cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Saʼd ibn Abu Vaqqos jome masjidi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурҳандарё вилояти Олтинсой туманидаги Саъд ибн Абу Ваққос жоме масжиди

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
965
Obunachilar
-324 soatlar
-87 kunlar
-4330 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
АЗОННИ ТЎХТАБ ЭШИТИШ КЕРАКМИ? #азон ❓325-CАВОЛ: Таҳорат қилгани кетиб турганимда азон чақириб қолади. Шу вақтда ўтириб азонни тугашини кутишим керакми ёки таҳоратга шошилиш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллома Ибн Обидин "Туҳфа" номли китобдан бу ҳақида қуйидагиларни нақл қилиб келтирадилар: وينبغي للسامع ان لا يتكلم ولا يشتغل بشي في حالة الاذان والاقامة Яъни: “Азон ва иқоматни эшитаётган киши бу аснода заруратсиз гапирмаслиги ва бирор иш билан чалғимаслиги лозим бўлади" ("Раддул муҳтор"). Сизнинг ҳолатингизда агар азондан кейин бемалол таҳорат олиб жамоатга етишиш имкони бўлса, азон айтилганда тўхтаб азон калималарига жавоб қилганлигингиз афзал бўлади. Азондан сўнг жамоатга етишиш имкони кам бўлса, таҳорат олишга ҳаракат қилишингизда зарар йўқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
60Loading...
02
БИТТА "БИСМИЛЛАҲ" БИЛАН МИНГТА ТОВУҚНИ СЎЙИШ МУМКИНМИ? #ҳалол-ҳаром ❓323-CАВОЛ: Бизларда гўшт махсулотларини етиштиришга мўлжалланган товуқ фермаси бор. Сўйганда "Бисмиллаҳ"ни битта айтиб, 1000 та товуққа бағишлаш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жонлиқ сўйишда бундай йўл тутиш жоизмас. Балки, жонлиқларни ҳар бирини сўйиш пайтида алоҳида "Бисмиллаҳ" айтиши лозим. Бу ҳақида Фиқҳий манбаларимизда қуйидагича масала зикр қилинган: وَلَوْ أَضْجَعَ إحْدَى الشَّاتَيْنِ عَلَى الْأُخْرَى تَكْفِي تَسْمِيَةٌ وَاحِدَةٌ إذَا ذَبَحَهُمَا بِإِمْرَارٍ وَاحِدٍ ، وَلَوْ جَمَعَ الْعَصَافِيرَ فِي يَدِهِ فَذَبَحَ وَسَمَّى ، وَذَبَحَ آخَرَ عَلَى أَثَرِهِ وَلَمْ يُسَمِّ لَمْ يَحِلَّ الثَّانِي ، وَلَوْ أَمَرَّ السِّكِّينَ عَلَى الْكُلِّ جَازَ بِتَسْمِيَةٍ وَاحِدَةٍ яъни: “Агар иккита қўйни устма-уст ётқизиб, пичоқни бир тортишда иккаласини ҳам сўядиган бўлса, битта “Бисмиллаҳ” кифоя қилади. Биров бир нечта чумчуқларни қўлида тутиб сўйса, сўйишда “Бисмиллаҳ”ни айтиб бирини сўйса ва унинг ортидан иккинчисини “бисмиллаҳ”ни айтмасдан сўйса, иккинчиси ҳалол бўлмайди. Агар “Бисмиллаҳ”ни айтганидан кейин пичоқни ҳаммасининг бўйнига биттада тортса, ҳаммаси ҳалол бўлади” (“Фатавои Ҳиндия” китоби). Замонамиздаги машҳур уламоларидан Аллома Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айни шу масалада узоқ изланишлар олиб борганлар. У зотнинг изланишлари хулосаси қуйидагича: "Битта “Бисмиллаҳ” билан бир нечта ҳайвонларни сўйиш жоиз эмас. Шунингдек, жонлиқ сўйиш учун мўлжалланган техник жиҳозни “Бисмиллаҳ”ни айтиб ҳаракатга келтирган киши ҳар бир товуққа алоҳида “Бисмиллаҳ”ни айтган бўлмайди. Чунки унинг айтган “бисмиллаҳ”и ва минглаб товуқлар сўйилиши ўртасида камида соатлаб вақт ўтиб кетади. Демак, ушбу айтилган “бисмиллаҳ” барча сўйилган товуқларнинг ҳалол бўлишига кифоя қилмайди. (“Буҳус фи қазоя фиқҳия муъосира” китоби). Демак, ҳар бир жонлиқ сўйилаётганда алоҳида “бисмиллаҳ” айтиш керак бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
70Loading...
03
#СубханАллох 🦜 Баҳоси 25.000$ лик қуш. Бу қушнинг номи Суракав, нархи 25.000$. Бу қушни расмга олиш учун 19 та фотограф 62 кун сарфлаган. Бу қуш бир неча сонияда рангини ўзгартириб туради. https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
120Loading...
04
Qurbonlik qilinadigan hayvonlarning yoshi va bir hayvonni necha kishi qurbonlik qilishi mumkinligi https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
570Loading...
05
ТИШСИЗ ЖОНЛИҚНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ЖОИЗМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Тиши тўкилиб кетган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар тиши бўлмаса ҳам ўтлаб юришга қодир ва ем-хашагини еб юрган ҳайвон бўлса, уни қурбонлик учун сўйиш жоиз. Аммо тиши йўқлигидан бу нарсаларга қодир бўлмаса уни қурбонлик учун сўйиш дуруст бўлмайди. (“Бадоиъус саноеъ” китоби). Лекин Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳдан бўлган бир ривоятда тишсиз жонлиқни қурбонлик қилиш мумкин эмас деганлар. Шу сабабли, иложи борича тишининг кўп қисми бор ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш эҳтиёт ва афзал бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
610Loading...
06
АЪЗОЛАРИГА НУҚСОН ЕТГАН ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Қулоғи ёки думига нуқсон етган ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу аъзоларнинг учдан бири ёки ундан кўпи йўқ бўлса, қурбонлик учун сўйиш жоиз эмас. Аммо учдан биридан оз миқдори йўқ бўлса, қурбонлик қилса бўлади. Шунингдек, қулоғини учдан бирини кетказмаган ҳолда тамға ёки белги қўйилган бўлса ёки қулоқни иккига ёриб қўйилган бўлса ҳам бундай жонлиқни қурбонлик учун сўйиш жоиздир. Иккита қулоқдаги нуқсон бир-бирига қўшиб ҳисобланадими, деган саволга уламоларимиз: “Йўқ, ҳар бир қулоқнинг ўзи алоҳида ҳисоб-китоб қилинади”, деб жавоб берганлар. (“Ал-Фатово ал-ҳиндийя” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
470Loading...
