uz
Feedback
platforma.uz

platforma.uz

Kanalga Telegram’da o‘tish

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali platforma.uz analitikasi

platforma.uz (@platformauzb) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 46 392 obunachidan iborat bo'lib, Yangiliklar & Media toifasida 5 647-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 1 604-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 46 392 obunachiga ega bo‘ldi.

21 Sentabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -4 015 ga, so‘nggi 24 soatda esa -306 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 25.59% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 23.15% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 11 957 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 10 814 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 0 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admi...

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 22 Sentabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Yangiliklar & Media toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

46 392
Obunachilar
-30624 soatlar
-1 0207 kun
-4 01530 kun
Postlar arxiv
Шавкат Мирзиёев бугун Андижон вилоятига ташриф буюради.

Шахмат ва тарихнинг кесишиши Самарқанддаги олимпиада ташкилотчиларига кечаги кун учун алоҳида раҳмат айтиш керак. Мусобақадаг
+3
Шахмат ва тарихнинг кесишиши Самарқанддаги олимпиада ташкилотчиларига кечаги кун учун алоҳида раҳмат айтиш керак. Мусобақадаги танаффусдан фойдаланиб, чет элликларга юртимиз тарихини ва маданиятини кўрсатиш учун мукаммал дастур тузиб чиқишибди.   Мусобақага фақат спорт деб эмас, айнан шунақа маданий алмашинув майдони деб қараш керак. Кеча ҳаммага дам олиш бўлди, бугун эса шахмат тахталари устида яна ақл жанги бошланади. Гроссмейтерларимизга омад тилаймиз. @platformauzb

❗️Суд қарорини бажармаган мансабдор ҳақида прокурорга хабар берилади Эндиликда мансабдор шахс маъмурий суднинг қарорини ижро қилмаса, суд аввал жарима қўллайди, кейинчалик эса қонуний чора кўриш учун прокурорга хабар беради. Мақсад – суд қарори қоғозда қолиб кетмасдан, фуқаронинг ҳуқуқи амалда тикланишини таъминлаш ҳисобланади. @platformauzb

❗️Эндиликда ҳокимлар ноқонуний чиқарган норматив ҳужжати учун судда жавоб беради Ҳокимият қабул қилган ноқонуний норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўша ҳудуддаги кўплаб фуқароларнинг ҳуқуқларини бузиши мумкин. Ҳозир бундай ҳужжат устидан маъмурий судга шикоят қилиш имконияти мавжуд эмас. Эндиликда фуқароларга бундай ҳужжатлар устидан бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади. @platformauzb

Мудофаа саноати қўмитаси бўйсинув жиҳатдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилди. @platformauzb
Мудофаа саноати қўмитаси бўйсинув жиҳатдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилди. @platformauzb

Акмал Рўзиқулови Жуманазаров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мудофаа саноати қўмитаси раиси лавозимига
Акмал Рўзиқулови Жуманазаров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мудофаа саноати қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилган. Маълумот учун, Акмал Жуманазаров 2024 йил февралида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори этиб тайинланганди. Ундан олдин у 2023 йилнинг февралидан буён электр энергетикаси ва кўмир саноати масалалари бўйича энергетика вазирининг ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментининг бошлиғи каби юқори лавозимларда фаолият юритган. @platformauzb

Н. Э. Давлетова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг шартнома асосида жалб қилинган маслаҳатчиси бў
Н. Э. Давлетова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг шартнома асосида жалб қилинган маслаҳатчиси бўлиб, давлат органлари ва ташкилотларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш бўйича янги амалиётни мониторинг қилиш ҳамда унинг ижроси тўғри ташкил этилишини назорат қилишга масъул этиб белгиланди. @platformauzb

#расман Мусаев Бехзод Анварович «Ватандошлар» жамоат фонди раиси этиб тайинланди.
#расман Мусаев Бехзод Анварович «Ватандошлар» жамоат фонди раиси этиб тайинланди.

