ar
Feedback
platforma.uz

platforma.uz

الذهاب إلى القناة على Telegram

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام platforma.uz

تُعد قناة platforma.uz (@platformauzb) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 49 458 مشتركاً، محتلاً المرتبة 5 304 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 1 519 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 49 458 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 02 سبتمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 2 494، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -86، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 23.54‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 19.73‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 11 645 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 9 759 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 0.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admi...

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 03 سبتمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.

49 458
المشتركون
-8624 ساعات
-8247 أيام
+2 49430 أيام
أرشيف المشاركات
Магистратура қабул натижалари эълон қилинди! 2026/2027-ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича my.edu.uz электрон тизими ҳамда ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Талабгорлар натижаларни my.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин. @platformauzb

Таълимдан қолганини тўйга сарфланг, тўйдан қолганини таълимга эмас
“Биз инсон тарбиялаяпмиз, қўй боқмаяпмиз. Бу нафақат фарзандингиз келажаги, балки ўзингизники ҳам. Агар бугун фарзандингизни билимли қилмасангиз, эртага қаригунингизча кетидан юрасиз. Баъзилар фарзанди тўйига 10-15 минг доллар сарфлайди. Лекин ўша пулга тўрт нафар боласини зўр таълимли қилиши мумкин эди. Шунча пулни битта боласининг тўйига сарфлаб юборади. Таълимдан қолганини тўйга сарфланг, тўйдан қолганини таълимга эмас”.
Баҳодир Ғаниев, таълим масалалари бўйича эксперт. @platformauzb

10 минг долларгача нақд валютани декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлади Ўзбекистон ҳудудини тарк этаётган жисмоний шахслар декларация тўлдирмасдан олиб чиқиб кетиши мумкин бўлган нақд валютанинг максимал миқдори 100 млн сўм эквивалентидан 10 минг доллар эквивалентигача оширилади. Президент фармони билан, йил охиригача бу ҳақдаги қонун лойиҳасини ҳукуматга киритиш вазифаси қўйилди. @platformauzb

Ижтимоий тармоқларда 15 сентябрдан ўзбекистонликларнинг Таиландга визасиз кириши бекор қилинади, деган хабарлар тарқалмоқда. Аслида... Таиланд ҳукумати расмий Royal Gazette нашрида эълон қилган янги қарорга кўра, 2026 йил 15 сентябрдан АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи давлатлари каби 60 та мамлакат фуқаролари учун амалда бўлган 60 кунлик визасиз муддат 30 кунга қисқартирилади. Яъни бу чеклов аввалдан визасиз юрган давлатларга тегишли. Ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз тизим 2026 йил 15 июлдан расман бекор қилинган. Шу сабабли 15 сентябрдаги ўзгаришлар бизга таъсир қилмайди. Ўзбекистон фуқаролари Таиландга бориш учун барибир Таиланд Электрон виза тизими орқали олдиндан онлайн виза олишлари шарт. @platformauzb

Энди расман: Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди 15 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари Таиландга бориш учун олдиндан виза олиши керак бўлади. Янги тартиб Таиланд ҳукумати томонидан расман тасдиқланди ва 15 сентябрдан кучга киради. Энди сафардан олдин Thai e-Visa тизими орқали онлайн ариза топшириш талаб этилади. Виза нархи — 40 доллар. Ариза онлайн тўлдирилади, зарур ҳужжатлар юкланади ва виза тасдиғи электрон почта орқали юборилади. Шу тариқа, сўнгги йилларда ўзбекистонликлар орасида энг оммабоп сайёҳлик йўналишларидан бири бўлган Таиландга визасиз сафар қилиш имконияти тугайди. @platformauzb