07
ҚЎТИРИ БОР ЖОНЛИҚНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ЖОИЗМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қўтир бўлган ҳайвон семиз бўлса, қурбонлик қилиш жоиз. Аммо қўтирлиги гўштга таъсир қилиб, ҳайвон озиб кетган бўлса, у ҳайвонни қурбонлик қилиш жоиз эмас. Шунингдек, бурни кесилиб кетган ҳайвонни ҳам қурбонлик учун сўйиш дуруст эмас (“Ал-Фатово ал-ҳиндийя” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
540Loading...
08
#қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонлик қилинадиган ҳайвон агар қўй бўлса, энг камида бир ёш, мол бўлса, энг камида икки ёш, туя бўлса, энг камида беш ёш бўлиши лозим. Фақат қўй олти ойлик бўлиб жуссаси бир ёш қўйнинг жуссаси каби катта бўлса, мазкур олти ойлик қўйни ҳам қурбонлик қилиш мумкин. Мазкур ҳайвонларнинг эркаги, урғочисини ҳам қурбонлик қилиш мумкин ("Ал-Фатово ал-ҳиндия"). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
600Loading...
09
Media files
533Loading...
10
https://youtu.be/ZGjuk89L5GA?si=hZFtavwji4_u7s0M
2221Loading...
11
Qurʼon Xatmi Bagʻishlandi! Ibrohim Qori Oltinsoy tumani Xoʻjasoat Mahall... https://youtube.com/watch?v=9MpGna3JJ80&si=GQHjxa0oF6aI0TFA
2291Loading...
12
5-suhbat | Haj qabul bo'lganligi alomatlari https://youtube.com/watch?v=UARtTArHXKQ&si=utBwNgdyKSJR01AZ
2281Loading...
13
Фарғонада 3 асрни кўрган, 1895 йилда туғилган 128 ёшли онахон бор эканлар. Ният қилган барчага шундай ёшларга етишлик насиб этсин🤲 Канал👉 @YaxshiYomon
2853Loading...
14
НАМОЗИМ БУЗИЛМАЙДИМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Масжидда жамоат билан намоз ўқиётган эдик. Олдимда бир инсонни телефони турганди. Унга қўнғироқ бўлди, уни овози кўпчиликни диққатини тортди. Шу ҳолатда мен уни ўчириб қўйишим мумкинми? Ўчирсам намозим бузилмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатда икки қўл ёрдамида бажариладиган ишлар ёки намозхоннинг ҳаракатларини ташқаридан кўрган киши "у намозда эмас", деб ўйлайдиган ҳолат – намозни фосид қилади. Шунинг учун телефонни бир марталик енгил амал билан учириш имкони бўлса, жоиз. Акс ҳолда намознинг бузулишига сабаб бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
2611Loading...
15
ҚАЙТА ТИРИЛИШ BA ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ (2) Қиёмат тўсатдан, кутилмаганда содир бўлади. Ҳадисларда айтилишича, Қиёматдан олдин мағриб тарафдан қалқонга ўхшаш қора булутлар келади. Улар осмонга кўтарила-кўтарила, кенг ёйилиб, осмонни тўлдиради. Сўнг: «Эй инсонлар! Аллоҳнинг амри Қиёмат келди. Унинг тезроқ бўлишини сўрамай қўя қолинглар», деб нидо қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, икки киши бир мато ёзиб турган бўлса, уни тахлашга улгурмайди. Бир киши ҳовузини сувоқ қилиб, бутлаб турган бўлса, ҳовузидан ҳеч нарсани сув ичиришга улгурмайди. Бир киши туясининг сутини соғиб турган бўлса, ундан ичишга улгурмайди» (Имом Табароний ривояти). Ҳадисларда сурга пуфлагувчи фаришталар ҳақида шундай дейилган: «Улар иккинчи осмонда бўлади, бошлари машриқда, оёқлари мағрибда бўлади (ёки «боши мағрибда, оёқлари машриқда»). Улар сурга пуфлаш учун қачон буйруқ берилишини кутиб туришади. Буюрилган заҳоти пуфлашади» (Имом Аҳмад ривояти). Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қиёмат куни инсонлар ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда тирилишини, уларнинг тери оқиб, оғизларию қулоқларигача етиб боришини айтганлар. Буни эшитган Умму Салама ва Оиша розияллоҳу анҳумо: «Биз бир-биримизга қандай қараймиз?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳолат бундан ҳам муҳимроқ бўлади, ҳамма ўзи билан овора бўлиб қолади. У кунда ҳар бир кишининг ўзига етарли иши бўлади» (Имом Табароний ривояти). “Энг шарафли уммат” китобидан. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️ https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy
2562Loading...