❗️Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонликка қарши янги тизим жорий этилди Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлашга қаратилган муҳим қарорни имзолади. Қарор билан иш жойида тазйиқ, жинсий ва жисмоний зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, руҳий босим, таъқиб ва камситиш ҳолатларининг олдини олиш, бундай ҳолатлар бўйича мурожаатларни қабул қилиш ва холис кўриб чиқишнинг янги тизими жорий этилади. Мурожаат қилган шахсларнинг шахсий маълумотлари ва мурожаат мазмуни махфийлиги кафолатланади. @platformauzb

Кондиционералар билан жиҳозланган автобус бекатлари бузиб ташланиб, бир неча юзлаб тадбиркорларни хонавайрон қилган "ташаббус" кейинчалик бекор қилинди. Бу ҳолатда халққа ҳам, давлатга ҳам келтирилган зарар учун ҳеч бир амалдор жавобгарликка тортилмади? Ёпиғлик қозон ёпиқлигича қолиб кетаверадими? Бошловчи тўғри савол қўйипти! @platformauzb

Олий суд раисининг собиқ биринчи ўринбосари Икром Муслимов ҳам адвокатлар сафига қўшилиш учун имтиҳон топширар экан. @platfor
Олий суд раисининг собиқ биринчи ўринбосари Икром Муслимов ҳам адвокатлар сафига қўшилиш учун имтиҳон топширар экан. @platformauzb

Янги уй сотиб олишдан олдин қандай текшириш керак — муаммолардан қочишга ёрдам берадиган 3 та онлайн-сервис Битимдан олдин уй эгасини, кадастр маълумотларини ва кўчмас мулкка қўйилган тақиқлар бор-йўқлигини текширинг. open.ngis.uz — кадастр рақами ва объект маълумотлари; davreestr.uz — мулкдор ва мавжуд чекловлар; my.gov.uz — кўчмас мулк тарихи, ҳужжатлар ва тақиқлар. Олинган маълумотларни сотувчи тақдим этган ҳужжатлар билан солиштиринг. @platformauzb

Мудофаа вазирига Зоидов Қаҳрамонжон Обиджонович қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосар этиб тайинланди. @platformauzb
Мудофаа вазирига Зоидов Қаҳрамонжон Обиджонович қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосар этиб тайинланди. @platformauzb

адлия полковниги Муратов Жахонгир ДилшатовичЎзбекистон Республикасимудофаа вазирининг комплаенс ва коррупсияга қарши ички наз
адлия полковниги Муратов Жахонгир ДилшатовичЎзбекистон Республикасимудофаа вазирининг комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. @platformauzb

Банкани ким чайқатаётганини билишимиз керак Агар бир банкага 100 та қизил,100 та қора чумолини солсангиз, улар ўртасида ҳеч нарса бўлмайди. Агар банкани чайқатсангиз, чумолилар бир бирини ўлдира бошлайди. Улар бир бирларини душман деб ўйлайдилар. Аслида асосий душман банкани чайқатган одам. Худди шундай ҳолат инсоният жамиятида ҳам учрайди. Бир-биримизга ҳужум қилишдан аввал банкани ким чайқатаётганини билишимиз керак. Курт Воннегут ёзувчи @platformauzb

Муваффақиятли тажриба ва якун... @platformauzb
Муваффақиятли тажриба ва якун... @platformauzb

Нью-Йоркда муҳим учрашув: Саида Мирзиёева Антониу Гутерриш билан мулоқот қилди Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси
+3
Нью-Йоркда муҳим учрашув: Саида Мирзиёева Антониу Гутерриш билан мулоқот қилди Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари ҳамда уларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Саида Мирзиёева халқаро муносабатлар учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда БМТнинг глобал миқёсдаги етакчилик ролини алоҳида қайд этди. Шунингдек, у Антониу Гутерришга хавфсизликнинг асосий йўналишларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорлик билдирди. @platformauzb

