UZSTAT | Rasmiy kanal
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг телеграм канали Расмий сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар: https://taplink.cc/uzstataxborot
Показати більше📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу UZSTAT | Rasmiy kanal
Канал UZSTAT | Rasmiy kanal (@uzstataxborot) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 10 120 підписників, посідаючи 18 277 місце в категорії Новини і ЗМІ та 7 682 місце у регіоні Узбекистан.
📊 Показники аудиторії та динаміка
З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 10 120 підписників.
За останніми даними від 09 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 1 204, а за останні 24 години на 1 094, загальне охоплення залишається високим.
- Статус верифікації: Верифікований (Офіційно підтверджено Telegram)
- Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 12.83%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 9.01% реакцій від загальної кількості підписників.
- Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 1 299 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 912 переглядів.
- Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 4.
📝 Опис та контентна політика
Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг телеграм канали
Расмий сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар:
https://taplink.cc/uzstataxborot”
Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 10 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Новини і ЗМІ.
Мазкур меморандум расмий статистика ва геофазовий маълумотлардан ҳудудий режалаштириш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишда самарали фойдаланиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.Ҳамкорлик доирасида географик ахборот тизимлари (GIS), Ер юзини сунъий йўлдош орқали кузатиш, сунъий интеллект ва GeoAI технологиялари ёрдамида маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, интеграция қилиш ҳамда таҳлил этиш салоҳиятини ошириш кўзда тутилган.
Шунингдек, соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, билим ва тажриба алмашиш ҳамда замонавий амалий таҳлил усулларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилади.Ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири — ҳудудий режалаштиришда ишончли статистик ва геофазовий маълумотлардан фойдаланишдир.
Статистик ва геофазовий маълумотларнинг ўзаро интеграцияси ҳудудларнинг ривожланиш эҳтиёжларини аниқлаш, иқтисодий салоҳияти ва инвестиция имкониятларини баҳолаш ҳамда асосланган режалаштириш қарорларини қабул қилиш имкониятларини кенгайтиради.Мазкур ҳамкорлик «Статистикани ривожлантириш — 2030» миллий стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, замонавий статистик усуллар ва рақамли технологияларни жорий этиш, шунингдек, ҳудудларнинг барқарор ривожланиши учун таҳлилий асосларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube
Жорий йилда ҳам худди шундай модел ва сифатдаги 1 000 дона музлатгич ишлаб чиқарилган. Аммо ҳар бирининг нархи 5 млн сўмга кўтарилгани учун жами ишлаб чиқариш қиймати 5 млрд сўмга етган.🧮 Номинал ўсишни ҳисоблаймиз: (5 − 4) ÷ 4 × 100 = 25 фоиз. Демак, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг пулда ифодаланган қиймати 25 фоизга ошган.
Аммо музлатгичларнинг сони ҳам, модели ва сифати ҳам ўзгармаган. Қиймат фақат нарх ошгани ҳисобига кўпайган. Шунинг учун мазкур мисолда реал ўсиш 0 фоизни ташкил этади.💡Фарқи нимада? — Номинал ўсиш кўрсаткичнинг жорий нархларда қанча ошганини ифодалайди. Бунга маҳсулот ёки хизматлар ҳажмининг кўпайиши ҳам, нархларнинг ошиши ҳам таъсир қилиши мумкин. — Реал ўсиш нархлар ўзгариши таъсирини чиқариб ташлаган ҳолда ҳисобланади. Масалан, ишлаб чиқаришда бу маҳсулот ҳажмининг, аҳоли даромадларида эса харид қобилиятининг қанчалик ўзгарганини кўрсатади.
Номинал ва реал кўрсаткичлар ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, савдо, саноат, қурилиш, хизматлар ва бошқа йўналишлардаги ўзгаришларни баҳолашда қўлланилади.#Статистик_саводхонлик 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube
🥧 Шунингдек, маълумотларни Excel, PDF ва CSV форматларида юклаб олиш, JSON ва XML веб-хизматлари орқали ахборот тизимларига интеграция қилиш мумкин.Ҳар бир кўрсаткич билан бирга унинг даврийлиги, ўлчов бирлиги, ҳисоблаш услубияти, бирламчи манбаси ва расмий статистикани тайёрловчи ташкилот ҳақидаги метамаълумотлар ҳам берилади.
"Статистикани ривожлантириш — 2030" миллий стратегиясида ҳам очиқ маълумотларни нафақат эълон қилиш, балки уларни машинада ўқиладиган, қайта фойдаланишга қулай, тушунарли ва ишончли шаклда тақдим этишга алоҳида эътибор қаратилган.🧑 Бу тадқиқотчилар, журналистлар, тадбиркорлар, давлат органлари ва кенг жамоатчиликка статистик маълумотлардан таҳлил, режалаштириш ва қарор қабул қилишда самарали фойдаланиш имконини беради. 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube❓❓❓❓❓❓❓ 📊 Рақамдан таҳлилгача: статистик маълумотлардан фойдаланишда қандай қулайликлар бор? Очиқ маълумотнинг аҳамияти унинг эълон қилингани билангина эмас, балки фойдаланувчи учун қанчалик тушунарли, қулай ва қайта ишлашга тайёр экани билан белгиланади. Бугунги кунда Миллий статистика қўмитасининг SIAT — Статистика интеграллашган ахборот тизимида расмий статистик маълумотлар турли кўринишларда тақдим этилмоқда. ☑️ Хусусан, фойдаланувчилар маълумотларни: — жадвалда кўриш; — график ва диаграммаларда таҳлил қилиш; — ҳудудлар рейтингини шакллантириш; — картограммада акс эттириш; — даврлар ва ҳудудлар бўйича солиштириш; — кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш; — зарур ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятига эга.