Уч кундан кейин Сурхондарёда ичимлик суви бўйича янги нархлар кучга кирар экан. Лекин бундан сурхондарёликларнинг хабари йўқ.
Уч кундан кейин Сурхондарёда ичимлик суви бўйича янги нархлар кучга кирар экан. Лекин бундан сурхондарёликларнинг хабари йўқ. Нархлар ошиши тўғрисидаги маълумот на маҳаллий ҳокимликлар, на "Ўзсувтаъминот" сайтига жойлаштирилган. @platformauzb

Ҳоким ёрдамчилари штатлари оптималлаштирилади. Иккита ёки учта маҳаллага битта ҳоким ёрдамчиси бириктирилади. Айрим функциялари маҳалла банкирларига ўтиши кутилмоқда. @platformauzb

+3
Янги Ўзбекистон боғида Мустақиллигимиз 35 йиллиги муносабати билан мушакбозлик ўтказилмоқда. @platformauzb

Ўзига хос ёндашув Ўзбекистонда Британия дипломатларига ёқадиган 35 нарса @platformauzb

Бишкекда ўтказилаётган ШҲТ тадбирларидан эксклюзив видео. @platformauzb

Ўзбекистонда янги қурилишлардан турар жой сотиб олишни миналар кўмилган майдонга киришга қиёсласа бўлади. Таваккал. Ва ҳақиқий ўзбекона яхшиликка умид. Аҳоли сони жадал ортиб бораётган ва давлат етарли уй қуриб бермаётган мамлакатда уқувсиз ва фирибгар қурувчилар харидорларни хонавайрон қилаётган ҳолатлари кўп бўляпти - ё бирозгина қуриб пули тугаб қолади ё ноқонуний қурилиш бўлиб чиқади. Харидорга эса ҳеч қандай кафолат йўқ - кўп ҳолатларда уйсиз ва пулсиз қолади. Ҳатто аввал уйлар қуриб топширган ширкатлар ҳам янгисини тўхтатиб қўйяпти. Давлат буни қаттиқ назорат остига олиши керак. Ёш оилалар ўз мустақил ҳаётини бу каби ишончсизлик ва чорасизлик билан бошламаслиги керак. Аслида муаммонинг негизида бозор иқтисоди эмас, коррупция ётибди. Коррупция эса давлат иштирок этган соҳада бўлади. @platformauzb

Қозоғистонга бориш пуллик бўляпти Қўшни давлатга кириш учун энди олдиндан рухсатнома олиш ва пул тўлаш керак бўлади. Электрон рухсатнома 1 ноябрдан Қозоғистонга самолётда келувчилар учун мажбурий бўлади. 15 ноябрдан эса у ЕОИИнинг ташқи чегарасини — яъни Қозоғистоннинг Хитой, Туркманистон ва Ўзбекистон билан чегарасини автомобиль ёки автобусда кесиб ўтувчилардан ҳам талаб қилинади. Демак, Тошкентдан машинада Шимкентга ёки Олмаотага йўл оладиган ўзбекистонлик учун ҳам бу тартиб тўғридан-тўғри тегишли. Нархи қанча? Сербия ТИВ сайтидаги маълумотга кўра, чегарага етиб келишдан камида 72 соат олдин ариза берилса, рухсатнома тахминан 3900 тенге (тахминан 100 минг сўм) туради. Агар тўлов бевосита чегарада амалга оширилса, нархи 7600 тенгега (тахминан 200 минг сўм) кўтарилади. Яъни олдиндан режалаштирган икки баравар кам тўлайди. Рухсатнома 180 календарь кунга берилади ва шу муддат ичида мамлакатга бир неча марта кириш имконини беради. Ариза QazETA рақамли платформаси орқали топширилади. Ҳозирча синов даври кетяпти: 25 августдан 1 ноябргача тизим тест режимида ишлайди — бу муддатда хорижликлар рухсатномасиз ҳам киритилади, лекин чегарачилар кейинги сафар у керак бўлишини айтиб огоҳлантиради. Тартиб бу билан тугамайди. 30 ноябрдан талаб ЕОИИнинг ички чегараларидаги — Россия ва Қирғизистон билан ўтиш пунктларига ҳам тарқалади, 15 декабрда эса денгиз ва темир йўл ўтиш жойларини қамраб оладиган сўнгги босқич бошланади. Бу визасиз режимнинг бекор бўлиши эмас, «эркин ўтиш» тушунчасининг ўзгариши. Жуда кўплаб ўзбекистонлик Қозоғистон орқали Россияга қатнайди. Улар учун бу қўшимча харажат ва қўшимча ҳужжат бўладими ёки истиснолар кўзда тутилганми? Бу деталь ҳали аниқлаштирилиши керак. @platformauzb

