uz
Feedback
MEHROB HIMMATI

MEHROB HIMMATI

Kanalga Telegram’da o‘tish

Mehrob.uz саҳифаси муассиси Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ташаббусидаги «MEHROB HIMMATI» хайрия фонди ! INSTAGRAM: instagram.com/mehrobhimmati.uz

Ko'proq ko'rsatish
2 100
Obunachilar
+224 soatlar
+107 kunlar
-3230 kunlar
Postlar arxiv
ҚАНДАЙ ЯШАСАК, ШУНДАЙ ВАФОТ ЭТАМИЗ Деярли ҳар куни турли ёшдаги одамларнинг ўлими ҳақида эшитамиз. Аммо буни танамизда ҳис қилиб, ўз ўлимимиз ҳақида деярли ўйлаб кўрмаймиз. “Ҳали бор...” деган номаълум шивирдан хотиржам юрамиз. Мусулмон киши энг аввало, имонсиз, илмсиз вафот этишдан қўрқиши керак. Чунки инсон учун жонини имон билан топшириши олий саодат. Бунда эса илмнинг ўрни беқиёс. Одам табиатан ҳар нарсанинг яхшисини қўлга киритишни истайди. Масалан, ҳашаматли уй, замонавий улов, ҳеч кимда йўқ либослар. Буларга етишиб, боладек севинади. Ҳолбуки, тўғри ҳаёт кечириш тақво биландир: “Ким қандай яшаса, шундай вафот этади, қандай ўлим топса, шундай тирилтирилади”. @mehrob_himmati

Мол-дунёга муносабат Дунёдан олиш учун ҳаракат қилиш жоиз, лекин дунёга муҳаббат қўйиш ман қилинган*. Дунёни энг суюкли нарса, деб ҳисоблашдан қайтариш комил раҳмат ҳисобланади. Аллоҳ таоло буни қуйидагича баён қилган: «(Эй Муҳаммад:) «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака- укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, касб билан топган молларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз, ёқтирган масканларингиз Аллоҳдан, Пайғамбаридан ва Унинг йўлидаги жиҳоддан севимлироқ бўлса, унда Аллоҳ Ўз амрини келтиргунча кутаверинглар, Аллоҳ итоатсиз қавмларни ҳидоятга бошламайди», денг» (Тавба сураси, 24-оят). Изоҳ: * Ислом мол-дунёга тўрт эътибордан қарашни таълим берган: 1. Мол неъмат. Неъматга эса шукр қилиш, яъни уни берган Зотга миннатдорчилик изҳор этиш лозим. 2. Мол зарурат, яъни эҳтиёждир. Заруратни эса амалга ошириш, яъни эҳтиёжи миқдоридаги молни жамлашга уриниш лозим. 3. Мол омонат. Омонатга эса риоя қилиш, яъни зое бўлмаслигига эътиборли бўлиш лозим. 4. Мол фитна. Фитнадан эса эҳтиёт бўлиш, яъни ундан сақланиш лозим. @mehrob_himmati

Яхши сабаб “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз” (Наҳл сураси, 97-оят). Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ оятдаги “ёқимли ҳаёт бахш этурмиз” лафзини “Аллоҳ ундай кишиларни бошқаларга муҳтож қилмайди" деб шарҳлаган. Бу жуда гўзал таъриф. Аммо "яхши ҳаёт" шу билан чекланмайди. Бемор бўлмаслик ҳам, йўқсил бўлмаслик ҳам яхши ҳаётдир. Аллоҳ таолонинг қадари қандай бўлса, унга рози бўлиш ҳам яхши ҳаёт кечиришдир. Тақдирдан норозилик эса танглик, машаққат ва қийинчиликдир. Аллоҳ сизга розилик неъматини, кенгчиликка шукр, қийинчиликда сабр неъматини берган экан, демак, сизга яхши ҳаёт ато этибди. @mehrob_himmati

Эҳсоннинг энг чиройлиси аввал қилингани. Изоҳ. Биров бировга яхшилик қилди. Кейин иккинчи киши аввалгисига яхшилиги баробарида ёки ундан-да кўпроқ қилиб яхшилигини қайтарди. Мана шу ҳолатда аввал қилган кишининг яхшилиги чиройли саналяпти. Чунки у хайрнинг бошида бўлиб қолди. Гўё яхшилик йўқ эди, у бошлаб берди, иккинчи киши эса уни давом эттирди. Мажозан айтсак, йўқдан бор этиш, борни бор этишдан мартабада баландроқдир. “Унвонул баён”дан. @mehrob_himmati

