cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Mehrob.uz

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Реклама учун: https://t.me/MehrobuzReklama_bot instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ko'proq ko'rsatish
Advertising posts
252 151Obunachilar
-18824 soatlar
-9457 kunlar
+2 02130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Обуначиларнинг ўсиш даражаси

Ma'lumot yuklanmoqda...

Намозда адашиш ҳақида ❓Савол: Намоз ўқиётганимда баъзан адашиб қоламан, шунда намозни бузиб, бошидан бошлашим кёракми ёки давом эттираманми? Шунга ойдинлик киритиб берсангиз. 📩 Жавоб: Киши намозда неча ракат ўқиганини билмай, иккиланиб қолса, бу иккиланиш умрида биринчи марта бўлса, намозни бузиб, янгидан бошлайди. Агар бундай иккиланиш биринчи маротаба бўлмаётган бўлса, гумонининг ғолиб (устун) тарафини олади. Масалан, икки ракат ўқидимми ёки уч ракатми деб иккиланиб, кейин икки ракатлигига гумони кўпроқ бўлса, икки ракат ўқибман деб, намозини давом эттиради. Агар гумони ғолиб бўлмасдан, икки томон ҳам бир хил бўлса, озини олади. Масалан, уч ракат ўқидимми ёки тўрт ракатми деб иккиланса ва гумонида икки томон ҳам бир хил бўлса, озини олади, яъни уч ракат ўқибман деб, намозини давом эттиради. 👉 Давомини ўқиш
Hammasini ko'rsatish...
👍 276 65🔥 9🕊 7😍 7
ФАРЗАНДИНГИЗГА ГЎЗАЛ ТАРБИЯ БЕРИНГ ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. @MEHROB_UZ
Hammasini ko'rsatish...
👍 73 19💯 5
ФАРЗАНДИНГИЗГА ГЎЗАЛ ТАРБИЯ БЕРИНГ ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. @MEHROB_UZ
Hammasini ko'rsatish...
👍 95 22🕊 6👏 4🎉 3
Қалбга таскин бўлган суҳбатлар, соғинч тафтини босган меҳр ва уммат равнақи йўлидаги келишув - Жанубий Корея сафари 2024 йил 16-18 апрель кунларидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари тафсилотлари @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 120 31💯 8😢 1
ПАРҲЕЗКОРЛИК ВА ТАҚВОДА НАФС УЧУН ЛАЗЗАТ ЙЎҚ, ИБОДАТЛАРДА ЭСА БИРОЗ БЎЛСА ҲАМ ЛАЗЗАТИ БОР НАФС Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Тажриба шунга шоҳидки, инсон учун ибодатларни адо қилиш тақво қилиш, яъни ҳаром ва макруҳлардан сақланишчалик қийин бўлмайди. Сабаби шуки, ибодат вужудий (бор) нарсадир, яъни одам уни кўра олади. Амал қилаётган инсоннинг ўзи ҳам қилаётган амалидан нафси лаззатланади. Тақво ва парҳезкорлик эса ундай эмас, чунки у адамий (йўқ) нарсадир. Ҳаром ва макруҳ ишларни тарк қилишнинг номи тақводир. Унда бирор иш қилишга ҳам тўғри келмайди, уни бирор киши кўрмайди ҳам. Шунинг учун «Ибодат қилишдан кўра гуноҳни тарк қилиш машаққатлироқ», дейилади. "Мажолиси ҳакимул умма" китобидан. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 181 51😢 14💯 12😍 4👏 1🎉 1🤩 1
Ҳижр сураси, 89-оят Ва: «Албатта, мен очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман», деб айт. Яъни, эй Муҳаммад, сен одамларга ўзингни очиқ-ойдин огоҳлантиргувчи, осийларни Аллоҳнинг азобидан огоҳ қилгувчи эканлигингни айт. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
119👍 71🕊 8😍 4
👍 60 18
Мусибатга куюниш яна бир мусибатдир. Изоҳ. Мусибат ўз номи билан мусибат. Тақдирнинг зарбаларини хотиржам ва совуққон кутиб олувчи инсон камдан-кам топилади. Бир тоифа кишилар бу зарбалардан ганггиб, аста-секин ўзига келади. Яна бир тоифа эса бошига тушган мусибатни каттайтириб, ўзи унинг тагида қолиб кетади. Бу жуда аянчли ҳолат, бошга тушган мусибатдан кўра ҳам мусибатлироқ ҳолат! Нега? Сабаби, ҳар қандай яхши-ю ёмон ишни Оллоҳдан деб билмоқ ва унга рози бўлмоқ мусулмон кишининг эътиқодидир. Демак бўлган ишни «яхши» ёки «ёмон» деган ном билан сифатлашимиз нисбий. Оллоҳ таоло айтади: «Сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сизлар учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Оллоҳ билур, сиз билмассиз» (Бақара, 216). Шундай экан, бизга ёқмаётган мусибат яхшилик бўлса-чи? Шак-шубҳасиз яхшилик! Чунки бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди. Уйингиз ёниб кул бўлди. Бу мусибат. Лекин жон омон қолди-ку! Жонга талофат етгандан кўра уйнинг ёниб кул бўлгани яхшироқ. Демак биз бошида мусибат деб санаган нарсамиз сўнгида яхшилик бўлиб чиқяпти. Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Дабдабали уйда, бойликларингизга ишониб, мол-дунёнгизга алданиб яшаётган эдингиз. Қани сиз ишонган, сиз суянган нарсалар? Барчаси бир лаҳзада йўққа чиқди. Ана шу лаҳзада дунёнинг ўткинчи ва суяниб бўлмас нарса эканини, ҳақиқий суянч нимада эканини англадингиз. Бу яхшилик эмасми? Келган мусибатга куюниб, жазавага тушиш ўша мусибатдан ҳам каттароқ мусибат эканининг ҳикмати ана шунда! “Унвонул баён”дан. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 296 74😢 48🕊 13💯 13🔥 6👏 5
Ассалому алайкум! 🌸 🌾 Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 🌸 🌾 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат. 🌸 🌾 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат. 🌸 🌾 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат! 🍀 Хайрли тонг! 🍀 Каналга аъзо бўлиш: 👇 📲 T.me/Mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
169👍 98🕊 7🎉 6😍 5😢 1
МЎЪМИННИНГ ЎЗИ МАСЖИД КАБИДИР... Мўъминнинг ўзи масжид кабидир, қалби қандил, муҳаббати қандилнинг нури каби, таваккули қандилнинг арқони каби, оғзи масжиднинг деразаси каби... Қандил масжид эшигига осилгандир, агар тиллар қалбдаги нарсаларга очилса, бу нурлар оғиз деразасидан чиқиб, Аршга етади. Аллоҳ таолонинг сўзи: إِلَيْهِ يَصْعَدُ الْكَلِمُ الطَّيِّبُ Унга фақат (тавҳидни билдирувчи) гўзал сўзлар юксалур... (Фотир сураси, 10-оят). "Абул-футуҳ" — Шайх Аҳмад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
223👍 127😢 14😍 9🔥 5😱 2