ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

UZSTAT | Rasmiy kanal

UZSTAT | Rasmiy kanal

前往频道在 Telegram

Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг телеграм канали Расмий сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар: https://taplink.cc/uzstataxborot

显示更多

📈 Telegram 频道 UZSTAT | Rasmiy kanal 的分析概览

频道 UZSTAT | Rasmiy kanal (@uzstataxborot) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 10 120 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 18 277,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 7 682 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 10 120 名订阅者。

根据 09 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 1 204,过去 24 小时变化为 1 094,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 已认证(Telegram 官方确认)
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 12.83%。内容发布后 24 小时内通常能获得 9.01% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 1 299 次浏览,首日通常累积 912 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 4。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг телеграм канали Расмий сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар: https://taplink.cc/uzstataxborot”

凭借高频更新(最新数据采集于 10 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。

10 120
订阅者
+1 09424 小时
+1 3997 天
+1 20430 天
帖子存档
Repost from Rasmiy axborot

#Axborot24 | 09.11.2026 Mamlakatimiz 23 ta davlatga 206,3 ming tonna qovun va tarvuz eksport qildi mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram | X (twitter)

🌍🌍🌍🌍🌍🌍🌍 🔺 Миллий статистика қўмитаси ва GIZ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди 2026 йил 9 ноябрь куни Ўзбекисто
+3
🌍🌍🌍🌍🌍🌍🌍 🔺 Миллий статистика қўмитаси ва GIZ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди 2026 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум расмий статистика ва геофазовий маълумотлардан ҳудудий режалаштириш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишда самарали фойдаланиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Ҳамкорлик доирасида географик ахборот тизимлари (GIS), Ер юзини сунъий йўлдош орқали кузатиш, сунъий интеллект ва GeoAI технологиялари ёрдамида маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, интеграция қилиш ҳамда таҳлил этиш салоҳиятини ошириш кўзда тутилган.
Шунингдек, соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, билим ва тажриба алмашиш ҳамда замонавий амалий таҳлил усулларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири — ҳудудий режалаштиришда ишончли статистик ва геофазовий маълумотлардан фойдаланишдир.
Статистик ва геофазовий маълумотларнинг ўзаро интеграцияси ҳудудларнинг ривожланиш эҳтиёжларини аниқлаш, иқтисодий салоҳияти ва инвестиция имкониятларини баҳолаш ҳамда асосланган режалаштириш қарорларини қабул қилиш имкониятларини кенгайтиради.
Мазкур ҳамкорлик «Статистикани ривожлантириш — 2030» миллий стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, замонавий статистик усуллар ва рақамли технологияларни жорий этиш, шунингдек, ҳудудларнинг барқарор ривожланиши учун таҳлилий асосларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube

#Axborot24 | 04.11.2026 O‘zbekistonda aholi jon boshiga YaIM hajmi mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram | X (twitter)

📊📊📊📊📊📊📊📊📊📊 📈 Номинал ва реал ўсиш: уларнинг фарқи нимада? Статистик маълумотларда номинал ўсиш ва реал ўсиш тушунч
📊📊📊📊📊📊📊📊📊📊 📈 Номинал ва реал ўсиш: уларнинг фарқи нимада? Статистик маълумотларда номинал ўсиш ва реал ўсиш тушунчалари кўп учрайди. Улар ўртасидаги асосий фарқ — нархлар ўзгариши қандай ҳисобга олинишида. ➡️ Шартли мисол: Ўтган йили корхона бир хил моделдаги 1 000 дона музлатгич ишлаб чиқарган. Ҳар бирининг нархи 4 млн сўм бўлиб, жами ишлаб чиқариш қиймати 4 млрд сўмни ташкил этган.
Жорий йилда ҳам худди шундай модел ва сифатдаги 1 000 дона музлатгич ишлаб чиқарилган. Аммо ҳар бирининг нархи 5 млн сўмга кўтарилгани учун жами ишлаб чиқариш қиймати 5 млрд сўмга етган.
🧮 Номинал ўсишни ҳисоблаймиз: (5 − 4) ÷ 4 × 100 = 25 фоиз. Демак, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг пулда ифодаланган қиймати 25 фоизга ошган.
Аммо музлатгичларнинг сони ҳам, модели ва сифати ҳам ўзгармаган. Қиймат фақат нарх ошгани ҳисобига кўпайган. Шунинг учун мазкур мисолда реал ўсиш 0 фоизни ташкил этади.
💡Фарқи нимада? — Номинал ўсиш кўрсаткичнинг жорий нархларда қанча ошганини ифодалайди. Бунга маҳсулот ёки хизматлар ҳажмининг кўпайиши ҳам, нархларнинг ошиши ҳам таъсир қилиши мумкин. — Реал ўсиш нархлар ўзгариши таъсирини чиқариб ташлаган ҳолда ҳисобланади. Масалан, ишлаб чиқаришда бу маҳсулот ҳажмининг, аҳоли даромадларида эса харид қобилиятининг қанчалик ўзгарганини кўрсатади.
Номинал ва реал кўрсаткичлар ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, савдо, саноат, қурилиш, хизматлар ва бошқа йўналишлардаги ўзгаришларни баҳолашда қўлланилади.
#Статистик_саводхонлик 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube

O‘zbekiston sog‘liqni saqlash sohasi xodimlariga tabrik — Поздравление работникам сферы здравоохранения Узбекистана Prezident
O‘zbekiston sog‘liqni saqlash sohasi xodimlariga tabrik — Поздравление работникам сферы здравоохранения Узбекистана Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

❓❓❓❓❓❓❓ 📊 Рақамдан таҳлилгача: статистик маълумотлардан фойдаланишда қандай қулайликлар бор? Очиқ маълумотнинг аҳамияти унин
❓❓❓❓❓❓❓ 📊 Рақамдан таҳлилгача: статистик маълумотлардан фойдаланишда қандай қулайликлар бор? Очиқ маълумотнинг аҳамияти унинг эълон қилингани билангина эмас, балки фойдаланувчи учун қанчалик тушунарли, қулай ва қайта ишлашга тайёр экани билан белгиланади. Бугунги кунда Миллий статистика қўмитасининг SIAT — Статистика интеграллашган ахборот тизимида расмий статистик маълумотлар турли кўринишларда тақдим этилмоқда. ☑️ Хусусан, фойдаланувчилар маълумотларни: — жадвалда кўриш; — график ва диаграммаларда таҳлил қилиш; — ҳудудлар рейтингини шакллантириш; — картограммада акс эттириш; — даврлар ва ҳудудлар бўйича солиштириш; — кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш; — зарур ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятига эга.
🥧 Шунингдек, маълумотларни Excel, PDF ва CSV форматларида юклаб олиш, JSON ва XML веб-хизматлари орқали ахборот тизимларига интеграция қилиш мумкин.
Ҳар бир кўрсаткич билан бирга унинг даврийлиги, ўлчов бирлиги, ҳисоблаш услубияти, бирламчи манбаси ва расмий статистикани тайёрловчи ташкилот ҳақидаги метамаълумотлар ҳам берилади.
"Статистикани ривожлантириш — 2030" миллий стратегиясида ҳам очиқ маълумотларни нафақат эълон қилиш, балки уларни машинада ўқиладиган, қайта фойдаланишга қулай, тушунарли ва ишончли шаклда тақдим этишга алоҳида эътибор қаратилган.
🧑 Бу тадқиқотчилар, журналистлар, тадбиркорлар, давлат органлари ва кенг жамоатчиликка статистик маълумотлардан таҳлил, режалаштириш ва қарор қабул қилишда самарали фойдаланиш имконини беради. 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube❓❓❓❓❓❓❓ 📊 Рақамдан таҳлилгача: статистик маълумотлардан фойдаланишда қандай қулайликлар бор? Очиқ маълумотнинг аҳамияти унинг эълон қилингани билангина эмас, балки фойдаланувчи учун қанчалик тушунарли, қулай ва қайта ишлашга тайёр экани билан белгиланади. Бугунги кунда Миллий статистика қўмитасининг SIAT — Статистика интеграллашган ахборот тизимида расмий статистик маълумотлар турли кўринишларда тақдим этилмоқда. ☑️ Хусусан, фойдаланувчилар маълумотларни: — жадвалда кўриш; — график ва диаграммаларда таҳлил қилиш; — ҳудудлар рейтингини шакллантириш; — картограммада акс эттириш; — даврлар ва ҳудудлар бўйича солиштириш; — кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш; — зарур ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятига эга.
🥧 Шунингдек, маълумотларни Excel, PDF ва CSV форматларида юклаб олиш, JSON ва XML веб-хизматлари орқали ахборот тизимларига интеграция қилиш мумкин.
Ҳар бир кўрсаткич билан бирга унинг даврийлиги, ўлчов бирлиги, ҳисоблаш услубияти, бирламчи манбаси ва расмий статистикани тайёрловчи ташкилот ҳақидаги метамаълумотлар ҳам берилади.
"Статистикани ривожлантириш — 2030" миллий стратегиясида ҳам очиқ маълумотларни нафақат эълон қилиш, балки уларни машинада ўқиладиган, қайта фойдаланишга қулай, тушунарли ва ишончли шаклда тақдим этишга алоҳида эътибор қаратилган.
🧑 Бу тадқиқотчилар, журналистлар, тадбиркорлар, давлат органлари ва кенг жамоатчиликка статистик маълумотлардан таҳлил, режалаштириш ва қарор қабул қилишда самарали фойдаланиш имконини беради. 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube

