MEHROB HIMMATI
Open in Telegram
Mehrob.uz саҳифаси муассиси Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ташаббусидаги «MEHROB HIMMATI» хайрия фонди ! INSTAGRAM: instagram.com/mehrobhimmati.uz
Show more2 075
Subscribers
-324 hours
-27 days
+830 days
Posts Archive
2 075
✨ Иброҳим ибн Алий Муридий айтади:
🌱 Аллоҳни таниб туриб, Уни яхши кўрмаслик мумкин эмас.
📿 Аллоҳни яхши кўриб, сўнг Уни зикр қилмаслик мумкин эмас.
❤️ Аллоҳни зикр қилиб, сўнг Унинг зикри лаззатини ҳис этмаслик мумкин эмас.
🌿 Агар Зикрнинг лаззатини ҳис этсанг, Ундан ўзга ҳар қандай нарсадан машғул бўлиб қолмаслик мумкин эмас.
@mehrob_himmati
2 075
💡 Одатга айланган барокат
Топган даромадимиздан озгина қисмини (хоҳ 5%, хоҳ 10% бўлсин) Аллоҳ учун алоҳида ажратиб қўйиш бошида бироз қийин туюлиши мумкин. Аммо бу гўзал амал одатга айланса, молингиздан барокат узилмайди. Эҳсон қилиш керак бўлганда эса маблағ қидириб қолмайсиз — сизда доим Аллоҳ йўлига шай турган «хайр идиши» бўлади.
Янги ҳафтани ана шундай гўзал одат ва хайрли амал билан бошланг!
✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 BOBOSHER JUMAYEV UZCARD: 6262720196472800 BOBOSHER JUMAYEV "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! @mehrob_himmati & @mehrob_uz
2 075
Абу Яъқуб Наҳрижурий айтади:
🍽 Кимнинг тўқлиги фақат егуликка боғлиқ бўлса, унинг очлиги ҳеч қачон кетмайди.
💰 Кимнинг бойлиги фақат мол-дунё билан ўлчанса, унинг фақирлиги ҳеч қачон кетмайди.
🤲 Ким эҳтиёжини одамлардан сўраса, унинг маҳрум-бечоралиги ҳеч қачон битмайди.
😔 Ким Аллоҳдан ўзгаларга кўз тикса, тама қилса, хор-зорлигича қолади.
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_himmati & @mehrob_uz
2 075
✨ Жума — нур, зикр ва раҳматдир!
«Кунингизни Аллоҳга итоат қилиш билан ўзгача ва файзли қилинг, зеро Жума — нур, зикр ва раҳматдир».Жума куни — оддий кун эмас. У мўминнинг қалбига сокинлик, ҳаётига эса барака олиб келувчи улуғ фурсатдир. Бу муборак кунни беҳуда ўтказиб юбормайлик: 📖 Нур — Саҳардан бошланган саловотлар ва Каҳф сурасининг тиловатидир. 📿 Зикр — Тилдан тушмайдиган истиғфор ва Аллоҳга бўлган ҳамддир. 🤲 Раҳмат — Бу кундаги дуоларнинг ижобати, қалбларнинг покланиши ва муҳтожларга кўрсатиладиган мурувватдир! ✨ Кунингизни фақат тил билан эмас, балки амал билан — кам таъминланган оилалар, беморлар ва ёрдамга кўз тикиб турган инсонларнинг кўнглини кўтариш билан безанг! ✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 BOBOSHER JUMAYEV UZCARD: 6262720196472800 BOBOSHER JUMAYEV "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! @mehrob_himmati & @mehrob_uz
2 075
Repost from Mehrob.uz
📣"МИНОР" МАСЖИДИДА ГЎЗАЛ МАВЛИД ВА МАЪРУЗА!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
👉 “Жума кунида бир соат борки, мусулмон банда намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолида ўша соатга тўғри келса, Аллоҳ унга сўраганини албатта беради”.
Азиз мухлислар! Муборак Мавлиди Шарифга марҳабо!
