UZSTAT | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг телеграм канали Расмий сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар: https://taplink.cc/uzstataxborot
Ko'proq ko'rsatish9 843
Obunachilar
+324 soatlar
-477 kun
+66330 kun
Postlar arxiv
🛬 Германиядан туристлар оқими 27 фоизга ошди
🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июль ойларида жами 26,1 минг нафар Германия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 минг нафарга ёки 27 фоизга ошган.📊 Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича: саёҳат – 23 138 нафар; қариндошларни йўқлаш – 1 481 нафар; хизмат юзасидан – 1 286 нафар; тижорат – 132 нафар; ўқиш – 54 нафар; даволаниш – 1 нафар.
🏗 Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажми 12,9 фоизга ўсди
🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда 227,4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 12,9 фоизга ошган.📊 Қурилиш ишлари ҳажми йиллар кесимида қуйидагича (январь–июль): 2022 йил — 70,7 трлн сўм; 2023 йил — 81,3 трлн сўм; 2024 йил — 94,3 трлн сўм; 2025 йил — 190,5 трлн сўм; 2026 йил — 227,4 трлн сўм. 📄 ПРЕСС-РЕЛИЗ #қурилиш
Repost from Shavkat Mirziyoyev_press-service
+3
Prezident Shavkat Mirziyoyev aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish yakunlari hamda milliy statistika tizimida islohotlarni jadallashtirishga qaratilgan takliflar taqdimoti bilan tanishdi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией итогов переписи населения и сельского хозяйства, а также предложений по ускорению реформ в национальной статистической системе.
#Mirziyoyev #taqdimot #statistika #ruyxatgaolish
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
📊 Ўзбекистон Республикасида бозор хизматларининг асосий кўрсаткичлари (2026 йил январь-июнь)
🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
#пресс_релиз #хизматлар
Ўзбекистон Республикасида бажарилган қурилиш ишлари (2026 йил январь-июнь)
🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
#пресс_релиз #қурилиш
Repost from Rasmiy axborot
O‘zbekiston Birinchi xonimi Bishkekda ShHT sammiti doirasidagi madaniy tadbirlarda ishtirok etdi. 2026-yil 1-sentabr.
https://t.me/Rasmiy_axborot_official
📊 Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати рақамларда
🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати рақамларда:
📊 истеъмол нархлари индекси — 103,2 фоиз (2025 йилнинг декабрь ойига нисбатан)
🏭 саноат ишлаб чиқариши 7,9 фоизга ўсди
🏗 қурилиш ишлари ҳажми 12,9 фоизга ўсди
🛒 чакана савдо товар айланмаси ҳажми 20,2 фоизга ўсди
📊 бозор хизматлари ҳажми 16,7 фоизга ўсди
🤩 ташқи савдо айланмаси ҳажми 8,1 фоизга ўсди
🏙 2026 йил 1 август ҳолатига республикада 509,8 мингта корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари).
🛬 Ўзбекистонга кўчиб келганлар сони 2,5 баробарга ошди: қайси давлатлардан келишмоқда?
🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 1 649 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган.
📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 976 нафарга ёки 2,5 баробарга ошган.🌍 Хориждан доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган: Россия — 580 нафар Қозоғистон — 362 нафар Тожикистон — 147 нафар бошқа давлатлар — 560 нафар 🇺🇿 Ҳудудлар кесимида хориждан кўчиб келганлар сони: Тошкент шаҳрига — 1 089 нафар; Тошкент вилоятига — 269 нафар; Қорақалпоғистон Республикасига — 115 нафар; Навоий вилоятига — 31 нафар; Самарқанд вилоятига — 22 нафар; Хоразм вилоятига — 21 нафар; Сурхондарё вилоятига — 18 нафар; Сирдарё вилоятига — 15 нафар; Фарғона вилоятига — 15 нафар; Бухоро вилоятига — 13 нафар; Наманган вилоятига — 13 нафар; Жиззах вилоятига — 12 нафар; Андижон вилоятига — 11 нафар; Қашқадарё вилоятига — 5 нафар.