Садақани имкон қадар куннинг аввалида адо этинг Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу
Садақани имкон қадар куннинг аввалида адо этинг Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақани эртароқ қилинглар, шунда бало-офат уни ҳатлаб ўта олмайди», деганлар. Демак, садақа бало-офат қаршисида катта тўғон сингари бўлади. Балолар унинг устидан ўтиб кета олмайди. Бир ривоятда: «Садақа бало-офат турларидан етмиштасини қайтаради. Уларнинг энг енгили – мохов ва пес касаллигидир», дейилган. ✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV B UZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666
Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet Яқинларингизга улашинг! 🌐 Instagram |🌐 Telegram

Имом Мотуридий ўгитлари “Душманингиз билан иноқлашган дўстдан қўрқинг”. * * * “Интизомсиз лашкар – лашкар эмас”. * * * “Қўрқинчни ўлимдан баттар билинг”. * * * “Ўзингизга ҳамжинс ва ҳаммаслак дўст танланг”. * * * “Ҳасадгўй дўстдан парҳез қилинг”. * * * “Синалмаган одам билан сафарга чиқманг”. * * * “Бировнинг молига муҳтож экансиз, билингки, унинг қулисиз”. @mehrob_himmati

Жума фазилатли кун Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. ✔️ Эзгу ишларни “ME
Жума фазилатли кун Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. ✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV B UZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666
Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet Яқинларингизга улашинг! 🌐 Instagram |🌐 Telegram

Ориф зотлардан бири шундай деган: “Аллоҳ таоло бешта нарсани бешта ўринга қўйган: 1. Азизликни тоатга қўйган. 2. Хорликни маъсиятга қўйган. 3. Ҳайбатни кечани ибодат билан бедор ўтказишга қўйган. 4. Ҳикматни қоринни тўқ қилмасликка қўйган. 5. Бойликни қаноатга қўйган. @mehrob_himmati

Ниятни яхшилайлик! Яхё ибн Яхё айтади: Суфён ибн Уяйнанинг ҳузурида ўтирган эдим. Бир киши келиб хотинидан шикоят қилди. – Мен хотинимнинг наздида ҳамма нарсадан паст ва арзимас тураман, – деди. Суфён ибн Уяйна бошини қуйи солиб бир муддат жим қолди. Сўнг сўради: – Эҳтимол, сен унинг олдида иззат-эътибор қозонмоқчи бўлгандирсан? – Эй Абу Муҳаммад, шундай! – Ким иззат талаб қилса, хорлик билан балоланади. Ким динга интилса, Аллоҳ унга дин билан бирга азизликни ҳам, мол-давлатни ҳам беради, – деди Суфён ва қуйидаги воқеани ҳикоя қилиб берди: Биз тўрт ака-ука эдик: Муҳаммад, Имрон, Иброҳим ва мен. Муҳаммад энг каттамиз, Имрон эса кичигимиз эди. Муҳаммад уйланишни истаганида насл-насабли оилани қидирди ва ўзидан юқори турадиган оила қизига уйланиб, хорлик балосига гирифтор бўлди. Имрон эса бойликка учиб, ўзидан бой қизга уйланди ва фақирлик балосига учради. Унинг қўлидаги бор нарсани олдилар-у, эвазига ҳеч нима бермадилар. Икковининг иши шундай якун топганида бизникига Муаммар ибн Рошид келиб қолди. Мен унга бўлган воқеани сўзлаб бердим ва маслаҳат сўрадим. Муаммар менга Яҳё ибн Жаъда ва Оишаларнинг ҳадисларини эслатди. Яҳёнинг ҳадисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадислари нақл қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аёл тўрт нарса – дини, насаби, мол-давлати ва жамоли учун никоҳланади. Сен диндорини танлагин, қўлинг тупроққа қорилгур!» Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳадисларида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: «Аёлларнинг энг баракотлиси таъминоти енгил бўлганидир». Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига амал қилдим, суннатга мувофиқ қайлиқ танладим. Аллоҳ таоло менга дин билан бирга азизлик ва мол-давлатни ҳам берди. “Солиҳлар суҳбати” китобидан. @mehrob_himmati