Саййидул айём — Жума кунининг файзи ва баракасидан баҳраманд бўлиш, қалбларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга солавотлар билан нурафшон этиш ҳамда жамоат билан хайрли дуоларга шерик бўлиш бахтини бой берманг!
✨ Ушбу муборак тадбир ва Жума маърузасида Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ўзларининг файзли суҳбатлари ва гўзал дуолари билан барчамизга манфаатли илм ва руҳий қувват улашадилар.
🎤 Мавлиди Шариф соҳиблари — хушовоз қориларимиз:
Абдулқодир қори Ҳусанов;
Садриддин қори Ҳамидов.
🕌 Манзил: "МИНОР" жоме масжиди
⏰ Фурсат: Эртага, Жума намози вақтида
Тиллар зикр билан банд, қалблар солавот ила мунаввар бўладиган ушбу файзли лаҳзаларда барчамиз бирга бўлайлик!
✅ Яқинларингизга ҳам эслатинг!
@mehrob_uz
2 075
Repost from Mehrob.uz
#Туркум_суҳбатлар
🎥 Намозга оид масалалар
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби,
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
▶️ YOU TUBE MOBILE
🌐 FACEBOOK
🌐 INSTAGRAM
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
2 075
Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний айтади:
«Қачон банда «Алҳамдулиллаҳ!» деб айтса, ана шу сўзи учун унга бир неъмат вожиб бўлади.
Энди ушбу неъмат учун яна бир маротаба «Алҳамдулиллаҳ!» дейиш лозим ва яна янги бир неъмат келади. Шу тарзда неъматлар узлуксиз давом этади».
@mehrob_himmati
2 075
Repost from Mehrob.uz
🎉 Азиз мухлислар, қадрли юртдошлар!
🇺🇿Сизларни диёримизнинг улуғ айёми – Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги билан самимий қутлаймиз!
🤲 Аллоҳ таоло жонажон Ватанимизни ўз паноҳида асрасин. Хонадонларингизга файзу барака, сиҳат-саломатлик ва оилавий хотиржамлик инъом этсин. Мустақил юртимизнинг келажаги порлоқ, осойишталиги абадий бўлсин! Байрам барчамизга муборак бўлсин!
🌙 Ҳурмат билан, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@mehrob_uz
2 075
✨ Неъматнинг шукри ҳақида гўзал ҳикмат
Равҳ ибн Қосим айтади:
Бир зоҳид кимса: «Ҳеч қачон ширинлик емайман, чунки мен унинг шукрини адо этолмайман», деб аҳд қилибди. Ҳасан Басрийни учратганимда унга ана шу воқеани сўзлаб бердим.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтди:
— Ўша одам нодон экан! Нима, у совуқ сувнинг шукрини адо эта олармикан?!
@mehrob_himmati
2 075
Касаллик ва синов орқасидаги ҳикмат
Саид ибн Ваҳб розияллоҳу анҳу айтади:
«Салмон розияллоҳу анҳу билан бирга у кишининг Кинда қабиласидан бўлган бемор дўстини кўргани кирдик. Салмон розияллоҳу анҳу деди:
Аллоҳ таоло мўмин бандасини имтиҳон-синовга солиб, сўнг унга офият ато этади. Бу мўминнинг ўтган гуноҳларига каффорат, келажаги учун ибрат-насиҳат бўлади.
Исми улуғ бўлган Зот фожир кимсани ҳам имтиҳон-синовга солиб, сўнг офият беради. Бироқ фожир аввал боғланиб, кейин ечиб юборилган туя каби ҳеч нарсани ҳис этмайди. У боғланса, нима учун боғланганини ҳам, ечиб юборилса, нима учун ечиб юборилганини ҳам тушунмайди!»
@mehrob_himmati
2 075
Тунги омонлик дуоси
Суҳайл ибн Абу Салоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан нақл қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Аллоҳнинг мукаммал калималари билан яратганларининг ёмонлигидан паноҳ тилайман!»
Дуонинг арабча матни:
أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ
Дуонинг ўқилиши:
«Аъузу бикалиматиллаҳит-таммати мин шарри ма холақ»
...деб кеч кирганда уч марта ўқиган кишига туннинг заҳри-зарари етмайди».
