cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
111 367
Obunachilar
-27124 soatlar
-1 8567 kunlar
-7 03230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

03:34
Video unavailableShow in Telegram
#ибрат Шунчаки кўринг ва хулоса қилинг! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Hammasini ko'rsatish...
Ортиқча изоҳ бериб ўтирмайман. "Уч нуқта"нинг ушбу ролигини қайта-қайта кўрганим учун сизга илиндим. Айниқса охиридаги шеърга маза қиласиз... Маъқул келса, лайк босиб, изоҳларда фикр билдирасиз деган умиддаман! Кетган бир дақиқалик вақтингизга ачинмайсиз! Инстаграм: https://www.instagram.com/reel/C7jk9jSI1Yp/ Ютуб: https://youtu.be/-6cK2a8Adh4?si=wtGCaNrxRzXWXZMI @adolat_kuychisi
Hammasini ko'rsatish...
#ибрат Гарвард талабаларига мотивация берувчи сўзлар. Ушбу 15 та қоида ҳар бир талабага тавсия этилади. 1. Агар сен ҳозир ухлаб қолсанг, албатта тушингда орзуингни кўришинг мумкин. Агар сен ўзингда ирода топиб, уйқуни билим олишга алмаштирсанг, унда сен орзуингни амалга ошира оласан. 2. Сен жуда кеч бўлди деб ўйлаганингда, аслида ҳаммаси учун ҳали эрта. 3. Билим олиш азоб деб ўйлайсанми? Йўқ, у вақтинчаликдир, билмаслик азоби эса ¬бир умрликдир. 4. Билим олиш бу вақт ўтиши эмас, балки у тиришқоқликдир. 5. Ҳаёт бу фақат билим олиш дегани эмас, аммо, лекин, бироқ агар сен ҳаётнинг шу қисмидан ҳам ўта олмасанг ва нолисанг, унда савол туғилади сен ўзи нимага қодирсан? 6. Зўр ғайрат ва шижоат йиғиндиси бу роҳатдир. 7. Кимки барчасини олдиндан ва шижоат билан бажарса, шу инсонгина ўз омадидан бахра олиши мумкин. 8. Барча нарсага улгуриш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Бироқ, омад ўз устида доим ишлайдиган ва қатъий инсонлар билан бирга бўлади. 9. Вақт тўхтамайди, уни тўхтатишга ҳам уринма, фақат ундан унумли фойдаланишни ўрган. 10. бугунги сўлакларинг эртага кўз ёшга айланади. 11. Ўз келажагига нимадирни сарфлайдиган иноснлар булар – реалистлардир. 12. Сенинг маошинг ҳажми бу сенинг билиминга нисбатан пропорционалдир. 13. Бугунги кун ҳеч қачон қайтарилмайди. 14. Ҳатто ҳозир сенинг душманларинг китоб варақлаяпти. 15. Пешонанг терламаса, пул топишинг жуда қийин. Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Hammasini ko'rsatish...
