uz
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Kanalga Telegram’da o‘tish

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ analitikasi

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 43 808 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 1 340-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 1 723-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 43 808 obunachiga ega bo‘ldi.

04 Oktabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni 5 917 ga, so‘nggi 24 soatda esa -185 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 18.91% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 12.02% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 8 289 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 5 269 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 132 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 05 Oktabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

43 808
Obunachilar
-18524 soatlar
+1887 kun
+5 91730 kun
Postlar arxiv
🌹«Бироз семирибди, мен буни ҳозир ўзига айтсам кўнглига тегмасмикан?» — дея ўйлади Баҳром Севаранинг юзидан кўзини узмасдан. Орадан ўн икки йил ўтиб учрашган икки дил гўё тилсиз сўзлашар эди. Балки мана шу кўча бошидаги кофечи йигит бўлмаганида, улар учрашмасди ҳам. Орадаги бироз сукунатни бузиб, Баҳром сўз бошлади. Ҳаяжондан сўзларининг ярми ютилиб кетар, лаблари титрар эди, аммо у ўзини дадил кўрсатишга уринаверарди. — Яқинда келди бу ерга. Кофени яхши тайёрлайди. Севара унинг сўзини тасдиқлади: — Мен ҳам иш чарчоғини мана шу кофени ичиб енгаман. — Ишинг оғирми? — деб сўради Баҳром. — Ҳа, бизда иш оғир, тунги сменада навбатчиликда тураман. Беморлар кўп. — Қарая, охири барибир шифокорликка ўқидингми? — Қайда... — Севара шундай деб ерга қаради ва орага анча пайт сукунат чўкди. Бироздан сўнг у оғир хўрсиниб давом этди: — Дипломни ҳам амаллаб олдим, бу ҳам ўқиди дегани эмас, шунчаки малака оширди деган диплом-да. Касалларнинг ярасини бойлайман, овқатини едираман... Хуллас, мана шунақа ишлар билан шуғулламаман. Ачинарли иш, а? — Севара шундай деб, истиҳола билан Баҳромга қаради. — Нега энди? Йўқ, унақа эмас! Аслида ҳам иш ҳақи оласан, ҳам савоб бўлади-ку, — деди Баҳром чин дилдан уни юпатишга ҳаракат қилиб. Баҳром Севарани яна бир қур кузатиб чиқди. Ўша аввалгидек сарв қомати бироз ўзлигини йўқотган, йиллар юкидан қадди бироз эгилиб қолгандек эди. Гапни шартта бошқа мавзуга бурмоқчи бўлиб, Баҳром яна сўз қотди: — Менга деса, бирор қиз тегмади. Оқ сочларим мени қари кўрсатар экан-да. Севара бироз кулиб олди: — Сенинг сочларинг ахир ўша пайтларда ҳам оқ эди-ку. — Шуни айтаман-да, — Баҳром ўзи айтган гапдан сал ўнғайсизланиб қолди. Ахир бу гапларни айтишдан мақсад нима эди? Ўзини оқламоқчимиди ёки ҳалигача ёлғиз эканини билдирмоқчими? Баҳром кўзларини қизга қадаб, ичидаги энг оғриқли саволни берди: — Эътибор қилма... Ўзинг бахтлимисан? Севара саволга жавоб беришдан олдин Баҳромнинг кўзларига тик қаради. Унинг нигоҳида қандайдир сирли, айни пайтда мунгли бир ифода бор эди. — Мени бахтли деб ўйлайсанми? — Севара совуб қолган кофесидан бир ҳўплади. — Тўққиз йил аввал турмушга чиққандим. Бўлмади. Характерларимиз тўғри келмади, дейишади-ку... Хуллас, уч йил аввал қонуний ажрашдик. Ҳозир қизим билан ёлғиз яшайман. Оғир кунларни бошдан ўтказдим, Баҳром. Мана шу касалхонадаги иш мени чалғитди, оёққа турғазди. Савобини билмадим-у, лекин одамларга кераклигимни ҳис қилиш менга куч беради. Баҳромнинг юраги бир қалқиб кетди. Бу янгилик унда бир вақтнинг ўзида ҳам ачиниш, ҳам аллақандай яширин бир умид уйғотганди. Ўшанда, бундан 12 йил аввал, Севара бошқага унаштирилганини эшитганда Баҳромнинг дунёси йиқилганди. Ўшандан бери юрагини ҳеч кимга оча олмади, уйланиш ҳақидаги гапларни эса доим ҳазилга буриб келди. Мана энди тақдир уларни яна ўша кўча бошида, ўша кофехона ёнида рўпара қилиб қўйибди. — Кечир... Мен билмагандим, — деди Баҳром оҳиста, унинг овозида чин дилдан қайғуриш бор эди. — Бунинг учун кечирим сўрама, — Севара яна ўша таниш, чиройли табассуми билан Баҳромга қаради. — Ўтган иш ўтиб кетди. Муҳими, ҳозир тинчман. Ўзинг-чи? Ростдан ҳалиям бўйдоқмисан? Мени алдамаяпсанми? — Сурбетларча ёлғизман, — деб кулди Баҳром ва бу сафар унинг кулгиси жуда самимий чиқди. — Сочларим оқагани билан, юрагим ҳалиям ўша, 20 ёшли талабаникидек аҳмоқ. Орадаги совуқлик, йиллар давомида йиғилган бегоналик девори бир лаҳзада қулаб тушди. Улар яна ўша содда, бир-бирини кўрганда ҳаяжонланадиган Баҳром ва Севарага айланишганди.