Суҳайл айтади: «Аҳлимиз бу дуони билар ва ҳар кеч айтиб юрар эди. Биздан бир жорияни нимадир чақиб олди, лекин унга оғриқ-зарар етмади».
@mehrob_himmati
2 075
Илоҳий Муҳаббат Аломати
Аҳмад ибн Абу Ҳаворий айтади:
«Аллоҳни яхши кўрмоқнинг аломати Аллоҳнинг тоат-ибодатини (Аллоҳнинг зикрини) яхши кўрмоқдир. Аллоҳ таоло бир бандасини яхши кўрса, унга Ўзини суюкли қилиб қўяди. Токи Аллоҳ бандасини суймагунича, бандаси Роббини яхши кўра олмайди. Яъни муҳаббат аввал Аллоҳдан бўлади. Ана ўшанда банда Роббининг розилигини қидириб қолади».
@mehrob_himmati
2 075
🕌 ЖУМА — ФАЗИЛАТЛИ КУН
✨ Жума — дуолар ижобат бўладиган, гуноҳлар мағфират қилинадиган ва савоблар бир неча баробар кўпайтириладиган муборак кундир.
🌱 Бу муборак куннинг тонгини гўзал бир яхшилик — садақа билан бошлашдан кўра афзалроқ амал борми?
📜 Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жума куни қилинган садақа бошқа кунлардаги садақадан фазилатлироқдир», деб марҳамат қилганлар.
✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 BOBOSHER JUMAYEV UZCARD: 6262720196472800 BOBOSHER JUMAYEV "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! @mehrob_himmati & @mehrob_uz
2 075
"ЙИҒЛАГАНИДАН ҚОВУРҒАЛАРИ КИРИШИБ КЕТАРДИ..."
Анас розияллоҳу анҳу айтади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғирлашганларидан сўнг ҳуд-беҳуд бўлдилар. Фотима розияллоҳу анҳо «Оҳ, ғам-алам отажон!» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга «Бугундан кейин отангга ғам бўлмайди!» дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг Фотима розияллоҳу анҳо шундай деди:
– Роббининг чақириғига жавоб берган отажоним, Фирдавс жаннатини маъво тутган отажоним, ўлимининг хабарини Жаброилга айтадиган, отажоним!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дафн қилинганларидан кейин Фотима розияллоҳу анҳо «Эй Анас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устиларига тупроқ тортгани қандай қўлингиз борди?!» деди.
Ҳаммод айтади: Қачон Собит ушбу ҳадисни ривоят қилса, йиғлаганидан қовурғалари киришиб кетарди.
Мусанно ибн Саид айтади: Анас розияллоҳу анҳунинг шундай деб йиғлаганларини эшитганман:
– Ҳар кеча тушимда Ҳабибимни кўраман.
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад!
@mehrob_himmati
2 075
Улуғ Иноят
Ҳабиб ибн Абу Ҳабиб «Дарҳақиқат, Биз (Айюбни) сабр қилувчи ҳолида топдик. У нақадар яхши бандадир. Ҳақиқатан, у (Аллоҳ рози бўладиган йўлга) қайтгувчидир!» (Сод сураси, 44-оят) оятини тиловат қилиб йиғларди:
— Воажаб! Ўзи бандасига сабр ато этиб, яна Ўзи бандасини собир деб мақтамоқда!
@mehrob_himmati
2 075
ЭСКИ ОДАМЛАР
Ўзни ҳаммадан паст билгувчи,
Сўзлашганда, кўзлар кулгувчи,
Садақани пинҳон қилгувчи
Эски одамлар энди йўқ.
Кўзлардаги мунг тўла хитоб,
Кунлик умр катта бир китоб...
Дуо қилса, дарҳол мустажоб
Эски одамлар энди йўқ.
Тўнин меҳмонга тўшагувчи,
Инсон каби ҳур яшагувчи,
Одам Атога ўхшагувчи
Эски одамлар энди йўқ.
