаси билан бутунлай алоқани узади. Тасаввур қилаяпсизми? Йигирма йилдан бери боладан на хабар, на сўз бор… Онаизорнинг нолаларини эшитиб, бошида хаёлимга келган гап: “Қамалиб қолганмикан?”, “Бирор бахтсиз ҳодиса бўлганмикан?” бўлди. Онаизорга: — Озгина сабр қилиб туринг. Мен излаб-суриштириб сизга алоқага чиқаман! — дедим. Қамоқхоналардан, шифохоналардан, ўликхоналардан излашга тушдим. Таажжубки, таассуфки, ҳеч қаерда биз излаётган одам йўқ. Кейин топдим. Соғ-саломат топдим. Тирик экан, яхши экан. Катта бир компанияда, катта бир лавозимда ишлар экан. Катта муваффақиятга эришган… Нега ундай қилганига ҳайронман. Ҳали ақли кириб қолар десангиз, ёши қирқдан ўтган… Ёш бола эмас… Ҳайронман, ожизман… Онаизор, мени кечиринг. Сизга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман. Сизга бир нарсани айта оламанки — фарзандингиз соппа-соғ, бой-бадавлат, муваффақиятга эришган, бахтли. Фақат ўша бахтли ҳаётига сизлар сиғмаяпсизлар… Сизларни дуо қилишдан, ўғлингизга инсоф сўрашдан бошқа иложим йўқ. Илтимос, менга бошқа ёзманг… Ушбу постни ўқиб турган аслзода ўқирманлар. Фарзандингизни чет элга жўнатманг! Маънавий бўшлиғини тўлдирмасдан, тарбия, қадрият, инсонпарварликни ўргатмасдан жўнатманг… Баҳодир ИСКАНДАРОВ! 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Нега бунчалик катта бўлишга шошилдик экан, а?.." деган савол ҳар биримизнинг қалбимизда бор. Йиллар ўтиб, улғайганимиз сари ортга бўлган соғинч кучаявераркан. Ота-онамиз бағридаги беғубор дамлар, ҳар куни дунёни ҳайрат билан томоша қилган болалигимиз… Ҳозир эса фақат табиат қўйнида, мана шундай сокин шаршара овозида ўша беғубор хотираларни қидирамиз. ✧══════•❁❀❁•══════✧ Сиз излаган ўша ширин манзилингиз...🍭 💙 💞💞💞💞💞💞💞💞💞 Яқинларингизга юборинг.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Яхшиларим , яхшимисизлар . Яна бир янги кунни янги орзу , умидлар билан бошлаб олдингизми .... Каникул бошланиб яхши дам олаяпсизларми . Айниқса қишлоқдаги бобожон бувижонлар , тоға , амаки , янгажонлар , хола , аммажонлар сизларнинг ишингиз купайгани аниқ 🥰. Тақдир тақозаси билан катта шахарларда яшаётган жигарингизнинг болалари татил бошланиши билан қишлоққа отилишади. Уларга бобосининг қўю қўзиси , эчки улоғи , сойларда чумилиш , дарахт шохларига чиқиб мева узиб ейиш , томлар боғотларида чумчуқ қувлаб юриш мазза . Шахарнинг ҳар қандай чиройли паркидан қолишмайдида қишлоқ саргузаштлари . Бундай пайти бувижонларга сабр янгажонларга кенгфеллик тилайманда ..🥰 Овсинининг ё қайнсинглисининг болаларига қараш , кийим кечаги , ош овқати , шахарлик олифта , сипо болачалару , танноз қизчаларнинг инжиқлигини кутариш осон эмас .... Оналари хам келган булсаку хоп , хоп , болаларнинг ўзларини жўнатишган бўлса аламда уйдаги келинларга .... 🥰😁 Боболарнинг ховлиси ёзги лагер булади бу пайти  . Шахардан келган ўғил бола қариндош учун қишлоқдаги ўғил бола бўлачалар , қиз боласи учун қиз бола бўлачалар хам бобо момосиникига йиғилишади . Қий чув тўп тепган , қувалаш ўйнаган . Тушликда коотта ош дамлайдиган қозонда овқат қилиш керак . Қишлоқнинг тоза хавоси , югуриб ўйнаш қишлоқ болаларинигина эмас , шахарлик чимтомоқларнинг хам иштахасини очиб юборган . Бир коса овқатларга тўйишмайди , бири бирига қизиқиб икки косалаб ичишади 😄😁... Ўзини болалари рўзғори етмагандай шунча бола қараш уйдаги келинларга аламдааа 😄😃.... Ёки мазза қиладиганлари хам бордир .... Бобожон моможонларнинг жони шу набираларини ичидада , нима қиламиз энди ....😘🥰 Ман бу гапларни ўзимча ёзмаяпман . Кўнгли кенг отажонимнинг ёзги лагерга айланадиган ҳовлисига , невараларнинг қий чувга тўладиган уйига яна бир бор қайтишга , уларга қараб мазза қиладиган ота онамни яна бир бор кўришга жон жон деб рози бўлардим ....😢 Отам ҳовлисини файзга тўлдирган жиянларимнинг болаларини олди мактабда ўқияпти . Ота она уйидаги келинжонлар бу кунлар ҳам бир зумда шувиллаб ўтиб кетади . Меҳр билан сабр билан болажонларга қараб беринг , катталарнинг дуосини оласиз 😊👍... Х,ар кунингиз к,увончли , хотиржам ўтсин ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ❤️ Хайрли тонг! ☘️Бугун яна бир гўзал тонгни, янги кунни қалбда эзгу орзу истаклар ила қарши олган яқинларим! ❤️ Бугунги кунингиз барокотли ва омадли келсин! ❤️Кун давомида кўтаринки кайфият ҳамрохингиз бўлсин!!! ⭐️ Дилга яқин инсонларингиз учун доим керакли инсон бўлинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг азиз дилга якинларим! 💗💗💗💗💗💗💗 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