✨ Ҳар бир аёл гўзал бўлишга муносиб… 💛 Сизнинг нафислигингизни янада ёрқин кўрсатадиган энг чиройли бижутериялар шу ерда! 💍
✨ Ҳар бир аёл гўзал бўлишга муносиб… 💛 Сизнинг нафислигингизни янада ёрқин кўрсатадиган энг чиройли бижутериялар шу ерда! 💍✨ 💎 Юқори сифат 🌸 Замонавий дизайн 🎁 Ўзингиз учун ҳам, совға учун ҳам ажойиб танлов ✉️Буюртма бериш учун тугмачаларни босинг👇

​​– “Ё-син”... Қори домла-аа  – деди аёли. Охирги кучини йиғиб, эрига кулимсиб боқаркан,  – Нарсалар тахх-мондаа - дея, олди холос. Кўзлари билан қўлида маҳкам ушлаб олган қийиққа  зўр-базўр ишора қилди...   Сайёра Жабборзода

#Драбллар Ўгай меҳр... (Ҳикоя) – Ўғлим, тўғри, сизлар уни она деб қабул қила олмайсизлар, лекин у аёл менинг маҳрамим. Шу кунгача иссиқ-совуғимга қаради. Бору-йўғимга кўниб яшади. Закс қилманглар, моддий томондан таъмагирлик қилмасин, уй-жой иддао қилмасин дединглар, барисига кўнди. Шундай кунида ёрдам бера олмасам юзсизлик, субутсизлик қилган бўламан-ку болам. – Ҳа, хўп мен нима қилай дада? У касал бўлса менинг қўлимдан нима келади? Доктор бўлсам экан мана бу дориларни ичсин ёки мана бу укол қуйилса тузалиб кетади десам. Қизиқ гапларни топиб келасиз-ей. – Докторлар дори, уколларини ёзиб беришган. Дастим қисқалик қилаяпти-да,  болам. Уч ҳафта олдин келганимда маошимни олай, бераман деган эдинг. Ундан кейин ҳам икки марта келиб сени излаб топа олмай кетганман. Илтимос,  шу сафар қуруқ қайтармагин болам. – Хўп! Хўп дедим-ку, дада. Ҳали маош олганим йўқ. Ўзи уйга, рўзғорлик учун юз доллар қарз кўтарганман. Ҳали униям қайтаришим керак. Ишлаб чиқариш корхонаси директори ёки бизнесмен бўлсам экан, тахлам-тахлам пул кўтариб юрадиган. Иккалангиз ҳам пенсия олардингизлар шекилли, шундан ишлатиб туринглар. Мен ҳам кечаю кундуз сизни қайғураман. Дадам бечорага қийин бўлди деб. Қариган чоғингизда нима қилардингиз-а уйланиб?! Ўғлининг муомаласидан бу сафар ҳам уйга пулсиз, қуруқ қайтиши аён бўлган ота зора кўнгли юмшаса деб, яна эзилиб гап бошлади. – Озиб-тўзиб, қуруқ устихони қолган бечорани. Рак дегани бир офат экан. Менинг пенсиямга рўзғор қилсак, уникини дори-дармонга ишлатаяпмиз болам... – Майли дада майли, ҳозир мажлис чақирганман. Ойлик олишим билан сизга хабар бераман ёки ўзим ташлаб ўтаман. Сиз овора бўлиб, келиб юрманг. Юмшоққина креслосидан