Repost from Mehrob.uz
#дурдона_суннатлар КИЙИНИШ ОДОБЛАРИ Аллоҳ таоло инсонни бошқа мавжудотлардан либос кийиш неъмати билан афзал қилди ва Қуръони Каримда шундай марҳамат қилди: «Эй Одам болалари, Батаҳқиқ, Биз сизга авратларингизни беркитадиган либос ва зийнат кийимларини нозил қилдик» (Аъроф сураси, 26-оят). Динимизда кийинишнинг ўзига хос гўзал одоблари бор: • Либосни ўнг томондан кийиш: Оиша онамиз (розияллоҳу анҳо) айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оёқ кийим кийишда, соч тарашда, таҳорат қилишда ва умуман, барча ишда ўнг томондан бошлашни яхши кўрардилар». • Оқ рангли кийим кийиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кийимларингиздан оқини кийинг, чунки у кийимларингизнинг энг яхшисидир. Ва ўликларингизни ҳам у билан кафанланг». • Кийимда исрофга йўл қўймаслик: Аллоҳ таоло айтади: «Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар» (Фурқон сураси, 67-оят).Эркаклар учун ипак ва олтинни тарк қилиш: Алий ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Аллоҳнинг Набийи соллаллоҳу алайҳи васаллам ипакни олиб ўнг қўлларига, олтинни олиб чап қўлларига қўйдилар. Сўнг: "Албатта, бу иккиси умматимнинг эркакларига ҳаромдир", дедилар». • Кийимнинг узунлигида манманликка йўл қўймаслик: Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким манманлик ила кийимини судраб юрса, Аллоҳ унга (қиёмат куни) раҳмат назари билан боқмайди», – деганлар. 🤲 Аллоҳ таоло барчамизга ташқи ва ички гўзалликни, либос одобларига мукаммал амал қилишни насиб айласин! @mehrob_uz

✨ ЭНГ ФОЙДАЛИ ШЕРИКЛИК Ҳеч бир тадбиркор зарар кўриши аниқ бўлган бизнесга сармоя киритмайди. Агар шеригингиз дунёдаги энг бо
ЭНГ ФОЙДАЛИ ШЕРИКЛИК Ҳеч бир тадбиркор зарар кўриши аниқ бўлган бизнесга сармоя киритмайди. Агар шеригингиз дунёдаги энг бой ва қудратли Зот бўлса-чи? 🤝 Илоҳий шериклик: Сиз муҳтожга берганингизда, аслида Аллоҳ билан савдо қилаётган бўласиз. 🚫 Зарар хавфи ноль: Бу савдода ҳеч қачон инқироз (банкротлик) бўлмайди. 🎁 Яширин фойда: Кўзингизга пул камайгандек туюлса-да, орқа фонда балолар даф бўлаётган бўлади. 🔄 Абадий айланма: Сиз ердагиларга берасиз, Сизга эса кўкдагилар томонидан ризқ оқиб келаверади. ✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV B UZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666
Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet Яқинларингизга улашинг! 🌐 Instagram |🌐 Telegram

Repost from Mehrob.uz
Сабр ва сукут: Фарқи нимада?   Кўпинча биз сукут сақлаган инсонни сабрли деб ўйлаймиз. Аммо уларнинг орасида катта фарқ бор:   • Сукут – тилнинг жим туришидир. У чорасизликдан, аламдан ёки қўрқувдан туғилиши мумкин. У ички оғриқни даволамайди, фақат ичга ютади. • Сабр – қалбнинг тинчланишидир. У Раббига бўлган ишончдан ва тақдирга розиликдан туғилади. Унда исён эмас, умид ва дуо бўлади. • Сукут – ташқаридан тинч, аммо ич-ичидан ёнишдир. • Сабр – ҳам ташқи, ҳам ички дунё билан Аллоҳнинг ҳукмига таслим бўлишдир.   Ҳар қандай жим туриш сабр эмас. Аллоҳ биздан шунчаки тиш тишлаб сукут сақлашни эмас, балки Ўзига суяниб гўзал сабр қилишни сўраган.   “Бас, чиройли сабр қил” (Маориж сураси, 5-оят).   Аламли сукутларимиз гўзал сабрга айлансин. @mehrob_uz

