з олиб балога қолганмиз. Шукр, вақтида қутулдик.
-Мен ҳам ундан қарз олганман,-овози ғамгин эшитилди Шукур амакининг,-боплади ярамас.
Шукур амаки киприк қоқмай қараб турган Жамол акага Аҳмадбой билан боғлиқ саргузаштни ҳикоя қилишга тушди.
***
💥Нозима опа хонодони.
Торгина ҳовли. Дарвозадан кираверишда ўнгу сўлда ҳам ғиштин иморат солинган. Иккала иморат ҳам икки қават қилиб кўтарилган. Шунданми, ҳовли юзаси пасайгандек кўринади. Дарвозадан кираверишда, сўл томонда, ўн-ўн беш қадам нарида кўрпачалар тўшалган ёғоч кроват қўйилган. Кроват устида чоғроққина хонтахта. Ёши элликка борган аёл Нозима қўл телефонни ковлаштириб ўтирибди. Бир маҳал ўнг томондаги уйдан девангирдек йигит чиқиб келди. Ўғли Шерзоджон.
-Нима қилиб ўтирибсиз, -деди у онаси нима билан машғуллигини кўриб турган бўлса-да.
-Э, сал қолибди тоғангнинг юраги ёрилишига.
-Нега юраги ёриларкан,-ҳеч нимага тушунмаган ўғил савол берди тағин.
-Бувингнинг симкартасини ишлатиб юргандим. Балинсага борганимда телефонни менга бергандилар,-шу ерда овози ўзгариб кетди Нозима опанинг.-Олдиндан сезган эканларми? "Телефонни олиб қўй, балки менга энди керак бўлмас", дедилар. Мен бу гапнинг оҳангига эътибор бермабман, а? Эртасси кун деганда...-кўзларига ёш келди Нозима опанинг... Сўнг давом этди.-Боя Бахтиёр тузкми, дадам қандай юрипти, деб ҳол-аҳвол сўрамоқчи бўлиб тоғангнинг қўлига телефон қилгандим. Гўшакни холанг Мавлуда кўтарди. Ҳе йўқ, бе йўқ бобиллаб берса де.
-Сизнинг овозингизни танимайдими тоғам ё бувимнинг овозига ўхшатдимикан?
-Йўқ, у бувингнинг номерига "ойим" деб ёзиб қўйган экан. Мен телефон қилганда экранда "ойим" деган ёзув чиққанда,-энди тушундингми, деган маънода боқди Нозима опа ўғлига.
Шерзод кулиб юборди.
-Ҳа, энди тушундим. Бечора тоғам, эй.-сўнг мавзуни бошқа ёққа бурди у.-Ойи янгам кетиб қолдими? Шундай деб эшитдим.
Ҳозиргина кўзлари завққа тўлиб, яйраб турган Нозима опа бирдан тўнг кайфиятга кирди. Кўзларида нафрат учқунлади.
-Нима айби бор? Айби у келди-ю онажонимиздан айрилдик. Уқдингми? Чулчитларга ўхшама. Бор, ҳозир нервим қўзиган. Бир-иккита аччиқ гап айтсам, хафа бўлиб юрма. Йигит деган ҳам шунақа майдагап бўладими а?
Нозима опа пиёладаги совиган чойни икки ҳўплашда ютиб, бўшатди. Юзларига фотиҳа тортиб, энди турмоқчи эди, дарвоза очилиб, ичкарига Мавлуда кириб келди.
-Ҳа, ўтирибсизми опа,-деди ёғоч кроватга яқинлашиб.-Бахтиёрни қўрқитиб юбордингизку?
Нозима опа ёнидаги ёстиқни олиб, кроват суянчиғига ташлади. Синглисига шу ерга суяниб ўтир дея ишора қилди. Кейин сўл томондаги эшикка қараб амр қилиб юборди:
Шу дам сўл томондан пириллаб келган ёшгина жувон меҳмон билан ҳол-аҳволашдию, дастурхондан чойнакни олиб, ошхона томонга қараб кетди.
-Кап-катта одам қаерга кетиши мумкин? Ҳамма хоналарни, ҳовлини яхшилаб кўрдиларингми?-ажабланди Нозима опа.
-Ҳа.
-Тавба. Бу нима қилиқ энди? Ёш боланинг ишини қип ўтирсалар а?
Жувон чойнакда чой келтирди. Пиёлани олиб, дамини қайтармоқчи эди, қайнонаси унамади.
-Ишингизни қилаверинг, ўзим,-дедида чойнакни олдига сурди.
-Шу анави касофатнинг уйига бормадилармикан деяпман, опа,-кўнглига келган гумонни ошкор қилди Мавлуда. Нозима пиёладаги чойни чойнакка тўкиб ялт этиб синглисига қаради.
-Билмасам, менга шунга ўхшаб туюляпти.-кейин бирдан дадиллашди.-Бўлмаса, қаерга кетдилар, айтинг.
Нозима опа синглисига буғи кўтарилаётган кўк чой узатди.
-Чойхонагами, магазин-пагазингами чиққандилар-да.
-Ўйлаб гапиряпсизми, опа? Хотини янги ўлган одамга чойхонада нима бор?
-Кечгача келсалар керак, мунча ташвиш тортма,-деди охири бепарвогина бўлиб Нозима опа.
-Нуқул ёмонликни машқ қиласана? Хаёлга келмаган гаплар сендан чиқади. Бироз сабр қилайликчи? Ариқни кўрмай этик ечиш керакми энди?
-Ҳали кўрасиз, анави шумқадамни етаклаб кириб келадилар дадам, сиз "яшанг" деб ўтирваерасиз. Мен кетдим.
-Шошма, ҳой,-деб қўл силкиб қолди Нозима опа синглисининг ортидан.
💥Сайфи ота хонадони.
Бахтиёр кунни пешин қилди. Ўтириб-ўтириб зерикди. Мавлуда опаси ҳозиргина чиқиб кетган эди. Отасининг эса дараги бўлмади. Эринмай опа-ука иккаласи уйнинг ҳамма хоналаригача қараб чиқишди. Ҳатто Бахтиёр уят бўлса ҳам ҳожатхонани бориб кўриб келд