ИСТАМБУЛЛИК КУЁВ.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Аллаёрон чўққиларидан кўтарилган қуёшнинг илк нурлари четида тераклари шовуллаган Жаласой кўчаларига тушди. Қуёшнинг заррин нурлари йўл четидаги пахсадеворли қишлоқ уйларига қўшиб, қишлоқнинг томи лойшувоқли энг чекка уйида яшайдиган Боймат чолнинг кенжа қизи Асалнинг ҳам кўнглини ёритиб юборди.
Асалнинг кўнгли чароғон бўлишининг сабаби бу севгилиси Йилмаз келадиган куннинг ҳам тонги отгани эди.
Оҳ! Асал бу кунни қанчалар интиқ кутди!
Ниҳоят, бугун у севгилиси билан кўришади!
Қизиқ, олти ойдан бери фақатгина интернетдан ёзишган йигити қанақа экан? Расмини-ку, кўрган, аммо овози қанақа экан?
Овозини ҳам бир-икки телефон қилганда эшитган, аммо кўришиб гаплашиш бошқача-да!
Илк кўришганларида Йилмаз қандай саломлашар экан?
Асал унга қандай салом беради? Нималар дейди?
Биринчи автобус билан Самарқандга келди. Ҳали анча вақти бор. Регистонни томоша қилди. Аввал эътибор қилмаган экан, мадрасалар жуда гўзал экан. Қуёш нурларида Улуғбек мадрасаси пештоқидаги нақшлар ажиб товланади. Тиллакори пештоқидаги ёзувлар асрлар сирини сўйлаётгандек.
Шердор мадрасасининг пештоқидаги оҳу ва уни қувлаб бораётган шер суратига қараб туриб, Асалнинг кўнглига ғулғула тушди: “Мени қидириб келаётган бахтим эмас, шу шер каби умримнинг заволи эмасмикан?”
Асал ортиқ суратларга тикилгиси келмай қолди. Мажнунтоллар оралаб, “Шоирлар боғи” томон юрди: “Йўқ, Йилмаз ундай эмас! Ахир шунча пайтдан бери бир марта кўнглимни оғритадиган гап айтмади. Доимо раъйимга қаради. У менинг бахтим!”
Асал оромкурсига ўтириб, Йилмаз юборган соатига қаради. Энди ўн бир бўлибди.
“Бунча шошмасам, Йилмаз энди Тошкентга тушади-ку?”
Асал интиқлик билан Йилмаз қўнғироқ қилишини кутди. Чорак соатча вақт ўтиб, телефони жиринглади.
− Алло, Йилмаз?
− Энангман, бунча ҳовлиқасан? Куёвинг келдими?
− Куёвингизнинг қўнғироғини кутаётувдим-да, эна, − жавоб берди Асал. – Тошкентга ҳозир тушди, менимча. Уч-тўрт соатдан кейин етиб келади.
− Пешиндан кейин борсанг ҳам бўлар экан, бунча шошдинг?
− Билмайман, эна, билмайман.
− Майли, эҳтиёт бўл, қизим. Келиши билан алё де, мен ошга уннайман.
− Хўп, эна!
Телефонни ўчириши билан бегона рақамдан қўнғироқ бўлди.
− Алло!
− Асал ханим, ийи гунлер!
− Вой, Йилмаз, Яхшимисиз? Яхши келдингизми?
− Тешеккурлер! Насилсин? Ийимисин?
− Яхши, ҳаммаси яхши. Йўлга чиқдингизми?
− Эвет. Нерее гедежем? Арабичия анлатиюрмисин?
− Хўп, беринг унга!
Асал такси ҳайдовчисига меҳмонни тўғри Регистонга олиб келишини тайинлаб, “Лаби ғор” кафесида кутиб туришини айтди.
Асал Йилмазни ўзидан беш-олти ёш катта деб ўйларди. Машинадан тушиб, каттакон жомадонни судраб, у томон келаётган ўзи тенги ёш, бежирим кийинган йигитни кўриб, кўзларига ишонмай қолди. “Кутилмаган бир бахт!”
Улар бир-бирларига сўзсиз узоқ термулиб турдилар.
Йилмаз Асални секингина бағрига босди.
− Сени илк гўрдўғимде танидим!
− Мен ҳам!
− Бен ажикдим.
− Мен ҳам оч қолдим.
Йилмаз кафе хизматчисини чақириб, таом буюришни Асалдан илтимос қилди.
Улар деярли гап-сўзсиз овқатландилар.
Кўзлар сўзлашдилар. Кўзлар арзи ҳол қилдилар. Кўзлар басти жавоб айтдилар.
Асал Йилмазни автобусда қишлоққа олиб кетмоқчи бўлди.
− Эвине кадар кач километра?
− Йигирма беш.
− Таксиде гедежез.
− Кўп пул олади.
− Мерак этме, бўш вер!
Йилмаз такси тўхтатди. Одамча келадиган жомадонини юкхонага ортди.
Кечқурун Асалнинг қариндоши йиғилди. Умрида бунча қариндошни кўрмаган Йилмаз шошиб қолди.
− Эрдем секиз-ўн акрабаси вар демишди, бу кадар кўпмиш аркадашларин?
− Эрдем ким?
− Абим, − деди Асалга ажабланиб қараган Йилмаз. – Билмиёрмуйдиун?
− Синглингиз билангина ёзишганман, − жавоб берди Асал. – Пинар билан.
− Ҳа, Пинар-да дуғуне гележек, иншаллаҳ!
Йилмаз каттакон жомадонини очди. Асалнинг отасига, онасига атаб олинган совғаларни, Асалга олинган бир неча хил тўй либослари, тақинчоқлар, атир-упаларни бир-бир топширди. Асалнинг акалари ва опаларига алоҳида, кейин ўзи танимаган барча қариндошларга совға-салом улашди. Совға олмаган қўни-қўшни ҳам қолмади.
− Куёв боланинг қўли очиқ экан.
− Бой деб мақташганича бор экан.
Меҳмонлар тарқалди. Яқинлар қо