Садақа кўп қилинса, кенг ризқ келтиради, эҳтиёжларни қондиради, зафарга, муваффақиятга, шифога, орзуларнинг ушалишига сабаб б
Садақа кўп қилинса, кенг ризқ келтиради, эҳтиёжларни қондиради, зафарга, муваффақиятга, шифога, орзуларнинг ушалишига сабаб бўлади. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб, шундай дедилар: «Эй инсонлар, вафот этишингиздан олдин тавба қилинглар, банд бўлиб қолишдан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳни кўп зикр қилиб, махфий ва ошкора кўп садақа қилиб ўзингизни Роббингизга боғланглар, шунда сизларга ризқ берилади, ёрдам (нусрат) берилади, (садақангизнинг ўрни) тўлдирилади» (Имом Ибн Можа ривояти). ✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV B UZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666
Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet Яқинларингизга улашинг! 🌐 Instagram |🌐 Telegram

Ризқу рўзинг кўп бўлсин десанг, кўп садақа қил. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирг
Ризқу рўзинг кўп бўлсин десанг, кўп садақа қил. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV B UZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666
Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet Яқинларингизга улашинг! 🌐 Instagram |🌐 Telegram

«Ҳақ бўлсангиз ҳам ота-онангиз билан тортишманг. "Биррул волидайн" – бу отангиз ёки онангизнинг бошини ўпиб қўйишгина эмас. Бу билан уларнинг розиликларини олдим деб ҳам ўйламанг. "Ота-онага яхшилик қилиш" дегани, уларни бахтиёр қиладиган нарсани амалга оширишга шошилиш ҳамда уларни хафа қиладиган нарсадан йироқ бўлишдир». Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий @mehrob_himmati

Repost from Mehrob.uz
#ҳикмат Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Дунё худди сояга ўхшайди: агар сен уни қувсанг, у сендан қочади. Агар сен ундан юз
#ҳикмат Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Дунё худди сояга ўхшайди: агар сен уни қувсанг, у сендан қочади. Агар сен ундан юз ўгириб (охиратга) қараб юрсанг, у сенинг ортингдан эргашишга мажбур бўлади». Яқинларингизга ҳам улашинг! @mehrob_uz

📹 МОЛУ МУЛКИМ МЕНИ САҚЛАБ ҚОЛА ОЛМАДИ ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий «Mehrob Himmati» хайрия фонди асосчиси Яқинларингизга ҳам улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Биласизми? Гарвард университети олимлари олиб борган тадқиқотга кўра, бошқаларга ёрдам берадиган, хайр-эҳсон қиладиган инсонларнинг қон босими меъёрда бўлади ва улар бахил одамларга қараганда узоқроқ умр кўришади. Бу Исломдаги: "Садақа радди бало (балоларни қайтаради) ва умрни узайтиради", деган ҳақиқатнинг илмий исботидир. Чўнтакдаги маблағ фақат берганда кўпаяди ва асрайди.
👉 Садақа қилишни унутманг.
Яқинларингизга ҳам улашинг! @mehrob_himmati

Биласизми? Гарвард университети олимлари олиб борган тадқиқотга кўра, бошқаларга ёрдам берадиган, хайр-эҳсон қиладиган инсонларнинг қон босими меъёрда бўлади ва улар бахил одамларга қараганда узоқроқ умр кўришади. Бу Исломдаги: "Садақа радди бало (балоларни қайтаради) ва умрни узайтиради", деган ҳақиқатнинг илмий исботидир. Чўнтакдаги маблағ фақат берганда кўпаяди ва асрайди.
👉 Садақа қилишни унутманг.
Яқинларингизга ҳам улашинг! @mehrob_himmati

Биз уни ўғирлаб олдик... Молик ибн Динорнинг уйига бир ўғри кирди, бироқ ўғирлашга арзигулик нарса тополмади. Молик унга: “Дунё матоҳларидан бирор вақо тополмадинг, охират неъматларидан бирор нарсага хоҳишинг борми?” деб хитоб қилди. Ўғри: “Ҳа”, деб жавоб берди. Шунда Молик: “Ундай бўлса, таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқи”, деди. Ўғри Моликнинг айтганини қилиб таҳорат олди, икки ракат намоз ўқиди ва унинг ёнида бироз ўтирди. Сўнгра икковлон биргаликда масжидга йўл олдилар. Моликдан бу одам кимлиги ҳақида сўрашганда, у ўзининг машҳур гапини айтди: “Бизни ўғирлашга келган эди, биз уни ўғирлаб олдик!”. ©️Равзатус Сафо @mehrob_himmati