сапчиб турган ўғил, отасининг чиқиб кетишини ҳам кутмай шошилганча хонани тарк этди. Жилла қурса, шу сафар ёрдам қилар деб, ўртанча ўғлидан умид қилиб келган Ражаббой ота хомушланиб уйига қайтди. Бўёғи ўчинқираган  дарвозани  хиёл суриб  ичкари кираркан, димоғига хушбўй райҳон ҳиди урилди. Боғчадаги ранг- баранг очилиб ётган гулларга тикилиб, беихтиёр ўйга толди. “Оҳ, бечорагина-я, эрта баҳорда ҳолсизлигига ҳам қарамасдан ўзи эккан эди шу гулларни. Мана Соҳибажон гулларинг яшнаб, чирой таратаяпти. Сен эса кундан-кунга сўлиб бораяпсан. Ўшанда болларимнинг гапига кириб, фарзанд керакмас деб, бўйида бўлса ҳам олдириб ташлашга мажбур қилмасам бўлар экан. Ўша болалар туғилганида, балки, бугун сенга тиргак бўлиб туришган бўлишармиди. “Туя қариса боласига ияради” деб, беҳуда айтишмаган экан. Сен мени шунчалар асраб, авайлаб ҳокисор бўлганинг сари мен гўстоҳ,  болаларимга ёмон кўриниб қолмаслик дардида яшайверибман. Мана, бошимга кўтарган болаларимнинг оқибати... Эртага мен ётиб қолсам ҳам ўзларидан ортишмаслиги кундек равшан бўлиб қолди. Ўзим, ҳа, фақат ўзим айбдорман. Художон шу бандаи мўминангни дардига ўзинг шифо бергайсан илоҳим...”. – Ким-у? Ичкаридан келган заифгина сас отахонни хушёр торттирди. – Мен момоси, мен! Ражаббой ота калишини ташқарида қолдириб, ичкарига йўналди.   Тўрдаги ётоқда кўрпага ўралганча ҳарсиллаб нафас олаётган  Соҳиба опа турмуш ўртоғининг сасидан таскин туйиб, мажоли етмаслигини билса-да, бошини хиёл кўтарди: – Оллоҳга шукур, келдингиз. Отаси қори домлага одам жўнатинг. Жичча бўлса ҳам енгиллик еткизар Худоим...  – Соҳиба, мен келгунча шу гапларни ўйлаб ётибсанми? Қўй, совуқ нафас қилма. Қара, оғриқ қолдирадиган дориларингни олиб келдим,  – Бобо бироз тараддудланиб, яна давом этди,  –  Йўлда Маҳмуджон билан йўлиқишиб қолдик. Ҳали  замон ўзиям келиб қолса керак.  Янги сўйилган қўй гўшти оламан. Пул-мул яна алланарсаларни обораман деди. Келин, навараларни ҳам олиб келса керак... Чоли тушмагурнинг,  кўчага дори-дармон заруратидан чиқиб келганида такрорлайдиган сўзларини ҳар сафар жимгина  тинглайдиган  Соҳиба опа, бу сафар ичидан келаётган совуқ ҳавл кучидан  нималардир дейишга шошилаётгандек эди...Отахон термосдан илиқ чойни пиёлага қуйиб, ҳозиргина олиб келган доридан бир бўлак синдириб,  ичиришга  чоғланган эди:

