💥Қайсар.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Қўшни ховлида тўй тараддуди авжига чиққани сари Гўзалнинг ичида кирпи болалаябди. Хатто ётган тўшаги хам тиконданми, баданига ботадия, ажабо! Нега? Нима учун? Мендан Ферузанинг нимаси ортиқ ахир! Фарход шу қора таппининг нимасига учдийкан? Унинг дилини аламли саволлар қийнар, иззат нафси қўзғолиб, ичида Фарходни сўкарди. Азиз ўқувчимни хам бу саволлар қизиқтирса-ю, озроқ вақтини менга ажратишса, бажонидил ўтмишга қайтиб, нега Фарход чиройликкина бўлган қўшни қизни эмас, Гўзалнинг таъбири билан айтганда “қора таппини” танлаганини билиб оладилар.
**
Фарход ёлғиз онасининг пинжида катта бўлди. Дадаси автохалокатда вафот этгач, амакилари меросхўрни йўқотиш мақсадида келинойиларига турли бўхтонлар қилиб, уйдан қувганларида, катта тоғаси "Султон ўлигини хурламас" каби уз уйига кўчириб келди. Кейинчалик ўзига бошқа ховли олиб кўчиб чиқаркан бу ховлини Фарходнинг номига ўтказиб берди. Бозор – ўчаридан доим хабар олиб турди.
Фарход худди дадасидек буғдойрангда эди. Аммо, ёқимтой бола бўлгани учун қоралиги хам сезилмас, махалладаги ундан катта болалар, қизлар “Пеле” деб суйиб ўйнатарди. Фарходнинг ўзи эса Гўзал билан ўйнашни яхши кўрарди. Улар деярли доим бирга эдилар, боғчага хам кейинчалик эса мактабга хам бирга бориб келишарди. Фарход Гўзалларникига кам кирарди, қандайдир ички туйғулари у ховлидагилар ўзини ёқтиришмаслигини эслатиб турар, шунинг учун доим Фарходларникида ўйнашар, дарс тайёрлашарди. Иккиси яқин дўст, ажралмас синфдошлар эди. Болалар 6-синфга кўчишган кунлари эди. Фарход танаффусдан келса папкаси бошқа жойга ўтиб қолибди, уни ўрнида эса Рашид исмли оппоққина бола ўтирибди. Фарход жисмонан бакувват бўлмасада, чаққонлиги учун хамма болаларни енгиб биринчи кузир бўлиб олганди. Унинг қайсарлиги, калтак еса хам чекинмаслиги бошқаларни чўчитиб турарди. Рашид эса банк директорининг ўғли бўлгани учун кўп пул олиб юрар, хар хил совға – саломлар билан болаларни ўзига иқтисодий қарам қилиб олган. У шундай бўлсада Фарходнинг ўқрайиб қарашидан ранги оқариб, Гўзалга ёрдам кутгандек мўлтираб қаради. Вазиятни тушунган Гўзал орага тушди:
-Пеле, ўртоқ мен математикадан қийналябман. Рашид мен билан ўтирақолсин, ундан сўраб тураман-да?
Фарход Пеле дейишларига ўрганиб кетган бўлса-да, бу сафар дили оғриди. Йўқ, у қиздан кўчира олмай қолганидан эмас, “ўрнидан” мосуво бўлгани учун ранжиди. Ўзиинг ранги Рашидникидек оқ эмаслигидан, сочлари уникидек силлиқ эмаслигидан, хар куни мактабга плиткали шокалад олиб келолмаслигидан ранжиди. Фарход қизни химоя қилиб юқори синф болаларидан ур-тепки бўлиб, афт-ангори “шудгор” бўлганда хам бунчалик жони азоб тортмаганди. Ахир билардики, қиз Рашиддан кам билмайди математикани. Кутилмаган танловдан сўнг Фарход папкасини олди-да, уйга кетиб қолди.
-Кўрдиларингми, Фарход уйга манғиди, энди биринчи кузир аканг гирой бўлади, билиб қўйларинг!-мақтанишга тушди Рашид. Гўзал унга эътироз билдирмади, аксинча, мийиғида кулиб қўйди. Эртасига хам Фарход мактабга бормади. Аммо, икки аълочи ўқувчининг бир партада ўтириши синф рахбарига маъқул келмади ва уларни жой- жойига ўтқазиб қўйди. Шундан кейин Гўзал ва Фарход яна бирга ўтирадиган бўлишди. Орадан йиллар ўтаркан улар чинакам сирдош дўстлардек улғайишди. 11-синфга битиришаётганда Фарходнинг дили яна ранжитилди. Рашиднинг акасини никох тўйидан ўнтача синфдошлар бирга қайтишаётганди. Бирдан Гўзал Фарходга шивирлади:
-Фарход (энди хеч ким уни Пеле демай қўйганди) секинлаш, боллар олдинга ўтиб кетишсин!
Фарход ичидан қандайдир ажиб туйғуни хис қилди. Нахотки уни севишимни тушуниб етган бўлса, ўйлади у. Шу пайт орқаларидан иккита аскарликдан яқинда қайтган йигит етиб келди.
-Гўзалхон, сизни бир минутга мумкинми?-деди биттаси
Фарходнинг кўзлари ғазабдан йилтираб кетди. Гўзал буни нимқоронғуликда хам пайқади ва унга деди:
-Фарход, сен сал олдироқда юр, болаларга етиб олма кейин бирга кетамиз!
Қахрамонимиз шартта бурилиб иккаласи билан хам олишишга тайёр турганди. Бу гапдан кейин дами чиққан коптокдек бўшашиб қолди. “Демак анавилар учун ортда қолмоқчи бўлган эканда!? Нега? Мен ёмонманми, мени кўрмайсан, дилимдагини пайқ