Уйи суд қарори билан бузилган деновлик оилага икки ҳафтада янги уй қуриб берилибди... @platformauzb

Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари кескин ошди 2026/2027 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университет
Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари кескин ошди 2026/2027 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетида тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди. Янги нархларга кўра, бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида бир йиллик контракт 22 496 700 сўм этиб белгиланган. 2025/2026 ўқув йилида ушбу сумма 16 695 000 сўм эди. Яъни контракт нархи ўтган ўқув йилига нисбатан 5,8 млн сўмга ёки қарийб 35 фоизга ошган. Бакалавриатнинг бошқа таълим шаклларида ўсиш янада юқори. Сиртқи таълимда тўлов 14 868 000 сўмдан 21 352 800 сўмга етиб, 43,6 фоизга қимматлаган. Масофавий таълимда эса контракт 13 860 000 сўмдан 20 208 900 сўмга ошган. Бу 45,8 фоизлик ўсишни ташкил этади. Магистратуранинг кундузги таълим шаклида ҳам контракт 5,8 млн сўмга қимматлаб, 18 585 000 сўмдан 24 403 200 сўмга етган. Яъни контракт нархи 31,3 фоизга ошган. @platformauzb

Repost from platformauzb_live
⚡️ Олмалиқдан Лондонгача: «Бухоро мактаби» таълимда қандай қилиб минтақавий феноменга айланмоқда? Билимлар пойгаси авж олган
⚡️ Олмалиқдан Лондонгача: «Бухоро мактаби» таълимда қандай қилиб минтақавий феноменга айланмоқда? Билимлар пойгаси авж олган ҳозирги даврда хусусий таълим сектори шунчаки қулай шароит эмас, балки аниқ ва ўлчанадиган натижа бериши керак. Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида 19 йилдан буён фаолият юритаётган «Бухоро мактаби» хусусий мактаблар тармоғи ўзининг академик кўрсаткичлари ва ривожланиш стратегияси билан минтақада мутлақ етакчиликни қўлга киритмоқда. 📊 Сонлар ва фактлар: биргина 2025–2026 ўқув йили сарҳисоби Мактаб ўқувчиларининг мамлакатдаги энг нуфузли таълим муассасаларига қабул қилиниш натижалари хусусий секторда кам кузатиладиган аналитик манзарани намоён этмоқда: 🏛 Президент мактаблари: 102 нафар ўқувчи 1-босқичдан муваффақиятли ўтиб, улардан 6 нафари ўқишга қабул қилинди. 📐 Мирзо Улуғбек номидаги мактаб: Республика бўйича ажратилган 20 та квотанинг 25 фоизи (5 та ўрин) «Бухоро мактаби» тарбияланувчилари ҳисобига тўғри келди. ✍️ Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби: Республика бўйича 20 кишилик ўта рақобатли танловдан 1 нафар ўқувчи муваффақиятли ўтди. 💻 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактаб: 7 нафар ўқувчи талаба бўлди. 🏫 Ихтисослаштирилган мактаблар: Жорий йилда жами 150 нафар ўқувчи қабул қилинди. 🌟 Абу Райҳон Беруний номидаги мактаб: Тошкент вилояти бўйича мазкур мактабга биринчи бўлиб айнан «Бухоро мактаби» ўқувчиси саралаб олинди. 