Repost from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Vatanimizning oltin davrini, yangi buyuk tarixini albatta barchamiz birgalikda yaratamiz! Bizga mustaqillik ne’matini bergan Parvardigorimizga cheksiz shukronalar bo‘lsin! Istiqlolimiz ijodkori va haqiqiy bunyodkori bo‘lgan xalqimizga shon-sharaflar bo‘lsin! Butun xalqimizni bugungi ulug‘ bayram – O‘zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining o‘ttiz besh yilligi bilan tabriklayman. Yurtimiz tinch, xonadonlarimiz obod va farovon bo‘lsin! Yashasin O‘zbekiston Respublikasi! Yashasin O‘zbekiston xalqi!Shavkat Mirziyoyev, O’zbekiston Respublikasi Prezidenti —
Все вместе мы обязательно создадим золотую эпоху, новую великую историю нашей Родины! Мы благодарны Всевышнему за поистине бесценное богатство – нашу независимость! Слава нашему народу – созидателю независимости! С 35-летием государственной независимости Республики Узбекистан. Пусть в нашей стране всегда царит мир, в наших домах будут благополучие и достаток! Да здравствует Республика Узбекистан! Да здравствует народ Узбекистана!Шавкат Мирзиёев, Президент Республики Узбекистан Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🇺🇿 35 ЙИЛЛИК КЎРСАТКИЧЛАР
📊 Мустақиллик йилларида эришилган натижалар рақамлардаДоимий аҳоли сони (1 январь ҳолатига) 1991 йил — 20,6 млн киши 2026 йил — 38,2 млн киши Ялпи ички маҳсулот ҳажми 1994 йил — 6,4 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 147,1 млрд АҚШ доллари Ташқи савдо айланмаси 1991 йил — 3,3 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 82,8 млрд АҚШ доллари Экспорт ҳажми 1991 йил — 1,8 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 34,2 млрд АҚШ доллари Инвестициялар ҳажми 1991 йил — 1,1 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 48,5 млрд АҚШ доллари Қурилиш ишлари ҳажми 1995 йил — 611 млн АҚШ доллари 2025 йил — 25 млрд АҚШ доллари Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1991 йил — 3 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 87,5 млрд АҚШ доллари Олий таълим ташкилотлари сони 1991/1992 ўқув йили — 52 та 2025/2026 ўқув йили — 215 та Умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 1991/1992 ўқув йили — 8 557 та 2025/2026 ўқув йили — 11 118 та Шифохоналар сони 1991 йил — 1 388 та 2024 йил — 1 972 та Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 1991 йил — 66,4 ёш 2025 йил — 75,4 ёш 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган автомобиллар сони 2010 йил — 21 та 2025 йил — 61 та 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони 2010 йил — 145 дона 2025 йил — 359 дона Туристлар ташрифи 2012 йил — 1,9 млн нафар 2025 йил — 11,7 млн нафар Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони (1 январь) 2010 йил — 201 мингта 2026 йил — 474,9 мингта 🏢 Миллий статистика қўмитаси
🇺🇿 Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин!
🏢 Миллий статистика қўмитаси жамоаси барча юртдошларимизни энг улуғ, энг азиз байрам — Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!
Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз кўплаб соҳаларда улкан ютуқларга эришиб, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида муҳим ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда. Мустақиллик бизга ўз йўлимизни танлаш, миллий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш, юртимиз равнақини таъминлашдек улкан имкониятларни берди.Азиз юртдошлар! Сизларни тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлган бу қутлуғ айём билан муборакбод этиб, барча ишларингизда улкан муваффақиятлар, оилаларингизга файз-у барака, юртимизга эса тинчлик ва тараққиёт тилаймиз. Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Repost from Shavkat Mirziyoyev_press-service
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Bishkek shahrida o‘tayotgan ShHT sammiti doirasida BMT Bosh kotibi Antoniu Guterrish bilan uchrashuv o‘tkazdi.