#СЕКРЕТ_АЁЛЛАР_УЧУН❤️❤️ ❤️🇳🇿🟠🔴🔴🔴🟠❤️ ☺️ 🔴🟠🔴🟠🔴🟠 ☺️ ❤️ 🔴🟠🟠🔴🟠🔴 ❤️ ❤️ЭРКАКЛАР КИРИШИ МУМКИН ЭМАС❤️ 💓❤️💙❤️❤️❤️
#СЕКРЕТ_АЁЛЛАР_УЧУН❤️❤️ ❤️🇳🇿🟠🔴🔴🔴🟠❤️ ☺️ 🔴🟠🔴🟠🔴🟠 ☺️ ❤️ 🔴🟠🟠🔴🟠🔴 ❤️ ❤️ЭРКАКЛАР КИРИШИ МУМКИН ЭМАС❤️ 💓❤️💙❤️❤️❤️💚❤️🤍 ⬇️https://t.me/+G-EwIvsmJthiZWNi ⬇️https://t.me/+G-EwIvsmJthiZWNi ⬇️https://t.me/+G-EwIvsmJthiZWNi

🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠 🟠🔴ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.🔴🔴🔴 🟠БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУ
🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠 🟠🔴ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.🔴🔴🔴 🟠БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ🟠 🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠 🔴 https://t.me/+TVL-ynRZdPAxYzUy 🔴 https://t.me/+TVL-ynRZdPAxYzUy

Repost from N/a
O‘zbek Telegram kanallarida reklama bering 🚀 Magfi Ads orqali brendingizga mos Telegram jamoalarini toping, reklamangizni te
O‘zbek Telegram kanallarida reklama bering 🚀 Magfi Ads orqali brendingizga mos Telegram jamoalarini toping, reklamangizni tez ishga tushiring va auditoriyangizni kengaytiring. 🔗 Reklama berishni boshlang → #reklama · Magfi Ads

#Шубҳа 178-қисм Ойбек ҳам мен каби тушунди шекилли, бошқа савол бермади. Яна келиб ёрдам беришини айтди. Навбаҳорнинг онаси узоқ дуо қилганига қараганда, Ойбек анчагина пул берди. Инсонлар қилинган яхшиликни қалбларига яқин оладилар. Бу аёл ҳам шу баҳонада Ойбекнинг барча саволларига самимий жавоб берди. Онанинг, акам ва қизидан хабари йўқ. Бўлсада қайси она ўлган қизинг айбини ошкор қиларди? Яна атрофим гавжум аммо ичим бўш ҳолатда меҳмонхона хонасида ўтирардим. Бир пайтлар ақлим етмаган ишларни, эндиги Маржона таҳлил қиларди. Алам қиларди. Нимани кетидан қувиб, нимага эришганимизни юрак ёниб англаган эдим. Отамдан ҳам хафа бўлдим. Ким хиёнат қилса ўзига қиларди. Инсонлар сиздан кетиб яхшисига учрамайди. Улар бир саробга алданиб ўзларини қандай бир фалокат гирдобига дучор қилганларини билишмайди. Чунки хиёнат ичида садоқатга қарши жанг бўлса билинки, саодат топаман деб хаёл ҳам қилинмайди 🔦 Онам ва Рухсора билан мулоқот қилишнинг иложи қолмагач, мажбур Бостонга қайтдим. Кунлар сувдек оқар, бироқ мен кутган натижага эришиш узоқдек туюларди. Ойбекнинг олган чиптасини икки марта ўзгартиришга тўғри келди. Бирида отасининг аҳволи оғирлашди. Иккинчисида эса яқинда ўзим Ўзбекистонга боришимни айтдим. "Маржона сенга хат келган кўрдингми?",-деб қабулхонадан айтишди. Акамнинг ўлдирилганига уч ойдан ошди. Ва ниҳоят Apple ширкатига қилган расмий мурожаатимизга жавоб келган эди. Ҳаяжон билан хатни олдим ва тезда хонамга ўтдим. Қўлим титрар эди. Чунки бу мурожаат учун жуда кўп меҳнат қилдик. Акамнинг тикланган эмаиллари ичида icloud- email системасини телефонга уланган экан. Ва бу бизнинг энг катта ютиғимиз бўлди. Хатда ёзилган кодли рақамлар билан акаминг маълумотларини бошқа телефонда кўра олишимизга имкон пайдо бўлди. "Бу ажойиб хабар!",-деди Жерига айтганимда "Саранинг сафарга кетагни ёмон бўлдида",-деб ҳаяжон ва қўрқувимни бостиришга ҳаракат қилардим. Чунки энг кўп, тўғри йўналишда аризалар ёзиб, ҳатто жасаднинг фото ва видеоларини суд қарори билан қайта- қайта Apple га тақдим этиб қийин бўлган ишни айнан у бажарган эди. Ҳар бир маълумот FBI ташкилоти томонидан назорат қилиниши ҳам айтиб ўтилган эди.