16
#Қурбонлик ҚУРБОНЛИКНИНГ ТЕРИСИ Савол: Қурбонликнинг терисини сотиш жоизми? Жавоб: Қурбонликнинг териси унинг гўшти каби пулга сотилмайди. Агар сотса, қийматини фақирларга садақа қилиши вожиб бўлади. Лекин терини уйда ишлатиладиган (идиш-товоқ каби ейилмай, доимий фойдаланиладиган) нарса эвазига алмаштириш мумкин. Савол: Бир-икки ҳафта олдин қурбонлик ниятида сотиб олинган ёки шу мақсадда уйда боқилаётган ҳайвоннинг сути ва юнгидан фойдаланса бўладими? Жавоб: «Фатавойи ҳиндия» китобида: «Қурбонликка қўй (ёки мол) сотиб олган киши унинг сути ёки юнгидан фойдаланиши макруҳи таҳримий. Чунки у қурбонликни қурбат учун тайин қилди. Қурбонлик кунидан олдин сўйилса, гўштидан фойдаланиш жоиз бўлмаганидек, қурбонликдан олдин сути ва юнгидан фойдаланиш ҳам жоиз эмас. Баъзи машойихлар фойдаланиш жоиз эмаслигига назр қилинган қурбонлик ва камбағалнинг қурбонликка атаб сотиб олган жонлиғида жоиз эмас», дейишган», деб келтирилади. Соғилган сут ва олинган юнг фақирларга садақа қилиб юборилади. Савол: Бир киши отасининг номидан қилган қурбонлигидан ўзига керагини олиб, қолганини сотиб юборса бўладими? Жавоб: Қурбонликнинг териси, гўштини бой ёки камбағалга ҳадя ва садақа қилиш мумкин. Агар қурбонликнинг тери ёки гўшти пулга сотилса, бу пул закот олишга ҳақлиларга берилади, ўзи ишлатиши жоиз эмас. «Раддул мухтор» китобида: «Агар қурбонлик гўшти ё териси мустаҳлак (буғдой, асал каби ейиладиган нарсага) ёки пул эвазига сотилса, уни садақа қилиш вожиб», дейилган. Савол: Сотилган қурбонлик терисининг қиймати қандай садақа ҳисобланади? Унинг қийматини масжид-мадрасаларнинг таъмирига ишлатса бўладими? Жавоб: Шариатга кўра, сотилган қурбонлик терисини фақир-мискинларга садақа қилиш вожибга айланади. «Ҳидоя» китобида «Тери ёки гўштни тилло, кумуш ёки турмайдиган мол (ун, ёғ каби) нарса эвазига сотилса, уни садақа қилиш вожиб бўлади. Чунки қурбат эвазга кўчди», дейилган. Ушбу иборадан қурбонлик териси сотилгач, унинг қиймати худди закот каби садақа қилиниши вожиб эканини билиш мумкин. Демак, бундай маблағ закотга ҳақдор ўринларга сарфланади. Закотни фақир-мискинга мулк қилиб бериш шарт бўлганидек, терининг қиймати ҳам фақир-мискинга мулк қилиб берилади. Масжид таъмирига ишлатишда мулк қилиб бериш йўқ. Мабодо терининг пули ҳақдор фақир кишига мулк қилиб берилса ва у ўз ихтиёри билан масжидга ҳадя этса жоиз. Савол: Агар терини имом ёки мутаваллига бериб, улар уни масжидга ишлатса бўладими? Жавоб: Қурбонликнинг биринчи куни, ийд намозини ўқишдан олдин қурбонликни суйиш жоиз эмас. Ийд намози ўқилгандан кейин сўйилиши шарт. «Шаҳар аҳли учун ийд намозидан олдин қурбонлик жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бугунги биринчи ибодатимиз намоз, кейин қурбонлик», деганлар. Ba яна У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намоздан олдин сўйса, қурбонлигини қайта қилсин. Ким намоздан кейин сўйган бўлса, ибодати тугал бўлибди, мусулмонлар суннатини топибди», деганлар. Имом намозни кечиктирса ҳам яримламагунча то кун қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. “Қурбонлик, сўйишлар ва ақиқага оид масалалар” китобидан. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
2331Loading...
17
ЗУЛМНИНГ ОҚИБАТИ. Бир киши ғарб мамлакатларидан бирига сафар қилди. У ерда бузуқчилик қилди. Унинг хотини, фарзандлари бор эди. У сафардан бемор бўлиб қайтди. Хотинига айтишга хижолат қилди. Чунки у хотинига хиёнат қилган эди. У бориб-келиб муолажа олиб олти йил юрди. Шифо топгунича беҳисоб пули кетди. Ўзининг дўстига шундай дейди: "Аллоҳга қасамки, шу гуноҳимни эсласам қалбим ёнади". "Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!". Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди. Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир касалликка мубтало қилди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!". Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!". Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!". Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Бир йигит хотини билан тортишиб уни қаттиқ урди. Хотини қаттиқ жароҳатланди. Аммо ҳеч қаерга шикоят қила олмади. Фарзандлари тақдиридан хавотирланди. Эр иккинчи хотинга уйланишга қарор қилди. Никоҳдан олдин дўстлари уни ҳаммомга олиб боришди. Ярим соатдан сўнг у ҳаммомда жон берди. Ташхис инфаркт. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари уёқдан-буёққа юришни яхши кўрар эди. Унинг аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди: -Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку! У дебди: - Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку! Фақат қараяпман. Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади. Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас у пишириқ ва ширинликлар қироли экан. Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: "Хамирни босманг хўжайин" деса кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб болали хотин кундошига деди: "Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди. Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Муҳаммад Ротиб Нобулсий. Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтади: Аллоҳга қасамки, зулмнинг интиқомини Аллоҳ албатта олади. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
2090Loading...
18
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ 🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади. 🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади: 🟢Андижон 05:00 🟠Наманган 05:00 🟢Фарғона 05:00 🟠Тошкент ш. 05:10 🟢Тошкент в. 05:15 🟠Сирдарё 05:15 🟢Жиззах 05:15 🟠Самарқанд 05:20 🟢Сурхондарё 05:20 🟠Қашқадарё 05:25 🟢Навоий 05:25 🟠Бухоро 05:30 🟢Хоразм 05:45 🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50 🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #qurbon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
2201Loading...
19
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унинг учун яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади: 1. Бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади; 2. Дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди; 3. Истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади; 4. Тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди; 5. Садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
2630Loading...
20
#ЭСЛАТИНГ БИР КУНДА БИР ЙИЛГА БАРОБАР РЎЗА ТУТИШНИ ИСТАЙСИЗМИ? ЕЧИМ: Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунидаги ҳар бир куннинг рўзаси, бир йилга баробар. ДАЛИЛ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан кўра Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробар. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробар», дедилар». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган. Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз – бошқа диндошларимизга эслатинг! ⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақти: 12.06.2024 (Тошкент вақти билан) Саҳарлик тугаши: 03:00 Ифторлик бошланиши: 20:02 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз). ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
2240Loading...