—
На полях саммита ШОС в городе Бишкеке Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с Генеральным секретарем Организации Объединенных Наций Антониу Гутерришем.
#Mirziyoyev #uchrashuv #BMT #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
📁 Ўзбекистонда 6 ойда 5,4 трлн сўмлик қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 5,4 трлн сўмлик қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,9 % га ошган.🇺🇿 Ҳудудлар кесимида қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича: Тошкент шаҳри — 2,5 трлн сўм Тошкент вилояти — 1,5 трлн сўм Андижон вилояти — 279,3 млрд сўм Самарқанд вилояти — 341,8 млрд сўм Фарғона вилояти — 264,9 млрд сўм Хоразм вилояти — 165,3 млрд сўм Наманган вилояти — 138,9 млрд сўм Бухоро вилояти — 82,3 млрд сўм Жиззах вилояти — 58,1 млрд сўм Қашқадарё вилояти — 30,6 млрд сўм Сирдарё вилояти — 27,6 млрд сўм Навоий вилояти — 23,9 млрд сўм Қорақалпоғистон Республикаси — 4 млрд сўм Сурхондарё вилояти — 3,7 млрд сўм
🍋 Ўзбекистон лимон экспортини 2,2 баробарга оширди
🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 4,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 4,1 минг тонна лимон экспорт қилган.
📊 Лимон экспорти ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробарга ошган.🌍 Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар: Қозоғистон — 2,3 минг тонна; Россия — 1,7 минг тонна; Қирғиз Республикаси — 163,7 тонна; Афғонистон — 18 тонна; Бирлашган Араб Амирликлари — 2,4 тонна; Бошқа давлатлар — 3 тонна.
🇺🇿🇮🇳 Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлиги рақамларда
🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 698,7 млн АҚШ долларини ташкил этди.
📊 Ташқи савдо айланмаси таркибида:
Экспорт — 91,3 млн АҚШ доллари
Импорт — 607,4 млн АҚШ доллари
💰 Инвестициялар ва корхоналар: Ҳиндистондан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестиция ва кредитлар — 225,9 млн АҚШ доллари (январь-июнь ойларида) Ўзбекистонда Ҳиндистон капитали иштирокидаги корхоналар сони — 439 та (2026 йил 1 август ҳолатига)🧳 Туристик сафарлар (январь-июль): Ҳиндистондан Ўзбекистонга келган туристлар — 32 462 нафар Ўзбекистондан Ҳиндистонга борган туристлар — 12 003 нафар 🎓 Таълим мақсадидаги сафарлар: Ҳиндистондан Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келганлар — 3 853 нафар Ўзбекистондан Ҳиндистонга ўқиш мақсадида кетганлар — 44 нафар
🛫 Ўзбекистонликларнинг Туркияга сафарлари 17,7 фоизга ошди
🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июль ойларида жами 166 893 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.
📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,1 минг нафарга ёки 17,7 фоизга ошган.📊 Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича: саёҳат — 138 320 нафар; қариндошларни йўқлаш — 24 555 нафар; даволаниш — 2 016 нафар; хизмат юзасидан — 1 097 нафар; ўқиш — 905 нафар.
🏙 Ўзбекистонда хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?
🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 20 973 та корхона фаолият юритмоқда.
📊 Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:
− савдо соҳасида – 7 450 та;
− саноат соҳасида – 4 098 та;
− қурилиш соҳасида – 1 732 та;
− ахборот ва алоқа соҳасида – 1 764 та;
− яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 920 та;
− ташиш ва сақлаш соҳасида – 646 та;
− қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 532 та;
− соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 241 та;
− бошқа соҳаларда – 3 590 та.