#Fakt24 | 06.11.2026 Yurtimiz mayiz eksporti bo‘yicha dunyoda 7-o‘rinda mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram | X (twitter)

🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤 Қишлоқ хўжалиги статистикаси нима учун муҳим?
Қишлоқ хўжалиги фақат рақамлардан иборат эмас. Уни бошқа соҳалардан ажратиб турадиган асосий жиҳат бор: айнан қишлоқ хўжалиги барча инсонларни озиқ-овқат билан таъминлайди. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги статистикаси ниҳоятда муҳим. Бугун деярли барча мамлакатлар учта асосий муаммога дуч келмоқда. Биринчиси — аҳоли сони ошиб бормоқда. Демак, ҳар бир инсоннинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш зарур. Иккинчиси — қишлоқ хўжалигида ишлаётганлар, кенгроқ қараганда эса озиқ-овқат етказиб бериш занжиридаги барча иштирокчилар даромад олиши керак. Шундагина ишлаб чиқариш давом этади. Учинчиси — буларнинг барчасини амалга оширар эканмиз, атроф-муҳит ва табиий ресурсларни ҳам асрашимиз керак. Яъни барқарорликни таъминлаш зарур. Афсуски, бу уч мақсадни бир вақтнинг ўзида амалга ошириш жуда қийин. Масалан, одамларга кўпроқ озиқ-овқат керак бўлса, ишлаб чиқаришни ошириш учун кўпроқ ўғит ишлатиш ёки кўпроқ сув сарфлашга тўғри келиши мумкин. Бу эса барқарорликка салбий таъсир қилади. Демак, бу мақсадлар бир-бири билан боғлиқ. Муаммони ҳал қилиш учун бизга жуда батафсил маълумотлар ва шу маълумотларга асосланган сиёсат ва қарорлар керак. Шу боис қишлоқ хўжалиги статистикаси бу мураккаб масалаларни ҳал этишнинг зарур воситасидир.
Деврим Яған TURKSTAT Қишлоқ хўжалиги статистикаси департаменти бошлиғи 📺 БАТАФСИЛ 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube

O‘zbekiston dehqon va fermerlari hamda barcha qishloq xo‘jaligi xodimlariga tabrik — Поздравление дехканам, фермерам и всем р
O‘zbekiston dehqon va fermerlari hamda barcha qishloq xo‘jaligi xodimlariga tabrik — Поздравление дехканам, фермерам и всем работникам сельского хозяйства Узбекистана Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Ўзбекистон Республикасида истеъмол нархлари индекси (2026 йил октябрь ойи) 🇺🇿 Лотинда 🇷🇺 Читать на русском #пресс_релиз #инфляция

🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤 🔺 Туркиялик эксперт Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги статистикаси ҳақида
— Аслида, Ўзбекистон иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги жуда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги статистикаси ҳам катта аҳамиятга эга. Яқинда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўтказилди. Туркияда ҳам ўтган йили худди шундай тадбирни ўтказган эдик. Демак, биз жуда ўхшаш жараёнларни бошдан кечиряпмиз. Қишлоқ хўжалиги статистикаси бўйича ўхшаш жиҳатларимиз ҳам, албатта, фарқларимиз ҳам бор. Лекин, айтганимдек, бу йўналиш бутун статистика тизимининг энг мураккаб қисмларидан бири. Шу сабабли ҳар бир мамлакат ўзига хос ечимларни ишлаб чиқади. Менимча, Ўзбекистон учун асосий қийинчиликлардан бири — қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган фермерлар, аҳоли ва хонадонлар сонининг жуда кўплиги. Уларнинг барчасидан маълумот тўплаб, сифатли статистика шакллантириш осон эмас. Лекин Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш орқали жуда мураккаб вазифани уддалади. Менимча, кейинги жараён аввалгига қараганда анча самаралироқ кечади.
Деврим Яған TURKSTAT Қишлоқ хўжалиги статистикаси департаменти бошлиғи 📺 БАТАФСИЛ