#Шубҳа 177-қисм Ўтмишимни эслаш, ўша пайтларни хотирлашни истамас эдим. Бироқ онамнинг ўзгаришни бошлаган вақтлари эс -эс ёдимда. Кўзи ҳатто бизни кўрмай қолганди. "Нима дейишга ҳам ҳайронман. У аёлнинг оиласи индамабдими? Билишмаганми?",-деб Ойбек баттар чуқурлаштирарди мавзуни. "Биз анча кейин эшитдик. Бу иккаласининг муносабати ўша ердаги ўзбеклар оғзида гап бўлиб кетган экан. Эркак аёлининг қилиғини кўтара олмай ўз жонига қасд қилган эмиш. Болалари бор дейишди. Бир қиз бир ўғли. Аёл уларни ҳам ташлаб эрим иккаласи бошқа шаҳарга қочиб кетган экан. Ҳозир ўша аёлдан бир қизи бор." Аёл, мен ва оилам ҳақида ҳамма гапдан хабардор экан. Демакки вақтида у қилмишларнинг донғи, Ўзбекистонгача етиб келган. "Тушунарли, жуда ёмон иш бўлибди. Бировларни бахти эвазига ҳеч қачон бошқалар тинч-тотув яшаб кета олмайди",-деб Ойбек ўз фикрини билдирди. "Кўп эшитаман. У аёлни уриб мойип (мажруҳ) қилиб қўйган дейишади. Иккаласи ҳам худодан жазосини топиб юрганини кўрдим." "Қизларингиз отаси билан гаплашар эдими?",-деб Ойбек яна савол берди. "Қизларим бир -икки йил аввалгача гаплашиб юришарди. Навбаҳор неварамга пул сўраб ёзган экан, қизни жеркиб берибди. Мени пул заводим йўқ деганмуш" "Қизларини тўйига ҳам келмадими?",-деб Ойбек яна керакли гапни сўради. "Келди, икки қизимни ҳам тўйига келди. Қудаларим, куёвларим билан ҳам ҳаммаси билан таниш. Фақат шу пул сўраганимиз ёқмади унга" "Хафа бўлманг-у, хола одам эмас экан",-деб Ойбек орага кирди. "Ким нима сифатга лойиқ бўлса, шуни айтасизда" "Қизларингиз сингли билан гаплашиб турадими? У қизига яхши шароитлар яратиб берган бўлса. Бечора қизларингиз ўксиб қолишмадими?",-деб Ойбекдан навбатдаги қитмир савол келди. "Гаплашдим деганди Навбаҳор. У аёл ҳам болалари билан юз кўрмас бўлиб кетганди. Қизи кечирмабди лекин ўғли онасини топиб келган экан. Ярашган ҳатто эрим бизни куёвлар билан ҳам таништириб қўйган. У аёлни ўғли келди Ўзбекистонга. Ҳар кун куёвимникида эди. Бирга бир нима бизнеслар қиламиз деган экан. Нима бўлди, нима қўйди яқинда у болани ҳам кимдир бошини еди. Кетидан мана қизим ҳам кетди ",-деб йиғлаган онаизорнинг гапларидан шуни тушундим. Улуғбекдан вақтида акам билан қандай танишганини сўраганимда "Бир акахоним ",-деганди. Демак қайнотаси таништирган. Бироқ мени шубҳаланмасин деб аниқ исм айтмаган.