21
Турмуш чорраҳаларида Кунларнинг бирида машинамда кетаётганимда бехосдан бир йигитни туртиб юбордим. Тормозни босишга улгурдим, аммо барибир темир - жонга оғриқ беради. Машинамдан тушдим. Кайфиятим бузилди. Ўткан хафта бир талабани туртиб юборган эдим, контрактини тўлашга шантаж қилганди. Бу хам бир талаба бўлса керак деб ўйладим. Машинамга разм солдим. Уста олиб борса, тузатса бўлади, харажати кўп эмас. Нарироқда йигит ерда қўли билан судралганча юришга харакат қиларди. - Тузукмисан? - Ҳа, узр, кўрмай қолдим. - Шифохонага олиб бораман, кетдик. - Йўқ, шошилябман, кетаверинг, давоим йўқ. - Жинни эмасмисан, мабодо? Юр, хеч бўлмаса уйинггача олиб бораман. - Машинангизда олиб борасизми? - Йўқ, "опичлаб оламан"! Албатта машинамда олиб бораман~да! - Унда илтимос, мени анави масжидгача олиб боринг, кеч қолаябман. - Калланг жойдами? Бир ўлимдан қолдинг, қанақа масжид яна? - Жумага кеч қолмай деб шошилган эдим, сизни кўрмай қолдим. Илтимос, олиб боринг! Уни машинамга ўтказдим. Оёғи бироз лат ебди. Аммо оғриққа жим сабр қиларди. Бир бекат наридаги масжидга келдик. Одам тумонат. У, раҳмат,  деганча машинадан тушди. Оқсоқланиб кета бошлади. Бироз виждоним қийналди. Ортидан бориб, қўлидан ушлаб, юра бошладим. Таҳоратхонага кирдик. У ичкарига кириб кетди. Мен ортга қайтмоқчи ҳам эдим, бир инсон "Биродар, келинг, мана таҳоратхона бўш" деди. Уялиб кетдим. Нима қилишни билмай кирдим. Ичкарида таҳорат олиш қоидаси илинган қоғозга қараб таҳорат олдим. Одам кўп, бировнинг биров билан иши йўқ. Азон янгради. Умримда бундай гўзал куйни эшитмаган эдим. Қулоқларим остида янграса, ичимда нимадир ўпирилар эди. "Мен хам намоз ўқисам бўладими?" деб сўраганимда инсонлар "Шу ёшда хам намоз ўқишни билмайсизми?" деб жеркишса керак деб ўйлаган эдим. Ундай бўлмади. Одамлар қувонч билан ёнларидан жой ажратдилар. Бир инсон тавсиясига кўра олдимдаги инсон нима қилса мен хам такрорлайдиган бўлдим. Умримда илк бор масжидга киришим эди. Намоз бошланди. Шунақанги роҳатланардимки, танамдаги бу хисни аввал туймаганим боис ўзимдан ҳайрон бўлардим. Ичимда нимадир порлагандай бўларди. Ортимизда бир инсон кўзида ёш билан намоз ўқир, мен эса нега шунча йил бирон марта сажда қилмаганимдан, нега бу инсончалик ихлос билан намозда турмаганимдан уялардим. Намоз тугаши билан ортимга ўгирилдим. Бу ўша - мен туртиб юборган йигит эди. Шу бола мени хидоятимга сабабчи бўлди. Нимадир бўлди, билмайман, шу болага ғойибдан мехрим тушди. Намоздан сўнг уни масжид дарвозаси олдида кутиб олдим. Мажбурлаб шифохонага олиб бордим. Керакли дориларни олдим. Йигитни уйига ташлаб, ўзим ишимга равона бўлдим. Шу кундан бошлаб хаётим ўзгарди. Масжиддаги ҳаловатни истай бошладим. Уйда ўзим намоз ўқий бошладим. Дўконга бориб бир гала диний адабиётлар олиб келдим. Динимни ўрганишни бошладим. Бу орада мендаги ўзгаришлар оиламга хам таъсир қилди. Фарзандларим уйдаги китобларни ўқиб, Исломга қизиқа бошлашди. Қизим "Ота хижобга кираман!" деганида олам қадар севиндим. #Бироздан сўнг "Ота, бир дона хам узун кўйлагим йўқ экан. Бари калта экан" деб махзун бўлганида ичим зил кетди. Шунча йил қизимни иффатига ҳам аҳамият хам бермаган эканман. Бўғзимга нимадир тиқилди. Қизим билан дўконга келдик. У истаган либосларни олдим. Қизим дўкондан аврати ёпиқ холда чиқди. Умримда бу қадар кўчада мағрур юрмаган эдим. Умрим бизнес билан ўткан экан. Хозирда оилам намозхон. Оиламизда барака бор. Қизим ва аёлим авратини пана қилгач қизимга совчиларнинг қатори узилиб қолди. Танишларимнинг бари дунёвий, иймонсизлар бўлгани учунми, келганлар қизимни хижобда эканидан таажжубланарди. Ўзим ҳам иймонсиз оилага қиз беришни истамадим. Мен каби умри жохилликда ўтсинми? Кунлардан бир куни совчилар келди. Диндор оиладан сўраб келишибди. Қувондим! Аллохга ҳамд айтдим. Совчилар келаси сафар куёвни олиб келадиган бўлишди. Ўзим савол-жавоб қилганим маъқулда! Совчилар келди. Не кўз билан кўрайки, куёвбола менинг қахрамоним, хидоятим сабабчиси - мен машинада туртиб юборган ва мени масжидга етаклаган йигит эди... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
2392Loading...
22
ЧАП ҚЎЛДА ТАСБИҲ ЎГИРИШ МУМКИНМИ? #зикр ❓318-CАВОЛ: Чап қўлда тасбеҳ ўгириш жоизми, масалан, автоулов ҳайдаганда ўнг қўл банд бўлган ҳолатларда? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чап қўлда тасбеҳ айтиш жоиз. Зеро чап қўл ўнг қўлга ёрдамчи ҳисобланади. Уламоларимиз такидлашича тасбеҳ айтишга буйруқ сифатида келган оят ва ҳадислар мутлақ келган, ўнг қўлда тасбеҳ айтиш билан қайдланмаган. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وآله وَسَلَّمَ يَعْقِدُ التَّسْبِيحَ яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқлари билан тасбеҳ санаётганларини кўрдим” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизийлар ривоятлари). Зикрларни санашда айнан бармоқлардан фойдаланишнинг сабаби, Қиёмат кунида гувоҳлик берувчи аъзолар қаторида бармоқлар ҳам борлигидир. Бу ҳақда Юсайра разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёлларга хитоб қилиб шундай деганлар: عَلَيْكُنَّ بِالتَّسْبِيحِ وَالتَّهْلِيلِ وَالتَّقْدِيسِ، وَاعْقِدْنَ بِالأَنَامِلِ فَإِنَّهُنَّ مَسْئُولَاتٌ مُسْتَنْطَقَاتٌ، وَلَا تَغْفُلْنَ فَتَنْسَيْنَ الرَّحْمَةَ (رواه الامام ابو داود عن يسيرة رضي الله عنها) яъни: “(Эй, аёллар!) Тасбеҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ) ва тақдис (Субҳанал маликил қуддус) айтишни ўзларингизга лозим тутинглар! Ва бармоқ учлари билан ақд қилинглар (сананглар)!. Чунки (қиёматда) бармоқ учлари масъул ва сўзловчидир. Ғафлатда қолиб раҳмат (сабаблари)ни тарк қилманглар!” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари). Ушбу ҳадисда “бармоқ учлари” сўзи ўнг қўл билан қайдланмади, балки умумий келтирилди. Шунга кўра зарурат бўлган ҳолатларда чап қўлда тасбеҳ айтишнинг зарари йўқ. Аммо ўнг қўлда айтиш мустаҳаб ҳисобланади. Чунки Оиша онамиздан қуйидагича ҳадис ворид бўлган: كَانَ رَسُولُ اللّهِ - صلى الله عليه وسلم - يُحِبُّ التَّيَمُّنَ فِي شَأْنِهِ كُلِّهِ. فِي نَعْلَيْهِ، وَتَرَجُّلِهِ، وَطُهُورِهِ. яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам барча ишларида таҳоратда, соч тарашда, ковуш кийиш (кабилар)да имкон қадар ўнгдан бошлашни ёқтирар эдилар” (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
1990Loading...