“Жадидлар изидан” танловининг 3-мавсуми бошланмоқда Республика “Келажак” маркази томонидан ташкил этилаётган “Жадидлар изидан” республика кўрик-танловининг учинчи мавсумига старт берилмоқда. Танлов 6–8-синф ўқувчилари ва 9–10-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Иштирокчилар жадидлар меросини ўрганади, асарларини таҳлил қилади ҳамда улар илгари сурган ғояларга бугуннинг нигоҳи билан баҳо беради. Финалда энг юқори натижа қайд этган 14 нафар ўқувчи хорижий таълим саёҳатида иштирок этади. Республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган битирувчилар ОТМларнинг касбий ёки ижодий имтиҳонида соҳага оид фан бўйича энг юқори балл олиш имкониятига эга бўлади. Аризалар 15 октябрга қадар қабул қилинади. Танлов низоми. Рўйхатдан ўтиш 🔵6-8-синфлар учун 🔵9-10-синфлар учун

РАСМИЙ МУНОСАБАТ Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда сертификатлаш тизимидаги имтиҳонлар учун рўйхатдан ўтишда белгиланган лимитлар юзасидан турли фикр ва мулоҳазалар билдирилмоқда. Мазкур масала юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: Маълумки, сертификат имтиҳонларига ташкилий жиҳатдан сифатли, бенуқсон тайёргарлик кўриш, ўтказишда адолат, шаффофлик ва талабгорлар учун етарли шарт-шароит яратиш, натижаларни белгиланган муддатларда эълон қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарори билан «Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Айнан мазкур ўзгартиришларга мувофиқ, тест синовларини ўтказиш жойи, муайян ҳудудлар бўйича ўтириш ўринлари сони ҳамда имтиҳон саналари белгиланади. Шундан келиб чиққан ҳолда 2026 йилнинг иккинчи ярми учун, яъни сентябрь ойида 125 753 та, октябр ойида 129 535 та, ноябр ойида 112 335 та ва декабр ойида 128 680 та, жами 496 303 та ўтириш ўрни белгиланган. Шу билан бирга, миллий сертификат имтиҳонларини ўтказиш даврийлиги ҳам-оширилмоқда. Хусусан, 2026 йил сентябрь-декабрь ойларида математика, кимё, география, биология, физика, она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларидан 2 мартадан, ҳуқуқшунослик фанидан 1 марта, жами 15 та имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган (2025-йил сентябр-декабр-ойларида жами 11 та имтиҳон ўтказилган бўлиб, уларда 255 217 нафар талабгор иштирок этган). Ҳудудлар кесимида ўтириш ўринларини белгилаш талабгорларнинг имтиҳонда иштирок этишини чеклаш, тўловларни камайтириш ёки юқори натижа кўрсатиши мумкин бўлган талабгорлар сонини сунъий равишда қисқартириш мақсадини кўзламайди. Мазкур тартибнинг мақсади мавжуд инфратузилма, техник воситалар, ходимлар ва назорат ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда имтиҳонларни барқарор ва сифатли ташкил этиш, ҳудудлар бўйича юкламани мақбул тақсимлаш ҳамда натижаларни белгиланган муддатларда эълон қилишни таъминлашдан иборатдир. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги. @platformauzb

Кунига 70 кило тайёр таом: кичкина жўжадан бошланган даромадли бизнес Қашқадарёнинг Нишон туманида яшовчи Бахтиёр Ҳусанов ишини 50 та товуқ боқишдан бошлаган. Бугун у товуқ гўштини «кефси» усулида пишириб, кунига 70 кило тайёр маҳсулотни 3,5 млн сўмдан сотмоқда.. Тадбиркор маҳалладаги тўй ва йиғинларга ҳам буюртма асосида таом етказиб беради. Ўзи етиштирган гўштни тайёр таомга айлантириб сотиш унга 40 фоиз кўпроқ даромад олиш имконини беряпти. Энди Бахтиёр ака Agrobank билан ҳамкорликда паррандахонасини 1 300 та товуқ боқишга мослаб кенгайтирмоқда. Жўжани боқишдан тайёр таомни сотишгача — бу ишнинг харажатлари ва даромади қандай? Агробанкнинг «Менинг томорқам» лойиҳаси навбатдаги сонида тадбиркор ўз тажрибаси ва ҳисоб-китоблари билан бўлишди. @platformauzb