ди. Кунлар шу тариқа ўта бошлади…
...Райҳонбиби далага энди етиб келган ҳам эди, бригадир ишнинг янги тартибини эълон қилиб қолди:
– Ҳамма гапимга диққат билан қулоқ солсин. Энди қишлоқдан анча олислаб кетдик. Эртага кўрпа, ёстиқ, қалинроқ кийим олиб келинглар. Далада ётиб қолиб ишлаймиз. Битта яримта кучига ишонган зўр уйидан қатнайди. Қозонни шу ерда қуриб, гўжа, ёрма, атала пиширамиз...
– Тоға, ўрим-йиғим тугагунча далада қолар эканмиз. Мен ҳам далада қолиб ишласам майлими? Ҳарна, уйга келиб юргунча, далада дам оламан.
Нурмурод муаллим ёзиб ўтирган нарсасидан бош кўтариб жиянига қаради. Кўзойнагини олиб тахланиб турган китоблар устига қўяр экан, нима дейишини билмай каловланди. Бир фикрга келди шекилли, салмоқ билан сўзлади:
– Қизим билиб юрибман, ишга бола кўтариб бориб, қийналиб юрибсан. Лекин ёлғиз ўзинг далада тунаб қолишингга рози бўлолмайман. Раис билан гаплашай, Турдимуроднинг ишини бошқага топширсин. Ёнингга укангни қўшаман. Асли ўзингни уйда гилам тўқишга олиб қолмоқчийдим. Бригадир ҳам, раис ҳам кўнмади. “Ўзи ғайратли одамларимиз кам”, дейишди. Турдимурод ёнингда бўлади, сенга қараб юради, токи яхши ёмон дилингни оғритмасин...
...Оғир меҳнатдан чарчаган ўроқчилар қирнинг шамолдан панароқ ён бағрига қароргоҳ ташладилар. Ниҳоят, жамоа учун пиширилаётган ёрма таӣёр бӯлди. Ёши каттароқлар давра олиб ўтирдилар. Ёшроқ йигитчалар сопол косаларга таом солиб, бир-бир олиб келиб қўя бошладилар. Барча жамулжам ўтиргач, ҳар ким ўз олдидаги овқатдан тановул қила бошлади. Бир пайт Сайфиддин деган боланинг овози янграб қолди:
– Вой, менинг косамда гўшт бор экан!
Қишлоқда на уруш йиллари, на омон-омон пайтларда ҳам ҳеч ким қачон охирги марта гўштли таом еганини айтиб беролмас, айрим хонадонларда эчки ё сигир бўлса ҳам деярли сўйилмас, фақат сут-қатиқ учунгина боқиларди. Сайфиддиннинг гапи ҳамманинг диққатини тортди.
У қўлида кичикроқ муштдек келадиган нарсани ушлаб турар экан, “Вой, бу гўштнинг оёқлари ҳам бор экан” деди ва битта оёқчасини юлиб олди-да еӣ бошлади. “жуда ширин экан” деди кавшанаётиб. Олдида ўтирган аёл бақириб юборди.
– Ҳай, болам ема, бу ахир қурбақа-ку!
– Эй, қурбақами, тошбақами, нима бўлса ҳам жуда ширин экан.
Одамлар олдидаги косалардаги таомни ейишларини ҳам емасликларини ҳам билмай қолдилар.
– Ейсизларми, емайсизларми, ўзларинг биласизлар. Лекин шуни унутманглар-ки, бошқа овқат йўқ. Ким ҳолсизланиб йиқилиб қолса, ўзидан кўрсин. Масалан, мен ейман.
Бригадир шундай деб косасига қошиқ урди…
Эртаси куни дала меҳнаткашлари бошқа довонга буғдой ўримига ўтдилар. Муродилла даланинг қоқ ӯртасида, омонатгина чайла остида, ерга тӯшалган камзулнинг тугмаларини ӯйнаб ӯтирар экан, ёнгинасидан каттагина илон судралиб ўтиб қолди. Жондор бошини кӯтариб, болага бир пас қараб турди ва ӯзига бирор хавф-хатар йўқлигини сезгач яна йўлида давом этди. Бироздан кейин юмронқозиқ болаларини эргаштириб бу соябон яқинига келди. У ҳам Муродиллани кўргач икки оёғида туриб унга қаради. Бола завқ билан қийқириб, улар томон талпинди. Жониворлар галаси бир зумда кўздан ғойиб бўлди...
Аёллар қароргоҳининг чеккароғида Райҳонбиби боласи иккаласига ӯрин ҳозирлади…
Тун қоронғусида уйғониб кетган Муродилланинг инжиқлиги тутди. “Инна, инна” деганча онасининг юзларини силади. “Ёт, Муроджон, ухла”, деди аёл уйқу аралаш. “Инна, бувва, бувва”... Райҳонбиби боласининг “бувва”лаганини эшитди. Аммо оғир уйқудан кӯзларини очолмади.
У тушида пиёлани сувга тўлдириб тутди, Муродилла қониб-қониб ичди. Унинг яна “бувва, бувва” деганча эмаклаб, қароргоҳдан узоқлашиб бораётганини она сезмади. Орадан бирор соат ўтгач, аёл беихтиёр боласини қучоқлаш учун қўл узатди. Тополмагач, ўрнини пайпаслади-ю, бирдан кўзлари ярқ этиб очилди. “Муродилла, Муроджон”, деб шивирлади. Жавоб бўлмагач тимирскилаб, қидира бошлади.
Тун қоронғуси янада қорароқ, янада даҳшатлироқ туюлар, Райҳонбиби бир буғдой ғарамидан бошқа буғдой ғарамига эмаклаб борар, пайпаслар, тополмагач гоҳ югурар, гоҳ бирор қора дўнгакни ухлаб ётган боласи фаҳмлаб, сийпаб кўрар, яна ўзини ҳар ёнга ташлаб зир югурарди.
Жигаргӯшасини излаётган ғамбода аёлнинг икки қир ўртасида росмана фарёди янгради.
–"Муроджо