#Шубҳа 176-қисм " Аввалари жуда кўп оилалар шу грин карта орқали кетишган экан. Сиз ўзингиз ҳеч ўйнаб кўрмадингизми? Эрингиз кетган даврда анча - мунча киши билмасди. Балки фарзандларингиз билан кетиш йўлини қилганингизда, ҳозир бундай қийналмаган бўлар эдингиз?",-деб Ойбек асл савол атрофида, очиқ айтолмай сўрашга уринарди. "Ўйнадим лекин чиқмади. Бу ўлгур Америкаликлар билар экан. Эрим бориб қайтиб келмаган. Унинг оиласиданмиз визага топширгануча оила ҳақида ҳам маълумот берилганди. Балки шунгадир чиқмагани. Яна ким билади дейсиз?",- деб ўксиниб жавоб берди. "Акага ҳам қойил қолмадим. Ишлаб тўрт сўм йиққан бўлсанг кел. Қайт уйинга оиланг бошига бош бўл. Ортида икки қиз қолган. Наҳотки ўйламади? Бу қизларга ота керак, ака- укаси бўлмаса..." Ойбекнинг гапларини эшитиб аслида унинг тушунча тарзини ҳам ўрганиб чиқаётган эдим. "Ўғлим, у одамни худо уриб бўлган экан. Оиласи кўзига кўринмаган. Боя айтдим-ку, бир оила биз томондан грин карта ютиб кетди деб. Шуларга ёрдам беряпман булар жойлашиб олсин, сизлар ҳам бир амаллаб келасизлар дерди. Кейин орада олти ой дон дараксиз йўқолиб кетди. Давр ҳозиргидек эмас. Интернет деган нарса ҳаммани қўлида йўқ. Бир бола бор эди маҳалламизда. Шу бола эримга вақтида электрон почта ва қандайдир хабарлашув однокласникими бир нималар очиб берган экан. Шунинг олдига бордим. Америкага алоқага чиқиб бер. Тирикми, ўликми бир билайлик дедим. У бола комютерида бир нималар кўрди "Ака, яхши юрибди экан",-деб менга жавоб айтганди. Мен аёл бўлганим учун унча кўп гапирмади. Лекин яна шунча вақт хабар ололмагач акам рахматли ўша йигитни бошига борди. Куёов билан гаплаштир деган экан. Шунда у йигит акамга комютеридан бир нарсалар кўрсатибди. Однокласники буни комютерида ҳам очилса бўлар эканми? Ёки кодини билар эканми, хуллас худо билади. Ўша ўртоғини хотини билан эрта-ю, кеч гаплашган экан. Бир -бирига севги изҳорлари. Хуфёна учрашганларини таассуротлари...",-деб аёл гапирганида юрагим қаттиқ санчиб кетди. "У аёл оилали бўлса, очиқ исми билан гаплашмагандир? Ахир эри ё бошқаси билиб қолмаганми? ",-деб Ойбек ҳам ажабланиб сўради. "Ҳамма гап шунда-да, у аёл ҳам анойи эмас. Ўғлини номига очиб, шундан гаплашган экан",-деб жавоб берди.

#ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа

💨 Билагингизда нечта чизиқ бор? 1 та ёки 4 та? Чизиқлар нечталигига қараб ўзингиз ва саломатлигингиз ҳақида билиб олинг!
💨 Билагингизда нечта чизиқ бор? 1 та ёки 4 та? Чизиқлар нечталигига қараб ўзингиз ва саломатлигингиз ҳақида билиб олинг!

Repost from N/a
Sayohatchilar Bilishi Kerak Bo‘lgan Yashirin Yo‘nalishlar Va Maslahatlar! 🗺️🧭 Kamroq budjet bilan ko‘proq qanday sayohat qi
Sayohatchilar Bilishi Kerak Bo‘lgan Yashirin Yo‘nalishlar Va Maslahatlar! 🗺️🧭 Kamroq budjet bilan ko‘proq qanday sayohat qilish mumkin? 💸 Dunyoning eng qiziqarli, xavfli va sehrli joylarida nimalar bo‘lyapti? Madaniyat turlaridan tortib tabiat mo‘jizalarigacha sayohatga oid hamma narsa shu yerda. Yangi yo‘nalishlarni o‘tkazib yubormaslik uchun hoziroq kuzating! 📸🚗 🔗 Bosing Va Obuna Bo‘ling! #reklama · Sayohat Olami

