#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
23
— Машинада экансиз, кўриб турдингиз, яна машинани урганимдан кейин тушиб келяпсиз. София машина эгаси Зулфиқорлигини, уни устига машинада ўтирганлигини билиб жаҳли чиқди.
— Ҳа, бир оғиз айтмадинг-ку. Машинангизни олиб туринг деб.
— Қаердан биламан машина ичида ўтирганингизни, қоп-қора ойнадан кўринмайди-ку.
— Энди тузатиб берасан. Қизнинг қўрқувдан йиғлашга тайёр турган кўзларига мароқ билан қаради.
— Менми, менда ҳозир пул йўқ, қанча кетади, ўзи?
— Меникига 300 доллар сеникига 200 доллар кетади.
— Вой, энди нима қиламан. Адам биласалар нима қиламан... пулим ҳам йўқ машина ҳайдамасдан жим ўтирсам нима қиларди-я, менга шу муаммолар керакмиди.
— Зулфиқор ака, менга қаранг келишайлик, ҳозир ўзимникини таъмирлай, сизникига пул топганимда бераман. Зулфиқорнинг кўзларига илтижоли қаради.
— Қачонга тузатиб берасан?
— Кейинги ойга пул топиб қолсам балки шу ойда.
— Майли, ҳозир устахонага ҳайдайлик, қанча пул кетишини билиб шунга қараб пул йиғасан, адангга айтмайман.
— Вай, раҳмат. Пул топган заҳотим бераман. Фақат ҳеч ким билмасин, Саид ҳам.
— Хўп билмайди, энди шу кўча бошидаги устахонага борамиз, ҳайда машинангни.
София машинанинг озгина урилган жойига қараб қўйди-да, оғир хўрсиниб машинага ўтирди.
— Ало, Севара, зарур ишим чиқиб қолди, сизларни олиб кетишга такси чақириб қўйдим.
— Хўп, ака яхши ишлаб келинг.
Қўнғироқ якунлангач Зулфиқор Софиянинг ҳолатини эслаб кулиб қўйди. — Ҳалиям шундай -деди кулганча ёдида мактаб вақти унга қор отган бола билан жанжаллашгани. Унда ҳам София худди шундай қўрқиб турганди. — Анча катта бўлибди-ку, қизиқ нега бир маҳаллада, яна ёнма-ён қўшни бўлсак-да, Софияга кўп эътибор бермаганаканман. Майли устахонага борайчи дея машинасини ҳайдади.
🍃🍃🍃
— Маҳлиё, нимага мен борлигимда хонанггдан ташқарига чиқмаяпсан? Ортидан келган овоздан чўчиб кетди.
— Сиз ёмонсиз! Сиз бор уйда яшашни хоҳламайман.
— Ҳоо, тилинг анча чиқиб қолибди-ку, опанг ўргатдими ёки опангдан ўргандингми, гап қайтаришни?
— Ҳеч ким ўргатмади. Агар сиз, сиз хабар ёзмаганингизда у уйдан келмасдим.
— Мен сабаб келдингми?
— Адам сабаб келдим, унга бирор нарса қилманг дея келдим!
— Бундан кейин, мен уйдалигимда хонангга қамалиб ўтирмайсан! Келгандим чиқасан кутиб оласан.
— Ҳеч қачон!
— Асабимга ўйнама менинг қандайлигимни биласан, шундайми? Қизнинг иягидан қаттиқ сиқди. Мен уйдалигимда хонангга қамалиб ўтирмайсан, тушундингми?
— Тушундим, тушундим. Кўзларида ёш айланар, бир кўзини юмса дув этиб тўкиларди.