ТАШЛАНДИҚ ҚИЗАЛОҚ.
ҲУЖЖАТЛИ ҚИССА.
10.
Гули терговчи Игор Дакешов билан қизча масаласида ҳар доим суҳбатлашиб турарди. Йигирма олтинчи октябр куни терговчи Гулига қўнғироқ қилиб, Тозагул билан Зулхуморни Москва поездига чиқарганини, кечикмаса, эртаси соат ўн бир яоимга Москвада бўлишини таъкидлади. Бу хабардан боши осмонга етган Гули қизларини олиб, вокзалга чиқди. Қўлларида шар, айиқча турли ўйинчоқларни кўтаришган, ҳар дақиқада соатларига қараб, Бонучани кутишаётганди.Поезд келиб тўхтади. Гули ва қизлари вагонлардан тушаётган одамларга жавдираб қарашар, қизчани излашарди. Улар охирги одам перрондан узоқлашгунча кутишди. Кейин вагонма-вагон юриб, Зулхуморни, Тозагулни, Бонучани изладилар. Топа олишмагач, Гулининг кўзларига ёш инди. Вокзалнинг ўзида ўша терговчига телефон қилиб, Қизча ва аёлларнинг етиб келишмаганини айтди. Аёллар терговчиниям росса лақиллатишганди.
Гулининг бу қизчага меҳри тушгани бежиз эмасди. Чунки боласевар эди. Ўз болаларининг ёнида, онаси томонидан воз кечилган бир фариштани парваришлаш билан у икки дунё савобини олаётган эди. Биргина у эмас, бу қизча унинг ҳаётига янада порлоқ нур олиб келганди.Гули қизчанинг ҳаётидан хавотирланарди, ҳақли равишда қайғурарди. Майли, қаерда бўлса ҳам, жони соғ бўлсин, Аллоҳим насиб айлаган бўлса,,бизнинг учрашишимизга ҳеч ким тўсиқ бўлолмайди деб ўйларди.Гули бунга ишонарди.
Аммо Зулхумор-Азиза Нарзуллаева,-Маҳбуба Ҳомидова эса бошқача ўйларди. Унинг учун бола Шароф билан ўтказган дамларидан хотира эди холос. Шарофнинг номардлиги, бир тийинсиз ташлаб кетгани ҳам болага бўлган илиқ муносабатини сўндирганди. Қолаверса, Тожикистонда бешта боласини ташлаб қайтганидаям хафа бўлмаганди. Ой-кун ўтади, болалар катта бўлиб ўз йўлини топиб кетади дерди. Ҳақиқатан ҳам катта қизи университетда ўқир, ўғли Армияда, кейинги фарзандлари ўқувчи эди. Эри авария натижасида чўлоқ бўлиб қолган бўлса-да, ота-онаси уни уйлантиришиб, болаларига бошқа она олиб келишди.
Бу иш бир томондан Зулхуморга қарши исён бўлса, иккинчи томонда Эркиннинг ҳам оила қуришга, одамдай яшашга ҳақи борлиги эди. Инсон бир-икки фалокат билан ўзини қўйвориши керакмаслиги, токи тирик экан, яшашга мажбур,шунинг учун ҳам ҳаётини давом этиши кераклиги англанарди. Эркин учун энди Зулхуморнинг ўрнига Фазилат бор эди. Бу аёл Зулхуморга қараганда содда, меҳрибон ва куюнчак эди Болаларни ўз боласидай кўрар, ўзи бефарзандлиги учун ҳам меҳрини Эркинжоннинг болаларига бераётганди. Эркиннинг ота-онаси ҳам уларга кўпроқ ёрдам беришар, чунки оиладаги энг заиф нуқта Эркин эди.
Бу воқеада ғолиб бўлган Тозагул эди. У қизчани Қозоғистонга олиб бориб, ўзи Москвага қайтиб борганди ва Гулинингжиғига тегиш учун телефонига смс жўнатганди.
Гули эса Бонучанинг иккинчи марта ҳам ўғирланганидан жуда хафа, қўли ишга бормасди. Қизлари уни қанча овутмоқчи бўлишмасин, фойдаси йўқ эди. Балки Бонучанинг ўрнига бизга овунчоқ бўлар деган ниятда уч-тўртта болага энагалик қилиб, улар билан овунмоқчи бўлди. Аммо Бонунинг ўрни бошқача эди. Ўтирса-турса ёшгина қизчанинг умрини саргардонликка ташлаган онасини қарғар,қарғар Бонучани асрагин деб Аллоҳга ёлворарди.
ХОТИМА ЎРНИДА.
Орадан ўн беш йил ўтди.Гулининг фарзандлари улғайиб оила қуришган. Ёнида энг кенжа қизи, асраб олган Маржона яшамоқда. Турмуш ўртоғи Собир#ака ҳам, Гули ҳам нафақада.
Кейинги пайтда Гулининг кайфияти яхшимас. Кеча тушида Бонуча кириб келган эмиш. Ҳаво ранг кўйлакда, қоп-қора сочлари орқасини тўлдирган, "Аяжон" дея келиб Гулини қучоқлаганмиш. Гули уни танибди. Бу Бонуча экан.
-Ширинабонум санми?!
-Мен, аяжон,мен!
-Сени ўғирлаб кетишганда икки яшар эдинг, мени қандай эслаб қолдинг?!
-Билмадим, юрагим, ойинг шу деяпти...
Маржона ойисини уйғотди,
-Ойижон, сизни телефонга!
. Телефонда терговчи гапираётганди.
-Гуля, мана ўн беш йилдан кейин излаган қизингни топдик. У Ломоносов номли Москва университетида таҳсил олаяпти. Сени излаб бориши керак.Адресингни бердим.
-Бонучами?
-Ҳа-да!
Терговчи ўн беш йилдан буён Гулининг аҳволидан хабар олиб турар, улар опа-укадек бўлиб қолишган. Барибир қизчанинг топилишига ишонарди. Мана ўша ҳақиқат ўн беш йилдан кейин юзага чиқди. Гули дарвоз