Ҳатто бўрига қўймай тузоқ,
Соғлар ичра қололганда соғ,
Тушда ҳамки гуноҳдан узоқ
Эски одамлар энди йўқ.
Дўсти учун бермоқ учун жон
Яшаган ва тополган имкон.
Бировни сотмаган ҳеч қачон
Эски одамлар энди йўқ.
... Ҳолимиз шу кетар кунгача,
Иш каттарди ночор шунгача:
Энди сиз ҳам яшанг янгича,
Эски одамлар энди йўқ!!!
Хайрулла Ҳамидов
@mehrob_himmati
2 075
ҲУСНИ ХУЛҚ — ҚИЁМАТ КУНИ МЕЗОНДА ЭНГ ОҒИР БОСАДИГАН АМАЛДИР
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
(«Қиёмат куни мўмин банданинг) мезонида ҳусни хулқдан кўра оғирроқ бирор нарса бўлмас».
Имом Термизий ривояти.
@mehrob_himmati
2 075
Садақани имкон қадар куннинг аввалида адо этинг
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақани эртароқ қилинглар, шунда бало-офат уни ҳатлаб ўта олмайди», деганлар.
Демак, садақа бало-офат қаршисида катта тўғон сингари бўлади. Балолар унинг устидан ўтиб кета олмайди.
Бир ривоятда: «Садақа бало-офат турларидан етмиштасини қайтаради. Уларнинг энг енгили – мохов ва пес касаллигидир», дейилган.
✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV B UZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! 🌐 Instagram |🌐 Telegram
2 075
Repost from Mehrob.uz
АЛЛОҲ СИЗНИ СЕВАДИ ВА ЎЗИГА ЧОРЛАЙДИ
Бу дунёда онадан кўра меҳрибонроқ, фарзандини фидокорлик билан севадиган бошқа бир инсонни топиш қийин. Она ўз боласини дунёнинг бор бало-қазоларидан, ўтдан-сувдан асрашга, унга келадиган озорни ўз устига олишга ҳар лаҳзада тайёр туради. Бироқ, оламларнинг Робби бўлмиш Аллоҳ таолонинг Ўз бандасига бўлган муҳаббати бутун дунёдаги оналарнинг меҳридан ҳам бир неча баробар устун ва чексиздир!
Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига асирлар олиб келинди. Уларнинг орасида ақлдан озиб, боласини излаётган бир аёл бор эди. У аёл асирлар орасидан бир гўдакни топиб олиши билан уни бағрига босди ва эмиза бошлади.
Шунда Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан сўрадилар:
— «Мана шу аёл ўз боласини оловга ташлашига ишонасизларми?»
Саҳобалар: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, у бунга ҳеч қачон рози бўлмайди!» — деб жавоб беришди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
— «Аллоҳ таоло бандаларига мана шу аёлнинг ўз боласига бўлган меҳридан ҳам кўра меҳрибонроқдир!»(Имом Бухорий ривояти).
Инсон гоҳида адашади, гуноҳ қилади, Аллоҳни унутиб дунё матоҳларига боғланиб қолади. Лекин Раҳмон бўлган Зот бандасидан юз ўгирмайди.
@mehrob_uz
2 075
Жума фазилатли кун
"САДАҚА — БУ..."
🌱 Садақа — бу сармоя: Сиз бугун ерга уруғ экасиз, эртага охиратда улуғ ҳосил йиғасиз.
🛡 Садақа — бу қалқон: У сизни бу дунёдаги бало-офатлардан ва у дунёдаги дўзах оловидан асрайди.
💧 Садақа — бу шифо: У фақат тан хасталикларига эмас, балки қалбдаги ғам-ғуссаларга ҳам даво бўлади.
🔄 Садақа — бу кўпайиш: Берган билан молингиз камаймайди, аксинча, барака билан тўлиб-тошади.
✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 🌙 HUMO: 9860090105407358 O. UMURZAKOV UZCARD: 5614682617512720 O. UMURZAKOV "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! @mehrob_himmati & @mehrob_uz