23
ЙЎЛДА ҚУРЪОН ТИНГЛАСАМ БЎЛАДИМИ? #ибодат ❓317-CАВОЛ: Қуръон эшитишга қизиқиб қолдим алҳамдулиллаҳ, лекин уйда (яъни, тинч жойда ҳеч эшитишга шароит бўлмаяпти) эшитолмаяпман, асосий вақтим кўчада ўтади. Йўлда наушник орқали Қуръон эшитиб юрсам ёки баъзан кечалари ёнбошлаб эшитсам бўладими? Қўлдан келганча хаёлимни бир жойга қўйишга ҳаракат қиламан, лекин кўпинча инсонлар Қуръонни ўтириб тинчликда тинглаш керак дейишади. Бунда мен қилаётган иш тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни юрган ҳолда ёки ётган ҳолда тинглаш жоиз. Лекин бунинг учун тиловатга қулоқ тутиш, уни тафаккур билан тинглаш талаб этилади. Қуръон эшитувчининг қалби машғул, хаёли паришон бўлмаслиги, шовқин суронли жойда эшитмаслиги, имкон қадар бошқалар билан гаплашмаслиги лозим. Ҳанафий мазҳабида Қуръон ўқилганда эшитиш вожиб ҳисобланади. Чунки Аллоҳ таоло: وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآَنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ яъни: “Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!” – деб буюрган (Аъроф сураси 204-оят). Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ “Раддул муҳтор”да: “Қуръон ўқилганда унга қулоқ тутиш фарзи кифоя”- деганлар. “Тилаватул Қуръонил мажийд” китобида шундай дейилади: “Мазкурлардан маълум бўлишича ҳанафийлар мазҳабида Қуръонга қулоқ тутиш вожибдир. Аммо шофеъийларда эса тиловатни тинглаш суннат ҳисобланади.” Қорининг тиловатини тинглаш жараёнида жим туриш билан бирга, хушуъ ва йиғлаш каби ҳолатлар фазилатли амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: وَإِذَا سَمِعُوا مَا أُنزِلَ إِلَى الرَّسُولِ تَرَىٰ أَعْيُنَهُمْ تَفِيضُ مِنَ الدَّمْعِ مِمَّا عَرَفُوا مِنَ الْحَقِّ ۖ يَقُولُونَ رَبَّنَا آمَنَّا فَاكْتُبْنَا مَعَ الشَّاهِدِينَ яъни: “Пайғамбарга нозил қилинган нарсани (Қуръонни) эшитсалар, ҳақни билганларидан уларнинг кўзларини ёш тўккан ҳолда кўрарсиз!” (Моида сураси 83-оят). Зайд ибн Арқам разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Албатта Аллоҳ таоло уч ўринда бандаларини жим туришини яхши кўради; Қуръон тиловат қилинган вақтда, душманга қарши турган вақтда ва жаноза вақтида” (Имом Табароний ривоятлари). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
2050Loading...
24
ХОТИН ҚУЛЛАРИ Волидангиз кўнглин оғритиб, ғашлаб, Хотинчангиз билан ошингиз ошаб, Кайф-у сафо қилиб юрибсиз яшаб, Хотинни онадан афзал билганлар. Онангиз ҳолидан олмассиз хабар, Лек ҳар кун гулдаста олар у дилбар, Она ҳам дўст эрур, она хам жигар, Хотинни онадан афзал билганлар. Аёл этагининг остига бунча, Чўкиб кетавермоқ иснод менимча. Наҳот, сизда йўқдир инсоф зиғирча, Хотинни онадан афзал билганлар. Хотинчангиз учун, мудом эгиб бош, Онангиз, хизматкор, мардикор, фаррош... Фарзанд ҳам бўлурму шунча бағритош? Хотинни онадан афзал билганлар. Онангиз тотса ҳам очлик азобни, Аёлингиз билан сих-сих кабобни, Паққос туширдингиз тотгач шаробни, Хотинни онадан афзал билганлар. Аллоҳ сиздайларга ёғдирур лаънат, Рости хам қарғишга арзийсиз фақат. Тезроқ беринг энди, тавбага навбат, Хотинни онадан афзал билганлар. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
2521Loading...
25
Media files
10Loading...
26
ТОБУТНИ КЎТАРИБ КЕТАЁТГАНДА КАЛИМАЛАР АЙТИШ #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Яқинда бир жанозада иштирок этдим. Жаноза намозини ўқиб бўлгач тобутни кўтариб қабристонга йўл олдик. Йўлда "Ла илаҳа иллаллоҳ" "Муҳаммадур Расулуллоҳ" калималарини жўр бўлиб баланд овозда айтиб келдик. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу калималар – динимизда доим айтиб юриш тарғиб қилинадиган жумлалардир. Жумладан, тобутни кўтариб кетаётганда ҳам айтиб кетиш жоиз. Бундан ман қилинган жойи йўқ. Лекин буни динимизда буюрилган ишлар қаторига қўшиб қўймаслик керак. Яъни, тобут кўтарганда шуни айтиш керак, савоб бўлади, айтмаса бўлмайди, гуноҳ бўлади, дейдиган даражага олиб келмаслик керак. Шундай эътиқод қилса, бидъатга айланади. Зикрларни жўр бўлмасдан паст овозда айтиш афзалроқ, риёдан узоқ бўлинади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
3090Loading...