АЁЛЛАРИМИЗНИНГ ДИЛДАГИ ЯШИРИН СЎЗЛАРИ...... Керак эмас менга баланд қасрингиз. Шинамгина кулба қуринг дадаси. Бунчалар ҳам таранг бўлса феълингиз Хаётда сал кенгроқ бўлинг дадаси. Тутманг менга майли хумо қушини. Қайсарман лек аста кўнинг дадаси. Чия бўри қайраб турар тишини. Мен учун арслоним бўлинг дадаси. Сароблардан тилло тахтга интилмам. Хаммадан бахтлироқ қилинг дадаси. Сиз борсиз ўзимни ожиза билмам. Ёнимда поспоним бўлинг дадаси. Яхши нийятлар ила фарзанд ўстирдик. Дабдабали тўйлар қилинг дадаси. Умримиз ярмини яшаб ҳам қўйдик. Шу ёшдан кўпини кўринг дадаси. Эл юртнинг олдида тотув яшайлик. Дўсту ёрон хавас қилсин дадаси. Сиз чолу мен кампир қўша қарийлик. Нийятлар ижобад бўлсин дадаси. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
✅ Давомини ўқиш… 👈
Сингапурдаги мактаб директори ўқувчиларнинг ота-оналарига бутун интернет фойдаланувчиларини ўйлантириб қўйган мактубни битди. Унда раҳбар ҳаттоки энг қайсар ота-онанинг қалбига йўл топа олувчи жуда муҳим ҳақиқатларни баён қилган. All Singapore Stuff нашри ана шу хатни тақдим этди: "Қадрли ота-оналар, тез кунларда фарзандларингизнинг имтиҳонлари бошланади. Уларнинг имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишларидан хавотирда эканлигингизни яхши биламан. Бироқ, илтимос, ёдингизда бўлсин: бу имтиҳонда ўқувчилар орасида математикани батафсил тушуниш зарурати бўлмаган рассом, тарих ва адабиёт фанларига эҳтиёжи йўқ тадбиркор, кимё фани керак бўлмаган мусиқачи, шунингдек физикадан кўра жисмоний тарбия фани муҳим аҳамият касб этувчи спортчи бўлади. Фарзандларингиз яхши баҳо олишса, жуда яхши, албатта. Бироқ сиз кутганингиздек бўлмаса, уларни ўзига бўлган ишонч ҳиссидан маҳрум қилманг. Болаларга ҳаммаси яхши, бу шунчаки имтиҳон эканини айтинг. Улар ҳаётда ундан-да аҳамиятли нарсалар учун яралишган. Илтимос, шундай қилинг ва уларнинг дунёни забт этишини кузатинг. Биргина имтиҳон ёки паст баҳо уларнинг орзуси ва истеъдодини олиб қўймайди. Энг эзгу тилаклар билан, мактаб директори". ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Hammasini ko'rsatish...
00:56
Video unavailableShow in Telegram
Ғаниматдир ҳар бир кунимиз, Кимга тикон, кимнинг гулимиз. Барчамиз ҳам Аллоҳ қулимиз, Дийдор сўнгги бўлиши мумкин... ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЙЕТАСИЗ, ИН ША АЛЛАХ ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ 👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
Hammasini ko'rsatish...
ИСТИ-ФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ 🤲
02:23
Video unavailableShow in Telegram
Уйғонмаган қанча, билмайди ҳеч ким, Сахарда уйғониб, кўз очдик, шукур... ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Hammasini ko'rsatish...
Синглисини йиғлатмайди йигит, деган… Ака, деган жонга чиндан жондош бўлар, Ука, деган асли-асл қондош бўлар, Сингил сизга дилдош бўлар, ёндош бўлар, Синглисини йиғлатмайди ака, деган. Кулфат келса — устингиздан кулмайдиган, Дўқ урсангиз — қовоғини солмайдиган, Зарда қилиб, лабларини бурмайдиган, Синглисини йиғлатмайди ака, деган. Йўқласангиз — тор ҳовлиси жаннат бўлган, Бу дунёда борлиги бир давлат бўлган, Новвот сўзи Худо берган давлат бўлган, Синглисини йиғлатмайди ака, деган. Тақдирнинг чўғлигини билдирмаган, Гоҳ оч, гоҳ тўқлигини сездирмаган, Онасининг йўқлигини билдирмаган, Синглисини йиғлатмайди ака, деган. Сингил йўқлаб борганингиз тавоф бўлар, Буғдойзорни боссангиз ҳам савоб бўлар, Меҳр беринг — сизга Ҳақдан жавоб бўлар, Синглисини йиғлатмайди ака, деган. Ташвишларин елкангизга ортиб қўйинг, Бошин силаб, кўзёшини артиб қўйинг, Ўғлингизнинг қулоғига айтиб қўйинг - Синглисини йиғлатмайди ака, деган… ©️ Диёр ШЕРОЗИЙ ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Hammasini ko'rsatish...