📊📊📊📊📊📊📊📊📊📊 💸 Фоиз ва фоиз пункт: уларнинг фарқи нимада? Статистик маълумотларда фоиз ва фоиз пункт атамалари кўп у
📊📊📊📊📊📊📊📊📊📊 💸 Фоиз ва фоиз пункт: уларнинг фарқи нимада? Статистик маълумотларда фоиз ва фоиз пункт атамалари кўп учрайди. Улар бир-бирига ўхшаш кўринса-да, турли маънони англатади. ➡️ Шартли мисол: 10 йил аввал мобил телефондан фойдаланувчи аҳоли улуши 60 фоиз бўлган, ҳозир эса бу кўрсаткич 90 фоизга етган, деб ҳисоблайлик. 🧮 Икки кўрсаткич ўртасидаги фарқ: 90 − 60 = 30 фоиз пункт. Демак, мобил телефондан фойдаланувчи аҳоли улуши 30 фоиз пунктга ошган.
Буни соддароқ тушунтирсак, 10 йил аввал ҳар 100 нафар аҳолининг 60 нафари телефондан фойдаланган бўлса, ҳозир уларнинг сони 90 нафарга етган бўлади.
🧮 Аммо ўсиш аввалги 60 фоизга нисбатан ҳисобланса: (90 − 60) ÷ 60 × 100 = 50 фоиз.
Демак, кўрсаткич 30 фоиз пунктга, нисбий ҳисобда эса 50 фоизга ошган.
💡 Қисқача айтганда: — фоиз пункт икки фоиз кўрсаткичи ўртасидаги оддий фарқни кўрсатади; — фоиз эса ўзгариш аввалги кўрсаткичга нисбатан қанча бўлганини англатади.
❗ Шунинг учун 60 фоиздан 90 фоизга кўтарилишни 30 фоизга ўсди деб эмас, 30 фоиз пунктга ўсди деб ифодалаш тўғри бўлади.
#Статистик_саводхонлик

Prezidentimiz Buxoro faollari bilan viloyatning kelgusi taraqqiyotini muhokama qildi. Shuning bilan hududga tashrif yakunlandi, davlatimiz rahbari Toshkentga qaytib keldi. — Президент нашей страны обсудил с активом Бухары дальнейшее развитие области. На этом поездка в регион завершилась, глава государства вернулся в Ташкент. Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

🎙 Қишлоқ хўжалиги статистикаси: Туркия тажрибаси ва замонавий технологиялар | Деврим Яған билан суҳбат 00:00 — Кириш 00:50 — Ўзбекистонга ташриф ва ўқув дастурининг мақсади 01:38 — Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги статистика соҳасидаги ҳамкорлик 02:47 — Ўзбекистон ва Туркия қишлоқ хўжалиги статистикасининг ўзига хос жиҳатлари 04:00 — Қишлоқ хўжалиги статистикаси нима учун муҳим? 05:23 — Туркияда қишлоқ хўжалиги статистикаси қандай шакллантирилади? 06:52 — Маъмурий маълумотлардан фойдаланишдаги асосий муаммолар 07:51 — Қишлоқ хўжалиги статистикасида сунъий йўлдош технологиялари 09:03 — Замонавий технологиялар анъанавий кузатувларнинг ўрнини боса оладими? 10:04 — Туркияда чорвачилик статистикасини юритиш тажрибаси 11:23 — Ўзбекистон учун учта муҳим тавсия 13:23 — Қишлоқ хўжалиги статистикасининг келажаги https://www.youtube.com/watch?v=G8_TlzEOt_U

📊📊📊📊📊📊📊📊📊📊 ➡️ Расмий статистикада маъмурий маълумотлардан фойдаланиш кенгайтирилади 📄 “Статистикани ривожлантириш
📊📊📊📊📊📊📊📊📊📊 ➡️ Расмий статистикада маъмурий маълумотлардан фойдаланиш кенгайтирилади 📄 “Статистикани ривожлантириш — 2030” миллий стратегиясида маъмурий маълумот манбаларидан хавфсиз ва сифатли фойдаланишни кенгайтириш белгиланган. 📈 Стратегияга мувофиқ, расмий статистикада мунтазам қўлланиладиган маъмурий маълумот манбалари сонини 2025 йилдаги 60 тадан 2030 йилга қадар 100 тага етказиш мақсад қилинган.
🏛️ Бу давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд маълумотлардан расмий статистикани шакллантиришда янада кенгроқ фойдаланишга хизмат қилади.
☑️ Шунингдек, Фармонда давлат органларининг маълумот тўпламлари, классификаторлар, идентификаторлар ва метамаълумотларини босқичма-босқич интеграция қилиш бўйича вазифалар ҳам белгиланган.

#Axborot24 | 28.10.2026 Oʻzbekistonga tijorat maqsadida kelayotganlar soni oshdi mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram | X (twitter)

#Axborot24 | 18.10.2026 Joriy yilning 6 oyida O'zbekiston 4,1 ming tonna limon eksport qildi mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram | X (twitter)

#Axborot24 | 14.10.2026 O‘zbekistonda aloqa va axborotlashtirish xizmatlari hajmi 71 trillion so‘mga yetdi mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram | X (twitter)