27
ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИНИ ТИРИКЛАЙИН ЁКИ СЎЙГАНДАН КЕЙИН ТАРОЗИГА ТОРТИБ НАРХИНИ КЕЛИШИШ #қурбонлик ❓1286-CАВОЛ: Қурбонлик қилишга қўй ёки бошқа ҳайвон сотиб олмоқчи бўлган киши ҳайвоннинг пулини сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса бўладими? Қурбонлик учун сотиб олинадиган қўй ёки молни нархини чиқариш учун тириклигича тарозига қўйиб, вазнига қараб нархини келишиб олиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонлик қилинадиган ҳайвон тўлиқ мулкка кирмасдан сўйилса, қурбонликка ўтмайди. Чунки, неча кило чиқса, шунга қараб пул бераман, дейиш билан ҳайвон қурбонлик қилувчининг мулкига тўлиқ ўтмаган бўлади. Ундан ташқари чиққан гўштининг килосига қараб пул бераман, дейиш фақат гўшт сотиб оламан, дейиш бўлади. Шунга кўра, қўй сўйилганда ҳақиқий эгасининг номидан сўйилган бўлади, сотиб олувчининг номидан эмас. Демак, аввал (пули насия бўладими, нақд бўладими фарқи йўқ) тирик ҳайвонни қийматини тайин қилиб, тўлиқ сотиб олиши керак, кейин қурбонлик қилинса, дуруст бўлади. Қолаверса, бу шаклда сўйилаётган қўйнинг нархи номаълум бўлиб турган бўлади. Савдодаги шартлардан бири товар ва сумманинг аниқ бўлишидир. Агар уларнинг бири ноаниқ бўлса, савдо ҳақиқий ҳисобланмайди. وَجَهَالَةُ الثَّمَنِ تَمْنَعُ صِحَّةَ الْبَيْعِ “Маҳсулот нархининг номаълум бўлиши савдонинг тўғри бўлишини ман қилади”. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Тирик ҳайвонни тарозуга қўйиб, ҳар килосига маълум маблағни бериб тириклай сотиб олса, уни қурбонлик қилиш дуруст бўлади. Чунки ҳайвон қурбонлик қилувчининг мулкига ўтиб сўйилмоқда. Масалан, Қурбонлик қилувчи қўй сотувчи билан, қўйни тириклигича тарозига қўямиз, чиққан килосига шунчадан бераман, деб қўйни нархини чиқаришади ва шу нархга савдо боғланади. Яъни нархни қулай белгилаш учун шундай услубдан фойдаланишади. Аслида шариат қоидаси бўйича ҳайвонлар тарозида тортилмайдиган, балки қийматига қараб сотиладиган нарса (товар) ҳисобланади. Лекин бу ҳолатда жоиз бўлиши тарозида тортгандан кейин аниқ бўлган суммага сотиб олаётгани учундир. Масалан, тирик вазни эллик кило чиқса ва килосига эллик минг сўмдан беришга келишса, қўйнинг баҳоси икки ярим миллион бўлади ва қўйни шу суммага сотиб олган бўлади. “Бадоиъус саноиъ” китобида бундай дейилган: وجهالة الثمن تمنع صحة البيع فإذا علم ورضي به جاز البيع ؛ لأن المانع من الجواز هو الجهالة عند العقد وقد زالت في المجلس وله حكم حالة العقد فصار كأنه كان معلوما عند العقد “Нархнинг номаълум бўлиши савдонинг тўғри бўлишини ман қилади. Агар харидор савдонинг ўзида нархни билса ва шу нархга рози бўлса, савдо жоиз бўлади. Чунки савдонинг тўғри бўлишидан тўсиб турган нарса бу савдо вақтидаги нархнинг номаълумлиги эди. Савдо келишуви бўлаётган вақтда номаълумлик йўқолса, нарх худди савдо битимида маълум бўлгандек бўлиб қолади”. Қўйнинг тирик ҳолида тарозига қўйилгандан кейин баҳосининг аниқ бўлиши нархдаги ноаниқликни йўқотади ва савдо тўғри бўлишини таъминлайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
3181Loading...
28
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди. @Surxon2024
3111Loading...
29
Media files
250Loading...
30
Media files
10Loading...
31
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ ✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #qurbon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook 📱https://t.me/surxonmuslimuz
3241Loading...
32
Media files
43210Loading...
33
БАНКОМАТЛАРДАГИ БИР ФОИЗЛИ КОМИССИЯ ТЎЛОВИ РИБО ЭМАСМИ? ❓313-CАВОЛ: Кўпчилик одамлар банкоматлар орқали пластикларидаги пулни нақдлаб олишаяпти. Бунда пластик карточкадаги 100.000 сўм ечилса, банкомат 100.000 сўм нақд пул беради. Лекин картангиздан ушбу самманинг 1% ини яъни, 1000 сўмни ечиб олади. Ва худди шундай пластикдан пластикка пул ўтказганда ҳам шундай пул олиб қолади. Буни ҳукми қандай бўлади? Рибо эмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Банкоматлардан пулни нақдлаштиришда умумий сумманинг 1 фоизи миқдорида комиссия тўлови белгиланган. Ушбу фоиз банкомат орқали пулни нақдлаштириш жараёнида автоматик тарзда ечиб олинади. Бу жараённи банк соҳаси мутахассислари хизмат ҳаққи сифатида баҳолашади. Чунки банкомат пулга сотиб олинади, унинг амортизацияси мавжуд, унга мулк солиғи тўланади, банкомат ўрнатилган жойга ижара ҳақи тўланади, яна банкомат электр энергияси ва қоғоз харажати, эксплуатация чиқимларини талаб этади. Мана шу эътибордан ҳозирги кундаги банкомат орқали пулни нақдлаштириш жараёнида қийматининг бир фоизини ушлаб қолиш хизмат ҳаққи сифатида жоиз ҳисобланади. Қолаверса, инсонлар ўзларининг иш ҳақлари ва электрон пулларини нақдлаштиришлари учун банкоматдан фойдаланишга зарурат бор. Бу ҳам масалани шаръий жиҳатдан енгиллаштиради. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, соғлом рақобат муҳити шаклланиб боргани сари баъзи банклар бу хизмат ҳақини камайтириши ёки вақт ўтиши билан бутунлай йўқ бўлиши табиий. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
3811Loading...