🥇 Олимпиадалардаги дунё даражасидаги ғалабалар: «Бухоро мактаби» натижалари фақат қабул кўрсаткичлари билан чекланмайди. 2025 йилда мактаб ўқувчиси Иброҳим Темуров: 🥇 Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасида — Олтин медал; 🥇 59-халқаро Менделеев олимпиадасида — Олтин медал; 🥈 57-халқаро кимё олимпиадасида (IChO) — Кумуш медал билан тақдирланди. 👤 Таъсисчи ва бошқарув стратегияси Лойиҳа асосчиси ва таъсисчиси Азизбек Ибрагимов бошчилигидаги жамоа академик интизомни замонавий ва халқаро таълим ёндашувлари билан уйғунлаштиришга асосий эътиборни қаратмоқда. «Бухоро мактаби»нинг кейинги босқичдаги мақсади — маҳаллий қамров билан чекланиб қолмасдан, миллий таълим моделини халқаро майдонга олиб чиқишдан иборат. Янги ўқув йилида Олмалиқ шаҳрида Кембриж стандартларига асосланган «Бухоро олимпиадачилари мактаби» фаолияти йўлга қўйилади. Япон тили ва маданият маркази Шарқона интизом ва пухта таълим методологиясини жорий этиш мақсадида мактаб қошида Япония маданият маркази ташкил этилмоқда. Марказда ўқувчилар япон тили, маданияти ҳамда аниқ фанларга ёндашувдаги япон тажрибасини чуқур ўрганадилар. Миллий брендни халқаро майдонга олиб чиқиш Келгусида Лондон (Буюк Британия) ва Туркистон (Қозоғистон) шаҳарларида ўзбек тили ҳамда миллий қадриятларни асраган ҳолда замонавий таълим берадиган халқаро мактаблар филиалларини очиш режалаштирилган. «Бухоро мактаби» тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, пухта таълим методологияси, академик интизом ва самарали бошқарув орқали ҳудудларда ҳам глобал даражада рақобатдош кадрларни тайёрлаш мумкин.«Бухоро мактаби» — Олмалиқдан бошланган, халқаро майдонни кўзлаётган таълим лойиҳаси. 📞 Батафсил маълумот учун: +998-93-787-60-06 @platformauzb

+1
Олмалиқ "Ойдин" деҳқон бозорининг кечаги ва бугунги ҳолати. @platformauzb

Чегралардаги фураларнинг навбатларни кўриб, гувоҳ бўлиб, эътирозли пост қўйгандим. Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев чегарада умуман навбат йўқлиги ҳақида пост қўйиб, эътирозимиз ассосиз экандигини даъво қилмоқда. Чегарада ҳафталаб навбатда турган фурачиларимиз мурожаат қилинг. Шахсингиз сир қолишига кафолат берамиз. Божхонадаги клррупциянинг йўқолишига ўз ҳиссмнгизни қўшинг! @platformauzb

Водоканал қаққа қаравотти Ҳамма амалдор ўзини кўз-кўз қилишга тушиб кетди. Энди бозордаги торозининг тошини ҳам вилоят ҳокими текширади... Қонун ишламаса, тизим ишламаса, ҳамма билганини қилади. Сал уяланингларей. @platformauzb

Ҳокимнинг вазифаси... @platformauzb

Боя Чиноз тарафдан келдим. Қозоғистон чегарасидан ўтишга навбатда турган фураларнинг навбати тахминан 20 километрга етади. Юк машиналари М39 трасса йўлининг ярмини тўсиб қўйган. Натижада катта тирбандлик... Огоҳлантириш, чет элга тарвуз ёки шафтоли экспорт қилмоқчи бўлсангиз, ўзимизнинг божхоначиларнинг бюрократиясини албатта ҳисобга олинг!!! @platformauzb