#Карвон_қўнғироғи Бундан буёғига ўз кўнглимнинг ҳовлисига супурувчилик қилмасам бўлмас. Одам ўз кўнглига фақат ўзи фаррошлик қилади. Бошқа биров буни эплай олмайди. Бу ишда катта пулга бировни ёллаб ҳам бўлмайди. ✍️ Эшқобил ШУКУР 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#хайрли_тонг Ҳаёт нақадар гўзал.., умр эса жуда қисқадир, кунлар кун санамай ўтиб кетаётгандек гўё... Бу қисқа умримиз давомида чиройли ва ширин сўзларни фақат эшитишимиз эмас, балки уларни кимларгадир айтишимиз кераклигини унутманг... Чунки, ёнимизда чиройли ҳамда ширин сўзларга арзийдиган, қанча яқинларимиз бор... Қалбингиз ҳамиша сокинликда, хотиржамликда, шукрда ва табассумда бўлсин. Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин! @popliklar

Бирор инсон гуноҳ қилганда Осмон Яратганга нола қилиб – Эй Роббим, руҳсат бер мен бу инсоннинг бошига тушиб, эзиб ташлай! Ер эса: -Эй Роббим, руҳсат бер, мен бу гуноҳкорни ютиб юборай! Денгиз: -Эй Роббим, изн бер, мен уни чўктирай! - дер экан... Аллоҳ эса: –Уни тинч қўйинглар! Агар уни сизлар яратганинггизда эди, сизлар ҳам Уни Мендай яхши кўрган бўлардингиз,- дер экан.... Меҳр - Аллоҳнинг иноятидир... Мехримизни бир биримиздан дариғ тутмайлик азизлар... Гуноҳкор бўлсакда Аллоҳ бизни яхши кўраркан, биз киммиз..? Хатоларни кечиринг...(интернетдан)

Ҳавас Ўхшагим келади баъзан ёмғирга, Ортидан кезади сокин бир ҳаво. Ғуборлар йўқолар у билан бирга, Атрофга ёйилар бир бўй-мусаффо. Гарчи ўзин бўлар жисм тани лой, Ва сингар шу ҳолча замин остига. Бағишлар оламга ажиб бир чирой, Мамнунлик дунёнинг баланд-пастида. Мен ҳам ёмғир бўлсам, майлийди бир бор, Ёғсам бир қалбларга майин шивалаб. Гиналари кетиб кўнгиллар дилдор, Қўйсалар мени ҳам кафтда эркалаб. Гули Нигор

🔠🔠🔠🔠🔠 🔻Qaddi qomatingizdan kõnglingiz tõlmayaptimi? 🔻Anchadan buyon qabziyat bezovta qilayaptimi? 🔻Hech sababsiz asab
+1
🔠🔠🔠🔠🔠 🔻Qaddi qomatingizdan kõnglingiz tõlmayaptimi? 🔻Anchadan buyon qabziyat bezovta qilayaptimi? 🔻Hech sababsiz asabiylashmoqdamisiz? 😢Tõxtang yetar.Sizdek gõzalga bu yarashmaydi.Navbatdagi soĝlom hayot nomli marafonim 8️⃣➖🔠🔠🔠🔠 start Marafonda -Dorilarsiz,✖️ -Ozdiruvchi choylarsiz ✖️ soĝlom vazn tashlaysiz.✅ 😶1️⃣ Oylik 6️⃣9️⃣ ming 😶2️⃣ Oylik 1️⃣🔠🔠 ming 😶3️⃣ Oylik 1️⃣4️⃣🔠 ming Shoshiling joylar soni chegaralangan MUROJAAT UCHUN🔽🔽🔽🔽 https://t.me/+P8pgFpEHcy80YjUy https://t.me/+P8pgFpEHcy80YjUy https://t.me/+P8pgFpEHcy80YjUy