34
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бу хаётда... Гоҳида сизни хафа қилишади. Гоҳида хавфга солишади. Гоҳида туҳмат қилишади. Гоҳида холатингизни тушунишмайди. Гоҳида зулм қилишади. Гоҳида қаҳр қилишади. Гоҳида касал бўласиз. Гоҳида фақир бўласиз...     Бу хаёт сўқмоқларидир... Лекин  сиз махзун бўлманг. Чунки қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам - аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлари албатта келади... Муҳими иймон, ишонч қалбларимизни тарк этмасин. Тонгга етдик, Алҳамдулиллаҳ... Кун давомидаги ишларингизда Аллох мададкор бўлсин! ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
3444Loading...
35
Касбни нотўғри танласангиз ҳам, умр йўлдош аёлни хато танламанг! Эрининг борида ҳам, йўғида ҳам ёнида далда бўлган аёллардан Ўзи рози бўлсин) 👉 @PATRUL_UZ
3553Loading...
36
Media files
49014Loading...
37
Media files
6504Loading...
38
АЗОНГА ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ #азон ❓308-CАВОЛ: Азон эшитаётган пайтда нималар дейиш керак? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Азон айтилаётганда унга жавобан азон калималарини такрорлаш мустаҳабдир. Фақат “ҳаййа алассолат”ни эшитганда “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”ни айтилади. Ва бомдод намозининг азонида эса “Ассолату хойрун минан-навм”ни эшитганда “садақта ва барарта” деб айтилади (“Раддул Муҳтор” китоби). Бунга қуйидаги саҳиҳ ривоятлар далил бўлади: عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا سَمِعْتُمْ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтганларини (унинг ортидан қайтариб) айтинглар”, — дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган). أَنَّ مُعَاوِيَةَ بْنَ أَبِي سُفْيَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا لَمَّا سَمِعَ حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ قَالَ: لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، وَقَالَ: هَكَذَا سَمِعْنَا نَبِيَّكُمْ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ Муовия ибн Абу Суфён разияллоҳу анҳумо қачон азондаги “Ҳайя ‘алас-сола” калимасини эшитсалар, “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”, деб айтар ва “Пайғамбарингиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деяётганларини эшитганмиз”, — дер эдилар (Имом Бухорийривоятлари). وَلِمُسْلِمٍ وَأَبِي دَاوُدَ: مَنْ قَالَ مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ إِلَّا فِي الْحَيْعَلَتَيْنِ فَقَالَ لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ مِنْ قَلْبِهِ دَخَلَ الْجَنَّةَ Имом Муслим ва Имом Абу Довуднинг ривоятида: "Ким чин қалбдан муаззин айтган нарсани айтиб турса-ю, магар "Ҳайя ъала" жумлаларида "Ла ҳавла ва ла қуввата" деса, жаннатга киради", дейилган. Баъзи ривоятларда бошқача иборалар ҳам айтилган, қайси бирини айтилса ҳам жоиз бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
3860Loading...
39
БИТТАДА "УЧ ТАЛОҚ" ДЕБ ЮБОРСА, УЧТА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ? - АБРОР МУХТОР АЛИЙ ... https://youtube.com/watch?v=SVf7If4gJe4&si=HbTKBHEYkZn5vzOA
4351Loading...
40
ТОВУҚ СЎЙИБ ҚОН ЧИҚАРИШ #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Товуқ сўйиб қон чиқариш, умуман олганда қон чиқариш шариатимизда қандай? Мактабимиз директори ҳар йили қон чиқаришимиз керак деб товуқ сўйдиради. Шу тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар имконлари борларича эҳсон қилаверадилар. Чунки ўзгаларга таом едириш савобли амал. Лекин эҳсон учун айнан қон чиқариш шарт деган гап йўқ. Гўшт сотиб олиб ҳам эҳсон қилиш жоиз. Шариатимизда қон чиқариш вожиб бўлган ўринлар — Қурбонлик қилиш, жонлиқ сўйишни назр қилиш, ҳаж ва умрадаги хато (жиноят)ларни тўғрилаш учун жонлиқ сўйишдир. Никоҳ тўйи ва ақиқада қўй сўйиш ҳам суннат ва мустаҳаб амалдир. Қолган ўринларда жонлиқ сўйиб эҳсон қилиш ихтиёрийдир, мажбурий эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
4031Loading...
АЗОННИ ТЎХТАБ ЭШИТИШ КЕРАКМИ? #азон325-CАВОЛ: Таҳорат қилгани кетиб турганимда азон чақириб қолади. Шу вақтда ўтириб азонни тугашини кутишим керакми ёки таҳоратга шошилиш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллома Ибн Обидин "Туҳфа" номли китобдан бу ҳақида қуйидагиларни нақл қилиб келтирадилар: وينبغي للسامع ان لا يتكلم ولا يشتغل بشي في حالة الاذان والاقامة Яъни: “Азон ва иқоматни эшитаётган киши бу аснода заруратсиз гапирмаслиги ва бирор иш билан чалғимаслиги лозим бўлади" ("Раддул муҳтор"). Сизнинг ҳолатингизда агар азондан кейин бемалол таҳорат олиб жамоатга етишиш имкони бўлса, азон айтилганда тўхтаб азон калималарига жавоб қилганлигингиз афзал бўлади. Азондан сўнг жамоатга етишиш имкони кам бўлса, таҳорат олишга ҳаракат қилишингизда зарар йўқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
Hammasini ko'rsatish...
ХАДИС ва ХАЁТ 📚

Бешикдан то кабргача илм изла!