Бу қўшиқни эшитиб, ташқаридаги ҳароратга қарамай эриб кетгинг келади одам...
Сен учун, сен учун гўзалим
десин кимдир🙈😁

Бугунги кун — Сизни ўзингиз суйган ва қадрлаган нарсаларингиз билан сийласин!! Сурури осмон Қадди тек Завқи чексиз Муҳаббати
Бугунги кун — Сизни ўзингиз суйган ва қадрлаган нарсаларингиз билан сийласин!! Сурури осмон Қадди тек Завқи чексиз Муҳаббати тенгсизларим хайрли кун!🥳🤩🥰

СУЯКЛAРИМ ЕМИРИЛИБ БЎЛГAНДИ Германиялик бир дўстимни тавсиясига амал қилдим Қайтиб ренгенга тушганимда докторлар шокда бўлишд
СУЯКЛAРИМ ЕМИРИЛИБ БЎЛГAНДИ Германиялик бир дўстимни тавсиясига амал қилдим Қайтиб ренгенга тушганимда докторлар шокда бўлишди Суякларим ҳудди 18 ёшимдагидек ичи тўлиқ ва ёшарган эди 👇 Мўъжизавий малҳамнинг сири: 🔗https://www.tabobat.org/apy/?r=2 ШОШИЛИНГ❗️Админлар 12 соатда удалить қилиб юборишяпти.

​​яна хонасига кузатиб чиқишди. Ортларидан зар яктак кийган, оппоқ салла ўраган мулла кирди. − Асал, кел, ёнимга ўтир! – буюрди Эрдем. – Мулла никоҳ ўқигани келган. − Алло! Сиз Асал Бойматованинг онасимисиз? − Ҳа-ҳа, энасиман, тинчликми? Асалимга бир гап бўлдими? – деди Момотош момо. – Кетганидан бери кўнглим ғаш эди ўзи. − Биз билмаймиз, сизга Тошкент халқаро аэропортидан қўнғироқ қилаяпмиз. Сизнинг номингизга юк келган. Юк машинаси билан келиб, олиб кетинг! − Юк? Қанақа юк? – ҳайрон бўлди Момотош момо. –Ё Асал совға юборибдими? Қўнғироқ қилувчи анча вақт жим тургач, сўзлади: − Истамбулдан тобут келган… Тамом. Этибориз учун Ташаккурларим..... #ИстамбулликКиёвХикоя