🥧 Шунингдек, маълумотларни Excel, PDF ва CSV форматларида юклаб олиш, JSON ва XML веб-хизматлари орқали ахборот тизимларига интеграция қилиш мумкин.Ҳар бир кўрсаткич билан бирга унинг даврийлиги, ўлчов бирлиги, ҳисоблаш услубияти, бирламчи манбаси ва расмий статистикани тайёрловчи ташкилот ҳақидаги метамаълумотлар ҳам берилади.
"Статистикани ривожлантириш — 2030" миллий стратегиясида ҳам очиқ маълумотларни нафақат эълон қилиш, балки уларни машинада ўқиладиган, қайта фойдаланишга қулай, тушунарли ва ишончли шаклда тақдим этишга алоҳида эътибор қаратилган.🧑 Бу тадқиқотчилар, журналистлар, тадбиркорлар, давлат органлари ва кенг жамоатчиликка статистик маълумотлардан таҳлил, режалаштириш ва қарор қабул қилишда самарали фойдаланиш имконини беради. 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube
Қишлоқ хўжалиги фақат рақамлардан иборат эмас. Уни бошқа соҳалардан ажратиб турадиган асосий жиҳат бор: айнан қишлоқ хўжалиги барча инсонларни озиқ-овқат билан таъминлайди. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги статистикаси ниҳоятда муҳим. Бугун деярли барча мамлакатлар учта асосий муаммога дуч келмоқда. Биринчиси — аҳоли сони ошиб бормоқда. Демак, ҳар бир инсоннинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш зарур. Иккинчиси — қишлоқ хўжалигида ишлаётганлар, кенгроқ қараганда эса озиқ-овқат етказиб бериш занжиридаги барча иштирокчилар даромад олиши керак. Шундагина ишлаб чиқариш давом этади. Учинчиси — буларнинг барчасини амалга оширар эканмиз, атроф-муҳит ва табиий ресурсларни ҳам асрашимиз керак. Яъни барқарорликни таъминлаш зарур. Афсуски, бу уч мақсадни бир вақтнинг ўзида амалга ошириш жуда қийин. Масалан, одамларга кўпроқ озиқ-овқат керак бўлса, ишлаб чиқаришни ошириш учун кўпроқ ўғит ишлатиш ёки кўпроқ сув сарфлашга тўғри келиши мумкин. Бу эса барқарорликка салбий таъсир қилади. Демак, бу мақсадлар бир-бири билан боғлиқ. Муаммони ҳал қилиш учун бизга жуда батафсил маълумотлар ва шу маълумотларга асосланган сиёсат ва қарорлар керак. Шу боис қишлоқ хўжалиги статистикаси бу мураккаб масалаларни ҳал этишнинг зарур воситасидир.Деврим Яған TURKSTAT Қишлоқ хўжалиги статистикаси департаменти бошлиғи 📺 БАТАФСИЛ 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube
— Аслида, Ўзбекистон иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги жуда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги статистикаси ҳам катта аҳамиятга эга. Яқинда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўтказилди. Туркияда ҳам ўтган йили худди шундай тадбирни ўтказган эдик. Демак, биз жуда ўхшаш жараёнларни бошдан кечиряпмиз. Қишлоқ хўжалиги статистикаси бўйича ўхшаш жиҳатларимиз ҳам, албатта, фарқларимиз ҳам бор. Лекин, айтганимдек, бу йўналиш бутун статистика тизимининг энг мураккаб қисмларидан бири. Шу сабабли ҳар бир мамлакат ўзига хос ечимларни ишлаб чиқади. Менимча, Ўзбекистон учун асосий қийинчиликлардан бири — қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган фермерлар, аҳоли ва хонадонлар сонининг жуда кўплиги. Уларнинг барчасидан маълумот тўплаб, сифатли статистика шакллантириш осон эмас. Лекин Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш орқали жуда мураккаб вазифани уддалади. Менимча, кейинги жараён аввалгига қараганда анча самаралироқ кечади.Деврим Яған TURKSTAT Қишлоқ хўжалиги статистикаси департаменти бошлиғи 📺 БАТАФСИЛ
Буни соддароқ тушунтирсак, 10 йил аввал ҳар 100 нафар аҳолининг 60 нафари телефондан фойдаланган бўлса, ҳозир уларнинг сони 90 нафарга етган бўлади.🧮 Аммо ўсиш аввалги 60 фоизга нисбатан ҳисобланса: (90 − 60) ÷ 60 × 100 = 50 фоиз.
Демак, кўрсаткич 30 фоиз пунктга, нисбий ҳисобда эса 50 фоизга ошган.💡 Қисқача айтганда: — фоиз пункт икки фоиз кўрсаткичи ўртасидаги оддий фарқни кўрсатади; — фоиз эса ўзгариш аввалги кўрсаткичга нисбатан қанча бўлганини англатади.
❗ Шунинг учун 60 фоиздан 90 фоизга кўтарилишни 30 фоизга ўсди деб эмас, 30 фоиз пунктга ўсди деб ифодалаш тўғри бўлади.#Статистик_саводхонлик
🏛️ Бу давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд маълумотлардан расмий статистикани шакллантиришда янада кенгроқ фойдаланишга хизмат қилади.☑️ Шунингдек, Фармонда давлат органларининг маълумот тўпламлари, классификаторлар, идентификаторлар ва метамаълумотларини босқичма-босқич интеграция қилиш бўйича вазифалар ҳам белгиланган.