БИТТА "БИСМИЛЛАҲ" БИЛАН МИНГТА ТОВУҚНИ СЎЙИШ МУМКИНМИ? #ҳалол-ҳаром ❓323-CАВОЛ: Бизларда гўшт махсулотларини етиштиришга мўлжалланган товуқ фермаси бор. Сўйганда "Бисмиллаҳ"ни битта айтиб, 1000 та товуққа бағишлаш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жонлиқ сўйишда бундай йўл тутиш жоизмас. Балки, жонлиқларни ҳар бирини сўйиш пайтида алоҳида "Бисмиллаҳ" айтиши лозим. Бу ҳақида Фиқҳий манбаларимизда қуйидагича масала зикр қилинган: وَلَوْ أَضْجَعَ إحْدَى الشَّاتَيْنِ عَلَى الْأُخْرَى تَكْفِي تَسْمِيَةٌ وَاحِدَةٌ إذَا ذَبَحَهُمَا بِإِمْرَارٍ وَاحِدٍ ، وَلَوْ جَمَعَ الْعَصَافِيرَ فِي يَدِهِ فَذَبَحَ وَسَمَّى ، وَذَبَحَ آخَرَ عَلَى أَثَرِهِ وَلَمْ يُسَمِّ لَمْ يَحِلَّ الثَّانِي ، وَلَوْ أَمَرَّ السِّكِّينَ عَلَى الْكُلِّ جَازَ بِتَسْمِيَةٍ وَاحِدَةٍ яъни: “Агар иккита қўйни устма-уст ётқизиб, пичоқни бир тортишда иккаласини ҳам сўядиган бўлса, битта “Бисмиллаҳ” кифоя қилади. Биров бир нечта чумчуқларни қўлида тутиб сўйса, сўйишда “Бисмиллаҳ”ни айтиб бирини сўйса ва унинг ортидан иккинчисини “бисмиллаҳ”ни айтмасдан сўйса, иккинчиси ҳалол бўлмайди. Агар “Бисмиллаҳ”ни айтганидан кейин пичоқни ҳаммасининг бўйнига биттада тортса, ҳаммаси ҳалол бўлади” (“Фатавои Ҳиндия” китоби). Замонамиздаги машҳур уламоларидан Аллома Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айни шу масалада узоқ изланишлар олиб борганлар. У зотнинг изланишлари хулосаси қуйидагича: "Битта “Бисмиллаҳ” билан бир нечта ҳайвонларни сўйиш жоиз эмас. Шунингдек, жонлиқ сўйиш учун мўлжалланган техник жиҳозни “Бисмиллаҳ”ни айтиб ҳаракатга келтирган киши ҳар бир товуққа алоҳида “Бисмиллаҳ”ни айтган бўлмайди. Чунки унинг айтган “бисмиллаҳ”и ва минглаб товуқлар сўйилиши ўртасида камида соатлаб вақт ўтиб кетади. Демак, ушбу айтилган “бисмиллаҳ” барча сўйилган товуқларнинг ҳалол бўлишига кифоя қилмайди. (“Буҳус фи қазоя фиқҳия муъосира” китоби). Демак, ҳар бир жонлиқ сўйилаётганда алоҳида “бисмиллаҳ” айтиш керак бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
Hammasini ko'rsatish...
ХАДИС ва ХАЁТ 📚

Бешикдан то кабргача илм изла!

00:50
Video unavailableShow in Telegram
#СубханАллох 🦜 Баҳоси 25.000$ лик қуш. Бу қушнинг номи Суракав, нархи 25.000$. Бу қушни расмга олиш учун 19 та фотограф 62 кун сарфлаган. Бу қуш бир неча сонияда рангини ўзгартириб туради. https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
Hammasini ko'rsatish...
2.99 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Qurbonlik qilinadigan hayvonlarning yoshi va bir hayvonni necha kishi qurbonlik qilishi mumkinligi https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
Hammasini ko'rsatish...
ТИШСИЗ ЖОНЛИҚНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ЖОИЗМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Тиши тўкилиб кетган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар тиши бўлмаса ҳам ўтлаб юришга қодир ва ем-хашагини еб юрган ҳайвон бўлса, уни қурбонлик учун сўйиш жоиз. Аммо тиши йўқлигидан бу нарсаларга қодир бўлмаса уни қурбонлик учун сўйиш дуруст бўлмайди. (“Бадоиъус саноеъ” китоби). Лекин Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳдан бўлган бир ривоятда тишсиз жонлиқни қурбонлик қилиш мумкин эмас деганлар. Шу сабабли, иложи борича тишининг кўп қисми бор ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш эҳтиёт ва афзал бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...
АЪЗОЛАРИГА НУҚСОН ЕТГАН ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Қулоғи ёки думига нуқсон етган ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу аъзоларнинг учдан бири ёки ундан кўпи йўқ бўлса, қурбонлик учун сўйиш жоиз эмас. Аммо учдан биридан оз миқдори йўқ бўлса, қурбонлик қилса бўлади. Шунингдек, қулоғини учдан бирини кетказмаган ҳолда тамға ёки белги қўйилган бўлса ёки қулоқни иккига ёриб қўйилган бўлса ҳам бундай жонлиқни қурбонлик учун сўйиш жоиздир. Иккита қулоқдаги нуқсон бир-бирига қўшиб ҳисобланадими, деган саволга уламоларимиз: “Йўқ, ҳар бир қулоқнинг ўзи алоҳида ҳисоб-китоб қилинади”, деб жавоб берганлар. (“Ал-Фатово ал-ҳиндийя” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...
ҚЎТИРИ БОР ЖОНЛИҚНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ЖОИЗМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қўтир бўлган ҳайвон семиз бўлса, қурбонлик қилиш жоиз. Аммо қўтирлиги гўштга таъсир қилиб, ҳайвон озиб кетган бўлса, у ҳайвонни қурбонлик қилиш жоиз эмас. Шунингдек, бурни кесилиб кетган ҳайвонни ҳам қурбонлик учун сўйиш дуруст эмас (“Ал-Фатово ал-ҳиндийя” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...
#қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонлик қилинадиган ҳайвон агар қўй бўлса, энг камида бир ёш, мол бўлса, энг камида икки ёш, туя бўлса, энг камида беш ёш бўлиши лозим. Фақат қўй олти ойлик бўлиб жуссаси бир ёш қўйнинг жуссаси каби катта бўлса, мазкур олти ойлик қўйни ҳам қурбонлик қилиш мумкин. Мазкур ҳайвонларнинг эркаги, урғочисини ҳам қурбонлик қилиш мумкин ("Ал-Фатово ал-ҳиндия"). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. 

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...
00:48
Video unavailableShow in Telegram
9.05 MB
Hammasini ko'rsatish...
MUBIN QORI Quron uqi juda chiroyli nashed. qalbiz rohatlanadi

4