лаб кирди. Хонага кирган Асал ҳайратдан қичқириб юборишига озгина қолди. Ҳамма ёққа қип-қизил атиргуллар илиб ташланган, ҳатто оёқ остида ҳам беҳисоб қизил атиргуллар сочилиб ётар эди. − Бу гуллар менгами? – ортига ўгирилди Асал. − Ҳаммаси сенга, − жавоб берди Йилмаз. – Сен кийимларингни алмаштириб ол, кейинроқ бирга чой ичамиз! Хизматкор аёл Асални хона бурчагидаги ювиниш хонасига бошлади. − Чўмилиб чиқинг! Кейин мана бу либосларни кийиб олинг! – деди кенг ювиниш хонасидаги ўриндиқ устига қўлидаги ҳарир либосларни ёйиб қўйган аёл. Чўмилиб, янги либосларни кийган Асал ўзини улкан ойнага солди. Ўзини таний олмади. Кўйлаклар ҳарирлигидан тана аъзолари кўриниб турганидан бироз хижолат тортса-да, уларнинг шоҳоналигидан дили яйради. − Малика бўлиб кетдинг, Асал! – деди ойнадаги аксига. – Сен маликасан, малика! Қандай бахт! Асал бир-бир босиб, хонага чиқди. Креслода орқа ўгириб ўтирган одамни Йилмаз гумон қилиб, елкасига қўлини қўйди. − Мен келдим, азизим! − Бен сени чўх бекледим! – деди ўрнидан турган одам. Олтмишга борган, қорин солган бу одамни кўрган Асал бехосдан қўрқиб, ортига тисарилди. − Сиз кимсиз? − Бен Йилмазим, − деди у киши. − Ёлғон! – бақириб юборди Асал. – Йилмаз қани? Йилмаз! − Бақирма! Бу ерда овозингни ҳеч ким эшитмайди, − деди у одам. – Тўғри, мен Йилмаз эмасман, Эрдемман. Аммо олти ойдан бери “Фейсбук”да сен билан ёзишиб юрган Йилмаз менман. − Ёлғон! – эшикка қараб отилди Асал. – Йилмаз! − Эшик қулф, − деди Эрдем. – Хонадан ташқарига овоз эшитилмайди. Қасрим ҳам шаҳарнинг энг чеккасида. Бу ерни Кадимкўйи дейдилар, Истамбулнинг энг чеккаси. Эшикдан чиққанингда ҳам шаҳарга етиб бора олмайсан. − Йилмаз билан гаплаштиринг мени! − Сен учун Йилмаз менман, − деди Эрдем. – Билиб қўй, олти ойдан бери сенга ишқий ғазалларни ёзган ҳам менман. Ҳар ҳафтада пул, совғалар, кийим-кечаклар жўнатган ҳам менман. Ёлланган йигитга Йилмаз номи билан паспорт олиб берган, унга чипталарни, қариндошларингга улашилган совға-саломларни олиб берган ҳам менман. Тўй харажатларини тўлаб қўйган ҳам менман. Эшик очилиб, хонага башанг кийинган кекса бир аёл кириб келди. − Бу ишларнинг ҳаммасига гувоҳ эса менман, − деди аёл. – Мен Пинарман. Мен билан ёзишганларингни унутмагандирсан? Ҳар куни акам ҳақида, унинг бойликлари ҳақида ёзишардик. − Пинар? – ҳайрон бўлди Асал. – Сиз Йилмазнинг синглисиман деган эдингиз-ку? − Ҳа, мен сен билган Йилмазнинг синглисиман, − кулди Пинар. – Эрдем менинг акам. − Мендан нима истайсизлар? − Сен акамга хотин бўласан, − деди Пинар хотиржам. – У унча кекса эмас, ҳали бақувват. Унга меросхўр туғиб берсанг, мана шу қасрлар, банкдаги беҳисоб пуллар, корхоналар, ҳаммаси сеники бўлади. Акам хотини ўлгунча бошқага уйлана олмади, чунки ҳамма бойликлари хотинининг отасидан мерос қолган эди. Хотини эса туғмас хотин эди. Акамдан катта эди. Энди у ўлди. − Мен сени бахтли қиламан, Асал, − деди унга яқин келган Эрдем. − Яқинлашманг! – деди Асал. – Сиз отам қаторисиз. Сизлар айтган нарсага икки дунёда ҳам рози бўлмайман! − Яхши, − деди Пинар. – Унда акам сенга қилган харажатларни тўлаб қўй! Кейин тўрт томонинг қибла! Эрдем стол устидаги қоғозларни олиб, Асалнинг қўлига тутқазди. Асал қоғозга кўз югуртириб чиқиб, эси оғиб қолай деди. Унда Асал олти ой давомида Йилмаз номидан олган барча пуллар, совғалар, уйига Йилмаз олиб борган совға-саломлар, самолёт чипталарининг пуллари, йигирмата “Каптива”нинг ижара пуллари, карнай-сурнайчиларга берилган пуллар ҳам, Йилмаз унга совға қилган гулларнинг пули, ҳатто Асал билан гаплашиш учун ишлатилган телефон қўнғироқлари учун тўланган пуллар ҳам кўрсатилган эди. Баробардан кейинда турган рақамлар Асал учун даҳшатли бўлиб, бунча пулни умрининг охиригача ҳам ишлаб топишига кўзи етмасди. Асал пиққиллаб йиғлай бошлади. − Йилмаз бахтим эмас, бахтсизлигим экан, − деди ўпкаси тўлиб. – Мен шерга ем бўлган оҳу бўлдим. Йилмаз эса йиртқич шер экан. Бирпасдан сўнг хизматкор пайдо бўлди. − Хонимлар ва жаноб! Кечки овқат тайёр! Асал ноилож Эрдем ва Пинарга қўшилиб, ошхонага тушди. Шоҳона безатилган дастурхондаги хилма-хил таомларга деярли қўл узатмади. Кечки овақтдан кейин