#У‌ткинчи_дунё #No_102 #муаллиф_Қосимова_Нодира Розия кўзларини очиб, қўлига уланган капинитсага қаради. —Қаердаман? Секин атрофни текширди. Оппоқ хона. Деворлар хам, паталок хам, ётган жойи хам оппоқ. Охирги воқеаларни эслашга уриниб, бақиришни бошлади —Нигинамммм... Болажониммм Мени кечиррррр Ичкаридан келган овоздан, хамшира югуриб кирди. —Тинчланинг.. Хамшира ўрнидан туришга улгурган, Розияни елкасидан ушлаб ўтиргизди. —Қўйиб юбор.. Мен боламни олдига боришим керак. Розия хамширани туртиб, каридорга югуриб чиқди. Қаёққа кетаётганини ўзи билмасди, лекин тинмай югурарди. 💫💫💫💫 —Олиб кетишингиз мумкин. Моркдагилар Диёрни ичкарига чақирди. Диёр қўллари қалтираб, Нигинани қўлига олиб махкам бағрига босди. —Қанча келинг деб ялингандинга қизим? Мен ношуд отанг, сени ёнингда бўла олмадим. Мени кечир... Диёрни ўкириб йиғлагани зални тутди. Диёрни кўзларидан ёш тинмас эди, қизини кўтариб ташқарига олиб чиқди. 💫💫💫💫 —Ука, бу нима? Оппоқ матога ўралган Диёрни қўлидаги нарсага юраги хапқириб қаради. —Боламни ўлдирдинглар, энди хурсандмисизлар? Диёр алам билан Латофатга қаради —Йўқ, йўққққ... Латофат Диёрни қўлига ёпишди. —Тегманг, қўлингизни теккизманг. Анави манжалақи билан кўзимга кўринманглар... —Боллааамммм... Орқадан Розия тўзғиган сочлари билан, яланг оёқ югуриб кирди. —Йўқол, кўзимга кўринма.. Диёр Розияга қараб бақириб, Нигинани жасадини ичкарига олиб кириб кетди. Диёрни елкалари бир зумда чўкиб, ранглари хам ўчиб кетди. —Бўлиши мумкин эмас, сен жуда ёш эдингку болажоним. Мен айбдорман, сени асрай олмадим, сени кипригимдек асрай олмадим. Энди мен ким учун яшайман? Энди уйга келганимда, югуриб чиқиб ким кутиб олади? Сенсиз қандай яшайман? Диёр, Нигинани диванга ёткизиб қўлларидан тутиб, бошини қўйди. —Сен кетмасингдан, юрагим бўм бўш бўлиб қолди. Нега буни раво кўрдинг қизим? Диёр, Нигинани юзини очиб қонаб шилиниб ётган юзларига термулди. Қанча жонинг азобда қолган экан? Диёр, ўкиниб йиғлаб Нигинани юзларини силади

#У‌ткинчи_дунё #No_101 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Тез етиб келинг, бир жойга боришимиз керак. Шошилинч қонғироқдан Розия Диёрга қаради. —Тинчликми ака? Диёр телефонни олиб, гапирди —Боғ орқасидаги ахлат хонадан жасад топилган. Бориб кўришимиз керак. —Нима? Диёрни қўллари қалтираб кетди —Тушкунликка тушманг, хали анниқ эмас. Диёр шошиб ўрнидан турди, кўча томон юрди. Розия ортидан эргашди. —Дадаси тинчликми? Розия зўрға гапирди —Билмасам, борайликчи. Диёрни кўзларидан ёш оқди. Тезда такси чақириб, етиб боришди. —Юринглар, ичкаридаги жасадни кўрсатаман. Лекин юзини хам таниб бўлмайдиган даражада. Муср олиб кетишга борган ишчилар топиб олишибди. Диёр, Милиция ходими ортидан юриб кетаркан, хонага яқинлашгани сари юраги орқага тортиб кетарди. Эшик очилиб, ичкарига киришди. Жасад устидаги мато олинди. Диёр билан Розия секин яқинлашишди, Иккисини хам оёғи бўшашиб, кўз олди қоронғулашиб кетарди. Юзини таниб бўлмас даражада эди. Диёр, секин қўлини ушлаб рассиядан олиб келган кичкинагина браслетини таниб бақириб юборди. —Қизимммм... Йўўўқққ... Фақат бу эмас... Диёр ерга ўтириб қолди. Розия хушини йўқотди. —Ўзингизни қўлга олинг. Ходим жасадни юзини ёпиб, тезда ёрдам чақирди. Розияни олиб чиқиб кетишди, Диёр эса карахт ахволда эди. 💫💫💫💫 —Оллоҳ қизингизни қайтариб берибди. Розияни олдидан чиқган ҳамшира, Диёрга хамдард боқди. —Тинчликми? Диёр ўрнидан турди —Аёлингиз хомиладор экан, асабийлашган шунга хушини йўқотган. —Қанақасига? Диёр хеч нимани англамас эди —Қанақасига бўларди? Хуллас аёлингиз хомиладор, лекин жуда кичик. Эндигина бир ойлик. —Ахир мен... Диёр гапини тополмай қолди —Бу хақида хеч кимга айтмай туринг. Диёр ўрнидан туриб, чиқиб кетди.

