ша олардим, Билимдонлигим сабабли унверситетда ҳам ҳурматим ўрним бор эди. Бринчи курсдалик вақтимдаёқ бир қанча ошкору ғойиб ошиқларим бисёр бўлган, аммо мени муҳаббат розларига вақтим йўқ эди. Ўқишимдан ортиқча вақтимда уверситет қошидаги тилчилик курсларига қатнардим, атрофимдагилар билан кам мулоқатда бўлганман. Лекин курсдошларимни йиғилишига баъзида туғулган кунларига дугоналарим билан бориб турардим, демоқчиманки буткил атроф муҳитдан узилиб қолмагандим, барча қизлар каби мени ҳам дугоналарим бўлган ўша дадажоним олиб бориб қўйган ижара уйда доимий яшаб қолгандим, кийинчалик мен билан дугона бўлиб қолган яна икки қизни ўша хонадонга олиб боргандим, дугоналаримни бириси Соҳиба Самарқандни бошқа бир чекароқ туманидан эди, иккинчи дугонам эса Жиззахлик Фазилат эди. Биз жуда иноқ дугоналар эдик, орамизда бирор сир бўлмаган доимо ўқишда ҳам бир биримизни қўллаб юрганмиз, бир биримизни уйларимизга бир неча бордан меҳмон бўлганмиз, ҳатто биз орқали ота оналаримиз ҳам танишиб қолишганди. Учунчи курслик вақтимизда Соҳиба ҳамқишоғига унаштирилди, дугонам булажак умр йўлдошини болалигидан таниб билган ва у ҳақида ижобий фикирда бўлиб у билан бахли бўлишига ишонарди. Сохибани унаштирилганини эшитган онам мени ҳам қистовга ола бошлади сабаби мактабни битирганимдан буён ҳовлимиздан совчилар аримас ва онам бирорта яхши йигитга розилик беришимни хохларди, менинг эма жавобим ҳар қачон битта ва тайёр эди, " Аяжон ўқишимни чала қолишини истамайман, ўқишим битсин тегарман шу эр деганига ҳам"
Фазилат эса Самарқанд шаҳрини туманга туташиб кетган бир чекасидан бўлган Адҳам исмли курсдошимиз билан ошиқ мошиқ эди. Адҳам оғир босиқ илимли яхши йигит эди.
Учинчи курслик вақтимда абитурентларни тайёрлай бошладим, аслида унақа ниятим йўқ эди. Бир сабаб бўлиб репититорлик қилишимга тўғри келган ўшанда, сабабки ижара хонамиз бекасини жияни менга ўхшаб бринчи йил ўқишдан йиқилиб холасиникида яъне биз турган хонадонга келиб тура бошлади, мақсади репититорларга қатнаш экан, лекин Нилуфар исимли бу қиз холасига ёлланган репититорлари яхши ва етарлича дарм бермаётганидан нолибди. Шунда бека мендан жиянига ёрдам беришимни илтимос қилди бажонидил мен ўша қизни тайёрладим, Нилуфар бот бот талаба бўлсам ҳам ўша репититоридан юз карра билимли эканимга амин бўлиб жуда тушунарли ва аниқ дарс тушинтиришимдан мамнун эди. Репититор бўлиб қолишимга ҳам Нилуфар асосий сабабчи, ўша йили у ҳам талаба бўлгач, бир куни гарлашиб ўтирганимизда яхши бир фикир айтиб қолди.
- Матлуба опа репититорлик қилсангиз булмайдими, ҳам одамларга ёрдамингиз тегади ҳам бу иш яхшигина даромад келтиради.
-Бу гапинг ку тўғри аммо кимни кўзи учиб турибди менга тайёрланаман деб, мендан бошқа ҳам сон мингда ҳозир бола тайёрлайдиганлар.
-Опа мен сизга бир нечта ўқувчи топиб берсам тайёрлайсизми?
-қайрдан топиб берасан
-Топаманда мани тайёрлаб ўқишга киритдингиз ку, бир нечта дугоналарим танишларим кимга тайёрланганимни сўраб юришибди
-Билмасам ўйлаб кўриш керак.
-Нимасини ўйлайсиз бошланишига камида сизга бешта қиз топиб бераман
-Чаққонсану Нилу, бу ишни қилиш учун ҳам жой керак яна бошқа муоммолар ҳам бўлади.
-Нимасини ўйлайсиз масалан бешта қиз учун ижарага ўй топилса ўша қизлар ижара пулларини ҳам ўзлари тулашади сиз уларга дарс берасиз сизга ҳам яхшигина ҳақ тўлашади, пулни ҳаммаси ҳозир репититорлардаю.
Хуллас бу мавзу шундоқ қолиб кетмади, Нилкфарни қистови билан ижара хоналар ҳам топилди беш эмас тўққизта ўқувчи ҳам, Ўша йили мен ўқишни битирдим, тўққизда ўқувчимдан иккитаси грант асосида бештаси шартнома асосида талалаба бўлишди. Нилуфар айтганидек ўқувчиларимни ота оналари келишилган яхшигина суммаларни менга тўлашди.
Ота онамни мени ўқитиб хато қилишмаганини, меҳнатлари зоя кетмаганликларини билдиришим керак эди. Ота онам репититорлик қилаётганимдан ҳам хабардор эдилар, репититорликдан топган пулларимни ҳаммасини дадажонимга олиб бориб бердим, ота онам кўп дуолар қилишган ўшанда ҳам.
Мен талаба бўлиб юрган даврда қишлоғимизга келин бўлиб келганлар орасидан учтаси ингилиз тили мутахасиси бўлиб улар аллақачон мактабда иш ҳам бошлашган дияр