#У‌ткинчи_дунё #No_100 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Ичкарига кириб кўришингиз мумкин, лекин сақлаб қолиш амри маҳол, чунки ахволи оғир, уриб юборган шафёр воқеа жойидан қочиб кетган. Розия югуриб ичкарига кирди, кирдию деворга суяниб, ерга ўтириб қолди —Болаааммм.... Розияни кўзига Нигина кўриниб кетди. —Сизни қизингизми? Доктор югуриб олдига кирди. Розия секин туриб, беморни олдига борди. —Оллоҳга шукур, мени қизим эмас. Розия йиғлаб юборди. 💫💫💫💫 —Дадаси, ўн кундан буён Нигина йўқ, қидирмаган жойимиз қолмади. Розия Диёрга қўнғироқ қилди —Нега йўқ бўлади? Қаерга кетди? Диёр, қўрқиб кетди. —Сизга қандай айтишни билмай юргандим. Хаммасига опангиз айбдор. —Яна опамни айблама, ўзинг қарай олмагансан. Нигинамга бир нима бўлса, сени ўлдираман. —Опангиз, айланишга юборибди, мендан сўрамай. —Айтяпманку, бир гап бўлса соғ қолмайсан Диёр телефонни ўчириб қўйди. Ўша куни кечаси, биринчи рейс билан етиб келди. 💫💫💫💫 —Бу номерни ўчиряпман, ўзим қўнғироқ қилмагунча қилмай туринг Розия кечаси эшикка чиқиб, Сардорга қўнғироқ қилди —Тинчликми? Нимадур бўлдими? Сардор уйқусираб гапирди —Эрим келди. —Нима? Бу гап қаердан чиқди? Сардор кўзини ишқалади —Ўзим хам билмаган эдим, Нигинани йўқолганини айтгандим, етиб келибди. —Ха майли лекин йўқолиб кетиш йўқ. —Хавотир олманг, сиз менга кўп керак бўласиз. —Майли эринг сезиб қолмасин, кейин гаплашамиз. Сардор телефонни ўчириб, кўзларини юмди. Розия телефондан сим картани чиқариб, синдириб ташлади. —Нима қиляпсан бу ерда, кечасида? Розия ортидан келган овоздан чўчиб ортига қаради —Шунчаки уйқум келмаяпти. Розия телефонини чўнтагига солди. —Ким билан гаплашдинг? Диёрни жиддий қиёфасига дуч келди. —Хеч ким билан. Розия тутилиб қолди Айтяпманку хаво олишга чиқган эдим. —Омборхона олдига, хаво олишга чиқган эдинг шундайми? —Ха шундай, нега мени қистовга оляпсиз? Ўзимни дардим ўзимга етади. Розия жахл қилди —Майли, лекин қадамингни тўғри ол. Диёр ортига ўгирилиб кетди. Розия, юраги устига қўлини қўйди. —Қутилиб қолдинг Розия, кейинги сафар эҳтиёт бўл. Розия ўзига ўзи гапириб, Диёрни ортидан эргашди

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Кайфият_учун Дугоналар кўча айлангани чиқишибди😄 Реакция босиб,🥰💋👍🔥 Яқинларингизга улашишни унутманг➡️➡️

СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН АКА. Биламан кўп айтолмаганман Қилмагансиз ҳар дамда якка. Шу меҳримга бергунимча тан. Сизни яҳши кўраман ака. Сиз бор бошим юраман эгмай. Кўнглимизга топа олас жой. Узоқ умр яшанг ғам кўрмай. Сизни яхши кўраман ака. Отам каби куюнганимсиз. Акам бор деб суюнганимсиз. Балки қаддим тутмасдим сизсиз. Сизни яхши кўраман ака. Минг жаҳлингиз чиққанда ҳамки Ранжиб сиздан қилмайман тана. Айтмаганман билмайсиз чунки. Сизни яхши кўраман ака. Ҳулкарой Ҳожамовна ✍✍ Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